17.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1795
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 17.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1795
Кучга кириш санаси
27.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ мазут ёқилғисини Товар-хом ашё биржалари (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) биржа савдоларида сотиш тартибини белгилайди.
29. Агар харидор ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган муддатда биржа шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтганидан кейин сотувчи ҳамда Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида дарҳол маълум қилади ва Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун сотувчининг ҳисобварағига жарима чораси сифатида закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни киритади.
Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олгунгача ҳисобварақдан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига, сотувчининг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)