13.03.2009 йилдаги 68-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
«Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 14 июлдаги ПҚ-120-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг қарорлари билан иловага* мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктлари шаҳар посёлкалари тоифасига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.