LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/9-сонли «Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 943-6, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга (2000 йил 5 июль, рўйхат рақами 943) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.