25.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1798
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори, 25.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1798
Кучга кириш санаси
05.05.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 17.02.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида»ги қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги, «Гаров тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил 1-2-сон, 9-модда) мувофиқ ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
5. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш «Бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги (1998 йил 7 январь, рўйхат рақами 387) Йўриқноманинг 16-иловасида келтирилган шаклдаги Бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига (кейинги ўринларда матнда — давлат реестри деб юритилади) тегишли ёзув киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида амалга оширилади. Давлат реестрида маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда ушбу давлат реестрининг тегишли устунларига ёки эслатма устунига қуйидаги қўшимча маълумотлар киритилиши мумкин:
Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилганлигини тасдиқлаш мақсадида ҳужжатлардаги рўйхатдан ўтказилганлик устхати штампи қўлланилади (илова), унда «давлат рўйхатидан ўтказилди» сўзларидан олдин «ипотека / гаров хати, гаров хатининг янги эгаси» сўз(лар)и кўрсатилади.
18. Навбатдаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда матнда — Қонун деб юритилади) қоидаларига риоя қилинган ҳолда мазкур Йўриқноманинг II бўлимида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
гаров хати бўйича ҳуқуқни Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ бошқа шахсга ўтказиш ҳамда гаров хатига белги қўйиш асосида, агар бундай ёзувни киритган шахс гаров хатининг қонуний эгаси ёки ипотекага олувчи бўлган бўлса, гаровга ўтказишга доир махсус ёзув унинг номига ёзилган, у гаров хатини Қонуннинг 35-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган тартибда сотган бўлса;