07.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2178
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қарори, 07.01.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2178
Кучга кириш санаси
17.01.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда), 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) ва 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда) қарорларига мувофиқ биржа савдоларига қўйиладиган, шу жумладан такроран қўйиладиган маҳсулотларнинг ҳажмларини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги қарорининг 1 ва 2-иловаларига киритилган, ҳамда 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) қарори билан аниқланган стратегик ва монопол маҳсулотларни, хом ашё ва материалларни биржа савдоларига қўйиш тасдиқланган графикларга мувофиқ амалга оширилади.
8. Агар мазкур Низомнинг 6-бандига мувофиқ биржа савдосига такроран қўйилган маҳсулот сотилмаса, сотувчи уни ўтган ҳафтадаги савдолар натижасида юзага келган биржа котировкаларини ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга ёки янгидан биржа савдоларига қўйишга ҳақли.