Республика аҳолисини тадбиркорлик соҳасига кенг кўламда жалб этишни таъминлаш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида хусусий бизнеснинг ролини сифат жиҳатидан ошириш мақсадида:
1. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар ва идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва республиканинг бошқа ташкилотлари ўзларининг кундалик фаолиятида:
моддий-техника, ахборот ва кадр ресурсларига эришишда тадбиркорлар билан давлат корхоналарининг тўла тенг ҳуқуқлилигини оғишмай таъминласинлар;
қонунларда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, тадбиркорларнинг тезкор-хўжалик ва хўжалик-тижорат фаолиятига аралашишга йўл қўймасинлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Xўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддаси.
томонлардан бирининг айби билан кўрилган зарарни ва бой берилган фойдани қоплаш шарти билан, иқтисодий муносабатларда бошқарув органлари билан тадбиркорларнинг икки томонлама масъулияти принципига амал қилсинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси ва Адлия вазирлиги тадбиркорлар ва хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларига риоя этиш юзасидан қабул қилинган қонунлар ҳамда Фармонларнинг қатъиян бажарилишини назорат қилишни таъминласинлар. Уларни сўзсиз бажариш ва қонунбузарликларнинг олдини олиш борасида тезкор чораларни кўрсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 июлдаги ПФ-3466-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 329-модда)
3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси 1995 йилда Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғармага давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган, реконструкциялаш, техника билан қайта қуроллантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган маблағларнинг 50 фоизга қадарини топширсин.
Мазкур маблағлар аввало лойиҳаларни амалга оширишда ўз улуши билан қатнашиш, кредитлар бериш, шунингдек тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолатлар бериш йўли билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга сарфлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 июлдаги ПФ-3466-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 329-модда)
7. Хўжалик судларига хусусий корхона эгаларидан пошлина ҳақини олдиндан тўлаттирмай даъво аризаларини қабул қилишга рухсат берилсин, кейинчалик унинг ҳақи суд қарори чиқарилгандан сўнг сўзсиз ундириб олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг моддий-техника негизини амалда мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корпорациялар, концернлар ва уюшмалар билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳсулот ишлаб чиқаришни, савдо-сотиқни ва турли хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш учун фойдаланилмай ётган ишлаб чиқариш биноларини белгиланган тартибда хусусий корхоналарга ижарага беришни;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 573 — 578-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонуни.
чала қурилган ишлаб чиқариш иншоотлари ҳамда фойдаланилмаётган ускуналарни кимошди савдоси ва танловлар орқали сотишни амалда кенг жорий қилсинлар.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзбекбирлашув», «Ўзтайёрловсавдо» уюшмаси:
1995 йилнинг I чорагида деҳқон (фермер)лардан ва хусусий корхона эгаларидан қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларини харид қилувчи доимий ишлайдиган улгуржи ихтисослаштирилган бозорларни ташкил қилсинлар;
бўш ётган биноларни тадбиркорларнинг тайёр маҳсулотлари сақланадиган омборларга айлантириш ва улардан фойдаланишга кўмаклашсинлар.
10. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси, «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси, «Ўзбекбирлашув», «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси:
товар ишлаб чиқарувчи тадбиркорларни маҳаллий хом ашё ва материаллар билан таъминлайдиган улгуржи-воситачи тузилмаларни;
хом ашё ва материалларга буюртмаларни йиғиш, уларни харид қилиш, навларга ажратиш, сақлаш, зарур ҳолга етказиш ҳамда уларни тадбиркорларнинг буюртмалари бўйича сотиш билан шуғулланувчи тижорат марказлари ва савдо уйларини ташкил қилсинлар.
11. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. З. Усмонов республиканинг катта шаҳарларида супермаркетлар барпо этишда хусусий корхона эгаларига ёрдам кўрсатсин.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига турар жой биноларини улар жойлашган ер участкалари билан бирга хорижий юридик ва жисмоний шахслар — дипломатия корпусининг ходимларига, Ўзбекистон Республикасига вакил қилиб юборилган матбуот ходимларига, фирмалар, компаниялар ва халқаро ташкилотлар доимий ваколатхоналарининг ходимларига, қўшма корхоналарда доимий асосда ишлайдиган шахсларга, шунингдек республикада доимий истиқомат қиладиган ва яшаш учун гувоҳномага эга бўлган шахсларга хусусий мулк қилиб сотишларига рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддат ичида Молия вазирлиги ҳузурида қимматбаҳо қоғозлар бўйича доимий ишлайдиган республика комиссиясини ташкил қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ҳар йили хусусий корхоналар эгаларининг танловларини ўтказиб, ғолибларни — экспортга маҳсулот чиқариш билан шуғулланувчи фирмаларни халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда таништириб туриш тўғрисида Тадбиркорлар уюшмаси билан Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарманинг таклифи қабул қилинсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат мулк қўмитаси билан биргаликда бир ой муддат ичида бозор муносабатлари соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тармоғини кенгайтиришга оид тадбирлар тизимини ишлаб чиқсин.
16. Тошкент шаҳар ҳокими шу йилнинг I чорагида Республика жамғарма биржаси ва Республика кўчмас мулк биржасига уларнинг фаолияти учун нормал шарт-шароитларни таъминлаб берадиган бинолар ажратилишини таъминласин.
17. Ўзтелерадио, газета ва журналларнинг таҳририятлари хусусий корхона эгаларининг иш тажрибасини тарғиб қилишни авж олдирсинлар, уларнинг аниқ-равшан намуналари асосида тайёрга айёрлик психологиясини бартараф этиш ва улар шу негизга таяниб ўзларининг моддий фаровонлигини таъминлаш, шунингдек хайрия фаолиятини амалга ошириши соҳасидаги кенг имкониятларни намойиш қилсинлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 55-сонли «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 1995 йил 4 апрелдаги 117-сонли «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлар аппарати таркибида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик, хусусий бизнес ва тижорат ишларини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўлимлари ташкил этиш тўғрисида»ги ва 1995 йил 19 апрелдаги 135-сонли «Супермаркетлар шохобчаларини ташкил этиш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари.