В соответствии с Законом Республики Узбекистан от 26 апреля 2011 года № ЗРУ-289 «О внесении изменений и дополнений в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности» и в целях совершенствования рассмотрения административных дел о нарушении Правил дорожного движения, приказываю: 1. Утвердить Инструкцию о порядке рассмотрения административных дел о нарушении Правил дорожного движения согласно приложению*. приказ министра внутренних дел Республики Узбекистан от 23 апреля 2000 года № 87 «Об утверждении Инструкции об организации производства административных дел о нарушении правил дорожного движения (рег. № 933 от 9 июня 2000 года), и о порядке выдачи и обмена талона к водительскому удостоверению» (рег. № 934 от 9 июня 2000 года) (Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств, 2000 г., № 12); приказ министра внутренних дел Республики Узбекистан от 17 октября 2006 года № 223 «О внесении изменений и дополнений в приказ министра внутренних дел Республики Узбекистан от 23 апреля 2000 года № 87» (рег. № 933-1 от 21 ноября 2006 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2006 г., № 46-47, ст. 469); приказ министра внутренних дел Республики Узбекистан от 30 декабря 2006 года № 266 «О внесении изменений и дополнений в Инструкцию об организации производства административных дел о нарушении правил дорожного движения, и о порядке выдачи и обмена талона к водительскому удостоверению» (рег. №№ 933-2, 934-1 от 11 января 2007 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2007 г., № 1-2, ст. 19); приказ министра внутренних дел Республики Узбекистан от 15 января 2008 года № 14 «О внесении дополнений в Инструкцию об организации производства административных дел о нарушении правил дорожного движения» (рег. № 933-3 от 28 января 2008 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2008 г., № 5, ст. 21); приказ министра внутренних дел Республики Узбекистан от 30 мая 2008 года № 88 «О внесении дополнений в Инструкцию об организации производства административных дел о нарушении правил дорожного движения» (рег. № 933-4 от 18 июня 2008 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2008 г., № 24-25, ст. 246); |
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 26 апрелдаги ЎРҚ–289-сон «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш ишларини такомиллаштириш мақсадида буюраман: 1. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш» (рўйхат рақами 933, 2000 йил 9 июнь) ҳамда Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни (рўйхат рақами 934, 2000 йил 9 июнь) тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 12-сон); Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 17 октябрдаги 223-сон «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 933-1, 2006 йил 21 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 469-модда); Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2006 йил 30 декабрдаги 266-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 933-2, 934-1, 2007 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда); Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2008 йил 15 январдаги 14-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 933-3, 2008 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 5-сон, 21-модда); Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2008 йил 30 майдаги 88-сон «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги йўриқномага қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 933-4, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 246-модда). Олдинги таҳрирга қаранг. 2. Йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) бузилишига доир ишларни юритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда Кодекс деб юритилади), Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори, мазкур Йўриқнома ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади. (2-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 3. Қоидаларнинг бузилишига доир ишларни кўриб чиқишнинг вазифалари ҳар бир ишнинг ҳолатини ўз вақтида, ҳар томонлама, тўла ва объектив равишда аниқлаб чиқишдан, бу ишни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ҳал этишдан, чиқарилган қарорнинг ижросини таъминлашдан, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлашдан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан, қонунийликни мустаҳкамлашдан иборатдир. (3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 4. Қоидаларнинг бузилишига доир ишлар қонунийликка қатъий амал қилиш асосида кўриб чиқилади. Қоидаларнинг бузилиши учун таъсир чораларини қўллаш чоғида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ваколатли юқори турувчи органлар, мансабдор шахс ва прокурорнинг мунтазам назорати, шикоят қилиш ҳуқуқи ва қонунчиликда белгиланган бошқа усуллар билан таъминланади. (4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (41-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 5. Қоидаларни бузган ҳайдовчиларга нисбатан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб юритилади) ходими ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома (кейинги ўринларда электрон шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) махсус дастурий таъминот ўрнатилган мобиль қурилма (кейинги ўринларда планшет деб юритилади) ёки компьютер ёрдамида «E-ma‘muriy ish» тизими орқали расмийлаштиради. Содир этилган ҳуқуқбузарликлар кейинчалик аниқланганда, маъмурий ишлар жабрланувчининг аризаси билан қўзғатилганда, шунингдек алоқа тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда ёки маъмурий ишни қоғоз шаклида шакллантиришни тақозо этадиган ҳолатларда ҳужжатлар, шу жумладан мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳақида баённома (кейинги ўринларда қоғоз шаклдаги маъмурий баённома деб юритилади) қоғоз шаклида расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-ma‘muriy ish» тизимига киритилади. (5-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 6. Қоидаларнинг бузилиши тўғрисидаги ишлар юзасидан Кодекснинг 138-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда (пиёдаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари) электрон ёки қоғоз шаклдаги маъмурий баённома (кейинги ўринларда маъмурий баённома деб юритилади) тузилмайди. Ҳуқуқбузар пиёдага мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда жарима тўлаганлиги тўғрисида квитанция берилади. (6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 61. Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилади. (61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) қарор чиқарилган сана ва жой, уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар, Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари билан қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири, қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби. (61-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (61-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан бешинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (10-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. (11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 июлдаги 361-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-7, 14.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 10/23/2240-7/0605-сон) Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. (11-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (12-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон) 15. Қоидаларни бузиш натижасида транспорт воситалари, юклар, йўл ва бошқа иншоотларга ёки ўзгалар мол-мулкига моддий зарар етказилса, маъмурий баённомага мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳодисанинг чизмаси, шунингдек ҳодиса иштирокчиларининг, гувоҳларининг тушунтиришлари илова қилинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 151. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида берилган хабар юзасидан ДЙҲХХ ходими ҳодиса содир бўлган жойга етиб келганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 201 ва 202-моддаларига мувофиқ тузилган бўлса, ДЙҲХХ ходими ушбу хабарнома нусхасини олиб билдирги асосида ички ишлар органлари навбатчилик қисмига топширади. Бунда, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани тузиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 201-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослардан исталган биттаси мавжуд бўлмаган тақдирда ДЙҲХХ ходими йўл-транспорт ҳодисасини умумий тартибда расмийлаштириб, тўпланган ҳужжатларни терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахсга тақдим этади. (151-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 152. Йўл-транспорт ҳодисасига доир маъмурий иш материаллари ва маъмурий баённома Кодекснинг 282-моддасига мувофиқ белгиланган тартибда «E-ma‘muriy ish» тизими орқали тегишли судларга юборилади. (152-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Ҳайдовчиларга тергов ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи томонидан мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Транспорт воситаларининг шикастланганлиги тўғрисидаги маълумотнома берилади. (16-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 161. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи ДЙҲХХ мансабдор шахси тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини Кодекснинг 3133-моддасида белгиланган тартибда судга юборади. (161-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (162-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Кодекснинг 290-моддасига кўра содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Кодексга мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади ва бу ҳақда маъмурий баённомага, шунингдек талонга ёзиб қўйилиб, талон ҳуқуқбузарга қайтариб берилади. (17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Агар мазкур банднинг биринчи хатбошисида қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётган даврда такроран транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарнинг талони олиниб, унга мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда вақтинчалик рухсатнома берилади. 18. Ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган кундан бошлаб унинг талонидан, талон олинган кундан бошлаб вақтинчалик рухсатномадан ўттиз кун давомида шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда (ўттизинчи куннинг соат 24:00 га қадар) фойдаланишга рухсат этилади, мазкур Йўриқноманинг 21-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 19. Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, ҳайдовчи истиқомат қилаётган ёки транспорт воситаси рўйхатга олинган жойдаги ДЙҲХХга ўттиз кун ичида етиб келмаган ва талоннинг амал қилиш муддати тугаб қолган ҳолларда талоннинг муддатини узайтириш шу ДЙҲХХнинг фақатгина маъмурий амалиёт инспектори ёки бундай вазифа юклатилган ходими томонидан ҳайдовчига мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома расмийлаштирилиб бериш орқали амалга оширилади. Маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин. Агарда ушбу муддатда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси келиб тушмаса, истисно тариқасида маълумотнома ўн кун муддатга уч маротаба берилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. (22-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) 23. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони, вақтинчалик рухсатнома, ишончнома, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномалари бўлмаган шахслар транспорт воситасини бошқарганда уларга нисбатан Кодекснинг 135-моддаси иккинчи қисми асосида маъмурий баённома тузилиб, Кодекснинг 291-моддаси «а» қисмига мувофиқ транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва иш кўриб чиқилгунга қадар тўхташ жойларида ушлаб турилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 26. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойда кўриб чиқилади. Кодекснинг 113-моддасининг бешинчи қисмида, 125, 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар транспорт воситалари рўйхатга олинган жойда кўриб чиқилиши ҳам мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. (26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 28. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс маъмурий ҳужжатларни олгандан сўнг ҳуқуқбузарга ишни қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги хабарномани юборади. Маъмурий ишларни кўриб чиқишда Кодекснинг 295 — 300 моддаларида (жабрланувчи, қонуний вакиллар, адвокат, гувоҳ, эксперт, таржимон) назарда тутилган шахслар қатнашиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. (31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (32-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 33. Кодекснинг 54, 123, 125-моддаларида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351-моддаларида, 136-моддасининг учинчи қисмида, 138, 139, 140, 141, 147-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бош бошқармаси) бошлиғи, унинг ўринбосари, йўл-патруль хизматини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, унинг ўринбосари, алоҳида муҳим ишлар бўйича инспектор (маъмурий амалиёт бўйича инспектор), маъмурий амалиёт бўлинмаси (бўлими) бошлиғи, унинг ўринбосари, маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни кўриб чиқиш бўйича катта инспектор (инспектор), автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат бўлими (бўлинмаси) бошлиғи, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг катта инспектори, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш нормаларига ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат гуруҳининг маъмурий амалиёт бўйича инспектори, улар йўқлигида эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва улар учун маъмурий жазо қўлланилади. (33-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 25 декабрдаги 338-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-5, 06.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.01.2021 й., 10/21/2240-5/1702-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (331-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 34. Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 147-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати бригадаси (батальони, дивизиони, отряди, мобиль гуруҳи) командири, ёки унинг ўринбосари томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўллаши мумкин. (34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан Кодекснинг 126, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129 ва 130-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бир йил давомида такроран содир этилмаганлиги аниқлангандан сўнггина маъмурий иш кўриб чиқилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 35. Кодекснинг 125-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 126-моддасининг биринчи қисмида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1282-моддасининг биринчи қисмида, 1283-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 135-моддасининг биринчи қисмида, 1351-моддасининг биринчи қисмида, 138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун — йўл-патруль хизмати катта инспектори (инспектори) ва йўл ҳаракати қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи бошқа ходимлар томонидан кўриб чиқилади ва маъмурий жазо қўлланилади. (35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан Кодекснинг 126, 128, 1282 ва 1283-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бир йил давомида такроран содир этилмаганлиги аниқлангандан сўнггина маъмурий иш кўриб чиқилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 36. Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида), 125-моддасининг учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларида, 1251-моддасининг иккинчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг иккинчи қисмида, 1286-моддасида (агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлмаса ва тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларининг бузилиши йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса), 131-моддасида, 135-моддасида (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида мавжуд бўлмаганлиги ҳоллари бундан мустасно), 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 137-моддасида, 194-моддасида (ички ишлар органи ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабини бажармаслик қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин. Бунда, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси ушлаб қолинганлиги ҳақидаги маълумот баённомага қайд қилинади ва ҳайдовчига барча ҳужжатлари қайтариб берилади (Кодекснинг 131 ва 136-моддалари бундан мустасно). Транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган тақдирда транспорт воситасини ушлаган ДЙҲХХ ходими ўз ваколатлари доирасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатиш юзасидан зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади, маъмурий баённомани расмийлаштиради, мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани тузади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси баённомага бириктилади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади. Транспорт воситаси ушланган тақдирда фақат мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома тузилади ҳамда жарима солиш тўғрисидаги қарор ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар жарима майдончасида ушлаб турилади. Далолатнома уч нусхада тузилиб, биринчи нусхаси транспорт воситасини жарима майдончасида сақлаш учун масъул бўлган шахсда қолдирилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХ ходимида қолади, учинчи нусхаси ҳуқуқбузарга берилади. Маъмурий ишни кўриб чиққан ДЙҲХХ ходими мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада рухсатнома расмийлаштиради, имзолайди ва муҳри билан тасдиқлайди ҳамда унинг биринчи нусхасини ҳуқуқбузарга беради, иккинчи нусхасини маъмурий баённомага (жарима солиш тўғрисидаги қарорга) тикиб қўяди. (36-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (39-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Бунда Кодекснинг тегишли моддаларида маъмурий жазони кучайтириш назарда тутилган ва такрорийлиги ҳисобга олинадиган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда маъмурий ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс ҳуқуқбузарнинг аввалги ҳуқуқбузарликларининг такрорийлигини аниқлаши шарт. Олдинги таҳрирга қаранг. (39-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) 40. Агар ҳуқуқбузар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаганлигини маълум қилса, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқатдан бор-йўқлигини аниқлаш учун мазкур Йўриқноманинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ сўровнома унинг яшаш жойидаги РИБ (ТРИБ)ларга юборилади. 41. Агар ҳуқуқбузар талонни белгиланган жаримани тўлаб қайтариб олиш вақтида ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этмаса, мазкур Йўриқноманинг 10-иловасидаги шаклга мувофиқ сўровнома транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари картотекасида бор-йўқлиги ҳақидаги маълумот олиш учун ҳам РИБ (ТРИБ)ларга юборилади. Сўровнома ҳайдовчининг илтимосига кўра унинг ўзига бериб юборилиши ҳам мумкин. Сўровномани олган РИБ (ТРИБ) ходими ҳудудий ИИБ ЙҲХБ(Г)га ёки фуқарога мазкур Йўриқноманинг 11-иловасидаги шаклдаги маълумотномани бир кун ичида расмийлаштириб бериши шарт. 42. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётганда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги тўғрисида ёки Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо чорасини қўллаш учун асослар борлиги ҳақида хулосага келинган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳуқуқбузарликнинг кам аҳамиятлилиги сабабли ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги ёки енгилроқ маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳақидаги мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилган тақдимнома билан судга юборилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 44. ДЙҲХХ мансабдор шахси маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, шу иш юзасидан «E-ma‘muriy ish» тизими орқали мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқаради. (44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи, иш кўриб чиқилган сана, иши кўриб чиқилаётган шахс хусусидаги маълумотлар, ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни, Кодекснинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, иш юзасидан қабул қилинган қарор. Олдинги таҳрирга қаранг. (45-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 34-сонли (рўйхат рақами 2240-3, 01.03.2018 й.) буйруғига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2240-3/0836-сон) ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш пайтига келиб Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтиб кетган бўлса; Олдинги таҳрирга қаранг. (45-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 25 декабрдаги 338-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-5, 06.01.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.01.2021 й., 10/21/2240-5/1702-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (451-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 25 декабрдаги 338-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-5, 06.01.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.01.2021 й., 10/21/2240-5/1702-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (47-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) 48. Кодекснинг 131, 140-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида чиқарилган қарорни шу ҳуқуқбузар ишлаб ёки ўқиб турган жойдаги маъмурият эътиборига етказади. 49. Йўл ҳаракати қоидаларининг темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш бандининг бузилиши билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳужжатлар бўйича жазо чоралари Кодекснинг 130-моддаси асосида қўлланилади. Шунингдек, темир йўл кесишмаси олдида 2.5 «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган» йўл белгиси талабини бажармаслик ҳам Кодекснинг 130-моддаси бўйича маъмурий чораларининг қўлланилишига олиб келади. Олдинги таҳрирга қаранг. 50. Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, унга товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилма ёхуд давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар илова қилинади. Ушбу қурилмалар гувоҳлар иштирокида ечиб олиниб, далолатнома тузилади ва ҳуқуқбузарлик аниқланган кунда pdf форматида сканер қилинган ҳолда белгиланган тартибда «E-ma‘muriy ish» тизимига киритилади. (50-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган бўлса-ю, лекин ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлса, маъмурий жазо чораси жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида, агар Кодекснинг 36-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган муддатлар ўтмаган бўлса, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин. (51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) 54. Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органлари оддий ва бошлиқлар таркибига мансуб шахслар Қоидаларни бузганликлари учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар. Олдинги таҳрирга қаранг. 55. Кодекснинг 125-моддасида, 1251-моддасининг биринчи қисмида, 126-моддасида, 127-моддасининг биринчи қисмида, 128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1281-моддасининг биринчи қисмида, 1282-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1283-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 1284-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1285-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 1286-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 135, 1351, 138, 139, 140, 141-моддаларида (транспорт воситаларининг ҳайдовчилари — ҳарбий хизматчилар ва йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун улар хизмат қилаётган жойдаги ҳарбий автомобиль назоратига юборилади. (55-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (56-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) 57. Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахс маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, ташкилотлар раҳбарларига ана шу сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ҳақида тақдимнома киритиши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. (IV-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (58-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (58-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан учинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (631-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) 64. Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича ДЙҲХХнинг ваколатли мансабдор шахси мазкур Йўриқноманинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги ҳал қилув қарори қабул қилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (67-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (68-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 69. Агарда Кодексда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўзгача қоида белгиланмаган бўлса, маъмурий жазо қўлланиш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб ижро этилиши лозим. (69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (69-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 26 июлдаги 159-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-2, 08.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 32-сон, 822-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 70. Жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда – шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно. (70-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (70-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. (70-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 июлдаги 361-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-7, 14.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 10/23/2240-7/0605-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (70-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 июлдаги 361-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-7, 14.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 10/23/2240-7/0605-сон) (70-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон) 72. Агар жарима Кодекснинг 126, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун солинган бўлса, бу ҳақда белгиланган тартибда талонга белги қўйилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (72-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2015 йил 3 сентябрдаги 155-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-1, 07.10.2015 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 521-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. (73-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (74-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (74-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон) 81. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари Қоидаларни бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Олдинги таҳрирга қаранг. (84-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА (1-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 11-ИЛОВА (11-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 12-ИЛОВА
(12-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 12 июлдаги 361-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-7, 14.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 10/23/2240-7/0605-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 13-ИЛОВА (13-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА (2-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон) Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
(4-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон) Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
(6-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2020 йил 15 июндаги 195-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-4, 15.07.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2020 й., 10/20/2240-4/1070-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова матни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 8-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова матни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 9-ИЛОВА Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-илова матни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 10-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 11-ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 12-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг. (13-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 14-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг. (15-илова Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 августдаги 326-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2240-6, 13.10.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 10/22/2240-6/0930-сон) |