Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
1-иловага мувофиқ 2013 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни «калити билан топшириш» шарти асосида қуриш учун республика тижорат банкларининг ва Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли ипотека кредитларини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг мақсадли кредит линиясини жалб қилиш йўли билан;
2- иловага* мувофиқ 2013 йилда якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида транспорт коммуникациялари ва ташқи муҳандислик тармоқлари;
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
3- иловага* мувофиқ 2013 йил якка тартибдаги қишлоқ уй-жой массивларида ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилишларининг асосий параметрлари назарда тутилган 2013 йил Дастури маъқуллансин.
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни «калити билан топшириш» шарти асосида қурилишини молиялаштириш учун 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ мақсадли кредит линияларини 15 йил муддатга, шундан 5 йиллик имтиёзли муддат, фоизли ставкаси йилига 3 фоиз очсин;
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1855-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил Инвестиция дастури тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг капитал қўйилмалари параметрларига ўрнатилган тартибда тегишли ўзгартишлар киритсин.
2 ва 3-иловаларда* маъқулланган параметрларга мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қишлоқ массивларида бозор инфратузилмаси ҳамда ташқи муҳандислик тармоқлари объектлари қурилишини ташкил этишни таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК балансидан «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
*5-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Ўзсаноатмашимпэкс» ДАТК 5-иловага* мувофиқ олиб келинадиган томга ёпиладиган металл тунукалар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек импортга олиб келинган ёғоч-тахта, томга ёпиладиган металл тунукаларни ва ёғоч пайраҳа қириндиларидан тайёрланган плиталарни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИКга сотилганида қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
*5-илова рус тилидаги матнда берилган.
4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар — барча турдаги солиқлардан, давлатнинг мақсадли жамғармаларига (ягона ижтимоий солиқ бундан мустасно) ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалардан озод этилсин.
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон қарорининг 9-бандидаги «ОАТБ» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека банк» АТИБ» сўзлари қўшиб қўйилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.