17.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2365
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори , 17.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2365
Кучга кириш санаси
27.05.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2015
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 29 июлдаги «2011—2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1590-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 154-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 235-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 29 июлдаги «2011—2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1590-сон қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 154-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 235-модда) мувофиқ тасдиқланган маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳамда улар томонидан даромадларни алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган корхоналарга мазкур Низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган санасидан бошлаб, мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган имтиёзлар эса – агар қарорнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб татбиқ этилади.
5. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.
7. Фойда солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
9. Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) билан тасдиқланган Ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
12. Мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
16. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунига қадар (юридик шахснинг тегишлилиги бўйича) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўламасдан четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжини ҳажми, сифати ва техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнда фойдаланадиган компонентлар тўғрисидаги маълумотни мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар. Давлат солиқ бошқармалари маълумот олинган санадан эътиборан уч кун ичида уни юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига юборадилар.
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тартибда қайта ҳисобланган божхона тўловлари бўйича тўланган маблағларни чегирган ҳолда 8840 «Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида (маҳаллийлаштириладиган маҳсулот қисмида) акс эттириладиган ишлатилмаган маблағларнинг қолдиғини маҳаллийлаштириш Дастуридан чиқариш тўғрисидаги қарор кучга кирган кундан бошлаб уч кун мобайнида бюджетга ўтказиб беришлари шарт.
____________________ давлат солиқ бошқармаси

Четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжини ҳажми, сифати ва техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнда фойдаланадиган компонентлар тўғрисидаги маълумот 20___йил «___» чораги учун

Т/р

Олувчининг номи

Олувчининг юридик манзили

Олувчининг СТИР

Чет эллик товар етказиб берувчининг номи

Шартноманинг рақами

Шартноманинг божхона органида ҳисобга қўйилган рўйхат рақами

Четдан олиб келинган товар

Имтиёз сумма си

номи

ўлчов бирлиги

миқдори

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

__________________

(сана)

ЎзР ДБҚ ________________________________________________________________________ вилоят

бошқармасининг бошлиғи __________________________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.