Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли «Саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи объектлар учун хавфсизлик қоидалари тасдиқлансин.
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
«Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2008 йил 12 апрелдаги 280-сонли буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
1. Мазкур «Суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи объектлар учун хавфсизлик қоидалари» (қуйида — Қоидалар)га риоя қилиш саноат хавфсизлигини таъминлайди ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи объектлардаги ишлаб чиқаришда жароҳатланиш тасодифлари, аварияларнинг олдини олишга қаратилган.
2. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
3. Мазкур Қоидалар суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тарқатиш кустли базаларида, газ тўлдириш станциялари ва пунктларида, автотранспорт воситаларини суюлтирилган газлар билан тўлдириш шохобчаларида, ҳамда суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи бошқа объектларда саноат хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни регламентлайди.
4. Мазкур Қоидалар «Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг иш Қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сонли Қарорига Илова) ва «Автогазтўлдириш компрессор ва автогазтўлдириш станциялари тармоқларини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган ва суюлтирилган газга босқичма-босқич ўтказиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 10 февралдаги 30-сонли) Қарорни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
5. Мазкур Қоидалар портлаш хавфли кимё, нефть-кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналари учун ишлаб чиқилган умумий қоидалар талабларига қўшимча равишда суюлтирилган углеводородли газлардан фойдаланувчи объектларининг ўзига хос томонларини ҳисобга олиб қўлланилади.
6. Айни пайтда, тегишли тартибда тасдиқланган, норматив ҳужжатларда баён этилган электр хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат муҳофазаси ҳамда табиатни муҳофаза қилиш органлари талабларини ҳам назарда тутиш керак.
7. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси назорати остидаги СУГдан фойдаланувчи барча ташкилотларда, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкдорлик турларидан қатъи назар, қўлланиши учун мўлжалланган.
8. СУГдан фойдаланувчи объектларни лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш, консервация қилиш, ёпиш ва СУГдан фойдаланувчи объектларда техник мосламаларни тайёрлаш, монтаж қилиш, мослаш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос равишда амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тартибга солинади.
9. Мазкур Қоидалар СУГни сақлаш, ташиш ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнилғи сифатида СУГни 1,6 МРа дан кўп бўлмаган ортиқча босимли ҳолда ишлатиш объектларини лойиҳалаш, қуриш, йиғиш, реконструкция қилиш ва ишлатиш учун саноат хавфсизлигининг махсус талабларини ўрнатади.
г) белгиланган тартибда ишлатишга қабул қилинган, кўчма автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларидан (автоцистерна) автотранспортларга ва баллонларга ёнилғи қуйиш майдончалари;
д) турар жойлар ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида резервуарли қурилмалар ва шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида гуруҳли баллон қурилмалари;
з) ташқи ва ички газузатгичлар ва саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқаришларнинг газли ускуналари (техник қурилмалар) ва суюлтирилган углеводород газларни сақлаш, ташиш ва улардан ёнилғи сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бошқа ишлаб чиқаришлар;
и) ташқи ва ички газузатгич, ишлаб чиқариш ва иситиш қозонхоналарининг газли ускуналари (техник қурилмалари);
к) суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланганда хавфсизлик, тартибга солиш ва ҳимоялаш воситалари ва технологик жараёнларни автоматлашган бошқарув тизимлари;
а) СУГлардан ва ёнилғи ва хом ашё сифатида фойдаланаётган технологик (ички майдончалари) газузатгичлар, терминаллар, резервуарлар ва кимё, нефткимё, нефтгазқазибчиқариш ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг газ ускуналари, ишлаб чиқариш ва (ёки) коммунал-ишлаб чиқаришга мўлжалланган СУГ объектлари учун уларни тайёрлаш ва жўнатиш корхоналари;
б) СУГларни дарё ва денгиз кемаларида ташиш учун СУГларни сақлаш ва уларни қуйиш-тўкиш терминаллари;
д) металлургия корхоналарининг технологик (ички майдончали) газузатгичлари, газ ускуналари ва резервуарлари;
е) газдан фойдаланувчи кўчма қурилмалар, автомобиль ва темир йўл транспорти ва учиш аппаратларининг газ ускуналари;
и) газ-ҳаво аралашмаларининг портлаш қувватидан фойдаланувчи ва (ёки) ҳимоя газларини олиш учун мўлжалланган қурилмалари;
к) СУГдан овқат тайёрлаш ёки лаборатория ишлари учун фойдаланувчи маъмурий, ижтимоий ва маиший биноларнинг ички газқувурлари ва газ ускуналари;
м) ишлаб чиқариш мақсадларида иссиқлик энергия қуввати ишлаб чиқармасдан, хизмат кўрсатиб ва (ёки) жами иссиқлик қуввати 100 KWга тенг ва ундан камроқ бўлган маъмурий, ижтимоий ва маиший биноларни автоном иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш тизимларининг қозонлари, иссиқлик генераторлари.
12. СУГдан фойдаланувчи хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатиш бўйича фаолият (портлашдан хавфли объектларни ишлатиш) қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши керак.
13. Ишлаб чиқариш жараёнлари ва технологияларини, газ ускуналарининг (техник мосламалар) намуналарини ва автоматика воситаларини жорий қилиш ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган техник шартлар бўйича амалга оширилиши лозим.
14. Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги 2006 йил 29 июндаги ЎРҚ-57-сонли Қонунининг 16-моддасига мувофиқ ҳар бир содир бўлган авария сабаблари техник жиҳатдан тафтиш қилинади.
16. Ташкилотлар кўрсатилган объектларда нохуш ҳодисалар содир бўлишининг сабабларини таҳлил қилиш, бартараф қилиш ва олдини олиш учун чоралар кўришлари керак.
17. «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органларининг назоратида бўлган объектларда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни белгиланган тартибда тафтиш қилинади.
18. СУГдан фойдаланувчи хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатувчи ташкилотлар улар, ўрнатилган тартибда, Давлат реестрида қайд қилинади.
19. СУГ газтақсимлаш ва газистеъмол қилиш тизимларини ва улар элементларининг қурилишини (реконструкция) лойиҳалаш, жумладан газқувурларини ва резервуарларни электрокимёвий занглашдан ҳимоялашни ҳамда ишларни бажаришни шу соҳадаги тажрибали мутахассисларга ва меъёрий-техник базасига эга бўлган ташкилотлар амалга оширади.
20. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 29 июндаги ЎРҚ-57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизаси ўтказилади.
21. Қабул қилинган лойиҳалаш ечимлари узлуксиз ва хавфсиз газтаъминотини ва газистеъмолларни тезкор узиб қўйиш мумкинлигини таъминлаши лозим.
22. Ташқи газқувурларнинг лойиҳавий схемаси ва уларнинг конструкцияси, ишлатиш меъёрий муддати чегарасида хавфсиз ва ишончли ишлатишни, босим ва сарф бўйича ўрнатилган параметрларда газ етказиб беришни таъминлаши лозим.
24. Ташқи газқувурлар ва СУГ резервуарларини жойлашиш лойиҳалари ягона давлат ёки маҳаллий координат тизимларида ишлаб чиқилган, расмийлаштирилган ва ўрнатилган тартибда қайд қилинган топографик режаларда бажариш лозим.
26. Айланишда 200 t ва ундан кўпроқ СУГларга эга бўлган СУГдан фойдаланувчи объектларни лойиҳалашда қўлланиладиган техник ечимлар (режали ва технологик) хавфли ишлаб чиқариш объектини ишлатишда авариялар мумкинлигининг индивидуал қалтислик даражаси 10-6 дан ошмаслиги лозим.
27. Индивидуал қалтислик қиймати 10-6 дан ошганда, лойиҳада қабул қилинган техник ечимлар СУГдан фойдаланувчи объектларнинг саноат хавфсизлиги меъёрий даражасини таъминловчи қуйидаги тадбирлар билан қопланиши лозим:
в) саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатишга ва шунингдек, авариялар оқибатларини чегаралаш ва бартараф қилишда ташкилотнинг тайёрлигини, ишларни ташкиллаштириш регламентини баҳолаш;
28. Газ қувурларини ўтказиш ва СУГ резервуарларини ўрнатиш ва улар билан боғлиқ муҳандислик коммуникациялар, бино ва иншоотлар қурилишигача шартларини танлашни қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган ва (ёки) тасдиқланган бошқа меъёрий техник ҳужжатлар бўйича бажарилиши керак.
Газқувурларни ер усти ва ер остидан ва шунингдек, ГТС, ГТП, АГҚШ ҳудудларидан тегишлича асослангандагина ўтказиш мумкин.
30. СУГ буғли фазасини ўтказувчи ташқи газқувурларини қуриш лойиҳаларида газтақсимлаш ва газистеъмол қилиш тизимлари талабларига риоя қилиш керак.
31. Резервуарли (сунъий буғланиш билан) ва гуруҳли баллон қурилмаларидан келувчи паст босимли СУГ буғли фазадаги ер ости газўтказгичларини чуқурлашда газ буғлари конденсатланишини истисно қилиш мақсадида, ер музлаш сатҳидан кам бўлмаслигини кўзда тутиш лозим.
32. Ташқи газўтказгичлар учун пўлат қувурлар ва уланувчи деталларни танлашда ўрнатилган тартибда тасдиқланган номенклатурага амал қилиш лозим.
Ер ости ва ер усти газузатгичлари марзаланишида қувурлар деворининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, ер усти ва ер юзасида ётувчи қувурлар марзаланиши учун — 2 мм бўлиши лозим.
Пўлат қувурлар таркибида углерод миқдори 0,25 % дан кам бўлмаслиги, олтингугурт — 0,056 %, фосфор — 0,046 % бўлиши лозим.
Полиэтилендан тайёрланган қувурлар материалига, маркировкасига ва синов усулларига қўйиладиган талаблар Давлат стандартига мувофиқ бўлиши лозим.
Полиэтилен қувурларни қуришда, полиэтилен тайёрланган минимал узоқ муддатга чидамлилиги 8,0 МРа дан кам бўлмаган резервуар қурилмалардан паст босимли СУГ буғли фаза газқувурларидан фойдаланиш мумкин.
33. Резервуар қурилмаларини лойиҳалашда қуйидагиларни кўзда тутиш лозим: резервуарлар, суюқ ва буғ фазали газқувурлари, беркитиш арматураси, эҳтиёт беркитиш клапанлари (ЭБК), газ босимининг тартиблагичлари, эҳтиёт ташлаш клапанлари (ЭТК), назорат — ўлчов асбоблари (НЎА).
34. Гуруҳли баллонли қурилма таркибида СУГ учун баллонлар беркитиш арматураси, газ босими тартиблагич (регулятор)и, ЭБК, ЭТК, манометр кўзда тутилиши лозим.
35. Ер усти қурилмаси учун ҳам стационар, ҳам кўчма (ечилмали) СУГ резервуарлари кўзда тутилиши мумкин.
36. ЭТК қурилмасини ҳар бир резервуарда 2 тадан, резервуарларни гуруҳларга бирлаштирганда эса (суюқ ва буғли фазаларда) — ҳар бир гуруҳдаги резервуарларнинг биттасида ўрнатилиши кўзда тутилиши лозим.
37. Иситилаётган биноларда жойлашган гуруҳли баллон қурилмаларидан ва ер ости резервуарли қурилмаларидан ер усти газқувурлари ётқизишда лойиҳа бўйича ёнмайдиган материаллардан иссиқлик изоляцияси ва газўтказгичларини иситиш кўзда тутилиши мумкин.
38. СУГ резервуарларининг ер остида бажарилиши ва ер ости пўлат газўтказгичларини лойиҳалашдаги техник топшириққа уларни электрокимёвий занглашдан ҳимоялаш (ЭЗҲ) бўлими киритилиши лозим.
39. Газўтказгичлар ва резервуарларни занглашдан ҳимоялаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг ҳажми ва мазмуни лойиҳалаш жараёнида аниқланади.
40. Ер ости пўлат газўтказгичлари ва СУГ резервуарлари, полиэтилен газўтказгичларида ғилофларида пўлат киргизмаларни электрокимёвий занглашдан ҳимоялаш жуда кучайтирилган ҳимоя изоляцияли қопланиш билан юқори занглаш тажовузкорли тупроқларда эса ёки (адашган) токларнинг хавфли таъсирларида қўшимча электрокимёвий ҳимоялаш воситалари билан амалга оширилиши лозим.
41. Полиэтиленли газўтказгичнинг тармоқ қисмларидаги узунлиги 10 m дан кўп бўлмаган пўлат киргизмалар учун ва полиэтилен-пўлат уланган участкаларида, биноларга пўлат киргизмалари билан (киргизмаларда электроизоляция қилувчи фланецлар мавжудлигида) электрокимёвий занглашдан ҳимоялаш кўзда тутилмаслигига рухсат берилади.
42. Электрокимёвий занглашдан ҳимоялаш лойиҳасини ишлаб чиқиш буюртмачининг техник топшириғи асосида ишлатувчи ташкилот (газтақсимловчи) билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
43. Ер усти ва ер юқорисидаги газўтказгичлар иссиқдан ҳимояланган газўтказгичлардан ташқари, шунингдек ер устидаги резервуарлар, ҳимоялаш ғилофлари ва СУГ гуруҳли қурилмалар шкафларини қурилиш ҳудуди ташқи ҳавосининг ҳисобланган ҳароратидаги ташқи ишлар учун мўлжалланган очиқ рангли краска, лок ёки эмаль билан икки марта бўяш лозим.
44. СУГ газўтказгичлар ва резервуарларини хавфсиз ишлатишни таъминлаш учун беркитиш ва тартибловчи арматура, сақлагич қурилмалари, ҳимоя, автоматлаштириш, муҳосаралаш ва ўлчаш воситалари билан жиҳозланиши керак.
45. Беркитиш ва тартиблаш арматураларининг сақлагич мосламалари, ҳимоя, автоматлаштириш, муҳосаралаш ва ўлчаш воситаларининг сони ва уларнинг жойлашиши мазкур Қоидалар талаблари газўтказгичларни ва газускуналарини (техник қурилмалари) га хавфсиз хизмат кўрсатишни ҳисобга олиб, лойиҳалаш ташкилоти томонидан эътиборга олинган бўлиши керак.
46. СУГдан фойдаланувчи қурилмалар ёнилғи сифатида СУГдан фойдаланилганда технологик ҳимоялаш, муҳосаралаш (блокировка) ва сигнал бериш тизимлари билан жиҳозланиши лозим.
47. Одатда, беркитиш арматураси, иқлим шароитлари ва ишчи газ босимини ҳисобга олиб, пўлатдан ясалгани қўлланилади.
48. Сақлагичли беркитиш клапанларининг конструкцияси давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши, СУГга чидамли ва мустаҳкамликни таъминлаши ва герметиклиги бўйича «А» тоифасидан паст бўлмаслиги керак, беркитиш арматурасининг конструкцияси давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши ва герметиклиги бўйича «В» тоифасидан паст бўлмаслиги керак.
49. Резервуарли ва гуруҳли баллонли қурилмаларнинг ГТС, ГТП, АГҚШ қуриш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, қурилиш меъёри ва қоидалари, мазкур Қоидалар талаблари, босим остида ишлаётган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига, ўрнатилган тартибда берилган ва келишилган техник шартларни ҳисобга олиб ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича амалга оширилиши керак.
50. Қурилиш босқичида қурилиш-монтаж ишларини бажариш технологиясига риоя қилиш, қурилишга берилган лойиҳа ҳужжатларида кўзда тутилган техник ечимларни бажариш таъминланиши керак.
51. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилот СУГдан фойдаланувчи объектларни қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, қайта жиҳозлаш, консервация ва тугатиш жараёнларида ўрнатилган тартибда муаллифлик назорат қилади.
52. СУГдан фойдаланувчи объектнинг қурилишини бошлашдан олдин қурилишни техник назорат қилинишини ташкиллаштириш керак.
53. Квартал бўйича қурилиш-монтаж ишлари ҳажми режасини тақдим этганда, қурилиш бошланиши ҳақидаги хабар муддати 5 кунгача қисқартирилиши мумкин.
54. Қурилиш бошланишидан олдин лойиҳага мувофиқ газўтказгичлар трассаси, СУГ резервуарларини жойлаштириш, ўрнатилган тартибда далолатнома расмийлаштириб, жойи белгиланади ва ишларни бажариш журналида қайд қилинади.
55. Ер ишларини бажараётганда лойиҳада белгиланган зовур чуқурлигини ва СУГ резервуарларини ўрнатиш жойларини, газўтказгичлар ва резервуарлар остини тайёрлашни таъминлаши лозимдир.
56. Зовурни кўмиш ва резервуарларни марзалаш дастлаб қум тўкиб, ишларни бажариш лойиҳасига мувофиқ зичланиш коэффициенти билан тупроқни зичлаб амалга оширилиши керак.
58. Гуруҳли саноат баллон қурилмаларининг баландлиги 15 сm дан кам бўлмаган таянчларда ўрнатилган, табиий шамоллатиладиган, ёнмайдиган материаллардан тайёрланган ва қулфланадиган шкафларда жойлаштириш керак.
59. Резервуар қурилмаларининг баландлиги 1,6 m дан кам бўлмаган, ёнмайдиган материаллардан тайёрланган шамоллатиладиган тўсиққа эга бўлиши керак.
Резервуарларни ўрнатиш конденсат, сув ва буғланмаган қолдиқлар тўпланиш жойи томонига 2 % дан кам бўлмаган қияликни кўзда тутиш лозим.
Конденсатни йиғгич резервуарнинг пастки қисмида буғланмаган қолдиқларни йиғиш ва чиқариб юборишга тўсқинлик қилувчи дўнг жой бўлмаслиги лозим.
60. Газўтказгичлар қиялиги, ташқи газўтказгичлар учун конденсат йиғувчи жойлар томонига 5 % дан кам бўлмаслигини кўзда тутиш лозим.
61. Резервуар қурилмаларининг арматура ва НЎА ни шикастланишлардан ва атмосфера таъсирларидан қулфланадиган ғилофлар билан ҳимоялаш лозим.
62. Иссиқлик ташувчи сифатида иссиқ сув ёки сув буғи кўзда тутилган буғлантириш қурилмалари иссиқ ташувчи ҳарорати йўл қўйиб бўлмайдиган пасайиши ҳақида хабар бергич (сигнализация) билан жиҳозланиши лозим.
63. Газўтказгич ва резервуарларни ҳамда гуруҳли баллон қурилмаларини қуриш, монтаж қилиш ва таъмирлашни амалга оширувчи ташкилотлар ўрнатилган тартибда иш бажаришини, шунинг билан бирга лабораториялар билан назорат қилишни таъминлаши керак.
б) материаллар сифати (пўлат ва полиэтилен қувурлар, изоляция қопламалар, пайвандлаш ва дефектоскопия учун материаллар ҳам);
д) пайвандлаш уламаларини операцияли назорат қилиш ва ташкиллаштиришни амалга ошириш (кўздан ўтказиш ва ўлчаш);
е) бузиб ва бузмасдан бажариладиган усуллар билан (радиографик, ультратовуш) пайвандланган туташмаларнинг сифатини назорат қилиш, шунингдек изоляция қопламалар сифатини назорат қилиш;
65. Қувур, газўтказгич деталлари, резервуар, арматура, изоляцияловчи материаллар сифатининг кириш назорати, ўрнатилган тартибда аттестация қилган лаборатория мутахассислари томонидан бажарилади.
66. Барча босимдаги СУГ ташқи ва ички пўлат ҳамда полиэтилен газўтказгичларининг уланган участкалари пайвандлангандан сўнг 100 % ҳажмда радиографик ва (ёки) ультратовуш усулида назорат қилиниши лозим.
Ҳар бир пайвандчи томонидан пайвандланган пўлат туташмаларининг радиографик суратлари назоратини 20 % ҳажмда радиографик суратларни автомат равишда расшифровка қилувчи дастурли аппарат комплексида амалга ошириш лозим.
Барча босимдаги диаметри 50 mm дан кам ва 0,005 МРа босимгача бўлган диаметрли 10 mm ли СУГ ташқи ва ички газўтказгичлар назорат қилинмайди.
67. Барча туркумдаги ташқи газўтказгичлар ва резервуарлар ҳаво босими билан мустаҳкамликка ва герметикликка синалиши лозим.
Газўтказгичлар, резервуарлар ва гуруҳли қурилмаларини, уларни монтаж қилгандан сўнг, синовдан ўтказишни қуриш-монтаж ташкилоти буюртмачининг техник назорати ва газтақсимлаш ташкилотининг вакиллари иштирокида ўтказади.
Завод ишлаб чиқарувчида тайёрланган газўтказгичлари элементлари ва газ арматураси техник назорат хизмати томонидан синовдан ўтказилади.
68. Газўтказгичларнинг синовларини, пайвандлаш ва изоляция қилиш ишлари тугагандан, арматура ва электркимёвий ҳимоя (ЭКҲ) мосламаси ўрнатилгандан сўнг олиб борилади.
Синаш босимига мўлжалланмаган арматуралар, ускуна ва асбобларни монтаж қилиш синовлар ўтказилгандан сўнг бажарилади. Синов даврида улар ўрнига ғалтак ва тиқинлар ўрнатиш лозим.
Кирувчи газўтказгичларни тақсимловчи газўтказгичлардан алоҳида қурганда бино ва иншоотлар олдида ўрнатилган ўчирувчи қурилмаларгача бўлган участкаларда синаш мумкин.
69. СУГларни ташувчи газўтказгичлари газтақсимлаш ва газистеъмол қилиш тизимларини синашга бўлган талаблар бўйича пневматик (гидравлик) босим билан мустаҳкамликка ва герметикликка синалади:
а) 0,6 МРа дан юқори 1,6 МРа гача бўлган босимли ташқи газўтказгичлар изоляцияли қопламидан қатъий назар 2,0 МРа босим билан 24 соат давомида синалади;
б) 1,2 МРа дан ортиқ 1,6 МРа гача босимдаги саноат ишлаб чиқаришлар, қозонхона ва бошқаларнинг ички газўтказгичлари 1,25 ишчи босимига 1 соат давомида синалади.
Аниқлик синфи 0,6 бўлган манометр бўйича газўтказгичдаги босимнинг кўринарли пасайиши йўқлигида ҳамда аниқлик синфи 0,15 ва 0,4 бўлган ва суюқлик манометрлари бўйича агар босим пасайиши даража бўлимининг биттасидан ошмаса, герметикликка синаш натижалари ижобий ҳисобланади.
70. СУГ суюқ ва буғ фазали боғламали резервуарлар, босим остида ишлаётган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларга мувофиқ синалади.
71. Электрокимёвий ҳимоя билан таъминланмаган газўтказгичлар ва резервуарларни ишлатишга қабул қилиш мумкин эмас.
72. СУГдан фойдаланувчи объект, комиссия томонидан қабул қилиниб, лекин 6 ой мобайнида ишга туширилмаганда, герметикликка такроран синовдан ўтиши керак.
73. Насослар, компрессорлар ва каруселли агрегатларнинг синови салт юришда ва паспорт маълумотлари ва тайёрловчининг ишлатиш бўйича йўриқномалари талабларига риоя қилиб, юкланиш остида текшириб ўтказилади.
74. Суюлтирилган газ учун резервуарлар, сепараторлар, пуфлаб дам берувчи сиғимлар ва босим остида ишлаётган бошқа идишлар техник кўрикдан ўтиши лозим.
75. Монтаж ишлари тугагандан сўнг резервуарлар, газўтказгичлар ва ускуналар ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказишдан олдин қурилиш-монтаж қилиш ташкилотлари томонидан синалиши керак:
б) газўтказгичлар ва ускуналар қурилиш меъёрлари ва қоидалари, мазкур Қоидалар ва (ёки) газтақсимлаш ва газистеъмол қилиш тизимларининг хавфсиз талаблари бўйича.
76. Газўтказгичлар ва шунингдек, ГТС, ГТП, АГҚШ газ ускуналари, резервуар қурилмаларини синаб қабул қилиш «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг ҳудудий органи билан келишилган дастур бўйича ишга тушириш-созлаш ташкилоти томонидан ўтказилади.
а) технологик ускуналарга, газўтказгичларга, автоматлаштириш воситаларига, санитар-техник ва шамоллатиш тизимларига, электржиҳозларига хизмат кўрсатиш учун жавобгар шахсларни тайёрлаш, ходимлар сафини тўлдириш;
в) лавозимли ва ишлаб чиқариш йўриқномалари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш график (жадвал) лари, аварияларни локаллаштириш ва бартараф қилиш режаларини тасдиқлаш, ёнғин ўчириш, тез тиббий ёрдам бериш командаларини, газтақсимлаш ташкилотлари билан ҳамкорликни таъминлаш;
д) лойиҳавий (ижро) ва ишлатиш ҳужжатлари, шамоллатиш тизимлари, электр ускуналари, хавфсизлик автоматика воситаларига эга бўлиш.
78. СУГдан фойдаланувчи объектда, қабул қилиш-созлаш ишларини ўтказиш вақтида қуйидаги тадбирлар бажарилиши шарт:
а) газдан хавфли ишларни бажаришга, босим остида ишлаётган идишларнинг техник ҳолати ва хавфсиз ишлатишга, электр хўжалигига ва шамоллатиш ускуналарига жавобгар шахслар тайинланади;
б) босим остида ишлаётган идишлар рўйхатини тузиб, уларни техник жиҳатдан кўрикдан ўтказилиши ва ишлатишга рухсатнома олиниши керак;
в) ижровий-техник ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказишга ва ускуналарни комплекс синаб кўришга далолатнома имзоланиши керак;
г) технологик схемаларга кўра, насосларда, компрессорларда, буғлатгичларда, резервуарларда тўлдирувчи ва тўкиш колонналарида, электр двигателларда, шамоллатгичларда, ёпқич ва сақлагич арматураларда ва бошқа техник қурилмаларда рақам қўйилиши керак;
д) газўтказгичларда газ ҳаракати йўналиши, беркитиш арматураси маховикларида эса очилиши ва ёпилишида айланиш йўналиши кўрсатилиши лозим;
е) белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ва амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ биноларнинг ёнғин хавфи даражаси ва портлашдан хавфли синфи белгилари қўйилиши лозим;
ж) саноат хавфсизлиги соҳасида хизматчиларни тайёрлаш ва аттестациялаш таъминланиши ва шунингдек, мазкур Қоидалар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий актлар ва меъёрий-техник ҳужжатларни билишлари текширилиши лозим.
79. Ишга тушириш-созлаш ишларини бошлашдан, резервуарларни суюлтирилган газ билан тўлдиришдан олдин комплекс синашдан ускуналарни қабул қилиш таъминланиши, аварияга қарши ва ёнғиндан ҳимоялаш автоматик воситалари ишга қўйилиши лозим.
СУГдан фойдаланувчи объектларда ишга тушириш-созлаш ишларини ўтказаётганда газўтказгичлар, резервуарлар ва газускуналари пуфлашдан олдин ҳаво ёки инерт газ билан бир соат давомида 0,3 МРа босимда назорат мустаҳкамликка синовдан ўтказилади.
80. Технологик ускуналарда ишга тушириш-созлаш ишлари салт юришда ёки нагрузка остида, лойиҳавий режимда ишлашида бажарилади.
81. Назорат мақсадида мустаҳкамликка синашда барча пайвандланган туташ жойлари, бурама кертикли ва фланецли туташмалар, сальникли зичламалар совунлаб ёки ўта сезгир асбоблар билан текширилади.
Манфий ҳароратли шароитларда совун эмульсияси, уни музлатмайдиган концентрациягача спирт билан суюлтирилади.
82. СУГдан фойдаланувчи объектларни ишга тушириш-созлаш ишлари олиб борилаётганда, ишга туширишгача қуйидаги ишлар амалга оширилади:
в) газнинг портлашдан хавфли концентрацияси ҳақида хабар бергич (сигнализатор) ларнинг ишлашини текшириш;
г) резервуарлар, газўтказгичлар ва ускуналарни таркибида 1 % дан ортиқ бўлмаган кислород билан пуфлаш (суюлтирилган газнинг буғли фазаси ёки инерт газ билан);
з) баллонларни тўлдириш, автомобиль газбаллонларини тўлдириш (заправка), газни истеъмолчиларга юбориш;
83. Жиҳозларнинг ишлашида аниқланган ва бартараф қилинмайдиган носозликлар далолатномада кўрсатилади.
Носозликларни бартараф қилиш ишга тушириш-созлаш ишларини давом эттириш масалалари комиссия томонидан кўриб чиқилади.
84. Ишга тушириш-созлаш ишлари давомида технологик операциялар машқ билан ишлатиб кўрилади, аниқланади ва ишлаб чиқариш йўриқномалари тўлдирилади.
85. Ишга тушириш-созлаш ишларини бошлашдан олдин иш жойида хизматчилар ишга тушириш-созлаш ишлари раҳбари томонидан хавфсизлик чоралари ҳақида йўриқнома оладилар.
86. СУГдан фойдаланувчи объектларда ишга тушириш-созлаш ишлари вақтида ўша ишларни хавфсиз ўтказилишига жавобгар ишга тушириш-созлаш бригадаси бошлиғи ҳисобланади.
87. Комплекс синаб кўриш пайтида технологик ускуналарнинг аҳволини кузатиш ва носозликлар ва газ оқиб кетишини ўз вақтида бартараф қилиш чораларини кўриш учун хизмат кўрсатувчи ходимлардан навбатчилик ташкил қилиш лозим.
88. Станция ходим (хизматчи) лари ўқитилган, носозликлар эҳтимоли ва уларни бартараф қилиш усуллари ҳақида йўриқнома олган ва керакли схема, йўриқномалар, ҳимоя ва ёнғин ўчириш воситалари, махсус кийим, керакли асбоб-ускуналар, асбоблар ва ускуналар билан таъминланиши керак.
89. Объектни ишга тушириш давлат комиссияси томонидан далолатнома имзолангандан сўнг амалга оширилади.
90. СУГ газтақсимлаш ва газистеъмол қилиш тизимларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларини ишлатувчи ташкилот 2006 йил 29 июндаги ЎРҚ-57-сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида» ги Қонунининг ҳуқуқий далолатномаларига ва меъёрий техник ҳужжатларига риоя қилиш шарт:
а) СУГ газтақсимлаш ва газисътемол қилиш хавфли ишлаб чиқариш объектларини хавфсиз ҳолатда сақланишини таъминловчи комплекс тадбирларни бажариш ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиш;
б) газўтказгичлари, иншоотлар ва газускуналари (техник қурилмалари)ни мазкур Қоидаларда белгиланган муддатда техник диагностика ўтказилишини таъминлаш.
91. Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича ишлаб чиқариш йўриқномаларига газўтказгичлар ва газускуналари технологик схемалари илова қилинади.
Технологик схемалар хавфли ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлангандан сўнг қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
92. СУГдан фойдаланувчи объектларни таъмирлаш ва технологик хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ўтказиш ва ташкил қилиш тартиби мазкур Қоидалар, шунингдек, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган, тайёрловчи заводнинг йўриқномаси, ишлаб чиқариш объектини ишлатиш талаблари ва шартларини ҳисобга олувчи норматив-техник ҳужжатлар билан аниқланади.
93. СУГдан фойдаланувчи объектларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (режалари) жадваллари, газ ускуналари ва газўтказгичларга хизмат кўрсатишни амалга оширувчи ташкилот билан келишилади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
94. Лойиҳа ва ижро ҳужжатларини хавфли ишлаб чиқариш объектларини барча ишлатиш давомида сақлаш зарур (ташкилот йўқ қилинмагунга қадар).
95. Ҳар бир ташқи газўтказгичлар, электр ҳимоя қурилмаси ва резервуарга асосий техник таърифлари бўлган ва шунингдек, ўтказилган капитал таъмирлар тўғрисидаги ишлатиш паспорти тузилиши керак.
96. Газ тўлдириш станциялари (ГТС), газ тўлдириш пунктлари (ГТП), автомобилларга газ қуйиш шохобчалари (АГҚШ) газўтказгичларида газ оқимини ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилади.
97. ГТС, ГНП, АГҚШ лардаги технологик ускуналар, газқувурлари, арматура, электр ускуналар, шамоллатиш тизимлари, ўлчов воситалари, аварияга қарши ҳимоя, муҳосаралаш ва сигнал бериш воситалари ҳар ойда кўздан кечирилиши ва аниқланган носозликлар бартараф қилиниши лозим.
98. Носоз агрегатлар, резервуарлар, газўтказгичлар узиб (ажратиб) қўйилиши, аниқланган газ чиқиши ҳолатлари бартараф қилиниши керак.
99. Газўтказгичлардаги арматуралар резбали ва фланецли уламаларни ечишга, улар узиб қўйилиб, инерт гази ёки буғ билан дамлангандан сўнг рухсат этилади.
Босим остидаги газўтказгичларда ва ускуналарда болтларни ечиб (алмаштириш) олиш, фланецли бирикмалар деталларини бураб маҳкамлашга йўл қўйилмайди.
100. Авария — тиклаш ишларидан ташқари, технологик ускуналар ва арматура ва газ ўтказгичларни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатишларни кундузги пайтда бажариш лозим.
101. Арматураларни жорий таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш 12 ойда бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
104. Тўсқичларни созлаш параметрларини текшириш ва таъмирлаш стендда ёки жойида махсус мосламалар ёрдамида қуйидаги муддатларда олиб борилиши лозим:
105. Компрессорлар ва насосларни ишлатиш режали, ишлатилган вақт миқдори ва носозликлар ишлатиш журналида қайд қилиниши керак.
106. Насос ва компрессорларнинг ишлаши устидан назорат қилиш лозим. Насос ва компрессорларни ўчирилган автоматика ва авария шамоллатгичлари муҳосараланган ҳолда ишлатишга рухсат берилмайди.
107. Насоснинг сўриш тармоғидаги газ босими, ушбу ҳароратда суюқлик фаза тўйинган буғларининг таранглигидан 0,1-0,2 МРа га юқори бўлиши лозим.
108. Компрессорнинг ҳайдаш патрубкасида газ босими ҳайдаш ҳароратидаги СУГ буғларини конденсацияланиш босимидан юқори бўлмаслиги керак.
109. Насос-компрессор бўлим (НКБ) ларида таъмирлаш ва регламент ишлари, шунингдек газдан хавфли ишлар олиб борилаётганда насос ва компрессорлар ўчирилиши керак.
110. Ижро ҳужжатларини АГҚШни техник ва хавфсиз ишлатишга оид Қоидаларда келтирилган ҳажмда олиб бориш тавсия этилади.
111. Истеъмолчиларга юборилаётган суюлтирилган углеводород газлари (СУГ) ёнувчан углеводород газлари учун техник тавсифлар ўрнатувчи давлат стандартларига мувофиқ бўлиши лозим.
112. Газ ҳиди (одорация) жадаллиги газтақсимлаш тармоғининг сўнгги нуқталарида, тўлдириш (заправка) жойларида ва шунингдек, баллонларда 3-4 балл чегараларида бўлиши керак.
113. Намуналар олишни назорат қилиш ва даврийлиги, шунингдек газ ҳиди жадаллиги, ГТС, ГТП, АГҚШларда ва газтақсимлаш ташкилотлари томонидан давлат стандартига мувофиқ аниқланиши ва журналда қайд қилиниши лозим.
115. Газўтказгичларда конденсат мавжудлиги ва уларни олиб ташлаш, бекилиб қолиш мумкинлигини истисно қилувчи даврийлик билан олиб борилиши лозим.
116. Газўтказгичларида ўрнатилган беркитиш арматуралари ва компенсаторларга ҳар йили техник хизмат кўрсатилиши ва зарур бўлганда, таъмирланиши зарур.
Техник хизмат кўрсатиш ҳақидаги маълумотлар журналда, капитал таъмирлаш ҳақидаги маълумотлар эса, (алмаштириш) — газўтказгич паспортида қайд қилинади.
117. Амалдаги ташқи газўтказгичлар даврий кўрикдан ўтиши, асбоб билан техник кўрикдан ўтказилиши, техник ҳолати диагностика қилиниши, шунингдек жорий ва капитал таъмирланиши лозим.
Газ ускуналари (техник қурилмалар) ишлаб чиқарган завод ўрнатган ишлатиш муддатидан сўнг диагностика қилиниши лозим, лекин 20 йил ишлатиш муддатидан ортиқ бўлмаган ҳолда.
118. Ер усти газўтказгичларини кўздан кечиришда газ оқиб кетиши, таянчлар чегарасидан газ қувурларининг силжиши, титрашлар, пачақланишлар, газўтказгичларнинг йўл қўйиб бўлмайдиган эгилишлари, таянчларининг ўтириб қолиши ва шикастланиши, узиб қўйиш қурилмалари ва ажратувчи фланецли туташмаларининг ҳолати, электрўтказгичлар тушиб кетишидан ҳимоя воситалари газўтказгичларнинг мустаҳкамлиги ва бўялганлиги ва автотранспорт юрадиган ўтиш жойларида габаритли белгиларнинг ҳолати аниқланиши лозим.
119. Аҳоли турар жойларида ер ости газўтказгичларини кўздан кечириб чиққанда, газқувурлари трассасида газ чиқишининг ташқи белгилари ва асбоблар бўйича аниқланиши, газўтказгичларнинг икки томонида 15 метргача масофада жойлашган ер ости инженер иншоотларининг (коммуникациялари) қудуқлари ва камераларида, назоратли қувурчаларида, биноларнинг ертўлаларида, шахталарда, коллекторларда, ер ости ўтиш жойларида асбоблар ёрдамида газ мавжудлигининг аниқланиши, девор усти кўрсатгичлари, электрокимёвий ҳимояланишнинг иншоот ва мосламаларининг ориентрини сақланганлиги аниқланиши; газ қувурлар ва қудуқларнинг қопқоқлари қордан, муздан ва лойлардан тозаланиши; тупроқнинг бўртиши, чўкиши, ўпирилиши ва эррозияга учраши, газўтказгичларда ёмғир билан ювилишининг (чўкиши) аниқланиши; газўтказгичларнинг бузилишларида эҳтиёт қилиниши кўзда тутилган қурилиш ишларида ишлаб чиқариш шароитлари назорат қилиниши лозим.
120. Ер ости газқувурўтказгичларини кўрикдан ўтказиш даврийлиги, уларнинг техник ҳолати, электрҳимоя қурилмаларининг мавжудлиги ва эффективлигига, босим бўйича газўтказгич категориясига кўра ўрнатилади; кавлаш тупроқларни, тупроқларнинг бўртиб чиқиши, емирилиши, ҳудудининг сейсмийлигига, йил фасли ва бошқа омилларга боғлиқ бўлиб, газтақсимлаш ва газ таъминоти тизимларининг хавфсизлиги талаблари ўрнатган муддатлардан кам бўлмаган ҳолатларда ўтказиш лозим.
121. ГТС га СУГ суюқ фазасини газўтказгичлар орқали узатаётганда, ГТС ҳудудидан ташқари чегарасидан ўчириш қурилмаси 50 m дан кам бўлмаган масофада ўрнатиш лозим.
123. Ишдан ташқари вақтда СУГ технологик газўтказгичларидаги барча беркитиш арматураси ёпиқ бўлиши керак.
124. Газўтказгичнинг ва ускуналарни режали-огоҳлантирувчи таъмирлари жадвалда кўзда тутилган муддатларда ўтказилиши керак.
а) газўтказгичларнинг пайвандланган чоклари ва фланецли туташмаларида зичланмаганлигини аниқлаш учун ҳар куни айланиб чиқиш ва кўздан кечириш лозим.
б) маҳкамланганлик, таянч конструкциялари, фундаментлар, осилчоқлар, иссиқлик изоляцияси ва ранги, суриладиган ва сурилмайдиган устунларнинг тўғри ишлаши, компенсация қурилмалари, сиздириш мосламалари, арматура ва қудуқларнинг аҳволини текшириш.
126. Арматурани ташқи кўрикдан ўтказишда унинг сальникларини герметиклиги, зулфин ва жўмракларда шпинделнинг силлиқ юриши текширилади.
128. Газўтказгичлар ва уларда ўрнатилган арматура, ўрнатилган тартибда тасдиқланган жадваллар бўйича даврий таъмирланиши лозим.
129. Арматура, сақлагичли, ташламали, тезлаштиришли ва тескари клапанларнинг таъмири тайёрловчи — завод паспортида кўзда тутилган муддатларда, лекин бир йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказилиши лозим.
130. Насос, компрессор ва буғлатгичларни ишлатишда уларни тайёрлаган — завод берган йўриқномалар, мазкур Қоидалар ва ишлаб чиқариш йўриқномалари талабларига риоя қилиш лозим.
131. Насос, компрессор ва буғлатгичлардан чиқишдаги ҳайдаш тармоқларида босим лойиҳада кўзда тутилганидан ортиқ бўлганда электродвигателлар ва буғлатгичга иссиқлик узатиш автомат тарзда ўчирилиши лозим.
132. Шамоллатгич (вентиляция), назорат-ўлчов асбоблари ўчирилганда ёки уларнинг йўқлигида бинода газ концентрацияси аланга тарқалишининг пастки концентрацияси чегарасидан 20 % га ошиб кетганда, насос ва компрессорларни ишлатиш тақиқланади.
133. Насос, компрессор ва буғлатгичларнинг иш тартиби, ишлатилган вақт миқдори ва шунингдек, ишлашида носозликлар ҳақида маълумотлар ишлатиш журналида қайд қилиниши лозим.
134. Насос, компрессор ва буғлатгичларни иш режимидан резервга чиқариш, ишлаб чиқариш йўриқномасига мувофиқ ўтказилиши лозим.
135. Насос ва компрессорларни тўхтатгандан кейин сўриш ва ҳайдаш тармоқларидаги беркитиш арматураси ёпиқ бўлиши керак.
Буғлантиргич ўчирилганда иссиқлик ташувчи ва газ чиқишида ҳамда киришида беркитиш арматураси ёпиқ бўлиши керак.
136. Сув билан совутиладиган ускунали насос-компрессор бўлимидаги ҳаво ҳарорати иш вақтида 10 °С дан паст бўлмаслиги керак.
137. Электродвигатель билан понсимон қайишли узатма ва улагич муфтасида тўсиқ йўқлигида компрессор ва насосларни ишлатиш мумкин эмас.
138. Насос-компрессор ва буғлантириш бўлимларида ускуналарнинг, қувурўтказгич ва НЎА ларнинг технологик схемалари, қурилмаларни ишлатиш бўйича йўриқномалар ва ишлатиш журналлари мавжуд бўлиши лозим.
а) носозликларни ва газ чиқиб кетишини аниқлаш мақсадида агрегат беркитиш ва сақлагич арматураси, ўлчаш, автоматика ва муҳосара воситаларини кўрикдан ўтказиш;
б) жиҳоз ва НЎА ларни чанг ва лойлардан тозалаш, ер туташтириш ва маҳкамлагичларнинг мавжудлиги ва созлигини текшириш;
в) бегона шовқин, ўзига хос титрашлар йўқлигини, подшипниклар ҳароратини, мой ва совутиш сув сатҳи, босим ва ҳароратини назорат қилиш;
141. Компрессорнинг ҳайдаш газўтказгичларидаги газ босими ҳайдаш температурасидаги СУГ буғлари конденсация босимидан юқори бўлмаслиги ва 1,6 МРа дан юқори бўлиши лозим.
142. Насоснинг сўриш тармоғидаги газ босими ушбу ҳароратда суюқ фазанинг тўйинган буғлари таранглиги 0,1-0,2 МРа га ортиқроқ бўлиши лозим.
143. Насос ва компрессорларнинг понасимон қайишлари уларнинг мустаҳкамлигига ва кучларни узатишга таъсир этувчи моддалардан ҳимояланиши ва давлат стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
144. Насосларга техник хизмат кўрсатиш ҳар ойда ўтказилади. Техник хизмат кўрсатишда қуйидагиларни бажариш керак:
а) электродвигатель билан насос узатмасининг ўқдошлигини ва шунингдек, туташгич муфта бармоқларини текшириш;
б) тескари клапан ишини текшириш, кўп босқичли секцияли насосларнинг секциялар орасида газ чиқишини бартараф қилиш;
Айтиб ўтилган ишлардан ташқари, насосларни ишлатиш бўйича завод йўриқномасида кўзда тутилган ишларни бажариш лозим.
Завод йўриқномасида кўзда тутилган носоз мойларни насослар ва компрессорларни мойлаш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
145. Насос, компрессор ва буғлатгичларга техник хизмат кўрсатиш, бу ишларни ўтказиш учун жавобгар, ишлатувчи ходим раҳбарлиги остида амалга оширилади.
146. Насос, компрессор ва буғлатгич ускуналарини жорий таъмирлашда тез эскирадиган қисмларини ва деталларини алмаштириш билан таъмирлаш ва ускуналарни қисман ечиш, уни кўрикдан ўтказиш лозим.
147. Насос, компрессор ускуналарининг жорий ва капитал таъмирлаш муддати объект раҳбари тасдиқлаган жадвал ва уларни тайёрлаган — завод томонидан ўрнатилади.
а) цилиндрлар қопқоқларини очиш, цилиндрларни, поршенларни қурумдан тозалаш, поршень ҳалқаларини қисман алмаштириш, поршень ҳалқаларини, поршенларни, штокларни, цилиндрларнинг эскирганлигини текшириш;
б) тирсакли ўқ бўйинчасини конуслик ва эллипсликка текшириш, зарур бўлса, уларни йўниш ва силлиқлаш;
ж) шатуннинг юқори каллаги втулкасини ва крейцкофнинг бармоқчаларини текшириш, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш;
и) тегиб турадиган қисмлар орасидаги оралиқ ва «зарарли бўшлиқлар»ни ясаган — завод йўриқномасида кўзда тутилган миқдорга келтириб тартиблаш;
к) мойўтказгичларни таъмирлаш, катерни ювиш ва тозалаш, мойни алмаштириш, сальник ва сальник олдини тўлдириш;
150. Буғлатгичларни ишлатишда босим остида ишлаётган идишларни хавфсиз ишлатиш бўйича талабларини бажариши лозим.
151. Буғлатгичларни таъмирлаш ва технологик хизмат кўрсатиш уни ясаган — завод паспортида кўрсатилган муддат ва ҳажмда ўтказилиши лозим.
д) пайвандланган чокларда болтли бирикмаларда терлаш ёки газ чиқиши аниқланганда ва шунингдек буғлатгич конструкциясининг ташқи томонларида бутунлиги бузилганда;
154. СУГдан фойдаланувчи хавфли ишлаб чиқариш объектида насосларни, компрессорларни, каруселли газтўлдириш агрегатларини ва буғлатгич қурилмаларга қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши лозим:
б) ишлатиш хавфсизлик техникаси, техник хизмат кўрсатиш, ишга тушириш, созлаш бўйича техник тавсифлар ва йўриқномалар, эҳтиёт қисмлар ведомости;
д) арматуралар, аппаратлар ва назорат-ўлчов асбоблари ўрнатилган жойлари кўрсатилган газўтказгич боғламалари схемаси, уларнинг белгиланиши, ишчи параметрлари (босим, температура ва бошқ.), газ оқими ҳаракатининг йўналиши;
ж) умумий кўринишдаги асосий узелларнинг чизмалари тез эскирадиган деталларни ва шунингдек, деталларни ишлатиш жараёнида уларни даврий бузмасдан назорат қилиш;
з) босим остида ишлайдиган аппаратлар ва идишларнинг паспортлари, электр двигателлар, сақлагич тўсқичлари;
к) буғлантирувчи қурилмани ва каруселли газтўлдириш агрегатлари, компрессорлар, насосларнинг смена иш журнали, таъмирлаш формуляри;
155. Сув билан совутиладиган компрессор қурилмалари ва насосларни алоҳида насос-компрессор бўлимларига (НКБ) жойлаштириш лозим. Агар тайёрловчи бундай жойлаштиришга рухсат берса, ҳавода совутиш компрессорларини ва насосларни айвон остига жойлаштиришга рухсат этилади.
156. Суюлтирилган газ ҳайдовчи насослардан ташқари, компрессорлар билан боғлиқ бўлмаган ускуналарни насос-компрессор бўлимларида ўрнатишга рухсат берилмайди.
157. Компрессор ёки насос агрегати остидаги пойдевор массаси (компрессор ёки электр насос узатмаси билан тегишли агрегат массасидан катта бўлиши керак. Пойдевор конструкцияси лойиҳа билан аниқланади.
158. Компрессорлар, насослар, электродвигателлар корпуслари ва таянч плиталари ерга туташтирилиши лозим.
159. Газўтказгичдаги насосхона ёки компрессор қурилмаси титраши таъсирининг олдини олиш учун кириш ва чиқиш патрубкаларни тебранишни компенсацияловчи киргизмалар ёрдамида газузатгичлар билан туташтириш лозим.
161. СУГ дан фойдаланувчи объектларда қўлланиладиган насос-компрессор ускуналари, атроф муҳитга газнинг чиқишини истисно қилувчи, герметик зичлагичлар билан суюлтирилган газни ҳайдаш учун махсус белгиланган бўлиши лозим.
162. Насосхона ва компрессор қурилмаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш объектнинг техник раҳбари тасдиқланган, режали-огоҳлантирувчи жадвал бўйича бажарилади.
Сўрувчи ва ҳайдовчи тармоқлардаги термометрлар ва манометрлар кўрсатмаси берилган режимга мос бўлиши керак.
Ишлаб турган компрессорда тақиллаш ёки титраш, қизиш ҳарорати кўтарилганда уларнинг сабабларини аниқлаш учун тўхтатилиши керак.
165. Компрессорнинг сўрувчи тармоқларида конденсат йиғувчилар (суюқлик ажратгичлари) кўзда тутилиши лозим, улар сатҳ сигнализаторлари ва дренаж қурилмалари билан жиҳозланиши лозим.
Сатҳ сигнализаторлари конденсат йиғувчида суюлтирилган газнинг максимал сатҳида компрессорни тўхтатишни таъминловчи компрессорлар билан муҳосарага эга бўлиши лозим.
166. Суюлтирилган газнинг суюқ фазасини ҳайдаш учун насослар ишлаётган пайтида қуйидагиларни кузатиш лозим:
д) аварияга олиб келиши мумкин бўлган носозликлар аниқланганда ёки двигателларда ва компрессорда бегона урилишлар ва тақиллашлар пайдо бўлганда;
е) назорат-ўлчов асбобларининг ишдан чиқишида, уларни ишлаётган компрессор қурилмасида алмаштириш имкони бўлмаган ҳолда;
170. Насос компрессор биносида насосларни, компрессорларни ва қувурўтказгичларни сиздириш ва пуфлашга йўл қўйилмайди.
Сиздирилган маҳсулотларни йиғиш ва пуфлаш газларини четлаштириш учун марказлаштирилган тармоқлардан фойдаланиш лозим.
171. Газузатгичлар бирикмаларида, насосларнинг ён томон зичлагичларида, зулфинлар ва насослар, компрессорларнинг сальникларида оқишлар бартараф қилиниши лозим.
172. Қурилмаларда газўтказгичларнинг титраши пайдо бўлишининг олдини олиш учун анкер болтларини маҳкам қотирилганлигини кузатиш зарур.
Компрессорга ва насосга двигателдан айланиш узатмасига тўғри, эластик муфталар орқали ёки понасимон қайишли узатма ёрдамида рухсат берилади. Двигателдан агрегатга яссиқайишли узатишга рухсат берилмайди. Понасимон қайишлар электр ўтказувчи материаллардан ишланган бўлиши керак.
173. Двигателлар ва насослар, компрессорлар пойдеворларига, пойдевор рамалари тагига мой ёки бошқа суюқликлар тушишидан ҳимояланган бўлиши даркор.
174. Насослар ва компрессорларнинг режали-огоҳлантирувчи таъмири жадвалда кўзда тутилган муддатда ўтказилиши керак.
Таъмирлаш учун демонтаж қилинган насос ёки компрессор газдан бўшатилган, уламалари газузатгичлардан тикинлар билан ўчирилган ва буғланиши керак.
175. Қурилма жойларидаги компрессор ва насослар таъмирини ўтказиш қўшимча хавфсизлик талабларига риоя қилиш билан рухсат берилади.
Таъмирланадиган насос ёки компрессорнинг газўтказгичларида тиқин ўрнатиш пайтида қолган компрессорлар ва насосларнинг иши тўхтатилган бўлиши лозим.
176. Насос-компрессор бўлимида (НКБ) мойлаш материалларини суткалик меъёридан ошиқ бўлмаган миқдорда сақлашга рухсат этилади.
178. ГТС, ГТП, АГҚШ да раҳбарнинг қарори билан шамоллатиш тизимларини ишлатишга жавобгар шахс тайинланади.
179. Шамоллатиш тизимлари тартиб рақами қўйилиши билан (оқувчи, сўрувчи, аварияли) функционал аломатлари бўйича фарқланадиган бўлиши лозим.
а) ҳаво ҳайдаш тизимлари схемасида ўлчамлари кўрсатилган, арматуралар, компрессорлар, сақлагичлар, оловни тўсиш ва сиздириш қурилмалари, назорат ўлчов-асбоблари ва шунингдек ускунага тааллуқли бўлган, асбоб-ускуналар жойлашиши;
181. Шамоллатгичларнинг сўрувчи тизимларини ишга тушириш технологик ускуналарни қўшишдан 15 min олдин, шамоллатгич сўрувчи тизимини ишга тушириш сўрувчи шамоллатиш тизимини қўшгандан сўнг — 15 minдан кейин бажарилиши лозим.
182. Оқувчи шамоллатгич тизимлари билан ҳаво олиш жойларида суюлтирилган углеводород газларининг буғлари тушиши мумкинлиги истисно қилиниши лозим.
183. Оқувчи шамоллатгич тизимларини тўхтатиш пайтида тескари ҳаво ўтказишда тескари клапан ёпиқ бўлиши лозим.
184. Шамоллатгич қурилмаси ишларининг самарадорлигига баҳо бериш уларни ишлатиш бўйича кўрсатма билан махсуслаштирилган корхона ўтказадиган синаш натижалари бўйича техник ҳисобот билан тасдиқланади.
185. Шамоллатиш қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ўрнатилган тартибда жадвал бўйича СУГ дан фойдаланувчи ишлаб чиқариш объекти ходимлари томонидан ўтказилади.
186. Шамоллатиш қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш пайтида режали кўрик ва таъмирлар (жорий ва капитал) ўтказилади.
б) калориферлар қувурларини ва шамоллатгич камераларини, ҳаво ўтказгичларнинг герметиклигини; ранглар борлигини, бегона шовқин ва титрашларни, ҳаво тортгичнинг бузилмаганлигини;
в) тиқин дросселлар ҳаракатини, шиберлар ва жалюза чамбаракларини ва шамоллатгичларни, марказдан қочма ишчи ғилдиракларининг айланиш тарафини ва шамоллатгич марказий парракларининг тўғрилигини текшириш;
г) марказдан қочма шамоллатгичларнинг томони билан ротор ўртасидаги тирқиш (оралиқ) ва ўқли шамоллатгичларнинг парраги билан обечайкаси ўртасидаги тирқиш (оралиқ) ни текшириш;
д) калорифердаги секциялар ва пластиналар фильтрларининг ифлосланганлигини аниқлаш ва кассеталарни фильтрланган материаллар билан тўлиб қолганлигини текшириш;
е) электрдвигателлар подшипниклари ҳароратининг назорати ва охирги ертуташтиргич мавжудлигини текшириш;
е) ток юрувчи қисмларнинг изоляциясини алмаштириш ёки таъмирлаш, контакторлар ва магнит ишга туширгичларни таъмирлаш;
з) подшипникларни мойлаш ва зарурат туғилганда фланцлар, болтлар, қистирмалар, юмшоқ қўшмалар орасидаги қўйгичларни алмаштириш;
и) ўқли шамоллатгич парракларини ва шамоллатгичларнинг алоҳида марказдан қочма ғилдираги куракчаларини таъмирлаш;
к) ортиқча шовқинларни бартараф қилиш, ҳаво узатгичдаги титрашларни бартараф қилиш учун шамоллатгич роторини мувозанатлаш ва уларни таъмирлаш;
н) ҳавоўтказгичлар, шамоллатиш камераларини, йиғиб олиш ва сўриш шахталарини, фильтрлар элементларини ва бошқа жойларни тозалаш;
р) шамоллатиш камераси, енглар, кассеталар, бўлимларни тўсувчи конструкциялар орқали ўтиш жойлари ва бошқаларни таъмирлаш;
188. Капитал таъмирлаш пайтида шамоллатиш қурилмасининг самарадорлиги ва иш бажара олишлигини кўтариш учун зарур бўлган ишлар бажарилади.
Ҳамма элементлар ҳолатини текшириш, эскирган узелларни ва деталларни алмаштириш, тартибланишини текшириш, зарур бўлган синаш ва комплекс текшириш, шу жумладан:
д) конструкциядаги элементларни, шу жумладан шамоллатиш камерасининг иссиқлик изоляциялари клапанларини, эшиклар, тўсқичлар-дросселлари, шиберлар, зулфинлар, механизмлар ва узатмаларни алмаштириш йўли билан таъмирлаш;
е) ҳавоўтказгичнинг участкаларини, маҳаллий сўргичларни, зонтларни, дефлекторларни, калориферларни алмаштириш ва бошқалар;
Шамоллатиш қурилмасини капитал таъмирлагандан сўнг иш ресурслари ва тафсилотлари билан янги паспорт расмийлаштирилади.
189. Шамоллатиш қурилмаларининг режали кўрик натижалари СУГ объектининг ускуналарини ишлатиш журналига ёзилиши керак.
191. СУГ дан фойдаланувчи объектда оқувчи-сўрувчи шамоллатгич ишлаши назоратини таъминлаш, чоракда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда хоналарда қайта ҳаво алмашинишини текшириш ўтказилиши керак.
192. Мажбурий шамоллатиш билан ҳосил қилинадиган ҳавоалмашиш даражасини текширишда хонанинг пастки чегарасидан сўрувчи шамоллатгич билан ҳаво олишининг 2/3 ва юқори зонасидан — 1/3 ни таъминлаш зарур.
193. Портлашдан хавфли биноларда оқувчи-сўрувчи шамоллатгич тизими нормал муҳитдаги шамоллатгич хонаси билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас.
Портлашдан хавфли бинога ёндош турган электр ускуналари нормал ўрнатилган хоналар соатида 5 мартадан кам бўлмаганда алмашиниш карралиги шамоллатгич босими камида 0,00005 МРа га эга бўлиши керак.
194. Сўрувчи шамоллатгич тизимларидан ҳавони чиқариш бино томи конка юқорисидан камида юқорида жойлашиши керак.
195. Шамоллатгич камералари учун ҳар 1 соатда қайта ҳаво алмаштиришни таъминлайдиган, табиий шамоллатгич кўзда тутилиши лозим.
196. Оқувчи шамоллатгич тармоғи учун ҳаво олиш баландлиги ҳаво чиқаришда 6 m. дан кам бўлмаган баландликда бўлиши лозим.
198. Юмшоқ киргизма ҳавоўтказгичларни флянецли туташмаларда статик электрразрядидан ҳимоялаш учун электрсимли шунтрловчи туташтиргичлар ўрнатилган бўлиши керак.
д) уларга бегона нарсаларнинг тушиб қолишини истисно қилувчи ва ҳавоўтказгичларни ифлосланишдан тозалаш;
200. Портлашдан хавфли биноларда сўрувчи шамоллатгич тизимлари бинога кириш жойида ташқарида ўрнатиладиган портлашдан ҳимояланган ҳолда тайёрланган такрорий (дублируюший) ишга тушириш кнопкаларига эга бўлиши лозим.
201. Шамоллатгич тизимининг ишга тушириш қурилмасининг тўлдирувчи қурилмалари каруселли узатмалар, насос ва компрессорлар ишга тушириш қурилмалари билан муҳосараланган бўлиши керак.
Муҳосаралаш шамоллатгичлар ишлаши бошлангандан сўнг камида 15 min. дан кейин компрессорлар, насослар ва карусселлар ишлашга ёқилишини ва шамоллатгич ўчирилган ҳолатда ускуналарнинг ишлаш эҳтимоли истисно қилинишини таъминлаши керак.
202. Аварияли шамоллатгич портлашдан хавфли хоналарда стационар ўрнатилган газтаҳлиллагичлар билан муҳосараланган бўлиши керак.
203. Технологик ускуналар билан хоналар лойиҳа бўйича ҳисобланган ҳавоалмашиш карралигини таъминловчи мажбурий оқувчи-сўрувчи шамоллатгич кўзда тутилиши лозим, аммо қуйидагилардан кам бўлиши лозим:
204. Сўрувчи шамоллатгичлар ва электродвигателлар уларни шамоллатиш камерасига ўрнатиш билан портлашдан ҳимояланиб тайёрланиши керак.
205. Аварияли шамоллатгич алангаланишнинг пастги концентрация чегарасининг 20 % дан ошмайдиган хавфли газ аралашмаси бинода мавжудлигида сигнализаторлар ишга тушиб кетиши лозим.
Аварияли шамоллатгич қўшилиши билан насослар, компрессорлар ва бошқа технологик ускуналарнинг электродвигателлари ўчирилиши таъминланиши лозим.
207. Сўрувчи тизимнинг сўрғичлари сўриб олувчилари ҳавоўтказгичларга бегона нарсаларнинг тушишининг олдини олиш учун тўр билан ёпилган бўлиши лозим.
209. Венткамера ва «А» тоифадаги хонага техник хизмат кўрсатиш, журналга ёзиб қўйиш билан ҳар ой ўтказилиши лозим.
210. СУГ резервуарининг таъмири ва уларга хизмат кўрсатиш, техник текширувдан ўтказиш назорати, босим остида ишлайдиган идишларнинг тизимини ва уларни хавфсиз ишлатиш ҳамда мазкур Қоида талабларига кўра амалга оширилиши керак.
211. Резервуарларга (СУГ сақлаш базаларига) технологик схема тузилади, уларда резервуарларнинг жойлашиши, уларнинг рақамлари ва шунингдек технологик газўтказгичлар ва арматуралар кўрсатилади.
212. Резервуарлар тўлдирилишидан олдин ортиқча босим мавжудлигига текширилган бўлиши ва 0,5 мРа дан кам бўлмаслиги лозим.
213. Резервуарлар, текширувдан ўтгандан сўнг, корхона раҳбарининг ёзма рухсатномаси асосида ишлатишга киритилиши керак.
214. Резервуарларни ишлатишда, уларга ҳар сменада техник хизмат кўрсатиш қуйидаги ҳажмларда амалга оширилиши лозим:
а) газнинг чиқишини аниқлаш ва носозликларни бартараф қилиш мақсадида резервуарлар ва арматураларни кўрикдан ўтказиш;
216. Газнинг чиқиши аниқланиб, уларни зудлик билан бартараф қилишнинг иложи бўлмаган ҳолда, технологик газўтказгичдан тиқин ўрнатиб узиш керак.
218. СУГ дан фойдаланувчи объект раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича қуйидаги ишлар бажарилади:
219. СУГ объектларида резервуарларга техник текширувдан ўтказиш тартиби ва муддати, шунингдек резервуарларни муддатидан олдин техник текширувдан ўтказиш зарурати ўрнатилган тартибда тасдиқланган, амалдаги меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига кўра аниқланади.
220. Резервуарларни суюлтирилган углеводород газлари билан унинг геометрик ҳажмнинг 85 % дан кўп бўлмаган ҳажмда тўлдириш керак.
221. Суюлтирилган углеводород газлари СУГдан фойдаланувчи объектларга темир йўл ва автомобиль цистерналарида ва (ёки) ташишга қулай (ечиладиган) контейнерларда ва баллонларда етказилади.
222. Одатда, резервуарларга автомашина ва темир йўл цистерналаридан СУГни қуйиш, ишлаб чиқариш йўриқномаси ва мазкур Қоида талабларига риоя қилган ҳолда сутканинг ёруғ пайтида бажарилиши лозим.
223. Темир йўл цистерналаридан суюлтирилган газларни қуйишга тайёргарлик ГТС ҳудудидан локомотивни узоқлаштиргандан ва рельслар йўлига цистерналарни қотириб қўйгандан сўнг бошланиши керак.
Момақалдироқ пайтида ва оловли ишларни ўтказиш вақтида қуйиш-тўкиш операцияларини бажаришга йўл қўйилмайди.
Ерга туташтирувчи қурилмаларни ечишга, қуйиш-тўкиш операциялари тугагандан сўнг цистерналар жўмраги штутцерларига тиқин ўрнатганда рухсат берилади.
227. Қуйиш-тўкиш операциялари пайтида резина матоли енглар, суюлтирилган газлар учун уларни қўллашга йўл қўйиш, техник шартлари ва (ёки) давлат стандартларига тўғри келиши лозим.
Статик электрдан ҳимоялаш учун уларнинг ўрам қадами 100 mmдан кўп бўлмаган, кесим майдони 4 mm2 кам бўлмаган мис тросчаси ёки диаметри 2 mmдан кам бўлмаган мис сим билан ўралган бўлиши лозим.
Металкордли енгни қўллашда ва шунингдек суюлтирилган углеводород газлар муҳитига чидамли шарнирли уланмалар билан эгилувчан металл газўтказгичлар қўлланилади.
228. Қуйиш-тўкиш операциялари пайтида фойдаланилган, енгларни чиқитга чиқариш, синаш, кўрикдан ўтказиш, АГҚСни хавфсиз ишлатиш бўйича талабларига мувофиқ ўтказилади.
229. Босим остида турган енгларни ечиш, енгнинг ташлама гайкаларини қотириб тортишга ва шунингдек гайкаларни қотириш ва ечиб олиш пайтида урадиган асбобларни қўллашга йўл қўйилмайди.
230. Газўтказгичлардаги жўмраклар ва зулфинларни гидравлик урилишлардан олдини олиш мақсадида секин-аста очиш лозим.
231. Автомобиллардан қуйиш-тўкиш операцияларини бажаришдан олдин, СУГни ҳайдаш учун насослар билан жиҳозланганларидан ташқари, автомобиль двигателлари ўчирилган бўлиши лозим.
Штуцерлардаги тиқинларни ўрнатиб, енгларни ечиб олгандан сўнг двигателларни ишлатишга рухсат берилади.
232. СУГни қуйиш-тўкиш вақтида темир йўл ва автомобил цистерналарини тўлдирувчи, қуювчи ва қуйиш колонкаларини қаровсиз назоратсиз қолдиришга йўл қўйилмайди.
233. Қуйиш-тўкиш операцияларини бажараётган ходимлар ва насос-компрессор бўлими машинисти орасида телефон, қаттиқ гапирадиган ёки кўринадиган алоқа амалга оширилиши лозим.
234. Автомобиль цистерналарининг двигателлари автомобилнинг олд қисмига чиқарилган учқунсўндиргич ва глушитель билан ва иккита углекислотали ўт ўчиргич билан жиҳозланган бўлиши керак.
236. Юбориладиган ҳужжатларда цистернага қуйилган газ массаси (оғирлиги), цистерналар рақами, жўнатилган сана, етказиб берувчининг номи текширилади.
239. Резервуарларга цистернадан СУГни қуйиш СУГни қуйиш технологик операциялари билан боғлиқ операцияларни, зулфинларнинг ёпиқ ва очиқлигини тўғрилигини текширгандан сўнг рухсат берилади.
б) буғлатгичдаги СУГ буғларини иситиш билан резервуар ва цистерна орасидаги босим фарқини ҳосил қилиш билан;
242. Тўлдирилаётган резервуардан атмосферага газнинг буғ фазаларини ташлаш билан резервуар ва цистерналар орасидаги босимнинг фарқини ҳосил бўлишига йўл қўйилмайди.
243. СУГни қуйиш пайтида цистернада пайдо бўладиган буғ фазаларининг босими цистернада кўрсатилган, ишчи босимидан ошмаслиги лозим.
Цистернадаги босим ишчи босимидан юқори кўтарилганда, компрессор ёки буғлатгичлар ўчирилган бўлиши керак.
244. Резервуарлар ва цистерна орасидаги босимлар фарқи одатда (0,15 — 0,2) МРа атрофида рухсат берилади.
245. Автомобиль цистерналаридан СУГ ни қуйиш пайтида автомобиль двигателларининг ишлашига йўл қўйилмайди.
246. СУГ қуйиш операцияларига тайёргарлик тугагандан сўнг, ҳайдовчи автомобилни ўт олдириш калитини иш раҳбарига топширади.
248. Газузатгичлардан шлангларни ечиб олгандан ва қуйиш штуцерларига тиқин ўрнатилгандан сўнг автомобиль двигателини ишлатишга рухсат берилади.
251. СУГ қуйилмаётган вақтда газўтказгичларга уланган цистерналарни қаровсиз қолдиришга йўл қўйилмайди.
254. Қуйиш даврида цистернадаги газнинг сатҳидан ва қабул қилиш резервуаридаги босимдан хабардор бўлиши лозим.
255. Қуйиш тугаши билан цистернадаги жўмраклар тиқинланган ва герметикликка текширилган бўлиши лозим.
256. Қуйувчи газўтказгичларнинг ва арматураларнинг музини эритиш учун иситилган қум, иссиқ сув ёки сув буғи қўллаши керак.
257. СУГ оқиб кетиши мавжуд бўлган цистерналар келганда қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилиб, газдан бўшатилиши керак.
а) фланецли туташмаларда ва пайвандлаш чокларида терлаш ёки чиқаришлар, қабариқ ёриқлар аниқланганда;
259. Резервуарлар, таъмирлаш ва текширув ўтказишдан олдин, газдан буғланмаган қолдиқлардан бўшатилиши, ишлов берилиши (газсизлантирилиши) керак.
Баллонларни ва резервуарларни ишлов бериш уларни илиқ сув билан тўлдириш ёки инерт гази билан дамлаш ва уларни буғлантириш йўли билан ўтказилиши лозим.
260. Кетма-кетлик, резервуарларни газсизлантириш вақти ва зарур бўлган хавфсизлик чоралари ишлаб чиқариш йўриқномаси билан аниқланиши керак.
Демонтаж қилинган газўтказгичларнинг нам ҳолатдаги участкалари ва резервуарлардан олинган пирафор ётқизиқлар станция ҳудудидан узоқлаштирилиши керак.
261. Газсизлантирилгандан кейин ишлатилган сув, СУГнинг канализацияга тушишини истисно қилувчи тиндиргичга юборилиши даркор.
262. Газсизлантириш сифати идишнинг пастки қисмидан олинган намунани таҳлил қилиш йўли билан текширилиши лозим.
Углеводород газининг концентрацияси алангаланишнинг пастки концентрацияси чегарасининг 20 % дан ошмаслиги керак.
263. Жамоа ва шахсий газбаллонли автомобиллар транспортига ёнилғи қуйишда босим остида ишлаётган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига риоя қилиниши лозим.
АЁҚС да автотранспортларга ёнилғи қуйиш майдончаларида алоҳида кириш ва чиқиш йўли мавжуд бўлиши керак.
265. Баллонларнинг созлиги тўғрисидаги маълумот ўрнатилган тартибда уларни тўлдиришдан олдин текширилади.
267. Бундан ташқари, автомобилда ўрнатилган баллонда қуйидагилар кўринарли қилиб ўйиб ёзилган бўлиши керак:
в) давлат стандарт ёки уларнинг тайёрланиши техник шартига асосан бўш баллоннинг ҳақиқий массаси (kg);
268. СУГ учун автомобиллардаги баллонлар газўтказгичларга герметик уланган ва мустаҳкам қотирилган бўлиши керак.
270. Ёнилғи сифатида СУГ дан фойдаланаётган, автомобиль баллонини тўлдиришда двигателда иш тўхтатиб қўйиш лозим.
271. Баллонларнинг тўлиш даражаси максимал тўлиш назорати жўмраги ёки кескич тўсқичи билан аниқланади.
Автомобиль газ ускуналарида зичсизлик аниқланган пайтда ёки баллонлар тўлиб кетишида ундан резервуарга қуйилади.
а) агар автомобиль двигатели ўт олмаса, уни калитни бураб ўчириш керак ва газ қуйиш колонкасидан 15 m дан кам бўлмаган масофага итариб олиб бориш лозим;
в) АГҚШ ҳудудида газбаллонли автомобилларнинг газ аппаратураларини таъмирлаш ва тартиблашни ўтказмаслик;
273. Объектда СУГ (ГТС, ГТП, АГҚШ) билан баллонларни тўлдириш қуйидагиларни хавфсиз ишлатиш ва созлигини кузатиш зарур:
274. Суюлтирилган газлар билан баллонларни тўлдириш оқувчи-сўрувчи шамоллатгич ва газланганлик сигнализацияси ишлаб турганда, плюс 10° С паст бўлмаган ҳаво ҳароратида иситилаётган хонада ўтказилиши лозим.
275. Полда ўрнатилган оғирликни ўлчаш (тарозилар) мосламалари айвон тагида, очиқ майдончаларда жойлашиши мумкин. Майдончада баллонларни тўлдиришга, ташқи ҳавонинг минус 20° С дан паст бўлмаган ҳароратда рухсат берилади.
276. Газтўлдириш қурилмаларида газ босими тушишидан эҳтиёт бўлиши автоцистерна, қувурўтказгичларнинг насос-компрессор бўлимидан автоцистерна ва баллонларни тўлдириш учун бериладиган газ алоҳида бўлиши лозим.
277. Баллон тўлдириш қурилмасининг ишлашини режали текшириш йилида икки марта ўтказилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
б) сақлагич клапанларини, манометрлар, назорат-ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш воситаларнинг носозлигида;
279. Баллонларни тўлдириш қурилмаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш тайёрловчи заводи паспортида кўрсатилган муддат ва ҳажмида бажарилиши лозим.
281. Газ билан тўлдирилгандан кейин баллонлар тўлдирилганлик даражаси текширилишини таъминлайдиган тарозида тортиб кўриш ва бошқа усуллар билан текширилиши керак.
282. Барча тўлдирилган баллонлар герметикликка текширилган ва тиқинлар билан беркитилган бўлиши лозим.
283. Тўлдириш цехидаги баллонлар сони бир соатда тўлдириладиган баллонлар сонининг ярмидан ошмаслиги лозим.
285. Таъминотчиларга СУГ билан тўлдирилган баллонларни бериб юбориш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
286. Станция (пунктлар) ҳудудига автомобилда кириш, баллонларни ташиш учун белгиланган автомашиналар учун рухсат берилади:
б) юк автомашиналари унинг олд қисмига чиқарилган тўрли учқунсўндиргичли шовқинсўндиргич, иккита углекислотали ўт ўчиргич, ёғоч ўриндиқлар ва (ёки) резинали (арқон) ҳалқа ва баллонларни маҳкамлаш учун мослама билан жиҳозланган.
288. Кўчма автоцистерналарни майдончаларда жойлаштириш учун уларга ер ажратилиши ўрнатилган тартибда келишилиб амалга оширилиши лозим.
Кўчма автоцистерналардан маиший баллонларнинг тўлдириш учун майдончалар, тўла баллонлардан идишларга газ қуйиш учун идишлар ва мазкур Қоидага кўра баллонларни тўлиш аниқлигини назорат қилиш учун ўлчов мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
АГҚС да маиший баллонларни тўлдириш майдончалари унинг ҳудудидан ташқарида алоҳида автомобилларни кириш ва чиқишини жойлаштириш лозим.
289. Металларга газда кесиш, пайвандлаш ва бошқа турдаги газалангали ишлов бериш ишлари шунингдек бошқа манбалардаги очиқ оловдан фойдаланишга қуйидаги масофалардан кам бўлмаганда рухсат берилади:
в) суюлтирилган углеводородли газлар, резиноментли енглар, газ қувурларидан, шунингдек қўлда ишлайдиган газалангали газ олиш постларидан — 3 m;
291. Газалангали ишлар учун суюлтирилган углеводородли (пропан-бутан) газли баллонларни танлаш пайтида газнинг рухсат этилган ҳарорати 45°С дан зиёд бўлмаслиги лозим.
292. Биноларда ўрнатиладиган, баллонлар, иситиш радиаторлари ва бошқа иситиш асбобларидан 1 m. дан кам бўлмаган масофада, очиқ олов билан иссиқлик манбаидан эса — 5 m.дан кам бўлмаган масофада туриши лозим.
293. Кўчма ёндиргичларни суюлтирилган углеводородли газлар учун тайёрланган резинали енг (шланг)лар ёрдамида улаш лозим.
Енг ўзаро икки томонлама ниппеллар билан уланган, уч бўлакдан кўпни ташкил қилмаслиги ва узунлиги 30 m. дан ошмаслиги керак.
295. Газ пайвандлаш, кесиш ва бошқа турдаги металларга ишлов беришни цокол ва ертўла хоналарида ва шунингдек қудуқларда, шахталарда ва ер ости иншоотларида ўтказишга йўл қўйилмайди.
300. Гуруҳли қурилмаларда баллонларни алмаштириш, иморат ёки бинонинг қўшимча хоналарида жойлаштирилишида уларнинг техник кўрсатилишини, одатда иккита ишчи билан ўтказиш лозим.
301. Гуруҳли баллонли қурилмалар билан бинолар ва шкафларда «Оловдан хавфли-газ» лавҳа ёзув ёзиб қўйилади.
302. Электр қурилмалари ва электрускуналаридан тайёрлаш заводининг йўриқномаси ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси талабларига мос бўлган истеъмолчилар электрқурилмаларини ишлатиш техник қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда, фойдаланиши лозим.
303. Хавфсизлик автоматикаси қурилмалари, автоматик тартиблаш ва назорат-ўлчов асбоблари (КИП) ясовчи заводнинг талабларига мувофиқ кўрсатгичлар аниқлигини таъминлаши лозим.
304. Газқувурларида ўрнатилган асбоб-ускуналар ва автоматик хавфсизлик қурилмалари, автоматик тартиблаш ва назорат-ўлчов асбоблари қуйидагилардан ўтиши лозим:
305. Ҳисобга олиш, назорат қилиш, саноат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлатишга мўлжалланган ўлчов воситаларини мажбурий текширув муддатлари давлат стандартларига мувофиқ қабул қилинади.
306. Стационар ва кўчма газтаҳлиллагичлар ва сигнализаторлар тайёрловчи заводнинг йўриқномасига асосан аланга тарқалиш концентрациясининг пастки чегарасидан газнинг концентрациясида ишлаб кетиши 10 % бўлганда 3 ойда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда текширувдан ўтиши лозим.
307. Ўлчов асбоблари ва хавфсизлик автоматика воситаларига техник хизмат кўрсатиш тайёрловчи заводнинг йўриқномаси ҳисобга олинган ҳолда бажарилади.
308. КИП ва хавфсизлик автоматикаси воситаларига, техник хизмат кўрсатишга, газқувурларига, насос-компрессор ускуналарига, резервуарларга ва электрускуналарига техник хизмат кўрсатиш билан бирга тавсия қилинади.
Ишда ўлчов ва автоматика хавфсизлик воситаларида аниқланган носозликлар тўғрисида раҳбарга хабар берилади.
310. Автоматик хавфсизлик муҳосаралари ва сигнал қурилмаларини ишлаб кетишини текшириш ойида бир мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказилиши керак.
Сигнал бериш хавфсизлик автоматикаси қурилма мазмуни ускуналарни созлаш тўғрисидаги ҳисоботга тўғри келиши лозим.
311. Импульсли қувурўтказгичлар ва арматуралар асбобларнинг герметиклигини назорат қилиш. Технологик ускуналар ва газқувурларининг герметиклигини текшириш билан бир ойда бир мартадан кам бўлмаган муддатда ўтказилади.
312. Асбобларнинг жорий таъмирини, ечилган асбобни янгисига алмаштиришни махсус устахонада бажариш керак.
в) бузилган стрелкалар, пружина, трубкалар, винтлар, контактлар, диаграммаларни ушлаб турувчиларини, перо ричагларини алмаштириш ёки тузатиш ва зарур бўлганда етишмайдиганларини тўлдириш ва эскирган маҳкамлаш деталларини ва шунингдек стрелкаларни алмаштириш.
313. Хавфсизлик автоматикаси ва муҳосараси қурилмаларини ўчириш (узиб қўйиш), объект раҳбарининг қарори бўйича ишлар хавфсизлиги таъминланганда қисқа вақтга рухсат берилади.
Ишлаб чиқариш биноларида газ концентрациясининг назоратини алмаштириш вақтида иш сменаси мобайнида ҳар бир 30 min. да кўчма газтаҳлиллагич билан амалга оширилади.
316. Газланиш сигнализаторлари ўрнатилган тайёрловчи заводининг йўриқномаси бўйича тузатилиши лозимдир.
317. Газўтказгичлар ва ускуналарга ўрнатиладиган манометрлар шкалага эга бўлиши, уларнинг ўлчаш чегараси, унинг учдан қисмида туриши лозим.
318. Рухсат этилган хатоликнинг ярмидан ошадиган асбобни ўчирганда стрелка шкаланинг ноль ҳолатига қайтмаган, бузилишлари бўлган, текшириш муддати ўтган, тамға ёки пломбаси йўқ бўлган ўлчов воситаларини қўллаш мумкин эмас.
319. Циферблатда ёки кўрсатадиган манометрлар корпусида ишчи босимига мувофиқ бўлган қиймати бўёқ билан белгиланган бўлиши лозим.
г) ҳамма ўлчаш чегарасида асосий нуқталар бўйича кўрсатгичларни тўғрилаш ва тартиблаш, асбоб схемаларини текширишни;
321. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашларнинг бажарилиш даврийлиги режали огоҳлантириш таъмирлаш жадвалида белгиланади.
322. Автоматика ва НЎА воситалари таъмирлашни асосий ускуналарда таъмирлашни бажариш муддатига тўғрилашга тавсия қилинади.
323. НЎА ва А воситаларининг таъмири ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ишлари журналга ёзиб қўйилади.
324. Сигнал бериш ва аварияга қарши ҳимоя, автоматика воситаларини таъмирлаш ва тартиблаш бўйича ишларга газланиш шароитларида йўл қўйилмайди.
326. Газ сизиб ёки оқиб чиқишини аниқлаш учун фойдаланиладиган асбоблар тегишли категория ва гуруҳи (пропан-бутан)га мос бўлган портлашдан ҳимояланиб ясалган бўлиши керак.
а) пайвандланган чоклар, фланецли ва резбали уламаларда, сальникли зичламаларда нозичликни аниқлаш ва бўялиши ҳамда иссиқлик изоляциясини аниқлаш учун газўтказгичларни ташқи кўрикдан ўтказиш;
б) арматураларни кўздан кечириш ва таъмирлаш, арматура ва узатма қурилмасини ифлосдан ва муздан тозалаш;
а) газ сирқиб чиқиши ва носозликларни бартараф қилиш мақсадида барча газўтказгичлар ва арматураларни кўздан кечириш — ҳар ойда;
б) қувурузатгич ва арматуралар, хонадаги сальникли зичламаларнинг барча резвали ва фланецли уламаларини ишчи босимда герметикликка текшириш — ҳар ойда;
в) СУГдан фойдаланувчи объектнинг ҳудудидаги барча ер ости коммуникациялар қудуқларининг газланганлигини текшириш — ташкилот техник раҳбари тасдиқланган график бўйича текширувлар журналлари қайд қилиниши керак.
329. Арматурага техник хизмат кўрсатишда газ сирқиши борлигини аниқлаш, фланецли уламалар герметиклигини, маховиклар бутунлиги ва ишончли маҳкамланганлигини аниқлаш даркор.
Арматура шпинделининг оғир ҳаракати ёки сальникли зичламалар герметиклигини йўқолиши ҳолларида зичлагич алмаштирилиши ёки қўшимча хавфсизлик чораларини қўллаш шарти билан зичлантирилиши керак.
Қайд қилинган ишлардан ташқари, ёпқич арматурага узатма таъсирининг созлиги текширилиши ва белгилари қайта тикланиши текширилиши керак.
330. Газузатгичларда, резервуарларда ўрнатилган сақлагич пружинали клапанлар созлиги ва ишлатишини, уларни қисқа вақтли очиб, ойига камида бир марта текширилиши керак.
331. Сақлагич ташлама клапанлар босимини созлаш, резервуарлар ва газузатгичлар ишчи босимининг камида 15 % дан ошмаслиги керак.
332. Технологик ускуналар, резервуарлар ва газузатгичлардаги носоз ва тартибланмаган сақлагичли ташламалардаги носоз ва тартибланмаган саклагичли ташлама клапанларни ишлатишга рухсат этилмайди.
333. Клапанни созлаш параметрларини текшириш, уларни ростлаш стендда ёки жойида махсус мосламалар ёрдамида ўтказилади.
335. Газузатгичларда жорий таъмирлашни ўтказиш муддати кўрик натижалари асосида аниқланади. Газузатгичларни жорий таъмирлаш ишлари таркибига қуйидагилар киради:
336. Ёпқич арматураларни жорий таъмирлаш йилига камида бир марта ўтказилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
е) барча пайвандланган, резвали ва фланецли уламаларни, сальникли зичламаларни совун эмульсияси ёки асбоб қўллаш усули билан герметиклигини текшириш;
337. Жорий таъмирлаш бўйича ишлар режа бўйича ёки СУГдан фойдаланувчи объект техник раҳбари тасдиқлаган график бўйича бажарилади.
Газўтказгичларни капитал таъмирлашда кундалик таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишда назарда тутилган ишлар ҳам бажарилади.
339. Капитал таъмирлаш ўтказилишида капитал таъмирлашни бажараётган ташкилот томонидан ишларни бажариш режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ва объект раҳбари билан келишилади.
340. Газузатгичлар, иншоотлар, арматураларни алмаштириш, капитал таъмирлашга ишларни бажариш режаларида ишчи кучи ва материалларга бўлган эҳтиёж, ишларни бажариш муддатлари аниқланади.
343. Автоцистернадан СУГни қуйиш ва газбаллонни автомобилларга ёнилғи қуйиш учун металлкордли енглар ҳамда эгилувчан металл газўтказгичлар (силфонли)ни қўллаш мумкин.
344. Қуйиш-тўкиш операцияларида қўлланиладиган енгларда ёриқ, кертма, шиш ва едирилган жойлар бўлмаслиги керак.
345. Енглар ҳар 3 ойда бир марта 1,25 ишчи босимга тенг бўлган босим билан гидравлик усулда мустаҳкамликка синалади. Синов натижалари журналга ёзилади.
348. Босим остида турган енгларнинг ташлама гайкаларини тортиб маҳкамлаш, енгларни ечиб ажратиш ҳамда гайкаларни бураб очиш ва бураб ёпишда зарба берувчи асбобларни қўллаш тақиқланади.
349. СУГдан фойдаланувчи объектларни лойиҳалашда уларга келадиган автомобиль йўлларини қуриш кўзда тутилиши керак.
АГҚСлари учун ҳудудга автомобиллар кириши ва ундан чиқиши учун алоҳида йўлларни назарда тутиш керак.
350. Портлашдан хавфли муҳит (насос-компрессор хоналари, тўлдирувчи, буғлатувчи хоналар, шу хоналар учун сўрувчи венткамералар) ҳосил бўлиш эҳтимоли бўлган СУГдан фойдаланувчи объектларнинг ишлаб чиқариш хоналари А категорияга киритилиши керак.
351. А категориясидаги ишлаб чиқариш зонасидаги биноларнинг оловга чидамлилиги I ва II даражали, бир қаватли, ёнғиндан хавфлилик синфи П-I, томи бирга қўшилган ва иситгичи ёнмайдиган қилиб ишлаши кўзда тутилиши керак.
Тегишли даражада асосланганда оловга чидамлилиги III даражали ва ёнғиндан хавфлилиги П-II синфдаги бинолардан фойдаланишга рухсат этилади.
352. А категориядаги хоналарни бошқа категориядаги хоналардан ажратувчи қурилиш конструкциялари I-турдаги ёнғинга қарши ва газ ўтказмайдиган бўлишлари керак.
Осон олиб ташланадиган конструкциялар майдони қурилиш меъёрлари ва қоидаларини ҳисобга олиб қабул қилиниши керак.
354. А категориядаги хоналарда СУГнинг хавфли концентрациясидан сигнал берувчи қурилма ўрнатиш кўзда тутилиши керак.
355. А категориядаги хоналар девори орқали ўтган газўтказгичлар ва бошқа коммуникациялар бошқа категорияли хоналардан зичланган ғилофлар ажратиш воситаси сифатида кўзда тутилиши керак.
356. Оқиб келувчи шамоллатиш тизимларининг ҳаво олиш жойини аниқлашда СУГ буғлари тушиш эҳтимоли истисно бўлиши керак.
А категориядаги хоналар табиий портлашдан ҳимояланиб ишланган сунъий ёритилишга ва табиий ёруғликка эга бўлишлари керак.
357. Насос-компрессор хоналарининг тўлдирувчи ва буғлатувчи бўлимлари, ишчи ёритилишдан ташқари қўшимча аварияли ёритиш кўзда тутилиши керак.
а) В — 1а синфига — насос-компрессор хоналари, тўлдирувчи, баллонларни газсизлантириш, буғлатиш бўлимлари, иш хоналар учун тортма венткамералар;
б) В — 1 г синфига — СУГ резервуарлари, колонка (устун)лар, автоцистерналар туриши учун майдончалар, юклаш-тушириш майдончалари, очиқ майдончаларда жойлашган буғлатгичлар, насослар, компрессорлар.
359. Баллонларни юклаш-тушириш майдончаларини тўлдириш бўлимининг икки суткалик иш унуми миқдорида баллонларнинг жойлаштирилиши таъминланишини ҳисобга олиб лойиҳалаш керак.
360. Очиқ майдончаларда жойлашиш СУГ резервуарлари, устунлари, юклаш-тушириш майдончалари, буғлатгичлар, баллонлар, насослар, компрессорлар А тоифадаги қурилмаларга киритилиши керак.
СУГдан фойдаланувчи объектлар учун ташқи телефон алоқаси ва диспетчерли хабарлаш тизими ўрнатиш назарда тутилиши керак.
а) қурилиш меъёрлари ва қоидаларига кўра СУГ ни сақлаш резервуарлардан СУГ дан фойдаланувчи объектга кирмайдиган бино ва иншоотларгача ва СУГ дан фойдаланувчи объектдаги бинолар ва иншоотлар оралигидаги узилишлар;
б) ҳудудни шамоллатишни таъминловчи, СУГ дан фойдаланувчи объект периметри бўйлаб қурилган тўсиқлар;
в) хона ҳавосида стационар газтаҳлиллагичлар билан газ миқдори аниқланиши устидан ва (ёки) уларни ишдан чиқишида иш сменасининг ҳар 30 min да кўчма газтаҳлиллагичлар билан газлашганликни аниқлаш устидан назорат қилиш;
г) ер усти резервуарларининг майдони атрофини марзалаш ва СУГ ни сақлаш ер ости резервуарларини жойлаштириш;
д) биноларнинг А категориядаги хоналари билан портлашга чидамли (турғун) лигини ва А категориялардаги хоналарни бошқа категориядаги хоналардан ажратувчи тўсиқли конструкцияларнинг газ ўтказмаслигини таъминлаш бўйича тадбирлар;
Тўлдирувчи ва насос-компрессор бўлимларида автоматик аварияли тизимлар ўрнатилиши керак. Улар қуйидагиларни таъминлайдилар:
к) насосларни, уларни суюлтирилган газ билан тўлдириш йўқлигида, стартер қобиғининг қизиб кетишида ва сўрувчи потрубкада босим пасайишида ўчириб қўйишни;
л) мой узатилиши бузилганда, мой тизимида босим ва ҳайдаш босими ошганда компрессорларни ўчириб қўйиш.
363. Ишлатишннинг биринчи 2 йиллигида бино ва ускуналар, иншоотлар фундаментлари устидан ҳар 3 ойда бир марта кузатиш ўрнатиш керак.
364. Кейинги йилларда чўкадиган грунтларда ва иш олиб борилаётган ҳудудларда фундамент чўкиши устидан кузатиш мажбурий.
365. Бино ва иншоотлардаги барча таъмирлаш-қурилиш ишлари турлари, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган режали-огоҳлантирувчи графикка мос равишда бажарилиши керак.
366. Портлашдан хавфли ишлаб чиқариш жойлашган биноларни чўкиш ҳолларида, портлашдан хавфли хоналарни портлашдан хавфли бўлмаган хоналардан ажратиб турувчи деворлардаги ёриқлар бартараф қилиниши ва уларнинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланиши керак.
367. Насос-компрессор ускунаси, буғлатгичлар ва резервуарлар ости фундаментларининг ҳолати устидан назорат ўрнатиш керак.
Вибрация, температура таъсири ва бошқа сабаблар натижасида девор ва фундаментлардаги ёриқлар ва бузилишлар бартараф қилиниши керак.
368. Металл конструкциялар йилига камида 1 марта, темир бетонлилари эса йилига камида 2 марта кўрикдан ўтиши керак. Носозлик ва бузилишлар аниқланганда, уларни бартараф қилиш бўйича чоралар қўлланилиши керак.
369. Бино ва иншоотлар металл конструкцияларини коррозиядан сақлаш учун вақти-вақти билан бўяш зарур(ташқилари йилига камида 1 марта, хона ичидагилари зарурат бўйича 3 — 5 йилда камида 1 марта).
370. СУГ дан фойдаланувчи объект бино ва иншоотларининг томлари вақти-вақти билан кўрикдан ўтиши ва соз ҳолда ушлаб турилиши ва ўз вақтида қор ва музлардан тозаланиши шарт.
Хоналарнинг эшик ва деразалари тузилиши, полининг материали учқун ҳосил қилмайдиган материалдан ясалган бўлиши керак.
372. Портлашдан хавфли хоналарда ва резервуар паркларида металл нарвонлар ва майдончалар мавжудлигида, ишлаганда улар юзасини тегишли материал билан қоплаб, учқун ҳосил бўлишини истисно қилувчи чоралар қабул қилиниши зарур.
373. СУГдан фойдаланувчи объектларда ер ости резервуарлари марзаларининг ҳолати устидан кузатув олиб борилиши керак.
374. СУГ дан фойдаланувчи объект ҳудуди бегона предметлар ва ёнувчан материаллардан тозаланган бўлиши шарт.
376. Тупроқ ишларини бажаришда «Газтақсимлаш тармоқларини муҳофаза қилиш Қоидалари» талабларига мос равишда газўтказгичларнинг сақланиши таъминланган бўлиши керак.
378. Ҳар бир ишлаб чиқариш хонасига кираверишда уларнинг портлаш ва ёнғиндан хавфлилик категорияси белгилари, ҳамда истеъмолчилар электр қурилмаларининг тузилиши қоидаларига мувофиқ зоналар синфлари белгиси осиб қўйилиши керак.
379. Сув билан таъминлаш тизими тўхтаб қолганда СУГ дан фойдаланувчи объектлардаги ишлар ҳам тўхтатилади.
380. А категориядаги бино ва иншоотлар ва А категориядаги ташқи қурилмалар ҳамда В-la ва В-1г синфли зоналари бўлган хоналардан 50 m нарида жойлашган сувўтказгич ва канализация қудуқлари иккитадан қопқоққа эга бўлишлари керак.
Қопқоқлар орасидаги бўшлиқ қум билан ва (ёки) камида 0,15 m баландликка герметикловчи материал билан тўлдирилиши керак.
Скобага эга бўлмаган қудуқларга тушишда, қудуқ четларига маҳкамланадиган мосламали металл нарвонлар қўлланилиши керак.
Қудуқда қутқарувчи белбоғ ва шлангли газниқоб билан ҳимояланган бир кишидан зиёд ишчилар бўлмаслиги керак.
Шамол эсиш томонидан икки киши бўлиши керак, улар қудуқ ичида ишлаётган ишчиларнинг қутқарув белбоғлари арқони учларини ушлаб туришлари, улар устидан кузатиш олиб боришлари ва бегона шахсларни иш жойига яқинлаштирмасликлари керак.
Ишлар бир соатдан ортиққа чўзилиб кетганда вақти-вақти билан газлашганлик текширувини ўтказиш ва зарур бўлганда қудуқни шамоллатиш керак.
382. Компрессорни совутгандан, ишлатишда бўлган ускуна, газўтказгич резервуарни гидравлик синагандан сўнг сувни четлатиш, газни канализацияга тушиши истисно қилинган бўлиши керак.
383. Биноларни ва қурилиш конструкцияларини кўрикдан ўтказиш (ёриқлар, арматура)нинг очилиб қолиши, фундамент чўкиши, тўсиқларнинг ушлаш қобилияти камайгани, томининг бузилиши ва бошқалар) бино ва иншоотларни функционал белгиланиши ўзгаргандан олдин ҳам бажарилиши керак.
384. Пневматик қурилмалар, автоматик тартиблаш ва текшириш тизимлари учун сиқилган ҳаводан фойдаланиш керак. Сиқилган ҳаво қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
385. Сиқилган ҳаво, ҳавони қуритиш ва тозалаш қурилмаси бўлган ҳаво компрессоридан автоматик тартиблаш ва текшириш пневматик тизимига узатилиши керак.
386. Сиқилган ҳавони узатиш тизимига техник хизмат кўрсатишда, ўрнатилган тартибда тасдиқланган, график бўйича кундалик кўриклар ва режали таъмирлашлар ўтказилади.
388. Қуритиш қурилмаси ва ҳаво тозалаш ишлари ҳаво компрессори қурилмасини ясаган завод паспортлари талабларига мос равишда ўтказилиши керак.
389. Объектда ишлаб чиқариш йўриқномалари тузилиши ва тасдиқланиши керак. Бу йўриқномаларда ишларни бажариш, ишлаб чиқариш хоналарида ва СУГдан фойдаланувчи объект ҳудудида ходимларнинг хатти-ҳаракатига доир қоидалари белгиланади.
390. Ҳаво олиш жойларида, ҳавойиғгичга СУГ буғлари тушишни келтириб чиқарувчи ишлар бажаришга рухсат берилмайди.
391. СУГ резервуарларини, атмосферага газ фазасини ташлаш ҳисобига уларда газ босимини камайтириш орқали тўлдиришга рухсат берилмайди.
392. Автомобиль баллонларини тўлдириш, улар ҳажмининг 85 % дан кўп бўлмаган миқдорда бажарилиши керак.
393. Резервуарлар ва газўтказгичларда таъмирлашни бошлашдан олдин газ ва буғланмаган қолдиқлардан бўшатилиши ва уларни газўтказгичнинг буғли ва суюқ фазасидан тиқинлар ёрдамида узилгандан сўнг буғлаш, инерт гази билан дамлаш ёки илиқ сув билан тўлдириш орқали ишлов берилиши керак.
394. Газўтказгичлар уламаларини ажратиш, уларни электр кимё ҳимоя қурилмаси ўчирилгандан, шунтирловчи ташлама йиғилгандан ва газўтказгичларда ортиқча босим олиб ташлангандан сўнг бажарилиши керак.
395. Газўтказгичларда ўрнатиладиган тақинлар 1,6 МРа босимга мўлжалланган бўлиши ва фланец чегараларидан туртиб чиқувчи думчага эга бўлиши керак.
396. Газ пайдо бўлганда таъмирлаш ишлари тўхтатилиши, ишчилар эса хавфли зонадан олиб чиқилиши керак.
Алангаланишнинг пастки концентрация чегараси 20 % га тенг ёки юқори бўлганда — ҳаводаги газ концентрация хавфли ҳисобланади.
397. Таъмирлаш ишлари, фақат газ сирқиб чиқиши тугатилгандан ва бартараф қилингандан ва ишчи жойида ҳаводаги газнинг хавфли концентрацияси йўқлигига таҳлил қилингандан сўнг қайта бошланиши мумкин. Ишлаб турган технологик ускунада газ сирқиб чиқишини бартараф қилиш мумкин эмас.
398. Тўхтатиш ва газдан ўчириш билан боғлиқ ускуна ва газўтказгичларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан сўнг ишга тушириш, фақат СУГ дан фойдаланувчи объект раҳбарининг ёзма рухсатномаси бўйича бажарилади.
399. Тиқинларни ечиб олиш, газўтказгич ва ускунанинг ўчирилган участкаси текширув мустаҳкамликка синалгандан сўнг, газдан хавфли ишлар раҳбари кўрсатмаси бўйича бажарилади.
400. Газўтказгичнинг шикастланган участкаси ва деформацияга учраган фланецли уламалари, узунлиги камида 200 mm катушкани пайвандлаб алмаштирилади.
401. Газ ўтказгичларни пуфлашда СУГнинг буғ фазасини ташлаш, газни атмосферага максимал тарқалишини ҳисобга олиб амалга ошириш зарур. СУГ ни бино ва ишоотлар яқинига ёки ёндош ҳудудларнинг шамол юрмайдиган участкаларга ташлашга рухсат этилмайди.
402. Аварияни бартараф қилиш пайтида ва қуйиш-тўкиш ишлари вақтида сменани топшириш ва қабул қилиш тартиби технологик операцияни танаффуссиз якунланиш имкони назарда тутилиши керак.
403. Технологик ускунани ишга тушириш ва тўхтатиш объект раҳбарининг рухсати билан амалга оширилади.
404. Ишда битта сменадан кўп танаффусдан сўнг ускунани ишга тушириш, резервуарларни ва газўтказгичларни кўрикдан ўтказгандан сўнг амалга оширилиши керак.
405. СУГдан фойдаланувчи объектнинг технологик ускуналарини (компрессорлар, насослар, буғлатгичлар) ишга туширишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:
а) ускунани ишга туширишдан 15 min олдин оқма-тортма шамоллатгични ишлатиб, хоналардаги ҳаво муҳити ҳолатини текшириш;
б) ускуна, арматура ва газўтказгичлар, сақлагич клапанлари ва назорат-ўлчов асбобларининг созлиги ва герметиклигини, ишга солувчи ва ертуташ қурилмаларининг созлигини текшириш;
в) ускунани тўхташ сабабларини аниқлаш (журнал бўйича) ва носозлик бартараф қилинганлигига ишонч ҳосил қилиш;
г) компрессор, насослар, буғлатгичлар, электрдвигател анкерли болтларни текшириш ва зарур бўлса тортиб маҳкамлаш;
г) компрессордаги сўрувчи ва ҳайдовчи патрубкалардаги жўмраклар ёпиқлигига ишонч ҳосил қилиш, шундан сўнг сўрувчи ва ҳайдовчи коллекторлардаги ёпиқ жўмракларини очиш;
д) компрессорнинг сўрувчи потрубкасидаги суюқлик ажратгичдан конденсатни герметик сиғимга чиқариб ташлаш.
б) айланишни номинал сонига эришгандан кейин компрессорнинг ҳайдаш патрубкасида жўмракни ва сўнгра аста-секин компрессорнинг сўрувчи патрубкасидаги жўмракни очиш.
408. Компрессорни ишга туширишда сўрувчи газўтказгичда СУГ нинг суюқ фазаси йўқлигини кузатиш (конденсат йиғгич ишини текшириш). Суюқ фазани борлиги компрессорда тақиллаш намоён бўлиши ёки сўриш температураси кескин тушиб кетиши билан аниқланади.
Компрессорда тақиллаш пайдо бўлган ҳолда, дарҳол компрессорни тўхтатиш даркор ва келтирувчи газўтказгичдан газ конденсатини чиқариб юбориш, ундан сўнг компрессорни яна ишлатиб юбориш керак.
412. Кавитация ҳосил бўлишининг олдини олиш учун газ суюқ фазасининг босими насос олдидан СУГ буғлари таранглигидан юқори бўлиши керак.
в) насоснинг ҳайдовчи ва сўрувчи тармоқларидаги зулфинларни ҳамда газўтказгичдаги барча ажратувчи қурилмаларни ёпиш.
414. Технологик ускунани тўхтатгандан сўнг насослар, компрессорлар ва буғлатгичлар носозликларини (газ сирқиши, бўшаган болтларни тортиш ва бошқ.) аниқлаш мақсадида кўрикдан ўтказиш керак.
415. Ускунани (компрессорлар, насослар, буғлатгичлар) техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашдан сўнг ишга тушириш, ишлаб чиқариш йўриқномаларига мос равишда ўтказилиши керак.
416. Автоматика, авариядан сигнал бериш тизими тўхтатилган насослар ва компрессорлар ҳамда тортма тизимларининг шамоллатгичлари билан муҳосаралаб ишлашига йўл қўйилмайди.
417. Резервуарлар ички кўрикдан ўтишидан, гидравлик синашдан, таъмирлашдан ёки демонтаж қилинишидан олдин газдан, буғланмаган қолдиқдан бўшатилиши ва газсизлантирилиши керак.
Буғ фаза қолдиғини ёндириш, диаметри камида 20 mm, баландлиги 3 m, горизонтга 50° қияликда, резервуар қурилмалари чегарасидан 15 m масофада ўрнатилган «свеча»да бажарилади.
419. Резервуарларга ишлов бериш, газўтказгичдан буғли ва суюқ фазаси тиқинлар ёрдамида узиб қўйилгандан сўнг, буғлатилгандан ва (ёки) инерт гази билан пуфлангандан сўнг ҳамда сув билан тўлдирилгандан сўнг бажарилади.
420. Газсизлантириш сифати, идишнинг пастки қисмидан олинган ҳаво намунасини таҳлил қилиб текширилиши лозим.
421. Резервуардаги босимини аввал атмосфера босимигача камайтирмай туриб герметиксизлантириш ҳамда ҳавони газсизлантириш учун қўллашга рухсат берилмайди.
422. Резервуар ичидаги ишлар, наряд-рухсатнома бўйича камида уч кишидан иборат таркибли бригада билан, жавобгар шахс раҳбарлиги остида бажарилади.
Резервуарда ишлаётган шахс шлангли газниқобда бўлиши ва қутқарув белбоғи ва унга боғланган қутқарув арқонини кийиб олиши керак.
Резервуар ташқарисида камида икки ишчи бўлиши, уларнинг қўлларида арқоннинг иккинчи учи бўлиши, резервуарда ишлаётганни кузатишлари, унга зарур ёрдам беришга тайёр бўлишлари ва иш ўтказиш жойига бегона шахсларни қўймасликлари зарур.
423. Резервуардан чиқарилган пирофор чўкмалари ҳўл (нам) СУГ дан фойдаланувчи объект ҳудудидан чиқарилиши керак.
424. Резервуарни ювишдан ва синашдан чиққан сув СУГнинг канализация тизимига тушишини истисно қилувчи тиндиргичлар орқали канализацияга йўналтирилиши керак.
425. СУГдан фойланувчи объектларда газдан хавфли ишлар мазкур Қоидалар ва газтақсимлаш ва газистъемол қилишнинг хавфсиз тизимлари бўйича талабларга мос равишда бажарилади.
а) қурилиш тамом бўлгандан, реконструкция, кенгайтириш ва капитал таъмирлаш консервациядан чиқаришдан сўнг, газўтказгичлар ва бошқа технологик ускуналарни ишлатишга киритишда уларга газ бериш;
в) резервуарларни ишлатишга киритишда ҳамда таъмирлаш, тозалаш техник шаҳодатлашни ўтказишдан сўнг уларни суюлтирилган газ билан тўлдириш лозим;
г) амалдаги газўтказгичларда тиқилиб қолишни йўқотиш, тиқинларни ўрнатиш ва очиб олиш ҳамда газўтказгичдан агрегатлар, ускуналар ва алоҳида узелларни ажратиб олиш;
д) газўтказгичларни ишлаб турган тармоқдан узиб қўйиш ва пуфлаш, газўтказгичлар ва технологик ускуналарни консервация қилиш ва консервациядан чиқариш;
ж) ишлаб турган ички ва ташқи газўтказгичларни, насос-компрессор бўлимларининг ускуналарини, ёнилғи қуйиш устунларини, СУГ резервуарларини таъмирлаш;
и) арматура, насос, компрессорларни иш ўтказиш жойида қисмларга ажратиш билан боғлиқ кундалик таъмирлашлар;
л) СУГдан фойдаланувчи объект ҳудудидаги пайвандлаш ва оловли ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган таъмирланишнинг барча турлари;
428. Технологик жараённинг ажралмас қисми ҳисобланган бир хил шароитларда, одатда доимий таркибдаги ижрочилар билан бажариладиган, вақти-вақти билан қайтарилиб туриладиган газдан хавфли ишлар, ҳар қайси иш тури учун тасдиқланган ишлаб чиқариш йўриқномалари бўйича наряд-рухсатнома расмийлаштирмасдан ўтказилиши мумкин.
а) ёпқич арматуралар, сақлагичли клапанларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни созлаш параметрларини текшириш;
д) СУГни автоцистернадан резервуарга тўкиш, резервуарлардан суюлтирилган буғланмаган қолдиқларини тортиб олиш, автомобиль газбаллонларига қуйиш, тошириб қуйилган баллонлардан газни қуйиб олиш;
Кўрсатилган ишлар, махсус ҳисобга олиш журналида қайд қилиниши керак. Журнал шнурланади, бетлари рақамланиб, муҳр билан тасдиқланади.
429. Газўтказгичларга ва технологик ускуналарга газ юбориш ишлари, пайвандлаш ва газ билан кесишини қўллаб таъмирлаш, ускунани консервациядан чиқариш, ишга солиш-созлаш ишларини ўтказиш, СУГ резервуарларини дастлабки тўлдириш, СУГ дан фойдаланувчи объект раҳбари тасдиқланган махсус режа ва наряд-рухсатнома бўйича ўтказилади.
430. Иш режасида уларни ўтказиш кетма-кетлиги, одамларга бўлган эҳтиёж, ҳар қайси газдан хавфли ишларни ўтказишга ва тайёргарлик ишларига жавобгар шахс кўрсатилган хавфсиз ўтказилишини таъминловчи тадбирлар назарда тутилади.
431. Газ сирқишини бартараф қилиш ва аварияларни бартараф қилиш бўйича ишлар, хизмат қилувчи персоналга, моддий бойликларга, бино ва иншоотларга тўғридан-тўғри таҳдид қилишигача наряд-рухсатномасиз бажарилади ва аварияларни чегаралаш ва бартараф қилиш режаси бўйича амалга оширилади.
432. Наряд-рухсатнома СУГ дан фойдаланувчи объект раҳбари томонидан газдан хавфли ишларни бажаришга жавобгар ҳисобланган шахсга берилади.
Агар иш тамом бўлмаган бўлса, уни ўтказиш шароитлари ва тафсилотлари ўзгармаган бўлса, наряд-рухсатноманинг ишлаш муддати, уни берган шахс томонидан узайтирилиши мумкин.
433. Газдан хавфли ишларга тайёрланиш учун наряд рухсатномада ва тегишли йўриқномаларда назарда тутилган тайёргарлик тадбирлари мажмуаси бажарилади.
434. Газдан хавфли ишларни бошлашдан олдин, уни ўтказишга масъул шахс шахсий ҳимоя воситалари борлиги ва созлигини текшириши ҳамда ижрочиларда ишларни бажаришда зарур хавфсизлик чоралари ҳақида йўл-йўриқ бериши, шундан сўнг ҳар қайси йўл-йўриқ олган шахс наряд-рухсатномада имзо чекиши шарт.
435. Наряд-рухсатномалар журналда қайд қилинади. Журнал шнурланади, бетлар рақамланиб, муҳр билан тасдиқланади.
Дастлабки газ қуйишга, технологик газўтказгичлар ва резервуарлар элементларида ерда пайвандлашни қўллаб таъмирлаш ишларини бажаришга бериладиган наряд-рухсатномалар СУГ дан фойдаланувчи объектнинг ижро-техник ҳужжатларида доимо сақланади.
436. Наряд-рухсатнома бўйича бажарилаётган СУГ дан фойдаланувчи объектдаги газдан хавфли ишлар одатда сутканинг ёруғ вақтларида ўтказилади.
Фавқулодда ҳолатларда, қолдириб бўлмайдиган газдан хавфли ишларни сутканинг тунги вақтларида ўтказишга, ишларнинг хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича қўшимча тадбирларни бажариш шарти билан рухсат берилади.
437. Ишлаб турган газўтказгичларда пайвандлаш ва кесишни ўтказишга ҳамда уларни узиб қўймасдан ва инерт гази ёки буғ билан пуфламасдан фланецли ва резвали уламаларини қисмларга ажратишга рухсат берилмайди.
438. Газдан хавфли ишларни бажариш вақтида насос-компрессор бўлими хоналаридаги насослар ва компрессорлар тўхтатилган бўлиши керак.
439. Барча газўтказгичлар ва газли ускуналар, ишлаб турган газўтказгичларга уланишдан олдин ҳамда таъмирлангандан сўнг ташқи кўрикдан ўтказилиши ва ҳаво ёки инерт гази билан назоратли мустаҳкамликка синалиши керак.
Ички газўтказгичлар ва ускуналарни назоратли мустаҳкамликка синаш 0,01 МРа босим остида ўтказилади. Босим пасайиши бир соатга 0,0006 МРа дан ошмаслиги керак.
СУГ резервуарлари, газўтказгичлар ва боғламалар бир соат мобайнида 0,3 МРа босим остида синалади. Манометр бўйича ва совун эмульсияси ёки асбоб ёрдамида аниқланадиган кўринарли оқишларга йўл қўйилмайди.
Назорат мустаҳкамликка синов натижалари газдан хавфли ишларни бажаришга бериладиган наряд-рухсатномада қайд қилинади.
440. Газўтказгачлар ва ускуналар газ берилишидан олдин инерт гази ёки суюлтирилган газ буғлари билан ҳавони сиқиб чиқаргунча пуфланиши керак.
Идишларни пуфлаш учун мўлжалланган штуцерлар орқали пуфловчи реагентларнинг минимал сарфланиши билан пуфлаш таъминланиши керак.
Суюлтирилган газ буғлари билан пуфлашни ташкил қилишда уни хавфсиз ўтказиш бўйича қўшимча тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.
441. Газдан хавфли ишларни бажариш жараёнида барча фармойишлар ишга масъул шахс томонидан берилиши керак.
442. СУГ дан фойдаланувчи объектлардаги авария-тиклаш ишлари, одатда, уларни авария-қутқарув ишлари билан (зарур ҳолларида) штатдаги ходимлар бажарадилар.
Газтақсимловчи ташкилотларнинг авария-диспетчерлик хизмати, ихтисослашган авария-қутқарув бўлимларининг уларда қатнашиши аварияни кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва уни тугатиш режаси ва ўзаро ҳаракатланиш режаси белгилайди.
Коммунал-ишлаб чиқариш учун белгиланган объектларда авария-тиклаш ишларини газтақсимловчи ташкилотларнинг авария-диспетчерлик хизмати бажаради.
443. Очиқ оловни қўллаш билан боғлиқ таъмирлаш ишлари ҳамда резервуарлардан чиққан СУГ буғли фазаси қолдиқларини ёқиш мазкур Қоида ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида пайвандлаш ва оловли ишларни хавфсиз ўтказиш бўйича талабларни ўрнатувчи, белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилган ҳолларда рухсат берилади.
444. Оловли ишлар наряд-рухсатнома, объект раҳбари тасдиқланган махсус режа бўйича кундузги вақтларда бажарилади.
445. Оловли ишларни ўтказишга наряд-рухсатнома ишга зарур тайёргарликни ўтказиш учун олдиндан расмийлаштирилади.
446. Оловли ишларга тайёргарлик ўтказилиб, режа, наряд-рухсатномада кўзда тутилган тадбирлар бажарилгандан сўнг рухсат берилади.
Газдан хавфли тайёргарлик ишлари (пуфлаш, ускунани узиб қўйиш, тиқинларни ўрнатиш, газсизлантириш ва бошқ.) мазкур Қоидалар талабларига мос равишда бажарилади.
447. Таъмирланиши керак бўлган газўтказгич участкасидан газни ташлаш пуфлаш свечалари орқали амалга оширилади.
449. Ускуналар ёнадиган конструкцияларни ҳимоялаш учун пайвандловчиларнинг ишчи жойлари ҳимоя экранлари, зарурат бўлса, асбестли одеяллар билан тўсилиши керак.
СУГдан фойдаланувчи объект ҳудудига автотранспортлар киришини тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш зарур.
451. Хона ичида ишларни бажаришда, ташқаридан иш жойига бегона шахсларнинг кириб келишини истисно қилиш мақсадида постлар қўйилади.
453. Оловли ишларни бошлашдан олдин ва иш вақтида хоналарда ҳамда иш жойидан 20 mm зонадаги ҳудудда СУГ миқдорини аниқлаш учун ҳар 10 min дан кам бўлмаган муддатда ҳаво муҳитини таҳлил қилиш керак.
Ҳаводаги мавжуд СУГ буғлари, қандай концентрациядалигидан қатъи назар, оловли ишлар тўхтатилган бўлиши керак.
454. Иш тамом бўлгандан сўнг ишлар ўтказилган жой кўздан кечирилади, ёнадиган конструкцияларга сув сепилади, ёнғин пайдо бўлиш иложи истисно қилинади.
455. Оловли ишлар охирида ёнувчан газли ва кислородли баллонлар иш жойидан доимо сақланадиган жойига олиб борилади.
456. Мазкур қоидаларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар ва фуқароларнинг жавобгарликка тортилиш масаласи қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.