Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
1. Мулк ижараси шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда судлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Ижара тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
2. Ижарага берувчининг ижарага олувчи билан муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳужжат бўлиб ижара шартномаси ҳисобланади. Ижара шартномасининг шартларини баҳолашда судлар ФК 364-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланишини инобатга олишлари лозим.
3. Судлар эътиборга олишлари керакки, ФК 537-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ушбу моддада қайд этилган ижара объектларидан ташқари, бошқа истеъмол қилинмайдиган ашёлар ҳам ижара объекти бўлиши мумкин. Кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, бунда ўзининг дастлабки кўринишини узоқ вақт давомида сақлаб қолувчи ва аста-секин яроқсиз ҳолга келувчи ашёлар истеъмол қилинмайдиган ашёлар деб тан олинади (маиший техника, мебель ва бошқалар).
4. ФКнинг 539-моддасига кўра, ижара шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Шундан келиб чиқиб, бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар ҳар бир ҳолатда шартномани талаб қилиб олишлари керак.
Судларнинг эътибори ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига қаратилсин. Бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва иншоотларнинг ижара шартномалари бу қоидадан истисно ҳисобланади.
Кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади.
ФК 384-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш тўғрисидаги келишув ҳам, агар қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, шундай шаклда тузилади. Бундан келиб чиқиб, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулк ижараси шартномасини ўзгартириш ҳақидаги тарафларнинг келишуви ҳам шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланиб, рўйхатдан ўтказилиши лозим.
5. ФК 538-моддасининг мазмунидан келиб чиқиб, мулкнинг эгаси ёхуд қонун ёки мулкдор томонидан мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ижарага берувчи бўлиши мумкин. Ижарага берувчининг мулкдор эканлиги масаласини аниқлашда судлар мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, олди-сотди шартномаси, кадастр ҳужжатлари, транспорт воситасига техник паспорт ва бошқалар) ва ижарага берувчи ҳақиқатда ҳам мулкдор эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ давлат мулки фақат Қорақалпоғистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари шаклидаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари орқали ижарага берилади.
6. ФКнинг 540-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича умумий қоида тариқасида ижара муддатини белгилаш ҳуқуқи тарафларнинг ўзларига берилган бўлиб, бунда ижара муддати муҳим шарт ҳисобланмайди. Ижара муддати билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда судлар ҳисобга олишлари керакки, тарафлар ушбу муддатларни ижара муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда белгилашлари лозим.
7. ФК 541-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк барча мансуб ашёлари ва унга алоқадор ҳужжатлар билан бирга ижарага топширилади (техник паспорт, сифат сертификати ва ҳоказо). Агар бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатлар топширилган бўлмаса, ва уларсиз ижарага олувчи мол-мулкдан унинг ўз вазифаси бўйича фойдалана олмаса ёхуд шартнома тузиш пайтида мўлжаллашга ҳақли бўлган анча нарсасидан маҳрум бўлса, у ижарага берувчидан бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатларни топширишни ёхуд шартномани бекор қилишни, шунингдек зарарни қоплашни талаб қилишига ҳақли.
ФК 541-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ижара шартномасида мол-мулкни топшириш муддати кўрсатилмаган ҳолларда, ижарага берувчи ижарага олувчига оқилона муддатда мол-мулкни топширишга мажбур. Бунда ижарага берувчини ижарага олувчига мол-мулкни, мансуб ашёлар ва (ёки) ҳужжатларини топшириш учун зарур бўлган муддат «оқилона муддат» деб тушунилиши лозим.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган мол-мулкни шартномада кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, оқилона муддатда топширмаган бўлса, ижарага олувчи ФКнинг 331-моддасига мувофиқ бу мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг кечикканлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
8. Судлар ҳисобга олишлари керакки, ФК 549-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага топширилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг ижарага берувчидан бошқа шахсга ўтиши натижасида ижарага берувчининг ўзгариши, бошқа шахс мулкни сотиб олишда ижара шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ҳақида огоҳлантирилмаганлигидан қатъи назар, аввалги ижарага берувчининг ижара бўйича барча мажбуриятлари тўла ҳажмда унга ўтади. Янги ижарага берувчи шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ижарага берилган мулкни қайтаришни ёки иштирокчиларнинг таркиби ўзгаришини асос қилиб, шартнома шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли эмас.
10. Судларга тушунтирилсинки, ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланади.
11.1. Агар шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талаб ФК 551-моддасига асосан билдирилган бўлса, шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тартиби ҳақидаги махсус норма қўлланилади. Бунда назарда тутиш лозимки, ижарага берувчининг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талаби судга ижарага олувчига мажбуриятларни бажариш зарурлиги ҳақидаги ёзма огоҳлантириш юборилганидан кейингина берилиши мумкин. Мазкур талабни бажармаслик низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилмаслик деб баҳоланиши лозим.
ФКнинг 552-моддаси ФКнинг 551-моддасидан фарқли равишда ижарага олувчининг зиммасига ижарага берувчига белгиланган муддатда мажбуриятни бажариш ёки шартнома шартларининг бузилишини бартараф этиш ҳақида ёзма огоҳлантириш юбориш мажбуриятини юкламайди, бундай ҳолатда ФК 384-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади.
12. Судлар ФК 553-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ шартномани қайтадан тузилган деб тан олиш учун иккита шарт мавжуд бўлиши зарурлигини назарда тутишлари лозим:
ФК 553-моддаси тўртинчи қисмининг номуайян муддатга ижара шартномасини тузишга тегишли қоидалари ФК 546-моддасидаги иккиламчи ижара шартномасининг муддати ижара муддати билан чегараланиши ҳақидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда иккиламчи ижара шартномасига нисбатан ҳам қўлланилади.
3) прокат шартномаси оммавий шартнома бўлиб, ижарага берувчи ФКнинг 358-моддаси талабларига мувофиқ унга мурожаат қилган ҳар қандай шахс билан шартнома тузишга мажбур ва бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал кўришга ҳақли эмас. Ҳисобга олиш керакки, хўжалик юритувчи субъект оммавий шартномани тузишдан асоссиз бош тортганда, ижарага олувчи шартномани тузишга мажбурлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
13.2. ФК 559-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади. Судлар назарда тутишлари зарурки, ФК 540-моддасининг учинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, бир йилдан ортиқ муддатга тузилган прокат шартномаси бир йил муддатга тузилган деб ҳисобланади.
13.3. ФК 559-моддасининг иккинчи қисмига кўра, прокат шартномаларига нисбатан мулк ижараси шартномасини номуайян муддатга қайтадан тузиш ва ижарага олувчининг мулк ижараси шартномасини қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоидалар қўлланмайди. Судлар ҳисобга олишлари лозимки, бу қоидадан айнан шу ижарага берувчи билан янги муддатга прокат шартномасини тузиш имконияти йўқлиги келиб чиқмайди, бироқ бу ҳолатда шартнома умумий асосларда тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13.4. Прокат шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда судлар эътиборга олишлари лозимки, ФКнинг 237-моддасида белгиланган қоидадан истисно тариқасида, 559-моддасининг учинчи қисмида ижарага олувчининг прокат шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришни истаган вақтда рад этишга ҳақлилиги назарда тутилган. Ушбу қоидадан келиб чиқиб, ижарага олувчининг прокат шартномасини бажаришни рад этиши унинг ижарага берувчи томонидан сўзсиз қабул қилинишига олиб келади.
Судлар назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги «Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 38-сонли қарори билан тасдиқланган «Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 3-банди мазмунидан келиб чиқиб, автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномалари нотариал тасдиқланади.
16. ФК 574-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тарафлар томонидан имзоланган битта ҳужжат тарзида тузилади. Судлар ҳисобга олиши зарурки, ФК 366-моддасининг тўртинчи қисми қоидалари кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларига нисбатан қўлланилмайди ва бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг ёзма шаклда тузилиши ҳақидаги талабга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тўғрисида»ги 278-сонли қарори билан тасдиқланган «Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 8-бандига мувофиқ, мулкдор ёки у томонидан вакил қилинган шахс ижара шартномаси тузилган вақтдан бошлаб бир ой муддатда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларга ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдирлар.
17.2. Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказишга мажбурлаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда судлар эътиборга олиши керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тўғрисида»ги 278-сонли қарори билан тасдиқланган «Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 7-банди иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш мажбурияти ижарага берувчига юклатилган. Шу муносабат билан ижарага берувчининг ҳаракатсизлиги шартномани давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиш сифатида баҳоланиши лозим. Шунингдек, шартнома шартлари билан келишмаслик сабабли рўйхатдан ўтказишга мажбур тарафнинг ҳаракатсизлиги ҳам давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиш ҳисобланади.
18. ФК 575-моддасининг биринчи қисмига кўра, бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини топшириш билан бир вақтда ер участкасининг ана шу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиш учун зарур қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади. Бундан келиб чиқиб, судлар назарда тутишлари лозимки, ижара объекти жойлашган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қонунга мувофиқ вужудга келади.
19. ФК 364-моддасининг биринчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ижара предмети ва ижара ҳақининг миқдори ҳақидаги шартлар бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг муҳим шартлари ҳисобланади.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан