Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАОнинг стандартлари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидалари (ЎзР АҚ-71) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 9 декабрдаги 136-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига мувофиқ фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 3 ноябрдаги 99-Н-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2194-3 22.11.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/2194-3/0288-сон)
аэродром диспетчерлик пункти — аэродром ҳаракатига диспетчерлик хизматини кўрсатиш учун тайинланган орган;
автоматик тарзда маълумотларни узатиш тизими (АТМУ) — учиб келаётган ва учиб кетаётган ҳаво кемаларига белгиланган жорий маълумотларни кеча-кундуз давомида ёки сутканинг белгиланган маълум бир вақтида автоматик тарзда тақдим этиш;
диспетчерлик рухсати — ҳаво кемасига ҲТҚХК органлари томонидан белгиланган шартлар асосида ҳаракатланиш учун берилган рухсат;
назорат қилинадиган самовий ҳудуд — парвозларни диспетчерлик хизматлари билан таъминлайдиган, маълум ўлчамларда белгиланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудуди (бундан буён матнда самовий ҳудуд деб юритилади);
назорат қилинадиган аэродром — аэродромдаги ҳаракатга диспетчерлик хизмати таъминланадиган аэродром;
парвоз-маълумотлари маркази — парвоз-маълумотлари хизматини кўрсатилишини ва авария ҳақида хабар бериш хизматини таъминлаш учун мўлжалланган орган;
район диспетчерлик маркази — ўзининг юрисдикцияси остида бўлган, диспетчерлик районларида назорат қилинадиган парвозларга диспетчерлик хизматини таъминлаш учун мўлжалланган орган;
район диспетчерлик хизмати — диспетчерлик районларида назорат қилинадиган парвозларга диспетчерлик хизматини кўрсатилиши таъминланадиган самовий ҳудуд;
ҳаво транспорти қатнови оқимларини ташкил этиш хизмати — ҲТҚХКнинг ваколатли органи томонидан маълум қилинган, ҳаводаги ҳаракатни ўтказиш лаёқатига мувофиқлиги ва имкон даражасида ҲТҚБни ўтказиш лаёқатини таъминлаш учун ҳаво транспорти қатнови оқимини тартибга солиш ва тезлаштириш, хавфсизлигига кўмаклашиш мақсадида тузиладиган хизмат;
ҳаво транспорти қатновини бошқариш (ҲТҚБ) — манёврлаш майдонидаги ҳаво кемаларини тўсиқлардан сақлаш, шунингдек ҳаво кемалари ўртасида тўқнашувлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида ҳамда ҳаводаги ҳаракатланишни тартибга солиш ва тезлаштириш мақсадида кўрсатиладиган хизмат;
яқинлашишга диспетчерлик хизмати — учиб келадиган ёки учиб кетадиган назорат қилинувчи ҳаво кемаларига диспетчерлик хизматини кўрсатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ЎАНМ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан келишилган ҳолда самовий ҳудудда ҳаво транспорти қатновини ташкиллаштирилишини, диспетчерларнинг ҲТҚБнинг намунали иш технологияларини, ҲТҚХК хизмати мутахассисларининг профессионал тайёргарлигига бўлган талабларни, ҲТҚХК тизими усулларини, жараёнларини ва ўтказиш лаёқатининг нормативларини, шу жумладан ҲТҚХК тизимининг лозим даражада ишлашини таъминлаш учун зарур бўлган ходимлар сони миқдорини белгилайди ҳамда Агентлик томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган ҲТҚХК диспетчерларини бошланғич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2194-4, 20.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2020 й., 10/20/2194-4/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. ЎАНМ инсон омилларини ҳисобга олиш принциплари соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 1 февралдаги 15н-сонли (рўйхат рақами 2194-1, 21.02.2013 й.) буйруғига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 112-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Уйқусизлик, узоқ вақт давомида ҳаракатда бўлиш ёхуд иш вақтидаги ақлий вазифаларнинг катта ҳажмини бажаришдан келиб чиқадиган диспетчернинг толиқиши туфайли парвозлар хавфсизлигига таҳлика солинишини олдини олиш мақсадида ЎАНМ ҳаво транспорти қатновини бевосита бошқарувчи диспетчерларнинг иш вақти графикларини ишлаб чиқади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 3 октябрдаги 87-Н-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2194-2, 10.10.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 478-модда)
5. ЎАНМ чегарадош давлатлар билан ҲТҚХКнинг чегарадош органлари билан ҲТҚХКни ўзаро мувофиқлаштириш учун ИКАОнинг халқаро стандартлари ва тавсия этилган амалиёти ҳажмида тезкор суратда ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича қўшимча қилинадиган иловаларига мувофиқ белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилишнинг иш тартиби тўғрисидаги келишувларни тузади.
6. ЎАНМ томонидан белгиланадиган, шу жумладан ҲТҚХКдан фойдаланиш бўйича самовий ҳудудлардан фойдаланувчилар учун барча зарур бўлган маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг аэронавигацион маълумотлар тўпламида нашр қилинади.
манёврлаш майдонида ҲКлари билан ушбу майдонда мавжуд бўлган тўсиқлар ўртасидаги тўқнашувларни олдини олиш;
парвозларнинг амалга оширилиши хавфсизлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган консультация ва маълумотларни тақдим этиш;
қидирув-қутқарув хизматлари ёрдамига муҳтож бўлган ҲКлари тўғрисида тегишли ташкилотларга хабар бериш, бундай ташкилотларга зарур ёрдам кўрсатиш.
9. Ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизматини кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг 7-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган вазифаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган бўлиб, қуйидаги қисмларга бўлинади:
10. Парвоз-маълумотлари хизмати бу парвозлар самарадорлигини ва хавфсизлигини таъминлаш учун консультациялар ва маълумотларни тақдим этиш учун мўлжалланган хизматдир.
11. Авария ҳақида хабар бериш хизмати бу қидирув-қутқарув органлари ёрдамига муҳтож бўлган ҲК тўғрисида тегишли ташкилотларга хабар бериш, бундай ташкилотларга зарур ёрдам кўрсатишга мўлжалланган хизматдир.
12. ҲТҚХКнинг эҳтиёжлари ҳаво транспорти қатновининг турлари, интенсивлиги ва шу каби бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
диспетчерлик районлари ва диспетчерлик зоналари. Агар диспетчерлик райони ёки диспетчерлик зонаси ПҚМР чегараларида аниқланса, улар ушбу ПҚМРнинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади;
«А» класси. Фақат УБПҚҚ бўйича парвоз қилишга рухсат берилади, барча ҲКларига диспетчерлик хизмати таъминланади ва эшелонлаштирилади;
«В» класси. УБПҚҚ ва ВПҚ бўйича парвоз қилишга рухсат берилади, барча ҲКга диспетчерлик хизмати таъминланади ва эшелонлаштирилади;
«С» класси. УБПҚҚ ва ВПҚ бўйича парвоз қилишга рухсат берилади, барча ҲКлари диспетчерлик хизмати билан таъминланади, УБПҚҚ бўйича парвозларни бажарувчи ҲК УБПҚҚ ва ВПҚ бўйича парвозларни бажарувчи бошқа ҲКларига нисбатан эшелонлаштирилади. ВПҚ бўйича парвозларни бажарувчи ҲК, УБПҚҚ бўйича парвозларни бажарувчи ҲКга нисбатан эшелонлаштирилади ва ВПҚ бўйича парвозларни бажарувчи бошқа ҲКларига нисбатан ҳаракат тўғрисида маълумотни олади;
«D» класси. УБПҚҚ ва ВПҚ бўйича парвоз қилишга рухсат берилади ва барча ҲКлари диспетчерлик хизмати билан таъминланади, УБПҚҚ бўйича парвозларни бажарувчи ҲК УБПҚҚ бўйича парвозларни бажарувчи бошқа ҲКларига нисбатан эшелонлаштирилади ва ВПҚ бўйича парвозларни бажарувчи ҲКларига нисбатан ҳаракат тўғрисидаги маълумотни оладилар, ВПҚ бўйича парвозларни бажарувчи ҲКлари бошқа барча ҲКларига нисбатан ҳаракат тўғрисида маълумотни оладилар;
«Е» класси. УБПҚҚ ва ВПҚ бўйича парвоз қилишга рухсат берилади, УБПҚҚ бўйича парвозни бажарувчи ҲК, шундай парвозни бажарувчи бошқа ҲКга нисбатан диспетчерлик хизмати билан таъминланади ва эшелонлаштирилади. Барча ҲКлар имкон даражасида ҳаракат тўғрисидаги маълумотни оладилар. Е класси назорат қилинадиган зоналарда қўлланилмайди;
«F» класси. УБПҚҚ ва ВПҚ бўйича парвоз қилишга рухсат берилади, УБПҚҚ бўйича парвозни бажарувчи барча ҲКларга ҳаво транспорти қатновига консультатив хизмат кўрсатилиши таъминланади ва сўров бўйича барча ҲКларига парвоз-маълумотлари хизмати кўрсатилади;
«G» класси. УБПҚҚ ва ВПҚ бўйича парвоз қилишга рухсат берилади ва сўров бўйича парвоз-маълумотлари хизмати кўрсатилади.
назорат қилинадиган аэродромлар ва диспетчерлик зоналари, диспетчерлик районлари чегараларида ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизматини таъминловчи ҲТҚХК органлари;
ПҚМР чегараларида авария тўғрисида хабар бериш ва парвоз қилиш маълумотини кўрсатишни таъминловчи парвоз-маълумотлари марказлари.
18. ПҚМР чегаралари ҲТҚХК лозим бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини ўз ичига қамраб олиши керак.
19. Диспетчерлик районининг қуйи чегараси, қоида тариқасида, мазкур районнинг қуйи хавфсиз эшелонига (баландлигига) мос келади.
20. Диспетчерлик районининг юқори чегараси ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизмати кўрсатилиши ушбу чегаранинг юқорисида таъминланмаган ёки ПҚМР ундан юқорида жойлашган ҳолларда белгиланади.
21. Диспетчерлик зонаси самовий ҳудуднинг назорат қилинадиган қисми бўлиб ҳисобланади ва аэродромга диспетчерлик хизматини кўрсатиш учун мўлжалланган ҳамда, қоида тариқасида, ер сатҳидан диспетчерлик районининг қуйи чегарасигача белгиланади.
22. Горизонтал текисликдаги диспетчерлик зонасининг чегараси, қоида тариқасида, аэродромнинг назорат қилинадиган нуқтасидан 10 км узоқликдаги қўнишга кириш амалга ошириладиган жой йўналишида белгиланади.
23. Район диспетчерлик маркази ёки парвоз-маълумотлари маркази, қоида тариқасида, уларнинг яқинида жойлашган аҳоли яшаш пункти ёки шаҳар, туман номи билан белгиланади.
24. Аэродром диспетчерлик пункти ёки яқинлашишга диспетчерлик пункти, қоида тариқасида, у жойлашган аэродромнинг номи билан аталади.
25. Диспетчерлик зонаси, диспетчерлик райони ёки ПҚМР тегишли самовий ҳудудда ҲТҚХКни амалга оширувчи органнинг номидан фойдаланиб белгиланади.
26. ҲТҚХКнинг йўналишларини ўрнатишда ҳар бир ҲТҚХКнинг йўналиши бўйлаб ҳимояланган самовий ҳудуд ҳамда қўшни ҲТҚХК йўналишлар оралиғида хавфсиз интервал таъминланади.
27. ҲТҚХК йўналишларини белгилаш мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ келтирилади, учиш ва қўнишнинг стандарт йўналишлари бундан мустасно.
28. Учиш ва учиб келишнинг стандарт йўналишларини ва уларнинг схемаларини белгилаш мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ келтирилган.
29. Асосий нуқталар ҲТҚХК йўналишлари ёки қўнишга кириш схемалари учун ва (ёки) ҲК парвозига нисбатан бўлган маълумотларга ҲТҚХК органларининг эҳтиёжлари бўлганда ўрнатилади.
31. Зарурият бўлганда, УҚЙ, перронлар ва аэродромда ҲКга техник хизмат кўрсатиш зоналари оралиғида ҲКни ерда бурилиши учун бурилиш стандарт йўналишлари ўрнатилиши мумкин. Бу йўналишлар тўқнашув ҳоллари юзага келмайдиган тарзда ташкил қилиниши керак.
32. ҲКнинг ердаги бурилиши стандарт йўналишларини УҚЙ ва ҲТҚХК йўналишларини белгилаш индексларидан фарқли индекслар билан белгилаш лозим.
33. Фуқаро авиациясининг ҲТҚХК органи давлат авиациясининг ҲТҚХК органи билан ўзаро ҳамкорликни келишилган ҳолда амалга оширади.
34. Фуқаро авиациясининг ҲТҚХК органи расмий талаб бўйича ёки доимий равишда давлат авиациясининг ҲТҚХК органини фуқаро ҲКларининг парвозларига тегишли бўлган зарур парвоз режаси ва бошқа маълумотлар билан таъминлайди.
35. ҲК учун потенциал хавфни юзага келтирувчи ҳар қандай фаолият тегишли ҲТҚХК органлари билан келишилиши лозим.
36. Келишишнинг мақсади ҲКлар учун хавф юзага келишига йўл қўймаслик ва бундай ҲКларнинг нормал парвозига бўлган тўсиқларни минимумга олиб келиш имконини берадиган шароитни таъминлаш ҳисобланади.
37. ҲТҚХК органи самовий ҳудудда ҲК парвозларини бажариш учун потенциал хавф юзага келаётганда ушбу фаолиятга тегишли маълумотларни ўз вақтида тарқатилиши учун жавобгардир.
38. Агар ҲК учун потенциал хавфни юзага келтирувчи фаолият доимий равишда амалга ошса, у ҳолда барча манфаатдор бўлган томонларни мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун махсус орган ташкил этилади ва ушбу маълумотлар аэронавигацион маълумотлар ҳужжатларида нашр қилинади.
39. Аэронавигацион маълумотлар хизматини маълумотлар билан таъминлаш учун ҲТҚХК органлари аэронавигацион маълумотлар хизматига зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда тақдим этади.
40. Парвозларни амалга ошириш вақтида ҲК экипажини охирги метеорологик маълумотлар билан таъминлаш ҲТҚХК органи томонидан метеорологик органлар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
41. Аэродромда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун ҲТҚХК органи билан аэродромдаги парвозларни таъминловчи хизматлар (аэродром, электр, радиотехник, орнитологик, қидирув-қутқарув, авария ва бошқа хизматлар) ўртасида ҳамкорлик амалга оширилади.
ҲТҚХК органлари билан аэродромдаги парвозларни таъминловчи хизматлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тартиби ҳамкорлик бўйича йўриқномалар билан аниқланади.
42. ҲКга нисбатан авария ҳолатида эканлиги, шу жумладан ноқонуний аралашиш ҳаракатлари содир қилинганлиги маълум бўлганда ёки тахмин қилинганда, аниқ ҳолатлардан келиб чиқиб, ушбу ҲКга бошқа ҲКларига нисбатан максимал эътибор кўрсатилиши, кўмаклашиш ва устунлик берилиши лозим.
43. Иккиламчи обзорга оид радиолакацион қабул қилиш ва жавоб бериш ускунаси билан жиҳозланган ҲК авария ҳолатидалиги тўғрисида хабар қуйидаги тарзда амалга оширилади:
44. Авария ҳолатлари вужудга келганда ҲТҚХК органлари билан ҲКлари ўртасида алоқалар олиб борилаётган вақтда инсон омили аспектлари ҳисобга олиниши лозим.
45. Авария ҳолатлари ёки ноқонуний аралашиш ҳаракатлари содир бўлганда ёки ушбу ҳаракатлар содир қилиниши тахмин қилинганда, ҲТҚХК органи ЎАНМ томонидан белгиланган тартиб бўйича ҳаракат қилиши лозим.
46. ҲКга ўз вақтида ёрдам кўрсатиш мақсадида ҲТҚХК органлари томонидан 121,5 МГц частотасини эшитиш ҳудудий диспетчерлик марказларида 24 соат давомида, аэродром диспетчерлик пунктларида ва яқинлашишга диспетчерлик пунктларида эса уларнинг иш соатлари вақтида ташкиллаштирилади.
47. Ўзбекистон Республикасида ҲТҚХК органлари дақиқалар ва соатларда, зарур ҳолларда, сонияларда ифодаланадиган умумжаҳон мувофиқлаштирилган вақтдан фойдаланадилар.
48. ҲТҚХК органлари ҳар бир иш жойидан яхши кўринадиган соатнинг вақтини, дақиқаларини, сонияларини кўрсатадиган соатлар билан жиҳозланади.
49. ҲКнинг расмий талаби бўйича ҲТҚХК органлари 30 сониягача яқинликдаги аниқлик билан ҲК бортига аниқ вақт тўғрисида хабар беради.
50. Фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини лозим даражада таъминлаш учун ҲТҚХКда парвозлар хавфсизлиги бўйича ЎАНМ томонидан дастур қабул қилинади ҳамда ушбу дастурга мувофиқ парвозлар хавфсизлигини бошқариш тизими белгиланади.
51. ҲТҚХКда парвозлар хавфсизлигини лозим даражада таъминлашга таъсир этувчи ҲТҚХК тизимидаги ҳар қандай аҳамиятли ўзгариш унга эксперт баҳоси берилиб, ушбу эксперт баҳоси парвозлар хавфсизлиги лозим даражада таъминланганини намоён этганидан сўнг амалга оширилиши мумкин.
52. ҲТҚХКда парвозлар хавфсизлиги бузилишига таҳдид солинганда ёки бузилишларига йўл қўйилганда, кутилмаган вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича ЎАНМ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва нашр қилади. Ушбу чора-тадбирлар режаси ИКАОнинг халқаро стандартлари ва тавсия этилган амалиётига мувофиқ бўлиши лозим.
53. Кутилмаган вазиятларда ҳаракат қилиш чора-тадбирлар режасига тегишли материални ишлаб чиқиш, нашр қилиш ва бажариш мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ амалга оширилади.
район диспетчерлик хизмати — район диспетчерлик маркази томонидан ёки диспетчерлик зонасида ёхуд чегараланган ўлчамлардаги районда яқинлашишга диспетчерлик хизматини таъминлайдиган орган томонидан;
яқинлашишга диспетчерлик хизмати — аэродром диспетчерлик маркази ёки район диспетчерлик маркази томонидан ёхуд алоҳида орган тузиш зарурияти юзага келган ҳолларда яқинлашишга диспетчерлик пункти томонидан;
56. Аэродром диспетчерлик пунктига аэродромдаги перроннинг ўлчамлари ва конфигурацияси перронда ҳаракат учун назоратни олиб боришга имкон бермаса, аэродром эксплуатанти томонидан перронда қўшимча бошқариш пункти ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Ўзбекистон Республикасида ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизматини ташкиллаштириш тартиби ЎАНМ томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда Агентлик билан келишган ҳолда тасдиқланади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2194-4, 20.04.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2020 й., 10/20/2194-4/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Самовий ҳудудда эшелонлаштириш минимумлари Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 апрелдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 1 февралдаги 15н-сонли (рўйхат рақами 2194-1, 21.02.2013 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 8-сон, 112-модда)
59. Самовий ҳудуднинг аниқ бўлган қисмидаги чегарада парвозларни бажараётган барча ҲКларининг ҳаводаги ҳаракати бошқарилиши учун масъулият битта диспетчерлик органига юклатилади. Айрим ҳолларда ҲКларнинг ҳаводаги ҳаракатини бошқариш барча манфаатдор диспетчерлик органлари билан ўзаро мувофиқликни таъминлаш шарти билан бошқа диспетчерлик органларига топширилиши мумкин.
60. ҲКни бошқариш бўйича масъулият ҲТҚХК органи томонидан бошқа ҲТҚХК органига ушбу ҲКсига хизматни кўрсатувчи район диспетчерлик маркази томонидан ҲК диспетчер районларининг умумий чегараларини кесиш жараёнида ҳисобланган вақтда ёки икки ҲТҚХК органлари томонидан келишилган вақтда ёхуд ҳар қандай бошқа нуқтада топширилади.
61. ҲКни бошқариш бўйича масъулият район диспетчерлик хизматини таъминловчи ҲТҚХК органи томонидан яқинлашишга диспетчерлик хизматини таъминловчи органига белгиланган чегараларда топширилади.
62. Учиб келаётган ҲКни бошқариш учун масъулият яқинлашишга диспетчерлик хизматини таъминловчи орган томонидан аэродром диспетчерлик пунктига қуйидаги ҳолларда топширилади:
ҲК аэродром районида бўлиб, ердаги ориентир бўйича у киришни тугатиб, визуал қўнишни бажара олиши мумкин бўлганда ёки ВПҚ бўйича парвоз қилишда визуал метеорологик шароитларининг мустаҳкамлигига эришганда;
УБПҚҚ бўйича парвоз қилишда тегишли ҲТҚХК органининг ҲТҚБ диспетчерини иш технологиясига мувофиқ белгиланган чегараларида (масофада, эшелонда, баландликда) бўлганда.
63. Визуал метеорологик шароитлар вақтида учиб кетаётган ҲКнинг бошқаруви учун масъулият аэродром диспетчерлик пункти томонидан, агар ХК тегишли ҲТҚХК органининг ҲТҚБ диспетчерини иш технологиясига мувофиқ белгиланган чегараларда (масофада, эшелонда, баландликда) бўлса, яқинлашишга диспетчерлик хизматига топширилади.
64. Ускуналар бўйича парвоз жараёнида учиб кетаётган ҲКнинг бошқаруви учун масъулият аэродром диспетчерлик пункти томонидан ХК тегишли ҲТҚХК органининг ҲТҚБ диспетчерини иш технологиясига мувофиқ белгиланган чегараларда (масофада, эшелонда, баландликда) бўлганда яқинлашишга диспетчерлик хизматига топширилади.
65. ҲКни бошқарилиши учун масъулият бир диспетчерлик секторидан бошқа диспетчерлик секторига белгиланган чегарада (масофада, эшелонда, баландликда) ёки тегишли ҲТҚХК органининг ҲТҚБ диспетчерининг иш технологиясида назарда тутилган икки орган ўртасида келишилган вақтда топширилади.
66. Мазкур Қоидаларнинг 68-бандида кўрсатилган маълумотлар бўлмаганда ҲКни бошқариш учун масъулият ҲТҚХК органи томонидан бошқариш учун масъулиятни қабул қилувчи ҲТҚХК органига унинг розилигисиз топширилмайди.
67. Топширувчи ҲТҚХК органи жорий парвоз режасининг қисмини ва ҳаво транспорти қатнови бошқарилишига тегишли маълумотларни қабул қилувчи органга мавжуд бўлган алоқа каналлари орқали маълум қилади. ҲТҚБни топширишдан олдин олинган радиолокацион кузатув маълумотларига асосан диспетчерлик маълумотлари ўз ичига ҲК жойлашган жойи, парвоз эшелони (баландлиги), йўналиш йўли (магнит йўналиш бурчаги), ҲК тезлиги тўғрисидаги маълумотларни қамраб олади.
68. Қабул қилувчи ҲТҚХК органи топширувчи ҲТҚХК органидан қабул қилинган маълумотни тасдиқлайди ва зарур бўлган маълумотни беради ёки парвозни бажаришни давом эттиришга рухсат беради.
69. Диспетчерлик рухсати ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизмати кўрсатишни таъминлаш учун зарур бўлган талабларга асосланади.
ҳамма йўналиш учун парвоз эшелони (баландлиги) ёки унинг бир қисми учун ва зарурият бўлганда, эшелонларнинг (баландликларнинг) ўзгариш тартиби;
учишга ёки қўнишга кириш вақтида манёврлашга, алоқага ва рухсатни амал қилиш муддати тугаши вақтига нисбатан бошқа масалалар бўйича зарур бўлган кўрсатмалар ва маълумотлар.
70. Рухсат бериш фаолиятининг муддати вақт билан белгиланади, агар парвоз бажарилиши бошланмаган бўлса, рухсат автоматик тарзда бекор қилинади.
71. ҲКнинг экипажи ҲТҚБ диспетчерига радиоалоқа ёрдамида узатиладиган парвозлар хавфсизлигини таъминлашга тегишли рухсат ва кўрсатмаларни такрорлайди.
ҲТҚБ диспетчери томонидан ишчи УҚЙ, барометр баландлигини ўлчаш шкаласини ўрнатиш, иккиламчи радиолокация кодлари, курс ва тезликка риоя қилиш бўйича кўрсатмаси, парвоз эшелонини (баландлигини) эгаллаш бўйича кўрсатмаси (агар бошқа кўрсатма бўлмаса), ўтиш эшелони тўғрисида хабарлар.
72. Рухсат ва кўрсатмалар, шу жумладан шартли рухсатлар тушунарли бўлгунига ва бажаришга қабул қилинишига шубҳа қолмайдиган тарзда такрорланиши лозим.
73. ҲТҚБ диспетчери берилган диспетчерлик рухсатини ёки кўрсатмаларини ҲК экипажи томонидан қайтарилишини эшитиши, уларни тўғри қабул қилинганлигига ишонч ҳосил қилиши ва берилган рухсатларни ва кўрсатмаларни такрорланиши вақтида аниқланган ҳар қандай ноаниқликларни бартараф қилиш бўйича чораларни кўриши шарт.
74. Ҳаво транспорти қатнови талаби ҳаво транспорти қатнови диспетчерлик хизматининг тегишли тизимида кўрсатилган ўтказувчанлик салоҳиятидан ошганда ёки ошиши тахмин қилинганда ҳаво транспорти қатнови оқимларини ташкил этиш тизими самовий ҳудуд қисмларида татбиқ этилиши лозим.
75. Ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизматининг тегишли тизимини ўтказиш салоҳияти ЎАНМ томонидан белгиланади. Ўтказиш салоҳияти меъёридан ошиб кетган холларда ҲТҚХК органи маълум бир районларда ҲТҚХКга чекловларни ўрнатади ва бу ҳақда ҳаво транспорти қатнови оқимларини ташкил этиш органларига, шунингдек чегарадош ҲТҚХК органларига хабар беради.
Ўтказиш салоҳияти меъёридан ошиб кетганлиги ҳолати кузатилган районнинг йўналиши бўйича кетаётган ҲК экипажи кутилаётган кечикишлар ёки чекланишлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиниши шарт.
76. ЎАНМ ҲТҚБ тизимининг ўтказиш салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирларни халқаро шартномаларга мувофиқ ташкил этиши лозим.
77. Аэродромнинг манёврлаш майдонида шахслар ва транспорт воситаларининг, шу жумладан шатакка олинган ҲКларининг ҳаракатини бошқариш, ерда бурилишни, учишни ва қўнишни бажараётган ҲКларининг хавфсизлигини таъминлаш аэродром диспетчерлик пункти томонидан амалга оширилади.
78. II ёки III даража бўйича ишловчи аэродромда УҚЙда кўриниш 550 м бўлиб, кўриш имконияти чекланган шароитларда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
аэродромнинг манёврлаш майдонида ишлаётган шахслар ва транспорт воситаларининг сони II ёки III даража бўйича аниқ ускунали қўнишга киришни бажариш жараёнида минимумгача чекланган бўлиши;
манёврлаш майдонида транспорт воситалари билан ерда бурилаётган ҲКлари ўртасида минимал масофа сақланиши.
79. Фалокатга учраган ҲКга ёрдам кўрсатишга кетаётган қидирув-қутқарув транспорт воситалари манёврлаш майдонида барча бошқа турдаги ҳаракатлар олдида устунлик ҳуқуқига эга.
ҲКни шатакка олаётган транспорт воситалари қўнишга кираётган, учмоқчи бўлаётган ёки ерда бурилишни амалга ошираётган ҲКга йўл беришлари;
манёврлаш майдони бўйича ҳаракатни амалга ошираётган барча транспорт воситалари аэродром диспетчерлик пункти билан радио алоқани олиб бориши учун тегишли ёритиш сигнали ускуналарига ва радиотехник воситаларига эга бўлишлари.
Аэродромнинг манёврлаш майдонидаги барча транспорт воситалари аэродром диспетчерлик пункти кўрсатмаларига мувофиқ ушбу банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида белгиланган талабларидан қатъи назар, бошқа транспорт воситаларига йўл беришлари шарт.
81. Транспорт воситалари томонидан аэродромнинг манёврлаш майдонини рухсатсиз банд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича жавобгарлик аэродром эксплуатанти зиммасига юклатилади.
82. Радиолокацион тизимлари (мавжуд бўлганда) парвозлар хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган иккиламчи радиолокация кодлари ва тўқнашиш вазиятлари тўғрисида олдиндан хабар бериш, тўқнашиш вазиятлари тўғрисида билдиришни ҳисобга олиб, огоҳлантириш ва хабар беришни таъминлашлари лозим.
83. Назорат қилинадиган самовий ҳудудда парвозни амалга ошираётган ҲКга ёқилғини тўкиш зарурияти юзага келса, ҲК экипажи бу ҳақда ҲТҚБ органига хабар беради.
Бунда ҲТҚБ органи билан ёқилғини тўкаётган ҲК ўртасидаги белгиланадиган ҳаракатлар, шунингдек улар томонидан амалга ошириладиган жараёнлар ИКАО халқаро стандартлари ва тавсия этилган амалиётининг ҳаво транспорти қатнови ташкиллаштирилишини белгилаб берувчи талабларига мувофиқ ўрнатилади.
84. Парвоз-ахборот хизматининг маълумотлари таъсир кўрсатувчи барча ҲКлари парвоз-ахборот хизмати билан таъминланади.
85. Парвоз-ахборот хизмати ҲК командиридан парвоз режасини ўзгаришига нисбатан қатъий қарорни қабул қилганлиги учун жавобгарликни олиб ташламайди.
86. ҲТҚХК органлари бир вақтда парвоз-ахборот хизмати ва ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизмати билан таъминласа ва бунда ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизмати кўрсатилишини талаб қилса, барча ҳолларда ҳаво транспорти қатновига диспетчерлик хизмати кўрсатишни парвоз-ахборот хизматига нисбатан биринчи навбатда амалга оширилади.
аэродром ҳолатининг ва у билан боғлиқ воситаларнинг, шу жумладан қор, муз ёки сув қатламлари билан қопланган аэродромнинг иш майдонлари ҳолати тўғрисидаги маълумотлари ўзгаришини;
учишни ва қўнишни амалга ошириш аэродромларида ҳамда захирадаги аэродромларда аниқ ёки кутилаётган метеорологик шароитларни;
ВПҚ бўйича парвоз бажарилиши мумкин бўлмай қолганда, парвоз йўналиши бўйича метеорологик шароитларни;
ориентир етарли бўлмаган ҳудудларда парвоз бажарилаётганда ҲК экипажи сўрови бўйича парвоз ва навигацион маълумотлар ҳисоби учун зарур маълумотларни;
ҲК экипажига навигацион воситаларининг ҳолати, ҳаводаги ва метеорологик вазият тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида берилиши;
парвозлар хавфсизлигига таъсир этиши мумкин бўлган маълумотларни ҳамда белгиланган ва захирадаги аэродромларнинг ҳолати тўғрисидаги ўзгаришларни ўз вақтида берилиши.
89. Парвоз-маълумотлари хизмати кўрсатилишига киритиладиган метереологик, шунингдек навигацион воситалари ва аэродромлар тўғрисидаги тезкор маълумот (мавжуд бўлса) бирлаштирилган кўринишда тақдим этилади.
90. Агар парвоз-маълумотлари хизмати радиоэшиттириш билан таъминланаётган бўлса, улар парвознинг турли хил босқичлари бўйича алоҳида фойдаланиш элементлари ва метеорологик элементлар тўғрисидаги бирлаштирилган маълумотларни қамраб олган хабарлардан таркиб топган бўлиши керак. Бунда радиоэшиттиришларни узатиш юқори частоталарда, ЖЮЧ ва АТМУда бўлиши керак.
91. Аэродром районида нутқий АТМУ хизматининг радиоэшиттиришини узатиш аэродромда «ҳаво-ер» икки томонлама алоқа каналининг хизмат кўрсатилишидаги юкланишни камайтириш талаб қилинганда таъминланади.
92. Нутқий АТМУ хизматининг радиоэшиттиришини узатиш учун имкон даражасида ЖЮЧ диапазонидан фойдаланилади.
93. Нутқий АТМУ хизматининг радиоэшиттиришларини узатиш узлуксиз равишда ва такрорланиш билан олиб борилади.
94. Жорий радиоэшиттиришда узатилаётган маълумотлар қўнишга кириш, қўниш ва учиш билан боғлиқ маълумотларни ҲКларга таъминлаб берган тегишли ҲТҚХК органлари эътиборига зудлик билан етказилади.
96. Нутқий АТМУ хизматининг радиоэшиттиришини узатилиши давомийлиги, агар бунинг имкони бўлса, 30 сониядан ошмаслиги керак. Бунда узатилаётган маълумотнинг сифати ёмонлашмаслиги лозим.
нутқий АТМУ хизматининг алоҳида хабарлари ИКАОнинг фонетик алифбосидаги ҳарфлар кўринишидаги индекс билан белгиланиши. Кейинги бериладиган нутқий АТМУ хизмати хабарларининг индекслари алфавит тартибида ўзлаштирилади;
ҲК экипажлари, яқинлашишга диспетчерлик хизматини ёки аэродром диспетчерлик хизматини таъминловчи ҲТҚХК органи билан алоқани ўрнатганидан кейин маълумотларни қабул қилганликларини таъкидлашлари;
ҲТҚХК органи келаётган ҲКларига аэродромда айни пайтдаги босим тўғрисидаги маълумотлар ҳақида хабар берилиши;
98. Метеорологик шароит тезлик билан ўзгарган вақтларда метеорологик маълумотни нутқий АТМУ хизматига киритиш мақсадга мувофиқ бўлмаган тақдирда, нутқий АТМУ хизмати хабарларида об-ҳаво тўғрисидаги маълумот ҲТҚХК органи билан дастлабки алоқа ўрнатилганда амалга оширилади.
99. Жорий узатилган нутқий АТМУ хизмати маълумотлари ҲК экипажи томонидан қабул қилинганлиги тасдиқланганда, уларни такроран узатиш талаб қилинмайди, аэродромдаги босим тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно.
100. Агар ҲК экипажи нутқий АТМУ хизматининг эскирган маълумотларини қабул қилганлигини тасдиқласа, янгиланиши талаб қилинадиган маълумотнинг ҳар қандай элементи зудлик билан ҲК экипажига узатилади.
булут билан қопланиш 1500 м дан пастда бўлиб, осмондаги ҳолатни аниқлаш қийинлашганда вертикал кўринишини;
яқинлашиш зонасида, қўнишга киришда ва баландликка кўтарилишда, шу жумладан шамол силжишидаги махсус (хавфли) метереологик ҳолатлар тўғрисидаги мавжуд бўлган ҳар қандай маълумотларни ҳамда парвознинг амалга оширилишига таъсир қилувчи об-ҳавонинг охирги ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни;
103. Парвоз-маълумотлари марказлари ва район диспетчерлик марказлари тегишли ПҚМР ва диспетчерлик райони чегараларида парвозни бажараётган ҲКларининг авария ҳолатига оид барча парвоз маълумотларини йиғиш учун ҳамда бундан маълумотни тегишли қидирув ва қутқарувни мувофиқлаштирувчи марказга узатиш учун бош пункт бўлиб хизмат қилади.
104. Яқинлашишга диспетчерлик пункти ёки аэродром диспетчерлик пунктининг бошқарувида бўлган ҲК билан авария ҳолати юзага келганда, ушбу орган зудлик билан бу ҳақда район диспетчерлик марказига (парвоз-маълумотлари марказига) хабар беради ва улар ўз навбатида аэропортнинг (аэродромнинг) қидирув ва қутқарувни мувофиқлаштирувчи марказига хабар беради, район диспетчерлик марказини (парвоз-маълумотлари марказини) ёки қидирув ва қутқарувни мувофиқлаштирувчи марказни хабардор қилиш талаб қилинмайдиган холлар бундан мустасно.
105. Аэродром диспетчерлик пункти ёки яқинлашишга диспетчерлик пункти биринчи навбатда зарур кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни кўрсатиши шарт бўлган аэропортдаги (аэродромдаги) барча қидирув-қутқарув хизматларига хабар беради ва уларни ҳаракатга келтириш учун зарур чораларни кўради.
106. ҲТҚХК органлари ҲК авария ҳолатида эканлиги маълум бўлганда қидирув ва қутқарувни мувофиқлаштирувчи марказларни қуйидаги босқичлардан бири мавжуд бўлганда зудлик билан хабардор қилади:
107. Хабар бериш мавжуд бўлган алоқа каналлари орқали амалга оширилади ва қуйидаги тартибда кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олиши керак:
108. Мазкур Қоидаларнинг 106-бандида кўрсатилган маълумотлардан ташқари, қидирув ва қутқарувни мувофиқлаштирувчи марказ қуйидагилар билан дарҳол таъминланиши лозим:
109. Авария ҳолатлари бўйича аниқланиши лозим бўлган маълумотлардан ҳар қандай элементи мавжуд эмаслиги авария ҳақидаги хабарни узатмасдан ушлаб туриш учун асос бўлмайди.
110. Қидирув ва қутқарувни мувофиқлаштирувчи марказ томонидан қабул қилинган ҳаракатларнинг бекор қилиниши бўйича ушбу марказнинг ўзи жавобгар бўлади.
111. ҲТҚХК органлари зарурият бўлганда авария ҳолатидаги ҲК билан алоқани ўрнатиш ва ушлаб туриш учун ҳамда ушбу ҲКдан маълумотларни олиш учун барча мавжуд алоқа воситаларидан фойдаланадилар.
112. Агар ҲК авария ҳолатида деб ҳисобланса, тасвирни акс эттириш аппаратураси ҳаводаги вазиятни видеоёзувига ёзиш имконини бермаса, ушбу ҲКни ва унинг охирги маълум бўлган жойлашган жойидан энг катта узоқлашувидан кейинчалик жойлашиш жойини аниқлаш учун унинг парвоз йўналиши картада белгиланади.
113. Агар ҲТҚХК органи ҲКни авария ҳолатида деб ҳисобласа, ушбу ҲКнинг яқинида бўлган бошқа ҲКларга имкон даражасида авария ҳолатининг хусусияти тўғрисида хабар қилади ва зарурият бўлса радио сукутлик режимини киритади.
115. Диспетчерлик хизмати кўрсатишни таъминлаш учун алоқа абонентлари томонидан юқори частота ёки ЖЮЧ каналлари қўлланилади. Бунда икки тарафлама «ҳаво-ер» каналлари ёзиш воситалари билан таъминланади.
116. Парвоз-маълумотлари хизматини таъминлаш учун ПҚМР чегарасининг ҳар қандай жойида парвозни бажараётган ҲК ва парвоз-маълумотлари хизматини таъминловчи органлар ўртасида икки томонлама алоқанинг халақит берувчи шовқинидан тўсқинликсиз ва узлуксиз тезкор равишда, бевосита икки томонлама «ҳаво-ер» алоқасидан фойдаланилиши таъминланган бўлиши керак.
117. Район диспетчерлик хизмати кўрсатилишини таъминлаш учун диспетчерлик райони чегарасининг ҳар қандай жойида парвозни бажараётган ҲК ва район диспетчерлик хизматини таъминловчи орган ўртасида икки томонлама алоқанинг халақит берувчи шовқинидан тўсқинликсиз ва узлуксиз тезкор равишда, бевосита икки томонлама «ҳаво-ер» алоқасидан фойдаланилиши таъминланган бўлиши керак.
118. Яқинлашишга диспетчерлик хизматининг таъминланиши учун яқинлашишга диспетчерлик хизмати кўрсатишни таъминловчи ва унинг бошқаруви остида бўлган ҲК билан ўртадаги икки томонлама алоқа халақит берувчи шовқинидан тўсқинликсиз ва узлуксиз тезкор равишда, бевосита икки томонлама «ҳаво-ер» алоқасидан фойдаланилиши таъминланган бўлиши керак.
119. Агар яқинлашишга диспетчерлик хизмати кўрсатишни таъминловчи орган, алоҳида орган сифатида ҳаракат қилса, икки томонлама «ҳаво-ер» алоқаси унинг ўзига фойдаланиш учун ажратилган алоқа канали бўйича олиб борилади.
120. Аэродром диспетчерлик хизмати кўрсатилишини таъминлаш учун, назорат қилинадиган аэродромларнинг манёврлаш майдонида ҳаракатни бажарувчи ёки аэродром атрофидаги радиусининг 50 км масофасида бўлган ҲКлари ва аэродром диспетчерлик пункти ўртасида икки томонлама алоқа халақит берувчи шовқинидан тўсқинликсиз ва узлуксиз, оператив равишда, бевосита икки томонлама «ҳаво-ер» алоқасидан фойдаланилиши таъминланган бўлиши керак.
121. Зарурият юзага келганда манёврлаш майдонидаги ҳаракатни бошқариш учун алоҳида каналлар таъминланади.
123. Парвоз-маълумотлари маркази унинг жавобгарлигидаги райони доирасида хизмат кўрсатишни таъминловчи қуйидаги органлар билан алоқа каналлари билан таъминланган бўлиши керак:
124. Район диспетчерлик маркази унинг жавобгарлигидаги райони доирасида хизмат кўрсатишни таъминловчи қуйидаги органлар билан алоқа каналлари билан таъминланган бўлиши керак:
125. Яқинлашишга диспетчерлик пункти унинг жавобгарлигидаги райони доирасида хизмат кўрсатишни таъминловчи қуйидаги органлар билан алоқа каналлари билан таъминланган бўлиши керак:
126. Аэродром диспетчерлик пункти унинг жавобгарлигидаги зонаси доирасида хизмат кўрсатишни таъминловчи қуйидаги органлар билан алоқа каналлари билан таъминлаган бўлиши керак:
127. Парвоз-маълумотлари маркази ва район диспетчерлик маркази уларнинг жавобгарлигидаги районлари доирасида хизмат кўрсатишни таъминловчи қуйидаги органлар билан алоқа каналлари билан таъминланган бўлиши лозим:
қидирув ва қутқарувни мувофиқлаштирувчи марказ билан ёки унинг йўқлигида бошқа тегишли қидирув-қутқарув хизмати билан;
128. Яқинлашишга диспетчерлик пункти ва аэродром диспетчерлик пункти уларнинг жавобгарлигидаги районлари доирасида хизмат кўрсатишни таъминловчи қуйидаги органлар билан алоқа каналлари билан таъминланган бўлиши лозим:
129. Район диспетчерлик маркази, парвоз-маълумотлари маркази, яқинлашишга диспетчерлик пункти ва аэродром диспетчерлик пункти қуйидаги алоқа воситалари билан таъминланади:
130. ҲТҚХКнинг электрон-ҳисоблаш машинасига автоматик тарзда маълумотларни киритиш ва (ёки) уларни чиқариш талаб қилинган барча ҳолларда, автоматик ёзуви учун тегишли воситалар таъминланади.
131. Мазкур Қоидаларнинг V бўлими 3 ва 4-параграфларида кўрсатилган алоқа воситалари, зарурият бўлганда, бошқа турдаги визуал ёки товушли (овозли) алоқа воситалари билан тўлдирилади (масалан ёпиқ телевизион тизим ёки алоҳида маълумотларни қайта ишловчи алоҳида тизим билан).
132. Район диспетчерлик марказларининг алоқа воситалари циркуляр алоқа учун мослаштирилган бевосита нутқий алоқа воситаларини ўз ичига олади.
133. ҲТҚХК органлари ва бошқа органлар ўртасидаги барча бевосита нутқий алоқа воситалари автоматик тарздаги ёзув билан таъминланиши керак.
134. Манёврлаш майдонида транспорт воситалари (ҲКларидан ташқари) ҳаракатини бошқариш хизмати икки томонлама радиотелефон алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши керак, визуал сигналлар тизимидан фойдаланиладиган ҳоллар бундан мустасно.
135. Манёврлаш майдонида транспорт воситалари ҳаракатини бошқариш учун автоматик ёзуви таъминланадиган алоҳида алоқа каналлари ўрнатилади.
136. ҲТҚХК жараёнида фойдаланиладиган бирламчи ва иккиламчи радиолокацион станцияси ёрдамида олинадиган маълумотлар ҲТҚБ тизимларини баҳолаш, қидирув-қутқарувни ўтказиш, инцидентларни ва ҳодисаларни текшириш ҳамда ходимларни тайёрлаш учун автоматик тарзда ёзилиши керак.
137. Автоматик тарзда ёзилган маълумотлар 30 кун давомида сақланиши керак. Агар бу ёзувлар инцидентларни ва ҳодисаларни текшириб чиқилиши учун алоқадор бўлса, уларни сақлаш муддати узайтирилиши мумкин.
138. ҲТҚХК органлари ҲТҚХКга оид зарур бўлган вазифаларни бажариш учун аниқ бўлган ёки кутилаётган об-ҳавонинг метеорологик шароитлари тўғрисидаги сўнгги маълумотлари билан таъминланган бўлишлари лозим. Маълумот ҲТҚХК ходимларининг талабларига жавоб берадиган даврийликда энг кам изоҳ талаб қилинадиган шаклда тақдим этилади.
139. ҲТҚХК органлари ҲКнинг парвозига, айниқса унинг кўтарилиши ва қўнишга киришига хавф соладиган аэродром районидаги барча метеорологик ҳодисаларнинг ҳаракатланиш тезлиги ва йўналиши, вертикал масофаси ва жойлашган жойи тўғрисида аниқ маълумотлар билан таъминланади.
140. Район диспетчерлик марказлари ва парвоз-маълумотлари марказлари сўнги об-ҳаво ва метеорологик хабарлар тўғрисидаги маълумотлар, ҲК бортидан олинган махсус хабарлар ва «SIGMET» маълумотлари билан таъминланади.
141. Район диспетчерлик марказлари ва парвоз-маълумотлари марказлари ўз аэродромларидаги босим тўғрисидаги маълумотлар билан таъминланиши керак.
уларнинг тасарруфидаги самовий ҳудудларида ва аэродромларида бўлган жорий метеорологик хабарлар ва об-ҳаво маълумотлари;
143. Яқинлашишга диспетчерлик хизматини таъминловчи органларга уларнинг жавобгарлигидаги районда жойлашган аэродромлардаги босим тўғрисидаги жорий маълумотлар тақдим этилиши лозим.
144. Яқинлашишга диспетчерлик хизматини таъминловчи органлари УҚЙдаги кўриниш узоқлиги қийматини ускуналар ёрдамида ўлчаганда, улар индикатор (дисплей) билан жиҳозланган бўлиши керак.
145. Яқинлашишга диспетчерлик хизматини таъминловчи органларга шамолнинг силжиши тўғрисидаги маълумот тақдим этилиши лозим.
148. Зарур бўлганда, жорий метеорологик хабарлар ва об-ҳаво маълумотлари алоқа станцияларига юборилиши лозим. Бундай маълумотларнинг бир нусхаси парвоз-маълумотлари марказига ёки район диспетчерлик марказига юборилади.
149. Яқинлашишга диспетчерлик хизматини таъминловчи органлар ва аэродром диспетчерлик пунктлари уларнинг тасарруфларида бўлган аэродром билан ва ундаги воситалари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги ҳамда вақтинчалик чекланишларнинг мавжудлиги тўғрисидаги, иш майдонидаги шароитлардан фойдаланиш нуқтаи назаридан ўзига хос бўлган махсус шартлар тўғрисидаги жорий маълумотлар билан доимий равишда таъминланиши керак.
150. ҲТҚХК органлари ердаги ҳаракатни таъминлаш учун зарур бўлган визуал ва визуал бўлмаган воситалардан ҳамда уларнинг жавобгарлигидаги районлари чегараларида ҲКнинг учиши, қўнишга кириши учун аҳамиятга эга бўлган визуал воситалари ва радионавигацион воситаларидан фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги жорий маълумот билан доимий равишда таъминланиши керак.
151. Яқинлашишга диспетчерлик хизматини таъминловчи органлар ва аэродром диспетчерлик пунктлари радионавигацион воситаларининг ишламай қолганлиги тўғрисида дистанцион ҳолатда маълумот олиши лозим.
152. Бошқарилмайдиган учувчисиз аэростатларнинг эксплуатантлари ушбу аэростатларнинг парвозлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни ҲТҚХК органларига хабар қилишлари лозим.
153. ҲТҚХК органлари тегишли ташкилотлар билан тузиладиган келишувларга мувофиқ ўзлари хизмат кўрсатаётган ҳудуд доирасида бажарилаётган парвозларнинг самовий ҳудудига дахл қилувчи атмосферага радиоактив ёки кимёвий заҳарли моддаларнинг чиқарилганлиги тўғрисида хабардор қилинишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71)
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Класс | Парвоз тури | Эшелонлаштириш | Хизмат кўрсатиш | Тезликнинг чекланиши | Радиоалоқага бўлган талаблар | ҲТҚБ органи рухсатининг зарурлиги |
А | Фақат УПҚҚ бўйича | Барча ҲК | ҲТҚБ | Қўлланилмайди | Доимий икки томонлама алоқа | Ҳа |
В | Фақат УПҚҚ бўйича | Барча ҲК | ҲТҚБ | Қўлланилмайди | Доимий икки томонлама алоқа | Ҳа |
Фақат ВПҚ бўйича | Барча ҲК | ҲТҚБ | Қўлланилмайди | Доимий икки томонлама алоқа | Ҳа | |
С | УПҚҚ бўйича | УПҚҚ нисбатан УПҚҚ УПҚҚ нисбатан ВПҚ | ҲТҚБ | Қўлланилмайди | Доимий икки томонлама алоқа | Ҳа |
ВПҚ бўйича | ВПҚ нисбатан УПҚҚ | 1) ҲТҚБ учун УПҚҚ нисбатан эшелонлаштириш 2) ВПҚ/ ВПҚ (тавсия сўрови бўйича тўқнашувни олдини олиш) | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/с, ортиқ бўлмаган | Доимий икки томонлама алоқа | Ҳа | |
D | УПҚҚ бўйича | УПҚҚ нисбатан УПҚҚ | ҲТҚБ, ВПҚ бўйича парвозлар тўғрисидаги маълумот (тавсия сўрови бўйича тўқнашувнинг олдини олиш) | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/с, ортиқ бўлмаган | Доимий икки томонлама алоқа | Ҳа |
ВПҚ бўйича | Ишлаб чиқарилмайди | УПҚҚ/ ВПҚ ва ВПҚ/ВПҚ бўйича парвозлар тўғрисидаги маълумот (тавсия сўрови бўйича тўқнашувнинг олдини олиш) | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/с, ортиқ бўлмаган | Доимий икки томонлама алоқа | Ҳа | |
Е | УПҚҚ бўйича | УПҚҚ нисбатан УПҚҚ | ҲТҚБ ва имкон даражасида, ВПҚ бўйича парвозлар тўғрисидаги маълумот | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/соатдан ортиқ бўлмаган | Доимий икки томонлама алоқа | Ҳа |
ВПҚ бўйича | Ишлаб чиқарилмайди | Имкон даражасида, ҳаракат тўғрисидаги маълумот | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/с, ортиқ бўлмаган | Йўқ | Йўқ | |
F | УПҚҚ бўйича | Имкон даражасида, УПҚҚ нисбатан УПҚҚ | Ҳаво транспорти қатновига консультатив хизмат кўрсатиш, учишга оид маълумотларига хизмат кўрсатиш | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/с, ортиқ бўлмаган | Доимий икки томонлама алоқа | Йўқ |
ВПҚ бўйича | Ишлаб чиқарилмайди | Учишга оид маълумотларига хизмат кўрсатиш | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/соатдан ортиқ бўлмаган | Йўқ | Йўқ | |
G | УПҚҚ бўйича | Ишлаб чиқарилмайди | Учишга оид маълумотларига хизмат кўрсатиш | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/с, ортиқ бўлмаган | Доимий икки томонлама алоқа | Йўқ |
ВПҚ бўйича | Ишлаб чиқарилмайди | Учишга оид — маълумотларига хизмат кўрсатиш | 3000 м эшелондан паст бўлмаган 450 км/с, ортиқ бўлмаган | Йўқ | Йўқ |
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71)
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. ҲТҚХК органлари ва учувчиларга қуйидагиларни аниқлаш учун ҲТҚХКнинг аниқ бўлган йўналиш участкаси ёки районида фойдаланиладиган йўналиш индекслари тизими хизмат қилади:
географик координатларга оид ёки бошқа уни тавсифловчи воситалардан фойдаланишга таянмасдан, ҲТҚХКнинг ҳар қандай йўналишини аниқ кўрсата олиши учун;
агар бу мақсадга мувофиқ бўлса, ҲТҚХК йўналишини самовий ҳудуддаги аниқ бўлган вертикал тизимига ўзаро боғлаши учун.
тубдан ўзгаришига таянмасдан, келгусида бўладиган ҳар қандай ўзгаришларнинг ҳисоби билан ҲТҚХК йўналишларини етарли даражадаги кенгайтириш имкониятини таъминлашга.
5. Асосий индекс битта алифбо ҳарфидан иборат бўлади ва ундан кейин 1 дан 999 гача рақамлари қўйилади.
ҲТҚХК йўналишларининг регионал тармоғини бир қисми бўлиб ҳисобланувчи минтақавий навигация йўналишлари бўлмаган йўналишлари учун — «A», «B», «G», «R» ҳарфлари;
ҲТҚХК йўналишларининг регионал тармоқнинг бир қисми бўлиб ҳисобланувчи минтақавий навигация йўналишлари учун — «L», «M», «N», «P» ҳарфлари;
минтақавий навигация йўналишлари бўлиб ҳисобланмаган ва ҲТҚХК йўналишларининг регионал тармоғининг бир қисми бўлиб ҳисобланмаган йўналишлари учун — «Н», «J», «V», «W» ҳарфлари;
ҲТҚХК йўналишларининг регионал тармоғини бир қисми бўлиб ҳисобланмаган минтақавий навигация йўналишлари бўлмаган йўналишлари учун — «Q», «T», «Y», «Z» ҳарфлари.
вертолётлар томонидан фойдаланиш учун асосий шаклда ўрнатиладиган ва паст баландликда ўтаётган йўналишни белгилаш учун — «К» ҳарфи;
самовий ҳудуднинг юқори қисмида ўрнатиладиган йўналишни ёки унинг бир қисмини белгилаш учун — «U» ҳарфи;
фақатгина юқори тезлик билан учиш вақтида ва тормозланишда, тезликни оширишда товушдан тез учадиган ҲКларидан фойдаланиш учун мўлжалланган йўналишни белгилаш учун — «S» ҳарфи.
8. ҲТҚХКнинг тегишли йўналишини асосий индексига қуйидагиларга мувофиқ қўшимча ҳарф қўшилиши мумкин:
йўналишда ёки унинг бир қисмида фақат консультатив хизмат таъминланганлигини белгилаш учун — «F» ҳарфи;
йўналишда ёки унинг бир қисмида фақат парвоз-маълумотлари хизмати таъминланганлигини белгилаш учун — «G» ҳарфи.
9. Асосий магистрал йўналишига унинг бутун масофаси бўйича диспетчерлик районларини, давлатларни ёки минтақаларни кесиб ўтилишига боғлиқ бўлмаган равишда битта индекс берилади.
10. Агар иккита ёки бир нечта магистрал йўналишлари умумий участкага эга бўлса, ҲТҚХКни таъминлашда қийинчиликларни вужудга келтиришидан ташқари, бу участканинг тегишли йўналишларини ҳар бирига индекслар белгиланади, агар ҲТҚХКни таъминлашда қийинчиликлар вужудга келса, барча томонларнинг келишувига кўра фақат битта индекс берилади.
12. Индексларга бўлган эҳтиёжни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида ИКАОнинг регионал бюросига хабар берилади.
13. Ҳарф босиш алоқасида индекслар иккитадан кам бўлмаган ва олтитадан кўп бўлмаган белгилар орқали берилади.
15. Агар нутқий алоқада мазкур илованинг 7-бандида кўрсатилган «K», «U» ва «S» префиксларидан фойдаланилганда, улар қуйидаги шаклда талаффуз қилинади:
16. Ушбу илованинг 8-бандида кўрсатилган «F», «G», «Y» ёки «Z» ҳарфларидан фойдаланилганда ҲК экипажидан ушбу ҳарфлардан нутқий алоқада фойдаланишлари талаб қилинмайди.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71)
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
1. Индекслар тизими ҳар бир йўналишни оддий ва бир хил маънога эга бўлган шаклда белгилаш имконини беради ва қуйидагилар ўртасида аниқ фарқни кўрсатади:
4. Асосий кўрсаткич бўлиб, учиш стандарт маршрути тугаётган ёки учиб келиш стандарт маршрути бошланаётган асосий нуқтанинг номи ёки кодланган номи ҳисобланади.
9. Ҳар бир йўналишга статус кўрсаткичи берилади. Биринчи статус кўрсаткичи сифатида «1» сони берилади.
Йўналиш ўзгарган тақдирда, янги статус кўрсаткичига тартиб бўйича кейинги сонлар берилади. Бунда «9» сонидан кейин такроран «1» сони келади.
11. Нутқий алоқада фақатгина кодланмаган индексдан фойдаланилади. Йўналишларни кодланмаган индекслар билан белгилашда «учиш», «учиб келиш» ва «визуал» сўзлари зарур элементлар бўлиб ҳисобланади.
13. ҲТҚХК ходимларининг ҲК йўналишларини белгилаб берувчи иш жойлари кодланмаган ва кодланган индекслар, қўнишга киришнинг ҳар бир схемаси, учиш ва (ёки) учиб келиш стандарт йўналишининг хар бири тўғрисида батафсил маълумотининг индикацияси таъминланади. Бунда имконият бўлса, йўналиш ва схемаларнинг график тасвирини индикацияси таъминланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71)
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
2. Ердаги радионавигацион воситалари бўлмаганда асосий нуқталар, визуал кузатиш йўли билан (ВПҚ бўйича парвоз қилишда) ёки бортга оид автоном навигацион воситалари ёрдами билан аниқланиши мумкин бўлган жойларда ўрнатилади.
3. Радионавигацион воситаларининг жойлашиши бўйича белгиланадиган асосий нуқталарнинг номларига осон таниладиган ва маълум географик ўринга эга бўлган ном берилади.
асосий нуқтанинг номи ҲТҚХК ходимлари ёки ҲКнинг экипажи томонидан талаффуз қилинишида қийинчилик яратмаслиги;
асосий нуқтанинг номи нутқий алоқада осонлик билан аниқланиши ва шу райондаги бошқа асосий нуқталарнинг номланишидан фарқли бўлиши;
5. Индексларнинг номланиши радионавигация воситалари турган жойдан 1100 км доирасида бир-бирини такрорламаслиги керак.
6. Битта жойда бўлган ва битта жойда жойлашган частота спекторларининг турли диапазонларда ишловчи иккита радионавигация воситалари, улар қоида бўйича бир хил радиономланишга эга бўлади.
7. Кодланган индексларга бўлган эҳтиёжларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида ИКАОнинг регионал бюросига хабар берилади.
8. ҲТҚБ мақсадида фойдаланиладиган ва радионавигацион воситаларининг жойлашиши бўйича белгиланмаган жойда асосий нуқта талаб қилинган тақдирда, у осонлик билан талаффуз қилинадиган кодланган ном билан алоҳида бешта ҳарф билан белгиланади. Бундай индексининг кодланган номи асосий нуқтанинг номи ва кодланган индексининг номи билан бир хил бўлади.
9. Индексининг кодланган номи ҲТҚХК ходимлари ёки ҲКнинг экипажи томонидан талаффуз қилинишида қийинчилик яратмаслиги лозим (масалан: «TOLIB», «TОНIR»).
10. Индекснинг кодланган номи нутқий алоқада осонлик билан аниқланиши ва шу райондаги бошқа индексларнинг номланишидан фарқли бўлиши керак.
11. Асосий нуқтага берилган осонлик билан талаффуз қилинадиган алоҳида бешта ҳарфдан иборат бўлган кодланган индекснинг номи бошқа ҳар қандай асосий нуқтага берилмайди. Асосий нуқтанинг жойлашган жойи ўзгарганда, асосий нуқтага янги кодланган индекснинг номи берилади.
12. Кодланган индексларнинг номларига бўлган эҳтиёжларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида ИКАОнинг регионал бюросига хабар берилади.
13. Нутқий алоқа орқали асосий нуқтага ҳавола қилиш учун ушбу илованинг 2 ёки 3-параграфларида белгиланган номлардан фойдаланилади. Агар бундай қилишнинг имкони бўлмаса, ушбу кодланган ном нутқий алоқада ИКАОнинг фонетик алифбосига мувофиқ талаффуз қилинадиган кодланган номга алмаштирилади.
14. Ҳарф билан босиладиган ва кодланган алоқа учун асосий нуқтага таянишда, фақатгина кодланган индекс ёки кодланган номдан фойдаланилади.
15. ҲТҚХК органлари ҲК парвози ҳақидаги маълумотни олишлари учун хабарларни етказиш пункти сифатида алоҳида асосий нуқталарни тайинлаш зарурати келиб чиқиши мумкин.
парвознинг бошланғич ёки асосий тугаш босқичлари (баландликни олиши, пасайиши, йўналишнинг ўзгариши ва бошқалар);
17. Хабарларни узатиш пунктлари сўров бўйича хабарларни узатиш пунктлари сифатида ёки хабарлар узатилиши шарт бўлган пункт сифатида белгиланади.
хабарлар узатилиши шарт бўлган пунктлар, қоида тариқасида, диспетчерлик районларида ёки ПҚМР чегараларида ўрнатилиши.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаро авиациясида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш» авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-71)
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
1. Кутилмаган вазиятларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар вақтинчалик хусусиятга эга ва улар нормал ҳолатдаги хизмат тикланмагунга қадар амалга оширилади.
2. Аниқ самовий ҳудуддаги ЎАНМ ҲТҚХКнинг бузилиши ҳолатларида ёки потенциал бузилишида фуқаро авиацияси парвозлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўриш ҳамда имкон даражасида хизмат кўрсатишнинг турлари ва альтернатив воситаларини тақдим этилиши учун жавобгар. Шу сабабли ЎАНМ кутилмаган вазиятларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиши, эълон қилиши ва бажариши лозим.
3. Самовий ҳудуддаги ҲТҚХК ваколати бошқа давлатга берилганда кутилмаган вазиятларда чоралар кўриш бўйича жавобгарлик ушбу ваколатларни қабул қилган давлат зиммасига юклатилади, агар ушбу ваколатларни берувчи давлат уларни қайтариб олмаса. Ваколатларни берувчи давлат ушбу ваколатларни қайтариб олган тақдирда кутилмаган вазиятларда чоралар кўриш учун жавобгарликни ўз зиммасига олади.
4. ЎАНМ кутилмаган вазиятларда ўз вақтида чоралар кўрилишини таъминлаш мақсадида қуйида кўрсатилган тайёрланиши лозим бўлган чора-тадбирларни амалга оширади:
ҲТҚХКга таъсир қилувчи одатда олдиндан хабардор бўладиган ҳодисаларга, яъни иш ташлашлар, меҳнат низолари каби ҳодисаларга мўлжалланган кутилмаган вазиятларда амалга ошириладиган умумий чора-тадбирлар режалари тайёрланишини;
ҳарбий низолар ёки фуқаро авиацияси фаолиятига ноқонуний аралашув ҳаракатлари натижасида, шунингдек жамоат соғлиғини сақлаш соҳасидаги юзага келадиган ва бўлиши мумкин бўлган фавқулоддаги ҳолатларда ёки табиий офатлар натижасида ҲК парвозларига бўлган хавфни баҳолашни.
5. Агар ҲТҚХКнинг бузилиши бир нечта давлатга дахлдор бўлса, ушбу давлатлар билан мувофиқлаштирилиши ва расмий равишда келишилиши зарур.
6. Фавқулоддаги чораларга ўтиш тартибини таъминлаш зарурияти юзага келган ҳолларда, кутилмаган вазиятларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаларининг мувофиқлаштирилишида барча манфаатдор давлатлар билан олдиндан келишиб олинган муддатларда тарқатиладиган бир хил шаклдаги «NOTAM» матинининг тафсилотини келишиш назарда тутилиши лозим.
7. Аэронавигацион хизматидан фойдаланувчилар имкон қадар олдиндан кутилаётган ёки амалдаги ҲТҚХКнинг бузилишлари тўғрисида «NOTAM» орқали хабардор қилиниши лозим. Бунда ҲТҚХКнинг бузилиши олдиндан маълум бўлган ҳолларда хабар 48 соатдан кечиктирилмасдан тарқатилиши керак.
8. «NOTAM» хабарлари кутилмаган вазиятларда амалга ошириладиган тегишли чора-тадбирлар режалари тўғрисидаги маълумотлардан таркиб топган бўлиши керак.
9. Махсус чораларнинг қўлланилиши ва ҲТҚХКнинг нормал иш фаолияти тикланганлиги тўғрисидаги хабар нормал эксплуатацион шароитларга ўтишини таъминлаши учун «NOTAM» орқали қисқа муддатларда тарқатилиши лозим.