Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.12.1999 йилдаги 545-сон
Кучга кириш санаси
27.12.1999
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ТЕРМИЗ ШАҲРИНИНГ 2500 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА Термиз шаҳрининг жаҳон тарихи ва маданиятида тутган алоҳида ўрнини ҳисобга олган ҳолда, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1999 йил ноябрь ойида Парижда ўтган 30-сессияси Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қароридан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. ЮНЕСКО Бош конференцияси 30-сессиясининг Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги юбилейини 2001 йилда ЮНЕСКО раҳнамолигида дунё миқёсида кенг нишонлаш ҳақидаги қарори тўла қўллаб-қувватлансин ва асос учун қабул қилинсин. 2. Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин. Ташкилий қўмита бир ой муддатда Термиз шаҳри юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан асосий тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин. 3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси ЮНЕСКО эксперт мутахассислари билан биргаликда Термиз шаҳрининг асосий туристик йўналишида жойлашган ноёб тарихий-маданий обидаларни 2000-2001 йилларда таъмирлаш ва ободонлаштириш дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва ташкилий қўмита тасдиғига киритсинлар. Дастурда 2000-2001 йилларда бажариладиган ишлар алоҳида белгилаб қўйилсин ва улар учун тегишли маблағ ажратилсин. 4. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Термиз шаҳрини ободонлаштириш, аҳолини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада. яхшилаш, алоқа-транспорт, соғлиқни сақлаш ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин. 5. «Ўзбектуризм» миллий компанияси хорижий ва маҳаллий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатишни яхшилаш чораларини кўрсин, хорижий сайёҳларни мамлакатимизнинг, хусусан Сурхон воҳасининг тарихий-маданий мероси билан таништириш чора-тадбирларини белгиласин. 6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Термиз шаҳрининг миллий маданиятимиз тарихида тутган ўрни ҳақида илмий, илмий-оммабоп нашрларни, турли тақвим ва буклетларни, китоблар ва бошқа асарларни чоп этишни режалаштирсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда 2001 йилда Термиз шаҳрида «Термиз шаҳрининг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни» мавзуида халқаро илмий конференция ўтказсин. 8. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланган почта маркалари ва хатжилдлар чиқарсин. 9. «Ўзбеккино» компанияси Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги тўғрисида ҳужжатли фильм яратишни ўз режасига киритсин. 10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Термиз шаҳри юбилейини ўтказиш учун 2000-2001 йиллардаги тайёргарлик ишларини бажаришга ҳар йили белгиланган тартибда маблағ ажратсин, шу жумладан Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетидан, шунингдек вилоят ташкилотлари ва корхоналарининг ҳомийлик бадаллари ҳисобига қопланишини назарда тутсин. 11. «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА ва оммавий ахборот воситалари Термиз шаҳрининг қадимий тарихи ва маданияти, Сурхон воҳасининг ўзига хос санъатини тарғиб этувчи видео, телефильмлар яратишни, юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини кенг ёритишни таъминласинлар. 12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ Тошкент ш., 1999 йил 27 декабрь, 545-сон Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 декабрдаги 545-сон қарорига ИЛОВА Термиз шаҳрининг 2500 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика ташкилий қўмитасининг ТАРКИБИ
Эслатма: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янги тайинланган шахс киритилади. |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О ПОДГОТОВКЕ И ПРОВЕДЕНИИ 2500-ЛЕТНЕГО ЮБИЛЕЯ ГОРОДА ТЕРМЕЗА Председатель Кабинета Министров И. КАРИМОВ г. Ташкент, 27 декабря 1999 г., № 545 |