Қуролли Кучлар қисмлари ва бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларга республика олий ўқув юртларига кириш учун тавсияномалар беришда тегишли тартиб ўрнатиш, шунингдек уларга берилаётган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи омилларини кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ–213-сон қарорининг 1-банди ўзгартирилиб, 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар барча йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, аммо улар учун имтиёзлар бўйича белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда танловдан ўта олмаган абитуриентларнинг республикадаги бошқа олий ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисидаги аризалари, тест синовлари тугагандан кейин 10 кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Бунда абитуриент танлаган бошқа олий ўқув юртларига қабул қилиш тасдиқланган умумий қабул квотаси доирасида, имтиёзлар бўйича белгиланган қўшимча баллни ҳисобга олган ҳолда, фанлар бўйича топширилган тест синовлари фанлар тўплами (блоки) ва абитуриент томонидан тўпланган балларга мувофиқ, таълим йўналишлари бўйича Давлат комиссиясининг қарорига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамаси 2012 йилнинг 10 июлигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни, ушбу қарорнинг 1-бандида баён этилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларга республиканинг олий ўқув юртларига кириш учун тавсияномалар бериш чоғида тегишли тартиб ўрнатилиши учун шахсан жавобгар эканликлари, тавсияномалар жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда юқори натижаларга, зарур билим даражасига эга бўлган муносиб номзодларгагина берилишини назарда тутишлари кераклиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 октябрдаги ПҚ–213-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу ҳужжатдан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ҳ.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.