LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва норма ижодкорлиги фаолиятида қонунийликка қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида унинг ролини кучайтириш, Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш Концепциясининг қоидаларини изчил амалга ошириш мақсадида:
Белгилансинки, Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича — бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.
норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;
қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилиши устидан самарали назорат ва контроль қилишни, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан прокуратура органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлаш; улар томонидан суиистеъмолликларга, қонунбузарликларга, қонун ҳужжатлари талабларини ижро қилмаслик ҳолатларига, ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, нотўғри талқин қилинишига, қонунни қўллашда субъективликка, тор идоравий, танлов асосида ёндашишга йўл қўймасликка қаратилган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
демократик, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг қонунчилик базасини изчиллик билан такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш; амалдаги қонун ҳужжатларидаги «оқ доғлар»ни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш;
марказда ва жойлардаги давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш;
суд ҳокимияти мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижро қилинишига, судлар фаолиятини ҳар томонлама моддий-техник ва молиявий таъминлашга йўналтирилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш;
нодавлат нотижорат ташкилотлар, бошқа фуқаролик жамияти институтлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни, уларнинг аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ривожланиш дастурларини амалга оширишда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фаол иштирокини таъминлаш; мамлакатда рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш;
кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш; шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларнинг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларга, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликларини ривожлантириш соҳасида маъмурий тўсиқ ва ғовларни яратишга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича фаолиятни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 июндаги ПҚ–1555-сон «Давлат органлари фаолиятида қонунийликни таъминлаш соҳасида адлия органларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги:
ярим йил ва йил якунлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонун ҳужжатлари талаблари ижро этилишини назорат қилиш натижалари бўйича тайёрланган ҳисоботлар, материаллар ва умумлаштиришларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этади;
ишларнинг аҳволи шуни тақозо этган тақдирда, ҳуқуқбузарликлар содир этишда айбдор бўлган ёки қонун ҳужжатлари талабларини бажармаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ўрганиш ва назорат қилиш объекти бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа тузилмаларга аниқланган қонун бузилишларини, уларнинг содир этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш учун умумлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини назорат қилиш материалларини юборади. Текширишлар натижасида аниқланган энг жиддий қонун бузилишлари бўйича материаллар ва умумлаштиришлар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига уларни бартараф этиш юзасидан таъсирчан чораларни кўриш учун юборилади.
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан прокуратура органларининг норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётида тизимли равишда текширишлар, ўрганишлар ўтказади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан, рўйхатдан ўтказади;
вазирлик олдида турган вазифаларни бажариш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни сўрайди ва олади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилади;
қонун ҳужжатларини туркумлаштириш, кодекслаштириш ишларини олиб боради, норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини чуқурлаштириш соҳасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилинишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг тузилмалари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг намунавий тузилмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 2–6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг энг кўп сони 190 киши этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий адлия органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашни (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб юритилади) 7-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг таклифи қабул қилинсин.
жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишини мувофиқлаштириш;
ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифатини яхшилаш, шунингдек таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ҳуқуқий билим даражасини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
аҳоли билан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича ишларни амалга оширишда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, ушбу ишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси Идоралараро кенгашнинг ишчи органи этиб белгилансин.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятида қонунийликни, шу жумладан уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутувчи Нодавлат нотижорат ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ушбу соҳада фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштиришни таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутган ҳолда Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ тўғрисида низом ва унинг янгиланган таркиби;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилишнинг аниқ самарали механизмларини назарда тутган ҳолда Адлия органлари томонидан давлат органлари фаолиятида қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат ва мониторинг ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни кўриб чиқиш учун киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 27 августдаги 370-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмалари харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарор талабидан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.А.Мухитдинов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади) давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига киради.
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятнинг алоҳида масалалари бўйича — бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.
2. Вазирлик тизимига Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, бошқа адлия органлари ва муассасалари киради (кейинги ўринларда матнда адлия органлари ва муассасалари деб юритилади).
Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлаш Вазирликка ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Вазирлик ўз фаолиятини бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Адлия органлари ва муассасалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эгадир.
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шу жумладан прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига, қонунийликка қатъий риоя этилиши устидан белгиланган тартибда самарали назорат ва контролни амалга ошириш; улар томонидан суиистеъмолликларга, қонунбузарликларга, қонун ҳужжатлари талабларини ижро қилмаслик ҳолатларига, ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, нотўғри талқин қилинишига, қонунни қўллашда субъективликка, тор идоравий, танлов асосида ёндашишга йўл қўймасликка йўналтирилган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш; амалдаги қонун ҳужжатларида «оқ доғлар»ни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш;
фуқаролик жамияти институтларининг ҳар томонлама ривожланишини, уларнинг аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фаол иштирокини ҳуқуқий таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни таъминлаш; мамлакатда рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш;
жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш;
судлар фаолиятини ҳар томонлама моддий-техникавий ва молиявий таъминлаш, суд ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишига, суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат сиёсатини, ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш;
нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимини изчил такомиллаштириб бориш;
бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва ғовларни яратишга йўл қўймаслик;
шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
тегишли давлат органлари билан биргаликда халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
8.1. Норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш соҳасида:
а) қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида:
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарликни амалга оширади;
норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ва ўз ташаббусига кўра қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади;
давлат бошқаруви органлари томонидан қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг зарурлиги масалалари бўйича олдиндан келишишни амалга оширади;
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан таҳлил қилади ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи қоидаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилишни амалга оширади;
қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлаштириш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таъминлаш, қонунчиликдаги «оқ доғлар»ни бартараф қилиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади, қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига тақдим қилади, қонун ҳужжатларини кодекслаштириш бўйича ишларни олиб боради;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари билан қонунчилик фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича доимий амалий алоқада бўлади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибини бажариш бўйича ишини назорат қилади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг аҳволи тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиб туради;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олади ва қонун ҳужжатларини туркумлаштириш ишларини олиб боради;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади;
Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлайди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қонун ҳужжатларининг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш қоидаларини белгилайди ва уларга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;
д) адлия органлари ва муассасалари фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича хулосалар беради;
8.2. Давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонун ҳужжатлари талабларига, қонунийликка риоя этилиши устидан самарали мониторинг ва назорат қилишни амалга ошириш соҳасида:
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан, прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти масалалари бўйича фаолиятини тизимли мониторинг қилишни амалга оширади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан, прокуратура органлари томонидан қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш, шунингдек уларнинг фаолиятида инсон, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказадиган тарзда ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, нотўғри талқин қилинишига, қонунни қўллашда субъективликка, тор идоравий, танлов асосида ёндашишга йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни кўради;
қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши мониторингини ўтказади ва унинг натижалари юзасидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, уларнинг қарорлари, фармойишлари, йўриқномалари, буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини, шу жумладан, терговга қадар текширув материаллари, жиноят иши ва якка тусдаги ҳужжатларни истисно қилган ҳолда прокурор назорати ҳужжатларини ўрганади, назорат натижалари бўйича аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этиш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
қонун ҳужжатларини бузилиши, ваколатлар доирасидан четга чиқиш, қонун ҳужжатлари нормалари ва қоидаларини нотўғри талқин қилиш ҳолатларини тизимлаштириш учун маълумотларнинг йиғма базасини шакллантиради;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш, норма ижодкорлиги фаолиятида ўтказилган мониторинг ва таҳлиллар натижаларига кўра қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, шунингдек уларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш тизимида аниқланган «оқ доғ»ларни ўрнини тўлдириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
ўрганиш ва назорат қилиш объекти бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи ва бошқа тузилмаларга аниқланган қонун бузилишларини, уларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича умумлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини назорат қилиш материалларини кечиктириб бўлмайдиган чоралар қабул қилиш учун юборади. Айни бир вақтнинг ўзида текширувлар натижасида аниқланган энг жиддий қонун бузилишлар бўйича материаллар ва умумлаштиришларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига юборади;
ярим йил ва йил якунлари бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилишини назорат қилиш натижалари бўйича ҳисоботлар ва умумлаштиришларни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.3. Мамлакатимизда рўйхатдан ўтказилган маҳаллий, шунингдек чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторингни амалга ошириш соҳасида:
нодавлат нотижорат ташкилотларини, шу жумладан, жамоат бирлашмалари, диний ташкилотлар, сиёсий партиялар, халқаро ва хорижий нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказади;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назорат қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотларига ажратилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўради;
нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга оширишда, гуманитар муаммоларни ҳал қилишда, мамлакат аҳолисининг турли қатламлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоялашда фаол қатнашишини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
қонун ҳужжатларини бузаётган ва тақиқланган фаолият билан шуғулланаётган нодавлат нотижорат ташкилотларини аниқлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларини аккредитациядан ўтказади;
халқаро ва хорижий нодавлат (ноҳукумат) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари томонидан тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабилар) ўтказилишини ҳамда улар томонидан босма, аудиовизуал ва бошқа материаллар тайёрланиши ва тарқатилишини келишади;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти ҳақида, шу жумладан, ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун киритади;
сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилган давлат маблағларини улар ўртасида тақсимлайди;
8.4. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида:
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини доимий равишда таҳлил қилади ва уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
халқаро тажрибани ўрганади ва халқаро-ҳуқуқий нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилиш бўйича таклифлар киритади;
фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, аҳолида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат руҳини, қонунга итоаткорликни шакллантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
давлат органларида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолатини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уларни яхшилаш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритади;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда адвокатуранинг ролини кучайтиришга, фуқаролик жамияти институтларининг ривожланишига ҳамда уларнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланишига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши мониторингини амалга ошириш соҳасида;
фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқишини таъминлайди, улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;
8.5. Давлат органлари, жамоат ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот бўйича ишларини самарали мувофиқлаштириш соҳасида:
ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълимнинг аҳволини таҳлил қилади, уларни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий билимларнинг аҳоли ўртасида тарғиб қилинишини ташкил этади;
ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этади, ҳуқуқий тарбия ва таълимнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалари ва ўқувчилари учун юридик дарсликлар, ўқув қўлланмалари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламлари, шунингдек бошқа юридик адабиётлар нашр этиш режаларини ишлаб чиқади ва нашр этилишини ташкил этади;
жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича дастурлар ва тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
адлия органлари ва муассасалари учун ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан белгиланган тартибда фойдаланишини таъминлайди;
кодекслар ва қонун ҳужжатлари тўпламларининг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»нинг расмий нашр этилишини ташкил этади;
тегишли давлат бошқаруви органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва тарқатиш, қонун ҳужжатлари маълумотларининг электрон базасини яратиш қоидаларини белгилайди, уларнинг ижро этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
8.6. Судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижросини таъминлаш соҳасида:
судлар фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирларни амалга оширади ва унинг такомиллаштирилиши бўйича таклифлар тайёрлайди;
судларнинг биноларини қуриш ва таъмирлашга ажратилган маблағлар самарали ўзлаштирилишини таъминлайди ва судларнинг фаолияти учун тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар кўради;
судьялар ва судлар аппарати ходимларининг меҳнат шароитлари, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли органларга киритади;
нотариус стажёри фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
чет элда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлардаги нотариуслар имзосининг ва уларнинг муҳри кўчирмасининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди, нотариат фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни бажаради;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўяди;
нотариал иш юритиш қоидаларини, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни, нотариал ҳаракатлар, тасдиқловчи ёзувлар ва гувоҳномаларни рўйхатга олиш реестрлари шаклини тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади;
нотариуслар томонидан касб мажбуриятларининг, шу жумладан нотариал иш юритув қоидаларининг бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олишни ташкил қилади, ФҲДЁ органлари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ва уларни назорат қилади;
ФҲДЁ органларини ташкил қилади, қайта ташкил қилади ва тугатади, уларнинг ишини текширади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
ФҲДЁ ва нотариат идоралари ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни кўради;
ФҲДЁ органларини ва Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги консуллик муассасаларини қатъий ҳисобдаги гербли гувоҳномалар бланкалари билан таъминлайди;
нотариат ва ФҲДЁ органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, ушбу органлар учун кўрсатмалар ва услубий тушунтиришлар беради, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда давлат нотариал идораларининг нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар, ФҲДЁ органлари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхатларини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатлари, рўйхатлардан кўчирмалар, маълумотномалар ва архив ҳужжатларининг нусхалари берилганлиги учун тўловлар миқдорларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда малака комиссиялари ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси таркибини тасдиқлайди;
адвокатларга лицензиялар беришни ва адвокатлик тузилмаларини (адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик ҳайъатлари) давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга қўйишни амалга оширади;
тегишли адлия органида давлат рўйхатидан ўтган (ҳисобга қўйилган) адвокатлик тузилмаларида ишлаётган адвокатларнинг Йиғма давлат реестрини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган ҳолда адвокатлик тузилмаларининг статистика маълумотларни тақдим қилиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;
адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, устав фаолиятига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя қилиши устидан назоратни амалга оширади;
в) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларнинг юридик хизматини ривожлантириш бўйича:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга оширади, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқади;
юридик хизматлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган юридик хизматлар фаолиятини тартибга соладиган аниқланган қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этишга йўналтирилган, шунингдек айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиш бўйича ўз ваколати доирасида чора-тадбирлар кўради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматларига ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмалар беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказади ва аттестациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беради;
юридик хизматлар ходимларининг малакасини оширишни ташкиллаштиради ва малака оширишни ўтаганлиги ҳақида сертификат беради;
юридик хизматларининг маълумотлар базасини тузиш ва юритиш тартибини, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди;
8.8. Тадбиркорликни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
тадбиркорликни ҳуқуқий таъминлаш ва ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайди;
тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, микрофирмалар, кичик корхоналар, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва самарали фаолият кўрсатиши учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиш бўйича қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганади, шунингдек уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолиятини текширишлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратни таъминлайди;
Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва тўлдириш тартибини тасдиқлайди, тадбиркорлик субъектлари ўртасида унинг тарқатилишини таъминлайди ва уни тўлдириш тартибига риоя қилинаётганлиги бўйича мониторинг амалга оширади;
тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ёки бу соҳадаги қонунбузарликлар билан боғлиқ жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар материалларини белгиланган тартибда ўрганади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларини тегишли маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда аниқлайди, ўрганади ва мониторингини амалга оширади;
тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида уларни хабардор қилади;
хўжалик юритувчи субъектларга шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасидаги хўжалик шартномаларини тузишда ва бажаришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;
шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
хўжалик юритувчи субъектлар, энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларини шартнома интизомини бузганлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар қўлланиши устидан назорат олиб боради;
хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг шартнома интизомига риоя қилиши бўйича масъулиятини ошириш юзасидан иш олиб боради;
қишлоқ хўжалигида шартномалар тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларнинг қонунчиликка риоя қилиши устидан назорат олиб боради;
8.10. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, уларни ташкил этишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
аудиторлик ташкилотларини, суғурталовчилар ва суғурта брокерларини, биржаларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларини, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни, солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини, бозорларни, ломбардларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказади;
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва ўз устав фондларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради;
туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича инспекциялари фаолиятида ушбу соҳада бюрократик тўсиқлар ва ғовларни олдини олиш мақсадида қонунийликка риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш бўйича инспекциялари фаолиятига услубий ёрдам кўрсатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.11. Халқаро-ҳуқуқий муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини самарали ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш соҳасида:
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифларни келишади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида белгиланган тартибда таклифлар тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси томонлардан бири ҳисобланадиган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида тузилган қарз ва кредит шартномалари бўйича юридик хулосалар беради;
ўз ваколатлари доирасида бошқа давлатларнинг тегишли органлари, шунингдек халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузади;
ўз ваколатлари доирасида хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси ва унинг фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низолар кўриб чиқилаётганда вакиллик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президентининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий, шу жумладан судда ҳимоя қилишни амалга оширади;
8.12. Замонавий талабларни ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш соҳасида:
давлат органларининг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уларни Тошкент давлат юридик институтида, Тошкент юридик коллежида, Тошкент давлат юридик институти ҳузуридаги академик лицейда ва Вазирлик тизимининг бошқа таълим муассасаларида тайёрлаш ишларини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширувчи таълим муассасаларини аккредитация қилишда, уларнинг педагог ва илмий ходимларини аттестациядан ўтказишда иштирок этади;
замонавий талаблар ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги демократлаштириш жараёнларини, стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
кадрлар ишини, ҳуқуқшунослар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
адлия органлари ва муассасаларининг кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, танлашни амалга оширади ва белгиланган тартибда жой-жойига қўйишда қатнашади, уларни қайта тайёрлашни ташкил этади;
адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари устидан фуқароларнинг шикоят ва аризаларини кўриб чиқади, ушбу масалалар бўйича шикоят ва аризаларнинг ҳар томонлама холисона кўриб чиқилишини таъминлайди;
қонунчиликнинг бузилиши ҳолатлари юзасидан тушган шикоятлар бўйича зарур ҳолларда жойларда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан биргаликда текшириш ўтказган ҳолда адолатли қарорлар қабул қилинишини таъминлайди;
адлия органлари ва муассасаларининг шикоят ва аризаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолиятини ўрганади, бу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни умумлаштиради ва киритади;
давлат органлари ва бошқа органлардан олинган ҳуқуқий статистика маълумотларини умумлаштиради ва таҳлил қилади;
адлия органлари ва муассасаларида статистика ҳисоботи ва бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатлари шаклларини ишлаб чиқади;
фуқаролик ҳолати далолатномалари ва нотариал ҳаракатларни рўйхатга олиш, шунингдек адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг бошқа йўналишлари бўйича статистикасини юритади;
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади;
8.15. Адлия органлари ва муассасаларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлашни амалга ошириш соҳасида:
адлия органлари ва муассасалари ходимларининг моддий ва ижтимоий таъминоти тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлашни ташкил этади, адлия органлари ва муассасалари биноларини, шу жумладан давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органлари, суд ижрочилари бўлимларини капитал қуриш ва таъмирлаш чораларини кўради, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади;
адлия органлари ва муассасаларини белгиланган тартибда молиялаштиришни амалга оширади, адлия органлари ва муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этади ва назорат қилади;
ҳуқуқий фанларни ривожлантириш чораларини кўради, суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот, экспертлик ишларини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси давлат суд-эксперт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади, шунингдек Суд экспертизаси муаммолари бўйича кенгашни бошқаради;
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази, Республика юристлар малакасини ошириш маркази, Тошкент давлат юридик институти, Тошкент юридик коллежи ва бошқа адлия муассасалари фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлик ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек адлия органлари ва муассасалари орқали амалга оширади.
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан, прокуратура органлари, бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ҳужжатларни, статистика ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш, талаб қилиш ва олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, таълим, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлардан қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосалар олиш ҳамда кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссиялар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш бўйича белгиланган тартибга риоя қилиниши юзасидан текширишлар ўтказиш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларга давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, шунингдек тегишли органлар олдига бунда айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани қўйиш;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг қонунга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат реестридан чиқариш;
давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларига: ушбу органларнинг норма ижодкорлиги фаолияти устидан мониторинг олиб бориш жараёнида аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида; ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш зарурлиги тўғрисида; улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш зарурлиги тўғрисида; қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, ёхуд уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан прокуратура органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатлари нормалари тўғри ва бир хилда қўлланилиши бўйича ишларнинг ҳолатини ўрганиш. Ўрганиш натижалари бўйича тегишли органлар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларини лозим даражада қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти устидан тизимли мониторинг, таҳлил ва назоратни амалга ошириш. Натижалари бўйича тегишли органларга аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш ва қонун ҳужжатлари нормаларини лозим даражада қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш натижаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳайъат йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
ҳуқуқни қўллаш фаолиятини назорат қилиш натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материалларини юқори турувчи давлат органларига кўриб чиқиш учун тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг раҳбарларини жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя қилинишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган органларнинг раҳбарларига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек инсоннинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш чораларини кўриш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
хорижий давлатларнинг судлари ва халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳуқуқий низолар бўйича даъвогар ва жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этиш;
ҳуқуқий, шу жумладан, суд масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президентининг вакили сифатида иштирок этиш;
тегишли органларга судьялар ва суд аппарати меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш юзасидан таклифлар киритиш;
адвокатлик тузилмаларига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф қилиш тўғрисида кўрсатмалар юбориш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларда ҳуқуқий ишлар аҳволини, шунингдек уларнинг юридик хизматлари фаолиятини текшириш, улардан амалга оширган ишлари тўғрисида маълумотлар тақдим этишларини талаб қилиш, кўрсатилган органларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ёки уларнинг айби билан давлатга ёки ташкилотга етказилган моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги масала билан юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш;
юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатиш;
тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни жавобгарликка тортишнинг асослилигини зарур ҳужжатлар, шу жумладан жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар материаллари билан танишиш йўли билан ўрганиб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектларининг «ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатларини кўриб чиқиш, барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қонун ҳужжатларининг оғишмай бажарилишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган: аниқланган қонун ҳужжатлари бузишларини, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида; тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мансабдор шахслар томонидан бузилиши ҳолатлари аниқланганда, шунингдек адлия органларининг қонуний талаблари мансабдор шахслар томонидан бажарилмаганда, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифлар киритиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан назорат органлари ва лицензияловчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини бузувчи қарорларини, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) тўхтатиб қўйиш;
жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар бўйича инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузувчи суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида давлат божи тўламасдан суд инстанцияларига таклифлар киритиш;
инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига, шунингдек шартнома интизомига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни текширишни амалга ошириш, шунингдек Вазирлик фаолияти доирасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий ва таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик шартномалари бажарилиши жараёни устидан мониторингни амалга ошириш, шартнома интизоми бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган бузилишларни бартараф этиш, шунингдек шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги (лозим даражада бажарилмаганлиги) натижасида етказилган зарарни қоплаш юзасидан белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш; тақдимномада баён қилинган талаблар белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда ваколатли органлар ёки судлар олдига шартнома интизомини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишини текшириш, улардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этишларини талаб қилиш, кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, таъсис ҳужжатларини ва қонун ҳужжатларини бузганлиги учун мансабдор шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш учун, шунингдек уларнинг айби билан давлатга ёки ташкилотга етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларда) иштирок этиш;
сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини, улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда аккредитациядан маҳрум қилиш;
тегишли давлат органлари ва муассасаларидан нодавлат нотижорат ташкилотларни тугатиш бўйича тартиб-таомилни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш;
ўз ваколатлари доирасида хорижий давлатлар органлари ва халқаро ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш;
барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳуқуқий статистикани ташкил этиш ва юритиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш;
давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилиш;
адлия органлари ва муассасалари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли бўлинмалар ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлаш.
давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, шунингдек бошқа ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига кириш;
Конституция, қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш мақсадида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларини (терговга қадар текширув материаллари, жиноят иши ва якка тусдаги ҳужжатлар бундан мустасно) уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш учун олиш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида маълумотни сўрашга ва олишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Вазирлик ўз ваколати доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлар, нотариуслар, адвокатлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.
Вазирлик, зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни чиқаришга ҳақлидир.
13. Вазирлик давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва норма ижодкорлиги фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига, қонунийликка риоя қилиши устидан таъсирчан назорат қилиниши, шунингдек ўзига юклатилган бошқа вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
14. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган адлия вазири (кейинги ўринларда Вазир деб юритилади) бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган беш нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
яккабошчилик асосида Вазирлик фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ва Вазирликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг алоҳида қисмларини бошқариши ҳамда адлия органлари ва муассасаларнинг иши учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар фаолиятидаги қонунийликнинг аҳволи тўғрисида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳига раҳбарлик қилади;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди;
Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг низом (устав)ларини тасдиқлайди;
ходимлар белгиланган умумий сони доирасида Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритади, Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;
Вазирлик марказий аппаратининг, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
тегишли давлат органларига адлия органлари ва муассасаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг ходимлари сонини белгилаш тўғрисида таклифлар киритади;
Вазирлик марказий аппарати, бошқа адлия органлари ва муассасалари ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Вазирлик марказий аппарати ходимларини, бошқа адлия органлари ва муассасалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
адлия органлари ва муассасалари ходимларига белгиланган тартибда мартаба даражалари беради, адлия органлари ва муассасалари ходимларига олий мартаба даражалари бериш учун уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади;
адлия органлари ва муассасаларининг ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, Вазирлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини фахрий унвонлар беришга ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этади;
16. Адлия органлари ва муассасаларининг, шу жумладан Вазирлик тизимидаги илмий ва таълим муассасалари ходимларига эгаллаб турган лавозимига ва иш стажига мувофиқ махсус даражали унвонлар, мартаба даражалари берилади ва белгиланган хизмат муддати учун устама ҳақи тўлаб борилади.
Мартаба даражалари бериш ва улардан маҳрум этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан тартибга солинади.
17. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлик фаолиятининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишни давом эттириш, давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалар фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан самарали назорат ва мониторингни амалга ошириш, уларнинг амалга оширилишини таъминлаш; инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама ривожлантириш; ҳуқуқий тарғибот бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш; тадбиркорликни ҳуқуқий таъминлаш ва ривожлантириш самарадорлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; шартнома интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Ҳудуд номи | Штат |
1. | Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги | 41 |
2. | Андижон вилоят адлия бошқармаси | 35 |
3. | Бухоро вилоят адлия бошқармаси | 30 |
4. | Жиззах вилоят адлия бошқармаси | 29 |
5. | Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси | 34 |
6. | Навоий вилоят адлия бошқармаси | 30 |
7. | Наманган вилоят адлия бошқармаси | 32 |
8. | Самарқанд вилоят адлия бошқармаси | 41 |
9. | Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси | 33 |
10. | Сирдарё вилоят адлия бошқармаси | 29 |
11. | Тошкент вилоят адлия бошқармаси | 40 |
12. | Фарғона вилоят адлия бошқармаси | 37 |
13. | Хоразм вилоят адлия бошқармаси | 31 |
14. | Тошкент шаҳар адлия бошқармаси | 44 |
ЖАМИ | 486 |
Кейинги таҳрирга қаранг.