Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг қабул қилиниши фуқаролар, давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг уй-жой муносабатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ чегаралаб берди.
— Уй-жой кодексининг 71—74, 79, 85-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича турар-жойдан кўчириш билан боғлиқ низолар;
Уйга яшаш учун киритиш ҳамда турар-жойдан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини йўқотган деб топиш тўғрисидаги даъволарни ҳал этишда суд турар-жойга даъво қилувчи шахс Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддаси 2 ва 3-қисмларида қайд этилган шахслар сафига кириши ёки бошқа асос бўйича уйда яшашга бўлган ҳуқуқий ҳолатларини, қандай сабабларга кўра яшамаётганлигини ва даъвони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлашлари лозим.
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 107-моддаси талабига мувофиқ турар-жойнинг мулкдори ва унинг вояга етган оила аъзолари, ижарага олувчи ва унинг вояга етган оила аъзолари, ҳамда у билан доимий яшаётган фуқаролар, уй-жой қуриш ёки уй-жой кооперативи аъзоси ва пай жамғармасининг қисмига ҳуқуқи бўлган унинг оила аъзолари ўртасида турар-жойни алмаштириш тўғрисида келишувга эришилмаган бўлса, улардан ҳар бири эгаллаб турган жойини турли уйлар, квартиралардаги турар-жойларга мажбуран алмаштиришни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган фуқароларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим.
11. Судья фуқароларни қонунда кўзда тутилган асослар бўйича (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-28, 71—73-моддалари) бошқа уй-жой бериш билан уй-жойдан кўчириш тўғрисида даъво аризани қабул қилишда уйдан кўчирилаётган фуқароларга тақдим қилинадиган уй-жойнинг аниқ манзили кўрсатилганлигини текшириши шарт. Агарда даъво аризада манзил кўрсатилмаган бўлса, бундай ҳолат Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси нормаларига мувофиқ аризани ҳаракатсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқаришга асос бўлади. Бу хусусда даъвогарга маълум қилинади ва унга аризада мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этиш учун муддат белгилайди. Судьянинг талаби бажарилмаган тақдирда ариза тақдим қилинмаган деб ҳисобланиб даъвогарга қайтарилади.
12. Суд, ишни кўришда ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ўрганиб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг тегишли моддаларида баён этилган ҳаракатларни амалга ошириши зарур, хусусан, тарафлар ёки уларнинг вакилларини суҳбатга таклиф этиши, уларнинг мазкур даъвога оид барча далил ҳамда эътирозларини ва ишни келишув битими йўли билан ҳал этиш имкониятларини ўрганиб чиқиши, зарур ҳолларда, тарафларга ишни судда кўришга тайёрлаш ва иш судда кўрилаётган жараёнда ҳам келишув битими йўли билан тугатишни таклиф қилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 42-моддасига мувофиқ уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари томонидан бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-араваларда ҳаракатланаётган ногиронлар учун эса йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган ҳажмда белгиланган. Эр-хотиндан ташқари турли жинсга мансуб шахслар бир хонага ёки бир хонали квартирага киритилишига йўл қўйилмаслик мақсадида давлат уй-жой фондидан уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан ортиқча турар-жой берилиши мумкин.
14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 43-моддаси талабига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган муниципал ва идоравий уй-жой фонди уйларида бўшаётган турар-жойлар, шунингдек, бу идораларнинг улушли иштирок этиш тартибида топширилган маблағларига қурилган уйларда бўшаётган турар-жойлар биринчи навбатда ушбу корхона, муассаса, ташкилотларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга кўчиб кириш учун берилишига судларнинг эътибори қаратилсин.
15. Турар-жой бериш навбатининг бузилиши сабабли ҳужжат (ордер)ни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда, суд, қуйидаги ҳолатларни: турар-жой бериш навбати ҳақиқатдан ҳам бузилганлигини; жавобгар меҳнат шартномаси тузишда кўзда тутилиши мумкин бўлган асосларда навбатидан ташқари ёки биринчи навбатда турар-жой олиш ҳуқуқига эга эканлигини; белгиланган тартибда турар-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар рўйхатида жавобгардан олдин турган фуқаролар ҳужжатда (ордерда) кўрсатилган уйга даъвогарлик қилмаганлигини (масалан, каттароқ, кенгроқ уй олиш истагини билдирганлиги) ёки ишни кўриб чиқиш даврига келиб жавобгарга турар-жой беришга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар бекор бўлганлигини (масалан, турар-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар рўйхатида жавобгардан олдин турган фуқаролар турар-жой олган бўлиб, низо келиб чиқишига сабаб бўлган, даъвогарликдан воз кечган ҳоллар) аниқлаши лозим.
16. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 50-моддаси талабига кўра ижарага олувчининг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар турар-жойдан фойдаланишда ижарага олувчи билан тенг ҳуқуққа эгадир ва бу шахслар ижарага бериш шартномаси мажбуриятлари юзасидан ижарага берувчи олдида жавобгардирлар.
17. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасида қайд этилган шахслар, агар уларни уйга кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги хоналардан, квартиралардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар-жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишлари, оиланинг бошқа аъзоларини эса уйга (квартирага), мулкдорнинг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам, уларда турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
18. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 52-моддасига мувофиқ муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар-жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганларида (агар, турар-жой бўйича узоқ муддат сақланиши кўрсатилмаган бўлса) турар-жой олти ой муддат давомида унинг ҳисобида сақланади. (Шу модданинг иккинчи қисмида баён қилинган ҳолатлар бундан мустасно).
26. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 80-моддаси талабига мувофиқ хизмат турар-жойларида истиқомат қилувчи айрим тоифадаги фуқаролар бошқа турар-жой ажратилмасдан кўчирилиши мумкин бўлмаганлигидан келиб чиқиб, суд, бундай фуқаролар мазкур моддада кўзда тутилган имтиёзларга эга эканлигини аниқлаши зарур. Бундай имтиёзга эга бўлган фуқаролар хизмат турар-жойларидан фақат бошқа санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шу аҳоли пункти чегараси доирасида бўлган турар-жой берилиши билан кўчирилиши мумкин.
Суд, хизмат лавозими билан боғлиқ равишда берилган ётоқхонадан чиқаришда даъвогар ва жавобгар ўртасида қандай меҳнат шартномаси тузилганлиги ва у қандай асосларга кўра бекор қилинганлигини аниқлаши зарур. Бунда, судлар, шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 85-моддасига мувофиқ ишни тугатган мавсумий-вақтинчалик ишчилар, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишловчилар, шунингдек, узрсиз сабабларга кўра ўз ихтиёри билан ёки меҳнат интизомини бузганлиги сабабли ёки жиноят содир этганлиги сабабли меҳнат шартномаси бекор бўлиб ишдан бўшаганлар ҳамда ўқув юртида ўқишни тугатганлар, ўқув юрти талабаси сафидан чиқарилганлар бошқа турар-жой берилмасдан кўчирилиши лозим.
Бошқа асослар бўйича меҳнат муносабатларини тўхтатган шахслар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 80-моддасида қайд этилган шахслар, фақат, Уй-жой кодексининг 9-моддаси талабларига жавоб берадиган бошқа уй ажратилган ҳолда ётоқхонадан кўчирилишлари мумкин.
Агарда ётоқхонадан жой ажратиш мумкин бўлмаган фуқарога ётоқхона берилган бўлса, бундай шахсга нисбатан кўчириб чиқариш тўғрисида даъво тақдим қилинганда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 46-моддасига мувофиқ ётоқхонадан жой эгаллаш тўғрисидаги ҳужжат (ордер)ни ҳақиқий эмас деб топиш масаласи ҳал этилиши лозим. Бунда судлар Уй-жой кодексининг 47-моддасида кўзда тутилган қоидалар қўлланилишини эътиборга олишлари зарур.

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан