Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги 176-сонли қарори асосида киритилган қўшимча ва ўзгартиришлари билан)
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни (кейинги матнларда — Қонун) бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида вужудга келаётган мазмунан янги иқтисодий муносабатларни тартибга солишда ҳамда шартнома интизомини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, шартномалар тузиш тажрибасига етарлича эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорларнинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш, турли хил таъминотчи, тайёрловчи монопол корхона ва ташкилотлар билан шартномавий муносабатларда уларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу Қонуннинг тутган ўрни беқиёсдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иқтисодий судлар фаолиятида кўп учрайдиган шартномавий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлашда мазкур Қонун асосий ҳуқуқий манбалардан бири сифатида хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, ушбу Қонунни иқтисодий судларнинг амалиётида қўллашда айрим муаммолар ҳам учрамоқда.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуннинг суд амалиётида бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан қуйидаги тушунтиришларни беришга қарор қилади:
(кириш қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қонунни қўллашда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, тегишли қонунлар, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда)
2. Судлар шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда Қонуннинг 10 — 15-моддалари, Фуқаролик кодексининг 364—385-моддаларига мувофиқ, шартнома тузиш ҳақидаги тарафнинг таклифи (оферта)га жавоб тўлиқ ва писандасиз бўлгандагина акцепт ҳисобланишига эътибор беришлари керак. Агарда иккинчи тараф офертани баъзи бир эътирозлар билан ёки қисман қабул қилса, у ҳолда бу акцепт бўлмайди ва қарши таклиф билдирилган деб ҳисобланади.
Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиши, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агарда қонун ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Агар шартнома тузиш ҳақидаги таклифни олган шахс белгиланган муддат давомида шартномада назарда тутилган шартларни қисман бажарган (товарларни қисман жўнатган, пул суммасини қисман тўлаган) бўлса, унинг ҳаракати акцепт деб баҳоланади. Бундай ҳолатларда судлар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномасини тузилган деб ҳисоблаб, унга тегишли баҳо беришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қонуннинг 11-моддаси ва Фуқаролик кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик шартномалари ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик (оғзаки келишув) унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди (қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда, тарафларни битимнинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар билан тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор бермоқлари лозим.
(3-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги 277-сонли қарори таҳририда)
Судлар шартноманинг тузилганлиги, мазмуни ва бажарилганлигини тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар (юк хати, товар-транспорт ҳужжати, ишончнома, далолатнома ва ҳоказолар)га ҳар томонлама баҳо бериб, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида) бажарилган мажбуриятлар бўйича келиб чиққан низоларни Қонунда белгиланган тартибда ҳал этмоқлари керак.
Бунда судлар ФКнинг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб, шартномани тузишга хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан, шартнома тузиш олдидан олиб борилган мунозаралар, ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини ўрганишлари ва баҳо беришлари лозим.
4. Шартнома тузилиб, амалда бўлиш даврида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига фақат тарафларнинг розилиги билангина йўл қўйилади, шартномага бир томонлама ўзгартириш киритилиши мумкин эмас (қонун ҳужжатларида ёки шартномада кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар шартнома тузиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ишларни кўраётганда ИПКнинг 183-моддасига мувофиқ шартнома тузиш ёки уни ўзгартириш вақтида келиб чиққан низо бўйича ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти бўйича қабул қилинган қарор кўрсатилиши, шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги низо бўйича эса тарафлар қандай шартларда шартнома тузишга мажбурлиги ҳолати аниқ ифодаланиши лозимлигини назарда тутишлари керак.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
5. Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш, бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар Қонуннинг 10-моддасида кўрсатилган шартлар кўзда тутилган ёки тутилмаганлигига алоҳида эътибор қаратиб, бу шартларнинг кўрсатилмаслиги шартнома шартлари бир тараф томонидан бажарилмаган ҳолларда уни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқий асосларни қўллашда мажбуриятни бажарган инсофли тарафни ҳимоя қилиш воситаларининг камайишига олиб келишини инобатга олишлари ҳамда бундай шартномани тузган мансабдор шахсларнинг тегишли равишда жавобгарликка тортилишига асос бўлишини эътиборга олишлари зарур. Аммо, бу шартларнинг шартномаларда кўрсатилмаслиги шартномани ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўла олмайди.
Шартномада қонун ҳужжатларида кўрсатилган ёки тарафлардан бирининг талабига кўра келишиб олиниши зарур бўлган барча шартлар, яъни асосий шартлар кўрсатилмаган бўлса ва уларни белгилаш учун имконият бўлмаса, шартнома тузилган, деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолда келиб чиққан низолар бўйича судлар шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинмасдан (оғзаки келишув асосида) мажбуриятлар бажарилишига оид қоидаларни қўллашга ҳақлидирлар.
6. ФКнинг 356-моддасига биноан, ҳақ тўлаш назарда тутилган шартномаларда баҳо кўрсатилмаган ва шартнома шартлари бўйича уни белгилаш имкони бўлмаган ҳолларда судлар шартномани бажармаганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар (ишлар, хизматлар) учун ўша жойда мавжуд бўлган ўртача бозор баҳоси бўйича ҳақ тўланишини белгилашлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Шартномада мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки муддат талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, у ҳолда ФК 242-моддасига мувофиқ, мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
8. Хўжалик шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларнинг судга тааллуқлилиги масаласини ҳал этиш ва судда кўришда қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик ҳақидаги (ФК 115-моддаси), янглишиш таъсирида тузилган (ФК 122-моддаси), алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган (ФКнинг 123-моддаси), қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган (ФКнинг 124-моддаси) битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги умумий қоидалар хўжалик шартномаларига нисбатан ҳам татбиқ этилишига эътибор қаратилмоғи лозим.
Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра, қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек, ҳуқуқ-тарғибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимлар ФКнинг 114-моддасига биноан, ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатлардан ташқари, бошқа ҳеч қандай юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий ҳисобланмайди.
Башарти, шартнома шартларини белгилаш ва уларга қўшимчалар киритиш маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ёки бошқа идораларнинг тазйиқи билан мажбуран амалга оширилган бўлса, бундай шартнома суд томонидан ФКнинг 123-моддасига мувофиқ, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳолларда, масалан, шартномаларни тузишда, қонунчиликда белгиланган товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларидан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармонининг 4-бандида белгиланган бартер шартномалари тузилишини тақиқлаш ҳақидаги талаблар инобатга олинмаган бўлса, суд низони мазмунан кўриб чиқиб, бундай шартномаларни тузишда айбдор мансабдор шахсларнинг интизомий жавобгарлиги масаласини ҳал этади, агар шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланса, жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал этиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги 33-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қонун 21-моддасининг иккинчи қисмига кўра тарафлар хўжалик шартномаларини тузиш учун хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасини олишга ҳақли.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли қарори таҳририда)
10. Умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25 — 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Агар шартномада шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ айрим ҳолатлар учун жавобгарлик кўзда тутилган бўлса, фақат шу ҳолатлар учун жавобгарлик шартномага асосан қўлланилади. Шартномада кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 5-боби тегишли моддаларига асосан қўлланилиши лозим. Хусусан, шартномада товарни ўз вақтида етказиб бермаганлик учун жавобгарлик кўзда тутилгани ҳолда сифати, ассортименти, нави лозим даражада бўлмаган товарларни етказиб берганлик, тўлов, товар-транспорт ҳужжатларини юборишни кечиктирганлик, аккредитивдан фойдаланмаганлик ва бошқа ҳолатлар учун шартномада жавобгарлик белгиланмаган бўлса, шартномада кўзда тутилган шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарлик шартнома асосида, кўзда тутилмаган шартнома интизомини бузиш ҳолатлари учун эса жавобгарлик Қонуннинг 26, 29 ва 30-моддаларига асосан қўлланилади.
11. Шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавобгарлик қарздорнинг айби бўлсагина қўлланилади. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариши учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у жавобгарликдан озод қилинади (ФКнинг 333-моддаси).
Шартнома тузилганлиги ва унинг мазмуни далиллар билан исботланган ҳолларда судлар кредиторнинг талаби билан қонуний неустойкани (ФКнинг 263-моддаси) ҳамда мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёхуд лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли етказилган зарарни (ФКнинг 324-моддаси) ундириб беришга ҳақлидирлар.
Судлар мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўллашда неустойка аввало, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун қўлланилишига аҳамият бермоқлари лозим. Шу сабабли, бу тоифадаги ишларни кўришда шартнома мажбуриятларини бузганлик оқибатида кредиторга етказилган зарар миқдорини аниқлаш чораларини кўришлари, зарур ҳолларда тарафларнинг илтимосномалари билан суд экспертизаси тайинлашлари ва натижалари бўйича етказилган зарар ва неустойканинг мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда, неустойка миқдорини аниқлаш ва қўллаш масаласини ҳал этишлари лозим.
12. Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарздорнинг товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги исботланган ҳолларда судлар у тўлашдан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли бўлади.
(12-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади.
(12-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда)
13. Судлар неустойка (пеня, жарима) миқдорини аниқлашда шартноманинг қайси банди талаблари қанчалик даражада бузилганлиги, тарафлар тақдим этаётган ҳисоб-китобларда қайси давр учун ва қанча миқдорда жавобгарлик кўзда тутилаётганлигини, у қайси қонун ёки шартноманинг бандига асосан белгиланганлигини асослантиришлари, зарур ҳолларда неустойканинг ҳисоб-китобини қайта ҳисоблаб чиқишлари, тарафларнинг талаби билан мутахассисларни ҳисоб-китобларни аниқлаш учун жалб этишлари, экспертиза тайинлашлари лозим.
14. Қонуннинг 34-моддасига биноан неустойканинг ундирилиши шартнома талабларини бузган тарафни мажбуриятларни лозим даражада бажармаслик оқибатида етказган зарарини қоплашдан озод этмайди. Иккинчи тараф кўрган зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан қилинган харажатлар, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек, иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар ҳам киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан чиқарилган)
15. Судлар Қонуннинг 8, 9-моддаларига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатларини қай даражада амалга ошираётганликларига баҳо бериш билан бирга улар томонидан ушбу меъёр талаблари бажарилмаган тақдирда, Қонунда белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига шартнома интизоми бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимномалар киритиш ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан эса таъсир чораларини қўллашга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Шартномавий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни кўришга тайёрлашда, неустойка, зарарни аниқлаш ва қўллаш, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини қўллашда судлар Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарликни белгиловчи фуқаролик қонун ҳужжатларни қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарори қарори талабларига ҳам амал қилишлари лозим.