24.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1946
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи , 24.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1946
Кучга кириш санаси
04.05.2009
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 9 июндаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1946-1, 16.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 512-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6 - сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 12 майдаги 75-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) «Ижара ҳисоби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1374, 2004 йил 22 июнь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 25-сон, 292-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Лизинг тўғрисида»ги Қонунларига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 9 июндаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1946-1, 16.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 512-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 9 июндаги 71-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1946-1, 16.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 512-модда)
42. Молиявий ижара объектлари берилаётганда, ижарага (лизингга) берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан унинг бошланғич қиймати (агар берилаётган объект ишлатилмаган бўлса) ёки қолдиқ қиймати (агар объект берилишига қадар ишлатилган бўлса) ўртасидаги фарқ, резерв капиталининг «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида қайд қилинган молиявий ижара объектларини қайта баҳолашлар натижасини, яъни мазкур молиявий ижара объектини олдинги баҳолашлардаги қийматининг кўпайиши суммасининг олдинги баҳолашлардаги қийматининг камайиш суммасидан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда, тузатишлар киритилгандан сўнг кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижара (лизинг) тўловларининг ҳисобланишига қараб бир меъёрда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари (бошқа операцион харажатлари) га олиб борилади.