LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотлар турларига тегишли моддий балансларнинг чораклик ва ойлик ижроси жадвалларини тузиш прогнозлаштириладиган мавсумий талаб омиллари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
2. Белгилаб қўйилсинки, монопол маҳсулотга мавсумий талаб ошган даврларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига монополист корхоналар маҳсулотларининг юқори ликвидли турларига моддий баланслар параметрларининг чораклик ва ойлик ижроси жадвалларига тузатиш киритишга оид таклифлар киритиш;
монополист корхоналарга юқори ликвидли маҳсулотлар турларига киритилмаган монопол маҳсулотлар турларига биржа савдоларига мажбурий қўйиш ҳажмини белгилаш ҳуқуқига эгадир.
3. Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2004 й., 2-сон, 10-модда) «йил давомида тенг равишда» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида», «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 1 ва 2-иловаларга киритилган маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги белгиланган тартибга мувофиқ мавсумий талаб ҳисобга олинган ҳолда моддий баланслар ижросининг ойлик ва чораклик жадвалларида тасдиқланган биржа савдоларига қўйилиши керак бўлган маҳсулотлар ҳажмини Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитасига етказади. Кўрсатиб ўтилган жадваллар асосида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқадилар ва Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқлайдилар, Монополияга қарши курашиш қўмитаси уларни биржага етказади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
3. Календарь даврларга юқори ликвидли монопол маҳсулотга прогнозлаштириладиган мавсумий талаб ўтган йилнинг шу даврларида бундай маҳсулотнинг биржа савдоларига қўйилиши ва сотилишини таҳлил қилишдан келиб чиқиб белгиланади.
4. Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржа савдоларида сотиладиган юқори ликвидли монопол маҳсулотга талабни доимий асосда ўрганади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш назарда тутилган юқори ликвидли монопол маҳсулотлар ҳажми аниқланган мавсумий талабга мос келмаган тақдирда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлигига муайян календарь даврда биржа савдоларига қўйиладиган ушбу маҳсулотнинг ҳажмини кўпайтириш юзасидан таклифлар киритади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Маҳсулот ҳажмига тузатиш киритишга доир таклифлар календарь даврга тузатиш киритиш учун белгиланадиган ой бошланишидан бир ойдан кечикмай киритилиши мумкин.
5. Муайян календарь даврга юқори ликвидли монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш ҳажмини кўпайтириш:
тасдиқланган жадвалларга мувофиқ кейинги даврларда биржа савдоларига қўйиш назарда тутилган ҳажм ҳисобига амалга оширилади.
6. Моддий баланслар параметрларининг чораклик ва ойлик ижросининг тузатиш киритилган жадваллари Иқтисодиёт вазирлиги томонидан монополист корхоналарга ва Монополияга қарши курашиш қўмитасига тузатиш киритиладиган календарь давр бошланишидан камида 20 кун олдин юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
7. Календарь даврга тузатиш киритилган жадваллар асосида монополист корхоналар жадваллар олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибга мувофиқ муддатлар бўйича биржа савдоларга қўйиш ҳажмларини бўлиб чиққан ҳолда монопол маҳсулотларни ушбу даврнинг ҳар бир ойи мобайнида биржа савдоларига қўйиш жадвалларини тасдиқлайдилар ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси уларни биржага етказади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида назарда тутилмаган маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш монополист корхоналар томонидан мустақил равишда амалга оширилади, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан монополист корхоналарда етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган монопол маҳсулот ҳажми мавжудлиги ва талаб мавжуд бўлган бир шароитда бундай маҳсулотнинг биржа савдоларига қўйилмаганлиги аниқланган тақдирда — Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори билан амалга оширилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Биржа савдоларига қўйиладиган монопол маҳсулотларнинг аниқ турлари ва ҳажмини аниқлаш учун Монополияга қарши курашиш қўмитасида масъул ходимлардан иборат таркибда махсус комиссия ташкил этилади. Комиссия раиси, таркиби ва иш регламенти Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Монопол маҳсулотларнинг турлари ва ҳажми, уларни биржа савдоларига қўйиш даврлари уларга бўлган мавсумий талабдан келиб чиқиб монополист корхоналар билан тузилган етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар билан қамраб олинмаган ҳажм ҳисобига комиссия томонидан белгиланади.
Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарор комиссия раиси ва унинг аъзолари томонидан имзоланади. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг уни ижро этиш тўғрисидаги кўрсатмаси монополист корхоналарга Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатиб ўтилган қарори қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда етказилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Монополист корхоналар комиссиянинг қарори ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кўрсатмаси олингандан кейин 10 кун мобайнида Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда монопол маҳсулотларни биржа савдолари кунлари бўйича қўйиш жадвалларини тасдиқлайдилар. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига биринчи қўйиш монополист корхоналар томонидан қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир ойдан кечикмай амалга оширилиши керак.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган декларацияда кўрсатилган даражада бошланғич нарх бўйича амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
10. Монопол маҳсулотларнинг биржа савдоларига қўйилишини назорат қилиш Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
11. Назорат қилиш монополист корхоналар ва биржаларнинг ахборотини ўрганиш, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш воситасида амалга оширилади.
12. Монополист корхоналар ҳар ойнинг 3-кунидан кечикмай Монополияга қарши курашиш қўмитасига олдинги ойда биржа савдоларига қўйилган ва сотилган монопол маҳсулотлар ҳажми тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
13. Тасдиқланган жадвалларда назарда тутилган монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш ҳажми ва муддатларини холисона ва монополист корхонага боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бажариш мумкин бўлмаган тақдирда монополист корхона бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитасини биржа савдолари ўтказилишидан камида 1 кун олдин хабардор қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
14. Биржалар ҳар куни Монополияга қарши курашиш қўмитасига қўйилган монопол маҳсулотларнинг ҳақиқий ҳажми, тузилган битимлар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ҳар ҳафтада — биржа савдолари натижалари бўйича шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
15. Монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйишнинг ушбу Низомда назарда тутилган жадваллари бажарилмаслиги, шунингдек маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш имкони йўқлиги тўғрисидаги ахборотнинг тақдим этилмаслиги рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)