Олдинги таҳрирга қаранг.
(сарлавҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда банк тизими ролини янада ошириш, иқтисодиётнинг аграр сектори ва қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик янгилаш учун «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг янги инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек иқтисодиётни ҳар томонлама чуқур ривожлантиришда, базавий инфратузилмани шакллантириш ҳамда экспорт салоҳиятини изчил юксалтириб боришда банки иштироки самарадорлигини ошириш мақсадида:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг инвестиция фаолияти соҳасидаги энг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
агросаноат комплекси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техникавий ва технологик янгилашга йўналтирилган фаол инвестициявий сиёсатни амалга ошириш, замонавий хорижий технологиялар ва ускуналарни жалб этиш, шу асосда юқори сифатли, жаҳон ва ички бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқишни таъминлаш, ички истеъмол бозорини маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор бойитиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
банкнинг шахсий ресурсларини сафарбар қилиш ва улардан, шунингдек инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали фойдаланиш, қўйилган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариб олишни таъминлаш;
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ташқи ва ички бозорларда сотиш истиқболларини чуқур таҳлил этиш асосида инвестициявий лойиҳаларни танлаб олиш, комплекс баҳолаш ва экспертиза қилиш механизмини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг техник ҳамда технологик даражаси оширилишини таъминлаш, лойиҳаларнинг амалга оширилишидан кўриладиган молиявий фойдани прогнозлаш;
зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарда кризисли бошқарувнинг замонавий усул ва механизмларини жорий қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятини қайта тиклаш ҳамда модернизация қилиш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этган ҳолда уларни молиявий соғломлаштириш ва кейинчалик стратегик инвесторларга сотиш;
қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарга кенг кўламда банк ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, кўргазмалар, ярмаркалар ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи ва ички бозорларга олиб чиқишнинг бошқа шаклларини ташкил қилишда кўмаклашиш орқали уларнинг молиявий барқарорлигини ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвестициявий лойиҳаларни танлаб олиш, экспертиза қилиш ва амалга ошириш масалалари бўйича банк ходимларини тизимли асосда қайта тайёрлаш ҳамда малакаси оширилишини ташкил этиш, банкни юқори малакали, ташаббускор, банкнинг инвестициявий фаолиятини авж олдириш вазифаларини самарали ечиш қобилиятига эга раҳбарлар ва мутахассислар билан мустаҳкамлаш.
(1-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Агробанк» акциядорлик тижорат банкининг 2009 йилда «Агробанк» акциядорлик тижорат банки акцияларини иловага мувофиқ ҳажмларда қўшимча жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 257-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Т/р | Акциядорлар номи | Суммаси (млрд сўм) |
1. | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги | 25 |
2. | Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси | 19 |
3. | «Ўзпахтасаноат» уюшмаси | 5 |
4. | «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик суғурта компанияси | 1 |
Жами | 50 |
LexUZ шарҳи