LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 539-сонли «Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек давлат статистика органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш, Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш асосида юридик шахсларни ҳисобга олиш ва идентификациялаштиришнинг автоматлаштирилган тизими ишончлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муққадима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги 61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон)
1. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Расмий статистика тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрининг (кейинги ўринларда КТЯДР деб аталади) ахборот фондини ташкил этиш мақсадини, юритиш тартибини ва унинг мазмунини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги 61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон)
2. КТЯДР ахборот-маълумотнома тусидаги, вақти-вақти билан янгилаб бориладиган маълумотлардан иборат бўлган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ҳамда ягона классификациялар тизими асосида корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлайди.
ягона классификациялар тизими асосида юридик шахсларнинг ягона давлат ҳисобини ва уларни идентификациялаштиришни таъминлаш;
рўйхатдан ўтказувчи ва давлат бошқа органларидан олинган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва сақлаш, шунингдек уларни давлат бошқаруви органларига ва бошқа фойдаланувчиларга белгиланган тартибда тақдим этиш;
статистика регистрларини ҳамда статистика кузатувлари объектлари маълумотлар базаларини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари билан ахборотлар борасида ўзаро ҳамкорлик қилишда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларнинг мослигини ва таққосланувчанлигини таъминлаш.
КТЯДР таркибидаги корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, янгилаш, сақлаш ва тарқатишнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган методологиясининг ягоналиги;
статистика классификаторларидан фойдаланган ҳолда КТЯДР ахборотларини кодлаштиришнинг ягона тизимини қўллаш;
5. КТЯДРнинг ахборот фонди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган ва давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
идентификациялаштириш кўрсаткичлари — юридик шахснинг номи, коди (КТУТ), солиқ тўловчининг идентификациялаштириш рақами (СТИР);
юридик шахснинг классификация кўрсаткичлари — асосий фаолият турининг характери, жойлашган жойи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкий шакли, кичик тадбиркорлик субъектларига мансублиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кириши;
маълумотнома тусидаги кўрсаткичлар — почта манзили, телефонларининг рақами, муассислари тўғрисидаги маълумотлар, юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (тугатилганлиги) тўғрисидаги бошқа маълумотлар.
6. Юридик шахснинг коди (КТУТ — корхона, ташкилотнинг асосий коди) — КТЯДРга киритишда юридик шахсга бериладиган ва статистика кузатувларини амалга ошириш жараёнида фойдаланиладиган индивидуал рақам ҳисобланади.
КТУТ саккизта рақамли белгилардан иборат бўлади, дастлабки еттита рақам генерациялайдиган дастурий метод билан тасодифий рақамни ташкил қилади, саккизинчи рақам код ҳимоячиси ҳисобланади (бир разрядли назорат сони).
КТУТ бир марта берилади, юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан бекор қилинмайди ва бошқа юридик шахсга бериш учун ундан такроран фойдаланилмайди.
7. Классификациялаштириш кўрсаткичларини аниқлаш учун статистика ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган иқтисодий-статистика классификаторлари қўлланади.
Статистика органлари ўртасида ахборотлар айирбошлашни унификациялаш мақсадида солиқ ва рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан КТЯДРда солиқ тўловчининг идентификациялаштириш рақами (СТИР)дан фойдаланилади.
8. КТЯДРни юритиш қуйидаги ҳолатларда маълумотларнинг электрон базасига тегишли ёзувни киритишни ўз ичига олади:
г) юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилган (бирлаштирилган, қўшиб юборилган) юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувларни киритишда;
д) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки қонунчиликда белгиланган муддатларда устав жамғармасининг шакллантирилмаганлиги, шунингдек унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда;
(8-банднинг д кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ж) юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда — йиллик статистика ҳисоботи асосида;
(8-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги 61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон)
з) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганда — унинг муассислари ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан тушган маълумотлари асосида.
(8-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июлдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 354-модда)
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги 61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон)
солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ва бошқа давлат органларининг регистрларидан ҳамда маълумотлар ахборот базаларидан фойдаланилади.
10. КТЯДР ахборот фондини юритиш ва янгилаш учун зарур бўладиган маълумотлар юридик шахслар тўғрисидаги регистрларни ва маълумотлар ахборот базаларини ташкил қиладиган ва юритадиган рўйхатдан ўтказувчи органлар, солиқ органлари, давлат мулкини бошқариш органлари ҳамда бошқа давлат органлари томонидан бепул тақдим этилади.
11. КТЯДР маълумотлар ягона базасига ёзувларни киритиш тартиби ва уларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.
12. КТЯДРни юритиш миллий статистика тизимида қўлланадиган дастурий-технологик воситалардан фойдаланган ҳолда электрон тарзда амалга оширилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги 61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон)
КТЯДР маълумотлари йўқолишининг олдини олиш мақсадида ҳар ойда электрон манбаларда ойнинг 1-кунидаги ҳолатига кўра унинг резерв нусхаси шакллантирилади, у унинг йўқолишини бартараф этадиган жойларда асл нусхаси билан биргаликда сақланади.
13. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари томонидан юритилади.
КТЯДР маълумотлари электрон базасини ишлатиш ва бошқариш ҳамда ундан уни юритишда қатнашувчи органлар томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
юридик шахсларни ҳисобга қўйиш ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш бўйича ишларга методик раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш;
КТЯДРдан фойдаланувчиларга ушбу Низомнинг V бўлимида назарда тутилган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги давлат статистика органлари қуйидагиларни таъминлайди:
рўйхатдан ўтказувчи органлардан тушадиган КТЯДР маълумотларини ишлаш ҳамда ахборотларнинг йўқолиши, бузилиши ва сохталаштирилишига йўл қўймаслик;
КТЯДРдаги классификациялаштириш кўрсаткичларини статистика кузатувларини ўтказиш жараёнида олинган дастлабки статистика маълумотлари асосида ўз вақтида ўзгартириш;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги 61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/61/0105-сон)
тегишли ҳудуддаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, солиқ органлари ва давлат мулкини бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
КТЯДРдан фойдаланувчиларга ушбу Низомнинг V бўлимида назарда тутилган тартибда ахборот-маълумотнома хизмати кўрсатиш.
юридик шахсларни — тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига ушбу Низом 8-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин бир кун муддатда, ушбу Низом 8-бандининг «б»—«е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар;
юридик шахсларни — давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органлар ушбу Низом 8-бандининг «а»—«е» кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилгандан кейин икки кун муддатда давлат статистика органларига электрон шаклда иловага мувофиқ билдиришнома юборадилар.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар давлат статистика органларига Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июлдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 354-модда)
17. КТЯДРдаги идентификациялаштириш, классификациялаштириш кўрсаткичлари, шунингдек юридик шахсларнинг почта манзиллари, телефон рақамлари, юридик шахсларнинг муассислари, давлат рўйхатидан ўтказилган тартиб рақами ва санаси (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, ягона давлат реестридан чиқариш) тўғрисидаги маълумотлари барчанинг фойдаланиши учун очиқ ҳисобланади, КТЯДРдаги бошқа кўрсаткичлар махфий тусдаги ахборот ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 июлдаги 179-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 27-сон, 354-модда)
18. КТЯДРдаги ахборотдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар КТЯДРнинг фойдаланувчилари бўлиши мумкин.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
КТЯДРдаги маълумотлар — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига;
КТЯДРдаги маълумотлар — юридик шахсга унга берилган статистика кодлари, уларнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
19. КТЯДРдан олинган маълумотларни фойдаланувчилар томонидан ахборотнинг манбаини кўрсатмасдан тарқатишга ва (ёки) КТЯДРдаги маълумотларни учинчи шахсларга тижорат мақсадларида беришга йўл қўйилмайди.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тугатишда, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, КТЯДР маълумотлари базаси Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига берилади.
1. Юридик шахснинг номи | |||||||||
Тўлиқ: | |||||||||
Қисқача | |||||||||
2. Почта манзили (туман, шаҳар, манзил) | |||||||||
Алоқа телефонлари: | |||||||||
Электрон манзили (ташкилот ёки муассиснинг): | |||||||||
3. Янгидан ташкил этилган | қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилган | ||||||||
фаолияти тикланган (тугатиш тартиботи тўхтатилган) | |||||||||
таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар | |||||||||
почта манзилини ўзгартириш | |||||||||
белгиланган муддатда молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ёки устав жамғармаси шакллантирилмаган, ихтиёрий тугатиш жараёни (керагининг остига чизилсин) | |||||||||
4. Ташкилий-ҳуқуқий шакли коди: _____________________________________ | |||||||||
Мулкчилик шакли коди: ____________________________________________ | |||||||||
МҲОБТ коди: ____________________________________________________ | |||||||||
КТУТ коди:______________________________________________________ | |||||||||
Фаолиятининг асосий тури: _________________________________________ | |||||||||
СТИР: __________________________________________________________ | |||||||||
5. Муассислар ҳақидаги маълумотлар: | |||||||||
Муассислар | Муассисларнинг устав жамғармасидаги улуши | ||||||||
минг сўм | % | ||||||||
Мамлакат | Номи (жисмоний шахслар учун — Ф.И.О.) | ||||||||
Жами устав жамғармаси | |||||||||
6. Ходимларнинг мўлжалланаётган сони*: _________________________ киши | |||||||||
*янгидан ташкил этилган юридик шахслар учун | |||||||||
7. Рўйхатдан ўтказган органнинг номи: _________________________________ | |||||||||
8. Рўйхатдан ўтказилган | ______________ | ______________ | |||||||
(рақами) | (санаси) | ||||||||
9. Тугатилган (фаолияти тўхтатилган**) | __________ | __________ | |||||||
** қўшиш ёки бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этилган юридик шахслар учун | (рақами) | (санаси) | |||||||
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри тўғрисида» 1994 йил 17 ноябрдаги 555-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 51-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 53-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 34-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори)» 2007 йил 6 июндаги 109-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 33-модда).