15.05.2008 йилдаги 11-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2018
 LexUZ шарҳи
Шу муносабат билан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
2. ЖПК 498-моддасига мувофиқ кассация тартибида иш юритиш маҳкум (оқланган шахс), унинг ҳимоячиси ва қонуний вакили, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ҳамда улар вакилларининг шикояти бўйича қўзғатилади.
Бевосита кассация инстанцияси судига берилган шикоят (протест) ЖПК 499-моддаси ҳамда 479-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари талабларини бажариш учун ҳукм чиқарган судга юборилиши керак.
4. Қонунда кассация шикояти (протести) бериш учун бирон бир муддат белгиланмаган. Шу билан бирга, ЖПК 500-моддаси мазмунига кўра, ҳукм (ажрим) қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг берилган шикоят (протест), башарти унда оғирроқ жиноятга доир қонун моддаларини қўллаш зарурлиги, жазони кучайтириш ёки маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирадиган бошқа ўзгаришлар (маҳкумни ўта хавфли рецидивист деб топиш, жазони ижро этиш колониясининг қаттиқроқ турини белгилаш, шартли ҳукмни бекор қилиш, ундирув миқдорини кўпайтириш, башарти бу жиноят квалификацияси маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга ўзгартирилишига олиб келса ва ҳ.к.), шунингдек оқлов ҳукмини ёхуд ишни тугатиш тўғрисидаги ажримини бекор қилиш назарда тутилган бўлса, суд томонидан қаноатлантирилиши мумкин эмас. Бунда бир йиллик муддат тегишли ҳукм, ажрим қонуний кучга кирган кундан бошлаб кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилинган кун қўшилган ҳолда ҳисобланиши керак.
Агар шикоят (протест)нинг мазмуни ЖПК 4977-моддаси талабларига жавоб бермаса ва бу кейинчалик ишни мазмунан кўришга тўсқинлик қилса, судья ўзининг ажрими билан кассация шикояти (протести)ни уни берган шахсга қайтаради. Бундай ҳолларда шикоят (протест)ни қайта расмийлаштириш учун ЖПК 502-моддасида белгиланган доирада муддат белгиланади.
6. ЖПК 503-моддасига мувофиқ кассация шикояти (протести) берган шахс ўз шикояти (протести)ни, маҳкум эса, ҳимоячиси берган шикоятни ҳам қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Протестни қайтариб олиш ҳуқуқи лавозими бўйича юқори турувчи прокурорга ҳам тегишли.
8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖПК 502-моддаси талабларининг бажарилиши процесс иштирокчилари ҳуқуқларининг таъминланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан кассация инстанцияси суди ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш пайтида:
10. ЖПК 480-моддасининг биринчи қисми мазмунига кўра кассация инстанцияси суди мазкур инстанцияда қатнашиш ваколатига эга бўлган прокурорни ҳар бир иш бўйича олдиндан хабардор этиш чораларини кўриши шарт.
Айни пайтда, қонунга кўра, кассация инстанцияси судида прокурорнинг иштироки шарт бўлиб, бундай ҳолда ЖПК 25-моддасининг биринчи қисми, 51-моддаси биринчи қисмининг 6-банди ва иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, ушбу инстанцияда ҳимоячининг иштироки ҳам таъминланиши шарт (ЖПК 52-моддасида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно). Шу сабабли прокурор ёки ҳимоячи келмаган ҳолларда ишнинг муҳокамаси кейинга қолдирилиши керак.
Кассация инстанцияси судида ишнинг муҳокамаси, ЖПК 506-моддасида назарда тутилган истисноларни инобатга олган ҳолда, биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари асосида олиб борилади.
ЖПК 481-моддасига мувофиқ қўшимча материаллар суд томонидан тергов органларига муайян тергов ҳаракатларини ўтказиш тўғрисида топшириқ бериш йўли билан ҳам олиниши мумкин. Бу ҳақда кассация инстанцияси суди ажрим чиқаради, ишнинг муҳокамаси эса кейинга қолдирилади.
Кассация инстанцияси суди жиноят ишини фақат шахс судланган ёки оқланган айблов доирасида кўриб чиқади. Бироқ, шикоят (протест) ким томонидан берилганлигидан қатъи назар, ЖПК 494-моддасига мувофиқ, суд ишни янгидан судда кўришга юбормай ёки қайта тергов юритиш учун қайтармай туриб, ўз қарори билан жазони кучайтиришга, шунингдек оғирроқ жиноятга доир қонунни қўллашга ҳақли эмас.
18. ЖПК 482-моддасига мувофиқ кассация инстанцияси суди шикоят (протест)да баён этилган важлар билангина чегараланмасдан, суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини тўла ҳажмда (тафтиш тартибида) текширишга мажбур.
20. Кассация инстанцияси, агар чиқарилган ҳукм ЖПК 455-моддаси талабларига мувофиқ эканлигини аниқласа, уни ўзгаришсиз қолдиради.
ЖПК 533-моддаси биринчи қисми учинчи бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлганда, ҳукм ижросини кечиктиришга;
21. ЖПК 484-моддасида ҳукм бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, кассация инстанцияси суди ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, уларни у ёки бу тарзда қўллаши мумкин.
иш бўйича Жиноят-процессуал кодекси нормалари бузилган бўлиб, бироқ уларнинг кассация инстанциясида бартараф этилиши ҳукмнинг ўзгартирилишини тақозо этса;
суд томонидан Жиноят кодекси нормалари нотўғри қўлланилган бўлиб, бироқ кассация инстанцияси суди бу хатони маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирмай туриб тузатиши мумкин бўлса;
қилмишни Жиноят кодексининг бошқа моддасига (бир неча моддаларига) қайта квалификация қилишга, агар бу маҳкумга ҳукмда баён қилинганидан жиддий фарқ қиладиган айблов қўйилишига ёки унга оғирроқ жазо тайинланишига олиб келмаса;
ЖК 70—72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда — маҳкумни жазодан озод қилишга ёки шартли ҳукм қўллашга;
Жиноят кодекси Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида ёки шу Кодекс 57-моддасини қўллаган ҳолда жазо миқдорини камайтиришга ёки бошқа енгилроқ жазо (асосий ва қўшимча) тайинлашга;
23. Асосий жазо енгиллаштирилганда, шу жумладан ЖК 57-моддаси қўлланилганда ҳам, кассация инстанцияси суди ҳукмнинг қўшимча жазо тайинлаш ҳақидаги қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
24. ЖПК 494-моддаси биринчи қисми талабларига риоя этган ҳолда маҳкумнинг қилмишини Жиноят кодексининг бир моддасидан икки ва ундан ортиқ моддаларига қайта квалификация қилганда, кассация инстанцияси суди ҳукмга тегишли ўзгартиришлар киритиши ва ЖК 59-моддасида белгиланган қоидага мувофиқ жазо тайинлашга ҳақли. Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган жазодан оғирроқ бўлиши мумкин эмас.
Агар Жиноят кодексининг бир моддаси билан квалификация қилиниши шарт бўлган икки ёки ундан ортиқ қилмиш Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан нотўғри квалификация қилинган бўлса, кассация инстанцияси суди ушбу қилмишларни енгилроқ жиноят тўғрисидаги моддага қайта квалификация қилиб, унинг санкцияси доирасида биринчи инстанция суди томонидан мазкур модда бўйича тайинланган жазодан оғирроқ, бироқ узил-кесил тайинланган жазо миқдоридан кўп бўлмаган жазо белгилашга ҳақли.
25. Биринчи инстанция суди томонидан жазоларни қоплаш принципи (ЖК 59-моддасининг учинчи қисми) нотўғри қўлланилганлиги аниқланганда, кассация инстанцияси жазоларни қўшиш принципига ўтиши мумкин. Бунда янги жазо ҳукм бўйича тайинланган узил-кесил жазо миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Агар маҳкум Жиноят кодексининг турли моддалари билан квалификация қилинган бир неча жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган бўлиб, улардан ҳар бирини алоҳида кўриш имконияти бўлса, кассация инстанцияси суди ҳукмнинг бир ёки бир неча жиноятга оид қисмини бекор қилиб, ишнинг шу қисмини янгидан кўришга юбориши ёки қўшимча терговга қайтариши, айни пайтда, ўша маҳкумга нисбатан ҳукмнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириши мумкин.
27. Жиноят-процессуал қонуни нормаларининг ҳукм сўзсиз бекор қилинишига сабаб бўладиган даражада жиддий бузилиши тушунчаси ЖПК 487-моддасида кўрсатилган. Бундай қонун бузилишини аниқлаганда, кассация инстанцияси суди жиноят иши кимнинг шикояти (протести)га кўра кўрилаётганлигидан қатъи назар, йўл қўйилган қонун бузилиши дахл этган барча маҳкумларга нисбатан айблов ҳукмини бекор қилиши шарт.
30. ЖПК 494-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, ҳукм кассация инстанцияси суди томонидан маҳкумнинг аҳволини оғирлаштирувчи томонга фақат жабрланувчи (унинг вакили)нинг шикоятида, прокурор протестида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилиниши мумкин. Масалан, шикоят (протест)да фақат маҳкумнинг ҳаракатлари нотўғри квалификация қилинганлиги тўғрисидаги масала қўйилган бўлса, суд ҳукмни жазонинг енгиллиги сабабли бекор қилишга ҳақли эмас.
ЖПК 83, 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни тўлиқ ҳажмда ёки мустақил квалификация қилинган айблов қисми бўйича тугатишга;
ЖПК 484-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ишни янгидан судда кўришга юборишга;
ЖПК 419-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтаришга.
Иш тугатилганда ашёвий далиллар тақдири ҳақидаги масала ЖПК 211-моддасига мувофиқ, уларнинг тегишлилиги тўғрисида низо келиб чиққанда эса — фуқаролик иш юритув тартибида кўрилиши мумкин. Марҳумнинг ҳаракатлари билан етказилган зарарни ундириш масаласи ҳам жабрланувчи ёки прокурор томонидан марҳумнинг ворисларига ёки унинг мулкини бошқариш ҳуқуқини ўзига олган шахсга нисбатан қўзғатилган даъво бўйича фуқаролик иш юритув тартибида кўрилади.
35. Кассация инстанцияси судининг ажрими ЖПК 496-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши, жумладан, унда кассация шикояти (протести)да келтирилган ҳар бир важ муҳокама этилиб, унинг асослилиги ёки асоссизлиги юзасидан хулосалар баён этилиши шарт.
36. ЖПК 298-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, шунингдек суриштирув, дастлабки тергов юритилган ёки суд муҳокамаси вақтида қонун бузилишига йўл қўйилганлигини аниқлаган тақдирда, кассация инстанцияси суди хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли орган ёки мансабдор шахснинг эътиборини бунга жалб этиши мумкин.