Ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида қабул қилинган суд қарорларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган суд ижрочилари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Департамент (кейинги ўринларда — Суд департаменти)нинг фаолиятини такомиллаштириш ва жавобгарлигини ошириш бўйича таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги 458-сонли қарорини ижро этиш юзасидан суд ижроси тизимини ташкилий ва тузилмавий жиҳатдан ўзгартиш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар кўрилди.
Суд департаментининг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилди, унинг таркибида ундирувларнинг турлари бўйича: хўжалик судлари; умумий юрисдикция судлари; солиқ, божхона ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш бўйича ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилди. Ички хавфсизлик инспекцияси, статистика ва таҳлил бўлими ташкил этилди, ҳудудий бўлинмалар тузилмасига тегишли ўзгартишлар киритилди.
Кадрлар захирасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар кўрилди, суд ижрочиси лавозимига номзодларни танлов асосида саралаб олиш тартиби жорий этилди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида суд ижрочиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил этилди.
Ушбу соҳадаги мутахассисларни тайёрлаш мақсадида олий юридик таълим муассасалари ўқув дастурларига «Ижро иши юритуви» мустақил фани киритилди.
Ошкораликни таъминлаш, суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида хатланган автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни биржаларда очиқ кимошди савдолари орқали сотишнинг янги тартиби, ушбу мол-мулк сотувини амалга оширувчи баҳоловчиларни ва савдо ташкилотларини танлов асосида саралаб олиш механизми жорий қилинди.
Бироқ, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан Адлия вазирлиги ва Суд департаментининг фаолияти суд қарорларини ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш бўйича белгиланган талабларга лозим даражада жавоб бермайди, ишни ташкил этишда жиддий камчиликлар мавжуд, ижро интизоми, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш устидан етарли назорат ўрнатилмаган, коррупция ва таъмагирлик ҳолатларига лозим даражада баҳо берилмаяпти.
Натижада жорий йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича қолдиқ сифатида ижро ҳужжатларининг умумий суммаси 228,1 млрд. сўмлик 246 минг (19,4%) донани, муддати бузилиб ижро қилинганлари эса — 238,4 дона ёки 24,6%ни ташкил этди.
Ижро ҳужжатлари бўйича маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш учун мўлжалланган ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш жараёни кечиктирилмоқда, бу эса ушбу соҳадаги ҳисобга олиш ва назорат қилиш самарадорлигида намоён бўлмоқда.
Суд қарорларини ихтиёрий равишда ижро этишдан бўйин товлаган қарздорларни моддий жавобгарликка тортишнинг таъсирчан ҳуқуқий механизмлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ихтиёрий равишда ижро қилиш кўрсаткичлари энг паст даражада бўлиб қолмоқда.
Суд ижрочилари бўлимларини моддий-техника жиҳатидан таъминлаш қониқарсиз даражада бўлиб қолмоқда. Суд департаменти бўлинмаларининг 143 таси ёки 67 фоизи маъмурий бинолари капитал ва жорий таъмирлашга муҳтож, ҳудудий бўлинмаларнинг 16 таси ёки 7,5 фоиз маъмурий бинолари эса ижарага олинган биноларда жойлашган. Буларнинг барчаси суд қарорларини мажбурий ижро этиш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Суд қарорларини сўзсиз ижро этишни таъминловчи таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш, суд ижрочилари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек Суд департаментининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарорида белгилаб қўйилган вазифаларни ижро этиш бўйича ишлари қониқарсиз деб топилсин.
Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура ва бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мажбурий ижро этиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини танқидий таҳлил қилсин ва икки ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мажбурий ижро этиш механизмини янада такомиллаштириш, шунингдек суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаш ва тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун ҳужжати лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин;
ижро интизомини мустаҳкамлаш ва таркибий тузилмалар фаолиятини самарали ташкил этиш устидан тизимли таҳлил ва назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилган ҳолда Суд департаменти таркибида Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармасини тузсин;
Суд департаменти ходимлари ўртасида ташкилий-кадрлар ишларини тубдан яхшилаш, қонунийлик ва интизомни мустаҳкамлаш, профилактика ишларини кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. 2007 йил 1 декабрдан давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси бўйича ҳаракатларнинг бажарилиши учун ижро йиғими жорий этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Белгилаб қўйилсинки, ижро йиғими қарздордан ихтиёрий ижро этиш муддати тугаганидан кейин қуйидаги миқдорларда ундирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича — ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмаган тақдирда — ундирилаётган сумманинг 5 фоизи миқдорда, ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошган тақдирда — ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорда;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
номулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, юридик шахсдан 10 баравари миқдорида.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича;
даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича, шунингдек алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича ижро йиғими ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Суд департаментининг моддий-техника жиҳатидан базасини мустаҳкамлаш бўйича 2007—2010 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини (ЯАКТ) яратиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар дастури; Суд департаментида ахборотни йиғиш ва қайта ишлашнинг ташкилий-функционал схемаси; Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини яратишга кетадиган прогноз харажатлари 3—5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, кўрсатилган дастурларни амалга ошириш Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
7. Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш учун олиб кириладиган жиҳозлар ва дастурий таъминот божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 6-иловага мувофиқ озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.
2. Мазкур Низомда мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздор томонидан ундирувчига, давлат фойдасига ёхуд бошқа шахсга муайян пул маблағларини тўлашни назарда тутувчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.
Мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари дейилганда қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатлари тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилганда қарздордан қуйидаги миқдорларда ижро йиғими ундирилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкий характердаги ижро ҳужжатлари бўйича — ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмаган тақдирда — ундирилаётган сумманинг 5 фоизи миқдорда, ундирув суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошган тақдирда — ундирилаётган сумманинг 2 фоизи миқдорда. Мулкий характердаги ижро ҳужжатини ижро этишда ундирувчига белгиланган муддатда сотилмаган мол-мулк берилса, ижро йиғими суммаси ушбу мулк қийматидан белгиланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича — жисмоний шахсдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида, юридик шахсдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ижро ҳужжатини ихтиёрий равишда ижро этиш муддати тугаганидан кейинги кунда давлат ижрочиси томонидан чиқарилган қарор ижро йиғимини ундириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ алоҳида ижро иши юритуви қўзғатилмасдан мажбурий ижро этилиши лозим.
5. Ижро йиғими қарздордан ижро ҳужжатида кўрсатилган ундирув суммасига қўшимча равишда ундирилади. Бунда, ундирув:
мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича — қарздордан ундирилган пул суммаси ёхуд ундирувчига топширилган, қонунда белгиланган муддатда сотилмаган мол-мулк қийматига мутаносиб равишда;
мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича — мажбурий ижро этиш бўйича чоралар қўллашни бошлаш билан бир вақтда амалга оширилади.
Бир нечта талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 80-моддасида белгиланган тартибда тегишли талабнинг қаноатлантириш навбатига кўра ундирилади. Бунда, мулкий характерга эга бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздордан ундириладиган ижро йиғимлари, шунингдек мулкий характерга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулкни ундирувчига топшириш ҳолатлари биринчи навбатда қаноатлантириладиган талабларга тенглаштирилади. Мазкур хатбоши билан белгиланган қоидалар қарздорнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатларини белгилаш вақтида ҳам татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
бюджет ташкилотларидан пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни ундириш. Бунда, ташкилотнинг бюджет ташкилоти деб топилишини тасдиқловчи ҳужжат қарздор томонидан давлат ижрочисига тақдим қилинадиган мазкур ташкилотнинг харажатлар сметасини рўйхатга олган тегишли молия органининг хати ҳисобланади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
даврий тўловларни (алимент ундириш ҳақидаги, майиб бўлиш ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлиги, шунингдек боқувчининг ўлими натижасида кўрилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ва бошқа ишлар бўйича) ундириш бўйича.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 52 ва 69-моддаларига мувофиқ ижро йиғими ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган пул суммасидан, шунингдек мол-мулклардан ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ижро йиғими ундириш тўғрисидаги қарорларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)
қарздорнинг аризасига асосан, асос сифатида ижро ҳужжати берилган суд қарори ёки бошқа орган қарорининг ёхуд қонун бўйича ижро ҳужжати ҳисобланадиган бошқа ҳужжатнинг бекор қилиниши;
қарздор ёки ундирувчининг аризасига асосан, асос сифатида ижро ҳужжати берилган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатларининг ўзгартирилиши, агар ушбу ўзгартириш натижасида тўланган ижро йиғими миқдорини қайтадан кўриб чиқиш лозим бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қарздор ёки ижро йиғими ундирилган бошқа шахснинг аризасига ёхуд давлат ижрочисининг ташаббусига асосан, ижро йиғими миқдорини нотўғри ёки ортиқча ўтказилганлиги;
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Ижро йиғимини қайтариш ҳақидаги ариза ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар юзага келганидан кейин уч йилдан кечиктирмасдан берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ундирилган ижро йиғими миқдорини қайтариш учун ижро йиғимини тўлаган шахс мажбурий ижро ҳаракати ким томонидан амалга оширилганидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг марказий аппаратига ёки тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан мурожаат қилади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
суд қарори ёки бошқа орган қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси — ижро йиғими мазкур Низом 16-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича қайтарилганда;
ижро йиғими миқдори нотўғри ёки ортиқча ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-китоб ҳужжати ёки бошқа ҳужжат — ижро йиғими мазкур Низом 16-бандининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган асос бўйича қайтарилганда;
суднинг қонуний кучга кирган қарорининг тасдиқланган нусхаси — ижро йиғими мазкур Низомнинг 16-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган асослар бўйича қайтарилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий бошқармаси ёки марказий аппарати томонидан кўриб чиқилади ва ариза берилган кундан эътиборан беш кунлик муддат ичида ижро йиғимини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади, қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.
Ижро йиғимини қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан бошлаб узоғи билан икки кун ичида қайтариш учун Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратига юборилади. Ижро йиғимини қайтариш қарор олинган кундан бошлаб беш банк куни давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
19. Ижро йиғимини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш тўғрисида қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш мумкин.
20. Ижро йиғими маблағларининг келиб тушиши ва сарфланишини ҳисобга олиш Жамғарма учун белгилаб қўйилган тартибда Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ижро йиғими маблағлари тўғри ва ўз вақтида тақсимланишини, шунингдек улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 2 апрелдаги ПФ-4211-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 102-модда)
Т/р | Тадбирнинг номи | Харажатларнинг ҳисоб суммаси (млн. сўм) | Ажратиладиган маблағни ўзлаштириш ҳажми ва муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Суд департаментининг ҳудудий бўлинмалари учун хоналар ёки алоҳида бинолар ажратиш ва сотиб олиш, капитал таъмирлаш ишларини ўтказиш | 5256,0 | 2008 й. — 516,2 млн. сўм 2009 й. — 2369,9 млн. сўм 2010 й. — 2369,9 млн. сўм | Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Суд департаменти |
2. | Суд департаментининг марказий аппарати учун бино сотиб олиш | 800,0 | 2007 йил якунига қадар | Суд департаменти |
3. | Суд департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини яратиш | 2660 | 2008 йил якунига қадар | Адлия вазирлиги, Суд департаменти, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
4. | Суд департаментининг ҳудудий бўлинмаларини мебель жиҳозлари (столлар, стуллар, шкафлар, сейфлар) билан таъминлаш | 562,0 | 2007 йил IV чорак | Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари |
5. | Суд департаментининг ҳудудий бўлинмаларини оргтехника (шахсий компьютерлар, факслар, нусха кўчирувчи машиналар, телефон аппаратлар) билан таъминлаш | 1549,2 | 2008 й. — 774, 6 млн. сўм 2009 й. — 774,6 млн. сўм | Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари |
6. | Суд департаментининг ҳудудий бўлинмалари учун автотранспорт сотиб олиш | 1773,6 | 2008 й. — 1000,0 млн. сўм 2009 й. — 773,6 млн. сўм | Суд департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари |
Жами маблағлар | 12600,8 |
Т/р | Тадбирнинг номи | Амалга оширишнинг шакли ва механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | ЯАКТ Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | Концепция | 2007 йил ноябрь | Адлия вазирлиги |
2. | ЯАКТ лойиҳалаштириш учун техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | Лойиҳалаштириш учун топшириқ | 2007 йил ноябрь | Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
3. | ЯАКТ яратишнинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисобини (ТИҲ) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | Дастлабки ТИҲ | 2008 йил январь-февраль | Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
4. | Асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни ва ишларни бажарувчиларни аниқлаш | Тендерга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, тендер комиссияси баённомасини расмийлаштириш | 2008 йил январь-февраль | Адлия вазирлиги, тендер комиссияси |
Шартномалар тузиш ва уларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш | 2008 йил март | Адлия вазирлиги, тендер ғолиби | ||
5. | ЯАКТ яратишнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | ТИҲ | 2008 йил март-май | Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, тендер ғолиби |
6. | Асбоб-ускуналарни етказиш ва ишларни бажариш | Режа-жадвал | 2008 йил март-сентябрь | Тендер ғолиби |
7. | Суд департаментининг ижро иш юритуви бўйича маълумотларни тайёрлаш ва юбориш учун ишлатиладиган шифрлаш калитлари ва электрон-рақамли имзолар сертификатларини тайёрлаш ва таъминлаш | Режа-жадвал | 2008 йил май-июнь | Адлия вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
8. | Фойдаланувчиларни ўқитиш | Режа-жадвал | 2008 йил сентябрь-ноябрь | Адлия вазирлиги, тендер ғолиби |
9. | Тажрибали фойдаланиш (тестдан ўтказиш) | 2008 йил октябрь-ноябрь | Адлия вазирлиги, тендер ғолиби | |
10. | ЯАКТни фойдаланишга киритиш | 2009 йил январь-февраль | Адлия вазирлиги, тендер ғолиби | |
11. | Дастур ва аппарат таъминотини кузатиш | 2010 йил якунига қадар | Адлия вазирлиги, тендер ғолиби |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 февралдаги ПФ-4424-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 8-9-сон, 77-модда)
Бир маротабалик харажатлар | минг сўм | |
Т/р | Номи | Баҳоси |
1. | Сервер ускуналари: — Асосий сервер ва захира сервер (жами 2 комплект) — Операция тизимининг дастур таъминоти ва СУБД | 493 040,00 |
2. | Тизимнинг ишлаши учун дастур маҳсулоти: — IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License, 4 та лицензия — BM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License SW Maintenance Renewal, 8 та лицензия | 184 890,00 |
3. | Ишчилар ўрни учун ускуналар: — Шахсий компьютерлар (минимал конфигурация билан: Celeron 2.93, I915, RAM 512, HDD 80Gb, CRT 17», CD ROM), 700 дона — Принтер – кўп функцияли қурилма, 700 дона — Узлуксиз таъминот манбаи, 700 дона | 736 624,0 |
4. | Энергия таъминоти: — ИБП (60 KVA) — Дизель-генератор | 359 919,2 |
5. | ЯАКТ амалий дастур таъминотини ишлаб чиқиш (ПО IBM WebSphere асосида) | 295 824,0 |
6. | Телекоммуникация ва алоқа воситаларига бир маротабалик тўлов ҳисобида 984,8 минг сўм (бир бино учун 1та уланиш, жами 214 бино) | 209 809,5 |
7. | ЛВСни монтаж қилиш (бир бинога ўртача 7 та ЛВС жой ҳисобида, жами 214 бино) | 279 900,0 |
8. | Электрон идентификатор ruToken (USB-калит) сони 1270 дона 49,3 минг сўмдан | 62 616,0 |
Жами | 2 622 622,7 |
Даврий харажатлар | ||
Т/р | Номи | Бир йиллик баҳоси |
1. | Сервер ускуналарини техник қўллаш | 3 йил давомида талаб қилмайди |
2. | Дастур маҳсулотларини лицензиялаш | 1 йил давомида талаб қилмайди |
3. | Ҳисоблаш техникасига техник хизмат кўрсатиш | 1 йил давомида талаб қилмайди |
4. | Дизель-генераторларига техник хизмат кўрсатиш | 1 йил давомида талаб қилмайди |
5. | Амалий дастур таъминотини ахборот кузатуви | 1 йил давомида талаб қилмайди |
6. | Алоқа каналларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови | 37 323,1 |
ЖАМИ тизимнинг биринчи йилда ишлатилгани учун | 37 323,1 |
Суд департаментининг ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш учун олиб кириладиган жиҳозлар ва дастурий таъминот рўйхати*
Т/р | Жиҳоз номи |
1. | Сервер жиҳози: — Асосий сервер ва захира сервер (жами 2 комплект) — Операция тизимининг дастурий таъминоти ва СУБД |
2. | Тизимнинг фаолият олиб бориши учун зарур дастурлар: — IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License, 4 дона лицензия — IBM WebSphere Application Server Network Deployment Processor License SW Maintenance Renewal, 8 дона лицензия |
3. | Иш ўринлари учун жиҳозлар: — Шахсий компьютерлар (энг оддий конфигурацияси бўйича: Celeron 2.93, I915, RAM 512, HDD 80 Gb, CRT 17, CD ROM), 700 дона миқдорида — Принтер — Кўп функцияли қурилма, 700 дона миқдорида — Узлуксиз ишловчи манба, 700 дона миқдорида |
4. | Энергия таъминоти: — ИБП (60КVA) — Дизель-генератор |
5. | Телекоммуникация ва алоқа воситалари (214 комплект миқдорида) |
6. | ЛВСни монтаж қилиш учун асбоб-ускуналар ва материаллар (бир бинода ўртача 7 жойда ЛВС жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, жами бўлиб 214 бино учун) |
7. | Электрон идентификаторлар (USB-калитлар) — 1270 комплект миқдорида |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 922-модда)