LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 20 январдаги 01-02/12-4-сон қарори (рўйхат рақами 1317, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 8-сон, 102-модда) билан тасдиқланган «Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-25-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«27. Бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси бож олинмайдиган савдо дўконига жойлаштириладиган товарлар ҳисобини ҳисобга олиш дафтарини юритиш орқали (шу жумладан, автоматлаштирилган тарзда) олиб боради ва божхона органига ушбу товарлар ҳаракати тўғрисида ҳар чоракда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарлар ҳаракати бўйича ҳисобот тақдим этади.»;
«Охирги ёзув киритилганидан кейин ҳисобга олиш дафтари тақдим қилинган ҳисоботлар билан солиштириш учун божхона органига берилади.»;
«Ҳисобга олиш дафтарининг шакли бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўладиган маълумотлар асосида бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси томонидан белгиланади. Бунда ҳисобга олиш дафтарининг шаклида мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган Бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарлар ҳаракати бўйича ҳисобот шаклида мавжуд барча маълумотлар бўлиши керак».
«30. Бож олинмайдиган савдо дўкони эгаси божхона органи билан келишган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконини ишлатиш қоидаларини тасдиқлайди.»
4. 32-банддаги «мазкур тадбирлар» деган сўзлар «мазкур Низомнинг 31-бандида кўрсатилган қоидалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Бож олинмайдиган савдо дўкони» божхона режими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимчага
ИЛОВА
ИЛОВА
Т/р | Божхона юк декларацияси рақами | Товар номи | Бож олинмайдиган савдо дўконидан чиқарилган товарларнинг | Изоҳ | |||
дўкондан чиқариш санаси | вазни (кг) | қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори (литр, дона) | қиймати | ||||