Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 375-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда) мувофиқ буюраман:
1. Мазкур Йўриқнома «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 375-модда) (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда) (кейинги ўринларда Қарор деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб юритилади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини белгилаб беради.
3. Фуқароларни доимий прописка қилиш Қонун билан тасдиқланган Рўйхатга (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) ҳамда Қарорга мувофиқ амалга оширилади.
Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг (кейинги ўринларда ТШИИБ деб юритилади) хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (кейинги ўринларда ХЧКваФРБ деб юритилади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Рўйхатнинг 1-банди асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 – 5-бандлари асосида прописка қилинади.
5. Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
6. Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ васийлик ва ҳомийликдаги шахслар — васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, 4-сон, 18-модда) мувофиқ васийлик ва ҳомийлик туман ёки шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади. Васийлик ва ҳомийлик васий ёки ҳомий тайинланишга муҳтож бўлган шахс яшаётган жойда, агар шахснинг муайян яшаш жойи бўлмаса, васий ёки ҳомий яшаётган жойда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова) мувофиқ васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларга ҳамда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларга белгиланади.
Қонунга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
7. Рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Фуқаролардан мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда унинг оиласи (эри (хотини), ота-онаси, шунингдек фарзандлари йўқлиги тўғрисида) тилхат олинади.
8. Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ эр (хотин) — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Консул томонидан ҳужжатларни қонунлаштириш тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 313, 1997 йил 12 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1997 й., 5 (11)-сон) талаблари асосида қонунлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим этади.
9. Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар — улар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
10. Рўйхатнинг 7-бандига мувофиқ Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар — улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
11. Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар — ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганида, доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
12. Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида турар жойга, доимий пропискага эга бўлмаган ҳолда ИИО томонидан расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига юбориладиган мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотнома асосида турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда ариза берувчига маълум қилинади.
Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар турар жой сотиб олгандан кейин ТШИИБ ХЧКваФРБга мазкур Йўриқноманинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади, бундан уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) мустасно.
13. Рўйхатнинг 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
14. Рўйхатнинг 10-бандига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
15. Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
давлат ҳокимияти органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклда ишга таклиф этилаётган фуқаронинг (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирма. Бунда мазкур Йўриқнома мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади;
16. Рўйхатнинг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий прописка қилинади.
17. Мазкур Йўриқноманинг 11-банди ўнинчи хатбошисида (дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхасидан ташқари), 13-банди тўққизинчи хатбошисида, 14-банди саккизинчи хатбошисида ва 15-бандининг тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳужжатлар органлар ёки ташкилотларнинг кадрлар хизмати томонидан расмий алоқа йўллари (почта ёки фельдъегерлик хизмати) орқали фуқаронинг вақтинча (ёки режалаштирилаётган) яшаш жойи бўйича ТШИИБ ХЧКваФРБга юборилади. Ҳужжатларни ариза берувчининг ўзидан ёки бошқа шахслардан қабул қилиб олиш тақиқланади.
20. Рўйхатнинг 3, 5, 9 — 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ИИОнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ИИОнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
24. Рўйхатнинг 5, 9, 10 ва 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга Рўйхатнинг 5, 9, 10 ва 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади.
Доимий пропискаси бўлган фуқароларнинг паспортига, шунингдек Рўйхатнинг 1, 4, 6, 7 ва 8-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар паспортига мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.
Рўйхатнинг 2, 3, 5, 9 — 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар учун уларнинг паспортларига ва бошқа ҳужжатларига мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.
31. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 217-модда) 45-моддасига кўра ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида улар ҳарбий рўйхатга олинганлиги ёки ундан чиқарилганлиги тўғрисида мудофаа ишлари органларининг белгиси бўлган тақдирдагина уларни турар жойлари бўйича қайд этиш ва рўйхатдан чиқариш амалга оширилади.
34. Фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги аризалари мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги махсус журналда қайд қилинади ҳамда асос бўлган ҳужжатлар билан алоҳида йиғма жилдларга тикилади.
41. Доимий прописка қилинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой умумлаштирилади ва мазкур Йўриқноманинг 11, 12 ва 13-иловаларига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига юборилади.

_______________________________

(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

___________________________

ТШИИБ ХЧКваФРБ бошлиғига

Доимий прописка қилиш тўғрисида
АРИЗА

Фамилияси _____________________________________________

Исми __________________ Отасининг исми __________________

Туғилган санаси __________ Туғилган жойи __________________

Қаердан келди ___________________________________________

(минтақа номи)

Келиш мақсади ___________________________________________

(ўз уй-жойи, қариндошларга, васий (ҳомий)га, оилалар бирлашуви, ишга ва б.)

Қуйидаги манзил бўйича пропискага қўйишни сўрайман __________ туман (шаҳар), ___________ кўча ___ (квартал) ______ уй, _____ корпус ____ хонадон.

Турар жой _____________________________ томонидан берилди.

(уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)

Бир вақтни ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискага қўйишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди

Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. ________________________

Имзо ________

20__ йил «___» ___________

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_______________ ТШИИБ бошлиғи

_______________________________

(унвони, Ф.И.О.)

ХУЛОСА

Мен ____________________________________________________

(ХЧКваФРБ ходими Ф.И.О., лавозими, унвони)

«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг ____-бандига асосан қуйидаги манзил бўйича доимий прописка қилинган,

________________________________________________________

(яшаш манзили)

Фуқаро _______________________________________ га нисбатан

(Ф.И.О.)

материалларни кўриб чиқиб _______________________________,

(пропискани бекор қилиш тўғрисида ташкилот хатининг рақами, санаси)

Лозим топдим

________________________________ бўйича прописка қилинган,

(яшаш манзили)

муқаддам ___________________________________да ишлаган,

(ташкилот номи)

фуқаро ___________________________________________нинг

(Ф.И.О.)

доимий пропискаси бекор қилинишини _____________________

(сабаби, меҳнат шартномаси бекор қилиниши кўрсатилади)

жўнаб кетиш варақаси Тошкент шаҳар ИИББ ММБга, бир вақтнинг ўзида илгари яшаган жойи бўйича _________________ ТШИИБ ХЧКваФРБга билдиришнома юборилишини.

20__ йил «__» ________ ________ ______________________

(имзо)

(ходимнинг Ф.И.О., лавозими, унвони)

20__ йил «__» ________

________

______________________

(имзо)

(ХЧКваФРБ бошлиғининг Ф.И.О., унвони)

Қонун бандлари бўйича шахслар тоифаси

Қаердан келган

жами

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон

Бухоро

Жиззах

Навоий

Наманган

Сирдарё Сурхондарё Самарқанд Фарғона Хоразм Қашқадарё Тошкент ш. / Тошкент вил. Хорижий давлатлардан Хорижий давлатлардан
1-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0

0

аёл 0

0

вояга етмаган 0

0

бекор қилинган 0

0

2-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0

0

аёл 0

0

вояга етмаган 0

0

бекор қилинган 0 0
3-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0

0

эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
4-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0

0

эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
5-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
6-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
7-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
8-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
9-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0
аёл 0 ? 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
10-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
11-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
12-тоифа шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0
аёл 0 0
вояга етмаган 0 0
бекор қилинган 0 0
жами шундан 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
эркак 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
аёл 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
вояга етмаган 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0
бекор қилинган 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0 0