22.08.1992 йилдаги ПФ-456-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ҲАР ЙИЛИ 1 СЕНТЯБРДА «МУСТАҚИЛЛИК КУНИ»НИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз тарихида янги саҳифа очувчи Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни байрам қилиниши муносабати билан ва унинг ёшларни маънавий камол топтиришда жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини назарда тутиб, ўқув юртлари жамоаларининг истакларини қондириб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар йили 1 сентябрда барча мактабларда, ҳунар-техника билим юртларида, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида «Мустақиллик куни» мавзуида махсус машғулотлар, дарслар, маърузалар, тантанали йиғилишлар ва учрашувлар ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўз қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар, ҳокимиятлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— турли шакллардаги, ижодий изланиш ва байрам вазияти руҳидаги машғулотлар ва тадбирларни ўтказишга оид зарур ташкилий тадбирлар қабул қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлардан ўқувчилар ва талабалар кенг хабардор қилинишини таъминласинлар, унинг эркин ва демократик ривожланиш истиқболларини очиб бериб, ёшларни юксак ватанпарварлик ва ўз Ватанига садоқат руҳида тарбияласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўқув юртларида Мустақиллик кунини байрам қилишда ёшларнинг ижодий қобилиятларини очишга кўмаклашувчи ҳамда бир хиллик ва расмиятчиликни истисно қилувчи турли танловлар, ижодий беллашувлар, оммавий спорт мусобақалари, кўриклар, бадиий жамоаларнинг томошалари ва бошқа тадбирлар ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари ўқув юртларида «Мустақиллик куни»га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоғида унда республика оқсоқоллари, депутатлари, фан, маданият ва санъат арбобларини, ижодий ва бошқа жамоат ташкилотларининг вакилларини, корхоналар ва муассасаларнинг раҳбарларини қатнашишга кенг жалб қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 22 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-456-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 412-модда)