Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасини бажариш юзасидан, йўловчиларнинг ҳамда темир йўл транспорти ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, темир йўлда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
б) кўздан кечирилаётган шахсга кийимдаги мавжуд металл буюмларни (портсигар, калитлар, фолгали пачкалардаги сигаретлар, тангалар ва шу кабиларни) назарда тутилган идишга қўйиш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймай навбати билан турғун металл детектор рамкаси орқали ўтиш таклиф этилади, металл буюмлар мавжудлиги тўғрисида сигнал тушган тақдирда қўлда ишлатиладиган металл детектор қўлланилади, у бўлмаганда эса — белгиланган тартибда шахсий кўздан кечирилади. Сиртга туртиб чиққан, бироқ кўз билан йўловчининг кийимида кўринмайдиган ва металл детекторнинг ишлаб кетишига олиб келадиган буюмлар кўздан кечиришни амалга ошириш ваколати берилган шахснинг талаби бўйича кўздан кечириш учун талаб этилади. Багаж ва қўл юки интроскопдан фойдаланган ҳолда кўздан кечирилади. Зарур ҳолларда қўл юки ва багаж махсус қўшимча ускунадан фойдаланган ҳолда кўздан кечирилади;
26. Шахсларни шахсий кўздан кечириш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 289-моддасига мувофиқ ва йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлаш учун зарур бўлган доирада амалга оширилади.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан