Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
LexUZ шарҳи
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорларини чиқариш фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлайди.
Судлар фуқароларни ва давлатни қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясини таъминлаб, бу ишларни асосан тўғри ҳал қилмоқдалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга, қатор ҳолларда ишларни кўришда судлар томонидан қонунни қўллашда хатоликларга йўл қўйилмоқда. Судга тааллуқли бўлмаган аризаларни иш юритишга қабул қилиш ҳоллари бор. Фактни белгилаш қандай ҳуқуқий оқибатлар туғдириши, шунингдек, йўқотилган ҳужжатларни судсиз тартибда олиш ёки тиклаш имконияти йўқлиги ҳар доим ҳам аниқланмайди.
(муқаддиманинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Фактни белгилаш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар етарли даражада текширилмайди, манфаатдор шахслар ишда иштирок этишга жалб қилинмайдилар, оқибатда қатор ишлар бўйича фуқароларнинг аризаларини қаноатлантириш тўғрисида асоссиз ҳал қилув қарорлари чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик фактни белгилаш билан фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги нотўғриликни белгилаш ўртасидаги, фактни тан олиш билан фактни рўйхатга олинганлигини белгилаш ўртасидаги фарқ судлар томонидан равшан аниқланмайди.
(муқаддиманинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Баён этилган жиддий камчиликларни бартараф этиш, қонунларни тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарор қилади:
1. Судларнинг эътибори юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тўғрисидаги ишларни кўришда қонунчиликка қатъий амал қилишга, фуқароларнинг ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини қўриқлашни ҳар тарафлама таъминлашга қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 295-моддасида назарда тутилган суд тартибида аниқланадиган юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар рўйхати тугал эмаслигини инобатга олишлари лозим.
Суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам, агар бу қонун билан бошқа органнинг ваколатига берилмаган бўлса, аниқлашга ҳақли. Хусусан, суд:
1968 йил 1 октябргача туғилган болаларга нисбатан оталикни тан олганлик, оталик ва оталикни қайд қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқарони ёки унинг ота-онасининг Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон Республикасига эвакуация қилинганлиги;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаганлиги фактини тасдиқлаши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Амалдаги қонунларда белгилашнинг бошқача (судсиз) тартиби назарда тутилган фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўрилиши мумкин эмас. Жумладан, қуйидаги фактлар суд тартибида аниқланмайди:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
в) олий ўқув юртини, техникумни, ўрта мактабни ва бошқа ўқув юртларини битирганлик фактларини белгилаш;
г) партия, касаба уюшмалари ҳарбий ҳужжатларни, паспорт ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларни тегишлилиги фактлари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) қонунга кўра бундай факт аризачи учун маълум юридик оқибатлар келтириб чиқарса (фуқаролар ёки ташкилотларнинг шахсий ёки мулкий ҳуқуқларини вужудга келтирса, ўзгартирса ёки тугатса);
в) аризачи юридик аҳамиятга эга бўлган фактни ҳужжат билан тасдиқлашнинг бошқа имкониятига эга бўлмаса;
Суд Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича юридик аҳамиятга эга бўлмаган фактни бошқа мамлакатнинг қонунчилиги бўйича ушбу факт ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарса ва бу борада ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро битим мавжуд бўлса, аниқлашга ҳақли.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. ФПК 295-моддасига биноан юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар суд тартибида фақат фуқароларнинг эмас, балки ташкилотларнинг ҳам аризалари бўйича аниқланишини судлар назарда тутишлари лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қайси фуқаролар ва ташкилотлар бу ишни ҳал қилинишидан манфаатдор бўлишлари мумкинлиги ва суд мажлисига қатнашишга жалб қилиниши лозимлигини;
Судья, шунингдек аризачидан фактни тасдиқловчи ҳужжатларни олиш ёки тиклашни имконияти йўқлигини исботловчи қўшимча далилларни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли.
Юридик фактни аниқлаш ҳақидаги иш бўйича манфаатдор шахс ФПК 40-моддасида назарда тутилган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Юридик фактни аниқлаш ҳақидаги ишлар, судлар томонидан ФПК 27-28-бобларида назарда тутилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўрилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига кўра, қариндошлик муносабатлари деганда бир-биридан келиб чиққан одамлар ўртасида мавжуд бўлган қон-қариндошликка боғлиқлик (катта бобо, бобо, ота, ўғил, невара, чевара, катта буви ва бошқалар) ёки битта умумий аждоддан келиб чиққанлар (акалар-укалар, опа-сингиллар, тоға, амаки, амма, хола, жиянлар ва бошқалар) назарда тутилганлиги судларга тушунтирилсин.
Қариндошлик муносабатлари суд тартибида бевосита юридик оқибатларни келтириб чиқарсагина, масалан, агар бундай фактни аниқлаш аризачига меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома олиш, боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан нафақа расмийлаштириш учун ва бошқа ҳолларда зарур бўлса аниқланади.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш мақсадида қариндошлик муносабатлари фактини аниқлашда, судлар ворислик ҳуқуқини тартибга солувчи фуқаролик қонунчилигида белгиланган қариндошлик доирасидан келиб чиқишлари лозим. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшаган мерос қолдирувчилар билан қариндошлик муносабатлари фактини аниқлашда, суд ворислик муносабатлари ва ворислар доирасини белгилашда, мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш жойидаги мамлакатнинг қонунчилигига амал қилиши лозим.
Боқувчисини йўқотганлик муносабати билан пенсияни расмийлаштириш мақсадида қариндошлик муносабатлари фактини аниқлашда, пенсия қонунчилигида назарда тутилган ва кенгайтирилган талқинга йўл қўйилмайдиган ўлганнинг оила аъзолари доирасидан келиб чиқилмоғи лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қариндошлик муносабатлари фактини белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилишда судья фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг йўқотилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклашини рад этганлик тўғрисидаги хулосасини ёки аризачининг ёхуд уларга нисбатан ариза берилган шахсларнинг туғилганлик ёки никоҳ ҳақидаги гувоҳномасини олишнинг иложи йўқлиги тўғрисидаги маълумотни албатта талаб қилиб олиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агарда аризачи фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларда фамилияси, исми ёки отасининг исми нотўғри ёзилганлигини кўрсатиб, қариндошлик муносабатлари фактини белгилашни сўраса, суд бундай аризани юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш тартибида кўришга ҳақли эмас, чунки талаб мазмунан далолатнома ёзувидаги нотўғриликларни тузатиш заруриятидан иборат.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ўлганнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилаш, агарда бериб келинган ёрдам аризачининг ҳаёт кечириши учун доимий ва асосий манба бўлган бўлса, мерос олиш, пенсия тайинлаш ёки зарарни тўлатиш учун аҳамиятга эгадир. Аризачи иш ҳақи, пенсия, стипендия олиб келган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган ҳолларда, ёрдам кўрсатиб келган шахс томонидан берилган ёрдам аризачининг ҳаёт кечириши учун доимий ва асосий манба бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Боқувчисининг вафоти муносабати билан нафақа тайинлаш учун бировнинг қарамоғида бўлганлик факти қонунчилик билан ваколат берилган органнинг (хусусан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи) маълумотномаси билан тасдиқланади. Маълумотномани беришни рад қилиниши ёки шахсни вафот этганнинг қарамоғида бўлмаганлиги ҳақида маълумотнома берилиши, қарамоғида бўлганлик фактини суд тартибида белгилаш имкониятини истисно этмайди.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Пенсия тайинлаш учун бировнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилашда, вафот этганнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари боқувчисининг ўлими муносабати билан пенсия олиш ҳуқуқига эга эканликларини назарда тутиш керак (вафот этганнинг қарамоғида бўлган-бўлмаганлигидан қатъи назар пенсия тайинланадиган, фронтда вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, эр-хотинлари ва болалари бундан мустасно).
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия қонунчилиги билан ўрнатилган, боқувчисининг вафот этганлиги муносабати билан пенсия олишга ҳуқуқи бўлган меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг доираси қатъий ва кенгайтирилган талқинга йўл қўйилмайди. Шунинг учун судлар бу рўйхатда кўрсатилмаган шахслардан бировнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилаш ҳақидаги аризаларни қабул қилишга ҳақли эмаслар. Қарамоғда бўлиш муддати бу ҳолатда аҳамиятсиздир. Оила аъзоларининг бошқа-бошқа яшашлиги, аризачини боқишга мажбур бўлган бошқа қариндошларининг борлиги, қарамоғида бўлганлик фактини истисно этмайди.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судлар мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик фактини белгилашда Фуқаролик кодексининг 1139, 1141-моддалари ва Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисидаги» қарорининг 16-17-бандларида баён қилинган меҳнатга қобилиятсиз боқимларининг уч тоифаси юзасидан берилган тушунтиришларга амал қилишлари лозим. Бунда, мерос қолдирувчи билан унинг қарамоғида бўлган шахс ўртасида қариндошлик муносабатлари бор-йўқлиги аҳамиятга эга эмас.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2012 йил 13 декабрдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш мақсадида, бировнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилаш учун бировнинг қарамоғидаги одам мерос қолдирувчининг ўлими кунига меҳнатга лаёқатсиз бўлиб, марҳумнинг ўлимига қадар камида бир йил унинг қарамоғида бўлган бўлиши ва у билан биргаликда яшаган бўлиши шарт (ФКнинг 1141-моддаси). Агарда қарамоғда бўлганлик бир йилдан кам давом этган бўлса, суд бу фактни белгилашни рад этади. Мерос қолдирувчи билан қарамоғида бўлган шахс ўртасида қариндошлик муносабатларининг бор-йўқлиги аҳамиятга эга эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан зарарни ундириш учун бировнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилашда судлар Фуқаролик кодексининг 1009-моддасига мувофиқ зарарни ундиртириб олишга бўлган ҳуқуқ боқувчи билан унинг қарамоғида бўлган шахс ўртасидаги қариндошлик муносабатига ҳам, қарамоқда бўлганлик муддатига ҳам боғлиқ эмаслигини инобатга олишлари лозим.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
11. Юридик фактларни белгилаш тартибида фуқароларнинг ёшини аниқлаш судларга тааллуқли бўлмай, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (ФҲДЁ) томонидан Фуқаролик кодексининг 38, Оила кодексининг 228, 233-моддалари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг 139-140, 154-155, 185-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Судларнинг эътибори ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига мувофиқ фарзандликка олиш, никоҳ, никоҳдан ажратиш ва вафот этганлик фактини эмас, балки уларни ФҲДЁ органларида қайд этилганлиги фактини аниқлаш лозимлигига қаратилсин. Қайд этилган фактлар агар ФҲДЁ органида тегишли ёзувлар архив ҳужжатлари йўқолганлиги сабабли сақланмаган ва бундай ёзувларни тиклаш ФҲДЁ органлари томонидан рад қилинган бўлса, суд томонидан аниқланади.
Никоҳни ёки никоҳдан ажратишни қайд этилганлик фактини аниқлашни сўраб судга эр-хотиннинг иккаласи мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда судга эр-хотиндан бири ариза билан мурожаат қилган тақдирда, иккинчиси ишга манфаатдор шахс сифатида жалб қилинади.
Судлар фарзандликка олишни қайд этилганлик фактини, шунингдек фарзандликка олиш ҳақида тегишли орган томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини аниқлаш ҳақидаги талабларни ҳам кўриши мумкин. Фактик равишда фарзандликка олинганлик юридик аҳамиятга эга эмас ва бундай фактни аниқлаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш рад этилиши лозим.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди ва Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 августдаги Фармонига кўра фактик никоҳ муносабатларида бўлганлик факти фақат бундай муносабатлар 1944 йил 8 июлгача вужудга келган бўлса ва никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органида эр-хотиндан бирининг вафоти туфайли рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмасагина белгиланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юқорида кўрсатилган вақтдан кейин вужудга келган фактик никоҳ муносабатлари юридик оқибат келтириб чиқармайди ва бундай фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўришлик учун қабул қилинмайди. Агар эр-хотиндан бири 1944 йил 8 июлгача бошқа фактик никоҳга кирган ёки бир вақтнинг ўзида қонуний никоҳда бўлган бўлса, шунингдек, бу муносабатлар томонлардан бирининг вафотига қадарли тугатилган бўлса, бундай фактларни суд белгилаши мумкин эмас.
(13-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошисига ўзгартирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд мажлисида никоҳ муносабатларининг мавжудлигини (биргаликда яшаш, умумий хўжалик юритиш, болаларнинг борлиги ва уларни тарбиялаш ва бошқаларни) исботловчи далиллар текширилади. Фактик муносабатларни ҳақиқатда бўлган деб топиб, суд уни мазкур шахслар ўртасида вужудга келган вақти ва улардан бирининг вафот этган кунига қадар давом этганини аниқлайди.
(13-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарорига асосан учинчи хатбошисига ўзгартирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Шахсни ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган исми, отасининг исми ёки фамилияси шу шахснинг паспортдаги ёхуд туғилиш гувоҳномасидаги исми, отасининг исми ёки фамилиясига мос келмаган тақдирда, (ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди) аризачига мазкур ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни тегишли эканлиги, ҳужжатни берган ташкилот унга тегишли ўзгартириш кирита олмаслигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилгандагина, суд томонидан аниқланади.
Агар аризачида тегишли фактни аниқ тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар бўлса, суд ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни унга тегишли эканлиги фактини аниқлаш тўғрисидаги аризани қабул қилишга ҳақли эмас.
Суд томонидан жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар (ҳарбий билет, ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт, ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларни шахсга тегишли эканлиги фактини аниқлаш ҳақидаги аризалар кўриб чиқилмайди. Суд гувоҳномани орден ёки медалга тегишли эканлиги фактини аниқлаш ҳақидаги аризаларни ҳам кўришга ҳақли эмас. Бундай ҳужжатлардаги хатолар фақатгина уларни берган орган ва ташкилотлар томонидан бартараф этилиши мумкин. Мансабдор шахсларнинг ва давлат бошқаруви органларининг ушбу ҳужжатларга тузатиш киритишни рад этганлиги ҳақидаги қарорлари устидан маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоида ва тартиб бўйича шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатни тегишлилиги фактини аниқлаш ўрнига ҳужжатларда номи турлича кўрсатилган фуқарони айнан бир шахс деб таниш мутлақо мумкин эмас, чунки (шахсларни) айнан бир киши дейишлик юридик аҳамиятга эга эмас.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
16. Меҳнат дафтарчасини тегишли эканлиги фактини белгилашда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби тўғрисидаги қўлланманинг 22-бандида кўрсатилган, яъни меҳнат дафтарчасига ҳужжат (туғилиш, никоҳ, никоҳни бекор қилиш ҳақидаги гувоҳномалар, паспорт ва бошқа)ларга асосан аризачининг охирги иш жойи маъмурияти томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган вақти ҳақидаги ўзгартиришларни киритиш мумкинлиги тўғрисидаги дастлабки ҳал қилиш тартибига аризачи риоя қилган-қилмаганлигини суд аниқлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Суд бахтсиз ҳодиса фактини аниқлаш ҳақидаги ишни кўришда (ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди), бахтсиз ҳодиса фактини судсиз тартибда аниқлашни имконияти бўлмаса ва аниқлаш имкони йўқлиги тегишли ҳужжат билан тасдиқлансагина, уни аниқлашга ҳақли эканлигини назарда тутиш лозим.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Суд бахтсиз ҳодиса фактини белгилаш ҳақидаги аризани қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганида қабул қилиши лозим:
бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома тузилган, лекин кейинчалик аризачи томонидан йўқотилган ва уни бошқача тартибда тиклаш мумкин бўлмаса;
далолатномани тузишда хатоликка ёки уни исботловчи кучидан маҳрум қилувчи ноаниқликка йўл қўйилган бўлса ва буни тегишли орган тузата олмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатда майиб бўлишга, яъни ишчи ёки хизматчининг соғлигига шикаст етказилишига олиб келган, корхона, ташкилот, муассасадаги фаолият билан боғлиқ бахтсиз ҳодисагина юридик аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд бахтсиз ҳодиса фактини аниқлашда меҳнатга лаёқатсизликнинг сабаблари ва даражасини, шунингдек ногиронлик сабаби, гуруҳи ва келиб чиқиш вақтини белгилашга ҳақли эмас.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандига мувофиқ иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш фактини аниқлаш ҳақидаги ишлар тегишли давлат органи бундай фактни аниқлашни рад қилган ва ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд бўлмасагина судга тааллуқлидир.
Бундай иш бўйича суд эгалик ҳуқуқини эмас, балки иморатни аризачига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги фактини, аризачида ўз вақтида эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат бўлганлиги, лекин улар йўқолган ва уларни тиклаш имкони бўлмаган ҳолларда аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоотга нисбатан хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш факти аниқланмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги 5-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Қонунда белгиланган тартибда иморатга эгалик ҳуқуқи рўйхатдан ўтказганлиги тўғрисида маълумот бўлмаса, қурилган иморатга эгалик ҳуқуқи ҳақидаги масала суд томонидан даъво иши юритиш тартибида ҳал қилинади.
Фойдаланишга қабул қилинмаган ёки бошқа шахс номига рўйхатга олинган ёхуд қонун талаб қиладиган шакл бўйича расмийлаштирилмаган битим асосида қўлга киритилган қурилмага эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги ариза ҳам суд томонидан даъво иши юритиш тартибида кўрилиши лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандига асосан меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактини белгилашга агарда нотариус манфаатдор шахс мерос ва мулкни эгаллаш ҳуқуқига киришганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим эта олмаслиги сабабли меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни рад этган ҳолларда зарурат вужудга келади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи, яъни фуқаронинг доимий яшаб келган жойи, мероснинг очилиш жойи ҳисобланади, агар унинг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, унга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган кўчмас мулк мавжуд бўлмаган ҳолларда эса кўчар мулкнинг асосий қисми жойлашган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 11-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Судлар ўлганлик фактини аниқлаш ишларини ўлимни қайд этилганлик фактини аниқлаш ишларидан фарқлашлари лозим (ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди).
Суд ўлимни қайд этилганлик фактини, агар бундай қайд қилиш тегишли ҳужжатлар асосида муқаддам амалга оширилган бўлиб, лекин далолатнома ёзуви сақланмаган, йўқолган ва тикланиши мумкин бўлмаган тақдирда аниқлайди.
Ўлганлик фактини аниқлашда, ўлганлик ҳолатининг ўзи (ўлим содир бўлган аниқ ҳолатлар, шунингдек ўлимнинг аниқ санаси) аниқланиши лозим. Ўлганлик факти ФҲДЁ органлари томонидан ўлимни қайд қилиш рад қилинганлиги, шунингдек шахснинг ўлимини ҳақиқатда тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлганда суд томонидан аниқланади.
Суднинг ўлганлик фактини аниқлаш ишлари бўйича ҳал қилув қарорида ФҲДЁ органлари томонидан келгусида ўлим фактини қайд этиш учун зарур бўлган барча аниқ ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Юридик аҳамиятга эга бўлган факт аниқланганлиги тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори ФПК 253-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим. Ҳал қилув қарорида ишнинг ҳолати тўғрисидаги хулосаларни тасдиқловчи ишни ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган далиллар кўрсатилиши, ариза қаноатлантирилган тақдирда, белгиланган факт аниқ ифода этилиши лозим. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг баёни суд томонидан ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандида ёзилганидек аниқ ифода этилиши лозим.
ФПК 16-моддасига кўра, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, бундай фактларни рўйхатга олувчи ёки суд томонидан фактни белгиланиши муносабати билан вужудга келган ҳуқуқни расмийлаштирувчи органлар учун мажбурийдир.
ФҲДЁ органларида қайд қилиниши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмасдан, балки бундай фактни қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади (ФПК 297-моддаси).
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. ФПК 275-моддасига амал қилган ҳолда судлар ишларни кўришда фуқароларнинг пенсия ва ёрдам пулларини олиш, эгалик ҳуқуқи, ворислик ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган бошқа ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши аниқланиши муносабати билан хусусий ажрим чиқариш борасида ўзларининг фаолиятларини жадаллаштиришлари зарур. Хусусий ажрим тегишли ташкилот ва мансабдор шахсларга йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш учун керакли чораларни кўриш мақсадида юборилиши лозим.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириш ва бундай тоифадаги ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш тавсия этилсин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
25. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон ССР Олий суди Пленумининг 1979 йил 22 июндаги «Ўзбекистон ССР судларида СССР Олий суди Пленумининг 1966 йил 25 февралдаги «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорини бажарилиши тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.