Юқори малакали илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш янги тизимини шакллантириш, уларни республика ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётининг устувор муаммоларини ҳал қилишга йўналтириш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни давлат йўли билан экспертиза қилишни таъминлаш ҳамда илмий ва илмий педагог жамоатчиликнинг таклифларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий аттестация комиссияси (Ўзбекистон Республикаси ОАК) ташкил қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4635-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 365-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар Фанлар академияси, тармоқ академиялари, вазирликлар, идоралар, ўқув юртлари, илмий ташкилотлар ва муассасалар кимга бўйсунишидан қатъи назар, улар учун мажбурийдир.
4. Илмий даражалар ҳамда унвонлар берувчи ихтисослаштирилган ва илмий кенгашларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида кенгашлар қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни тўхтатиб турсинлар.
5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддат ичида Олий аттестация комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш масалаларига доир қарорни қабул қилиб, комиссия тузилмасини ва унинг тўғрисидаги низомни тасдиқласин.