Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ кадрларни сифатли ўқитиш ва тарбиялашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 69-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
«Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма даромадлари хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантирилади ҳамда янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратишга, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилашга, шу жумладан уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга оширишга, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларга сарфланади».
«мутасаддилик қилинадиган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг илмий-техника дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;
йигирма бешинчи — ўттиз иккинчи хатбоши тегишли равишда йигирма еттинчи—ўттиз тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
«янги авлод дарсликлари ва ўқув қўлланмаларини яратиш, ўқув бинолари ва талабалар яшаш жойларининг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан уларни жорий ва мукаммал таъмирлашни амалга ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, олий таълим муассасаларида ижтимоий, тарбиявий, психологик ва бошқа ўқув-услубий, илмий лойиҳалар ва тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига кўра ўтказиладиган спорт-соғломлаштириш ва бошқа тадбирларни ўтказиш мақсадида хайрия берувчилар маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари ҳисобига шакллантириладиган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш».