16.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1769
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг қарори, 16.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1769
Кучга кириш санаси
26.02.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 04.09.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 июндаги 278-фм-сонли фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси мулкни баҳолаш Миллий стандарти «Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Мазкур Мулкни баҳолаш Миллий стандарти (6-сон МБМС) «Ҳарбий-техник мулкни баҳолаш» Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.
ҳарбий-техник мулк (кейинги ўринларда матнда ҲТМ деб юритилади) — идоранинг вақтинча ёки доимий ихтиёрида бўлган давлат мулкининг қисми. Унга қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника (кейинги ўринларда матнда ҚАҲТ деб юритилади); портловчи моддалар, портлатиш воситалари ва қурилмалари; жанговар ракеталар учун мўлжалланган ракета ёқилғиси, ракеталарни ишлаб чиқариш ва қўллаш учун мўлжалланган махсус материал, асбоб-ускуналар; алоқа ҳамда қўшин, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникани бошқариш тизимлари; ҚАҲТни ишлаб чиқариш, қўллаш, таъмирлаш, модернизация қилиш ва (ёки) йўқ қилиш (утилизация қилиш) учун мўлжалланган махсус жиҳоз, механизм ва воситалар; ҚАҲТнинг жанговар жиҳатдан қўлланилишини таъминлаш учун мўлжалланган жиҳозлар; шахсий таркиб таълими, ҳаёти ва фаолияти, ҳарбий ҳаракатларни техник жиҳатдан ва фронт орти таъминоти учун мўлжалланган жиҳоз ва мулклар; ҳарбий мақсадлар учун бегоналаштирилган ҳудудлар ва сув ҳавзалари, бинолар (турар жой, омборхона ва хизмат фондига оид бинолар), коммуникациялар, ишлаб чиқариш ва маданий-маиший корхоналар, шунингдек Қуролли Кучларда қўлланиладиган бошқа мол-мулк;
5. ҲТМнинг бозор қийматини ва бозор қийматидан фарқ қилувчи бошқа қийматини белгилаш учун баҳоловчи шахс 1-сон МБМС Миллий стандартда (2006 йил 24 июль, рўйхат рақами 1604) белгиланган бир ёки бир неча баҳолаш ёндашувларини қўллайди.