Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 422-модда) мувофиқ академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини танлаш тартибини белгилайди.
а) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда ушбу Низом талаблари асосида таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнининг замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни аниқлаш ҳамда тарбиялашга қаратилган ижодий изланишлари ва меҳнатини рўёбга чиқариш;
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 226-сонли қарорига мувофиқ фан олимпиадаларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъулият тегишли равишда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юкланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази