30.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1735
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 30.10.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1735
Кучга кириш санаси
09.11.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022
 LexUZ шарҳи
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 5-сон, 57-модда) мувофиқ мис катоди ва мис катанкаси (бундан кейинги ўринларда мис маҳсулоти деб юритилади), металл рух ва иккиламчи алюминийни товар хом ашё биржалари биржа савдоларида (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) сотиш тартибини белгилайди.
28. Агар харидор ушбу Низомнинг 26-бандида белгиланган муддатларда тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтгач, бир иш куни мобайнида сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар беради ва шу куннинг ўзидаёқ жарима чораси сифатида сотувчининг ҳисобварағига, Биржанинг воситачилик ҳақини чегирган тарзда, лекин закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағни шартнома шартлари бажарилмаганлиги учун киритиб қўяди.
Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 19-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олгунгача ҳисобварақдан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига, сотувчининг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)