Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг буйруғи, 01.08.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2347-1
Кучга кириш санаси
11.08.2012
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 168-модда) мувофиқ буюраман: 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2012 йил 14 февралдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 2347, 2012 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 150-модда) билан тасдиқланган Ҳужжатларни қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2012 йил 5 июлдаги 58-сон буйруғига ИЛОВА 1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 2. 3, 3а ва 3б-иловалардаги «доимий сақланадиган йиғмажилдлар» деган сўзлар «сақлаш муддати 10 йилдан ортиқ бўлган вақтинча сақланадиган йиғмажилдлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 3. 4, 4а ва 4б-иловалардаги «доимий сақланадиган йиғмажилдлар» деган сўзлар «шахсий таркиб бўйича йиғмажилдлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 4. 5-иловадаги «ЭК (ЭТУК)» қисқартмалари «ЭТК (ЭТУК)» қисқартмалари билан алмаштирилсин. 5. 5а-иловадаги «ЭК (ЭТУК)» қисқартмалари «ЭК (МЭК)» қисқартмалари билан алмаштирилсин. |
В соответствии с постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 5 апреля 2012 года № 101 «О совершенствовании архивного дела в Республике Узбекистан» (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2012 г., № 15, ст. 168) приказываю: 1. Внести изменения в Положение о порядке проведения экспертизы ценности документов, утвержденное приказом генерального директора агентства «Узархив» при Кабинете Министров Республики Узбекистан от 14 февраля 2012 года № 10 (рег. № 2347 от 14 февраля 2012 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2012 г., № 13, ст. 150), согласно приложению*. |