LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Тугайдиган йилнинг охирги тўрт куни ва янги йилнинг биринчи ўн кунлиги даврида Ўзбекистон Республикаси ўқувчилари ва талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш тўғрисида Халқ таълими вазирлиги билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифи қабул қилинсин.
кундузги бўлим талабалари ва ўқувчиларининг доимий истиқомат жойларига бориб келишларига ёрдам берсинлар;
таътил даврида мактаблар ва олий ўқув юртларининг педагогика соҳасидаги имкониятларидан самарали фойдаланишни таъминласинлар, ўқувчилар ва талабалар билан ишлашнинг дарсдан ташқари фаол усулларини, шунингдек педагог ходимлар малакасини оширишни, олий ўқув юртининг соҳасига мувофиқ турли маслаҳат ёрдами беришни кўзда тутсинлар.
3. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари педагог жамоалар билан биргаликда қишки таътил даврида ёшлар учун жонажон ўлкани, унинг ғоят бой тарихий меросини, маданияти ва миллий анъаналарини ўрганишни кўзда тутувчи тадбирларни ташкил қилсинлар.
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси қишки таътил даврида ўқув юртларининг буюртмаларига биноан кундузги бўлимларнинг талабалари ва ўқувчиларига йўл ҳақи чипталарини 50 фоизли чегиртма билан сотишни таъминласинлар.