Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида қўлланиладиган аэронавигация хариталарини (чизмаларини) яратишда ишлатиладиган стандарт ва йўриқномаларни тартибга солувчи ҳужжатларни ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида аэронавигация хариталарини (чизмаларини) тайёрлаш қоидалари (ЎзР ФААХТҚ 173), иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, келишилгандан кейин кучга киради.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 майдаги 49-сон буйруғи билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сон «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 99-модда), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартлари ва тавсия этилган амалиёти («Аэронавигация хариталари»нинг 4-иловаси ва ООС 8697 «Аэронавигация хариталари бўйича қўлланма»)га мувофиқ фуқаро авиациясида қўлланиладиган аэронавигация хариталари (чизмалари) тайёрлаш тартибини белгилайди.
АИП (АIР) | — | Аэронавигация маълумотлар тўплами |
ВОР (VОR) | — | Ҳар томонга қаратилган радиомаёқ |
ҲТ | — | Ҳаво трассаси |
ДМЕ (DМЕ) | — | Узоқ масофани ўлчаш жиҳози |
РУУР (LОМ) | — | Радиомаркерли узоқдан узатиш радиостанцияси |
УЧҚҲ | — | Учиш ва қўниш ҳудуди |
СҲФБ ЯТ | — | Самовий ҳудуддан фойдаланишни бошқариш ягона тизими (Ўзбекистон Республикасида) |
ИКАО | — | Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти |
КГц (КНz) | — | Килогерц |
Км (кm) | — | Километр |
АНН (АRР) | — | Аэродромнинг назорат нуқтаси |
МГц (МНz) | — | Мегагерц |
МЙБ (track) | — | Магнитли йўл бурчаги |
МХБ | — | Минимал хатарсиз баландлик |
ПБҚТ | — | Приборлар бўйича қўниш тизими |
АҲП | — | Аэродром ҳудудида парвозлар |
ТЖ | — | Тўхташ жойи |
ҲҲХК | — | Ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш |
ВҚКҚ | — | Визуал қўнишга кириш қоидалари |
ПҚКҚ | — | Приборлар бўйича қўнишга кириш қоидалари |
АУРС (NDB) | — | Алоҳида узатиш радиостанцияси |
СХЕЖ (NCRP) | — | Сўров бўйича хабар етказиш жойи |
МХЕЖ (СRР) | — | Мажбурий хабар етказиш жойи |
АҲ (ТМА) | — | Аэродром ҳудуди |
РНН | — | Радионавигация нуқтаси |
РМТ | — | Қўниш учун радиомаёқ тизими |
РТВ | — | Радиотехник воситалар |
ҲҲХКҲ | — | Ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш ҳудуди |
ЎзР | — | Ўзбекистон Республикаси |
СҲФБ ЯТ ҲМ | — | Самовий ҳудуддан фойдаланишни бошқариш ягона тизимининг ҳудудий маркази |
ҲҲБ | — | Ҳаво ҳаракатини бошқариш |
ч/сиз (UNL) | — | Чекловларсиз |
к/к (Н24) | — | Кечаю-кундуз |
с/б (НО) | — | Сўров бўйича |
п/в (НS) | — | Парвоз вақтида |
S | — | Масофа |
UT (D) | — | Хавфли ҳудуд (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) |
UT(R) | — | Парвозлар чегараланган ҳудуд (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) |
UT (P) | — | Таъқиқланган ҳудуд (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида) |
БНН (IAF) | — | Кўнишга киришиш бошланғич босқичнинг назорат нуқтаси Initial approach fix |
OHH (FAF) | — | Қўнишга киришиш охирги босқичнинг назорат нуқтаси Final approach fix |
ОБН (FAP) | — | Қўнишга киришишдаги сўнгги босқич нуқтаси Final approach point |
DG | — | Фоизларда кўрсатилган пасайиш градиенти |
Descent Gradient, % | ||
W (GS) | — | Ерга нисбатан ҳаракат тезлиги к/мч |
Ground speed, km/h | ||
ГОБ (GR) | — | Глиссаданинг оғиш бурчаги |
Glide path | ||
ПМНБ (MDH) | — | Пасайишнинг минимал нисбий баландлиги |
Minimum descent height | ||
Lкўр(VIS) | — | Кўриниш узоқлиги |
Visibility | ||
MAPt | — | Иккинчи айланишга кетиш нуқтаси |
Missed approach point | ||
Нк.ҳ. (МНА) | — | Кутиш ҳудудининг минимал баландлиги |
Minimum holding altitude | ||
Нб.пч (СЕIL) | — | Булутларнинг пастки чегарасигача бўлган баландлик |
Ceiling | ||
SID | — | Приборлар бўйича стандартли учиб кетиш йўналиши |
Standard Instrument Departure | ||
STAR | — | Приборлар бўйича стандартли учиб келиш йўналиши |
Standard Terminal Arrival Procedure | ||
IAC | — | Қўнишга кириш йўналиши |
Instrument Approach Chart | ||
RVR | — | УҚЙ да кўриниш узоқлиги |
Runway Visual Range | ||
Нтн (rdh) | — | Таянч нуқта нисбий баландлиги |
ПБ | — | Аниқ бўлмаган тизимлар бўйича пасайиш бурчаги |
Descent angle for non-precision approach |
Абсолют баландлик — ўртача денгиз сатҳидан (МSL) маълум бир нуқта сифатида олинган объект ёки нуқта сатҳигача бўлган вертикал масофа.
Абсолют ўтиш баландлиги — самолётнинг вертикал текисликда эгаллаган ҳолати, абсолют баландлик ўлчамларида бериладиган вертикал баландлик.
Тўсиқдан ўтиш абсолют/нисбий баландлиги — белгиланган меъёрларга риоя қилинишини таъминлаш учун фойдаланиладиган УҚЙ остонасидан ёки тегишли ҳолларда, аэродром сатҳидан ошиш устидаги минимал абсолют ёки нисбий баландлик.
Аэродром (гидроаэродром) — юзаси тўлиқ ёки қисман ҳаво кемаларининг қабул қилиб олиниши, жўнатилиши ва ҳаракатланиши учун мўлжалланган ер ёки сув юзасидаги маълум бир ҳудуд (ҳар қандай бино, иншоот ва жиҳозлари билан биргаликда).
Аэронавигация маълумотлари — аэродромларнинг хусусиятлари ва ҳақиқий ҳолатига, аэродром ҳудуди ва ҳаво трассаларида ҳаракатланиш ҳамда уларни радиотехник воситалар билан жиҳозлаш тартибига тааллуқли бўлган маълумот.
Аэропорт — ҳаво кемаларини қабул қилиб олиш, жўнатиш ва ҳаводаги ташишга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, ушбу мақсадлар учун аэродром, аэровокзал ва бошқа ер усти иншоотларига ва керакли ускуналарга эга бўлган иншоотлар мажмуаси.
Барометрик баландлик — стандарт атмосфера бўйича ушбу босимга мос акс эттирилган абсолют баландлик ўлчамларидаги атмосфера босими.
Хавфсиз баландлик — ҳаво кемаси ер (сув) юзаси ёки ундаги тўсиқлар билан тўқнашиб кетмаслигидан кафолатланган парвознинг минимал рухсат этиладиган баландлиги.
Самолётнинг кўтарилиши — парвознинг самолётнинг тезлик олишидан бошлаб ердан узилишини ўзида қамраб, парвоз қилиш конфигурациясига ўтиш билан тугайдиган босқичи.
Кўтарилиш масофаси — самолёт горизонтал йўналишда старт нуқтасидан самолёт старт нуқтаси сатҳидан 10,7 м баландликка кўтарилгунча босиб ўтган масофа.
Қўнишга визуал кириш (1, 2 ва 3 синф ҲКлари учун) — асбоблар бўйича қўнишга ўтиш тугамай туриб қўнишга кириш учиш — кўниш йўлкаси ва унинг ориентирлари билан визуал контактда давом этиши.
Учиш-қўниш йўлаги (УҚЙ) — аэродромнинг ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши учун мўлжалланган, қуруқликдаги маълум бир тўғри бурчакли қисми.
Таянч нуктасининг баландлиги — УҚЙ остонасида вертикал юзадаги глиссаданинг ёки номинал траекториянинг давом этган нисбий баландлиги.
Ўтиш баландлиги — аэродром ҳудудида берилган эшелонни олиш вақтида барометрик баландлик ўлчагич (альтиметр) шкаласини 760 мм с.у. (1013,2 мбар) га ўтказиш баландлиги.
Самолётнинг қўнишга кириши — парвознинг парвоз конфигурацияси баландлигидан қўнишга кириш конфигурациясининг УҚЙ сатҳидан 15 м (кириш тезлиги 200 к/метр соат бўлган самолётлар учун 9 м) гача бўлган босқичи.
Асбоблар бўйича қўнишга кириш — ўрнатилган схема ва АҚКҚ бўйича, ҲҲБ диспетчери бошқаруви ва (ёки) назорати остида РТВ дан фойдаланиб бажариладиган қўнишга кириш.
ВҚКҚ бўйича қўнишга кириш — парвознинг ВҚК қоидаларига риоя қилган ҳолда ва белгиланган ВҚКҚ минимумларида визуал бажариладиган босқичи.
Кўтарилиш ва қўниш ҳудуди — аэродром сатҳидан иккинчи эшелон баландлигигача бўлган ҳаво ҳудуди, ҳаво кемаларининг кўтарилиш ва қўнишдаги маневр қилишини таъминлайдиган ёндошган ҳудудлари билан.
Кутиш зонаси — ҳаво кемалари кейинги диспетчерлик рухсатларини кутиши учун қоида тариқасида, аэродром (аэроузел) РНН устида белгиланган, маълум бир ҳажмдаги ҳаво ҳудуди.
Тақиқланган зона — давлат ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган, унинг чегараларида ҳаво кемаларининг парвозларни амалга ошириши тақиқланган ҳаво ҳудуди.
Аэродромнинг ҳаракатланиш зонаси — аэродромда ҳаракатланишни хавфсизлигини таъминлаш учун аэродром атрофида белгиланган ҳажмлардаги ажратилган ҳаво ҳудуди.
Парвозларнинг амалга оширилиши чекланган зона — давлат ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган, унинг чегараларида ҳаво кемаларининг парвозларни амалга ошириши маълум шартлар билан чекланган ҳаво ҳудуди.
Ўтиш зонаси (ҳудуд) — МҲИ ҳудудидаги ҳаво ҳудуди ҳамда учиш ва қўниш зонасидан ташқари, аэродром (аэроузел) доирасидаги ҳаво ҳудуди.
ҲҲБ зонаси (ҳудуди) — СҲБ органи ўз функцияларини амалга оширадиган, белгиланган ҳажмдаги ҳаво ҳудуди.
Изогона — аниқ бир давр кўрсаткичлари бўйича бир хил магнитли оғишликлардаги барча нуқталарни харита ёки чизмада бирлаштирувчи чизиқ
Изогрива — хаританинг навигация тўридаги шимолий йўналиши ва магнитли меридианнинг шимолий йўналиши ўртасидаги бир хил бурчакли номувофиқликда бўлган нуқталарини харита ёки чизмада бирлаштирувчи чизиқ
ҲК парвозининг таснифланиш тезлиги — сертификатланган максимал қўниш вазнидаги қўниш конфигурациясида оғиш тезлигидан 1,3 марта катта тезлик.
Назорат қилинувчи ҳудуд (НҚҲ) — учиш майдонининг УҚЙ, учиш йўлкасининг режалаштирилган қисми, тормозланишнинг якуний йўлкаси ва эркин зонани ўз ичига олувчи қисми.
Назорат пункти (мўлжал) — ҳаво кемасининг жойлашган ўрни унга нисбатан маълум қилиниши лозим бўлган маълум бир географик мўлжал.
Тормозланишнинг якуний йўлкаси (ТЯЙ) — кўтарилиш узилган ҳолатда, ҳаво кемасининг тўхташи учун мўлжалланган, тезликни олиш йўлагининг охирида махсус тайёрланган тўғри тўртбурчак шаклидаги ҳудуд
Йўналиш — ҳаво кемаси бўйлама ўқининг ҳолати шимолий йўналиш (ҳақиқий, магнит, компас ёки шартли меридианлар)дан ҳисобланадиган, одатда бурчак даражаларида кўрсатиладиган йўналиш.
Йўл чизиғи — исталган нуқтасидаги йўналиши шимолий йўналишдан (ҳақиқий, магнит, компас ёки шартли меридиан) даражаларда ўлчанадиган бурчак билан ифодаланувчи ҳаво кемаси парвози траекториясининг ер сатҳига проекцияси.
Учиш майдони — аэродромнинг эркин зоналарга эга бўлган бир ёки бир нечта учиш йўлкалари, бурилиш йўлакчалари, перронлар, тўхташ жойлари ва алоҳида мақсадлар учун махсус ажратилган майдонлар жойлашган қисми.
Учиш йўлаги (УЙ) — аэродромнинг учиш-қўниш йўлагини ва агар улар назарда тутилган бўлса, ҳаво кемаларининг учиши ва қўнишини, УҚЙ ташқарисига чиқиб кетган ҳаво кемалари шикастланиши рискини камайтиришни ва учиш ва қўниш вақтида унинг устидан учиб ўтиб кетаётган ҳаво кемалари хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган, якуний тормозланиш йўлкаларини ўз ичига олувчи қисми. Учиш йўлагининг ўлчами ҳар бир аэродром учун ушбу аэродромдаги парвозларни амалга ошириш йўриқномасида белгилаб қўйилади.
Жой — тоғлар, тепаликлар, чўққилар, водийлар, сув, абадий музлик ва қор тўплами каби табиий элементларни ўзида қамраган ер сирти, сунъий тўсиқлар бундан мустасно.
Амалий мақсадларда, маълумотларни олиш усулига боғлиқ равишда, жой қуруқ ер, қоплама сирти ёки улар орасидаги бирор нарса устидан ўтувчи сиртни ва шунингдек, «дастлабки таянч сирти» деб аталувчи юзани намоён этади.
Тоғли жой — нотекис рельефли, 25 км радиусда нисбий баландлик ўзгариши 500 м ва ундан ортиқ бўлган, шунингдек денгиз сатҳидан 1000 метр ва ундан ортиқ бўлган жой.
Қирлик жой — нотекис рельефли, 25 км радиусда нисбий баландлик ўзгариши 200 м дан 500 мгача бўлган жой.
УҚЙ олдида кутиш жойи — УҚЙни, тўсиқларнинг чегараланиш сатҳи ёки РМТ(ILS)MLS нинг сезиш/критик ҳудудини ҳимоялаш учун мўлжалланган жой бўлиб, агар аэродромнинг диспетчерлик пунктидан бошқа кўрсатмалар келмаса, бурилаётган ҳаво кемалари ва транспорт воситалари бу ерда тўхтаб, кутиб турадилар.
Жойлашиши (географик жиҳатдан) — Ер сатҳида жойлашишини аниқловчи, математик жиҳатдан белгиланган референц — эллипсоидга боғланган координаталар (кенглик ва узунлик).
Минимал пастлашиш баландлиги (МПБ) — қўнишга ноаниқ кириш ёки қўнишга визуал кириш схемасида кўрсатилган, ориентирлар билан визуал контактсиз янада пастлашиш мумкин бўлмаган баландлик. МПБ аэродромнинг баландлашиш нуқтасидан ёки УҚЙ остонаси баландлашишидан ҳисобланади, агар ундаги фарқланиш камида 2 м дан кам бўлса. Қўнишга визуал кирилган ҳолда МПБ аэродром баландлигидан ҳисобланади.
ён тараф йўналиши бўйича ҳаракатланиш кўрсаткичларини қўллаб, аммо вертикал йўналиш кўрсаткичларини қўлламаган ҳолда асбоблар бўйича қўнишга киришиш ва қўниш;
ён тараф ва вертикал йўналишлар бўйича ҳаракатланиш кўрсаткичларини қўллаган ҳолда, аммо қўнишга аниқ киришиш учун белгиланган талабларга жавоб бермайдиган асбоблар бўйича қўнишга киришиш ва қўниш.
Хавфли ҳудуд — ҳудудида маълум вақт давомида ҳаво кемалари парвози учун хавф туғдирувчи фаолият олиб борилиши мумкин бўлган белгиланган ўлчамлардаги ҳаво ҳудуди.
Нисбий баландлик — маълум бир нуқта баландлигидан бошқа бир нуқта сифатида олинган объект ёки нуқта баландлигигача бўлган вертикал масофа.
Перрон — йўловчиларни ўтқазиш ёки тушириш, почта ёки юкларни ортиш ёки тушириш, ёқилғи қуйиш, ҳаво кемалари туриши ёки техник хизмат кўрсатиш мақсадида ҳаво кемаларини жойлаштириш учун ажратилган қуруқликдаги аэродромнинг маълум майдони.
Аэродромнинг баландлиги — УҚЙ энг баланд нуктасининг денгиз сатҳига нисбатан баландлиги. Бир қанча УҚЙ мавжуд бўлганда кўпроқ аҳамиятга молик бўлгани танланади.
Учиш-қўниш йўлаги остонасининг баландлиги — УҚЙ остонасидаги сатҳнинг денгиз сатҳига нисбатан баландлиги.
Асбоблар бўйича парвоз — ҳаво кемасининг ҳудудий ҳолати ва унинг жойлашган ўрни экипаж томонидан тўлиқ ёки қисман учувчи ва навигация ускуналари асосида аниқланиладиган ҳолда амалга ошириладиган парвоз.
Қўниш масофаси — ҲК нинг УҚЙ остонаси тепасидаги 15 метр баландликдан то батамом тўхтагунгача қадар горизонтал йўналишдаги масофада босган йўли (пасайиш градиенти 5 фоиздан кўп бўлмаган ва қўнишга киришдаги тезлиги 200 км/с дан паст бўлган ХК учун - 9 метр).
Тўсиқлар — ҳаво кемаларининг ер сатҳида ҳаракатланиши учун мўлжалланган ҳудудда жойлашган ёки ҳаво кемаларининг парвозда хавфсизлигини таъминлаш учун мўлжалланган ва аниқ бир сатҳдан кўтарилиб турган барча ҳаракатсиз (вақтинча ёки доимо) ва ҳаракатчан объектлар ёки уларнинг бир қисми.
Оралиқдаги кутиш жойи — бурилаётган ҳаво кемалари ва транспорт воситалари тўхтаб, аэродромнинг диспетчерлик пунктидан ҳаракатланиш мумкинлиги тўғрисида навбатдаги кўрсатмалар келишини кутиб турадиган аниқ бир жой.
Парвоз маълумотлари ҳудуди — доирасида парвоз маълумотлари ва авария хабари хизмати таъминланадиган, маълум ўлчамлардаги ҳаво ҳудуди.
Аэродром ҳудуди — горизонтал ва вертикал текисликларда белгиланган чегаралардаги аэродром ва унга туташган ҳудуд устидаги ҳаво ҳудуди.
Ихтиёрдаги (тасарруфдаги) учиб чиқиш масофаси (ИУЧМ) — ихтиёрдаги (тасарруфдаги) тезликни олиш масофасининг ва агар кўзда тутилган бўлса, эркин ҳудуд узунлигининг йиғиндиси.
Ихтиёрдаги (тасарруфдаги) узилган учиб чиқиш масофаси (ИУУЧМ) — ихтиёрдаги (тасарруфдаги) тезликни олиш масофасининг ва агар кўзда тутилган бўлса, тормозланишнинг охирги йўлаги узунлигининг йиғиндиси.
Ихтиёрдаги (тасарруфдаги) тезликни олиш масофаси (ИТОМ) — УҚЙ нинг ихтиёрдаги (тасарруфдаги) ва учиб чиқаётган ҳаво кемаси учун тезликни олишига яроқли деб тан олинган узунлиги.
Ихтиёрдаги (тасарруфдаги) қўниш масофаси (ИҚМ) — УҚЙ нинг ихтиёрдаги (тасарруфдаги) ва ҳаво кемасининг қўнгандан кейин ер юзасида югуриши учун яроқли деб тан олинган узунлиги.
Йўналиш йўлаклари (ЙЙ) — қуруқликдаги аэродромда ХК ларнинг ҳаракатланиши учун белгиланган ва аэродромнинг бир қисмини бошқа қисми билан туташтириш учун мўлжалланган йўлаклар, шу жумладан:
а) Тўхташ бекатида ҳаво кемасини буриш йўлаги — ҲК нинг фақат тўхташ жойларига ҳаракатланишни таъминлаш учун мўлжалланган ва перроннинг ҳаракатланиш учун белгиланган бир бўлаги;
б) Перрон йўналиш йўлакчалари — ИИ тизимининг перрон орқали ҳаракатланиш йўналишини таъминлаш учун мўлжалланган ва перронда жойлашган бир бўлаги;
в) Тезлик билан УҚЙ дан чиқувчи йўналиш йўлаклари — УҚЙ билан ўткир бурчакда туташган йўлак бўлиб, қўнишни амалга оширган самолётларнинг бошқа УҚЙ дан чиқувчи йўналиш йўлакларида ошириладиган тезликларга нисбатан юқори тезлидда УҚЙ дан чиқиш имконини беради, шу билан бирга УҚЙ да туриш вақтини камайтиради.
ҲК нинг аэродром ҳудудида ҳаракатланиши — ҲК нинг ўз тортиш кучи ҳисобига аэродром ҳудуди бўйлаб ер сатҳидаги ҳаракати, учиб чиқиш ва қўниш бундан мустасно.
Эркин ҳудуд (ЭҲ) — ҳаво кемасининг дастлабки баландликни олишидан белгиланган жойгача бўлган баландликни олишигача лозим бўлган участка сифатида танланган ёки тайёрланган, тезлик олишнинг ҳисобга олинган масофаси охирига келиб тақалган, аэропорт хизмати назорати остида бўлган ер ёки сув юзасидаги тўғри бурчакли участка.
Аэронавигация маълумотлари тўплами — давлат томонидан чиқарилган ёки санкцияланган, мазкур давлат ҳаво ҳудудидаги аэронавигация учун муҳим аҳамиятга эга бўлган узоқ муддатли аэронавигация маълумотларини ўзида мужассамлаштирган нашр.
Геодезия координаталари тизими — ҳисоблаш бўйича маҳаллий тизимнинг ҳисоблаш/координаталарнинг глобал тизимига нисбатан жойлашиши ва мўлжалини аниқлаш учун зарур бўлган параметрларнинг минимал тўплами.
Учиш йўлагининг режалаштирилган қисми (УЙРҚ) — ҲК ни УҚЙ дан чиқаришда унга шикаст етказилиш эҳтимолини минимумга келтириш мақсадида режалаштирилган ва тайёрланган, УҚЙ нинг ён тарафидаги, боши ва охиридаги четларига бирлашган ерли қўшимча йўлаклар.
Жиддий тўсиқлар — аниқ ишлаб чиқилган схемалар бўйича парвозларни бажаришда ҳаво кемаларининг хавфсизлиги учун яширин хавф туғдирувчи ва белгиланган ҳудуднинг бириктирилган ва атрофдаги элементларининг сатҳидан кўтарилиб турган ҳар қандай табиий элемент ёки доимий ёхуд вақтинча сунъий объект.
Асбоблар бўйича қўнишга кириш схемаси — қўнишга кириш бошланғич босқичининг назорат нуқтасидан ёки, тегишли ҳолларда, белгиланган йўналишнинг бошидан қўнишга киришишни бошлаш мумкин бўлган нуқтагача, агар қўниш амалга оширилмаган бўлса, кутиш ҳудудидаги ёхуд йўналишдаги тўсиқлардан учиб ўтиш кўрсаткичлари қўлланиладиган нуқтагача мавжуд бўлган тўсиқлар билан тўқнашишларнинг олини олиш бўйича ўрнатилган талабларга риоя қилган ҳолда олдиндан режалаштирилган, учиш асбоблари бўйича бажариладиган маневрлар серияси.
Туслар гипсометрияси — ҳудуднинг баландликларини акс эттириш учун қўлланиладиган ранглар ва тусларнинг кетма-кетликдаги жилваси.
Қўнишга кириш ва қўнишнинг тўғри бажарилиши — қўнишга кириш ва қўниш тоифалари билан аниқланадиган минимумларда ён тарафни ва вертикал баландликни кўрсатишлардан фойдаланган ҳолда асбоблар бўйича қўнишга киришиш ва қўнишдир.
Навигация воситалари ёрдамида таъминланадиган ёки компьютер орқали шакллантириладиган навигация маълумотларини кўрсатиш - ён тарафни ва вертикал баландликни кўрсатишни ифодалайди.
Иккинчи доирага кетиш нуқтаси — қўнишга кириш схемасида иккинчи доирага кетишнинг белгиланган схемаси бўйича парвоз бошланиши керак бўлган тўсиқ устида минимал баландлик захирасини таъминлаш учун мўлжалланган нуқта.
Глиссаданинг оғиш бурчаги — белгиланган йўналишдаги УҚЙ учун ўрнатилган глиссада чизиғи ва горизонтал текислик орасидаги бурчак.
Пастлашиш бурчаги (ПБ) — ноаниқ тизимлар бўйича қўнишга киришишдаги қўнишга киришишнинг охирги босқичидаги пастлашиш бурчаги.
Ўтиш эшелони — барометрик баландлик ўлчаш мосламасини стандартли босим (760 мм.сим.уст; 1013, 2 мбар)дан аэродром босим ўлчамига ёки денгиз сатҳига келтирилган минимал босимга ўтказиш учун белгиланган эшелон. Аэродром (аэроузел, ҲҲК ҳудудининг бир қисми)нинг энг пастки эшелони ўтиш эшелони бўлиб ҳисобланади.
3. Парвозларни ташкил этиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадларида Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир аэродромлари учун хариталар тузилади.
4. Мазкур Қоидалар бўйича тузилган хариталар Ўзбекистон Республикаси Аэронавигация маълумотлари тўплами (АИП) ва Аэродром ҳудуди (УҚҲ)да парвозларни бажариш йўриқномаси учун қўлланилади.
5. Ушбу Қоидаларнинг талаблари хариталарни ишлаб чиқиш ва тузиш билан машғул бўлган мутахассислар, шунингдек парвозларни аэронавигация маълумотлари билан таъминлашда иштирок этувчи мансабдор шахслар учун қўлланма сифатида фойдаланиш ва бажариш учун мажбурийдир.
6. Турли аэронавигация маълумотлари тўпламларида қўлланилувчи аэронавигация хариталар Аэродром ҳудуди (УҚҲ)да парвозларни бажариш йўриқномаси (ЎзР АНМ, РФ АММ, террезеп ва бошқалар) ёки Ўзбекистон Республикаси Аэронавигация маълумотлари тўплами (АИП) да нашр этилган аэронавигация маълумотлар асосида тузилган ва тақдим этилувчи маълумотларнинг шакли бўйича фарқ қилиши мумкин.
б) 2-босқич. ҲҲХК тузилмаси йўналишларидаги йўналиш бўйича парвоз қилиш учун учиш ва баландликни олиш;
8. Ҳар бир турдаги харита қайси мақсадларга мўлжалланганлигига боғлиқ бўлган тегишли маълумотларга эга бўлиб, ундан оптимал фойдаланишни таъминловчи инсон омили аспектларини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
9. Ҳар бир турдаги харита аэронавигация маълумотларидан фойдаланишда ҳаво кемасининг парвозларни хавфсиз бажаришини ва тезлик билан ишлашини таъминлаш мақсадида бажариладиган парвознинг босқичи учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олади.
10. Маълумотлар аниқ, хатоликларсиз ва қисқа, икки хил маънони билдирувчи иборалар қўлланилмаган ҳолда парвозларни бажаришнинг барча нормал шароитларида ўқиш учун ҳолатда берилиши зарур.
11. Туслар гипсометрияси қўлланилганда, ранглар ёки тусларнинг кетма-кетлиги ва намунали ўлчами шундай танланиши лозимки, бунда табиий ва сунъий ёруғликлардаги турли шароитларда осон, учувчи учун ўқиши ва тушуниши таъминланиши керак.
12. Хариталардаги маълумотлар ўқилиши ва харитани тушуниш, парвозларни бажариш шароитлари ва келишилган учувчи учун оқилона вақт ичида олиши таъминланган ҳолда тақдим этилиши керак.
13. Ҳар бир турдаги хариталарда маълумотлар беришда парвознинг босқичига мувофиқ бир харитадан бошқа харитага ўтишга йўл қўйилади.
14. Хариталар ҳақиқий меридиандан шимол йўналишидаги мўлжалга эга бўлиб, аэродромда ҳаракат қилиш, ҲК нинг тўхташ жойлари/ҲК ларни тўхташ жойига қўйиш ва аэродром хариталари бундан мустасно.
а) харита қоғозининг асосий ўлчами 297 х 210 мм (А4). Зарурат бўлганида, 420 х 297 мм (АЗ) ўлчами қўлланилиши мумкин;
17. Аниқ харита бўйича махсус эслатма бўлмаган ҳолларда, ҳар бир хаританинг юза томонида рамка ташқарисида қуйидаги тушунтиришлар ёзилади:
18. Қўлланиладиган шартли белгилар мазкур Қоидаларнинг 1-иловада* кўрсатилган белгиларга мос келиши шарт.
г) агар аэронавигация маълумотлари бўйича ҳужжатнинг бошқа бўлимида кўрсатилмаган бўлса, масофалар, мутлақ баландликлар тепаликлар ва нисбий баландликлар ҳар бир хаританинг юза қисмида аниқ қилиб кўрсатилади;
д) Ўзбекистон Республикаси АИП учун берилган харитада мавжуд асосий баландликларнинг метр/футларини ўлчов бирликларига ўтказиш жадвали нашр қилинади. Ўлчов бирликларини ўтказиш жадвали ҳар бир хаританинг юз томонида жойлаштирилади.
б) аниқ бир харитада «бурун», «нуқта», «кўрфаз», «дарё» каби географик атамаларни қисқартиришда тиниш белгилари қўйилмайди;
г) Ўзбекистон Республикаси АИП учун харита (чизма)лар яратишда барча ёзувлар ва тушунтиришлар инглиз тилида ёзилади.
24. Хариталарда давлат чегаралари белгиланади, аммо улар янада аҳамиятлироқ маълумотни ўқишга қийинчилик яратса, чегаралар узилиши мумкин. Харитада икки ёки ундан кўп давлатларнинг ҳудудлари акс эттирилган ҳолларда давлатларнинг номи ёзилади.
25. Харитада рельеф кўрсатилган бўлса, у мазкур харитадан фойдаланувчиларнинг қуйидаги талабларини инобатга олиб акс эттирилиши зарур:
Рельеф, қоидага кўра, горизонтал масофа, вертикал баландлик белгилари ва рельефларини бирга қўшиш ёрдамида аск эттирилади, шунинг билан бирга услубни танлаш хаританинг хусусияти ва масштаби ҳамда унинг нима мақсадга мўлжалланганлигига боғлиқ бўлади.
26. Агар харитада тақиқланган ҳудудлар кўрсатилган бўлса, парвозлар чекланган ҳудудлар ёки хавфли ҳудудлар шунингдек, харитада бу ҳудудларнинг стандартли белгилари кўрсатилади.
27. ҲҲХК самовий ҳудудини акс эттиришда, унинг вертикал чегаралари ва фойдаланилиши лозим бўлган радиоалоқанинг частоталари ва диспетчерлик пунктининг чақирув сигналлари, шунингдек горизонтал чегаралари (зарурат бўлганда) харитада кўрсатилади.
30. Харитада нашр қилинган аэронавигация маълумотларидаги кенглик ва узунликни англатувчи георгафия координаталари 1942 йилдаги Координаталар тизими (СК)нинг геодезия координаталарида кўрсатилади. Хариталардаги географик координаталар даражаларда, дақиқаларда ва дақиқанинг ўнлик қисмида кўрсатилган ҳолда нашр этилади.
31. Аэродром харитасида учувчилар экипажи учун ҳаво кемасини ер сатҳида қуйидаги йўналишларда ҳаракатлантиришда ёрдам берувчи маълумотлар мавжуд:
г) унда шунингдек, аэродромнинг эксплуатацияси бўйича муҳим маълумотлар аэродром харитасининг намунаси 3, 3-1-сонли иловаларда* келтирилган.
32. Аэродром харитаси фуқаро авиацияси томонидан мунтазам фойдаланиладиган барча аэродромларга тақдим этилади.
33. Хариталаштирилувчи ҳудуднинг ўлчамлари ва аэродром харитасининг масштаби 34-бандда санаб ўтилган барча элементларнинг аниқ акс эттирилишини таъминлайди.
б) мазкур аэродром томонидан хизмат кўрсатиладиган шаҳар, аҳоли пункти ёки туманнинг номи ва бу аэродромнинг номи;
е) рақами, бутун қийматга яхлитланган метр аниқлигидаги узунлиги ва кенглиги, тутиб туриш лаёқати, жойи ўзгартирилган остоналари, тормозланишнинг якуний йўлакчалари, тўсиқлардан холис ҳудудлар, магнитли меридианга нисбатан даражанинг бутун қийматга яхлитланган аниқликдаги УҚЙ ларнинг йўналишлари, УҚЙ юзаси ва маркировкасининг тури кўрсатилган қурилаётган ва бошқа барча УҚЙ лар. Тутиб туриш имконияти хаританинг юзида ёки орқа томонида жадвал кўринишида берилиши мумкин.
и) ёруғлик сигнал воситалари, маркировка, шу жумладан УҚЙ олдидаги кутиш жойи ва «стоп» чизиғи чироқлари ва бошқа визуал йўналтириш ва бошқариш воситалари;
с) ҳаво кемаси томонидан фойдаланилиши учун ҳар доим яроқсиз бўлган ишчи майдоннинг ҳар қандай акс эттирилувчи қисми аниқ кўрсатилади;
у) УҚЙ тўғрисидаги маълумотлар киритилган жадвал (УҚЙ, ҳақиқий азимут, остоналар координаталари, ёруғлик жиҳозлари, ихтиёрдаги (тасарруфдаги) ИУЧМ, ТУУЧМ, ТТОМ, ТҚМ масофалари).
35. Аэродром сатҳида ҳаракатланиш харитаси аэродром харитаси билан уйғунлашиши мумкин бўлиб, унда учувчилар экипажи учун ҳаво кемаларининг аэродром сатҳида туриш жойларига ва туриш жойларидан ҳаракатланишида ҳамда ҳаво кемаларининг туриш жойларида жойлашиши ва туриш жойларига жойлаштиришда ёрдам берувчи маълумотлар киритилади.
36. Аэродром харитасида кўп ҳажмдаги маълумотларнинг кўрсатилишидан холис бўлиш ва ҳаво кемаларининг йўналиш йўлаклари бўйлаб тўхташ жойларига ва тўхташ жойларидан ерда ҳаракатланиши учун зарур бўлган батафсил маълумотларни аниқ кўрсатиш мақсадида аэродром сатҳида ҳаракатланиш харитаси тақдим этилади.
37. Аэродром сатҳида ҳаракатланиш харитасида кўрсатилувчи харитага туширилаётган ҳудуднинг чизиқли масштаби 38-бандда санаб ўтилган барча элементларнинг аниқ акс эттирилишини таъминлаши зарур.
а) мазкур аэродром томонидан хизмат кўрсатиладиган шаҳар, аҳоли пункти ёки туманнинг номи ва бу аэродромнинг номи;
в) худди шу тарзда, аэродром харитасидаги акс эттирилувчи ҳудудга тааллуқли бўлган барча маълумотлар, шу жумладан:
1) ҳаво кемаларининг туриш жойлари билан бирга барча перронлар ва тегишли ҳолатларда ҳаво кемаларининг турлари бўйича тутиб туриш лаёқати ёки чекловлар, ёруғлик сигнал воситалари, маркировка, зарурат бўлганда, бошқа визуал йўналтириш ва бошқариш воситаларининг жойлашиши ва шу жумладан, визуал туриш жойига қўйиш тизимларининг жойлашиши ва турлари;
2) бутун қийматга яхлитланган метр аниқлигида узунлиги ва кенглиги кўрсатилган йўналиш йўлаклари, уларнинг қопламлари ва тутиб туриш лаёқати (жадвал кўринишида берилиши мумкин) ёки зарурат бўлса, ҳаво кемаларининг турлари бўйича чекловлари, ёруғлик сигнал воситалари, маркировка, шу жумладан УҚЙ олдидаги кутиш жойи ва агар ўрнатилган бўлса, оралиқдаги кутиш жойлари, шунингдек, «стоп» чизиғи чироқлари;
тегишлича қўшимча маълумотлар ёзиш билан хавфли участкаларнинг жойлашиши, агар бундай участкалар ўрнатилган бўлса;
3) аэродромнинг ер сатҳида ҳаракатланаётган ҳаво кемалари учун кўрсатиш белгилари ўрнатилган стандартли йўналишлар, агар бундай йўналишлар ўрнатилган бўлса;
8) ҳаво кемаси томонидан фойдаланилиши учун ҳар доим яроқсиз бўлган ишчи майдоннинг ҳар қандай акс эттирилувчи қисми аниқ кўрсатилади;
9) ҳаво кемалари томонидан доимий яроқсиз, тасвирланган иш майдонининг ҳар қандай қисми аниқ белгиланади.
39. ҲК ларнинг туриш жойлари/ҲК ларни туриш жойларига жойлаштириш харитасига учувчилар экипажи учун ҳаво кемаларининг аэродром сатҳида туриш жойларига ва туриш жойларидан ҳаракатланишида ҳамда ҳаво кемаларининг туриш жойларида жойлашиши ва туриш жойларига жойлаштиришда ёрдам берувчи маълумотлар киритилади. ҲК ларнинг туриш жойлари/ҲК ларни туриш жойларига жойлаштириш харитасининг намунаси 5, 5-1-иловаларда келтирилган.
40. ҲК ларнинг туриш жойлари/ҲК ларни туриш жойларига жойлаштириш харитаси туриш жойлари бўйича маълумотларни нашр этиш учун тақдим этилади.
41. ҲК ларнинг туриш жойлари/ҲК ларни туриш жойларига жойлаштириш харитаси, зарурат бўлганда, аэродром сатҳида ҳаракатланиш харитаси билан мослашиши мумкин (5-2, 5-3-иловалар*).
42. ҲК ларнинг туриш жойлари/ҲК ларни туриш жойларига жойлаштириш харитасида кўрсатилган харитага туширилаётган ҳудуднинг чизиқли масштаби 43-бандда санаб ўтилган барча элементларнинг аниқ акс эттирилишини таъминлаши зарур.
43. ҲК ларнинг туриш жойлари/ҲК ларни туриш жойларига жойлаштириш харитасида қуйидагилар кўрсатилади:
а) мазкур аэродром томонидан хизмат кўрсатиладиган давлат, шаҳар ёки аҳоли пунктининг ҳамда мазкур аэродромнинг номи;
в) худди шу тарзда, аэродром харитасида ва ҳаво кемаларининг аэродром сатҳида ҳаракатланиш харитасида акс эттирилувчи ҳудудга тааллуқли бўлган барча маълумотлар, шу жумладан:
1) ҲК ларнинг туриш жойлари билан бирга барча перронлар ва тегишли ҳолатларда ҳаво кемаларининг турлари бўйича тутиб туриш лаёқати ёки чекловлар, ёруғлик сигнал воситалари, маркировка, бошқа визуал йўналтириш ва бошқариш воситаларининг жойлашиши ва шу жумладан, визуал туриш жойига қўйиш тизимларининг жойлашиши ва турлари (зарурат бўлганда алоҳида варақда акс эттирилади);
3) Фойдаланиш мақсади кўрсатилган айланма йўлакларга киришлар, агар оралиқ кутиш жой, шунингдек, «стоп» чизиғи чироқлари ўрнатилган бўлса, кўрсатилади;
4) Қўшимча маълумотлар киритган ҳолда жойлашган ўрни кўрсатилади, агар бундай ҳудудлар белгиланган бўлса. Хавфли ҳудудларга оид қўшимча маълумотлар хаританинг юза қисмига ёки тескарисига жадвал шаклида киритилиши мумкин;
6) Диспетчерлик пунктининг частотаси ва чақирув сигналини кўрсатиш билан тегишли радиоалоқа воситалари;
9) Ҳаво кемаси томонидан фойдаланилиши учун ҳар доим яроқсиз бўлган ишчи майдоннинг ҳар қандай акс эттирилувчи қисми аниқ кўрсатилади.
44. А туридаги аэродром тўсиқларининг харитаси С туридаги аэродром тўсиқларининг харитаси билан уйғунлашган ҳолда эксплуатантни эксплуатация қилиш бўйича чекловларга риоя қилиш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлайди.
45. А туридаги аэродром тўсиқларининг харитаси Ўзбекистон Республикаси АИГТ га киритилган барча аэродромларга тақдим этилади. Учиб чиқишда баландликни олиш траекториясида аҳамиятли тўсиқлар мавжуд бўлмаган аэродромлар бундан мустасно бўлиб, бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси АИП да махсус билдиришнома чоп этилади.
46. А туридаги аэродром тўсиқларининг харитасида баландликлар ва чизиқли ўлчовлар метрнинг ўнинчи ҳиссасигача бўлган аниқликда кўрсатилади.
б) вертикал масштаб горизонтал масштабдан ўн марта катталикда қўлланилади. Горизонтал ва вертикал чизиқли масштаблар харитада метрларда кўрсатилади;
в) ҳар бир УҚЙ, унинг четидаги ёки тормозланиш йўлаклари, тўсиқлардан холис ҳудудлар, учиб чиқиш траекторияси ва аҳамиятли тўсиқлар мавжуд ҳудудларнинг чизмаси ва ён томонлама кўриниши чизилади;
г) ҳар бир УҚЙ, унинг четидаги ёки тормозланиш йўлаклари, тўсиқлардан холис ҳудудлар, учиб чиқиш траекторияси ва аҳамиятли тўсиқлар мавжуд ҳудудларнинг ён томонлама кўриниши тегишинча ҳар бир элементнинг чизмаси устида акс эттирилади;
д) ён томонлама кўринишнинг тўғри ён томонлама кўринишнинг бутун майдони бўйлаб туширилади, УҚЙ бундан мустаснодир. Вертикал баландликни ҳисоблаш учун бошланғич кўрсаткич, агарда кўрсатилган бўлса, УҚЙ нинг ёки эркин ҳудуднинг сатҳидан ҳисобланади. Горизонтал кенгликни ҳисоблаш учун бошланғич кўрсаткич, агар тегишли учиб чиқиш ҳудудининг қарши томонида кўрсатилган бўлса, УҚЙ нинг ёки эркин ҳудуднинг охиридан ҳисобланади. Тўрнинг вертикал даражалаш қатор оралиқлари жойнинг 30 метрда амалга оширилади, горизонтал — 300 метрда.
а) аэродром жойлашган давлат номи, шаҳарнинг номи, аҳоли пункти, аэродром номланиши ва УҚЙ даги белгилар;
49. Учиш траекториясидаги тўсиқлар майдони текис юзада амалга ошириш майдони, 1,2% эгилиш мавжуд ва учиш майдонининг бошланиш қисмида мавжуд муҳим тўсиқ сифатида кўрилади қуйидаги ҳолатлар мустасно бундай тўсиқлар бошқа муҳим тўсиқлар билан тўлдирилса эслатилган пункт 62 ва А туридаги аэродром тўсиқлари харитасида кўрсатилмаган бўлиши мумкин.
50. Соявий тўсиқлар, горизонтал чизиқлардан бошланадиган текис юзадаги тўсиқлар, учиш траекторияси майдонидан перпендикуляр ўқ чизиғи орқали тўсиқнинг юқоридан кесишгани тушунилади. Бу юза учиш траектория майдонининг барча кенглигини ўз ичига олиб, 61 пунктда эслатилган ёки кейинги юқорироқ тўсиқларгача, агар у яқинроқ жойлашган бўлса, учиш траектория майдонининг биринчи 300 м кенглигида соявий юзалар горизонтал жойлашади, шунинг учун юқори 1,2% га қияланган бўлади.
51. Агар тўсиқлар кенглик ҳосил қилса ва натижада бошқа объектлар тўсиқларга айланса бартараф этилади ва А туридаги аэродром тўсиқлари харитасига киритилади.
52. Учиш траектория майдони ер юзасида тўрт томонлама бўшлиқ ҳосил қилади бевосита учиш траекторияси остида ётади ва унга симметрик жойлашади. Бу майдон қуйидаги белгиларга эга бўлади:
а) учиш учун яроқли деб топилган тақдирда майдоннинг охиридан бошланади (вазиятга қараб эркин зона ёки УҚЙ нинг охиридан);
б) унинг кенглиги 180 м ташкил қилади (УҚЙ ўқидан ҳар томонга 90 метрдан) ва кейинчалик ҳар томони 12,5% га кенгайтирилади, 2000 м га максимал даражага етказилади кейин 2000 м кенгликдан 15000 м гача олиб ташланади;
53. Ҳар бир йўналишнинг ҳар бир УҚЙ учун А туридаги аэродром тўсиқлари харитасига тегишли қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
54. Агар эълон қилинган масофа А туридаги аэродром тўсиқлари харитасида кўрсатилмаса у ҳолда, УҚЙ фақат бир томон йўналишида ишлатилади ва бундай УҚЙ ни «учиш, қўниш ёки шу ва бошқа сабабларда қўлланилмайди» деб белгилаб қўйилади.
а) УҚЙ нинг тўғри чизиқ контури ҳамда унинг узунлиги ва кенглигини ҳисобга олган ҳолда магнит пеленги аниқ 1 градусгача ва УҚЙ номери;
в) пунктир чизиғи — учиш майдони ва ингичка узик-узик чизиқ ҳисобланади, ўқ чизиқ — навбатма-навбат қисқа ва узун чизиқдан иборат бўлади;
е) тугал йўлакларнинг тўхтатилиши тўғри чизиқ бўлиб, ҳар бир тугал йўлакларнинг тўхтатилиш ўлчами аниқланади.
а) тўғри чизиқлар — УҚЙ ўқ чизиғининг профили ва пунктир чизиқлар — турли хил тугал йўлак тўхтатилиши ва тўсиқлардан эркин майдон ўқ чизиқлари ҳисобланади;
1) ҳар бир тўсиқ — тўғри вертикал чизиққа тегишли чизиқ тўридан бошлаб ва кейинги чизиқ тўридан ўтадиган юқори тўсиқ нуқтасигача тушунилади;
Харита ўз ичига тўсиқлар профилини олиши мумкин. Ҳар бир мавжуд тўсиқни баландлигини боғловчи ва соя тушиш майдонини ҳамда шу орқали мавжуд тўсиқларни яратишни аниқловчи тўсиқлар профили чизиқдан иборат бўлади.
57. А туридаги аэродром тўсиқлари харитасида горизонтал ўлчамли тугал йўлакнинг тўхтатилиши ва тўсиқлар майдонидан эркин тугал йўлакнинг тўхтатилиши аниқ метргача кўрсатилади.
58. Қўнишни аниқ амалга ошириш учун жой харитаси жой профили тўғрисидаги тўлиқ маълумот қўнишни амалга оширишнинг сўнгги босқичида белгиланган ҳудуднинг чегарасида, учишни амалга оширувчи корхоналарга мазкур жой радиобаландметрларни қўллаганда баландликни аниқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда таъсир қилинишига баҳолаш имконияти берилади.
Қўнишни аниқ амалга ошириш учун жой харитасининг намунаси мазкур Қоидаларнинг 7 ва 7-1-иловаларида* келтирилади.
59. Қўнишни аниқ амалга ошириш учун жой харитаси барча УҚЙ учун тақдим қилинади. Ш ва П минимум тоифага кирувчи асбоб-ускуналар билан таъминланган. Агар бирон бир ўзгаришлар юзага келган тақдирда мазкур харита қайта кўриб чиқилади.
60. Қўнишни аниқ амалга ошириш учун жой харитаси учун 1:2500 горизонтал масштаб ва 1:500 вертикал масштаб қўлланилади.
61. Агар қўнишни аниқ амалга ошириш учун жой харитасида УҚЙ бўсағасидан 900 м профил жойи аниқланган бўлса, у ҳолда 1:5000 горизонтал масштабни қўллаш зарур.
62. Аэродром жойлашган давлат номи, шаҳар номи, мазкур аэродром хизмат қиладиган аҳоли пункти ёки тумани, УҚЙ аниқланиши ва аэродромнинг номланиши қўнишни аниқ амалга ошириш учун жой харитасида кўрсатилади.
а) ҳар икки томони 60 метрдан бўлган ҳудудда 1 метрлик қатор оралиқлари билан жойнинг горизонтал режаси УҚЙ нинг ўқ бўйлаб йўлланган чизиқлари билан давом этиб, шу жумладан профилда белгиланади, бунда горизонталлар УҚЙ нинг бошланиш даражаси билан киритилади;
б) радиобаландметр кўрсаткичларида кўриниши мумкин ±3 м оралиғида УҚЙ нинг ўқ бўйлаган чизиқлари бўйича профилида жойлашган, юқоридаги пунктда назарда тутилган, жойнинг исталган ҳудудининг баландлик жойи қаерда кўрсатилганлиги режада белгиланади;
64. Агар жой УҚЙ нинг ўқ чизиғи бўсағасидан 900 м узоқликда тоғ ёки бошқа хусусиятлар билан характерланган бўлса, у ҳолда қўнишни аниқ амалга ошириш учун жой харитасидан фойдаланувчилар учун профил жойи УҚЙ бўсағасидан 2000 м гача кўрсатилиши керак (ошмаслиги).
65. Қўнишни аниқ амалга ошириш учун жой харитаси баландлиги ILS тутиб турадиган нуқтанинг баландлиги ярим метр яқин аниқликда кўрсатилиши керак.
66. Аэродром жойлашган ҳудуд харитасида асбоб-ускуналар билан шуғулланувчи учиш экипажига ёрдам берувчилар учун маълумот қуйидаги босқичларда белгиланади:
Аэродром жойлашган ҳудуд харитасининг намунаси мазкур Қоидаларнинг 8 ва 8-1 иловаларида* келтирилади.
67. Агар қўнувчи ва учувчи ҳаво кемаси турли ОВД йўналиши ва ҳаво кемасининг жойлашиш ҳақидаги маълумот битта аэродром жойлашган ҳудуд харитасида аниқ белгилана олинмаса, у ҳолда алоҳида харита кўзда тутилади.
68. Қўниш ва учиш йўналишлари бошидан охиригача нуқта билан белгилаб, ҳар бир аэродром жойлашган ҳудуд харитасида маълумот берилади.
69. Аэродром жойлашган ҳудуд харитаси қоида бўйича масштабни ташкил қилади. Агар харита масштаб кўринишида бўлса, у ҳолда масштаб чизиқлари кўрсатилади. Агар харита масштаб кўринишида бўлмаса, у ҳолда «Масштабдан ҳоли» деб илова қилинади.
71. Аэродром жойлашган ҳудуд харитасининг ҳар бир варағида тасвирланган ҳаво бўшлиғи номи кўрсатилади. Харитада ҳаво ҳаракатларига хизмат қилувчи марказ номи, йирик шаҳар номи ёки картографияланган туманда жойлашган аҳоли пункти ёҳуд шаҳар номи кўрсатилиши мумкин. Агар шаҳар ёки аҳоли пункти бир нечта аэродромлар учун хизмат қилса, у ҳолда белгиланган учиш схемаси аэродром номи кўрсатилиши керак.
72. Аэродром жойлашган ҳудуднинг харитасига ҳамма очиқ сув ҳавзалари, йирик кўллар ва дарёлар қирғоқ чизиқлари умумий кўриниши киритилади, агар улар белгиланган харитадаги ўзига хос бўлган маълумотларни тушунишга қийинчилик туғдирмаса.
73. Фойдаланиш нуқтаи-назаридан аҳамиятли бўлган ҳудудлардаги ҳолатлар тўғрисида маълумотлиликни ошириш учун, тўғриланган горизонталларнинг тасвири билан приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси масштаб горизонталлар тўғриланган тасвирларда кўрсатилади. Аэродромдан 300 м дан ошган баландликлар рельефининг барча элементлари ва тегишли баландликлар белгилари қора рангда кўрсатилади. Бундан ташқари аҳамиятли тўсиқлар кўрсатилади.
75. Вертикал чегаралар ва уларни қўлланилишига қараб хавфли ҳудудлар ҳамда учиш учун таъқиқланган ҳудуд аэродром жойлашган ҳудуднинг харитасида таъқиқланган ҳудуд сифатида белгиланади.
а) минутлар ва 10 ҳисса минутда ҳамда географик даража координатлари ва частоталари радионавигацияга оид омиллар ҳаво ҳаракати тизими билан боғлиқ уларнинг номи кўрсатилиши;
г) ҳаво йўлагида кўрсатилган аниқ яқин даражагача аэродром жойлашган ҳудудда ҳар бир участка йўлаги бўйлаб, йўналишлар ва кутиш жойи йўналиш индекс чизмаси кўрсатилиниши;
д) минутлар ва 10 ҳисса минутда географик координатлари даража ҳисобида кодланган номлари кўрсатилиши ҳамда жойлашган ўрни бўйича мўлжалланмаган радионавигациявий омиллар аэродром жойлашган ҳудудни аниқловчи барча асосий нуқталар;
ж) такрорловчи ва назорат қилувчи бандларни асосий нуқталар ва километр аниқлигигача узоқликни ўз ичига олади. Харитада радионавигациявий омиллар ўртасидаги умумий узоқлик кўрсатилиши мумкин;
з) тезлик бўйича ва эшелон бўйлаб учиш ҳудудининг чекланганлиги (мутлоқ/нисбий баландлик), агар улар ўрганилган бўлса;
77. Приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси учиш экипажни қўниш учун кириш босқичигача, приборлар бўйича парвоз босқичига келиш белгиланган стандартнинг қоидаларини бажаришга имкон туғдирадиган даражада маълумот билан таъминлайди.
Приборлар бўйича стандарт қўниш хариталарининг намуналари мазкур Қоидаларнинг 9, 9-1-сонли иловаларида* келтирилган.
78. Приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси приборлар бўйича стандарт қўниш белгиланган ҳамма ҳолларда берилади.
79. Приборлар бўйича стандарт қўниш хариталарида хариталаштириладиган ҳудуд белгиланган нуқталарни кўрсатишга етарли бўлиши керак, уларда маршрут бўйича парвознинг якунланиши ва қўнишга кириш босқичини бошланиши кўрсатилади.
80. Қоида тариқасида приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси масштаб бўйича тузилади. Агар харита масштаб бўйича тузилса, чизиқли масштаб кўрсатилади. Агар харита масштаб бўйича тузилмаган бўлса, «масштаб бўйича эмас» деган изоҳ келтирилади.
81. Приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси тенг бурчакли проекция бўйича тузилади, унда тўғри чизиқ ортодромияга яқинроқ бўлади.
82. Приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси масштаб бўйича тузилган бўлса, картага параллеллар ва меридианлар қатор оралиғига риоя қилган ҳолда киритилади. Даражавий чизиқлар ички рамканинг тегишли жойларидаги чизиқларга, доимий қатор оралиқлари билан киритилади».
83. Приборлар бўйича стандарт қўниш харитасининг ҳар бир саҳифасида приборлар бўйича қўнишнинг стандарт маршрутлари индекслари, УҚЙ нинг белгиланиши, аэродромнинг номи, мазкур аэродромга хизмат кўрсатувчи шаҳар, аҳоли пункти ва туманнинг номи кўрсатилади.
84. Агар приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси масштаб бўйича тузилган бўлса, ҳамма очиқ сув ҳавзалари, йирик кўллар ва дарёлар қирғоқ чизиқлари умумий кўриниши киритилади, агарки улар белгиланган харитадаги ўзига хос бўлган маълумотларни тушунишга қийинчилик туғдирмаса.
85. Фойдаланиш нуқтаи-назаридан аҳамиятли бўлган ҳудудлардаги ҳолатлар тўғрисида маълумотлиликни ошириш учун, тўғриланган горизонталларнинг тасвири билан приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси масштаб аэродромдан 300 м дан ошган баландликлар рельефининг барча элементлари ва тегишли баландликлар белгилари қора рангда кўрсатилади. Бундан ташқари аҳамиятли тўсиқлар кўрсатилади.
г) ёки барча аэродромлар кўрсатилиши, приборлар бўйича қўнишнинг стандарт йўналишида белгиланади. Агар керак бўлса, аэродромда УҚЙ жойлашиши кўрсатилинади.
87. Приборлар бўйича стандарт қўниш харитасида таъқиқланган жойлар, учишни чекловчи жойлар ёки учиш схемасига таъсир қилувчи хавфли жойлар вертикал чегаралар билан кўрсатилади.
88. Минимал (мутлоқ/нисбатан) хатарсиз баландлик секторида аниқ кўрсатилган сектор приборлар бўйича стандарт қўниш харитасида кўрсатилинади.
а) ҳар бир стандарт маршрутнинг график тасвири приборлар бўйича стандарт қўниш харитасида кўрсатилинади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
в) радионавигацион воситада жойи бўйича белгиланмаган, уларнинг географик жойлашиши минутлар ва минутнинг 10 қисмидаги ва пеленгда 1 даражагача бўлган аниқликда, масофаси эса 0,1 км аниқлигида таянч радионавигациявий воситада асосий нуқталарнинг кодли номланилиши;
90. Приборлар бўйича учишнинг стандарт маршрутида белгиланган тартибда маршрут бўйича кўтарилиш босқичидан то учиш босқичигача бўлган вазифаларнинг бажарилиш имконини беради. Приборлар бўйича стандарт учиш харитаси учиш экипажини маълумот билан таъминлайди.
Приборлар бўйича стандарт учиш харитасининг намуналари мазкур Қоидаларнинг 10, 10-1, 10-2, 10-3- иловаларида* келтирилган.
91. Агар приборлар бўйича учишнинг стандарт маршрути белгиланган бўлса, у ҳолда приборлар бўйича стандарт учиш харитаси барча ҳолатларда тақдим этилади.
92. Кўтарилиш маршрутидан бошлаб, маршрут бўйича учиш босқичидан келишилган асосий нуқта приборлар бўйича стандарт учиш харитасида харитага олинган жойлар нуқтани кўрсатиш учун аниқ бўлиши керак. Учиш маршрути одатда УҚЙ нинг охиридан бошланади.
93. Қоидага биноан, приборлар бўйича стандарт учиш харитаси масштабга мувофиқ амалга оширилади. Агар харита масштаб бўйича амалга оширилган бўлса, у ҳолда чизиқли масштаб кўрсатилинади. Агар масштаб бўйича амалга оширилмаган бўлса, у ҳолда «масштабдан ташқари» деб изоҳ келтирилади ва йўл чизиқларида масштаб мавжуд эмаслигининг шартли белгиси ҳамда масштабда катта ҳажмлар хаританинг бошқа қисмларида кўрсатилинади.
94. Приборлар бўйича стандарт учиш харитаси тўғри бурчакли проекцияда тузилади, унда яқинидаги ортодромия тўғри чизиқ билан кўрсатилади.
95. Приборлар бўйича стандарт учиш харитаси масштабга биноан тузилган бўлса, паралеллар ва меридианлар харитага мақбул интервалда белгиланади. Ички рамка чизиқлари бўйлаб даражали штрихлар доимий интервал билан муносиб жойларга жойлаштирилади.
96. Приборлар бўйича стандарт учиш харитасининг ҳар бир варағида шаҳар номи, мазкур аэродром хизмат қиладиган жой ёки аҳоли пункти, аэродром номи, зарурат бўлса УҚЙ ва приборлар бўйича стандарт учиш маршрут индекслари аниқланади.
97. Агар приборлар бўйича стандарт учиш харитаси масштаб кўринишида бўлса, барча очиқ сув жойлари, йирик кўллар ва дарёлар, агар улар шунга ўхшаш маълумотларни тушунишни қийинлаштирмаса, умумий контур қирғоқ чизиғи билан белгиланади.
98. Фойдаланиш нуқтаи-назаридан аҳамиятли бўлган ҳудудлардаги ҳолатлар тўғрисида маълумотлиликни ошириш учун, тўғриланган горизонталларнинг тасвири билан приборлар бўйича стандарт учиш харитаси масштаб аэродромдан 300 м дан ошган баландликлар рельефининг барча элементлари ва тегишли баландликлар белгилари қора рангда кўрсатилади. Бундан ташқари аҳамиятли тўсиқлар кўрсатилади.
Приборлар бўйича учишнинг кўрсатилган стандарт маршрутига таъсир этувчи барча аэродромлар кўрсатилинади ёки аниқланади. Зарурат туғилса, аэродромда УҚЙ нинг жойлашиши ҳам кўрсатилинади.
100. Приборлар бўйича стандарт учиш харитасида таъқиқланган жойлар, учишни чекловчи жойлар ёки учиш схемасига таъсир қилувчи хавфли жойлар вертикал чегаралар билан кўрсатилади.
101. Минимал (мутлоқ/нисбатан) хатарсиз баландлик секторида (МХБ) АНН (ёки навигацион воситалар) га нисбатан аниқ кўрсатилган сектор приборлар бўйича стандарт учиш харитасида кўрсатилинади.
а) ҳар бир стандарт маршрутнинг график тасвири приборлар бўйича стандарт учиш харитасида кўрсатилинади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
в) радионавигацион воситада жойи бўйича белгиланмаган, уларнинг географик жойлашиши минутлар ва минутнинг 10 қисмидаги ва пеленгда 1 даражагача бўлган аниқликда, масофаси эса 0,1 км аниқлигида таянч радионавигациявий воситада асосий нуқталарнинг кодли номланилиши;
ж) тўсиқларни ҳисобга олиш юзасига кирадиган, яқин жойлашган тўсиқнинг нисбий баландлиги ва жойлашган жойи;
л) радио алоқасининг носозлиги ёки двигателнинг ишламаслиги ҳолатида экипаж аъзоларининг ҳаракатланиши.
103. Приборлар бўйича стандарт учиш харитаси приборлар бўйича учишнинг стандарт маршрутини (SID) матн шаклида таъминлаши мумкин.
104. УҚЙ бўйича тасдиқланган приборлар бўйича қўнишга киришиш схемасига биноан парвозни амалга ошириб, иккинчи айланишга кетишни ҳамда белгиланган ҳолларда кутиш жойидаги парвоз схемасини ва учиш экипажини приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш харитаси маълумот билан таъминлайди.
Приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш харитасининг намуналари мазкур Қоидаларнинг 11, 11-1, 11-2, 11-3,11-4, 11-5-иловаларида* келтирилган.
105. Фуқаро авиациясини қўллайдиган ҳамда приборлар бўйича қўнишга киришиш ўрнатилган барча аэродромлар учун Приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш харитаси тақдим этилади.
106. Ҳар бир аниқ қўнишга киришиш схемаси учун приборлар бўйича қўнишга киришиш алоҳида харитаси назарда тутилади.
Аниқ ёки ноаниқ қўнишга киришишнинг битта харита схемасида бирдан ортиқ схемалар бўлиши мумкин, бунда қўнишга оралиқда киришиш учун парвоз йўналиши кўрсатилади, бунда қўнишга охирги киришиш ва иккинчи айланма парвозга жўнаш бир хилда бўлади.
107. Қоидага мувофиқ, турли категориядаги ҳаво кемалари учун қўнишга киришишнинг алоҳида хариталари тузилади.
108. Хавфсиз парвозни таъминлаш мақсадида маълумот эскирган тақдирда, приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш харитаси ҳар бир ҳолатда янгиланиб турилади.
109. Приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш харитасида хариталаштириладиган ҳудуд ўз ичига қўнишга киришишнинг барча ҳудудлари ва приборлар бўйича иккинчи айланмага кетишни олади.
110. Приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш харитасининг танланган масштаби хаританинг оптимал ўқилиш даражасини таъминлайди.
111.Тахминан ортодромга мос келадиган тўғри чизиқ тўғрибурчак проекцияси приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш харитасининг тузиш вақтида қўлланилади.
112. Даражаланган чизиқлар приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш харитасида доимий қатор оралиқлари рамканинг ички чизиқлари бўйлаб киритилади.
113. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида мазкур аэродром томонидан хизмат кўрсатилувчи шаҳар, аҳоли пункти ёки туманнинг номи, аэродром номи, қўнишга киришиш типи, ўтиш баландлиги, ўтиш эшелони ва радионавигациявий воситанинг қисқартирилган номи, уни ҳисобга олган ҳолда приборлар бўйича қўнишга киришиши схемаси ўрнатилади.
114. Приборлар бўйича қўнишга киришиш схемаси маълум бир турдаги ҳаво кемалари тоифалари билан чекланган ҳолларда, улар кўрсатилади.
115. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида агар кўрсатилган бўлса визуал маневрлаш (айлана бўйича парвоз) схемаси ва тегишли кутиш схемаси бўйича парвоз, иккинчи айланишни ўз ичига олган ҳолда приборлар бўйича стандарт қўнишга киришиш схемасини хавфсиз бажариш учун зарур бўлган сунъий қурилмалар ва топографиялар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Топографик маълумотларга фақат зарурат бўлганда ва тушунишни осонлаштириш учун тушунтирувчи ёзувлар киритилади, энг камида ер усти участкаларининг чегаралари ва йирик кўл ва дарёларнинг контурлари кўрсатилади.
117. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида ВПП схемаси (етарли катта масштабда кўрсатиш учун) қуйидагилар учун келтирилади:
б) ҳаво ҳаракатига таъсир қилувчи ёки шундай жойлаштирилиши керакки, ноқулай об-ҳаво шароитларида қўниш аэродроми сифатида қабул қилинадиган аэродромлар бўлсин.
118. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида аэродромнинг ошиши ва ВПП нинг бошланишлари метрнинг ўндан бир аниқлигида кўринадиган жойда кўрсатилади.
120. Агар бир ёки бир нечта тўсиқлар мутлоқ/нисбий баландликдаги учиш тўсиғини аниқлаштирувчи танлаш омили бўлса, ушбу тўсиқлар приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида кўрсатилиши шарт.
121. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида тўсиқларнинг баландлиги бир метр аниқлигида кўрсатилади (йириклаштириш ошиш ҳисобига амалга оширилади).
122. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида тўсиқларнинг баландлиги ВПП нинг қўнишга бўлган даражасига нисбатан белгиланади. Тўсиқларнинг баландлигини белгилашда уларнинг ҳажми қавс ичида кўрсатилади.
123. Парвозлар схемасини бажаришга таъсир қиладиган таъқиқланган ҳудудлар, парвоз чекланган ҳудудлар ва хавфли ҳудудлар, приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида ўзининг хусусиятига қараб, вертикал чегаралари билан кўрсатилади.
124. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида хусусиятлари ва частоталари кўрсатилган ҳолда приборлар бўйича қўнишга киришишга зарур бўлган радионавигациявий воситалари кўрсатилади. Схема ҳолатида, қўнишга киришиш охирги участкаси йўл чизиғида бир нечта станциялар жойлашганда, харитада йўл чизиғи бўйлаш йўналтиришда фойдаланиладиган воситалар аниқ кўрсатилади. Бундан ташқари, имкониятга қараб қўниш учун киришиш харитасидан схема учун фойдаланилмайдиган воситалар чиқарилиб ташланади.
125. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида қўнишга киришишнинг сўнгги босқичини назорат нуқтаси (ёки ILS бўйича қўнишга киришиш схемаси учун қўнишга киришишнинг сўнги босқичини нуқтаси) ҳамда бошқа керакли назорат нуқталари ёки схемага кирувчи нуқта кўрсатилади ва киритилади.
126. Қўнишга киришишнинг сўнгги босқичини назорат нуқтаси (ёки ILS бўйича қўнишга киришиш схемаси учун қўнишга киришишнинг сўнгги босқичини нуқтаси)да унинг географик координатлари даражаларда, минутларда, минутнинг ўндан бир қисмида кўрсатилиши лозим.
127. Видионавигациявий воситалар иккинчи айланишда ёки агар мавжуд бўлса захирадаги аэродромга қўлланилишида керак бўлса, приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида кўрсатилади ва киритилади.
б) Сектордаги минимал хавфсиз (нисбий/мутлақ) баландлик у тегишли бўлган аниқ сектор кўрсатилган ҳолда;
а) қўнишга киришиш йўллари стрелкалар билан белгиланган тўғри чизиқ орқали учиш йўналишини кўрсатиш;
г) пеленглар, йўл бурчаклари, яқин аниқ даражадаги радиаллар ва аниқ пеленги, яқин километрнинг ўндан бир аниқлигида кўрсатиш;
е) зарурат туғилса, қўнишга киришиш ва иккинчи айланага кетиш билан боғлиқ кутиш жойидаги учиш схемасини ва кутиш жойидаги учишнинг мутлоқ минимал баландлигини;
130. Қўнишга киришишнинг сўнгги босқичида қўлланиладиган ҳар бир радионавигацион воситадан аэродромгача бўлган масофа приборлар бўйича қўнишга киришиш харитада маълумотлар билан тўлдирилади.
131. Қоида тариқасида, приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасининг профил кўриниши режадан кам бўлмаган тасвирда, қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳолда кўрсатилади:
б) қўнишга киришиш схемасининг жой профили — учиш йўналишини кўрсатувчи стрелкалар билан тўғри чизиқлар ёрдамида белгилаш;
в) иккинчи айланага кетиш схемасининг жой профили — схемани тасвирлаш ва стрелкалар ёрдамида пунктир чизиқлар орқали белгилаш;
г) яқиндаги километрнинг ўнда бир қисми аниқлигида пеленглар, йўл чизиқлари, радиаллар яқин даража аниқлигида кўрсатиш;
е) зарурат туғилганда, яқин аниқликдаги километргача стандарт қайрилишни амалга ошириш вақтидаги масофа кўрсатилиши;
ж) чизиқлар, белгиланган ҳолларда акс этадиган аэродромдан кўтарилиш ёки УҚЙнинг бўсағасидан кўтарилиш хаританинг бутун кенглиги бўйича кесиб ўтадиган масштаб узунлигининг бошланғич нуқтасидан УҚЙ бўсағасигача жойлашиш.
132. Приборлар бўйича учиш схемаси учун зарур деб белгиланган нисбат баландликлар қавс ичида кўрсатилади. Мазкур баландликлар УҚЙ бўсағасидан бошлаб ҳисобга олинади.
133. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида аэродромнинг давлат эксплуатацион минимумлари кўрсатилади.
134. Мутлақ (нисбий) парвоз баландлиги тўсиқлари приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида кўрсатилади.
135. Иккинчи айланишга кетиш нуқтаси бошланиши белгиланиши ҳолатида қўнишга охирги киришиш босқичининг назорат нуқтасигача бўлган масофа ёки восита ёки назорат нуқтаси ва тегишли қўнишга охирги киришиш босқичининг назорат нуқтасигача бўлган масофа — приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида масофа километрнинг ўндан бир аниқлигида кўрсатилади.
136. Приборлар бўйича қўнишга киришиш харитасида қўнишга киришишнинг охирги жойида УМУЖ қўлланилади. Ҳар бир 2 км га нисбий баландликлар жадвали келтирилади. ОСА/Н дан кам бўлган мутлақ/нисбий баландликларга мувофиқ бўлган масофалар жадвалга киритилмайди.
137. Қўнишга киришишнинг сўнгги босқич назорат нуқтасида яқин фоиз аниқлиги градиент пасайиш ва яқин даражанинг 10 дан бир қисми аниқлигидаги бурчак пастлиги аниқ бўлмаган қўнишга киришиш схемасида кўрсатилади.
138. Яқин ярим метр аниқлигидаги баландлик таянч нуктаси ҳамда глиссадларнинг вертикал юзаси яқин даражанинг 10 дан бир қисми аниқлигидаги оғиш бурчаги приборлар бўйича аниқ қўнишга киришиш схемасида кўрсатилади.
139. Яқин ярим метр аниқлигидаги баландлик таянч нуқтаси ҳамда глиссадларнинг оғиш бурчаги ILS ни ишлатган ҳолда приборлар бўйича қўнишга киришиш хариталарида кўрсатилинади. Ушбу ҳолатларда глиссадларнинг оғиш бурчаги ILS 3,5° дан ошганда, белгиланган глиссадларнинг оғиш бурчагига қаралади ва илова қилинади.
140. Қўнишга визуал киришиш харитасида учувчи экипажига ёрдамлашадиган парвоз босқичидан топширилган қўниш УҚЙ визуал мўлжал бўйича маршрутдан (пасайиш) қўнишга ўтиш киришиш босқичигача бўлган маълумотлар бўлади.
Қўнишга визуал киришиш харитасининг намуналари мазкур Қоидаларнинг 12, 12-1-иловаларида* келтирилган.
141. Қўнишга визуал киришиш харитасида мазкур турдаги кўнишга киришиш тури рухсат берилган, фуқаро авиациясида қўлланиладиган барча аэродромлар кўрсатилади.
142. Қўнишга визуал киришиш харитасига тавсия қилинадиган масштаб 1:250 000 ёки 1:200000, 1:500 000 да кичик бўлган масштабни ишлатиш мумкин эмас.
143. Мазкур аэродром учун приборлар бўйича стандарт қўниш харитаси мавжуд бўлса, қўнишга визуал киришиш харитаси ҳам ўша масштабда тузилади.
144. Қўнишга визуал киришиш харитасини ишлаб чиқишда тўғри бурчакли проекция қўлланилади, унда тўғри чизиқ тахминан ортодромияга мос бўлади. Даражаланган чизиқлар ички рамканинг чизиқлари бўйлаб доимий интерваллар билан киритилади.
в) жойнинг табиий ва сунъий объектлари (масалан, қияликлар, чўққилар, қум барханлари, шаҳарлар, аҳоли пунктлари, йўллар, темир йўллар, алоҳида маёқлар ва бошқалар);
и) қайси секторга тегишлилиги аниқ кўрсатилган сектордаги (МБВ) минимал хавфсиз (мутлак/нисбий) баландлик кўрсатилади.
146. Қўнишга визуал киришиш харитасида географик пунктнинг номи тушунмовчиликни ва кўп маъноликни бартараф қилиш мақсадида кўрсатилади.
147. Қўнишга визуал киришиш харитасида рельеф шундай кўрсатиладики, бунда хариталашган ҳудуддаги тўсиқлар ва баландликларнинг ўзига хос таснифи яхшироқ тарзда акс эттирилади.
а) тегишли УҚЙ бошланишидаги ошишлар бўйича айрим тўсиқларнинг нисбий баландлигини аҳамияти кўрсатилиши мумкин;
149. Қўнишга визуал киришиш харитасида тўсиқларнинг нисбий баландлигини аниқ жойда белгилашда баландликнинг ҳисоблаш нуктаси кўрсатилади, нисбий баландликнинг аҳамияти харитадаги қавснинг ичида кўрсатилади.
150. Қўнишга визуал киришиш харитасида тўсиқларнинг баландлиги яқиндаги метр аниқлигида кўрсатилади.
151. Таъқиқланган ҳудудлар, парвозлар чекланган ҳудудлар ва хавфли ҳудудлар қўнишга визуал киришиш харитасида вертикал чегаралар ва ўзларининг хусусиятлари билан кўрсатилади.
152. Зарур бўлганда, қўнишга визуал киришиш харитасида радионавигациявий воситалар, шунингдек уларнинг частоталари ва қўлланилиши доираси кўрсатилади.
153. Зарур бўлганда, қўнишга визуал киришиш харитасида радиоалоқа воситалари, уларнинг частоталари ва чақирувлари кўрсатилади.
154. ВПҚ бўйича учиб чиқиш харитасида учиш экипажларига кўмаклашадиган учишдан кейин маршрут бўйлаб учиб кетиш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади (МҲЙ ёки белгиланган маршрут).
155. ВПҚ бўйича учиб чиқиш парвоз тури қўлланиладиган ҳамма қўниш майдончалари ва аэродромлар учун ВПҚ бўйича учиб чиқиш харитаси қўлланилади.
156. ВПҚ бўйича учиб чиқиш харитаси ишлаб чиқариш эҳтиёжига қараб, масштабли ва масштабсиз тузилиши мумкин.
Хариталар шундай тузиладики, уларда ВПҚ бўйича ҲК (МҲЙ ёки белгиланган маршрут) маршрут бўйлаб учиб кетиш, парвозни хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотларнинг ҳажмини тўлиқ бўлиши кўрсатилади.
а) давлат, шаҳар ёки аҳоли пунктининг номи, аэродромнинг номи, УҚЙ бўйича парвозда қўлланиладиган рақам;
б) мазкур харита қўлланиладиган аэродром баландликлари ва УҚЙ бошланишлари (агар мавжуд бўлса), ўтиш эшелони, ўтиш баландлиги, ҲК тоифаси ва тури. Аэродром баландликлари ва УҚЙ бошланишлари метрнинг ўндан бир аниқлигида кўрсатилади;
в) агар мавжуд бўлса, харитада радионавигация воситалари, радиоалоқа воситалари, уларнинг частоталари ва чақирувлари кўрсатилади;
д) қайси секторга тегишлилиги аниқ кўрсатилган сектордаги (МХБ) минимал хавфсиз (мутлақ/нисбий) баландлик кўрсатилади;
е) АНН бўйича географик координатлари кўрсатган ҳолда учиш ва қўниш йўлаги ёки марказлар (агар мавжуд бўлса) ва парвознинг магнит курслари;
и) баландлиги кўрсатилган ҳолда аҳамиятли табиий ва сунъий тўсиқлар. Тўсиқларнинг баландлиги бир метр аниқлигида кўрсатилади (жамлаш кўп томонига қараб амалга оширилади).
м) чиқиш пунктининг номи, унинг координатлари, «Не ниже Нбез.» ёзуви ёки агар буни маршрутнинг хусусияти талаб қилса — учиб ўтишнинг хавфсиз баландлиги;
н) таъқиқланган ҳудудлар, парвозлар чекланган ҳудудлар ва хавфли ҳудудлар харитада вертикал чегараларини кўрсатган ҳолда номлари берилган кўрсатилади;
158. УҚЙ бўйича қўнишга киришиш харитасида учиш экипажларига кўмаклашадиган маршрут бўйича парвоз қилиш босқичидан аэродромга (қўниш майдончасига) бориш босқичига ўтиш ва қўнишга киришишни амалга ошириш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади. УҚЙ бўйича қўнишга киришиш харитасининг намуналари мазкур Қоидаларнинг 13-1-иловасида келтирилган.
159. Қўнишга киришининг. мазкур тури қўлланиладиган ҳамма аэродромлар (қўниш майдончалари) учун УҚЙ бўйича қўнишга киришиш харитаси қўлланилади.
160. УҚЙ бўйича қўнишга киришиш харитаси ишлаб чиқариш эҳтиёжига қараб, масштабли ва масштабсиз тузилиши мумкин.
Хариталар шундай тузиладики, уларда УҚЙ бўйича кўнишга киришиш ва аэродромга киришни хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотларнинг ҳажмини тўлиқ бўлиши кўрсатилади.
а) давлат, шаҳар ёки аҳоли пунктининг номи, аэродромнинг номи, УҚЙ бўйича парвозда қўлланиладиган рақам;
б) мазкур харита қўлланиладиган аэродром баландликлари ва УҚЙ бошланишлари (агар мавжуд бўлса), ўтиш эшелони, ўтиш баландлиги, ҲК тоифаси ва тури. Аэродром баландликлари ва УҚЙ бошланишлари метрнинг ўндан бир аниқлигида кўрсатилади;
в) агар мавжуд бўлса, харитада радионавигация воситалари, радиоалоқа воситалари, уларнинг частоталари ва чақирувлари кўрсатилади;
д) қайси секторга тегишлилиги аниқ кўрсатилган сектордаги (МХБ) минимал хавфсиз (мутлоқ/нисбий) баландлик кўрсатилади;
е) аэродром (қўниш майдони) устидан айланиш баландлиги ва қўниш курсига чиқиш баландлиги кўрсатилади, агар у айланиш баландлигидан фарқ қилса;
ж) АНН бўйича географик координатлари кўрсатган ҳолда учиш ва қўниш йўлаги ёки марказлар (агар мавжуд бўлса) ва парвознинг магнит курслари;
к) баландлиги кўрсатилган ҳолда аҳамиятли табиий ва сунъий тўсиқлар. Тўсиқларнинг баландлиги бир метр аниқлигида кўрсатилади (жамлаш кўп томонига қараб амалга оширилади).
м) аэродромга (қўниш майдонига) чиқиш бошланадиган пунктнинг номи, қўнишга киришиш, унинг координатлари, «Не ниже Нбез.» ёзуви ёки агар буни парвознинг хусусияти талаб қилса-учиб ўтишнинг хавфсиз баландлиги;
н) таъқиқланган ҳудудлар, парвозлар чекланган ҳудудлар ва хавфли ҳудудлар харитада вертикал чегараларини кўрсатган ҳолда номлари берилган кўрсатилади;