LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) 7-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 25 январдаги 3, 7 ва 2011-2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513- модда) 7-бандига мувофиқ ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни (кейинги ўринларда тўлов деб юритилади) ундириш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади, бундан микрофирма ва кичик корхоналар мустасно.
тўлов — унумли фойдаланиш муддати ўтган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан фойдаланганлик учун бюджетга тўлов;
асбоб-ускуна — маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат кўрсатиш) жараёнида фойдаланиладиган машина ва асбоб-ускуналар;
асбоб-ускуна мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган асбоб-ускуналар гуруҳи рўйхатига киритилган бўлса;
асбоб-ускуна мазкур Низомнинг 5-банди хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унумли фойдаланиш муддатидан ортиқ муддатларда фойдаланилаётган бўлса;
асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати — уни сотиб олиш, қуриш (барпо қилиш) ва тайёрлаш, етказиб бериш ҳамда фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш учун сарфланган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларга мувофиқ қайта баҳолашларни ҳисобга олган ҳолдаги ҳақиқий харажатлар қиймати.
3. Тўлов тўловчилар бўлиб, ташкилот балансида асосий воситалар сифатида ҳисобга олинган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналардан ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланаётган юридик шахслар ҳисобланади.
4. Асбоб-ускунанинг ўрнатилган унумли фойдаланиш муддати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ аниқланади.
5. Гуруҳлар бўйича асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади:
агар ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ўрнатилган асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжатларда кўрсатилган муддатлардан юқори ўрнатилган бўлса, асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати техник ҳужжат асосида ҳисобга олинади;
агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбир ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 50-сон, 496-модда) мувофиқ ваколатли орган томонидан асбоб-ускунани техник диагностикадан ўтказиш натижасида, унинг фойдаланиш муддати узайтириладиган бўлса, асбоб-ускунанинг ўрнатилган унумли фойдаланиш муддати узайтирилган муддатни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
6. Тўлов ҳисоблаш учун база бўлиб, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган меъёрларга жавоб берадиган асбоб-ускунанинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ҳисобланади, бундан қуйидагилар мустасно:
молиявий ижара (лизинг) шартномасига кўра олинган асбоб-ускуна, молиявий ижара (лизинг) шартномаси муддати давомида;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинган асбоб-ускуна.
Масалан, мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга жавоб берадиган асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги (яъни, 31 декабрь ҳолатига) бошланғич қиймати 50 000 минг сўмни ташкил этади, 2011 йил учун тўлов миқдори эса 0,25 фоиз миқдорида белгиланган. У ҳолда бюджетга тўланадиган тўлов суммаси 125 минг сўмни ташкил этади (50 000 х 0,25 / 100).
10. Тўлиқ эскирган асбоб-ускунадан фойдаланилганлик учун тўлов ҳисоб-китоби-маълумотномаси мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади.
11. Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуна учун тўлов, Ҳисоб-китоб-маълумотномани тақдим этиш муддатидан кечиктирмаган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бюджетга ўтказилади.
12. Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик счёти бўйича амалга оширилади.
13. Тўловчилар тўловнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардирлар.
14. Тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
15. Тўловни ўз вақтида бюджетга ўтказмаганлик учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня ҳисобланади.
Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Асбоб-ускуналар | Кодлар (Шифрлар) | Унумли фойдаланиш муддати (йилларда) |
Кучланиш асбоб-ускуналари | 40 | |
Теплотехник асбоб-ускуналар | 400 | 25 |
Турбина асбоб-ускуналари | 401 | 33 |
Электродвигателлар ва дизель-генераторлар | 402 | 20 |
Комплекс қурилмалар | 403 | 22 |
Ички ёнув двигателлари | 404 | 10 |
Бошқа кучланиш асбоб-ускуналари | 407 | 19 |
Ишчи асбоб-ускуналар | 41 — 46 | |
Металл кесувчи асбоб-ускуналар | 410 | 12 |
Қуймачилик ишлаб чиқариши учун асбоб-ускуналар | 411 | 20 |
Темирчилик ва пресслаш асбоб-ускуналари | 412 | 20 |
Абразив металлар ва олмос ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар | 413 | 12 |
Компрессор асбоб-ускуналари | 414 | 19 |
Насослар | 415 | 10 |
Газ тозаловчи ускуналар ва вентиляцион машина ва асбоб-ускуналари | 416 | 14 |
Юк кўтариш-транспорт ва юклаш-тушириш асбоб-ускуналари | 417 | 25 |
Ер ва кон ишлари учун асбоб-ускуналар | 418 | 15 |
Гидромеханизация асбоб-ускуналари | 419 | 12 |
Бетон ва пардозлаш ишлари учун асбоб-ускуналар | 420 | 8 |
Йўл қурилиши асбоб-ускуналари | 421 | 23 |
Қозиқ қоқиш ишлари учун асбоб-ускуналар | 422 | 14 |
Кабель (ўраш) ўтказиш учун асбоб-ускуналар | 423 | 33 |
Сув ости техник ишлари учун асбоб-ускуналар | 424 | 21 |
Электрогазосварка ва кесиш учун асбоб-ускуналар | 425 | 15 |
Майдалаш, саралаш ва бойитиш учун асбоб-ускуналар | 426 | 20 |
Геология-қидирув асбоб-ускуналари | 427 | 10 |
Ер ости ва очиқ тоғ ишлари учун асбоб-ускуналар | 428 | 12 |
Технологик жараёнлар учун мўлжалланган барча турдаги махсус сиғимлар | 429 | 16 |
Қора металлургия асбоб-ускуналари | 430 | 20 |
Рангли металлургия асбоб-ускуналари | 431 | 20 |
Кимё саноати ва минерал ўғитлар саноати асбоб-ускуналари | 432 | 18 |
Иссиқлик алмашинувчи ускуналар, кимё саноати печи ва бошқа махсус асбоб-ускуналар | 433 | 15 |
Нефть ва газ қазиш ва бурғулаш учун асбоб-ускуналар | 434 | 18 |
Нефтни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари | 435 | 13 |
Нефткимё саноати асбоб-ускуналари | 436 | 16 |
Газ саноати асбоб-ускуналари | 438 | 20 |
Электрон саноати асбоб-ускуналари | 440 | 9 |
Қурилиш материаллари саноати асбоб-ускуналари | 441 | 17 |
Ойначилик саноати асбоб-ускуналари | 442 | 16 |
Кабель саноати асбоб-ускуналари | 443 | 18 |
Ўрмон саноати асбоб-ускуналари | 444 | 10 |
Ёғочни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари | 445 | 11 |
Целлюлоза-қоғоз саноати асбоб-ускуналари | 446 | 18 |
Полиграфия саноати асбоб-ускуналари | 448 | 13 |
Енгил саноат асбоб-ускуналари | 449 | 13 |
Озиқ-овқат саноати технологик асбоб-ускуналари | 450 | 13 |
Гўшт ва сут саноати асбоб-ускуналари | 451 | 13 |
Медицина ва микробиология саноати асбоб-ускуналари | 460 | 16 |
Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўловни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Юридик шахс штампи | |||||||||
___________________________________туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига | |||||||||
Солиқ тўловчи __________________________________________________________ | |||||||||
(корхона, ташкилот номи) | |||||||||
ИНН | |||||||||
Телефон ____________________ | |||||||||
Тўловчи манзили ________________________________________________________ | |||||||||
Ҳисоб-китоб счёти № ____________________________________________________ | |||||||||
(банк муассасаси номи, код) | |||||||||
Ишлатиб келинаётган тўлиқ эскирган асбоб-ускуналар учун тўлов | |||||||||
ҲИСОБ-КИТОБ –МАЪЛУМОТНОМАСИ | |||||||||
____________йил солиқ даври учун | |||||||||
минг сўм | |||||||||
Кодлар (Шифр-лар) | Асбоб-ускуна номи (белгиланган рўйхатга киритилган) | Сатр коди | Асбоб-ускунани ишга тушириш санаси | Асбоб-ускунанинг унумли фойдаланиш муддати | Тўлиқ эскирган асбоб-ускунанинг ҳисобот даври охиридаги бошланғич (қайта тиклаш) қиймати (31 декабр) | Тўлов миқдори, % да | Бюджетга тўланадиган тўлов суммаси (6 уст. х 7 уст.) | ||
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | ||
жами | 010 | ||||||||
0101 | |||||||||
0102 | |||||||||
... | |||||||||
Раҳбар | _____________ | ____________________________ | |||||||
(имзо) | (Ф.И.Ш.) | ||||||||
Бош бухгалтер | _____________ | ____________________________ | |||||||
(имзо) | (Ф.И.Ш.) | ||||||||
«___»_____________ 201__йил | М.Ў. |