LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
киновидео маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича ҳамда грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг «Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонуни кучга киргунга қадар хўжалик юритувчи субъектларга берилган лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
киновидео маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича ва грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг хўжалик юритувчи субъектлар аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича ва аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияларни оладилар;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
ҳозирги вақтда ЭҲМ учун дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш бўйича лицензиясиз фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар ушбу фаолият турларини тегишли лицензия олгунга қадар, бироқ 2012 йил 1 майдан кечиктирмасдан давом эттириш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан биргаликда киновидео маҳсулотларини ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича ва грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун илгари берилган лицензияларни 2012 йил 1 майгача хатловдан ўтказсин;
аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун дастурларга мутлақ (номутлақ) мулкий ҳуқуқларга эга бўлган ҳуқуқ эгаларининг маълумотлар базасини яратсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
аудиовизуал асар — бир-бири билан боғлиқ бўлган (овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз) тасвирларнинг ёзиб олинган туркумидан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида кўриб ва эшитиб (овоз жўрлиги бўлса) идрок этиш учун мўлжалланган ёзув, шу жумладан кинематография, мультипликация ва анимация асарлари ҳамда кинематографияникига ўхшаш воситалар билан ифодаланган барча асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар);
такрорлаш — аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни ёхуд улардан бир қисмини ахборот ташувчиларда (киноплёнка, видеокассеталар, лазер дисклари (CD, DVD) ва бошқа турдаги ташувчиларда) бир нусхадан ортиқ тайёрлаш, шу жумладан кейинчалик барчанинг эътиборига етказиш учун ЭҲМ хотирасига ёзиб олиш;
барчанинг эътиборига етказиш — аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни симлар ёки симсиз алоқа воситалари орқали телекоммуникация тизимларидан фойдаланувчилар ўз танловига кўра исталган жойда ва исталган вақтда улардан фойдалана олиши мумкин бўлган тарзда барчанинг эътибори учун (пулли ёки бепул) юбориш;
ҳуқуқ эгаси — аудиовизуал асар ва ЭҲМ учун яратилган дастурга нисбатан муаллиф ёки унинг меросхўрлари, фонограммаларга нисбатан ижрочи ёки унинг меросхўрлари, фонограммани тайёрловчи, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилот, шунингдек шартнома бўйича ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асос бўйича аудиовизуал асарлар, фонограммалар ёки ЭҲМ учун яратилган дастурлардан фойдаланиш ҳуқуқини олган бошқа юридик ёки жисмоний шахслар;
ЭҲМ учун яратилган дастур — муайян натижа олиш мақсадида ЭҲМ, ЭҲМ шохобчалари ва бошқа компьютер воситаларининг ишлаши учун мўлжалланган маълумотлар ва кўрсатмалар мажмуи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
сотиш — аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни пулли ёки бепул (шу жумладан барчанинг эътиборига етказиш йўли билан) тарқатиш;
прокатга бериш — аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни даромад олиш мақсадида вақтинчалик фойдаланиш учун бериш;
фонограмма — бирон-бир ижронинг, бошқа овозларнинг ҳар қандай фақат овозли ёзуви, аудиовизуал асарга киритилган овозли ёзув бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
4. Лицензияларни бериш, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ёки қайтадан расмийлаштириш ҳақидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (лицензияловчи орган) томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатларни қабул қилиш, қабул қилинган ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларни тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битимларини тузиш бўйича ишларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳузурида Интеллектуал мулк агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва бошқа давлат бошқаруви органлари мутахассислари иштирокида ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади. Ишчи гуруҳни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментининг масъул ходими бошқаради. Ишчи гуруҳнинг таркиби ва Ишчи гуруҳ ҳақидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турлари юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензия берилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензиялар умуман фаолият турига ёхуд унинг бир қисмига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади. Талабгорнинг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан эътиборан ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
аудиовизуал асарлар, фонограммалар ёки ЭҲМ учун яратилган дастурларни шахсий мақсадларда оилавий фойдаланиш учун такрорлаш билан боғлиқ фаолият;
ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш ва такрорлаш билан боғлиқ фаолият, агар бундай фаолият ЭҲМ учун дастур яратилишини ташкил қилган ҳамда ЭҲМ учун яратилган мазкур дастурга нисбатан мутлақ мулкий ҳуқуқларга эга бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилаётган бўлса;
ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш, агар ЭҲМ учун яратилган дастурнинг қиймати ускуна (серверлар, принтерлар, компьютерлар, ноутбуклар ва ҳоказолар) қийматига киритилган бўлса.
9. Лицензия талабгорида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган филиаллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензия бериш билан бир вақтда бундай филиаллар сонига қараб, улардан ҳар бирининг жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда, улар тегишли лицензия талаблари ва шартларига амал қилишлари шарти билан, лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган лицензия нусхалари берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қуйидагилар аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
лицензиатнинг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига мажбурий тарзда риоя қилиниши;
зўравонликни, порнографияни, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузишни, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишини ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилиш учун аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, фонограммаларни тайёрлашга йўл қўймаслик юзасидан лицензиатнинг мажбурияти;
аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлардан фойдаланилганда ҳақ тўлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мажбурий тарзда риоя қилиниши;
лицензиат томонидан лицензияланадиган фаолият ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари талабларига жавоб берадиган бинолар ва хоналарда амалга оширилиши.
11. Қуйидагилар аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашда қўшимча лицензия талаблари ҳисобланади:
а) такрорланаётган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг техник сифатига қўйиладиган талабларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек уларни такрорлашда ва расмийлаштиришда қўйиладиган талабларга мажбурий тарзда риоя қилиниши;
б) лицензиат ёки тираж буюртмачисининг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга бўлган муаллифлик ва (ёки) турдош ҳуқуқларга эга бўлиш ҳақидаги шартномалар, шунингдек уларни такрорлаш ҳақида мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар)нинг мавжудлиги;
в) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг номини кўрсатган ҳолда лицензиат томонидан такрорланган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар нусхаларининг ҳисобини юритиш;
ёш жиҳатдан чекловларни (мавжуд бўлса) кўрсатган ҳолда аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш;
д) лицензиат штатида аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг такрорланган нусхалари ҳисобини олиб бориш учун масъул шахснинг бўлиши;
е) лицензиатда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда зарур ишлаб чиқариш хоналари ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг мавжуд бўлиши;
ж) лицензиат томонидан аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга доир ишлаб чиқариш фаолияти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши.
12. Қуйидагилар аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш бўйича қўшимча лицензия талаблари ҳисобланади:
а) лицензиатнинг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиб олиш ҳақидаги шартномалар ёки бошқа ҳужжатлар)нинг мавжуд бўлиши;
б) лицензиат томонидан аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг сотилаётган нусхаларнинг ҳисоби аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг номи кўрсатилган ҳолда юритилиши;
г) лицензиат штатида аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг мавжуд бўлган ва сотилган нусхалари ҳисоби олиб борилиши учун масъул шахснинг бўлиши.
13. Қуйидагилар аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга беришда қўшимча лицензия талаблари ҳисобланади:
а) лицензиатнинг аудиовизуал асарлар, фонограмма ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга беришга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга бериш ҳақидаги шартномалар ёки бошқа ҳужжатлар, шунингдек аудиовизуал асарлар ва фонограммалар учун — уларни прокатга бериш ҳақида мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномалар)нинг мавжудлиги;
б) лицензиат томонидан аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг прокатга берилаётган нусхаларининг ҳисоби аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг номи кўрсатилган ҳолда юритилиши;
г) лицензиат штатида аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг прокатга берилаётган нусхалар ҳисоби олиб борилиши учун масъул шахснинг бўлиши.
а) фонограммаларнинг техник сифатига қуйиладиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мажбурий тарзда риоя қилиниши;
б) лицензиат ёки тираж буюртмачисининг фонограммаларни тайёрлашга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (фонограммаларни тайёрлашда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларга эга бўлиш ҳақидаги шартномалар)нинг мавжудлиги;
в) лицензиат томонидан тайёрланган фонограммаларнинг ҳисоби маҳсулот номи, ушбу маҳсулот таркибига кирган асарлар ва (ёки) ижролар номи, тайёрланган нусхалар сони, тайёрланган жой кўрсатилган ҳолда олиб борилиши;
г) лицензиат штатида тайёрланган фонограммаларнинг ҳисоби олиб борилиши учун масъул шахснинг бўлиши;
д) лицензиатда лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда зарур бўлган ишлаб чиқариш хоналари ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг мавжудлиги;
е) лицензиат томонидан фонограммаларни тайёрлашга доир ишлаб чиқариш фаолияти техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келадиган асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Лицензия битимида ушбу Низомнинг 10 — 14-бандларидан келиб чиқадиган аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами;
в) лицензияланадиган фаолият амалга ошириладиган бинолар ва хоналарга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) тузилган шартномалар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ва санитария нормаларига мос келиши ҳақида ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органлари хулосаларининг нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.
19. Лицензия талабгори томонидан ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш фаолиятини амалга ошириш учун:
лицензияланадиган фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;
лицензия талабгорининг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38 — 42-моддаларига мувофиқ тузилган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлашга бўлган муаллифлик ва (ёки) турдош ҳуқуқларга эга бўлиш тўғрисидаги шартномалар)нинг нусхалари;
юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари — аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг такрорланган нусхаларининг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш фаолиятини амалга ошириш учун:
лицензия талабгорининг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат (шартнома, инвойс ва ҳоказолар);
юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари — сотилаётган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун:
лицензия талабгорининг аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни прокатга бериш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотиб олиш учун олди-сотди шартномалари)нинг нусхалари;
юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ нусхалари — прокатга берилаётган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензияланадиган фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар тўғрисидаги маълумотлар;
лицензия талабгорининг фонограммаларни тайёрлаш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар («Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38 — 42-моддаларига мувофиқ тузилган фонограммаларни тайёрлаш тўғрисидаги шартномалар)нинг нусхалари;
юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги буйруқ — тайёрланаётган фонограммаларнинг ҳисоби олиб борилиши бўйича масъул шахс учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
21. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатлар ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Нотўғри ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Лицензия талабгори аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
25. Ишчи гуруҳ ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича экспертиза хулосаси тайёрлайди ва таклифини тақдим этади.
Ишчи гуруҳнинг экспертиза хулосасига асосан Вазирлар Маҳкамаси лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ишчи гуруҳ тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензия битими лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини Агентлик томонидан назорат қилиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш фаолиятнинг ўзига хос бўлган бошқа шартлар.
(27-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензиялар ишчи гуруҳ томонидан белгиланган шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари томонидан имзоланади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, шунингдек фонограммаларни тайёрлаш фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам муддатга берилган ва беш йилдан кам муддатга муддати узайтирилган тақдирда давлат божи миқдори лицензиянинг амал қилиш муддатига мутаносиб равишда камаяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
31. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
32. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
33. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
34. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи гуруҳ ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосани тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамасига лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳ таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Лицензиат қайта ташкил этилган, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолият турини олдин берилган лицензия асосида амалга оширади.
Такрорланадиган, сотиладиган, прокатга бериладиган аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларнинг ҳисобини юритиш учун масъул бўлган шахс ўзгарган тақдирда, лицензиат лицензияловчи органга бир ҳафта муддат ичида меҳнат дафтарчаси нусхаси билан биргаликда ва ишга қабул қилинганлик ҳақидаги лицензиат муҳри билан тасдиқланган буйруқни тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ёки филиал очишда лицензия шартномасига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд янги лицензия шартномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
39. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензиянинг дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
40. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда Агентлик ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш.
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолият лицензиясиз амалга оширилиши ҳоллари аниқланган тақдирда Агентлик материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўриш учун белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда Агентлик томонидан уч нусхада далолатнома (маълумотнома) тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчиси лицензияловчи органда қолади ва учинчи нусха ишчи гуруҳга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширишлар ўтказиш учун Агентлик тегишли ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги ҳолатларини аниқлаганда ишчи гуруҳга ва Агентликка аниқланган бузилишлар тўғрисида маълум қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарори асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
47. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар Агентликнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тартибини белгилайди.
аудиовизуал асар — бир-бири билан боғлиқ бўлган (овоз жўрлигида ёки овоз жўрлигисиз) тасвирларнинг ёзиб олинган туркумидан иборат бўлган, тегишли техника воситалари ёрдамида кўриб ва эшитиб (овоз жўрлиги бўлса) идрок этиш учун мўлжалланган ёзув, шу жумладан кинематография, мультипликация ва анимация асарлари ҳамда кинематографияникига ўхшаш воситалар билан ифодаланган барча асарлар (теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари, мультфильмлар, аниме, хэнтай ва шу кабилар);
аудиовизуал асарнинг экранда намойиш қилиниши — жамоа учун очиқ жойда ёки битта оиланинг аъзолари бўлмаган кенг шахслар доираси ҳозир бўлган жойда аудиовизуал асарни техник воситалар ёрдамида эшиттириш ва (ёки) кўрсатиш;
аудиовизуал асарни дубляж қилиш — аудиовизуал асарни таржима қилиш, бунда актёрларнинг нутқлари бир тилдан бошқа тилга қайта овоз бериш йўли билан ҳам субтитрлаш воситасида тўлиқ алмаштирилади;
овоз бериш — овоз қаторини ташкил қилувчи дастлабки элементларнинг ҳаммасини битта жисмга ўтказиш (қайта ёзиш) йўли билан аудиовизуал асар фонограммасининг сўнгги (якуний) вариантини яратиш жараёни;
аудиовизуал асарни тайёрлаш — аудиовизуал асарни киноплёнкада, рақамли ёки бошқа бир жисмда яратишга оид фаолият;
ҳуқуқ эгаси — аудиовизуал асарнинг муаллифи ёки унинг ворислари, шунингдек шартнома бўйича ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосга кўра аудиовизуал асардан фойдаланиш ҳуқуқини олган бошқа юридик ёки жисмоний шахслар.
3. Мазкур Низомнинг мақсадларига кўра қуйидаги фаолият турлари лицензияланади: аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш қилиш.
4. Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш ёки қайтадан расмийлаштириш ҳақидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамаси (лицензияловчи орган) томонидан «Маънавият ва маърифат» Республика кенгашининг (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) хулосаси асосида қабул қилинади.
Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаларни тайёрлаш, лицензияларни бериш ва қайта расмийлаштириш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ишчи органининг вазифаларини «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) бажаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш қарорларининг баённомаларини расмийлаштириш, Ишчи орган томонидан лицензияларнинг ўз вақтида берилишини назорат қилиб бориш ва уларнинг ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)
Ишчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш ҳақида таклифлар тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун Кенгашга тақдим этади.
5. Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турлари юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
6. Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунали (оддий) лицензиялар берилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига берилади.
7. Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан эътиборан ҳисобланади.
8. Аудиовизуал асарнинг шахсий мақсадларда оилавий кўриш учун экранда намойиш қилиниши билан боғлиқ фаолият лицензияланмайди.
9. Лицензия талабгорининг ихтиёрида лицензияланган фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган филиаллар мавжуд бўлганда, лицензия билан бир пайтда кўрсатилган филиаллар сонига қараб, ҳар бирининг жойлашган манзили кўрсатилган ҳолда, улар тегишли лицензия талаблари ва шартларига амал қилиш шарти билан, лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган лицензия нусхалари берилади.
10. Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш бўйича лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
лицензиатнинг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиниши;
зўравонликни, порнографияни тарғиб қилиши, мамлакатда хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик, фуқаролар тинчлиги, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиши, Ўзбекистон ҳақида нотўғри ахборот тарқатиши ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятларини бузиб кўрсатиши мумкин бўлган аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этишга йўл қўймаслик бўйича лицензиатнинг мажбуриятлари;
аудиовизуал асарлардан фойдаланганда ҳақ тўлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мажбурий риоя қилиниши;
тайёрланадиган, дубляж қилинадиган ва экранда намойиш этиладиган аудиовизуал асарларнинг техник сифатига қўйиладиган техник тартибга солиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиниши;
аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият лицензиат томонидан ёнғин хавфсизлиги ва санитария нормалари талабларига жавоб берадиган биноларда амалга оширилиши;
лицензиатда мулкий ҳуқуқ асосида ёки бошқа қонуний асосда фаолият турини амалга ошириш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш бинолари ва тегишли ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг мавжудлиги;
лицензиат ёхуд буюртмачининг аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш учун муаллифлар ёки ҳуқуқ эгалари билан тузилган шартномаларнинг) мавжудлиги;
аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш учун зарур бўлган тегишли моддий-техника база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;
лицензиат томонидан аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича ишлаб чиқариш фаолияти тегишли стандартлар талабларига мувофиқ келадиган асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши;
11. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 10-бандидан келиб чиқадиган аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк номи ва банкдаги ҳисоб рақами;
в) лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган бинолар ва хоналарга лицензиатнинг ҳуқуқларини ёки бошқа бирон мулкий ҳуқуқларни тасдиқлайдиган ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ва санитария нормаларига мос келиши ҳақида ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органлари хулосаларининг нусхалари;
д) Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг аудиовизуал асарларни экранда намойиш этиш учун тузилган шартномаларнинг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси;
е) лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техника база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
14. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита ёхуд улар олинганлиги ҳақидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситалари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатлар ишчи орган томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Лицензия талабгори нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида тўлов кунида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
16. Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси келиб тушган кундан эътиборан 30 кундан ошмаган муддатда қабул қилинади.
Ишчи орган ариза олинган кундан эътиборан 15 кундан ошмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш учун ҳужжатлар бўйича эксперт хулосани тайёрлайди.
Кенгаш ишчи органдан таклиф олингандан кейин ўн кундан ошмаган муддатда таклифни кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақидаги ўз таклифини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади. Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан Кенгаш раиси (ёки раис ўринбосари) имзолайдиган мажлис баённомаси расмийлаштирилади. Зарур ҳолларда Кенгаш қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси Кенгаш таклифини олганидан сўнг 5 кундан ошмаган муддатда уни кўриб чиқади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
17. Ишчи орган тегишли қарор қабул қилинганидан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.
Лицензия берилганлиги ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарнома лицензия талабгорига ёзма равишда банк ҳисоб рақамининг реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
Лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
лицензиат томонидан лицензия битимининг талаблари ва шартлари бажарилиши устидан ишчи орган томонидан олиб бориладиган назорат тартиби.
18. Лицензиялар Ишчи орган томонидан белгиланган шаклдаги бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкаларининг намуналари ишчи орган томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади. Лицензиялар бланкалари ишчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади. Ишчи орган раҳбари лицензия бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб беради.
Ишчи орган томонидан лицензияларни расмийлаштириш ва бериш муддатларига риоя қилиниши, шунингдек берилган лицензияларнинг ҳисобини юритиш устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари томонидан имзоланади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)
19. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат топширилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин уч кун муддатда берилади.
20. Агар лицензиат лицензия бериш ҳақидаги қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой муддат давомида ишчи органга давлат божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжатни топширмаган бўлса ёки лицензия битимини имзоламаган бўлса, Вазирлар Маҳкамаси лицензияни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
21. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-бандида назарда тутилган асослар бўйича ҳам рад этилиши мумкин.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш ҳақидаги қарор, шунингдек ишчи орган ёки лицензияловчи органининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
22. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиш учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
23. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш барча зарур ҳужжатлар билан лицензия талабгорининг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Бунда ишчи орган ҳужжатлар қайта топширилгандан кейин уч кун муддатда Кенгаш мажлисида кўриб чиқиш учун ушбу ҳужжатлар бўйича эксперт хулосасини тайёрлайди.
Кенгаш эксперт хулосани олгандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва Вазирлар Маҳкамасига Кенгашнинг тегишли баённомаси билан лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақидаги таклифни тақдим этади.
Вазирлар Маҳкамаси Кенгаш таклифини олгандан кейин уч кундан ошмаган муддатда уни кўриб чиқади ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин топширилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.
24. Лицензиат қайта ташкил этилган, номи ёки жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолларда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақида ариза топшириши шарт.
25. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат лицензияда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.
26. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартишлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш ҳақида ариза ишчи органга тушган кундан эътиборан беш кун мобайнида амалга оширилади.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярмига тенг миқдорда йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза Ишчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати тугашидан икки ойдан кечикмасдан топширилиши лозим.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш ҳақидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
28. Лицензиатнинг аризасига кўра амал қилиш муддати тугамасдан йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига унинг дубликати берилиши мумкин.
Лицензиянинг дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярмига тенг миқдорда йиғим ундирилади. Йиғим суммаси ишчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
29. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат ишчи орган томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
30. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиш устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда режали текширишлар олиб бориш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатнинг зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлар қабул қилиш, бундай камчиликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензияловчи орган кўриб чиқиши учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисида таклиф киритиш;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш ҳоллари аниқланган тақдирда материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда ишчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома (маълумотнома) тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.
Кенгаш ёки ишчи орган қарорига кўра лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан текширишлар ўтказиш учун тегишли ташкилотлар мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
32. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лицензияловчи орган қарорига кўра амалга оширилади.
33. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензияловчи орган қарори асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
35. Лицензиялар реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар ишчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
36. Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун тўлов кунида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беш йилдан кам муддатга берилган ва беш йилдан кам муддатга муддати узайтирилган тақдирда давлат божи миқдори лицензиянинг амал қилиш муддатига мутаносиб равишда камаяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 261-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 412-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатида:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда):
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Гастроль-концерт фаолияти соҳасида солиқ солишни ва аудио-видео ташувчиларни тарқатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 29 июндаги 285-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 36-модда) 7-бандидан «шунингдек грампластинкалар, аудио ва видеокассеталар, лазер дискларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва сотиш бўйича фаолиятнинг» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда):
а) «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» бўлимининг йигирма олтинчи — йигирма саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи — йигирма тўққизинчи хатбошилар билан баён қилинсин:
Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш.
Аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар учун моддий жисмларни ишлаб чиқариш»;
йигирма тўққизинчи — ўттиз биринчи хатбошилар тегишли равишда ўттизинчи — ўттиз иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари» бўлимининг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 189-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
в) ўн еттинчи — йигирма иккинчи хатбошилар мос равишда ўн саккизинчи — йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларига илованинг учинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 68-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«аудиовизуал асарлар, фонограммалар, ЭҲМ учун дастурлар ва уларнинг моддий жисмлари, компьютер ва маиший техника (бозор ҳудудида жойлашган турғун савдо шохобчаси бундан мустасно)».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ва унинг ҳудудидан ташқарида гастрол-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатишни, грампластинкалар, аудио-кассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 114-модда):
а) қарор номидан «грампластинкалар, аудио-кассеталар ва лазерли дискларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланганликнинг баъзи турлари учун муаллифлик ҳақининг минимал ставкалари тўғрисида» 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 1-сон, 2-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбошида «овозли ёзувда» ва «овозли ёзувлар» сўзлари тегишли равишда «фонограммада» ва «фонограммалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
илованинг ва бўлимларнинг номида «овозли ёзувда» ва «овозли ёзувлар» сўзлари тегишли равишда «фонограмма» ва «фонограммалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
матнда «овозли ёзув», «овозли (механик) ёзув» ва «овоз ёзувлар», «овозли ёзувларнинг» сўзлари тегишли равишда «фонограмма», «фонограммалар» ва «фонограммаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) 1-иловада «Фаолият турининг номи» устунининг 3-бандидаги «кино- ва видеомаҳсулотларини» сўзлари «аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомнинг 8-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 47-модда) қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«тузилган шартномаларнинг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради;
аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш, фонограммаларни тайёрлаш, шунингдек аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурлар учун моддий жисмларни ишлаб чиқариш соҳасида лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кино-видеомаҳсулотни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2004 йил 22 мартдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 28-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 35-модда) илованинг 23-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда) илова 31-бандининг «б» кичик банди ва 47-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илова 52-бандининг «б» кичик банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари (хизматлар)нинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2009 йил 9 июлдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 55-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 27 октябрдаги ПҚ-1211-сон қарори)» 2009 йил 10 ноябрдаги 293-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 72-модда) 1-илованинг 3-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Айрим фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига 1-илова 16-бандининг «б» кичик банди ва 28-банди.