Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин (илова қилинади).
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 августдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирини тайёрлаш ва уни кўплаб чиқариш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг биринчи қисми 1-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг биноларида;
(4-модданинг биринчи қисми 1-бандининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модданинг биринчи қисми 1-бандининг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари ўтказилаётган залларда, судларнинг суд мажлислари залларида, шунингдек туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси дипломатия ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва давлат қўмиталарининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарашли бошқа органларнинг, судларнинг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг, давлат нотариал идораларининг, Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари ва ташкилотларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида гербнинг тасвирини тушириш ҳуқуқи берилган республика ва маҳаллий бўйсунувдаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий нашрларида;
(4-модданинг биринчи қисми 2, 3 ва 4-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда— Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
5) Ўзбекистон Республикасининг пул бирликларида, қимматли қоғозларида, облигацияларида, почта маркаларида, пул-буюм лотереяси билетларида;
6) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бериладиган дипломатия ва ўзга чет эл паспортларида;
7) Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларида ўрнатиладиган сарҳад столбаларида ўрнатиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси миллий операторларининг почта вагонлари ва почта қутиларида.
(4-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонунига асосан 8-банд билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг бўртма тасвиридан Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари мажлис залларида, судларнинг суд мажлислари залларида, фуқаролик ҳолатини қайд этиш идоралари — туғилиш ва никоҳ тантанали суратда рўйхатга олинадиган хоналарда фойдаланишлари мумкин.
(4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Ўзбекистон Республикасининг қонунларида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвирини акс эттириш мажбурий бўлган бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги ушбу Қонунда баён этилган талабларга риоя қилиниши учун масъулият Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвиридан фойдаланиш ҳуқуқи берилган давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек республикада турган ўзга шахслар Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини беҳурмат қилганлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.