Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 12.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 482-модда)
1. Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 12 майдаги 74-сонли «Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1373, 2004 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 291-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Лизинг тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 12.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 482-модда)
1. Мазкур Низом мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектларга (бундан кейинги ўринларда корхона деб юритилади) (бюджет ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) татбиқ этилади.
а) табиат ресурслари, шу жумладан нефть, табиий газ ва бошқа қайта тикланмайдиган ресурсларни қидириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижара келишувларига;
4. Молиявий ижара объектларини кейинчалик молиявий ижарага бериш мақсадларида харид қилиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) молиявий ижара объектлари уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини қўшган ҳолда (агар улар қопланмаса) кирим қилинганда:
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» ёки 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» ёки турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ёхуд бошқа тегишли счётлар;
кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти, 6110 «Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар», 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар», турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ва бошқа тегишли счётлар;
в) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан қопланадиган ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан молиявий ижара объектини етказиб бериш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилганда:
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
г) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан қопланмайдиган ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан молиявий ижара объектини етказиб бериш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилганда:
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) молиявий ижара объектини харид қилиш ва уни белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ хизматларни кўрсатган мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар олдидаги қарзларнинг тўланиши (қопланиши):
(4-банднинг «д» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 12.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 482-модда)
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар», турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ва бошқа тегишли счётлар;
5. Агар молиявий ижара шартномасининг шарти бўйича молиявий ижара объекти сотувчи томонидан ижарага берувчини (лизингга берувчини) четлаб бевосита ижарага олувчига (лизингга олувчига) етказиб берилса, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида молиявий ижара объектининг кирими ва чиқими тўғрисидаги ёзувлар молиявий ижара объектининг ҳаракатини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
6. Агар молиявий ижара шартномасининг шарти бўйича ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан молиявий ижара объекти сотиб олинган бўлса, лекин ижарага олувчи (лизингга олувчи) маълум сабабларга кўра уни қабул қилишдан бош тортса, мазкур молиявий ижара объекти ундан фойдалангунга ёки чиқиб кетгунга қадар капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) ҳисобга олинади.
7. Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг жорий қийматидан паст бўлса, унда молиявий ижара ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича тан олиниши лозим.
8. Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг жорий қийматидан юқори бўлса, унда молиявий ижара ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида молиявий ижара объектининг жорий қиймати бўйича тан олиниши лозим.
9. Молиявий ижара объектлари берилганда, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан молиявий ижара объектининг бошланғич (агар берилаётган объект олдин фойдаланилмаган бўлса) ёки қолдиқ (агар объект берилгунга қадар фойдаланишда бўлган бўлса) қиймати ўртасидаги фарқ 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида ҳисобга олинадиган молиявий ижара объектларининг қайта баҳолаш натижаларини, яъни ушбу молиявий ижара объекти баҳосининг олдинги ўсиши суммасининг, ижара объекти баҳосининг олдинги пасайиши суммасидан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар қилингандан сўнг, кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижара (лизинг) тўловининг ҳисобланишига қараб бир маромда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадларига (бошқа операцион харажатларига) олиб борилади.
10. Молиявий ижара объектларининг ижарага олувчига (лизингга олувчига) берилиши, агар берилаётган объект олдин фойдаланилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) молиявий ижара объектлари молиявий ижарага берилганда, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қийматига:
г) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларини бериш натижасида кечиктирилган даромадлар пайдо бўлганда:
д) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларини бериш натижасида кечиктирилган харажатлар пайдо бўлганда:
11. Молиявий ижара объектларининг ижарага олувчига берилиши, агар берилаётган объект олдин фойдаланишда бўлган бўлса, яъни асосий воситалар таркибида бўлган ҳолатда, бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) асосий воситалар молиявий ижарага берилганда, ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қийматига:
г) ижарага берувчи томонидан молиявий ижара объектини етказиб бериш ва уни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатлар суммасига:
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
е) молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни бериш натижасида кечиктирилган даромадлар пайдо бўлганда:
ж) молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни бериш натижасида кечиктирилган харажатлар пайдо бўлганда:
12. Молиявий ижара объектларининг молиявий ижара шартномаси бўйича берилиши натижасида пайдо бўлган кечиктирилган даромадлар ва кечиктирилган харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ, молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида пайдо бўлган узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ўтказилганда:
б) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида пайдо бўлган кечиктирилган даромадларнинг жорий қисмининг ҳисобот даври давомида бир маромда молиявий натижаларга ўтказиб борилиши:
в) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ, молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ўтказилганда:
г) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида пайдо бўлган кечиктирилган харажатларнинг жорий қисмининг ҳисобот даври давомида бир маромда молиявий натижаларга ўтказиб борилиши:
13. Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналар жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) ҳисобланган даромади суммасини (ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиради:
14. Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналар жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) ҳисобланган даромади суммасини (ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиради:
15. Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) ижара (лизинг) тўловларининг келиб тушиши бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ молиявий ижара бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилганда:
б) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) пул маблағлари келиб тушганда:
в) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара (лизинг) тўловлари бўйича ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) бўнак келиб тушганда:
г) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келганда ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашишга) олиб борилганда:
16. Мулкни молиявий ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) ижара (лизинг) тўловларининг келиб тушиши бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ молиявий ижара бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилганда:
б) молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) пул маблағлари келиб тушганда:
в) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара (лизинг) тўловлари бўйича ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) бўнак келиб тушганда:
г) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарага олувчидан (лизингга олувчидан) олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:
17. Молиявий ижара шартномаси муддати тугагандан кейин ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан молиявий ижара объектининг қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
б) ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилаш харажатларининг ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан қоплаш учун тан олиниши:
в) молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:
кредит меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
г) ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилаш бўйича харажатларини қоплаш учун пул маблағлари ўтказилганда:
18. Ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан молиявий ижара объектини муддатидан олдин қайтариши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) молиявий ижара тўхтатилган санадаги молиявий ижара шартномасига мувофиқ молиявий ижара объектининг қопланмаган қиймати суммасига:
б) ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилаш харажатларининг ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан қоплаш учун тан олиниши:
в) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида вужудга келган кечиктирилган даромадларнинг қолган суммаларини молиявий натижаларга ўтказиш:
г) молиявий ижара шартномаси бўйича молиявий ижара объектларининг берилиши натижасида вужудга келган кечиктирилган харажатларнинг қолган суммаларини молиявий натижаларга ўтказиш:
д) молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:
кредит меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
е) ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара объектини яхшилаш бўйича харажатларини қоплаш учун пул маблағлари ўтказилганда:
19. Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг жорий қийматидан паст бўлса, унда молиявий ижара ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича тан олиниши лозим.
20. Агар минимал ижара (лизинг) тўловларининг дисконтланган қиймати молиявий ижара объектининг жорий қийматидан юқори бўлса, унда молиявий ижара ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида молиявий ижара объектининг жорий қиймати бўйича тан олиниши лозим.
21. Молиявий ижара шартномаси бўйича олиб келинган молиявий ижара объектлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) молиявий ижара объектларини ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида тан олинадиган қиймати бўйича кирим қилиш:
б) молиявий ижара объектларини белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасига:
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
в) молиявий ижара объектларини бошланғич қиймат бўйича фойдаланишга топшириш (уларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши):
22. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);
б) Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ишчи ҳолатда сақлаб туриш (жорий, ўртача ёки капитал таъмирлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатлар суммасига:
дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар.
23. Молиявий ижара бўйича фоизларни ҳисоблаш ва ижарага берувчига (лизингга берувчига) ижара (лизинг) тўловларини тўлаш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ молиявий ижара бўйича узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ўтказилганда:
б) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ молиявий ижара бўйича ҳисобланган фоизлар суммасига:
г) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара (лизинг) тўловлари бўйича ижарага берувчига (лизингга берувчига) бўнак тўланганда:
д) ижара (лизинг) тўловлари жадвалига (тартибига) мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарага берувчига (лизингга берувчига) олдин тўланган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:
24. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва бошқалар) харажатлари суммаси молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қийматини кўпайтирувчи капитал қўйилмалар сифатида бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
в) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича эскириш ҳисобланганда:
дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);
кредит 0212 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши» счёти.
25. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ободонлаштирилишини қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг баҳолари ўсиши суммасига:
дебет 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектлари бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг ўсиши суммасига;
дебет 0112 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг ўсиши суммасига;
кредит 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскириши баҳосининг ўсиши суммасига;
кредит 0212 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг жамланган эскириши баҳосининг ўсиши суммасига;
кредит 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати баҳосининг ўсиши ва жамланган эскиришлар баҳосининг ўсиши суммалари ўртасидаги фарқ суммасига;
б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг баҳолари пасайиши суммасига:
дебет 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскириши баҳосининг пасайиши суммасига;
дебет 0212 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг жамланган эскириши баҳосининг пасайиши суммасига;
дебет 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти — илгари қайта баҳолаш натижасида молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектларининг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг баҳолари ўсиши суммасига ёки ушбу объектларнинг илгариги баҳолари ўсиши суммасининг илгариги баҳолари пасайиши суммасидан ошган қисми доирасидаги суммага;
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектларининг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг баҳолари пасайиши суммасининг ушбу объектларни илгари қайта баҳолаш натижасида баҳолари ўсиши суммасидан ошган қисмига ёки ушбу объектларнинг илгариги баҳолари ўсиши суммасининг илгариги баҳолари пасайиши суммасидан ошган суммасига (яъни ушбу объектлар бўйича баҳосининг пасайиши суммасининг 8510 «Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида ҳисобга олинган қолдиқ суммасидан ортган қисмига);
кредит 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар объектлари бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг пасайиши суммасига;
кредит 0112 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг пасайиши суммасига.
26. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ижарага олувчининг (лизингга олувчининг) мулкига ўтиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ўз асосий воситалари таркибига ўтказилиши, агарда ушбу объектлар бўйича амалга оширилган ободонлаштириш ишлари қиймати мавжуд бўлса, уларни ҳам қўшган ҳолда:
кредит 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;
кредит 0112 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;
б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ободонлаштиришини ўз асосий воситалар таркибига ўтказилганда, улар бўйича жамғарилган эскириш суммаларини ўтказиш (кўчириш):
дебет 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскириши суммасига;
дебет 0212 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг жамланган эскириши суммасига;
кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200 - асосий воситаларнинг турлари бўйича);
27. Ижарага берувчига (лизингга берувчига) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш объектлари қайтарилганда, бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:
кредит 0310 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;
кредит 0112 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;
дебет 0299 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскириш суммасига;
дебет 0212 «Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши» счёти — молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг жамланган эскириш суммасига;
в) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш қийматининг ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан қопланадиган суммасига:
г) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган мазкур асосий воситалар объектларини ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш объектларини қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига:
дебет 7910 «Тўланадиган молиявий ижара» счёти — узоқ муддатли қисми (молиявий ижара шартномаси муддати тугагунга қадар қайтарилиш амалга оширилган ҳолларда қўлланилади);
е) молиявий ижара шартномасига мувофиқ ижарага олувчи (лизингга олувчи) томонидан амалга оширилган молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
ж) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш натижасида олинган фойда суммасига:
з) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш натижасида кўрилган зарар суммасига:
и) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича харажатларни қоплаш учун ижарага берувчидан (лизингга берувчидан) пул маблағлари келиб тушганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Мулкни кейинчалик қайта молиявий ижарага олиш (лизингга олиш) шарти билан сотиш ҳолларида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) мулкини сотиш операциялари олди-сотди сифатида қаралади ва сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинчалик молиявий ижара ҳисоби ижарага олувчи (лизингга олувчи) ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан мазкур Низомда ўрнатилган тартибда юритилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1961-1, 12.10.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 482-модда)
29. Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ижарачида балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётининг дебетида акс эттирилади. Бунда, оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижарага берувчида худди олдинги каби асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади.
30. Оператив ижара билан боғлиқ операциялар ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
б) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда:
в) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ва ижарага олувчидан келиб тушадиган ижара тўловлари (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда:
г) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижара тўловларининг келиб тушиши:
д) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижара тўловларининг келиб тушиши:
е) ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара тўловлари бўйича бўнак келиб тушганда:
ж) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарачидан олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:
з) мулкни оператив ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарачидан олдиндан олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:
и) ижарачи томонидан амалга оширилган оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича харажатларнинг ижарага берувчи томонидан қоплаш учун тан олинганда:
к) ижарачи томонидан амалга оширилган оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича харажатларни қоплаш учун ижарачига пул маблағлари ўтказилганда:
31. Оператив ижара билан боғлиқ операциялар ижарачининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) ижарага берувчига тўланиши лозим бўлган ва ҳисобот даврига тегишли (ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ) ижара тўловлари ҳисобланганда:
дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 ва бошқа счётлар — оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб);
в) ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келмаган ижара тўловлари бўйича ижарага берувчига бўнак тўланганда:
г) ижара тўловлари жадвалига (тартибига) ёки оператив ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати етиб келганда, ижарага берувчига олдин тўланган бўнакларни қоплашга (ҳисоблашга) олиб борилганда:
д) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар амалга оширилганда:
кредит материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500) ва бошқа тегишли счётлар;
е) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтарилганда, капитал қўйилмалар суммасини ҳисобдан чиқариш:
ж) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар қийматининг ижарага берувчи томонидан қопланадиган суммасига:
з) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмаларнинг берилиши натижасида олинган фойда суммасига:
и) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмаларнинг берилиши натижасида кўрилган зарар суммасига:
к) оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қўйилмалар қийматини қоплаш учун ижарага берувчидан пул маблағлари тушганда:
Оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтариб берилганда, балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счёти кредитланади.