LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш, уларнинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш ва республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш ва уларни ўз вақтида сертификатлаштириш;
ишлаб чиқарувчи корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сертификатлаштириш билан боғлиқ жараёнларнинг тизимли мониторингини олиб бориш;
халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этган ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини 2011 йил 1 январгача жорий этиш тўғрисидаги 2-иловага* мувофиқ таклифларига розилик берилсин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Махсус ишчи гуруҳга, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, бошқа манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек республика корхоналарининг таклифлари асосида ушбу қарорга 2-иловага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда 3-иловада* кўрсатилган корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш асосида 2011 йил 1 январгача халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш истиқболига эга бўлган корхоналарнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш учун Сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳга киритсин.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Махсус ишчи гуруҳнинг улар юзасидан ижобий қарорлари қабул қилинган минтақавий корхоналар бўйича халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сертификатлаштиришга доир минтақавий тадбирларни тасдиқласинлар.
икки ҳафта муддатда ушбу қарорга 2-иловага киритилган корхоналар бўйича халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сертификатлаштиришга доир тармоқ тадбирларини тасдиқласинлар;
халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш амалга оширилиши таҳлилига бағишланган масалаларни Комплексларнинг чораклик мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқсинлар;
бошқарувнинг барча даражаларида иш якунларини чиқаришда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича кўрсаткичлардан раҳбарлар ишларини баҳолаш мезонларидан бири сифатида фойдалансинлар.
халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун тегишли малакага эга бўлган маслаҳатчини жалб этиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;
халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади;
давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотлар харид қилиш юзасидан тендер савдолари ўтказишда бошқа тенг шарт-шароитларда устунлик сифатни бошқаришнинг сертификатлаштирилган тизимига эга бўлган мамлакатимиз маҳсулот етказиб берувчиларига берилади.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сифатни бошқариш тизимларини жорий этишга ва қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган инвестициялар суммасига камайтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт бўйича божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига лаборатория тадқиқотларида ва маҳсулотларни тестдан ўтказишда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, шунингдек бутловчи буюмлар ва уларга эҳтиёт қисмларни бир ой муддатда, белгиланган тартибда киритсинлар.
8. «Ўзстандарт» агентлиги халқаро сифат стандартларини жорий этган корхоналар реестрининг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилиб борилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ишлаб чиқаришларда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича корхоналар тажрибасини ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Розукулов У.У. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
Абдувалиев А.А. | — | «Ўзстандарт» агентлигининг бош директори, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
Бадалов С.С. | — | Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири |
Турсунов А.Қ. | — | Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг шўъба мудири |
Тўлаганов Ш.А. | — | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари |
Файзуллаев Ш.Н. | — | Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
Турсунов Ё.Э. | — | Молия вазирининг ўринбосари |
Гадоев Э.Ф. | — | Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Хайруллаев Ш.Ш. | — | Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Далиев А.Ш. | — | Давлат мулки қўмитаси раисининг ўринбосари |
Шайхов А.Э. | — | Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси |
Қодиров Д.Б. | — | Машинасозликни, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси |
Мустафоев А.П. | — | «Ўзстандарт» агентлигининг сифат-менежменти тизимларини жорий этиш бўлим бошлиғи |
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 22 июлдаги 349-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 73-модда) 2-банди, 3-бандининг иккинчи—олтинчи хатбоши.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 29 августдаги 183-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 22 мартдаги ПҚ-607-сон қарорлари)» 2007 йил 11 майдаги 96-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 26-модда) 1-илованинг 11-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2008 йил 8 августдаги 174-сон қарори)» 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сон қарорига илованинг 8-банди.