Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни такомиллаштириш мақсадида ИКАО стандартлари ва тавсияларини инобатга олиб буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида «Фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» (ЎзР АҚ-91) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган вақтдан бошлаб Дававианазорат бошлиғининг 2000 йил 18 октябрдаги 170-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қилиш қоидалари»ни (ФЭАПҚ-2000) тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида парвоз қоидалари» (Ўзбекистон Республикаси АҚ-91) Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 6-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрдаги 549-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом», Халқаро стандартларга (Халқаро ФА тўғрисидаги Конвенцияга 2, 6-иловалар, 1944 й.) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиацияси парвоз қоидаларини қўллаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Абсолют баландлик — ўртача денгиз сатҳидан (MSL) маълум бир нуқта сифатида олинган объект ёки нуқта сатҳигача бўлган вертикал масофа.
Авиакомпания, авиакорхона — мунтазам халқаро ҳаво қатновларни амалга оширувчи ёки шу соҳада ўз хизматларини таклиф этувчи ҳар қандай авиатранспорт корхонаси.
Авиация хавфсизлиги — ФАни ноқонуний аралашиш билан боғлиқ ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун мослаштирилган, инсоний ва моддий ресурслар ҳамда комплекс чоралар.
а) парвоздаги ҳаво кемаси бортидаги шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, агар бундай ҳаракат ушбу ҳаво кемаси хавфсизлигига таҳдид қилиши;
б) парвоздаги ҳаво кемасини бузиш ёки уни фойдаланишдан чиқаришга ёки парвозда унинг хавфсизлигига таҳдид қиладиган тарзда шикаст етказиши;
в) парвоздаги ҳаво кемасида мазкур ҳаво кемасини бузиш ёки уни фойдаланишдан чиқаришга ёки парвозда унинг хавфсизлигига таҳдид қиладиган тарзда шикаст етказиши мумкин бўлган қурилмалар ёки моддаларнинг қайси йўллар билан бўлмасин пайдо бўлишига олиб келувчи ҳаракатларни жойлаштирилиши (кетма-кетлиги) ёки содир этилиши;
г) аэронавигация ускуналарини бузиш ёки шикаст етказиш ёхуд ундан фойдаланилишига аралашув, агар бундай ҳаракат парвоздаги ҳаво кемасининг хавфсизлигига таҳдид этса;
д) парвоздаги ҳаво кемаси хавфсизлигига таҳдидни юзага келтирадиган ёлғон маълумотларни била туриб хабар қилиш;
ФАга хизмат кўрсатувчи аэропортдаги шахсга нисбатан соғлиғига зиён етказиш ёки етказиши мумкин бўлган ёхуд ўлимига олиб келадиган зўрлик ҳаракатини амалга ошириш учун;
аэропорт иншоотлари ва ускуналарини ёхуд фойдаланишда бўлмаган, аэропорт ҳудудида жойлашган ҳаво кемаларини ишдан чиқариш ёки жиддий шикаст етказиш ёхуд аэропортдаги хизматларнинг ишини издан чиқариш учун фойдаланиш;
Авиация ҳодисаси — ҳаво кемасидан фойдаланиш, унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ёки ҳар қандай босқичда парвозни таъминлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳодиса.
б) ҳаво кемаси (парвоз характеристикаси) чидамлилиги ва бошқарувининг сезиларли даражада ёмонлашуви билан ифодаланадиган энг сўнгги чекловларга эришилишига (ошиб кетишига) ва/ёки ҳисобга олинган вазиятларга олиб келадиган алоҳида ҳолатдир.
Тижорат авиацияси — йўловчиларни, юкларни, почтани (ҳақ эвазига ёки ёллаб) тижорат мақсадларида ҳавода ташиш, шунингдек махсус авиация ишларини бажариш билан боғлиқ парвозларни амалга оширувчи фуқаро ҳаво кемалари.
Умумий мақсадлардаги авиация — тижорат мақсадларида ҳавода ташиш ва махсус авиация ишларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган парвозларни амалга оширувчи фуқаро ҳаво кемалари.
Авария хабари; авария хизмати — тегишли ташкилотларни қидирув-қутқарув хизмати ёрдамига ва шундай ташкилотларга керакли ёрдам кўрсатишга муҳтож ҳаво кемалари ҳақида огоҳлантириш тақдим этиш хизмати.
Аэродромдаги атмосфера босими (аэродромдаги босим) — УҚЙ юзаси даражасида атмосфера босимининг симоб устунида миллиметрларда (см.уст.мм.), миллибарларда (МБАР) ёки гектопаскалларда (ГПа) белгиланиши.
Аэродром (гидроаэродром) — юзаси тўлиқ ёки қисман ҳаво кемаларининг қабул қилиб олиниши, жўнатилиши ва ҳаракатланиши учун мўлжалланган ер ёки сув юзасидаги маълум бир ҳудуд (ҳар қандай бино, иншоот ва ускуналар билан биргаликда).
База аэродроми — ҳаво кемаларини асосий туриш жойи бўлган ва бунинг учун зарур иншоотларга эга бўлган аэродром.
Вақтинчалик аэродром — йилнинг маълум бир даври мобайнида ҳаво кемаларининг парвозини таъминлаш учун мўлжалланган, стационар иншоот ва ускуналарга эга бўлмаган, аммо белгилаган тартибда ҳисобга олинадиган аэродром.
Тоғ аэродроми — аэродром назорат нуқтасидан 25 км радиусда 500 метр ва ундан ортиқ баландликларга эга бўлган нотекис рельефда жойлашган аэродром, шунингдек денгиз сатҳидан 1000 метр ва ундан ортиқ баландликда жойлашган аэродром.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган аэродром — парвоз режасида ва парвоз учун топшириқ (вазифалар) кўзда тутилган қўниб ўтиш аэродроми сифатида кўрсатилган аэродром.
Аэродромда парвоз қилиш доираси (кўтарилиш ва қўниш ҳудудида парвоз қилиш схемаси) — кўтарилиш, қўнишга кириш учун пасайиш, қўнишни кутиш, аэродром устида парвоз қилиш учун аэродром ҳудудида белгиланган парвоз йўналиши.
Аэродромда ҳаракатланиш — аэродромнинг маневр қилиш майдонидаги барча ҳаракатлар, шунингдек барча ҳаво кемаларининг аэродром ҳудудидаги ҳаракати. Ҳаво кемаларининг аэродром ҳудудидаги ҳаракати деганда ҳаво кемасининг аэродромда парвоз қилиш доирасидаги ҳаракати тушунилади.
Аэродром диспетчерлик пункти — аэродромдаги ҳаракатни диспетчерлик хизмати билан таъминлаш учун мўлжалланган орган.
Аэронавигация маълумоти — аэронавигация маълумотларини саралаш, таҳлил этиш ва форматлаш натижасида олинган маълумот.
Аэронавигация ёқилғи захираси — белгиланган йўналишга риоя қилмаслик, шамол тезлигининг кучайиши, захирадаги аэродромга юбориш ва бошқа вазиятлар туфайли парвоз режаси ўзгарган ҳолларда керак бўладиган, учиш аэродромидан қўниш аэродромигача ҳисобланган ёқилғидан ортиқ захира ёқилғи миқдори.
Аэропорт — ҳаво кемаларини қабул қилиб олиш, жўнатиш ва ҳаводаги ташишга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, ушбу мақсадлар учун аэродром, аэровокзал ва бошқа ер усти иншоотларига ва керакли ускуналарга эга бўлган иншоотлар комплекси.
Багаж — эксплуатант билан келишувга биноан ҳаво кемаси бортида ташиладиган йўловчиларнинг ва экипажнинг шахсий буюмлари.
Барометрик баландлик — стандарт атмосфера бўйича ушбу босимга мос акс эттирилган абсолют баландлик ўлчамларидаги атмосфера босими.
Хавфсиз иложсиз қўниш — амалга оширилиши натижасида ҲК (самолёт/вертолёт)даги ёки юзадаги шахсларга зиён етмаслигини тахмин қилиш учун етарли асослар мавжуд бўлгандаги иложсиз қўниш ёки авария қўниши.
Хавфсиз баландлик — ҳаво кемаси ер (сув) юзаси ёки ундаги тўсиқлар билан тўқнашиб кетмаслигидан кафолатланган парвознинг минимал рухсат этиладиган баландлиги.
Парвозлар хавфсизлиги — парвозларни инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун таҳдид солмайдиган қилиб бажариш имкониятига эга эканлигини англатувчи ҳаво транспортининг ва авиация ишларининг мажмуи.
Силкиниш — уюрмавий атмосферада парвоз вақтида ҳаво кемасининг бетартиб кўчиши (кучсиз силкиниш — юкланиш ±1,0g гача бўлганда, кучли — ±1,0g ва ундан ортиқ бўлганда, қўниш конфигурациясида кучсизида юкланиш — ±0,3-0,4g, кучлигида — ±0,4g дан ортиқ).
Борт ускуналари — ҳаво транспорти бортида парвозлар вақтида фойдаланиш учун мўлжалланган предметлар, шу жумладан, биринчи ёрдам кўрсатиш воситалари ва авария-қутқарув ускуналари, борт жиҳозлар ва кўчма эҳтиёт қисмлар бундан мустасно.
Борт жиҳозлар — парвоз чоғида ҳаво кемаси бортида фойдаланиш ёки сотиш учун мўлжалланган, истеъмолга тайёр предметлар, шу жумладан борт озиқ-овқатлари.
Борт ўзи ёзиш қурилмаси — авиация ҳодисасини текширишни амалга ошириш учун қўшимча манба сифатида ҳаво кемаси бортига ўрнатиладиган ҳар қандай ўзи ёзадиган ускуна.
Бошқарилмайдиган учувчисиз аэростат — эркин парвоз этадиган, кучли қурилмага эга бўлмаган, учувчисиз бўлган ҳаво кемаси (газ баллони).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вертолёт — ҳавонинг, тахминан вертикал ҳолатда жойлашган ўқлар атрофида кучли қурилма ёрдамида ҳаракатлантириладиган бир ёки бир нечта асосий винт билан таъсирланиши ҳисобига парвоз қилувчи, ҳаводан оғир учувчи аппарат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вертодром — тўлиқ ёки қисман вертолётларнинг келиши, жўнатилиши ва ҳаракатланиши учун мўлжалланган аэродром ёки иншоот юзасидаги маълум бир белгиланган ҳудуд юзаси.
Самолётнинг кўтарилиши — парвознинг самолётнинг юришидан бошлаб ердан узилишигача ўзида қамраб олиб, парвоз қилиш конфигурациясига ўтиш билан тугайдиган босқичи.
Кўтарилиш масофа — самолёт горизонтал йўналишда старт нуқтасидан самолёт старт нуқтаси сатҳидан 10,7 м. баландликка кўтарилгунча босиб ўтган масофа.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Векторлаш — ҲҲФБ (ҲҲБ) билан келишилган ҳолда радиолокацион назорат остида маълум курсни (диспетчер томонидан бериладиган траекториялар) кўрсатиш орқали белгиланадиган йўналиш.
Қўнишга визуал кириш (1, 2 ва 3-класс ҲК учун) — ускуналар бўйича қўнишга ўтиш тугамай туриб қўнишга кириш УҚЙ ва унинг мўлжаллари билан визуал контактда давом этиши.
Параллел УҚЙга қўнишга визуал кириш (Side step approach) — Параллел УҚ ўқлари орасидаги масофа 300 м.дан кам бўлмаган шароитда параллел УҚЙга ускуналар бўйича қўнишга ўтишни тугаллаш учун бажариладиган визуал маневр.
Визуал парвоз — ҲКнинг фазодаги ҳолати ва жойлашиш ўрни горизонт ва ерусти мўлжаллари ҳамда бошқа ҲК, объектлар ва тўсиқлар билан горизонтал ва вертикал бўйича ўзаро жойлашиши экипаж томонидан визуал амалга ошириладиган парвоз.
Визуал метеорологик шароитлар — ўрнатилган минимумларга мос келадиган ёки улардан ортадиган, кўриш узоқлиги ўлчовларида ифодаланган, булутларгача бўлган ва булутларнинг пастки чегараси баландлигигача бўлган оралиқдаги масофа.
Учиш-қўниш йўлаги — ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши учун мўлжалланган, қуруқликдаги аэродромнинг маълум бир тўғри бурчакли қисми.
Кўриш имконияти — атмосфера шартлари билан аниқланадиган ва масофа бирликлари билан ифодаланадиган, чироқлар ёрдамида ёритилмаган, сезиларли даражадаги объектларни кундузи ҳамда чироқлар ёрдамида ёритилган, сезиларли объектларни кечаси кўриш ва аниқлаш имконияти.
Парвоздаги кўриш имконияти — парвоз йўналтирилган тарафнинг ҳаво кемаси учувчи кабинасидан туриб кўриниши.
Ердаги кўриш имконияти — ваколатли кузатувчи томонидан маълум қилинадиган аэродромдаги кўриш имконияти.
Вертикал кўриш имконияти — ер юзасидан вертикал ҳолатда пастда, ер юзасидаги объектлар кўринарли бўладиган маълум бир жойгача бўлган максимал масофа.
УҚЙда кўриш имконияти (УҚЙда кўриш имконияти узоқлиги) (RVR) — УҚЙ ўқ чизиғида турган ҳаво кемаси кабинасидан УҚЙ сатҳидаги маркировка белгилари ёхуд УҚЙ чегараларини ёки ўқ чизиғини белгиловчи чироқлар кўринадиган масофа.
Қўнишдаги кўриш имконияти — учиш-қўниш йўлагида кўриш мўлжалларининг (ердаги мўлжаллар) қўнаётганда ҳаво кемаси кабинасидан кўриниши.
Самовий ҳолат — самовий ҳудуднинг маълум бир ҳудудида бир вақтнинг ўзида ҳаво кемалари ва бошқа объектларнинг горизонтал ва вертикал ўзаро жойлашуви (ҳаво трассасида, МҲЙ, улардан ташқари йўналишда, аэродром ҳудудида, авиация ишлари ҳудудида).
Самовий ҳаракатга хизмат кўрсатиш самовий ҳудуди — парвозларнинг аниқ бир кўриниши амалга ошириладиган ва бунинг учун ҳаводаги ҳаракатларга хизмат кўрсатиш ва парвоз қоидалари белгилаб қўйилган, маълум бир ҳажмдаги, ҳарф билан белгилаб қўйилган ҳаво ҳудуди. Самовий ҳаракатга хизмат кўрсатиш самовий ҳудуди ҳаво ҳудуди А-G классдаги АҚСларга бўлинади.
Ҳаво кемаси — атмосферада ўзининг ҳаво билан ўзаро таъсири ҳисобига ушлаб туриладиган ҳар қандай аппарат, ер юзасидан қайтган ҳаво билан ўзаро таъсир бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси — қулаши чоғида жиддий шикастланган ёки бутунлай бузилиб кетган, шунингдек аэродромдан ташқарида (аэродромдан бошқа жойда) иложсиз қўнган ҳаво кемаси.
Ҳалокатга учраётган ҳаво кемаси — ҳаво кемасининг ўзига ёки унинг бортидаги одамларга бевосита хавф солиб турган таҳдидни экипаж ўзининг ҳаракатлари билан бартараф этиши мумкин бўлмаган шароитда қолган ҳаво кемаси.
Шарқий ишлаб чиқариш ҳаво кемалари — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари.
Ғарбий ишлаб чиқариш ҳаво кемалари — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан ташқарида ишлаб чиқарилган ҳаво кемалари. ғарбий ишлаб чиқариш ҳаво кемаларининг ҲК ПФҚ ва эксплуатация бўйича техник ҳужжатлари қоида тариқасида инглиз тилида нашр этилган бўлади, экипажининг минимал таркиби — иккита учувчидан иборат.
Самолётнинг парвози вақти — самолётнинг учиш чоғидаги ҳаракатланиши ёки жорий стартда тўхтовсиз учишда двигателлар ишлаш тартибининг ортишидан бошланадиган ҳамда қўнишдаги юриб бориш тўхтагунича бўлган муддат.
Вертолётнинг парвоз вақти — вертолётнинг кўтарилишда юриши бошланишидан (вертикал кўтарилишда «Шаг-газ» олиниши бошланган вақтдан) қўнганда юриши тўхтагунча (вертикал қўнишда «Шаг-газ» қўйилгунча) ўтган вақт.
Юкни тушириш — ҳаво кемаси ерга қўнганидан сўнг унинг бортидан юкларни, почтани, багажни ва борт захирасини туширилиши, айнан шу тўғридан-тўғри йўналиш яна давом этувчи юклар, почта, багаж ва борт захираси бундан мустасно.
Ҳаво кемасидан тушириш — ҳаво кемаси қўнганидан кейин айнан шу тўғридан-тўғри йўналиш бўйича ҳаракатланувчи экипаж аъзолари ва йўловчилардан бошқа барча шахслар уни тарк этиши.
Мажбурий қўниш — режага асосан парвозни амалга оширишга имконият бермайдиган сабабларга кўра аэродромга ёки аэродромдан бошқа жойга қўниш.
Булутлар қуйи чегарасининг баландлиги — осмоннинг ярмидан зиёд қисмини қоплаб олган ва 6000 метр (20000 футдан) паст бўлмаган баландликда жойлашган, энг қуйидаги булутлар қатламининг қуйи чегараси билан ер ёки сув юзаси оралиғидаги вертикал масофа. Булутларнинг қуйи чегарасини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда вертикал кўриш имкониятларига риоя қилиш зарур.
Ўтиш баландлиги — аэродром ҳудудида берилган эшелонни олиш вақтида барометрик баландлик ўлчагич (альтиметр) шкаласини 760 мм с.у.га (1013,2 мбар) ўтказиш баландлиги.
Қарор қабул қилиш баландлиги (ҚҚБ, DA/DH) — қўнишга қатъий кириш ёки, ҳаво кемаси сардори қўнишга киришни давом эттириш учун зарур бўлган мўлжаллар билан визуал контактга эришмаганлиги сабабли, ёхуд ҳаво кемасининг фазодаги ҳолати туфайли унинг ҳаракати параметрлари хавфсиз қўнишни таъминламаса, иккинчи айланага кириш учун белгиланган абсолют ёки нисбий баландлик.
Қўнишга киришни визуал тўхтатиш баландлиги — ҳаво кемасининг фазодаги ҳолати ёки унинг ҳаракат параметрлари хавфсиз қўнишни таъминламайдиган ҳолларда иккинчи айланага кириш учун қўнишга визуал кириш схемасида кўрсатилган баландлик. ҚКВТБ ҳар қандай ҳолатда УҚЙда белгиланган, иккинчи айланага кириш баландлигидан пастда бўлиши мумкин эмас.
Давлат авиацияси — Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий Хавфсизлик Хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ бошқа давлат бошқаруви органлари юритувида бўлган авиация.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксплуатант давлат — эксплуатантнинг асосий фаолият жойи жойлашган, агар эксплуатант бундай жойга эга бўлмаса, эксплуатант доимий келадиган давлат.
Рухсат этилган ҳаракатланиш чегараси — ҳаво кемасига берилган диспетчерлик рухсатнинг амал қилиши ҳақиқий бўлган жой.
Юк — ҳаво кемаси бортида ташилаётган ҳар қандай мулк, почта, борт захира ва кузатиб бориладиган ёки нотўғри жўнатилган багаж бундан мустасно.
Аҳолиси зич ҳудуд — шаҳарга ёки аҳоли пунктига нисбатан қўлланади —истиқомат қилиш, тижорат фаолияти юритиш ёки дам олиш учун фойдаланиладиган ҳар қандай ҳудуд.
Стандарт атмосферада денгизнинг ўртача даражасига (QNH) келтирилган аэродром босими — барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласида ўрнатилганда аэродромнинг (пунктнинг) барометрик баландлиги унинг абсолют баландлиги билан мос келадиган атмосфера босими.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кириб келиш диспетчерлик пункти (КДП) — бир ёки бир нечта аэродромларга келувчи ёки улардан учиб кетувчи назорат қилинувчи парвозларга диспетчерлик хизматини кўрсатиш учун мўлжалланган орган.
Диспетчерлик ҳудуди — ер юзаси устидан белгиланган чегарадан юқорига қараб чўзилиб, назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди.
Ҳаво ҳаракатларига диспетчерлик хизмати кўрсатилиши — самовий ҳаракатни бошқариш. Самовий ҳаракатни бошқариш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Диспетчерлик маълумоти — диспетчерлик хизматини кўрсатувчи орган томонидан ҲК экипажига метеорологик шароитлар, самовий ҳолат, радиотехника ускуналарнинг ишлаши, аэродромнинг аҳволи ва парвозни амалга ошириш учун керакли бошқа маълумотларнинг узатилиши.
Диспетчерлик ҳудуди — ер юзасидан юқорига қараб, белгиланган юқори чегараларгача чўзилиб ётган, назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди.
Учиб келишга диспетчерлик хизмати кўрсатилиши — учиб келаётган ёки учиб кетадиган, назорат қилинувчи ҳаво кемаларига диспетчерлик хизматини кўрсатиш.
Юк ортиш майдончаси — аэродромдаги ёки қўниш майдонидаги ҳаво кемаларига юк ортиш ёки тушириш учун, шунингдек юкларни ташқи илгичларга илиш ёки илгичлардан тушириш учун махсус мослаштирилган ер участкаси. Юк ортиш майдончаси мазкур ҳаво кемасининг ҲК ПФҚларида ва мазкур авиация ишлари технологиясида кўрсатиб ўтилган талабларга жавоб бериши шарт.
Парвозга топшириқ — ҳаво кемаси, экипажи ва парвознинг мақсади тўғрисида лозим бўлган маълумотларни ўзида акс эттирувчи, белгиланган шаклдаги ҳужжат.
Захира аэродроми — кўзда тутилган аэродромгача учиб бориш имкони бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса, ёхуд унда қўниш имкони бўлмаса ҳаво кемаси учиб бориши мумкин бўлган аэродромлар қуйидагилардир:
а) учишдаги захира аэродром — ҳаво кемаси учиб чиққанидан кўп ўтмасдан бунга зарурат туғилса, ҳаво кемаси учиб чиққан аэродромга қайтиб қўниш иложи бўлмаса ҳаво кемаси қўнишни амалга ошириши мумкин бўлган аэродром;
б) йўналишдаги захира аэродроми — йўналиш бўйича парвози чоғида бунга зарурат туғилганида ҳаво кемаси қўнишни амалга ошириши мумкин бўлган аэродром;
в) назарда тутилган жойдаги захира аэродроми — белгиланган аэродромда қўнишни амалга оширишнинг иложи бўлмаганида ёки бу мақсадга мувофиқ бўлмаганида ҳаво кемаси қўниши мумкин бўлган аэродром.
Ҳаво кемаси учишни амалга оширган аэродром ушбу ҳаво кемаси учун йўналишдаги ёки етиб келиши назарда тутилган аэродром ҳам бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Захира вертодром — агар дастлаб назарда тутилган вертодромда қўнишни амалга ошириш мақсадга номувофиқ бўлган ҳолда вертолёт учиб бориши мумкин бўлган, режада кўрсатилган вертодром.
Самолётнинг қўнишга кириши — парвознинг парвоз конфигурацияси баландлигидан қўнишга кириш конфигурациясининг УҚЙ сатҳидан 15 метр (кириш тезлиги 200 км/соат бўлган самолётлар учун 9 метр)гача бўлган босқичи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ускуналар бўйича қўнишга кириш — УПҚ, ўрнатилган схема бўйича, СҚБ диспетчери бошқаруви ва назорати остида радио техника воситалари (РТВ)дан фойдаланиб бажариладиган кириш.
Визуал парвоз қоидалари (ВПҚ) бўйича қўнишга кириш — парвознинг ВПҚ қоидаларига риоя қилган ҳолда белгиланган ВПҚ минимумларида визуал бажариладиган босқичи.
Кўтарилиш ва қўниш ҳудуди — аэродром сатҳидан иккинчи эшелон баландлигигача бўлган ҳаво ҳудуди, ҳаво кемаларининг кўтарилиш ва қўнишдаги маневр қилишини таъминлайдиган ёндош ҳудудлари билан.
Кутиш ҳудуди — ҳаво кемалари кейинги диспетчерлик рухсатларини кутиши учун қоида тариқасида, аэродром (аэроузел) РНН устида белгиланган, маълум бир ҳажмдаги ҳаво ҳудуди.
Қўнишга киришнинг сўнгги босқичи ва кўтарилиш ҳудуди (FATO) — қўнишга кириш маневрининг муаллақ осилиш ёки қўнишгача бўлган сўнгги босқичи ва кўтарилиш маневри бошланиши белгиланган ҳудуд. FATO 1-классли учиш-техник характеристикаларига эга вертолётлар томонидан фойдаланилиши лозим бўлган ҳолларда бу белгиланган ҳудуд узилган парвоз ҳудудини ўз ичига олади.
Ерга тегиш ва ердан узилиш ҳудуди (TLOF) — вертолёт қўниш ёки ердан узилишни бажариши мумкин бўлган юкланишни кўтарувчи майдонча.
Тақиқланган ҳудуд — давлатнинг ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган, унинг чегараларида ҳаво кемаларининг парвозларни амалга ошириши тақиқланган ҳаво ҳудуди.
Аэродромнинг ҳаракатланиш ҳудуди — аэродромда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш учун аэродром атрофида белгиланган ҳажмларда ажратилган ҳаво ҳудуди.
Парвозларни амалга ошириши чекланган ҳудуд — давлатнинг ҳудуди ёки ҳудудий сувлари устида белгиланган, унинг чегараларида ҳаво кемаларининг парвозларни амалга ошириши маълум шартлар билан чекланган ҳаво ҳудуди.
Ўтиш ҳудуди — маҳаллий ҳаво йўли ҳудудидаги ҳаво ҳудуди ҳамда учиш ва қўниш ҳудудидан ташқари, аэродром (аэроузел) доирасидаги ҳаво ҳудуди.
Самовий ҳаракатни бошқариш ҳудуди — самовий ҳаракатни бошқариш органи ўз функцияларини амалга оширадиган, белгиланган ҳажмдаги ҳаво ҳудуди.
Самовий ҳаракатланишнинг интенсивлиги — бир вақт бирлигида самовий ҳаракатни бошқариш ҳудудидан (ҳаво ҳудуди сектори, трассаси, маҳаллий ҳаво йўли, трасса қисми (участкаси), аэродром ҳудуди) ўтиб кетадиган ҳаво кемалари миқдори.
Ҳаракат тўғрисида маълумот — самовий ҳаракатни бошқариш органларининг учувчиларга уларнинг тўқнашиб кетишларини олдини олиши учун ёрдам берувчи, бошқа маълум ва кузатувдаги ҳаво кемалари тўғрисида маълумот.
Ҳолат — авиация ҳодисасидан ташқари, ҳаво кемасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, ҳаво кемасидан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳодиса.
Катастpофик вазият — унинг юзага келишида инсонлар ҳалок бўлишининг олдини олиш амалда мумкин бўлмай қоладиган алоҳида вазият.
ҲК парвозининг таснифланиш тезлиги — сертификатланган максимал қўниш массасида қўниш конфигурациясида эркин тушиш парвози вақтидаги тезликдан 1, 3 марта катта тезлик.
Ҳаво кемаси командири — эксплуатант томонидан ёки умумий фойдаланишидаги авиацияда ҳаво кемаси эгаси томонидан командир вазифасини бажариш ва парвознинг хавфсиз бажарилишига жавобгар этиб тайинланган учувчи.
Тижорат парвозлари (ҳаводаги тижорат ташиш) — ёллаш ёки тўлов эвазига йўловчиларни, юкни ёки почтани ташиш учун ҳаво кемасининг парвози.
Компенсацияловчи ёқилғи захираси — метео шароитлар прогнози ва ёқилғи-ўлчов тизими хатоликлари, шунингдек, ёқилғининг ҳақиқий сарф қилиниши ҳисобланганидан фарқ қилган тақдирда ёқилғи тўлдириш ва ҳисоб-китоблардаги эҳтимолий ноаниқликларни компенсациялаш учун мўлжалланган ёқилғининг таркибий қисми.
Назорат қилинувчи ҳудуд — учиш майдонининг учиш-қўниш йўлаги, учиш йўлкасининг (полоса) режалаштирилган қисми, тормозланишнинг якуний йўлкаси (полоса) ва эркин ҳудудни ўз ичига олувчи қисми.
Назорат пункти (мўлжал) — ҳаво кемасининг жойлашган ўрни унга нисбатан маълум қилиниши лозим бўлган, маълум бир географик мўлжал.
Назорат баландлиги — ўтиш эшелонида босим аэродром босимига ўтказилганида ёки денгиз сатҳи даражасига келтирилган минимал босимга ўтказилганида ҳаво кемасининг баландлик ўлчагичи шкаласи кўрсатиши лозим бўлган баландлик. Назорат баландлиги аэропортнинг штурманлик хизмати ҳисобланади, қўнишга киришдан олдин эшелондан пастлаш парвозида ҲК бортига узатилади (назорат баландлиги даражаси ҲК экипажига тоғли аэродромга қўниш вақтида узатилади).
Назорат қилинадиган парвоз — диспетчерлик рухсати мавжуд бўлган ҳолда амалга ошириладиган ҳар қандай парвоз.
Консультатив самовий ҳудуди — чегаралари доирасида самовий ҳаракатларга консультатив хизмат кўрсатиладиган, маълум белгиланган йўналиш ёки маълум бир ҳажмдаги ҳаво ҳудуди.
Самовий ҳаракатга консультатив хизмат кўрсатиш — консультатив ҳаво ҳудудида ускуналар бўйича парвоз қоидалари бўйича парвозлар режаси бўйича парвозлар бажараётган ҳаво кемаларининг оптимал эшелонлашишини таъминлаш мақсадида кўрсатиладиган хизмат.
Назорат қилинадиган самовий ҳудуд — ҳаво ҳудудининг ҳаво ҳудудининг таснифланганлигига мос равишда диспетчерлик хизмати билан таъминланган маълум бир қисми. Назорат қилинадиган ҳаво ҳудуди — А, В, С, D ва Е класслардаги самовий ҳаракатга хизмат кўрсатадиган ҳаво ҳудудини англатувчи умумий атама.
Назорат қилинувчи аэродром — аэродромдаги ҳаракатлар диспетчерлик хизмати билан таъминланган аэродром. «Назорат қилинувчи аэродром» атамаси мазкур аэродромдаги ҳаракатлар диспетчерлик хизмати билан таъминланганлигини англатади, аммо диспетчерлик ҳудуди мавжуд бўлиши шартлигини англатмайди.
Йўналиш — ҳаво кемаси бўйлама ўқининг шимолий йўналишдан (ҳақиқий, магнит, компас ёки шартли меридиан), даражаларда ўлчанадиган бурчакка фарқланувчи йўналиши.
Йўл чизиғи — исталган нуқтадаги йўналиши шимолий йўналишдан (ҳақиқий, магнит, компас ёки шартли меридиан), даражаларда ўлчанадиган бурчак билан ифодаланувчи ҳаво кемаси парвози траекториясининг ер сатҳига проекцияси.
Ҳаво кемасининг учиш эксплуатацияси — ҳаво кемаси, унинг тизимлари ва ускуналарининг учиш эксплуатацияси бўйича қўлланмада назарда тутилган, экипаж томонидан парвоз вазифасини бажаришда амалга ошириладиган, двигателларнинг ёқилишидан то учирилгунича бўлган ишлар мажмуаси.
Экипажнинг учиш таркиби — парвозларда ҳаво кемасининг мазкур тури ва/ёки унинг ускунасини эксплуатация қилишга ҳуқуқ берувчи махсус гувоҳномага ва тайёргарликка эга экипаж аъзолари.
Учиш майдони — аэродромнинг эркин ҳудуд, бурилиш йўлакчаси, перронлар, тўхташ жойлари ва алоҳида мақсадлар учун махсус ажратилган майдонига эга бир ёки бир нечта йўлкалар жойлашган қисми.
Учиш йўлаги — аэродромнинг учиш-қўниш йўлагини ва агар улар назарда тутилган бўлса, ҳаво кемаларининг учиши ва қўнишини, УҚЙ ташқарисига чиқиб кетган ҳаво кемалари шикастланиши хавфини камайтиришни, учиш ва қўниш вақтида унинг устидан учиб ўтиб кетаётган ҳаво кемаларининг хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган, якуний тормозланиш йўлкаларини ўз ичига олувчи қисми. Учиш йўлагининг ўлчами ҳар бир аэродром учун ушбу аэродромдаги парвозларни амалга ошириш йўриқномасида белгилаб қўйилади.
Халқаро аэропорт — давлат томонидан ўзининг ҳудудида халқаро самовий ташишни амалга оширувчи ҳаво кемаларни қабул қилиш ва жўнатиш учун ажратилган, божхона, иммиграция, санитария, карантин (ҳайвонлар ва ўсимликлар ташилганда) ва бошқа шунга ўхшаш тартиботлар амалга ошириладиган ҳар қандай аэропорт.
Метеорология маълумоти — ҳақиқий ва кутилаётган метеорологик вазиятга алоқадор метеорологик маълумот, таҳлил, прогноз ва бошқа ҳар қандай хабар.
Белгиланган чегара — ҳаво ҳудудида ҳаво трассасига, маҳаллий ҳаво йўли, коридор, парвоз йўналишига перпендикуляр жойлашган, ўрни бурчак ва узоқлик ўлчанувчи радионавигация РННдан ёки алоҳида узатиш радиостанциясидан ўрнатилиш жойи, маркер маёғидан аниқланадиган веpтикал текислик. Бу текисликни учиб ўтгач, хавфсиз баландликдан (эшелондан) паст бўлмаган ҳаво кемаси ҳаракатини ташкил қилиш диспетчерига қўнишга кириш учун пастлашишга рухсат беришга, экипажга пастлашишга ҳуқуқ берилади.
Самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатиш йўналиши — самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадларида ҳаракат оқимини йўналтириш учун мўлжалланган, белгиланган йўналиш. «Самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатишнинг йўналиши» атамаси тегишли ҳолатларда ҳаво трассасини, консультатив йўналишни, назорат қилинадиган ёки назорат қилинмайдиган йўналишни, учиб келиш ёки учиб кетиш йўналишини ва ҳ.к. ифодалаш учун қўлланилади.
Самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатиш йўналиши ўз ичига самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатиш йўналишининг индекси, йўлнинг асосий нуқталаргача (йўлнинг нуқталари) бўлган ёки орқага қайтиш йўналишидаги чизиғи, асосий нуқталар орасидаги масофа, эшитишларни узатишга нисбатан бўлган талаблар, шунингдек самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатишни ваколатли органнинг тегишли қарорига асосан, энг пастки хавфсиз абсолют баландликни олувчи йўналиш — техник талаблар билан аниқланади.
Жой — тоғлар, тепаликлар, чўққилар, водийлар, сув, абадий музлик ва қор тўплами каби табиий элементларни ўзида қамраган ер юзаси, тўсиқлар бундан мустасно. Амалий мақсадларда, маълумотларни олиш усулига боғлиқ равишда жой қуруқ ер, қоплама сирти, ёки улар орасидаги бирор нарсадан ўтувчи юза сифатида тасаввур қилинади ва «биринчи қайтарувчи юза» дейилади.
Тоғли жой — нотекис рельефли, 25 км радиусда нисбий баландлик ўзгариши 500 метр ва ундан ортиқ бўлган, шунингдек денгиз сатҳидан 1000 метр ва ундан ортиқ бўлган жой.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қирлик жой — нотекис рельефли, 25 км радиусда нисбий баландлик ўзгариши 200 метрдан 500 метргача бўлган жой.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ҳаво йўллари (МҲЙ) — маҳаллий ҳаво алоқаларини амалга оширишда барча идораларнинг ҳаво кемалари парвозларни амалга ошириши учун мўлжалланган, баландлиги ва кенглиги бўйича чегараланган, ҳаво ҳудудидаги коридор.
Тўсиқлар устидан учиб ўтишнинг минимал хавфсиз баландлиги — тўсиқ устидан учиб ўтиш мезонларига риоя қилиш учун фойдаланиладиган учиш-қўниш йўлаги остонасидан ёки тегишли ҳолларда аэродромдан минимал нисбий баландлик. Тўсиқ устидан учиб ўтиш баландлиги учиш-қўниш йўлаги остонасидан, қўнишга ноаниқ кирилган ҳолларда аэродром сатҳидан ёки учиш-қўниш йўлаги остонасидан ҳисобланади, агар ундаги фарқланиш камида 2 метрдан кам бўлса. Қўнишга визуал кирилган ҳолда тўсиқ устидан учиб ўтиш баландлиги аэродром баландлигидан ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Минимал пастлашиш баландлиги (МПБ) — қўнишга ноаниқ кириш ёки қўнишга визуал кириш схемасида кўрсатилган, мўлжаллари билан визуал контактсиз янада пастлашиш мумкин бўлмаган баландлик. МПБ аэродромнинг баландлашиш нуқтасидан ёки учиш-қўниш йўлаги остонаси баландлашишидан ҳисобланади, агар ундаги фарқланиш камида 2 метрдан кам бўлса. Қўнишга визуал кирилган ҳолда МПБ аэродром баландлигидан ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аэpодpом минимуми — аэродром учиш-қўниш йўлаги ва қарор қабул қилиш баландлиги (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги)да мазкур русумли ҳаво кемаларига кўтарилиш ва қўнишни бажаришга рухсат этиладиган минимал кўриш масофаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аэpодpомнинг машқ минимуми — аэродром учиш-қўниш йўлаги ва қарор қабул қилиш баландлиги (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги)да мазкур русумли ҳаво кемаларига машқ парвозларни бажаришга рухсат этиладиган минимал кўриш масофаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаво кемаси минимуми — учиш-қўниш ва қарор қабул қилиш баландлиги (булутлар қуйи чегарасининг баландлиги)да мазкур русумли ҳаво кемаларига кўтарилиш ва қўниш имконини берувчи минимал кўриш масофаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Авиация ишларида кўриш минимуми — маълум бир авиация ишларини бажаришга рухсат этиладиган кўриш имконияти ва булутлар пастки чегарасининг йўл қўйиладиган минимал ўлчами.
Авиация ишлари ҳудуди минимуми — маълум физик-географик шароитларда, маълум турдаги авиация ишларини бажаришга рухсат этиладиган кўриш имконияти ва булутлар пастки чегарасининг йўл қўйиладиган минимал ўлчами. Жойнинг кенглиги, денгиз (тоғ) сатҳидан баландлиги, жойни қоплаб турган юзанинг хусусиятига (қор билан қопланган, мўлжалсиз) ва унинг ёритилганлик даражасига (кундузги вақт, ғира-ширалик) қараб белгиланади.
Ҳаво кемаси командирининг минимумлари — учиш-қўниш йўлаги ва қарор қабул қилиш баландлигида (булутлар қуйи чегарасининг баландлигида) командирга маълум турдаги ҳаво кемасида ВПҚга асосан учиш, қўниш ёки парвоз қилишга рухсат этиладиган, йўл қўйиладиган минимал кўриш имкониятлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Учиш-қўниш йўлагида кутиш жойи — аэродром диспетчерлик пунктидан бошқача кўрсатма бўлмаганида, ҳаво кемалари ва транспорт воситалари тўхтаб кутиб турадиган маълум бир жой.
Унча катта бўлмаган (енгил) самолёт — сертификатланган максимал учиш массаси 5700 кг.дан 750 кг.гача бўлган самолёт.
а) ён тарафни кўрсатувчи ускуналардан фойдаланиб, аммо вертикал кўрсатувчилардан фойдаланмаган ҳолда қўнишга кириш ва қўниш;
б) ён тарафни кўрсатувчи ва вертикал кўрсатувчи, аммо қўнишга аниқ киришиш учун белгиланган талабларга жавоб бермайдиган, ускуналардан фойдаланиб, қўнишга киришиш ва қўниш.
Экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари — парвозга топшириқни бажариш вақтида маълум хизмат вазифаларини бажаришга ҳуқуқ берувчи гувоҳномага ва махсус тайёргарликка эга, ҳаво кемасининг учиш эксплуатацияси билан боғлиқ бўлмаган экипаж аъзолари (борткузатувчилар, юк ҳаво кемалари бортоператорлари ва парвоз топшириғига киритилган авиация персоналининг бошқа шахслари).
Самовий ҳаракатга хизмат кўрсатиш (СҲХК) — умумий атама, тегишли ҳолатларда парвоз-ахборот хизматини, авариядан огоҳлантиришни, самовий ҳаракатга маслаҳат хизмати кўрсатишни, самовий ҳаракатга диспетчерлик хизматини (ҳудудий диспетчерлик хизмати, кириб келишга диспетчерлик хизмати ёки аэродром диспетчерлик хизмати) англатади.
Умумий ҳисобланган ўтиш вақти — ускуналарга асосан учишнинг белгиланган вақти самога кўтарилишдан то ҳисобга олинган белгиланган нуқтадан ўтиш билан ускуналарга асосан қўнишни мўлжаллаш ёки агар бошқариш қурилмалари самолёт билан уланмаган ҳолда — белгиланган аэропорт устидан учиб ўтишни талаб қилувчи вақт, ташқи манзарага асосан назарий учишнинг — белгиланган вақти самога кўтарилишдан то белгиланган аэропорт устидан учиб ўтишни талаб этувчи вақт.
Шамол тезлиги бўйича чеклов — маълум турдаги ҳаво кемасига хавфсиз тарзда учиши ва қўнишига имкон берувчи ён томонлама ва тўғридан эсаётган шамол тезлигининг, шунингдек мазкур турдаги авиация ишларини бажаришга рухсат этиладиган шамол тезлигининг чекланган бирлиги.
Музлаш — тайёра қисмларида муз қатламининг пайдо бўлиши ( 0,5 мм/мин жуда секин, 0,5 дан 1мм/мин ўртача, 1 мм/мин ортиғи қаттиқ музлашга ўтади).
Хавфли ҳудуд — ҳудудида маълум вақт давомида ҳаво кемалари парвози учун хавф туғдирувчи фаолият олиб борилиши мумкин бўлган белгиланган ўлчамлардаги ҳаво кенглиги.
Хавфли яқинлашиш — ҳаво кемаларининг ўзаро ва бошқа моддий объектлар билан транспорт авиацияси ва авиация ишлари учун ҳужжатларда белгиланган оралиқ масофанинг ярмигача бўлган масофагача парвоз топшириғида назарда тутилмаган яқинлашуви натижасида тўқнашиб кетиш хавфи юзага келиши мумкинлиги.
Алоҳида ҳолат — парвозлар вақтида юзага келадиган, ноқулай факторлар таъсири ёки уларнинг биргаликдаги таъсири оқибатида парвоз хавфсизлигини сусайишига олиб келадиган ҳолат.
Хавфли юклар — ҳавода ташиш вақтида мулклар, экипаж ва йўловчилар соғлиғи, хавфсизлигига сезиларли даражада хавф туғдириши мумкин бўлган буюмлар ва моддалар.
Самовий ҳаракатларга диспетчерлик хизматини кўрсатувчи орган; самовий ҳаракатни бошқариш органи — тегишли ҳолатларда ҳудуд диспетчерлик маркази, яқинлашиш диспетчерлик пункти ёки аэродром диспетчерлик пунктини англатувчи умумий атама.
Самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатувчи орган — тегишли ҳолатларда самовий ҳаракатларга диспетчерлик хизмати, парвоз маълумотлари маркази ёки самовий ҳаракатларга хизмат кўрсатишга тааллуқли маълумотларни тўплаш пункти каби маъноларни англатувчи умумий атама.
Четга чиқиш — ҳаво кемасининг ҲҲФБ (СҲХК) органи томонидан санкцияланмаган ҳолда ҳаво трассаси, маҳаллий ҳаво йўналиши, белгиланган йўналиш, ҳаво коридори ёки авиация ишлари ҳудудидан ташқарига чиқиши.
Нисбий баландлик — маълум бир нуқтадан бошқа бир нуқта сифатида олинган объект ёки нуқтагача бўлган вертикал масофа.
Йўловчи — ҳавода ташиш шартномасига мувофиқ ҳаво кемасида олиб кетилаётган шахс (экипаж аъзолари бундан мустасно).
Перрон — йўловчиларни ўтқазиш ёки тушириш, почта ёки юкларни ортиш ёки тушириш, ёқилғи қуйиш, ҳаво кемалари туриши ёки техник хизмат кўрсатиш мақсадида ҳаво кемаларини жойлаштириш учун ажратилган қуруқликдаги аэродромнинг маълум майдони.
Парвозлар хавфсизлигига боғлиқ бўлган ходимлар — ўз вазифалари ва функцияларини лозим даражада бажармасликлари натижасида авиация парвозларини хавф остида қолдириши мумкин бўлган шахслар, жумладан экипаж аъзолари, ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатувчи персонал ва СҲБ диспетчерлари, бошқа санаб ўтилмаган шахслар.
Парвоз режаси — самовий ҳаракатларни бошқариш органи томонидан тақдим этилган, ҳаво кемасининг кўзда тутилган парвози ёки парвознинг бир қисми ҳақидаги маълум бир маълумотлар.
Юк ортиш — маълум бир йўналиш билан ташиш учун юкларни, почтани, багажни ва борт захирани ҳаво кемаси бортига жойлаштириш жараёни, мазкур тўғридан-тўғри йўналишнинг бундан олдинги босқичида ортилган юклар, почта, багаж ва борт захира бундан мустасно.
Такрорланувчи парвоз режаси (RPL) — эксплуатант томонидан СҲХК органлари такроран фойдаланишлари ва сақлашлари учун тақдим этиладиган, бир хилдаги асосий хусусиятларга эга бўлган, доимий амалга ошириладиган алоҳида парвозларнинг қатор, кўпинча такрорланиши билан боғлиқ парвоз режаси.
Ускуналар бўйича парвоз қоидалари (УПҚ) бўйича парвоз — ускуналар бўйича парвоз қилиш қоидаларига асосан амалга ошириладиган парвоз.
Умумий мақсадлардаги авиация ҳаво кемасининг парвози — ҳаво кемасининг махсус авиация ишлари билан боғлиқ тижорат ҳаво ташуви ёки парвозидан ташқари парвозлари.
Учиш-ахборот хизмати кўрсатилиши — мақсади парвозларни хавфсиз ва самарали амалга оширишни таъминлаш билан боғлиқ маслаҳат ва ахборотларни тақдим этиш хизмати.
Ҳаракатланиш майдони — аэродромнинг ҳаво кемаларини буриш, қўниши ва учиши учун мўлжалланган қисми, перрон бундан мустасно.
Қўниш майдончаси — ер, сув ва муз майдонлари ўз ўлчами ва шароити билан ҲК бехавотир қўнишига жавоб берадиган, учувчилар томонидан танланадиган майдон, ҳаводан (самодан) қўниш майдончаси белгилаш ҲКнинг УЭКсига асосан бажарилади.
Аэродромнинг кўтарилиши — учиш-қўниш йўлаги энг баланд нуқтасининг денгиз сатҳига нисбатан баландлиги. Бир қанча учиш-қўниш йўлаги мавжуд бўлганда кўпроқ аҳамиятга молик бўлгани танланади.
Ускуналардаги метеорологик шароит (УМШ) — кўриш узоқлиги ўлчамларида, булутларгача бўлган масофа ва булутлар пастки чегараси баландлигида акс этган метеорологик шароит. Ушбу ўлчамлар визуал метеорологик шароитлар учун белгиланган минимумлардан паст.
Ускуналар бўйича парвоз — ҳаво кемасининг ҳудудий ҳолати ва унинг жойлашган ўрни экипаж томонидан тўлиқ ёки қисман учувчи ва навигация ускуналари асосида аниқланиладиган ҳолда амалга ошириладиган парвоз.
Экипажнинг парвоз вақти — двигател (двигателлар)нинг учиш мақсадида ўт олдирилишидан то парвоз тамом бўлгач уларни ўчиришгача бўлган умумий вақт.
Парвоздаги иш вақти — экипаж аъзоларининг парвоз олди тайёргарлигидан бошлаб парвоздан сўнгги ишларгача бўлган, парвоз топшириғини бажариш билан бевосита боғлиқ иш вақти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Икки двигателли самолёт парвозининг орттирилган узоқлиги (ETOPS — extended range operations with two engine airplanes) — икки юриткичли тайёранинг қўшимча узоқликка парвози ҳар қандай парвоз — икки юриткичли тайёра томонидан белгиланган йўналиш бўлиб, бажарилиши ва битта юриткич ишламаганда бир хил тезликда учиш вақтининг белгиланган қандайдир нуқтадан қўшимча тайёрагоҳгача бўлган вақт талабининг 60 дақиқа ошиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўнишга киришишнинг тахминий вақти — диспетчерлик хизмати органининг ҳисоб-китоблари бўйича келаётган ҳаво кемаси қўнишга киришишни амалга ошириш учун кутиш ҳудудини тарк этиш вақти. Кутиш ҳудудидан чиқиб кетишнинг ҳақиқий вақти қўнишга киришни амалга ошириш учун бериладиган диспетчерлик рухсатига боғлиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тақдим этилган парвоз режаси — парвоз режасининг учувчи томонидан ёки ваколатли вакил томонидан СҲХК органига тақдим этилган кўринишидаги, ҳеч қандай кейинги ўзгартиришларсиз кўриниши.
Хабарларни узатиш пункти — маълум бир географик мўлжал, унга нисбатан ҳаво кемасининг жойлашган ўрни маълум қилиниши мумкин.
Самовий ҳаракатга хизмат кўрсатишга алоқадор бўлган хабарларни тўплаш пункти — парвоз олдидан тақдим этиладиган парвоз режалари ва самовий ҳаракатга хизмат кўрсатишга алоқадор бўлган хабарларни тўплаш мақсадида ташкил этиладиган орган.
Самовий ҳаракатга хизмат кўрсатишга алоқадор бўлган хабарларни тўплаш пункти алоҳида орган сифатида ташкил этилиши ёки самовий ҳаракатга хизмат кўрсатувчи ёки аэронавигация ахборотлари билан хизмат кўрсатувчи каби органлар билан бирлашиши мумкин.
Остона вақти — қўшимча тайёрагоҳгача бўлган белгиланган талабга тааллуқли учиш вақти. Бирламчи 60 дақиқа деб белгиланган. Остона вақтни узайтиришга рухсатномани ва гувоҳномани давлат эксплуатанти томонидан ҲК ҳар томонлама техник томондан ўрганилгандан кейин берилади. Остона вақти эксплуатация чекланиши ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қўниш оралиқ масофа — масофа ҲК 15 метр баландликдан то батамом тўхтагунга қадар босган йўли (тезлиги 200 км/с кам ҲК учун 9 метр).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мўлжални йўқотиш — ҲК экипажи парвоз топшириғини бажариш мақсадида парвоз йўналишини аниқлаш учун ўзининг жойлашган ўрнини лозим бўлган аниқликда билмаслик ва белгилай олмаслик ҳолати.
Визуал парвозлар қоидалари (ВПҚ) — экипажнинг самовий ҳолат ва парвоз тартибининг қисқа муддатли ўзгаришларини визуал кузатуви орқали ҳавода ҳамда ер (сув) юзасида ҳаво кемаси билан бошқа моддий объектлар ўртасида белгиланган оралиқ масофани тутиб туришни назарда тутувчи қоидалар.
Визуал парвозлар қоидалари (ВПҚ) — экипажнинг самовий ҳолат ва парвоз тартибининг қисқа муддатли ўзгаришларини визуал кузатуви орқали ҳавода ҳамда ер (сув) юзасида ҳаво кемаси билан бошқа моддий объектлар ўртасида белгиланган оралиқ масофани тутиб туришни назарда тутувчи қоидалар.
Ускуналар бўйича парвозлар қоидалари (УПҚ) — парвозларни Ҳаво кемалари ҳаракатини ташкил қилиш органлари томонидан мажбурий назорат остида ва улар томонидан ҳаво кемалари ўртасида эшелонлашишнинг белгиланган оралиқ масофалари таъминланган ҳолда учувчи-навигация ускуналари бўйича парвозлар амалга оширилишини назарда тутувчи қоидалар.
Текширув — экспертиза йўли билан ҳамда объектив далиллар тақдим этиш орқали белгиланган талаблар бажарилганлигини тасдиқлаш.
Исбот қилиниши мумкин бўлган, ҳаққоний, фактларга асосланган ва кузатиш, ўлчаш, синаб кўриш ёки бошқа воситалар орқали олинган маълумотлар далил бўла олади.
Текширувчи — мазкур турдаги ҳаво кемасида парвозлар учун рухсатга эга бўлган ва экипаж таркибига ўқитиш, экипаж аъзолари (аъзоси) касбий тайёргарлигини ва ўзаро ҳаракатини текшириш, шунингдек парвозлар хавфсизлигини таъминловчи белгиланган қоида ва нормаларга амал қилиниши юзасидан инспекторлик текшируви ўтказиш мақсадида экипаж таркибига киритилган командир-учувчи, йўриқчилар таркибидаги шахс.
Текширувчининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги ҳамда унинг экипаж таркибига киритилиш тартиби учиш ишларини ташкил этиш бўйича қўлланмаларда белгилаб қўйилган.
Иложсиз хабарлар пункти (ИХП) — тепасидан учиб ўтаётганида ҳаво кемаси экипажи диспетчерга (ОДҲК органига) хабар қилиши шарт бўлган ҳаво трассасидаги географик нуқта (мўлжал).
Етиб келишнинг ҳисобланган вақти — ҲК белгиланган вақтда белгиланган нуқтадан қўниш мўлжалини бошлаши (аэродром нуқтаси, узоқликдан бошқариш, радиомаёқ ва бошқалар).
Парвоз маълумотлари ҳудуди — доирасида парвоз-ахборот маълумотлари ва авария хабари хизмати таъминланадиган, маълум ўлчамлардаги ҳаво ҳудуди.
Ҳудудий диспетчерлик маркази — ўзининг юрисдикциясида бўлган диспетчерли ҳудудида назорат қилинувчи парвозларга диспетчерлик хизматини таъминлаш учун мўлжалланган орган.
Ҳудудий диспетчерлик хизмати — диспетчерлик ҳудудларида назоратдаги парвозларга диспетчерлик хизматининг кўрсатилиши.
Авиация ишлари ҳудуди (участкаси) — баландлиги ва (ёки) майдони билан чегараланган ҳаво бўшлиғи участкаси, бу ерда: ҲК белгиланган норматив ҳужжатларга асосан баландлик ва йўналиш бўйича ҲК авиация ишларини амалга оширади.
Аэродром ҳудуди — горизонтал ва вертикал текисликларда белгиланган чегаралардаги аэродром ва унга туташган жойлар устидаги ҳаво ҳудуди.
Учишнинг мўлжалланган масофа (УММ) — тезлик олишнинг мўлжалланган масофа ва эркин ҳудуд узунлигининг жами, агар у кўзда тутилган бўлса.
Узилган учиш мўлжалланган масофа (УУММ) — мўлжалланган тезланиш масофа ва охирги тормозланиш масофа йиғиндиси, агар у кўзда тутилган бўлса.
Захира ёқилғи — парвоз режаси бекор бўлган, ундан воз кечилган ҳолларда ҲК ва учиш шароитлари учун ҳақиқий ва ҳисоблаб чиқилган хусусиятларидаги номувофиқликларни қоплаш учун зарур бўлган ёқилғи.
Тўқнашиб кетишнинг олдини олиш бўйича тавсиялар — учувчига тўқнашиб кетишнинг олдини олишда ёрдам бериш мақсадида маневр пайтида учувчига самовий ҳаракатларни бошқариш органи томонидан тақдим этиладиган тавсиялар.
Парвозларни бажариш бўйича қўлланма — эксплуатация ходимлари ўз вазифаларини бажаришида фойдаланиши учун қоида, йўриқнома ва тавсияларни ўзида жамлаган қўлланма.
Учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма — ўзида учувчи экипаж аъзоларига ҳаво кемасини хавфсиз эксплуатация қилиш учун зарур бўлган маълумотни, йўриқномани ҳамда белгиланган чегаралари доирасида ҳаво кемаси парвозларга яроқли деб топилиши лозим бўлган чекловларни жамлаган ва парвозларга яроқлиликни тасдиқлашга тааллуқли бўлган қўлланма.
Ҳаво кемасининг учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма парвозларни амалга ошириш бўйича қўлланманинг бир қисми ҳисобланади.
Йўналиш йўлакчалари (ЙЙ) — аэродромда ҲК ҳаракатланиши учун белгиланган йўл ва аэродромнинг йўлакларини бир-бири боғловчи йўллар, шу жумладан:
а) тўхташ бекатига борувчи йўлакча — ҲК ҳаракатланиш йўлининг тўхташ бекатига олиб борувчи бир бўлаги;
б) перрон йўлакчалари — перронда жойлашган ва перрон орқали йўналишни таъминлаш учун мўлжалланган йўлакча тизимининг қисми;
в) тезлик билан чиқувчи йўлакча — УҚЙ билан боғланган бўлиб, келиб қўнган ҲКга тезда УҚЙни тарк этишга имкон беради, шу билан бир қаторда УҚЙда туриш вақтини камайтиради.
Ҳавода бошқарув — вертолётнинг ер таъсиридан фойдаланган ҳолда аэродромда ҳаракати 37 км/соатдан кам бўлган тезланишда ерга нисбатан 8 метр баландликда (25 фут) ер таъсири ва ташқи осилган юкни ҳисобга олган ҳолда ҳаракати.
Кетиш (қайтиш) чегараси — ҲК захира аэродромга етиб борганда ёки белгиланган нуқтага етиб борганда аэродром учиш доирасида ҲКнинг камида 30 минут учиши учун ёқилғи захирасининг мавжуд бўлиши.
Эркин ҳудуд (ЭҲ) — ҳаво кемасининг дастлабки баландликни олишидан белгиланган жойгача бўлган баландликни олишигача лозим бўлган участка сифатида танланган ёки тайёрланган, тезлик олишнинг ҳисобга олинган масофа охирига келиб тақалган, аэропорт хизмати назорати остида бўлган, ер ёки сув юзасидаги тўғри бурчакли участка.
Маълумот узатиш линияси орқали «диспетчер-учувчи» алоқаси (CPDLC) — СҲБ мақсадларида линиядан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш учун учувчи ва диспетчер ўртасидаги алоқа воситаси.
Маълумотларни узатиш линияси орқали алоқа — маълумот узатиш линияси орқали маълумот алмашиш учун мўлжалланган алоқа кўриниши.
Аэронавигация маълумоти тўплами — давлат томонидан чиқарилган ёки санкцияланган, мазкур давлат ҳаво ҳудудидаги аэронавигация учун муҳим аҳамиятга эга бўлган узоқ муддатли аэронавигация маълумотларини ўзида мужассамлаштирган нашр.
Шамол ҳаракати — Ҳаводаги шамолнинг кучи ва тезлигининг ўзгариши, тепага ва пастга йўналган ҳаво ҳаракати (30 метр баландликда 2 м/сек.да секин, 2 м/сек.дан 4 м/сек.гача ўртача, 4—6 м/сек.да кучли ва 6 м/сек.дан ортиқ жуда кучли).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Эксплуатант сертификати — ҳаво кемасига мулкдорлик асосида, ижара шартларида ёки бошқа қонуний асосда эгалик қилувчи, шу ҳаво кемасидан фойдаланишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи расмий ҳужжат.
Мураккаб метео шароит — кўриш имкониятлари 2000 метр ва ундан кам ва (ёки) булутлар пастки баландлиги чегараси 200 м. ва ундан паст, уларнинг умумий миқдори 3-4-октандан зиёд.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳалокат сигнали (SОS — телегpафники; «Ҳалокатга учраяпман», «МЭЙДЕЙ» — pадиотелефонники) — ҳаво кемаси ва ундаги йўловчилар ҳамда экипажга бевосита хавф таҳдид солиб турганда ва шошилинч ёрдам керак бўлган ҳолларда узатиладиган халқаро сигнал.
Шошилинч сигнал («BBB» — телегpафда, «ПАН» pадиотелефонда) — ҳаво кемаси ва ундаги йўловчилар ҳамда экипаж учун хавф эҳтимоли мавжуд бўлганда узатиладиган сигнал.
б) очиқ денгиз устидаги парвозга нисбатан: устидан учиб ўтилаётган ҳудудга нисбатан суверенитетга эга давлатнинг тегишли ваколатли органи.
Тегишли ваколатли орган СҲҲК — тегишли ҳаво кенглиги чегарасида самовий ҳаракатланишга хизмат кўрсатишни таъминлаш мажбурияти юкланган давлат томонидан белгилаб қўйилган ваколатли орган.
Махсус авиация ишлари — ҳаво кемаси парвози вақтида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, суратга олиш, топографик схема, кузатиш ва патрул қилиш, қидириш ва қутқариш, самовий реклама ва бошқа соҳалардаги махсус хизматлар турларини бажариш учун фойдаланиладиган парвозлар.
ВПҚ бўйича махсус парвоз — ВПҚ бўйича парвоз, самовий ҳаракатларни бошқариш органи рухсати билан диспетчерлик ҳудудида ВМУда бўлган метеорологик шароитларга нисбатан паст бўлган метео шароитларда парвозни амалга ошириш.
Учиш йўлагининг режалаштирилган қисми (УЙРҚ) — УҚЙ қўшимча қўшилган йўлаклар бўлиб, ҲКни авария ҳолатида лат ейишдан асрайди.
Ускуналар бўйича қўнишга кириш — ҲКни ердаги ва ҳаводаги тўсиқлардан олиб ўтиш учун белгиланган шароитда кутиш майдонида ёки йўналиш йўлида белгиланган вазиятнинг ўзгариши.
Кўрсатилаётган баландлик — баландлик ўлчаш ускунасининг эшелон ўзгариш ёки қўнадиган аэродром босим ўлчамига ўтиш муносабати билан денгиз сатҳига нисбатан кўрсатмаси. Баландлик ҲК учувчилари томонидан баландлик кўрсатма ўлчовини тўғрилигини солиштириш мақсадида тақсимлаш хизматига берилади.
Парвознинг жорий режаси — кейинги диспетчерлик рухсатларига асосан ўзгариши мумкинлиги ҳисобга олинган парвоз режаси.
Техник хизмат кўрсатиш — ҳаво кемасининг учишга яроқлилигини сақлаш учун, алоҳида ҳамда биргаликда бажарилиши мумкин бўлган, капитал таъмирлаш, таъмирлаш, текшириш, алмаштириш, дефектни модификациялаш ёки бартараф этиш кабилар.
Кўчиш нуқтаси — нуқта, ҲКнинг бошқарув майдонидаги ҳаракатида ҲКнинг орқасидаги назорат нуқтасининг ҲКнинг олдиндаги назорат нуқтасига кўчиши.
Қўнишнинг тўғри бажарилиши ва қўниш — минимум белгиланган ҳолларда ҲК ускуналаридан фойдаланиб ён томонлама ва қиялик кўрсатмаларни аниқ билган ҳолда қўнишни мўлжаллаш ва қўниш.
Иккинчи доирага кетиш нуқтаси — қўнишга кириш схемасидаги нуқта бўлиб, тўсиқ устидан баландликнинг минимал захирасини таъминлаш учун иккинчи доирага кетиш схемаси бўйича учиш бошланиши лозим.
Авиакомпания вакили —авиакомпания маъмурияти номидан ҲК, учувчилар, пассажирлар, почта, багаж ва юкларга нисбатан белгиланган шартни бажарувчи жавобгар шахс.
Умумий ўлчов бирлиги — ҲК парвозидаги қия текисликда нисбат баландлигини, ҳақиқий баландликни ва эшелонни белгиловчи ўлчам тушунчаси.
Кўринишли учишлар — ҳаводаги ҲК иложсиз бажарадиган ҳаракатлари, унинг тезликка ва ҳолатига боғлиқ ўзгаришлар.
Учувчилар экипажи аъзоси — гувоҳномага эга экипаж аъзоси, ҲК парвози пайтида ҲК органларини бошқариш вазифаси юкланган шахс.
ҲК экипажи — учиш вақтида ҲКни бошқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича тегишли тартибда маълум бир вазифаларни бажариш юклатилган шахслар.
Экспериментал авиация — авиация ва бошқа техника соҳасида тажриба-конструкторлик, экспериментал ва илмий-тадқиқот ишлари ҳамда синовлар учун мўлжалланган авиация экспериментал авиация ҳисобланади.
Ўтиш эшелони — ҲК баландлик ўлчаш мосламасининг 760 мм рт.ст. асосидаги ўлчам босимидан аэродром ўлчам босимига ўтиши керак бўлган баландлик.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Учиш эшелони — 1013,2 мбар босим катталигига киритилган доимий атмосфера босимининг юза қисми бўлиб, бошқа бундай юза қисмлардан белгиланган босим оралиқларига фарқ қилади.
Эксплуатант — ҲКни эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи ёки ушбу соҳада ўз хизматларини таклиф этувчи шахс, ташкилот ёки корхона.
Махсус авиация ишлари билан шуғулланувчи эксплуатант — қишлоқ хўжалиги, қурилиш, аэросуратга олиш, кузатув ва қўриқлаш, шунингдек санитария ва қутқарув учишлари каби авария операцияларини бажариш учун тижорат авиацияси эксплуатацияси билан шуғулланувчи шахс, ташкилот ёки корхона.
б) абсолют ва нисбий баландликда қарор қабул қилишда баландлик ўлчамларида, тегишли эксплуатация тоифаларида ифодаланадиган қўнишга киришиш ва қўниш;
в) УҚЙдан кўриш узоқлиги катталикларида ва қарор қабул қилишнинг абсолют ва нисбий баландликларида ифодаланадиган вертикаль кўриш орқали қўнишга киришиш ва қўниш;
г) ноаниқ қўнишга киришиш ва қўнишда ўқ йўлакчасида горизонтал кўриниш ўлчамини ҳисобга олган ҳолда минимал абсолют ва нисбий баландлик ўлчамини кўзда тутиш керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
НОТАМ — аэродром ҳолати, радиотехника воситалари, қўниш тизимлари ва бошқалар ҳақида учувчиларга маълум қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қоидалар Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, давлат, тижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадларида тижорат ҳамда умумий аҳамиятдаги ФА фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ФА фаолиятини амалга ошириш бўйича асосий норматив ҳужжат ҳисобланиб, тижорат парвозлари ва умумий аҳамиятдаги авиация парвозларини ташкил қилиш, таъминлаш ва бажариш, шунингдек ҳаводаги ҳаракатни бошқариш қоидаларини тартибга солади. Юқорида зикр этилган масалалар бўйича бошқа барча норматив ҳужжатлар ушбу Парвоз қилиш қоидалари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва чоп этилади.
3. Қоидалар давлат, тижорат, жамоат ташкилотлари ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлган Ўзбекистон Республикаси экспериментал ва ФА, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат авиацияси ва бошқа давлатлар авиациясининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ҳаво трассалари, маҳаллий ҳаво йўллари, белгиланган йўналишлар ва аэродромлар ҳудудларидаги парвозларда татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларига уларнинг ўз давлатларидан ташқарида бўлган вақтларига ҳам, башарти ҳаво кемаси турган давлат қоидаларида бошқа шартлар талаб этилмаса, татбиқ этилади.
5. Қоидалар фуқаро тижорат авиацияси учун ва умумий аҳамиятдаги ФА учун ҳам ягонадир ва барча авиация ходимлари учун унинг бажарилиши мажбурийдир.
7. Қоидаларни бузган авиация ходимлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ интизомий, маъмурий, моддий, шунингдек жиноий жавобгарликка тортиладилар.
8. Одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ёки табиий офатлар билан боғлиқ парвозларни ташкил қилишда учувчилар бўлинмасининг командирлари кечиктириб бўлмайдиган вазиятлар юзага келганда ўзларининг жавобгарликлари остида ушбу Қоидаларда баён этилган тартиб ва парвоз қоидаларидан ва парвоз ҳамда иш вақтидан четга чиқишга ҳақлидирлар.
Кўрилган тадбирлар тўғрисида ушбу лавозимдаги шахслар зудлик билан ўзларининг бевосита раҳбарларига ва Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратга хабар қилишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Фуқаро ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини таъминлаш, фуқаро ҳаво кемаларининг, фуқаро аэродромларининг ва улардаги асбоб-ускуналарнинг уларни Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга яроқлилигини аниқлайдиган нормаларга мувофиқлиги бўйича давлат назоратини Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси ФА парвозлари миллий (давлат) таниш белгиси ва рўйхат белгиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган рамзи қўйилган ҳаво кемаларида бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Миллий (давлат) таниш белгиси (Ўзбекистон Республикаси учун — «UK») миллий рамзлар сериясидан танлаб олинади, у Халқаро электр алоқалари бирлашмаси томонидан рўйхатдан ўтказаётган давлат учун ажратилган танитадиган шартли радиочақириқ белгиларига киритилган бўлиши керак. Давлат белгиси ҳақида Халқаро ФА ташкилоти хабардор қилинади.
12. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемалари давлат реестрига киритилган ҳаво кемалари фуқаро ҳаво кемалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳаво кемаси реестрга киритилгандан сўнг, унга фуқаро ҳаво кемаси давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ҳаво кемаларини реестрга киритиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларида (Ўзбекистон Республикаси АҚ-95) (2003 йил 29 май, рўйхат рақами 1239) белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Давлат рўйхатига киритилиш пайтида ҳаво кемасига рўйхат таниш белгиси берилиб, у миллий (давлат) таниш белгиси билан бирга шу ҳаво кемасида қайд этилади. Таниш белгилари ва уларни қайд этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси АҚ-95) (2003 йил 29 май, рўйхат рақами 1239) мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳаво кемаси давлат реестрига киритилгандан бошлаб, бошқа давлатлар ҳаво кемалари реестрларидаги шу ҳаво кемасига нисбатан илгари киритилган барча ёзувлар тан олинмайди.
Худди шунингдек, бошқа давлатнинг реестридан белгиланган тартибда ўчирилмаган ҳаво кемасининг давлат ҳаво кемаларининг реестрига киритилиши тан олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ҳаво кемаси белгиланган тартибда бошқа давлатга, чет эл юридик ёки жисмоний шахсига сотилса ёки берилса;
18. Фуқаро ҳаво кемаси ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги амалдаги нормаларига жавоб берсагина фойдаланишга қўйилади.
а) янги конструкциядаги (янги русумдаги) ҳаво кемаси завод, сертификация синовларидан ўтиши керак, агар ўтказилган синовлар натижасида ҳаво кемаси ҳаво кемаларининг учишга яроқлилиги борасидаги амалдаги нормаларига жавоб бериши аниқланса, унга ҳаво кемаси турининг учишга яроқлилиги тўғрисидаги сертификат берилади;
б) қабул қилинган конструкциядаги ҳар бир ҳаво кемаси белгиланган тартибда зарур синовлардан ва текширувлардан ўтказилади, бу синов ва текширишлар асосида учишга яроқлилик тўғрисидаги сертификат берилади;
в) ҳаво кемаси таъмирланса ёки фойдаланиладиган жойга қисмларга ажратилган ҳолда олиб келинса, шунингдек ушбу ҲК нусхаси Ўзбекистон Республикаси фуқаро ҳаво кемалари давлат реестрида биринчи марта рўйхатдан ўтаётган бўлса, белгиланган тартибда синовдан ўтказилиши керак.
19. Ҳар бир ҳаво кемасининг ундан фойдаланиш жараёнида учишга яроқлилик нормаларига жавоб бера оладиган ҳолатда сақлаш масъулияти ушбу ҳаво кемасининг эгаси, ундан фойдаланадиган корхона, муассаса ва ташкилотга юкланади.
20. Учишга яроқлилик сертификатини бериш ҳаво кемасида ушбу русумдаги ҳаво кемасининг амал қилувчи сертификати ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бўлганда Учишга яроқлилик сертификатини бериш қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси АҚ-30) (2003 йил 5 март, рўйхат рақами 1225) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Давлат рўйхатидан ўтмаган ва учишга яроқлилик тўғрисида амалдаги гувоҳномага эга бўлмаган, шунингдек давлат-рўйхат таниш белгилари қўйилмаган ҳаво кемаларининг парвоз қилишига йўл қўйилмайди (ман этилади), завод, эксплуатация ва сертификация синовлари ўтказиладиган ҳаво кемалари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Парвозни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси ФА ҳаво кемасида бўлиши лозим бўлган қўшимча ҳужжатлар рўйхати ушбу Қоидаларнинг 8-иловасида белгилаб берилган.
24. Максимал сертификатланган учиш массасига қараб ҳаво кемалари 1, 2, 3, 4-классларга бўлиниши мумкин (мазкур Қоидаларнинг 11-иловаси).
28. Минимумларни ва аэропортлар схемаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш учун максимал сертификатланган қўниш массасида пасайиш тезлигидан 1,3 марта ошадиган тезлигига асосланган ҳаво кемаларининг ICAO тоифалари бўйича таснифланишидан фойдаланилади (мазкур Қоидаларнинг 12-иловаси).
29. Фуқаро ҳаво кемаси экипажи кема командири, учувчилар таркибига кирувчи бошқа шахслар ва экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимларидан иборат бўлади.
30. Экипаж таркиби ҳаво кемасининг тури, класси ва вазифа, мақсади ва ундан фойдаланиш шароитлари ҳисобга олиниб белгиланади.
32. Парвозда ҳаво кемасини бошқаришни битта учувчи таъминласа ва кемада экипажнинг бошқа аъзолари талаб этилмаса, бундай ҳаво кемасининг экипажи ҳаво кемасининг командиридан иборат бўлади.
33. Экипажнинг учувчилар таркибидан иборат минимал таркиби ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмада кўрсатилади.
34. Экипажнинг учувчилар таркибига учувчилар таркиби гувоҳномасига эга бўлган, шунингдек ушбу турдаги ҳаво кемасини ва ундаги ускуналарни бошқариш учун зарур бўлган тайёргарлик ва тажрибага эга шахслар: учувчилар, штурманлар, махсус ишларни бажарадиган бортмуҳандислар, бортмеханиклар, бортрадистлар ва бортоператорлар киради.
35. Экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимларига ҳаво кемасидан парвозда фойдаланиш ва уни бошқариш билан боғлиқ бўлган вазифаларни бажармайдиган экипаж аъзолари: борткузатувчилар, юк ҲК бортоператорлари ва парвоз мақсадига қараб парвоз топшириғига киритилган бошқа мутахассислар киради.
36. Экипаж таркибига учувчилар ёки экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимлари таркибига кирмайдиган шахсларни киритиш ман этилади.
37. Экипаж таркибига кирадиган шахслар, эгаллаган лавозимларидан ва иш тажрибаларидан қатъи назар, махсус тайёргарликдан ўтишлари ва парвозга тайёргарликлари текшириб кўрилиши шарт.
38. Учувчилар таркиби ва экипажнинг хизмат кўрсатувчи ходимларининг саломатликлари белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Саломатлиги бўйича парвоз ишларига яроқлилик ФА тиббий-учиш эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.
39. Учувчи ихтисослигига ва маълум турдаги ҳаво кемасини мустақил бошқариш учун зарур бўлган тайёргарлик ва тажрибага эга бўлган шахсгина ҳаво кемасининг командири бўлиши мумкин.
40. Ҳаво кемасининг командири ўз бўлинмасининг командирига ва юқори турувчи командирларга (бошлиқларга) бўйсунади.
41. Ҳаво кемасининг командири экипажнинг бутун фаолиятини бошқаради, кемада қатъий интизом ва тартиб сақланишини, парвоз қоидаларига ва кемадан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлайди, шунингдек кемадаги одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кеманинг ва мол-мулкнинг асралиши учун зарур чораларни кўради.
42. Ҳаво кемаси командирининг буйруқлари кема ичидаги барча шахслар томонидан сўзсиз бажарилиши керак.
43. Учувчилар таркибига кирувчи шахсларнинг, шунингдек бошқа авиация ходимларининг тайёргарлик даражаси ва иш тажрибасига қараб, уларга класс берилади ва тегишли гувоҳнома (сертификат) топширилади.
44. Экипаж аъзолари хизмат вазифаларини бажариш чоғида белгиланган форма кийимида бўлишлари, ўзлари билан амал қилувчи гувоҳномани олиб юришлари ва уни ваколатли мансабдор шахслар талаб қилганда кўрсатишлари лозим.
45. Экипажнинг ҳар бир аъзоси парвоз топшириғини бажаришдан олдин (бажариш вақтида) маъмурият (ҲК командири) томонидан белгиланган дам олиш тартибига риоя этиш учун шахсан жавобгар.
46. Коррекцияловчи линзалардан фойдаланадиган экипаж аъзолари хизмат вазифаларини бажариш чоғида осон олинадиган жойда сақланадиган захира коррекция линзалари жамламасига эга бўлишлари керак.
47. Экипаж аъзоларининг багажи багаж, юк, почта ташишнинг белгиланган қоидаларига мувофиқ жойлаштирилади.
а) метеорологик ва аэронавигация вазиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳаво кемасининг парвоз қилиши учун ёқилғи қуйиш сарфини узил-кесил аниқлашга;
б) ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши, парвози ва қўниши ҳақида, шунингдек парвозни тугаллаш ва парвоз бошланган пунктга қайтиш ёки иложсиз қўниш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилишга.
Парвоз хавфсизлигига яққол хавф туғилганда, шунингдек кема ичидаги йўловчилар ҳаётини сақлаб қолиш ниятида парвоз режасидан, ҳаво транспорти қатновини таъминловчи идора кўрсатмаларидан ва парвоз топшириғидан четга чиққан ҳолда, аммо белгиланган парвоз қоидаларига иложи борича риоя этган ҳолда бундай қарор қабул қилиниши мумкин. Кема командири кўрилган тадбирлар тўғрисида кеманинг бевосита раҳбари бўлмиш ҳаво кемалари қатновини таъминловчи органга зудлик билан хабар қилиши шарт;
в) ҳаво кемаси ичидаги ҳар қандай шахсга ўз ваколатлари доирасида сўзсиз бажарилиши лозим бўлган буйруқ беришга;
г) хатти-ҳаракатлари билан парвоз хавфсизлигига бевосита таҳдид солаётган шахсларга нисбатан барча зарур чораларни кўришга ҳақли. Ҳаво кемаси энг яқин аэродромга қўнган заҳоти кема командири бундай шахсларни кемадан чиқариб юбориши, агар жиноят белгилари мавжуд қилмиш содир этган бўлсалар, уларни тегишли органларга топшириши мумкин;
д) парвоз хавфсизлигини ҳамда ҳаво кемасини қўндиришни таъминлаш учун зарур бўлса, парвоз пайтида ёнилғини тўкиб ташлаш, қўл юки, юк ва почтани ташлаб юборишга ҳақли. Иложсиз қўниш ҳолларида ҳаво кемаси командири ўз ваколатларини тегишли органларга топширгунига қадар кема ичида бўлган барча шахсларнинг хатти-ҳаракатларига раҳбарлик қилади;
е) об-ҳаво белгиланган минимумдан паст бўлганда, бошқа аэродромгача парвозларни давом эттиришга имкон бермайдиган (ёнилғи етишмовчилигида, авиация техникасининг ҳолати туфайли ва б.) ҳаво кемасини қўндиришга;
ж) ҳаво кемаси ичидаги барча шахслардан парвоз хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қоидаларни сўзсиз бажарилишини талаб этишга;
з) зарурият бўлганда учиш, оралиқ ва манзил аэропортларида ҲК юкланмасининг назорат ўлчовини амалга оширишга;
и) парвоз вақтида зарурат бўлганда йўловчиларнинг қўл юки ва багажини текширишга, мустасно тариқасида эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда йўловчиларни шахсан текширишга;
Ҳаво кемаси командирига шундай қарор қабул қилишга олиб келган шароитлар ва (ёки) вазиятдан келиб чиққан ҳолда қўниш учун иккинчи марта айланиб учиш бўйича дахлсиз ҳуқуқ берилган. Иккинчи марта айланиб қўниш бўйича маневр қоидасига кўра, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмада аниқланган минимал йўл қўйиладиган баландликдан, хавфсизликка таҳдид туғилганда — минимал баландликдан қатъи назар, бошланиши керак.
а) парвознинг хавфсиз бажарилишини таъминлаш даражасида учиши ва самолётни бошқариш техникасини билишга;
б) экипаж аъзоларининг касбий тайёргарлик даражасини билиши, уларнинг малакасини ошириш учун чоралар кўришга;
в) белгиланган талабларга мувофиқ парвоздан олдинги дам олиш тартибига ва парвоз топшириғини бажариш вақтида иш тартибига риоя этишга;
д) учиш учун ва парвоз вақтида қарор қабул қилиш учун метеорологик ва аэронавигацион вазиятни тўғри баҳолай олишга;
е) парвоз топшириғини ўзи ва экипаж аъзолари бажара олмайди, деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортишга;
ж) самолёт парвоз учун яроқлилигига, у тегишли тарзда рўйхатдан ўтказилганлигига ва ҳаво кемасида буни тасдиқловчи фуқаро ҲК давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги амалдаги гувоҳнома ва учишга яроқлилик сертификати мавжудлигига ишонч ҳосил қилишга;
з) парвозларни бажариш вақтида ҲК бортида ушбу Парвоз қилиш қоидаларига (Ўзбекистон Республикаси АҚ-91) эга бўлишга;
и) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ ҳаво кемасининг ҳолати ва парвозга шайлигини, унинг тўғри юкланганлигини, юкнинг тўғри тақсимланганлигини ва ишончли маҳкамланганлигини назорат қилишга;
к) эҳтиёткорлик қоидаларини, радиоалоқа фразеологияси ва радиоалоқа олиб бориш қоидаларини билиш ва риоя этишга;
л) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказишга;
50. Агар парвоздаги ҳаво кемасига хавф таҳдид солса ёки кема ҳалокатга учраётган ёхуд учраган бўлса, кема командири одамларнинг ҳаётини ва соғлиғини сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриши шарт. Экипажнинг барча аъзолари одамларни қутқаришда иштирок этишлари шарт.
51. Ҳалокатга учраган ҳаво кемасини сақлаб қолишни таъминлаш мақсадида кема командири ҳаво кемасининг эксплуатант номидан кема, багаж, юк, почтани транспортировка қилиш тўғрисида битим тузиши ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда бошқа чораларни кўриши мумкин.
52. Бошқа ҳаво кемаси ёки денгиз кемасидан фалокат сигнали олган, ёки ҳалокатга учраётган ёхуд учраган ҳаво кемасини, ёхуд хавф остида қолган одамларни учратган ҳаво кемаси командири ўзига ишониб топширилган ҳаво кемаси, йўловчилари ва экипажига зарар етказмайдиган даражада уларга ёрдам кўрсатиши, картада фалокат жойини белгилаши ва ҳаво транспорти қатновини бошқариш органига фалокат тўғрисида хабар бермоғи шарт.
а) Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрда 549-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, ушбу Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ҳаво кемаси бортидаги йўловчилар сонининг ташиш ҳужжатларида кўрсатилган сонга мослиги учун (борткузатувчининг докладига кўра);
в) ҳар бир парвознинг хавфсиз тугаши ва ҳаво кемасини ўзи шахсан бошқариши ёки иккинчи учувчига бошқарувни берганлигидан қатъи назар, парвоз топшириғининг бажарилиши учун;
е) парвоз пайтида ва ерда ҳаво кемасида аниқланган носозликлар, ҳаво кемасининг ёки унинг тизимлари ишидаги четга чиқишлар тўғрисидаги изоҳларни борт дафтарига ўз вақтида киритилиши, борт дафтарида кўрсатилган ёнилғи қолдиғи миқдорининг ҳаво кемасини топшириш вақтида ундаги амалда мавжуд бўлган ёнилғи миқдорига мослиги учун;
а) ҳаво кемаси командири соғлиғи ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра парвоз вақтида ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолатларда парвозни хавфсиз бажарилишини таъминлаш даражасида учиши ва самолётни бошқариш техникасини билишга;
в) парвозга тайёргарлик кўриш ва парвоз вақтида қарор қабул қилиш учун метеорологик ва аэронавигацион вазиятни тўғри баҳолай олишга;
г) ўзини парвоз топшириғини бажара олмайди деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортишга;
д) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ ҳаво кемасининг ҳолати ва парвозга шайлигини, унинг тўғри юкланганлигини, юкнинг тўғри тақсимланганлигини ва ишончли маҳкамланганлигини назорат қилишга;
е) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ иккинчи учувчига юклатилган бўлса, фазога кўтарилишдан олдин авария ва юк люкларини, ёнилғи қуйиш бакларини бекитиши, ҳаво кемаси фюзеляжининг эшикларини ёпишга;
ж) эҳтиёткорлик қоидаларини, радиоалоқа фразеологияси ва радиоалоқа олиб бориш қоидаларини билиш ва риоя этишга;
з) парвоз вақтида ҳаво кемаси командирига ҳаво кемаси авиация техникаси ва асбоб-ускуналаридаги барча четга чиқишлар ва носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдиришга ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларини беришга;
и) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ қарор қабул қилиш баландлигидан қўниш учун иккинчи марта айланиб учиб келишни бажаришга, башарти бунга қадар ҳаво кемаси командири томонидан қўниш ҳақида ёки иккинчи марта айланиб келиб қўниш ҳақида қарор қабул қилинмаган, экипажга хабар қилинмаган бўлса;
к) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказишга ва ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдиришга мажбур.
56. Ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ экипажида штурман назарда тутилмаган ҲК ларида парвоз карталари, маълумот материаллари, штурман ҳужжатлари ва аэронавигация ахборотлари ҳужжатлари мавжуд бўлиши учун жавобгарлик иккинчи учувчига юклатилади (FIRST OFFICER).
а) тегишли тайёргарликдан ўтгандан сўнг ҲК командирининг рухсати билан парвознинг барча босқичларида ҳаво кемасини бошқаришга;
б) ҳаво кемаси командири соғлиги ҳолати ёки бошқа сабабларга кўра парвоз вақтида ўз мажбуриятларини бажара олмаганда ва бу мажбуриятларни бажаришни иккинчи учувчи ўз зиммасига олган ҳолатларда, ҳаво кемаси командири ҳуқуқларини парвозда қўллашга ҳақли.
а) Мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши;
б) юкни ҳаво кемасининг белгиланган марказига ва парвоз массасига риоя этган ҳолда жойлаштириш ва маҳкамлаш (ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва экипаж иш технологиясига мувофиқ аниқланадиган мажбуриятларига мувофиқ);
г) ҳаво кемаси командири томонидан қўниш ҳақида ёки иккинчи марта айланиб келиб қўниш ҳақида қарор қабул қилинмаган, экипажга хабар қилинмаган бўлса қарор қабул қилиш баландлигида ўз вақтида ва тўғри ҳаракат қилиши;
е) командирнинг рухсати билан, ёки ҳаво кемасининг командири соғлиғи туфайли ёки бошқа сабабларга кўра парвоз вақтида ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда ҳаво кемасини бошқарганда парвознинг хавфсиз тугаши;
ж) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун жавобгардир.
а) ҳаво кемаси ускуналари ва навигация асбоб-ускуналарини, навигация воситаларидан фойдаланиш усулларини билишга ва белгиланган йўналишлар ва парвоз схемалари бўйича самолёт бошқарилишини таъминлашга;
в) парвозга тайёргарлик кўриш ва парвоз вақтида қарор қабул қилиш учун метеорологик ва аэронавигацион вазиятни тўғри баҳолай олишга;
г) ўзини парвоз топшириғини бажара олмайди деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортишга;
д) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ ҳаво кемасининг ускуналари ва навигация асбоб-ускуналарининг ҳолати ва парвозга шайлигини назорат қилишга;
е) парвоз вақтида ҳаво кемаси командирига барча четга чиқишлар ва носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдиришга ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларини беришга;
ж) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказишга ва ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдиришга мажбурдир.
а) мутахассислардан ҳаво кемаси ускуналарида ва навигация асбоб-ускуналарида аниқланган носозликларни бартараф этишни талаб қилиши;
а) Мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши;
б) навигация асбоб-ускуналарини соз ҳолда қабул қилиш ва ҳаво кемаси бортида штурманлик жиҳозлари мавжудлиги;
г) ҳаво кемаси бортида парвозни бажариш учун зарур бўлган парвоз карталари, маълумот материаллари, штурман ҳужжатлари ва аэронавигация ахборотлари ҳужжатлари мавжуд бўлиши;
д) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажарилиши учун жавобгардир.
63. Бортмуҳандис (бортмеханик) ҳаво кемаси командирига ва юқори турувчи командирларга (бошлиқларга) бўйсунади.
а) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва ҲКни парвозда ва техник эксплуатация қилиш бўйича бошқа йўриқномаларга мувофиқ ҳаво кемасидан фойдаланиш қоидаларини билиши ва бажариши;
в) ўзини парвоз топшириғини бажара олмайди деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортиши;
г) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ ҳаво кемасини парвозга тайёрлашни амалга ошириши;
д) ҳаво кемаси командирига ҲК двигателлари ва тизимларидаги барча четга чиқишлар ва носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдириши ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларини бериши;
ж) ҳаво кемаси командирининг двигателларни ва ҳаво кемаси тизимларини бошқариш бўйича буйруқларини ўз вақтида бажариши;
з) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказиши ва ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдириши;
и) техник ҳужжатларни расмийлаштириши, парвоздан кейин борт дафтарига авиация техникаси иши бўйича ва кўрик натижаларига кўра изоҳларни ўз вақтида киритиши, ҳаво кемасини белгиланган тартибда топшириши.
65. Бортмуҳандис (бортмеханик) мутахассислардан ҳаво кемасида аниқланган носозликларни бартараф этишни ва ҳаво кемасини штат асбоб-ускуналари, зарур ашёлар ва кема ҳужжатлари билан таъминлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
а) Мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши;
г) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага ва экипаж иш технологиясига мувофиқ, авария ва юк люкларини, ёнилғи қуйиш бакларини бекитиш, ҳаво кемаси фюзеляжи эшикларини;
д) ҳаво кемаси бортида белгиланган кема ҳужжатлари, авариядан қутқарув воситалари, парвоз учун етарли миқдорда ёнилғи, мой, суюқликлар ва газлар бўлиши;
ж) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун жавобгардир.
а) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасидаги электр-, радио-, ва ёруғлик-техник асбоб-ускуналаридан фойдаланишни билиш ва улардан фойдаланишга, борт радиовоситалари ва икки томонлама радиоалоқа ишини таъминлашга;
в) ўзини парвоз топшириғини бажара олмайди деб ҳисобласа ёки уни бажариш хавфсизлиги учун ишончи комил бўлмаса уни бажаришдан бош тортишга;
д) ҳаво кемасидаги электр-, радио-, ва ёруғлик-техник асбоб-ускуналарининг ҳолатини ва парвозга шайлигини назорат қилишга;
е) ҳаво кемаси командирига ҲҲБ органлари кўрсатмаларини ва метеорологик ахборотни ўз вақтида етказишга;
ж) ҳаво кемаси командирига ҲК электр-, радио-, ва ёруғлик-техник асбоб-ускуналаридаги барча четга чиқишлар ва носозликлар тўғрисида ўз вақтида билдиришга ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларини беришга;
з) ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ ҳаво кемасини қўнгандан кейин ва тўхтаб туриш жойига олиб бориб қўйгандан сўнг кўрикдан ўтказишга ва ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдиришга мажбур.
69. Бортрадист авиация муҳандислари таркиби мутахассислардан ҳаво кемасида аниқланган ҲК электр-, радио-, ва ёруғлик техник асбоб-ускуналаридаги носозликларни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
а) Мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши;
б) борт радиовоситаларининг парвоз чоғида ишончли ишлаши ва икки томонлама барқарор радиоалоқанинг тутиб турилиши;
в) қабул қилинган диспетчерлик кўрсатмалари, метеорологик ва бошқа маълумотларнинг ҳаво кемаси командирига ўз вақтида ва аниқ билдирилиши;
г) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажарилиши учун жавобгардир.
71. Борткузатувчи бевосита ва юқори турувчи бошлиқларга, парвоз топшириғини бажариш вақтида эса ҳаво кемаси командирига бўйсунади.
а) ҳаво кемасидаги авариядан қутқариш ва маиший асбоб-ускуналардан фойдаланишни билишга ва уларнинг ҳолатини назорат қилиши, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ улардан фойдаланишга;
в) ерда хизмат кўрсатиш бўйича агентдан ташув ҳужжатларини авиакомпания қоидаларига мувофиқ қабул қилиб олиш ва юк ҳамда «NOTOS» шакли бўйича махсус тоифадаги багаж мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни сўрашга, ҲК командирига бортда махсус юк мавжудлиги тўғрисида ахборот беришга мажбур. Тижорат юкламасини ҲК бортига жойлаштириш ва ундан туширишда борткузатувчининг мажбуриятлари доираси авиакомпания қоидалари орқали аниқланади;
г) юклама схемасига, марказлаштириш графигига ва йиғма-юклама ведомостига ёки ҲК командирининг кўрсатмасига мувофиқ йўловчиларнинг жойлашишини назорат қилишга;
д) йўловчи салонида қўл юки (багаж)нинг авиакомпания қоидаларига мувофиқ жойлаштирилишини назорат қилишга, бунда аварияда чиқиш йўллари ва унга ўтиш йўлакларининг бекилиб қолмаслигига эътибор қаратишга;
е) ҳаво кемасининг санитария ҳолатини назорат қилишга, йўловчи салони ва иш жойида тозалик ва тартибни сақлашга;
з) йўловчилар томонидан ҳаво кемаси бортида ўзини тутиш қоидаларига риоя этилишини таъминлашга, бу қоидаларнинг бузилганлиги тўғрисидаги барча ахборотларни ҳаво кемаси командирига ўз вақтида билдиришга;
и) йўловчилар тўғрисида ғамхўрлик қилиш, ҳаво кемаси командирининг кўрсатмасига (рухсатига) кўра уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўришга;
к) парвоз тугагандан сўнг ҲК командирига ўз мулоҳазаларини билдириш, ўз ишини баҳолаш ва йўналишнинг ҳужжатларини расмийлаштиришга;
л) ҲК борт дафтарига маиший асбоб-ускуналарнинг парвоз давомидаги иши тўғрисида ёзиб қўйиш, маиший асбоб-ускуналарни ва бортдаги жиҳозларни белгиланган тартибда топширишга мажбур.
а) ерда жойлашган хизмат ходимларидан ҳаво кемасини парвозга тайёрлаш вақтида аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб этишга;
б) ҳаво кемаси бортидаги йўловчилардан ҳаво кемасида ўзини тутиш қоидаларини аниқ бажаришни талаб этишга ҳақли.
а) мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши;
б) йўловчиларнинг юклама схемасига, марказлаштириш графигига ва йиғма-юклама ведомостига ёки ҲК командирининг кўрсатмасига мувофиқ жойлашиши;
в) йўловчи салонида қўл юки (багаж)нинг авиакомпания қоидаларига мувофиқ жойлаштирилиши, бунда аварияда чиқиш йўллари ва унга ўтиш йўлакларининг бекилиб қолмаслигига;
д) йўловчилар томонидан ҳаво кемаси бортида ўзини тутиш қоидаларининг бузилганлиги тўғрисида ҳаво кемаси командирига ўз вақтида билдириш;
ж) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажариши учун жавобгар.
75. Юк ҲК бортоператори бевосита ва юқори турувчи бошлиқларга, парвоз топшириғини бажариш вақтида эса ҳаво кемаси командирига бўйсунади.
а) ҳаво кемасининг юк кабинаси (юк бўлмаси)даги асбоб-ускуналарни билиш ва улардан ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланмага мувофиқ фойдаланиш, юкларни ортиш, жойлаштириш ва маҳкамлаш қоидаларини, керакли ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини билишга;
в) ташув ҳужжатларига ва марказлаштириш графигига мувофиқ юкларнинг борлиги, жойлаштирилиши ва маҳкамланганлигини ва упаковкасининг созлигини назорат қилишга;
з) ҲК борт дафтарига ҳаво кемасининг юк кабинасидаги асбоб-ускуналарнинг иши тўғрисида ёзиб қўйиш, борт асбоб-ускуналарини ва бортдаги жиҳозларни белгиланган тартибда топширишга мажбур.
а) муҳандислик-авиация хизмати ходимларидан ҳаво кемасининг юк кабинаси (юк бўлмаси)даги асбоб-ускуналардаги носозликларни бартараф этишни талаб этишга;
б) ташувларни ташкил қилиш хизмати ходимларидан юкларнинг марказлаштириш графигига мувофиқ жойлаштирилиши ва маҳкамланишини, юкларнинг упаковкаси бузилган бўлса уларни тузатишни талаб этишга ҳақли.
а) мазкур Қоидалар, ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма ва бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзига тегишли қисмлари бўйича талабларнинг бажарилиши;
б) юкларнинг ташув ҳужжатларига ва марказлаштириш графигига мувофиқ жойлаштирилиши ва маҳкамланганлиги;
г) парвоз топшириғини бажариш вақтида ўз хизмат мажбуриятларини, ҲК командирининг буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажарилиши учун жавобгар.
79. Махсус ишларни бажарадиган учувчи-кузатувчилар, бортоператорлар, шунингдек экипаж таркибига киритилган бошқа мутахассислар парвоз вақтида ҳаво кемаси командирига бўйсунадилар ва лавозим йўриқномасига биноан ўз вазифаларини бажарадилар.
81. Стажёр ҳаво кемаси командирига, юқори турувчи тўғридан-тўғри командирларга (бошлиқларга) ва бевосита унинг стажировкаси билан шуғулланувчи экипаж аъзосига бўйсунади, улар стажёрнинг ўз функционал вазифаларини тўлиқ ва тўғри бажарилиши учун жавобгар бўладилар.
82. Парвозга тайёргарлик кўриш вақтида ва парвозда стажёр қайси лавозимда стажировка ўтаётганлиги ва кимнинг иш ўрнини эгаллаганига қараб, ўша экипаж аъзосининг функционал вазифаларини бажаради.
83. Стажёр ҳаво кемаси командири билан келишган ҳолда қайси лавозимда стажировка ўтаётганлигига қараб, бевосита унинг стажировкаси билан шуғулланаётган шахс томонидан берилган доирада ўша экипаж аъзосининг ҳуқуқларидан фойдаланади.
84. Стажёрнинг ўз функционал вазифаларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри бажарилиши, стажёр томонидан қабул қилинадиган қарорлар учун жавобгарлик бевосита унинг стажировкаси билан шуғулланувчи экипаж аъзоси зиммасида бўлади.
а) парвоз вақтида юзага келган ҳаво кемаси тизимларини эксплуатация қилишнинг белгиланган нормаларидан, учиш техникасидан четга чиқишлар ёки уларнинг бузилиши ва уларга риоя этилмаётганлиги тўғрисида ўз вақтида ва эшиттириб экипажни огоҳлантиришга;
б) парвоз ниҳоясига етказилганидан сўнг ўзининг буйруқ берувчи раҳбарияти (буйруқ берувчи учувчилар) таркибига парвозни бажариш вақтида экипаж томонидан йўл қўйилган четга чиқишлар ёки бузилишлар тўғрисида хабар билдиришга мажбур.
86. Ҳаво кемаси экипажига етказилган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
88. Йўловчилар, багаж, юк ва почтани ташиш мақсадида парвозни амалга оширадиган ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун, шунингдек бошқа мақсадларда аэродромлар ва аэропортлар ташкил этилади.
89. Ўзбекистон Республикаси ФА тасарруфидаги фуқаро аэродромлари Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан юритиш юклатилган ФА аэродромлари давлат реестрига киритилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
90. Ўзбекистон Республикаси фуқаро аэродромларини ФА аэродромлари давлат реестрига киритиш ва давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан белгиланган тартибда бериладиган аэродромларнинг фойдаланиш учун яроқлилиги тўғрисидаги сертификатга асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
91. Аэродромларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби, шунингдек муваққат аэродромларни, авиация ишларини таъминлаш учун аэродромлар ва қўниш майдончаларини ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
92. Ҳамкорликда жойлашиш ва ҳамкорликда фойдаланиш аэродромларини давлат рўйхатига олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқланади.
93. Ҳар қандай фуқаро аэродроми аэродромларнинг фойдаланишга яроқлилиги борасидаги нормаларга жавоб берсагина фойдаланишга қўйилади.
94. Фуқаро аэродромларидан фойдаланишга рухсат бериш Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
95. Фуқаро ва экспериментал авиация ҳаво кемаларининг ҳамкорликда жойлашиши ва ҳамкорликда фойдаланиши, фуқаролик аэродромларида парвозларни ташкил қилиш ва бажариш тартиби, аэродром ҳудудида парвозларни бажариш мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган йўриқномага, аэродромлар аэроузелларга бирлаштирилганда эса — мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига кўра белгиланади.
96. Аэродром атрофида парвозларни бажариш бўйича йўриқнома парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга мувофиқ даврий текширувдан ўтказилиб турилиши керак. Текшириш амалдаги рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва аэродромларнинг фойдаланишга яроқлилиги тўғрисидаги гувоҳномани узайтириш жараёнида ўтказилади.
97. Ҳаво кемаларининг аэродром атрофида парвозларни бажариши учун зарур маълумотлар аэронавигация ахборотлари (АНА) ҳужжатларида эълон қилинади.
98. Аэродромларни қуриш ва қайта қуриш тегишли вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
99. Аэродром ҳудудида бинолар, иншоотлар, алоқа линиялари, юқори кучланишли электр узатиш, радиотехника линиялари ва ҳаво кемалари парвозига хавф туғдириши ёки аэродромларнинг радиотехник алоқаларининг нормал ишлаши учун халақит бериши мумкин бўлган бошқа объектларни жойлаштириш тасарруфида аэродром бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан келишилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
100. Ҳаво кемалари ҳаракатининг интенсивлиги, авиаташувлар ҳажмига қараб аэропортлар бешта классга бўлинади: 1, 2, 3, 4 ва 5. 5-классдан паст бўлган барча аэропортлар таснифланмаган аэропортларга киради.
101. Аэропортларнинг жойлашиши, режалаштирилиш ва таснифланиши ФА аэропортларини технологик лойиҳалаш нормалари орқали аниқланади (ICAO 9184-ҳужжати. 2002 й. № 3).
г) жойлашиши ва экипажлар томонидан парвозда трасса бўйлаб фойдаланишига кўра — базавий, оралиқ, учиш, қўниш ва захира;
д) денгиз сатҳига кўра жойлашиш баландлиги ва рельефи хусусиятига кўра — тоғли ва текисликда жойлашган;
е) фойдаланишга қўйилиши бўйича қўниш учун минимум бўйича — тоифаланган ва тоифаланмаган аэродромларга бўлинади.
103. Стандарт шароитларда сунъий қоплама узунлигига қараб аэродромлар А, Б, В, Г, Д, Е классларига бўлинади.
104. Фуқаро ҳаво кемаларининг парвозлар учиш шароитлари ва самолётни бошқариш, ҳудуди, баландлиги, физик-географик шароитлар ва сутка вақтига қараб таснифланади.
б) авиация ишларини бажариш бўйича — ФАдан халқ хўжалиги тармоқларида фойдаланишда, шунингдек аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария тадбирларини ўтказиш учун;
д) методик парвозлар — ҳаво кемалари ҳаракатининг рационал траекторияларини излаш ва ҳаво кемасини бошқариш методларини аниқлаш, учувчилар таркибини ўқитиш дастурлари ва методикаларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, йўриқчилик ишига қўйилган учувчилар таркибининг методик тайёргарлигини текшириш;
ж) синов (назорат-синов) — ҳаво кемасини ёки унга ўрнатилган двигателлар ва асбоб-ускуналарни синаш учун;
з) ердаги тизимлар ва РТВни учириб кўриб синовдан ўтказиш — радиотехник воситалар, ердаги навигация қўниш тизимларини текшириш, созлаш учун;
и) ҳаво кемаларини учириб синаб кўриш (ҲК назорат парвозлари) — ҳаво кемаси тизимлари ва агрегатларининг ерда текшириш мумкин бўлмаган ишини парвозда синаб кўриш учун;
к) бошқа жойга ўтказиш — ҳаво кемаларини таъмирлашга (таъмирлашдан) олиб бориш, янги жойлашиш жойига ёки иш жойига етказиш;
л) намойиш парвозлари — авиация техникасини кўрсатиш, авиация ютуқларини ташвиқот қилиш учун (авиасалонлар-кўргазмалар);
м) қидирув-қутқарув ва авариядан қутқариш — ҳалокатга учраган экипаж, йўловчилар, учувчи аппаратлар, дарё ва денгиз кемаларини излаш ва ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек табиий офатларда.
Визуал қўнишни бошлаш, одатда ускуналар бўйича қўнишни бошлашнинг давоми бўлиб, белгиланган қоидаларга кўра амалга оширилади ва қўнишдан олдинги тўғри чизиққа кириш учун кўз билан кузатган ҳолда маневр бажаришни назарда тутади.
108. Ускуналар бўйича қўнишни бошлаш схемаларидан фойдаланган ҳолда қўнишга киришиш қуйидагиларга бўлинади:
г) йўналиш-трасса бўйлаб — битта парвозда белгиланган йўналиш ва ҳаво трассаси (МҲЙ) бўйлаб бажарилади.
а) чекланган паст баландликларда — 200 метргача маҳаллий рельефлар ва сув ҳавзалари устидан ўтадиган парвозлар;
б) кичик бўлмаган — 200 метрдан баланд ва 1000 метргача маҳаллий рельефлар ва сув ҳавзалари устидан ўтадиган парвозлар;
д) стpатосфеpада — денгиз сатҳидан 12000 метрдан ортиқ баландликда амалга ошириладиган парвозларга бўлинади.
в) оралиқ — ҳаво кемаси учишидан қўнишига қадар бўлган вақтда кундузги парвоздан тунги парвозга ёки аксинча ўтилади.
114. Фазога кўтарилиш учун аэродром минимуми — учиш-қўниш йўлагида кўринишнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, зарурат бўлганда — булутлар пастки чегарасининг ушбу турдаги ҳаво кемасида парвозни бажаришга рухсат этиладиган баландлиги.
115. Қўниш учун аэродром минимуми — учиш-қўниш йўлагида кўришнинг ва ушбу турдаги ҳаво кемасининг қўнишига рухсат этиладиган, қарор қабул қилишнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, пасайишнинг минимал баландлиги (булутлар пастки чегарасининг баландлиги).
Кейинги таҳрирга қаранг.
116. Аэродромнинг визуал қўнишни бошлаш минимуми — ушбу аэродромда мазкур турдаги ҳаво кемасида визуал кузатиб қўнишга рухсат этиладиган минимал пасайишнинг, кўришнинг ва булутлар пастки чегараси баландлигининг минимал йўл қўйиладиган даражаси.
117. Фазога кўтарилиш учун аэродром машқ минимуми — учиш-қўниш йўлагида кўришнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, зарурат бўлганда — булутлар пастки чегарасининг ушбу турдаги ҳаво кемасида машқ парвозларини бажаришда учишга рухсат этиладиган баландлиги.
118. Қўниш учун аэродром машқ минимуми — учиш-қўниш йўлагида кўришнинг ва ушбу турдаги ҳаво кемасининг машқ парвозларида қўнишга рухсат этиладиган, қарор қабул қилишнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, пасайишнинг минимал баландлиги (булутлар пастки чегарасининг баландлиги).
Кейинги таҳрирга қаранг.
119. Фазога кўтарилиш учун ҳаво кемаси минимуми — ушбу турдаги ҳаво кемасида фазога кўтарилишни хавфсиз амалга оширишга имкон берадиган баландлиги белгиланган бўлса, учиш-қўниш йўлагида кўришнинг, булутлар пастки чегарасининг минимал йўл қўйиладиган даражаси.
120. Қўниш учун ҳаво кемаси минимуми — учиш-қўниш йўлагида кўришнинг ва ушбу турдаги ҳаво кемасининг хавфсиз қўнишига имкон берадиган, қарор қабул қилишнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, пасайишнинг минимал баландлиги (булутлар пастки чегарасининг баландлиги).
Кейинги таҳрирга қаранг.
121. Ҳаво кемасининг визуал кузатиб қўнишни бошлаш минимуми — мазкур турдаги ҳаво кемасида визуал кузатиб хавфсиз қўнишига имкон берадиган минимал пасайишнинг, кўришнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси.
122. Фазога кўтарилиш учун ҳаво кемаси командирининг минимуми — ушбу турдаги ҳаво кемасининг командирига фазога кўтарилишга рухсат этиладиган баландлиги белгиланган бўлса, учиш-қўниш йўлагида кўришнинг, булутлар пастки чегарасининг минимал йўл қўйиладиган даражаси.
123. Қўниш учун ҳаво кемаси командирининг минимуми — учиш-қўниш йўлагида кўришнинг ва ушбу турдаги ҳаво кемаси командирига қўнишга рухсат этиладиган қарор қабул қилишнинг минимал йўл қўйиладиган даражаси, пасайишнинг минимал баландлиги (булутлар пастки чегарасининг баландлиги).
Кейинги таҳрирга қаранг.
124. Қўниш учун ВПҚга кўра ҳаво кемаси командирининг минимуми — ушбу турдаги ҳаво кемаси командирига визуал бажариладиган парвозлар бажаришга рухсат этиладиган кўринишнинг, булутлар пастки чегарасининг минимал йўл қўйиладиган даражаси.
125. Авиация ишлари минимуми — ушбу иш тури учун белгиланган парвозларни бажариш қоидаларини (ВПҚ, УПҚ) қўллаган ҳолда авиация ишларини бажаришга рухсат этиладиган кўришнинг, булутлар пастки чегарасининг минимал йўл қўйиладиган даражаси.
126. Мураккаб метеорологик шароитларда парвозларнинг хавфсизлигини ва самарадорлигини таъминлаш учун қўниш ва қўнишлар учун аниқ киришнинг ICAO бўйича тоифалари ўрнатилади:
а) ICAO I — тоифа — қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш учун қарор қабул қилиш баландлиги камида 60 метр, ва (ёки) кўриш узоқлиги камида 800 метр, ёхуд учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 550 метр бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ICAO II —тоифа — қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 60 метрдан кам, лекин 30 метрдан кўп ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 300 метр бўлганда;
в) ICAO IIIа — тоифа — қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 30 метрдан кам, ёки қарор қабул қилиш баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 175 метр бўлганда;
г) ICAO IIIв — тоифа — қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги 15 метрдан кам, ёки қарор қабул қилиш баландлиги чекланмаган ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги камида 175 метрдан кам, лекин 50 метрдан кўп бўлганда;
(126-банднинг «б»,«в» ва «г» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 9 ноябрдаги 118-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1723-1, 24.11.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 48-сон, 519-модда)
д) ICAO IIIс — тоифа — қўниш учун аниқ кириш ва ускуналар бўйича қўниш қарор қабул қилиш баландлиги ва учиш-қўниш йўлакчасидаги кўриш узоқлиги чекланмаган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
127. Агар қарор қабул қилиш баландлиги (ҚҚБ) ва УҚЙда кўриш узоқлиги турли тоифаларда бўлса, унда ушбу парвозни қайси тоифага киритиш ҚҚБ бўйича ёки УҚЙда кўриш узоқлиги бўйича аниқланиши мумкин. Парвоз паст минимумли тоифа бўйича бажарилади.
128. Аэродромлар, ҳаво кемалари, ҳаво кемалари командирлари, авиация ишлари турлари учун шамол тезлиги бўйича чекловлар белгиланиши мумкин.
129. Ҳар бир муайян ҳолатда фазога кўтарилиш учун (қўниш, йўналиш бўйлаб парвоз қилиш, авиация ишлари ҳудуди бўйича) қарор қабул қилишда аэродромлар, ҳаво кемалари, ҳаво кемалари командирлари, авиация ишлари турлари минимумларидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг энг юқориси бўйича минимум аниқланади.
130. Яқиндаги радиомаркерли узатмали радиостанцияда (ЯРУР) метеокузатишлар бўлмаганда булутларнинг пастки чегараси баландлигида қўниш учун минимум ошади:
а) РҚТ бўйича — булутларнинг пастки чегараси баландлиги бўйича 30 м ва УҚЙда кўриш узоқлиги бўйича 500 метргача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ҚТУ бўйича — булутларнинг пастки чегараси баландлиги 200 метргача (камида) ва УҚЙда кўриш узоқлиги минимум бўйича, лекин камида 2500 метр бўлганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
131. Қўниш тизимлари билан жиҳозланган аэродромларда метеорологик кузатишлар учиш бошланиш жойи яқинида ва булутларнинг пастки чегараси баландлиги 200 метр ва ундан кам бўлган яқинликдаги радиомаркерли узатмали радиостанцияда (ЯРУР) ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
132. Қўниш тизимлари билан жиҳозланмаган аэродромларда кузатиш бошқарув-диспетчерлик пунктида олиб борилади. Пастки минимум булутлар баландлиги бўйича 200 метрдан ошадиган аэродромларда яқинликдаги радиомаркерли узатмали радиостанцияда (ЯРУР) кузатиш ўтказилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
133. Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши халқаро метеоминимуми ICAOнинг II ва III-тоифалари бўйича таъминланадиган аэродромларда булутларнинг пастки чегарасини кузатиш яқинликдаги радиомаркерли узатмали радиостанцияда (ЯРУР) ўтказилади.
134. Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари билан халқаро қатновларни бажаришда фойдаланиладиган хорижий аэродромлар учун учиш ва қўниш минимумлари белгиланади, улар ҳудудида аэродром жойлашган давлат томонидан белгиланган минимумлардан паст бўлмаслиги керак, янада пастроқ минимум ўрнатиш учун давлатнинг розилиги бўлган ҳоллар бундан мустасно.
135. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидаги парвозлар ҳаво трассалари, маҳаллий ҳаво йўллари ва белгиланган йўналишлар бўйича амалга оширилади.
136. Ҳаво трассалари, маҳаллий ҳаво йўллари ва белгиланган йўналишларнинг йўналишлари, кенглиги, шунингдек парвозлар эшелонлари (баландлиги) парвозлар хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда ва тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
137. Ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлик талабларига жавоб бериши аниқлангандан кейингина фойдаланишга қўйилади.
138. Ҳаво трассасининг кенглиги қоидага кўра 10 км қилиб белгиланади. Алоҳида ҳолларда РТВ етарлича таъминланмаган ҳудудларда ҳаво трассасининг кенглиги 20 км.гача кенгайтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
139. Ҳаво трассаларининг баъзи бир участкаларида ҳаво кемалари парвозлари учун ҳаво трассалари ва МҲЙнинг бошқа парвозлар билан банд бўлмаган даври учун тўғриланган йўналишлари белгиланиши мумкин.
140. Маҳаллий ҳаво йўллари қоидага кўра пастки самовий ҳудудларда белгиланади ва икки тоифага бўлинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) иккинчи тоифа — пастки эшелондан қуйидаги баландликларда визуал бажариладиган парвозлар қоидалари бўйича парвозлар учун. Иккинчи тоифа МҲЙ кенглиги жойнинг рельефи ва ундаги сунъий тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда 4 км.гача белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
141. Трассадан ташқари (МҲЙ ташқари) парвозларни визуал бажариладиган парвозлар қоидалари бўйича бажаришда йўналиш кенглиги қуйидагича белгиланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
142. Ҳаво трассаларидан ва МҲЙ дан ташқаридаги парвозлар йўналишлари аэродромларда баландликка чиқиш ва тушиш траекториялари билан, шунингдек полигонлар ҳудудидаги отишма чизиқлари ва мўлжалга кириш йўналишлари билан кесишмаслиги керак.
143. Йўналишни танлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрдаги 549-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда назарда тутилган чеклов нормаларини ҳисобга олиш керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
144. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво трассалари ва маҳаллий ҳаво йўллари ҲМҚ ва ҲҲК қўмондонлиги томонидан тасдиқланадиган Махсус рўйхатга киритилади ва ҳар бир ҳаво трассасига ҳамда маҳаллий ҳаво йўли участкасига қуйидагилар белгиланади:
145. Парвоз ишларини ташкил этиш — турли тармоқлар, ташкилотлар, корхоналар ва фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш бўйича парвозлар хавфсизлиги, мунтазамлиги ва иқтисодий самарадорлигини таъминлаган ҳолда ҳаво ташувларини ва авиация ишларини бажариш учун парвоз ишларини режалаштириш ва учувчилар бўлинмалари ҳамда ҳаво кемалари экипажларини бошқариш бўйича тадбирлар тизими.
147. Парвоз ишларини ташкил этиш ушбу Қоидалар, Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг йўриқномалари, буйруқлари, кўрсатмалари, экипаж аъзоларини тайёрлаш дастурлари ва бошқа норматив ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
148. Буйруқ берувчи-учувчилар таркиби авиакорхоналар (авиакомпаниялар) ва уларнинг таркибий бўлинмаларида парвоз ишларини ташкил этиш ҳолати ва парвозлар хавфсизлиги даражаси учун шахсий жавобгардир.
149. Ҳар бир экипажнинг парвозларини назорат қилиш парвоз ахборотларини таҳлил қилиш материалларидан фойдаланган ҳолда ҳар ойда камида бир марта учувчилар бўлинмасининг буйруғига мувофиқ командир-учувчилар таркиби томонидан амалга оширилади.
д) экипаж ишида ҳаво кемасида парвоз қилиш чоғида ишлатиладиган қўлланма, парвоз қилиш қоидалари ва ҲҲБ талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда;
151. Тақдим этиладиган парвоз ахборотларининг ўз муддатида берилиши ва сифати учун жавобгарлик парвоз маълумотларини дастлабки ишлашни амалга оширадиган хизматлар раҳбарлари зиммасида бўлади. Олинган маълумотлар бўйича пировард хулосани командир-учувчилар таркиби беради.
153. Парвозларни таъминлаш авиакорхоналар (авиакомпаниялар) хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ФАда парвозларни таъминлаш турлари бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ташкил этилади.
154. Ҳаво кемалари парвозларини таъминловчи хизматларнинг мансабдор шахсларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликлари хизматлар тўғрисидаги низомлар, лавозим йўриқномалари ва уларнинг иш технологияларига мувофиқ белгиланади.
155. Ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрдаги 549-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, ушбу Қоидалар, Ўзбекистон Республикаси ҳаво транспортини ташкил қилиш бўйича ваколатли органи томонидан ишлаб чиқилган йўриқномалар ва технологиялар, шунингдек аэродромлар (аэроузеллар) ҳудудларида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
156. Ҳаво транспорти ҳаракатига хизмат кўрсатиш СҲБ ЯТ ҲҲҲК органлари томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
в) ҳаво кемалари экипажлари томонидан Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тартибига риоя этилиши устидан назорат.
а) парвозларнинг ердаги ва назоратдаги самовий ҳудудда хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҲК манёврлаш майдонидаги тўсиқлар билан тўқнашишининг олдини олиш;
б) самовий ҳудуддан самарали фойдаланган ҳолда ҳаво трассалари ва аэродромларнинг энг юқори ўтказувчанлик хусусиятларига эришиш учун ҳаво транспорти қатнови оқимининг бир маромдалиги устидан бошқарувни амалга ошириш;
в) турли идоралар авиацияси парвозларини тегишли органлар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
158. Назорат қилинадиган самовий ҳудудда УПҚ бўйича барча парвозлар ва назорат қилинадиган самовий ҳудуднинг махсус ҳудудларида ВПҚ бўйича бажариладиган барча парвозлар ва назорат қилинадиган аэродромлардаги аэродром ҳаракатларида ҳаво транспорти қатнови учун хизмат кўрсатилади.
159. ҲХҲК органлари мансабдор шахсларининг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликлари уларнинг лавозим йўриқномаларида кўрсатилган.
160. Ўзбекистон Республикаси ФА парвозларининг метеорологик таъминотини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорологик хизмат маркази Халқаро ФА тўғрисидаги Конвенциянинг 3-иловаси (1944 й.), ЖМТ (Жаҳон метеорологик ташкилоти)нинг техник регламенти, Ўзбекистон Республикасининг Авиация Қоидалари «Фуқаро ва экспериментал авиацияси парвозларининг метеорологик таъминоти» (Ўзбекистон Республикаси АҚ-180), Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларининг фойдаланишга яроқлилик нормалари» ҳар бир муайян аэропорт учун ишлаб чиқилган парвозларни метеорологик таъминоти бўйича йўриқномага мувофиқ ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
161. Парвозларнинг метеорологик таъминотининг тўлиқлиги, сифати ва ўз вақтида кўрсатилиши учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология маркази зиммасида бўлади.
162. ФАни метеорологик таъминлашдан (хизмат кўрсатишдан) мақсад ҳаво кемалари экипажларига, ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш органларига ва парвозларни режалаштириш ва таъминлаш билан боғлиқ авиакорхоналар (аэропортлар)нинг мансабдор шахсларига парвозларнинг хавфсизлиги, мунтазамлиги ва самарадорлигини таъминлаш учун зарур бўлган метеорологик ахборотни етказишдан иборат.
163. Авиация эҳтиёжлари учун мўлжалланган метеорологик ахборот иложи борича қисқа ва осон талқин этиладиган бўлиши керак.
164. Мунтазам метеокузатишлар парвозлар даврида ҳар 30 дақиқада, парвозлар йўқлигида — ҳар бир соатда ўтказилади.
165. Махсус метеокузатишлар аэропортнинг метеорологик органи томонидан ишлаб чиқилиб, ҲХҲК тегишли органлари ва бошқа манфаатдор хизматлар билан келишиладиган об-ҳаво шароитларининг ёмонлашуви ёки яхшиланиши тўғрисидаги мезонлар рўйхатига мувофиқ ўтказилади.
166. Аэродром метеорологик органларидан олинган кузатиш маълумотлари, бундай орган бўлмаганда эса ФА мутахассислари кузатувлари натижасида олинган маълумотлар ҳаво кемаларини фазога кўтарилиши, қўниши, қабул қилиш, чиқариш ва парвози тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўладиган аэродромлардаги ҳақиқий об-ҳаво ҳақидаги расмий маълумотлар ҳисобланади.
167. Ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши ва қўниши учун энг охирги метеорологик ахборот лозим бўлганда ҲҲБ диспетчерининг сўровномасига кўра аэропортнинг метеорологик органи томонидан берилади.
168. Ҳаво кемалари экипажларини учишдан олдин таъминлаш учун мўлжалланган метеорологик ахборот қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим:
а) учиш, қўниш ва захира аэродромлари бўйича мунтазам ва танлаб қилинадиган махсус йиғма об-ҳаво маълумотлари;
г) шамол, баландликдаги ҳаво ҳарорати, тропапауза баландлиги, тез ҳаракат қиладиган оқимлар тўғрисидаги жорий ва прогноз карталари;
170. Аэропортда «Диспатч» метеорологик хизмати мавжуд бўлганда, ҳаво кемаси экипажини парвоздан олдинги тайёргарлиги даврида метеорологик таъминлаш шу хизмат диспетчери орқали амалга оширилади. Диспетчер аэропортнинг метеорологик хизматидан ушбу Қоидаларнинг 168-бандида назарда тутилган, парвозни бажариш учун зарур бўлган метеоахборотни олади, бу ҳақда махсус журналга қайд қилиб, ўз имзосини қўяди.
171. Зарурият бўлганда ҳаво кемаси экипажи бевосита аэропортнинг метеорологик хизмати вакилидан оғзаки метеорологик маслаҳат ва/ёки буюртма бўйича йўриқнома олиши мумкин.
172. Ҳаво кемаси экипажи парвоздан олдинги тайёргарлик жараёнида об-ҳаво шароитларининг ривожланиш тенденцияларини ва парвоз учун хавфли метеоҳодисалар ҳудудини айланиб ўтиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда фазога кўтарилиш тўғрисида асосланган қарор қабул қилиш мақсадида учиш, қўниш, захира аэродромларида ва ҳаво трассасида (йўналиш, парвоз ҳудуди бўйича) метеошароитларни таҳлил этиши шарт.
173. Ҳаво кемалари экипажлари амал қилиш муддати қўшимча 30 дақиқани ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб вақтидан кам бўлган асосий ва захира аэродромлари прогнозлари бўйича учиб кета олмайди.
174. Парвоздаги ҳаво кемаларининг экипажлари ҲХҲК органлари ва радиоэшиттиришлар (ATIS, VOLMET, СВЧ ва ОВЧ радиоканаллари) орқали метеорологик ахборот билан таъминланади.
175. ҲК қўнгандан сўнг унинг командири (иккинчи учувчи ёки штурман) манзил аэропортининг метеорологик хизматига парвоз давомида кузатилган об-ҳаво тўғрисида хабар қилиши ва учиш аэропортидан метеоҳужжатлар олган бўлса, уларни топшириши шарт.
176. Авиация ишлари ҳудудлари бўйича парвозларнинг метеорологик таъминотини парвозларнинг метеотаъминоти бўйича, чегаралари авиакорхоналар (аэропортлар) ва АМСФ раҳбарлари томонидан аниқланадиган парвоз ҳудудлари (денгиз, кўл ҳудуди) бўйича йўриқномада назарда тутилган ҳажмда Авиацион метеорологик станция томонидан амалга оширилади.
177. Эксплуатант метеорологик хизматни қуйидаги ҳолларда парвозларни метеорологик таъминлаш характерини ўзгартириш зарурати тўғрисида ўз вақтида (8 суткада) хабардор қилади:
а) агар янги халқаро ёки ички авиайўллар очилиши ёки янги турдаги иш тури бажарилиши режалаштирилаётган бўлса;
б) агар мунтазам қатновлар жадвалига узоқ вақт давом этадиган характердаги ўзгариш киритилаётган бўлса;
в) парвозларни метеорологик таъминлаш характерига таъсир этадиган бошқа ўзгаришлар режалаштирилаётган бўлса
а) аэронавигация соҳасида парвозларга тайёргарлик кўриш ва уни бажаришни тартибга солувчи норматив ва методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
в) парвозларни бажариш учун зарур бўлган аэронгавигация маълумотларини экипажлар диққатига ўз вақтида етказишни ташкиллаштириш;
179. Парвозларнинг аэронавигацион (штурманлик) таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «ФАда аэронавигация»га (Ўзбекистон Республикаси АҚ-93) (АҚ АН ФА-2003) мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
180. Парвозларни бажарадиган ҲК экипажларини ва парвозларни таъминлаш билан боғлиқ авиация ходимларини аэронавигацион ахборотлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «ФАда аэронавигация ахбороти хизматлари»га (Ўзбекистон Республикаси АҚ-174) (АҚ САИ ФА-2003) мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади.
181. Эксплуатантнинг ҲК экипажини учиш, қўниш, оралиқ қўниш, захира аэродромлари, парвозларни бажариш йўналиши ёки ҳудуди бўйича аэронавигация ахборотлари (тўпламлар, парвоз-радионавигация карталари, аэронавигация вазиятидаги ўзгаришлар тўғрисидаги хабарномалар ва NOTAM, дастлабки навигация ҳисоб-китоблари) билан таъминлашни бевосита эксплуатантнинг аэронавигация ахбороти хизмати (парвозларни аэронавигацион таъминлаш хизмати, аэронавигацион ахборот бюроси, штурманлик хизмати) ёки шартнома асосида бошқа эксплуатантнинг шунга ўхшаш хизмати (бажарувчи) амалга оширади.
182. Аэронавигацион таъминлаш хизмати АНА истеъмолчиларини авиакорхоналар ва аэропортлардан тушадиган маълумотлар — аэронавигация вазиятидаги ўзгаришлар тўғрисида тузатишлар ва хабарномалар (НОТАМ) чоп этиш ва тарқатиш йўли билан ўз вақтида хабардор қилиши керак.
б) авиация техникасининг ишламай қолиши ва носозликларининг сабабларини таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни татбиқ этиш;
г) авиацион-техник тайёргарлик ўтказиш, авиация ходимларининг авиация техникасидан фойдаланиш масалалари бўйича техник билимлари ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш;
184. Парвозларни муҳандислик-авиация таъминоти ФА авиация техникасидан техник фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади.
185. Ҳаво кемаларининг аэродромларда ва қўниш майдончаларида парвозларни бажаришида муҳандис-техник таркиб бўлмаганда, ҳаво кемасига оператив техник хизмат кўрсатишнинг минимал шакли ўрнига ҲК ПФҚ томонидан ўрнатилган ҳажмдаги экипажи билан кўрикдан ўтказилиши мумкин. ҲК техник хизмат кўрсатиш бўйича алоҳида операциялар ва иш турлари экипажнинг махсус тайёргарликдан ўтган аъзоси томонидан бажарилиши мумкин. Кўрик натижалари ва носозликларни бартараф этиш вақтида бажарилган ишлар ҳаво кемасининг борт дафтарига ёки унга тенг бўлган борт ҳужжатига ёзиб қўйилади.
186. Аэродромда ушбу турдаги ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш бўйича рухсатномаси бўлмаган муҳандис-техник таркиб бўлганда, ҲКни учишга тайёрлаш экипаж раҳбарлиги ва назорати остида ана шу МТТ мутахассислари томонидан ташкил этилади.
187. Ҳаво кемаси ишдан чиққан ёки носоз қисмлари билан, агар улар парвоз хавфсизлигига таъсир кўрсатмаса ва махсус рўйхатда назарда тутилган бўлса (ҲК ПФҚ ёки MEL), парвозга қўйилиши, шу жумладан базавий аэропортгача парвозга қўйилиши мумкин. Битта двигатели ишдан чиққан кўп двигателли ҳаво кемасини двигателни алмаштириш учун олиб бориш мумкинлиги (агар бу ҲК ПФҚда кўзда тутилган бўлса) тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғи қабул қилади. Парвозни бажариш тўғрисидаги узил-кесил қарорни ҳаво кемаси командири қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
188. Ҳаво кемасини, борт мол-мулкини, ҳужжатларни ва ЁММ қолдиғини Авиацион-техник базадан парвозни бажариш учун экипажга топшириш ва техник хизмат кўрсатиш учун экипаждан АТБга топшириш, шунингдек бир экипаждан бошқасига топшириш ҳаво кемаси борт дафтарига ёки унга тенглаштирилган бошқа борт ҳужжатига қайд этиш йўли билан расмийлаштирилади. Ҳаво кемасининг сақланиши учун жавобгарлик борт дафтарида ҳаво кемасини қабул қилиш бўйича охирги марта имзо чеккан шахс зиммасида бўлади.
а) борт мол-мулки ва ҲК бортида авария вазиятларида фойдаланиладиган, экипаж кабинасига жойлаштирилган ва ҲК борт дафтаридаги махсус рўйхатга киритилган аслаҳаларни қабул қилиш-топшириш учун жавобгарлик — бортмуҳандис (бортмеханик, учувчи) зиммасига;
б) йўловчи салонидаги маиший ва авариядан қутқариш асбоб-ускуналарини қабул қилиш-топшириш учун жавобгарлик — катта борткузатувчи (бригадир) зиммасига;
в) юк ҲКдаги маиший, авариядан қутқариш, махсус, юклаш-тушириш ва швартовка асбоб-ускуналарини қабул қилиш-топшириш учун жавобгарлик — катта бортоператор зиммасига;
г) авариядан қутқариш асбоб-ускуналарининг ҲК га жойлаштирилиш, бутлиги ва техник ҳолати учун жавобгарлик — парвозларни авариядан қутқариш таъминоти хизмати ёки муҳандислик-авиация хизмати мансабдор шахси зиммасига юклатилади.
190. Парвозларнинг аэродром таъминоти ўз ичига аэродромларнинг учиш майдонини ва қўниш радиомаёқ тизими ҳудудини доимий эксплуатацияга тайёр ҳолатда тутиб туриш бўйича тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади.
191. Парвозларнинг аэродром таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларининг фойдаланишга яроқлилик нормалари» (Ўзбекистон Республикаси АҚ-153) талабларига мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади.
192. Аэродромларнинг учиш майдонининг техник ҳолати, доимий эксплуатацияга тайёр ҳолатда тутиб туриш, учиш майдонида ҲК ҳаракатини хавфсиз ташкил этиш, аэродром ҳудудида қурилишни келишиш ва қурилиш талабларини бажариш бўйича жавобгарлик аэропорт директори зиммасида бўлади. Учиш майдонини парвозга тайёрлаш учун жавобгарлик аэродром хизмати зиммасида, аэродромнинг УҚЙ ҳолати бўйича парвозларга яроқлилиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун, ҲК қабул қилишни ва чиқаришни тўхтатиш, тиклаш ва чеклаш учун жавобгарлик аэродромнинг парвозлар бўйича раҳбари ёки унинг ўринбосари зиммасига юклатилади.
193. Учиш майдонидаги ишлар фақатгина парвоз бўйича раҳбарнинг рухсати билан, аэродром хизмати билан бундай ишларни ўтказишни келишгандан сўнг, бундай ишларни бажарадиган хизматнинг жавобгар шахси раҳбарлиги остида бажарилиши мумкин.
194. Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат қилинадиган ҳудудда ва бурилиш йўлакчасида ишлайдиган барча махсус транспорт ва ўзиюрар механизмлар қуйидагилар билан жиҳозланиши шарт:
б) сутканинг қоронғи вақтида ва кўриш ёмонлашган шароитларда (2000 метрдан кам) ёқиб қўйиладиган габарит чироқлар;
195. Шуъла тарқатадиган чироқлар ва габарит чироқлар билан жиҳозланмаган (ёки носоз), шунингдек ишни амалга оширадиган хизматнинг жавобгар шахси машинаси кузатувисиз махсус транспорт ва ўзиюрар механизмларнинг иш вақтида (аэропорт иш тартиби бўйича) назорат қилинадиган ҳудудда ва бурилиш йўлакчасида туриши тақиқланади.
196. Хизматларнинг жавобгар шахси ва парвоз бўйича раҳбар (диспетчер)нинг радиотелефон алоқаси автоматик назорат товуш ёзиш аппаратурасига ёзиб олиниши лозим.
197. Парвоз бўйича раҳбар (диспетчер)нинг рухсатисиз назорат қилинадиган ҳудудда ва бурилиш йўлакчасида туриш тақиқланади.
198. Назорат қилинадиган ҳудудда ва бурилиш йўлакчасида иш олиб бориладиган вақтда радиоалоқа воситалари, шуъла тарқатадиган чироқлар, сутканинг қоронғи вақтида ва кўриш ёмонлашган шароитларда (2000 метрдан кам) габарит чироқларни ўчириб қўйиш тақиқланади.
199. Машиналар парвоз бўйича раҳбар (диспетчер) билан икки томонлама радиоалоқани таъминлайдиган радиоалоқа воситалари билан, иш олиб бораётган хизматнинг жавобгар шахслари машиналари эса қўшимча равишда қўндириш диспетчерининг иш частотасидаги радиоалоқасини эшитиш учун радиостанция билан жиҳозланиши лозим.
200. Ҳаво кемалари, махсус транспорт, механизация воситалари ва одамларни жойлаштириш ва уларнинг ҳаракати ҳар бир аэропортда аэропорт директори томонидан тасдиқланадиган парвозларни бажариш бўйича йўриқнома ва тегишли схема бўйича аниқланади.
б) электр-ёритиш техник воситалардан фойдаланишни режалаштириш, шунингдек уларга техник хизмат кўрсатиш;
в) электр-ёритиш техник воситаларнинг ишдан чиқиши ва бузилишини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш.
202. Парвозларни электр-ёритиш техник таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Фуқаро ва экспериментал авиацияси аэродромларининг фойдаланишга яроқлилик нормалари» (Ўзбекистон Республикаси АҚ-153) ва Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси ФА ҳаво транспорти ҳаракатини ташкил қилиш ва унга хизмат кўрсатиш» (Ўзбекистон Республикаси АҚ-71) талабларига мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) ҲҲБ органларини зарур радиотехник воситалар, алоқа воситалари ва ҳаво кемалари ҳаракатини назорат қилиш воситалари билан таъминлаш;
б) ердаги радиотехник воситалардан (РТВ) техник фойдаланишни ташкил қилиш ва уларни соз ҳолатда тутиб туриш;
г) РТВ ва алоқа воситаларнинг ишдан чиқиши ва бузилишини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, уларнинг ишончлилигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш;
д) РТЖАЭ базаси муҳандис-техник таркибини РТВдан техник фойдаланишга тайёрлаш ва фойдаланишга рухсат бериш.
204. Парвозларнинг радиотехник таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Авиация қоидалари «Парвозларни радиотехник таъминлаш ва авиация электралоқаси» талабларига мувофиқ ташкил қилинади ва ўтказилади.
205. Парвозларни радиотехник таъминлаш учун ҲҲБ автоматлаштирилган тизимлари, трасса ва аэродром локаторлари, раидиотехник тизимлар ва навигация воситалари, радиомаёқ қўниш тизимлари, қўниш тизими ускуналари (ҚТУ), радиопеленгаторлар, ҳаводаги ва ердаги электралоқа воситаларидан фойдаланилади.
206. РТВ ва алоқа воситаларидан парвозларни таъминлаш учун фойдаланишга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ уларни давлат рўйхатидан ўтказиб, фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилгандан сўнг рухсат этилади. Бундан ташқари, барча радиотарқатувчи қурилмаларда улардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бўлиши шарт.
а) ҳаво трассалари бўйлаб парвозларни назорат қилиш учун РТВ (ОРЛ-Т, VOR/DME, АРП ва бошқалар) ҲК назорат қилинадиган ҳудудда турган барча режалаштирилаётган ёки амалдаги давр учун, агар аэронавигация ахборотлари ҳужжатларида уларнинг бошқача иш тартиби аниқланмаган бўлса;
б) аэродром ҳудуди воситалари (ОРЛ-А, VOR/DME, ОПРС, ДПРМ) — ҳаво кемаси қўниши, учиши, учиб ўтишининг ҳисобланган вақтидан 30 дақиқа олдин;
г) парвозларни РТВ таъминлаш — авария вазиятларида — метеошароитдан қатъи назар, барча ҳолларда ва экипаж талабига кўра қўнишни бошлашни таъминлаш учун.
Иш старти ўзгарган ҳолларда радиотехник ускуналар ва алоқадан фойдаланиш (РТУАФ) базаси смена муҳандиси парвоз раҳбарига РТВнинг янги стартлар бўйича ишга тайёрлиги тўғрисида билдириши шарт.
208. Парвозларни РТВ таъминоти парвоз раҳбари (диспетчери) кўрсатмасига кўра аэродромга етиб келган ҳаво кемаси юриб бориб тўхтагандан сўнг, шунингдек диспетчер билан алоқа тугагандан сўнг учиб келган ҳаво кемаси экипажи яқинлашиб келганда бошқа ҳаво кемалари учиб келмаганда ва учиб кетмаганда ўчирилади.
209. Авиация ҳаво алоқаси воситалари ўзининг аэронавигация ахбороти ҳужжатларида эълон қилинган амал қилиш даврида узлуксиз ишлаши лозим.
210. Қўниш пункти диспетчерининг иш жойи (доира, СДП, КДП, МВЛ) қўниш тизими объектларининг (РМС, ОСП) ишдан чиқишидан хабар берувчи автомат овоз ва ёруғлик сигнализациялари билан таъминланган бўлиши керак.
211. РТУАФ базаси катта смена инженери РТВ носозлиги ва ишдан чиққанлиги ҳақида ҲКлари экипажига етказиш учун зудлик билан парвозлар раҳбарига (диспетчерга) хабар бериши лозим.
212. Диспетчерлар (парвозлар раҳбарлари) ва ҳаво кемалари экипажи ўртасидаги радиоалоқа алмашуви, ҲҲБ диспетчер пунктларининг ўзаро алоқада бўлувчи мансабдор шахсларнинг сўзлашувлари, экипаж ва диспетчерларнинг метеомаслаҳатлари, парвоздан олдин штурманлик назоратидан ўтиш, шунингдек метеоузатишлар радиоканаллари бўйича узатиладиган ахборот автомат магнит овоз ёзиш рўйхатидан ўтиши шарт. Овоз ёзиш материаллари:
213. МВ диапазонида парвозлар ва ҳаво электроалоқасини таъминлаш РТВ эксплуатация параметрлари даврий равишда амалдаги нормаларга мувофиқлигини аниқловчи парвоз назоратидан ўтиб туриши керак.
214. РТВ ва алоқа воситаларининг парвоздаги текшируви амалдаги қўлланмалар, дастурлар ва парвоз текшируви тўғрисидаги тасдиқланган методикаларда аниқланган даврийликда ва ҳажмда ўтказилади. Парвоз текширувларини ўтказиш муддатларига риоя этилишини назорат қилиш АНМ (ЦУАН) га юклатилади.
215. Парвозларни РТВ таъминлаш иш сифатининг ҳар ойлик текшируви аэропортларда парвозларни бошқариш раҳбарининг кўрсатмасига биноан парвозларни бажарадиган экипаж томонидан амалга оширилади. Текширув натижалари ҳаво кемалари командирларининг аэропортларнинг қўниш ва радионавигация ускуналари иши тўғрисидаги мулоҳазалар дафтарига ёзиб қўйилади, ушбу дафтарга кўрсатилган камчиликлар бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги қайд киритилади.
216. Парвозларни РТВ таъминлашни техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (реконструкция) мақсадида ўчириш тасдиқланган режа бўйича ўтказилади. РТУАФ базаси мансабдор шахслари аэронавигация ахборотлари АНХ орқали ўтиш муддатларини ҳисобга олган ҳолда кечиктирмасдан парвозларни РТВ таъминлаш ишининг вақтинча тўхтатилиши тўғрисида ахборот беришлари керак.
217. Парвозлар раҳбари (диспетчер) РТУАФ базаси муҳандис-техник ходимларига парвозларни РТВ таъминлашни қисқа вақтда ўчириш (30 дақиқагача) талаб этиладиган тезкор техник хизмат кўрсатишни бажариш учун вақт бериши керак.
219. Парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга оширувчи авиакомпания хизматлари ва агентлари (вакиллари) билан таъминлаш тижорат юкланишдан максимал фойдаланиш, ҳаво транспорти орқали ташишларни хавфсиз бажариш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятини оширишга қаратилган ташкилий ва технологик тадбирларни ўз ичига олади.
220. Парвозларни таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, ушбу Қоидалар ва ҳаво транспорти орқали ташишларни ташкил қилишни тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
221. Парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга оширувчи хизматлар қуйидагилар билан таъминлайди:
а) парвозларнинг хавфсизлиги ва мунтазамлиги, йўловчиларга ва юк жўнатувчи мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш;
е) механизация воситаларининг ҳаво кемалари олдига хавфсиз бориши ва ортга қайтиши (бевосита ҳаво транспорти ташувларини ташкил қилувчи хизматлар томонидан парвозларни таъминлашда);
з) хавфли юкларни ташилиши устидан назорат (бутун йўналиш бўйича тоннажнинг брон қилиниши, ташиш ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, упаковка ва маркировканинг бир-бирига мувофиқлиги, хавфли юкларни қабул қилиш (топшириш), сақлаш, юклаш (тушириш) устидан).
222. Ҳаво кемалари центровкасини ҳисоб-китоб қилишни центровка бўйича диспетчер (у бўлмаганда — иккинчи учувчи) ҳаво кемасидан парвозда фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ амалга оширади.
223. Ҳаво кемаларида юклаш-тушириш ишларига раҳбарликни юклама бўйича диспетчер (у бўлмаганда — экипаж аъзолари ўзаро ҳаракат бўйича йўриқнома ва иш технологиясига мувофиқ) амалга оширади.
224. Ҳаво кемасига рўйхатдан ўтган ва авиация хавфсизлиги назоратидан ўтган йўловчилар, халқаро қатновларда эса бунга қўшимча равишда божхона ва чегара назоратидан ўтган йўловчилар қўйилади.
225. Учиш учун келмаган йўловчиларнинг багажи ҳаво кемасидан олиниши керак. Ҳаво кемасининг учиш учун келмаган йўловчининг багажи билан бирга учиб кетиши тақиқланади.
226. Центровканинг йўл қўйилиши мумкин бўлган чегарасини таъминлаш мақсадида ташувчи (ҳаво кемаси командири) йўловчига ҳаво кемаси салонида берилган жойни ўзгартириш ҳуқуқига эга.
227. Йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш ва ундан тушириш парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга оширувчи хизматлар ва борткузатувчилар (экипаж аъзоси), шунингдек уларга боғлиқ бошқа идораларнинг ходимлари раҳбарлигида ва назорати остида амалга оширилади.
228. Ҳаво кемаси бортидаги йўловчиларнинг сони (5 ёшгача бўлган болалардан ташқари, халқаро йўналишларда 2 ёшгача бўлган болалардан ташқари) боғлов камарлари билан жиҳозланган ўриндиқлар сонига мувофиқ бўлиши, лекин ушбу русумдаги ҳаво кемалари учун белгиланган нормадан ортиқ бўлмаслиги керак.
229. Ҳаво кемаларини учишга тайёрлашда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва ташишларни ташкил этиш масалалари аэропортларнинг тегишли хизматлари томонидан, парвоз вақтида эса ҳаво кемаси командири томонидан ҳал қилинади.
230. Парвозларни ҳаво транспорти орқали ташишни ташкил этишни амалга оширувчи хизматлар ва аэропортнинг уларга боғлиқ бошқа хизматлари ходимлари парвозларни таъминлашда белгиланган ташкилий ва технологик тадбирларга риоя этилиши учун жавобгардирлар.
231. Ташишларни ташкил қилиш хизмати бўлмаган бошқа идораларнинг аэродромларида ва вақтинчалик аэродромларда уларнинг функциялари ҳаво кемаси командири зиммасига юклатилади. Бошқа давлатлар аэропортларида ташишларни ташкил қилиш масалаларини ҳал этиш авиакомпания ваколатхоналарига (ёки уларнинг агентларига) юклатилади.
232. Йўловчилар, багаж, юк ва почтани ҳаво транспорти орқали ташиш ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан белгиланган ҳаво йўллари бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
233. Ҳаво транспорти орқали ташиш шартномасига кўра эксплуатант (ташувчи) йўловчи ва унинг багажини манзил пунктигача олиб бориб қўйишни ўз зиммасига олади. Йўловчини ҳаво транспортида ташиш шартномаси ва унинг шартлари авиачипта орқали, багаж топширилганлиги — багаж квитанцияси (нормадан ортиқча юк бўлганда эса — пуллик багаж квитанцияси) орқали тасдиқланади.
234. Юкни ёки почтани ҳаво транспорти орқали ташиш шартномасига кўра ташувчи унга жўнатувчи томонидан ишониб топширилган юкни ёки почтани манзил пунктигача етказишни ва ваколатли шахсга (олувчига) топширишни зиммасига олади, жўнатувчи эса юкни ёки почтани ташиш учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлашни ўз зиммасига олади. Юкни (почтани) ҳаво транспорти орқали ташиш шартномаси, унинг шартлари ва юкларнинг (почтанинг) ташишга қабул қилинганлиги юк хати (почта юк хати) билан тасдиқланади.
235. Парвозларнинг орнитологик таъминоти ҳаво кемаларининг қушлар билан тўқнашишининг олдини олишга қаратилган.
236. Парвозларнинг орнитологик таъминоти ФАда парвозларни орнитологик таъминлаш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ ташкил этилади.
237. Парвозларнинг орнитологик таъминоти аэродромларда (аэродром ҳудудида), йўналишларда (парвоз ҳудудида) орнитологик хавф юзага келганлиги ва (ёки) вазият мураккаблашганлиги тўғрисида экипажлар диққатига етказишни, аэродромларда қушларнинг тўпланишига имкон туғдирувчи шароитларни бартараф этишга, шунингдек уларни ҳайдашга қаратилган тадбирларни ўтказишни назарда тутади.
238. Парвозларнинг орнитологик таъминоти аэропорт хизматлари ва комплекслари томонидан ҳар бир аэропорт учун алоҳида ишлаб чиқиладиган ва аэропорт директори томонидан тасдиқланадиган йўриқномага биноан амалга оширилади.
239. Парвозларнинг тиббий таъминоти авиация ходимларининг соғлиқларини сақлаш ва мустаҳкамлаш, иш қобилиятларини ошириш ва ҳаво кемалари экипажлари аъзоларининг ва ҳаводаги ҳаракатни бошқарувчи диспетчерларнинг соғлиғи билан боғлиқ авиациядаги нохуш воқеа ва ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар тизимидан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ФАнинг авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида низом (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) талабларига мувофиқ ўтказилади.
а) авиация ходимларини саломатликлари бўйича талабларга жавоб беришларини аниқлаш учун тиббий-учиш эксперт ҳайъатида (ТУЭҲ, МТУЭҲ) касбий тиббий кўрикдан ўтказиш;
б) комиссиялараро даврда динамик (диспансер) кузатиш ва даволаш-профилактика ва реабилитация тадбирларини ўтказиш мақсадида авиация мутахассисларини даврий тиббий кўрикдан ўтказиш;
в) ҳаво кемалари экипажлари аъзоларини парвоздан олдинги тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқарувчи диспетчерларни смена бошланишидан олдин назоратдан ўтказиш;
д) ФА ҳаво кемаларида экипаж аъзоларига ва йўловчиларга ёрдам кўрсатиш учун тиббий воситалар мажмуаси (борт аптечкалари) билан таъминланганлиги устидан назорат олиб бориш;
е) ҳаво кемалари, объектлар, иш жойлари, махсус аслаҳалар ва қутқарувчи воситаларнинг санитария-гигиена ҳолати устидан назоратни амалга ошириш.
241. Парвозларнинг тиббий таъминотини Ўзбекистон Республикаси ФА тиббий муассасалари амалга оширади.
242. Парвозларнинг тиббий таъминоти бўйича бевосита тадбирлар ўтказиш билан тиббий муассасаларнинг ва авиация корхоналарининг раҳбарлари, шифокорлар, ўрта тиббий ходимлар ўзларига тегишли қисми бўйича шуғулланадилар.
243. Авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва парвозларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ шифокорлар:
а) асосий клиник мутахассислиги бўйича мутахассис сертификатига ва авиация медицинаси соҳасида тайёргарликка, шунингдек ФАда камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши;
б) ҳар уч йилда асосий даволаш мутахассислиги бўйича, раис ва тиббий учиш эксперт ҳайъати шифокор-экспертлари эса — шифокорлик-учиш экспертизаси бўйича малакаларини ўз вақтида ошириши;
в) ўз касбий йўналиши, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича зарур ҳужжатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ФАда амал қилувчи асосий қонунларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, ушбу Қоидалар, ҲК экипажи аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақти бўйича эксплуатант талабларини билиши;
г) тиббий кўрикдан ўтказиладиган шахсларнинг профессионал фаолияти шароитлари ва ўзига хос хусусиятларини ишлаб чиқариш шароитларида, шу жумладан парвоз давомида йилида камида ўн соат, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш марказларида ва тренажёрларда (ICAOнинг тавсиялари бўйича) ўрганиш;
д) кузатиладиган контингентнинг меҳнат, дам олиш, овқатланиш ва жисмоний тайёргарлик тартибига риоя этишлари устидан назорат олиб бориш;
е) кузатув остидаги шахсларнинг соғлиқларини сақлаш ва иш қобилиятларини оширишга қаратилган ташкилий, профилактик ва даволаш-диагностика характеридаги зарур тадбирларни ўтказиш;
ж) авиация ва клиник медицина масалаларига бағишланган халқаро ва давлат конгрессларида, конференцияларда ва семинарларда қатнашиш, уларда қатнашганлигини тасдиқловчи сертификатларни тақдим этиш;
з) учувчилар, диспетчерлар ва ерда хизмат кўрсатувчи таркиб билан авиация психофизиологияси ва медицина масалаларига бағишланган машғулотларни мунтазам ўтказиб туриш.
а) ҳаво кемалари экипажлари аъзоларининг ва ҲҲБ диспетчерларининг иш вақти ва дам олиш вақтининг нормалаштирилганлиги устидан тиббий назорат;
г) саломатлиги юзасидан касбий мажбуриятларини бажаришга қўйилиши тўғрисида гувоҳлик берувчи тиббий хулоса олиш мақсадида авиация ходимларининг ТУЭҲ (МТУЭҲ)да тиббий кўрикдан ўтиши;
д) авиация ходимининг авиация корхонаси (авиакомпания) шифокори ҳузурида динамик кузатувда бўлиши ва навбатдаги тиббий кўрикдан сўнг касбий мажбуриятларини бажаришга қўйилиши тўғрисида тиббий хулосани расмийлаштириш;
е) парвоздан олдинги (сменадан олдинги) кўрикдан ўтказиб, тегишли ҳужжатларда парвозга (ҲҲБ бўйича ишга) қўйилиши тўғрисида хулоса бериш;
ж) парвоздан олдинги (сменадан олдинги) дам олиш етарли бўлмаганда ёки сифатсиз бўлганда, чарчаш (ўта чарчаш) аниқланганда, ўткир ёки сурункали касалликларда, заҳарланишда, шу жумладан алкоголь билан заҳарланишда, шунингдек авиация шифокори қабулида навбатдаги тиббий кўрикдан ўтмаган ёки ТУЭҲ (МТУЭҲ) тиббий кўригидан ўтмаган шахсларни, ҳаво кемаси экипажи аъзоларини парвоздан (диспетчерларни — ҲҲБ бўйича ишдан) четлатиш;
з) ўз вақтида даволаш, реабилитация ва диспансер кузатувини ўтказиш мақсадида касалликнинг дастлабки белгиларини, хавф омилларини, организмнинг функционал резервлари ва касбий иш қобилиятлари пасайганлигини аниқлаш;
и) турли минтақавий-географик ҳудудларга қатновларни амалга оширадиган экипаж аъзоларининг кийимларини тиббий жиҳатдан назорат қилиш;
245. Парвозда иштирок этувчи экипаж аъзоларини парвоздан олдинги тиббий кўрикдан ўтказиш ҳаво кемаси учишига икки соатдан кўп бўлмаган вақт қолганда аэропорт соғлиқни сақлаш пункти фельдшери томонидан ўтказилади. Парвоз олти соат ва ундан кўп вақтга ушланиб қолган ҳолларда парвоздан олдинги тиббий кўрик такроран ўтказилади. Парвоздан олдинги тиббий кўрик тўғрисида белги парвоз топшириғида қайд этилади. Иш куни давомида бир неча парвозларни амалга оширадиган экипаж аъзоларини парвоздан олдинги тиббий кўрикдан ўтказиш кунига бир марта биринчи парвоздан олдин ўтказилади. Захирадаги экипажлар захирага тушишдан олдин ва учиш вақтига қадар олти соатдан ортиқ вақт ўтса, учишдан олдин яна бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади.
246. Парвозлар раҳбарлари ва ҲҲБ диспетчерлари навбатчиликка (сменага) киришишига кўпи билан бир соат қолганда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
б) соғлиқни сақлаш пункти фельдшерига ўзининг ҳолати ва парвоздан олдинги дам олиш тартиби тўғрисидаги маълумотларни билдириши шарт.
б) ФА штатдаги (ёки хизмат сафарига юборилган) тиббий ходимлари бўлмаган вақтинчалик аэродромларда авиация ишларида банд бўлган ҳаво кемаларининг экипажлари (классидан қатъи назар).
Бундай ҳолларда парвозга қўйиш масаласини ҲК командири экипаж аъзосининг ўзини қандай ҳис этаётганлиги, парвоздан олдинги режимга риоя этганлиги тўғрисидаги оғзаки сўров асосида ҳал қилади ва бу ҳақда парвоз топшириғига қарор қабул қилган вақтни кўрсатган ҳолда қайд этиб қўйилади.
249. Мазкур Қоидаларнинг 248-бандида кўрсатилган ҲК экипажлари аъзолари учун парвоздан олдинги тиббий кўрик қуйидагича ташкил этилиши ва ўтказилиши мумкин:
б) ҲК командирининг ёки авиакомпаниянинг вакили (хориждаги) кўрсатмасига биноан авиамутахассис соғлиғига кўра парвоз топшириғини бажара олишига шубҳа пайдо бўлганда.
250. ФА тиббиёт ходимига (ҲК командирига) ўзининг аҳволи ва парвоздан олдинги дам олиш тартибига риоя этганлиги тўғрисида ёлғон маълумотлар бериш авиамутахассис томонидан ушбу Қоидаларни бузиш сифатида малакаланади.
251. Экипаж аъзолари, парвозлар раҳбарлари, ҲҲБ диспетчерлари меҳнат қобилиятларининг бузилишига олиб келадиган ҳолатда ва бемор бўлсалар, шунингдек парвоздан олдинги тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортсалар парвозни бажаришга (ҲҲБ) қўйилмайдилар.
252. Парвоздан (сменадан) олдинги тиббий кўрик ҳажми тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ва қўшимча текширувлар ўтказиш натижасида кенгайтирилиши мумкин.
253. Шифокор (фельдшер) томонидан парвоздан (сменадан) олдинги ёки ҳаво кемаси командири томонидан парвоздан олдинги тайёргарлик вақтида аниқланган алкоголь (наркотик моддалар) таъсиридаги мастлик ҳолати, шунингдек алкоголь (наркотик моддалар) таъсиридаги мастликнинг қолдиғи мавжуд бўлган ҳолат ушбу авиамутахассис томонидан парвоз бажарилишига (ҲҲБ) мутлақо қарши кўрсаткичлар ҳисобланади. Ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича хизмат суриштируви ўтказилиб, айбдорлар Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган норматив ҳужжатларга мувофиқ жавобгарликка тортилади
254. Ўзбекистон Республикаси ФА ҲК экипажлари аъзоларининг иш вақти ва дам олиш вақти давомийлиги ҲК эксплуатант (эгаси) талаблари билан тартибга солинади. Жойлашиш жойидан ташқарида экипаж аъзоларининг меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этишлари учун жавобгарлик ҳаво кемаси командирининг зиммасида бўлади.
255. Касаллик, жароҳат олиш ёки бир ойдан ортиқ вақт давом этган парвоз ишларидан (ҲҲБ) танаффусдан сўнг (хизмат сафари, ўқиш, таътил, вақтинча учиш билан боғлиқ бўлмаган ишга ўтказиш), шунингдек авиация ҳодисасидан (нохуш ҳодисадан) сўнг авиамутахассис шифокор (учувчилар отрядининг ёки ТУЭҲ шифокори) кўригидан ўтиши шарт, шифокор уни парвозга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилади.
256. Ҳаво кемалари борт ва авария аптечкалари билан, халқаро парвозларни ва чегара ҳудудларида парвозларни бажарадиган ҲК эса экипаж учун қўшимча аптечкалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Экипаж аъзолари ўз-ўзига ва бир-бирларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни билишлари лозим.
257. Жойлашиш жойидан ташқарида экипаж аъзоларини тиббий ҳимоя қилиш бўйича профилактик тадбирлар мажмуасининг бажарилишини ташкиллаштириш ҳаво кемаси экипажини хизмат сафарига юбораётган учувчилар бўлинмасининг бевосита раҳбарига юклатилади.
258. Авиация хавфсизлигининг асосий вазифаси йўловчилар, экипаж аъзоларини, ерда хизмат кўрсатувчи ходимларни, шунингдек ҳаво кемалари ва ФА объектларини ерда ёки парвозда амалга ошириладиган ғайриқонуний аралашув актларидан ҳимоя қилиш ва қўриқлашдан иборат. Бунга тадбирлар мажмуасини бажариш ҳисобига, давлат даражасида, шунингдек авиакомпания (аэропорт) даражасида одамлар ва моддий ресурсларни жалб этиш ҳисобидан эришилади.
259. Авиация хавфсизлиги соҳасидаги тадбирлар, қоидалар ва тартиботларни, шунингдек уларни бажариш тартибини аниқлаб берадиган асосий ҳужжатлар бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ФАни ғайриқонуний аралишиш актларидан авиацион хавфсизликни таъминлашнинг миллий дастури, шунингдек авиакомпаниялар ва аэропортларнинг авиацион хавфсизликни таъминлаш дастурлари ҳисобланади.
260. Ҳаво кемалари экипажлари аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 июлдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ФАни ғайриқонуний аралашиш актларидан авиацион хавфсизликни таъминлашнинг миллий дастури, шунингдек авиакомпаниянинг авиацион хавфсизликни таъминлаш дастурининг ўзларига тегишли қисмлари билан танишган бўлишлари керак. Барча авиация ходимлари махсус тайёргарликдан ўтишлари керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) йўловчилар, ҳаво кемалари экипажлари аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар, шунингдек қўл юки, багаж, юк, почта, борт аслаҳалари ва ҳаво кемаларини авиация хавфсизлиги текширувидан ўтказиш;
263. Аэропортларда, аэродромларда ва авиакорхоналарда норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ кириш ва объектнинг ички тартиби белгилаб қўйилади.
А, Б, В, Г ва Д класслардаги аэродромлар ва авиакорхоналарнинг муҳим объектлари бегона кишиларнинг, транспорт воситаларининг ва жониворларнинг хизмат ҳудудига назоратсиз кириб олиш имкониятларига йўл қўймайдиган тўсиқларга эга бўлиши керак.
264. Авиация хавфсизлиги назорати авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан махсус йўриқнома ва технология талабларига мувофиқ амалга оширилади.
265. Йўловчи ва юк ташувларини амалга оширадиган ҳаво кемаларини текширувдан ўтказиш улар турган жойларда, йўловчиларни кемага чиқариб бошлашдан ва багажни (юкни) ортиб бошлашдан олдин экипаж аъзоларидан бирининг ёки муҳандислик-авиация хизмати ходими иштирокида ўтказилади.
266. Парвоздаги ҳаво кемасида шароит тақозоси билан ҳаво кемаси командирининг қарорига мувофиқ йўловчиларнинг розилигидан қатъи назар, йўловчилар, қўл юки ва багаж авиация хавфсизлиги текширувидан ўтказилиши мумкин.
б) аэродромларнинг тўхтаб туриш жойларида — тўхтаб туриш жойидаги навбатчи ёки ҳарбийлаштирилган (қоровул) қўриқчи томонидан;
в) давомийлиги икки соатгача бўлган қисқа муддатли туриш жойларида ва экипаж таркибида бортмуҳандис (бортмеханик) бўлганда, шунингдек аэропортдан ташқарида иложсиз қўнишларда — ҳаво кемасининг командири кўрсатмаси бўйича экипаж аъзолари томонидан, экипаж таркибида бортмуҳандис (бортмеханик) бўлмаганда, сақлаш учун АТБ (МАХ) жавобгар ходимига топширилади, чет эллардаги аэропортларда эса —– навбатдаги учиш учун тўхтаб туриш жойидаги муддатдан қатъи назар, авиакомпания вакили томонидан;
г) вақтинчалик аэродромларда ва қўниш майдончаларида — буюртмачининг қўриқлаши остида, техник хизмат кўрсатилаётганда эса — махсус йўриқнома талабларига мувофиқ авиатехник томонидан.
269. Ҳаво кемаларининг аэродромнинг тўхтаб туриш жойида сақланиши учун жавобгарлик борт дафтарида ва ҳаво кемаларини қўриқлашга ёки хизмат кўрсатиш учун қабул қилиш-топшириш дафтарида охирги имзони қўйган мансабдор шахс (тўхтаб туриш жойи бўйича навбатчи, экипаж аъзоси, ҳарбийлашган қўриқлаш қоровули, авиакомпаниянинг хорижий аэропортдаги вакили) зиммасида бўлади.
270. Ҳаво кемасини экипажга топшириш фақатгина қабул қилишни амалга ошираётган экипаж аъзосида ФА мутахассисининг амалдаги гувоҳномаси ва ушбу ҳаво кемасини олишга рухсат берадиган ҳужжат (парвоз топшириғи) бўлгандагина амалга оширилади.
271. Доимий қўриқланадиган ҳаво кемаларига парвозларни бажариш рухсат этилади. Ҳаво кемаси қўриқланмаган ҳолларда, авиацион-муҳандислик хизматининг вакиллари уни махсус «Мазкур ҲК турларини кўрикдан ўтказиш жойларининг рўйхати»да белгиланган ҳажмда кўрикдан ўтказишлари ва борт дафтари ва карта-нарядда кўрик натижалари ҳақида тегишли ёзувларни қолдиришлари шарт.
272. Парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминоти — ҳалокатга учраган ҳаво кемаси йўловчилари ва экипажини қидириш ва қутқариш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳалокат юз берган жойдан эвакуация қилиш бўйича зудлик билан ва самарали қидириш ҳамда авариядан қутқариш ишларини ташкил этиш ва бажаришга қаратилган тадбирлар мажмуасидир.
а) қидириш-қутқариш кучлари, воситалари ва ҳаво транспорти ҳаракатига хизмат кўрсатиш органлари навбатчилигини ташкил қилиш;
б) фалокатга учраганлик ҳақидаги сигналларни қабул қилиш ва қидирув-қутқарув хизматини ва у билан бирга ҳаракат қиладиган ташкилотларни хабардор қилишни ташкил этиш;
в) ҳаво кемалари экипажларини авария вазиятларида ҳаракатланишга ва авариядан кейин ерга (сувга) қўнгандан сўнг экстремал шароитларда яшашга тайёрлашни ташкил этиш;
г) ҳаво кемаларини борт авариядан қутқариш воситалари билан бутлаш, йўловчилар ва экипажни индивидуал ҳамда гуруҳ бўлиб фойдаланиладиган авариядан қутқариш жиҳозлари билан таъминлаш;
д) йўловчилар билан асосий авариядан қутқариш жиҳозларининг турган жойи ва улардан фойдаланиш қоидалари, авария вазиятларида қандай хатти-ҳаракат қилиш тўғрисида йўриқнома ўтказиш;
е) қидирувчи ҳаво кемаларини, қидириш-қутқариш хизмати мутахассисларини ва авиакорхоналарнинг авариядан қутқариш командаларини махсус тайёргарликдан ўтказиш;
ж) ҳалокатга учраган ҳаво кемаси йўловчилари ва экипажини қутқариш бўйича қидириш ва авариядан қутқариш операцияларини ташкил қилиш ва ўтказиш;
274. Парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминотини (ПҚАҚТ) ташкил этиш учун ҳаво транспорти ҳаракатига хизмат кўрсатиш органларининг жойлашишини, парвозлар интенсивлигини, аэропортларнинг техник-иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган авиакорхоналарнинг (аэропортларнинг) ҚАТ учун жавобгар ҳудудлари ташкил этилади.
275. Ҳар бир аэропорт аэропортнинг жавобгарлик ҳудудида қидириш ва авариядан қутқариш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича йўриқнома ва қутқариш операциялари ўтказилганда бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилиш режаси ишлаб чиқилади.
276. Парвозларни қидириш-қутқариш кучлари ва воситаларининг доим тайёр ҳолда туриши, жавобгар ҳудуд доирасида қидириш ва қутқариш ишларининг ўз вақтида олиб борилиши учун жавобгарлик аэропортларнинг раҳбарларига юклатилади.
277. Қидириш-қутқариш операцияларини ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси ФА парвозларини қидириш ва авария-қутқариш таъминоти бўйича қўлланма»га (1994 йил 28 сентябрь, рўйхат рақами 102) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
278. Барча давлатлар ҳаво кемаларини қидирув ва қутқарув ишлари, қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларини жойлаштириш, қидирув-қутқарув ишларини бажаришда текин таъминот ва хизмат кўрсатилади.
279. Парвозларни ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизмати билан таъминлаш ушбу Қоидалар ва Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати (МИЧДХ) тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
280. Ишлаб чиқаришни (ҳаво транспортида ташиш ва авиация ишлари) тезкор бошқариш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:
б) парвозларнинг суткалик режаси ва сменаларнинг суткалик топшириғи бажарилаётганлиги устидан назорат;
г) операцияларга бўлиб бажариладиган ишларда операциялар, ҳаво кемаларини жўнатишга ва етиб келишига тайёрлашнинг технологик графиклари бажарилишини назорат қилиш, уларнинг бузилиш сабабларини таҳлил этиш;
д) парвозларнинг суткалик режалари бажарилишидан четга чиқишларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида тезкор тартибга солиш ва режалаштириш;
е) ҳаво транспортида ташиш, авиация ишлари режасини бажариш ва халқаро йўналишлардаги, МДҲ давлатлари ва маҳаллий ҳаво йўлларидаги парвозларнинг мунтазам бажарилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон авиакорхоналари (комплекслари) ва аэропортларининг ишлаб чиқариш-диспетчерлик хизматлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш.
281. Қуйидагилар ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришни амалга оширади ва парвозларнинг мунтазамлиги ва тежамкорлиги шароитида авиация ишлари ва ташишлар режаси бажарилишини тезкор таъминлаш учун жавобгар бўлади:
б) бошқа авиакомпанияларда, шунингдек авиакорхоналарда (1—3 классли аэропортларда) — корхонанинг ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати (КИЧДХ);
в) авиакорхоналарда (4-классли аэропортларда) ва бирор идора ҳисобида турадиган аэропортларда оператив бошқариш функцияси авиакорхона (аэропорт) раҳбарининг буйруғи билан тайинланган мутахассисга юклатилади.
282. Парвозларнинг суткалик режаси келгуси суткадаги ишлаб чиқариш вазифаларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, авиакомпания ҲК ҳаракатининг тасдиқланган жадвалига, учувчилар бўлинмасининг режа-нарядига, парвозларнинг дастлабки режаларига ва авиация ишларини бажариш бўйича буюртмаларга, самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг ҳаракат жадвалига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ФА аэродромларида учиш ва қўниш амалга оширилишига асосланиб тузилади.
283. Парвоз куни арафасида аэропортларнинг суткалик парвозлар режаси таъминланиши (келишилиши) учун МАК МИЧДХ, ҲББ ЯТ БМ (ҳаво транспорти ҳаракатини бошқаришнинг ягона тизими бош маркази) хабар бериш табелига мувофиқ бошқа манзилларга юборилади.
284. Парвоз куни арафасида МАК МИЧДХ аэропортларнинг суткалик режалари жадвали, учувчилар бўлинмасининг режа-наряди, Ўзбекистон Республикаси ФА аэропортларининг суткалик режаларига асосланиб парвозларнинг йиғма суткалик режасини тузади ва МАКда тасдиқланади.
285. МАК МИЧДХ ҲК ҳаракати жадвалига, аэропортларнинг суткалик режаларига асосланиб халқаро, литер, назорат остидаги ва жадвалдан ташқари йўналишларнинг йиғма суткалик режаларини тузади.
286. Парвозларнинг суткалик режасини сифатли ва ўз вақтида тузилиши учун жавобгарлик АДП (авиакорхона (аэропорт) раҳбарининг буйруғи билан тайинланган мутахассисга), КИЧДХ, МАК МИЧДХга юклатилади.
287. Ишлаб чиқариш-диспетчерлик органларининг бир-бири билан ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи хизматлар (органлар) билан алоқани ташкил этиш алоқа ташкилотининг тасдиқланган схемасига мувофиқ амалга оширилади.
288. Ҳаво кемаларининг ҳаво трассалари, ХҲЙ, белгиланган йўналишлар, ҲҲБ диспетчери томонидан берилган траекториялар бўйича, авиация ишлари олиб бориладиган ҳудудларда, шунингдек аэродром (аэроузел) ҳудудларидаги парвозлари:
а) парвозларни учиш-навигация ускуналари бўйича ҲҲБ органлари томонидан доимий иложсиз назорат остида бажарилишини;
б) ҲҲБ органлари диспетчерлари томонидан ҳаво кемалари орасидаги эшелонлашнинг белгиланган интерваллари таъминланишини назарда тутади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) пастки самовий ҳудудларда ҳақиқий тезлиги 550 км/соат ва ундан паст бўлган парвозларда, агар ВПҚ қўлланилмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
291. УПҚ бўйича парвозлар берилган эшелонларда (баландликларда) вертикал, бўйлама ва ёнлама эшелонлаш қоидаларига мувофиқ берилган парвоз тартибига, белгиланган йўналишга (ҲТ ХҲЙ) ёки диспетчер томонидан векторлаштириш пайтида бериладиган траекторияга қатъий риоя этган ҳолда бажарилади.
а) аэродром ҳудудидан чиқиш схемасига, берилган эшелонга (баландликка), парвоз йўналишига, пасайиш ва қўниш учун кириш схемасига, векторлаштириш пайтида бериладиган траекторияга ва парвоз параметрларига риоя этилиши учун;
б) ҳаво кемасининг ҳақиқатда жойлашган ўрни, парвоз баландлиги ва шароитлари ҳақида аниқ ва ўз вақтида ахборот берилиши учун;
293. Ҳаво кемаси парвозининг бажарилишини бошқараётган ҲҲБ органи диспетчери қуйидагилар учун жавобгардир:
в) мавжуд воситалар ва экипажнинг докладлари бўйича экипаж томонидан берилган эшелон (баландлик) ва парвоз йўналиши, аэродром ҳудудидан чиқиш схемаси, пасайиш ва қўниш учун кириш схемаси, векторлаштириш пайтида бериладиган траекторияга риоя этилаётганлигини назорат қилиш учун;
г) экипажга ҳаво, метеорологик ва орнитологик вазият тўғрисида, радиолокацион назорат мавжуд бўлганда эса берилган эшелон (баландлик) ва парвоз йўналиши, аэродром ҳудудидан чиқиш схемаси, пасайиш ва қўниш учун кириш схемаси, векторлаштириш пайтида бериладиган траекториядан четга чиқишлар ҳақида ўз вақтида ахборот бериш;
а) экипаж томонидан бошқа ҳаво кемаларининг парвозларини кўриб кузатиш йўли билан белгиланган интервални тутиб туриш;
б) ҳаво кемасида соатига 300 км тезликда парвоз қилиб, олдиндаги жойлар ва тўсиқларни кўриб кузатган ҳолда ҳақиқий хавфсиз баландликни тутиб туриш ва текисликдаги ҳамда паст-баландликдаги сунъий тўсиқларни айланиб ўтиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 6000 метр ва ундан паст бўлган эшелондаги самовий ҳудудда ва ҳақиқий тезлиги соатига 550 км.дан ортиқ бўлмаган парвозларда пастки хавфсиз эшелонгача ва пастки хавфсиз эшелондан қуйида соатига 450 км.дан ортиқ бўлмаган тезликда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
296. Булутлар сони парвоз баландлигидан қуйида 1-2 октантдан (FEW) ошмайдиган ҳолларда булутлар устидан ВПҚ бўйича парвозларга рухсат этилади. Бундай ҳолларда булутларнинг юқори чегараси билан ҳаво кемасигача бўлган масофа 300 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
297. ВПҚ бўйича парвозлар мазкур Қоидаларнинг 13-иловасида берилган талабларга мувофиқ шароитларда бажарилади.
298. Соатига 300 км. ва ундан паст тезликда ВПҚ бўйича текислик ҳамда паст-баландликдаги йўналиш бўйича парвоз қилаётган ҳаво кемаларига олдинда ҳаво кемаси курси бўйича кўриниб турган сунъий тўсиқларни, қоидага кўра, тўсиқдан камида 500 метр ўнгдан айланиб ўтишга рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
299. Олдинда учиб кетаётган ҳаво кемасини қувиб ўтиш ўнг томондан камида 500 метр интервал билан бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
300. Олдинда учиб кетаётган ҳаво кемасига унинг курсидан камида 70 даражага фарқ қиладиган курс билан яқинлашаётган ҳаво кемаси қувиб ўтаётган ҳаво кемаси ҳисобланади.
301. Доира бўйлаб парвозлар бажарилаётганда бир хил турдаги ҳаво кемаларини қувиб ўтиш тақиқланади. Тезлиги юқори бўлган ҳаво кемалари тезлиги паст бўлган ҳаво кемаларини доиранинг ички томонидан учинчи бурилишда ва камида 500 метр интервал билан қувиб ўтиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
302. Ҳаво кемалари кесишадиган курслар бўйлаб битта эшелонда (баландликда) парвоз қилаётганда уларнинг командирлари чап томонда ҳаво кемасини кўрса — парвоз баландлигини баландликлар фарқи ҳаво кемаларининг хавфсиз тарқалиб кетишини таъминлайдиган даражагача пасайтириши, ўнг томондан кўрганда эса — баландликни шу даражагача ошириши керак.
303. Агар парвоз баландлигини ўзгартиришнинг иложи бўлмаса (ҳавонинг булутлиги, энг паст баландликда парвоз этилаётганлиги ёки бошқа чекловлар туфайли), командирлар ҳаво кемаларини хавфсиз тарқалиб кетишини таъминлаб уларни буриб юборишлари керак.
304. Маҳаллий ҳаво линиялари бўйича парвозлар қарама-қарши курслар (йўналишлар) бўйича паст эшелондан ҳам паст баландликда тарқатилган йўналишлар бўйлаб амалга оширилади. Ёндан эшелонлаштиришни таъминлашнинг иложи бўлмаса, баландлик бўйлаб эшелонлаштириш ёки бир томонлама ҳаракатланиш ташкиллаштирилади.
305. Қарама-қарши курсларда назарда тутилмаган ҳолда яқинлашиш содир бўлганда ҳар бир командир кемалар чап бортлари билан тарқалиб кетиш учун ўз ҳаво кемасини ўнг томонга буриши керак.
306. Метеорологик шароитлар ҲПҚга мувофиқ парвоз учун қўйилган талабларга мос келмайдиган даражага қийматларга қадар ёмонлашса, ҳаво кемасининг командири:
б) агар парвозни бажариш топшириғининг мақсади командирни тайёрлаш бўлса ва ҳаво кемасининг ҳамда ҳаво трассасининг (МҲЙ) жиҳозланиши бунга тўсқинлик қилмаса, УПҚ бўйича парвоз қилишга ўтишга мажбур.
307. Вертолёт командирлари, бундан ташқари, ҳаводан туриб танланган майдончаларга қўнишлари мумкин. Вертолёт командири ўз ҳаракатлари ҳақида ИИБ органига хабар бериб туриши керак.
308. Парвозни УПҚга кўра амалга оширишга ўтганда ҳаво кемасининг командири ўз ҳаракатларини ва парвоз эшелонини (баландлигини) ҲҲБ органи билан мувофиқлаштириши ва бу органнинг диспетчери ҳаво кемалари орасидаги белгиланган оралиқ масофани таъминлаши шарт.
309. Ҳаво кемаси қўққисдан ВПҚга кўра парвозлар учун белгиланган минимумдан ҳам пастроқ минимум шароитларига тушиб қолгудай бўлса, визуал парвозга ўтиш мақсадида ускуналар белгилаган хавфсиз баландликдан ҳам пастроққача пасайиш рухсат этилмайди (тақиқланади). Бундай ҳолда ҳаво кемасининг командири парвозни бажаришни ускуналарга кўра амалга оширишга ўтиши, 180 даражага бурилиши, учиб чиққан аэродромига қайтиши, ёки энг яқин аэродромда қўниши шарт. 180 даражага бурилиб бўлингач, визуал парвозга ўтишнинг иложи бўлмаса, командир пастки хавфсиз эшелон баландлигини эгаллашга ўтиши ва кейинги ҳаракатларини ҲҲБ органининг диспетчери билан мувофиқлаштириши шарт.
310. Кўриш масофа 3000 метрдан кам бўлганда, ВПҚ бўйича парвозни бошқариш дастурлар бўйича тайёргарликдан ўтган ва УПҚ бўйича парвоз этиш ҳуқуқига эга бўлган ҳаво кемаларининг командирларига рухсат этилади. УПҚ бўйича парвоз этиш ҳуқуқига эга бўлмаган ҳаво кемаларининг командирлари ҳаво кемаси табиий уфқ чизиғига қараб парвозни бошқариш эҳтимолини йўққа чиқарган шароитларга қўққисдан тушиб қолгудай бўлса ускуналарга қараб учиш бўйича етарлича тайёргарликдан ўтган бўлишлари керак.
б) парвоз йўналишига, аэродром ҳудудидан чиқиш схемасига ва қўниш учун кириш схемасига аниқ риоя этилиши;
в) метеошароитлар белгиланган даражадан кўра ёмонлашганда парвоз бошланган аэродромга (захирадаги аэродромга) қайтиш ёки УПҚ бўйича парвозга ўтиш тўғрисида ўз вақтида қарор қабул қилиши ва бу ҳақда ҲҲБ органига билдирилиши;
312. Ҳаво кемасининг ВПҚ бўйича парвозининг бажарилишини бевосита бошқараётган ҲҲБ органи диспетчери:
г) экипаж УПҚ бўйича парвозга ўтганда хавфсиз эшелон (баландлик) тайинлаш ва ҳаво кемалари орасидаги белгиланган интервалларнинг таъминланиши;
е) радиолокацион назорат мавжуд бўлганда экипажга ҳаво кемасининг турган ўрни тўғрисида аниқ ва ўз вақтида ахборот берилиши учун жавобгар.
а) қўнишолди тўғри чизиғига чиқиш учун визуал манёврларни амалга ошириш учун белгиланган ҳудуди ичида аэродром атрофида визуал манёврларни амалга ошириш;
б) қўниш курсига айланиб (етарлича) буриб олгунга қадар белгиланган минимал пасайиш баландлигига риоя қилиш;
г) УҚЙ ва (ёки) унинг мўлжаллари билан визуал контакт йўқолган тақдирда кўнишга визуал киришишнинг исталган нуқтасидан УПҚ бўйича иккинчи доирага киришнинг белгиланган схемасига ўтиш билан бирга иккинчи доирага кириш.
а) қўнишнинг радиотехник воситалари билан жиҳозланмаган, шунингдек бундай воситалари ишламай қолган аэродромларда;
б) аэродромнинг радиотехник воситалар билан жиҳозланишидан қатъи назар, ёқилғини ва парвоз вақтини тежаш, аэродромнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида;
316. Қўнишни визуал бошлаш хавфсизлигини таъминлаш учун, ичида ҚВКнинг мунимумларини ва пасайишнинг минимал баландликларини ҳисоблаётганда тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда манёврларни визуал амалга ошириш ҳудуди белгиланади. Қўнишни визуал бошлаш ҳудуди аэродромнинг мазкур тоифадаги ЎКлари қўниши учун ишлатилиши мумкин бўлган ҳар бир УҚЙ бошланиши марказларидан тортилган ёйлар билан чекланади, бу ёйлар уларга ўтказилган уринмалар билан туташтирилади. Бу ёйларни минимал радиусларининг сон қийматлари, ҳаво кемаларининг тоифаларига боғлиқ равишда мазкур Қоидаларнинг 14-иловасида келтирилган. Жадвалда қўнишга визуал киришишдаги рухсат этилган максимал тезликнинг чекловлари алоҳида устун шаклида келтирилган.
317. ҚВК учун схема тузганда тўсиқлар ҳисобга олинади, пасайишнинг минимал баландликлари ва минимумлар ҳисоблаб чиқилади.
318. ҚВК қоидаларига кўра парвоз этиш тасдиқланган дастурлар бўйича тайёргарликдан ўтган учувчиларга рухсат этилади.
а) қўнишга визуал киришиш нуқтасига қадар ускуналарга кўра пасайиш ва қўнишни бошлаш схемасига риоя этилиши;
б) манёврларни визуал амалга ошириш ва қўниш ҳудудининг ичида УҚЙ ва (ёки) унинг мўлжаллари билан визуал контакт пайтида визуал манёврларни бажариш;
в) қўниш курсига қайтариб буриш бошлангунга қадар манёврларни визуал амалга оширганда, агар УҚЙ ва (ёки) унинг мўлжаллари билан визуал контакт ўрнатилмаган бўлса, пасайишнинг белгиланган минимал баландлигига риоя этиш;
г) УҚЙ ва (ёки) унинг мўлжаллари билан визуал контакт йўқолганда ёки белгиланган манёврларни визуал амалга ошириш ҳудудидан ташқарига чиқиб кетилганда ўз вақтида иккинчи доирага кетиш.
320. Ўзининг бошқаруви остида ҳаво кемасининг парвози ҚВК қоидаларига кўра амалга оширалаётган ҲҲБ органининг диспетчери:
а) ҳаводаги вазият ва метеошароитнинг таҳлили асосида ҚВК қоидалари бўйича бажариш имкониятларини аниқланиши;
б) радиолокацион назорат мавжуд бўлганда экипаж томонидан ускуналарга кўра пасайиш ва қўнишни бошлаш схемасига ҚВК нуқтасига қадар риоя этилишини назорат қилиниши;
в) радиолокацион назорат мавжуд бўлганда манёврларни визуал бажаришнинг белгиланган ҳудудига киришни назорат этилиши ва ҚВКни бажаришга рухсат берилиши.
ҚВКга рухсат берилиши ҚВКни бажараётганда белгиланган манёврларни визуал амалга ошириш ҳудуди доирасида учишни, УПҚ бўйича қўнишни амалга ошираётган самолётлар ва ҚВКни бажараётган самолёт орасидаги оралиқ масофаларга риоя этилишини англатади;
г) радиолокацион назорат мавжуд бўлганда экипаж томонидан иккинчи доирага кетиш схемасига риоя этилишини назорат қилиниши;
г) диспетчернинг учиш, қўниш ва захира аэродромлари ҳолати, ҳаводаги вазият ва парвозни таъминлаш тўғрисидаги ахборотларга асосланган ҳолда фазога кўтарилиш ҳақида қарор қабул қилади.
322. АДП диспетчеpи (брифинг хизмат кўрсатиладиган аэропортлардан ташқари) парвозлар режасига ва ҳаво кемаси командирининг учиш тўғрисида қабул қилган қарорига асосан экипажга қуйидаги ҳолларда фазога кўтарилишга диспетчерлик рухсатини беради:
в) ҳаводаги вазият парвозни бажаришга тўсқинлик қилмай, амалдаги ва прогноз қилинаётган об-ҳаво эса учиш учун белгиланган минимумдан паст бўлмаса;
г) йўналиш бўйича, қўниш ва захира аэродромларидаги об-ҳаво прогнози белгиланган талабларга жавоб берса;
д) экипаж бажариладиган парвозга тайёргарлик кўришнинг тўлиқ ҳажмда бажарилганлиги ҳақида ахборот берса.
323. Агар учиш, қўниш ва (ёки) захира аэродромларида, шунингдек йўналиш бўйича (авиация ишлари олиб бориладиган ҳудуд бўйича) метеошароитлар учиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан ҳаво кемаси фазога кўтарилгунга қадар ушбу аэродромлар (йўналишлар) учун ўрнатилган минимумдан пастга тушган бўлса, диспетчер ахборотни олгандан сўнг бу ҳақда экипажга хабар бериши шарт. Ҳаво кемасининг командири эса учиш имкониятларини яна бир бор баҳолаб кўриши керак.
324. Агар учиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан ҳаво кемаси фазога кўтарилгунга қадар бўлган вақт ичида диспетчер ушбу ҲК парвозига тааллуқли чекловлар, ман этишлар ёки огоҳлантиришлар тўғрисида ахборот (хабарнома, NOTAM ва ҳ. к.) олса, бу ҳақда экипажга хабар бериши шарт. Ҳаво кемасининг командири эса учиш имкониятларини такроран баҳолаб кўриши керак.
325. Фуқаро аэродромларидан ФА ҳаво кемаларининг фазога кўтарилиши, шунингдек ФА ҳаво кемаларининг белгиланган йўналиш (авиация ишлари бажариладиган ҳудуд) бўйлаб парвозларни бажариши ёки ҳарбий аэродромда қўниши ҳақида диспетчерлик рухсатномаси АДП диспетчери томонидан СҲФБ ЯТ РМ ҳарбий сектори билан келишилган ҳолда берилади.
а) парвоз бошланадиган аэродромда амалдаги ва прогноз қилинадиган об-ҳаво учиш учун белгиланган минимумдан паст бўлмаса;
в) манзил аэродромида амалдаги ва қўниш пайти учун (± 30 дақиқа) прогноз қилинадиган об-ҳаво 15-иловадаги жадвалда келтирилган вариантлардан бирига тўғри келса ва ушбу Қоидаларнинг 32—34-бандлари ва 15-илова жадвали талабларига жавоб берадиган захирадаги аэродром мавжуд бўлса.
г) иккита куч қурилмасига эга ҲК учун битта двигатель ишламай қолганда йўналишнинг исталган нуқтасидан 60 дақиқадан ошмайдиган вақт давомида етиб бориладиган захира аэродроми мавжуд бўлса. Танланган аэродромлар ушбу турдаги ҲКни қабул қилишга яроқли бўлиши ва ҳеч бўлмаганда битта ускуналар бўйича қўнишни бошлаш тизимига эга бўлиши керак. Бу аэродромда қўниш пайти учун (± 30 дақиқа) прогноз қилинадиган об-ҳаво минимумдан паст бўлмаслиги керак;
д) иккита куч қурилмасига эга ҲК да ETOPS қоидалари бўйича парвоз қилинганда, захирадаги аэродромларни танлаш эксплуатантнинг ETOPS (ETOPS MANUAL) бўйича парвоз қилиш учун қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) ҳаводаги вазият парвозни бажариш учун тўсқинлик қилмаса УПҚ бўйича учиш тўғрисида қарор қабул қилади.
327. Ушбу Қоидаларнинг 15-иловасидаги жадвалнинг 1-варианти бўйича парвоз қилиш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда қўниш аэродромидан олинган амалдаги об-ҳаво тўғрисидаги маълумот кўпи билан бир соат олдин олинган бўлиши керак.
а) шамолнинг тезлиги ва йўналиши белгиланган чеклашларга мувофиқлиги унинг кучайишини ҳисобга олган ҳолда аниқланади;
Бунда, агарда УҚЙдаги кўриш бўйича фазога кўтарилиш тўғрисида қарор кечаси қабул қилинадиган бўлса, манзил (захира) аэродромига қўниш эса кундузи амалга ошириладиган бўлса, УҚЙдаги кўриш даражаси куннинг қоронғи пайтидан ёруғ пайтига ўтиш вақтида пасайишини ҳисобга олиш керак.
328. Манзил ва захира аэродромларида УПҚ бўйича парвозни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:
в) булутларнинг пастки чегараси баландлиги, агар уларнинг амалдаги ва (ёки) прогноз қилинадиган сони 3-4 октантдан (SCT) ошмаса;
г) учиб келиш вақтига прогноз қилинадиган кўришнинг вақтинча ёмонлашуви (ТЕМПО) ва (ёки) булутлар пастки чегарасининг пасайиши.
Агар манзил (захира) аэродромига етиб келиш вақти кўришнинг ва (ёки) булутларнинг пастки чегараси баландлиги ўзгаришининг прогноз қилинадиган вақтига (ВЕСМG) тўғри келса, УПҚ бўйича учиш тўғрисида қарор қилинганда уларнинг энг паст кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
329. УПҚ бўйича парвозларда манзил учун захира аэродром сифатида шундай аэродром танланиши мумкинки, унда учиб келиш вақтига келиб қуйидагилар прогноз қилинаётган бўлса:
б) булутларнинг пастки чегараси баландлиги 90 метрдан кам эмас ва кўриш узоқлиги 1000 метрдан кам эмас — агарда аэродром тоифалаштирилган минимум бўйича фойдаланишга қўйилган бўлса, командир ва ҳаво кемаси эса ушбу тоифага мос келадиган тегишли тоифа ёки минимум бўйича парвозларга қўйилган бўлса;
в) булутларнинг пастки чегараси баландлиги минимумдан 100 метр ва кўриш 1000 метр баланд — танланган захира аэродроми манзил аэродромдан кўпи билан 50 км масофада жойлашган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
330. Парвоз бошланган аэродромда метеошароитлар унга қўниш учун белгиланган минимумдан паст бўлса ёки бошқа сабабларга кўра унга қайтиб келишнинг иложи бўлмаса, учиб кетиш учун захира аэродроми танланиши керак.
331. Учиб кетиш учун захира аэродроми шундай танланиши керакки, ундаги ҳақиқий об-ҳаво ва учиб келиш вақтидаги об-ҳаво қўниш учун белгиланган минимумдан паст бўлмаслиги, парвоз бошланган аэродромдан унгача учиб бориш вақти ҲКдан фойдаланиш бўйича қўлланмага мувофиқ барча ҳолларда:
Учиш учун захира аэродроми бўлмаганда парвоз бошланадиган аэродромда метеошароитлар унга келиб қўниш учун белгиланган минимумдан паст бўлмаган ҳолларда учиб кетиш учун қарор қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
332. Ушбу Қоидаларнинг 329-бандига мувофиқ, агарда аэродром дастлабки тайёргарлик вақтида ўрганилган бўлса ва тренажёрда ундаги пасайиш ва қўниш учун кириш схемасига мувофиқ машғулот ўтказилган бўлса, ҳамда ҳаво кемаси командири 1-классли учувчи бўлса тоғ аэродроми захира сифатида танланиши мумкин.
333. Ноқулай аэронавигация ва метеорология шароити ва ёнилғи миқдори захира аэродроми танлашга имкон бермаган ҳолларда ҳаво кемаси командирига захира аэродроми ёки парвоз бошланган аэродромга кетиш чегарасини ҳисобга олиб учиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади, агарда:
а) кетиш чегарасидан манзил ёки захира аэродромигача бўлган парвоз давомийлиги ҳисоб-китоб бўйича икки соатдан ошмаса;
б) манзил ва захира аэродромида амалдаги об-ҳаво минимумдан паст бўлмаса (парвоз икки соатдан кўп давом этганда амалдаги об-ҳаводан қатъи назар, ҳисоб-китоб бўйича);
в) манзил ва захира аэродромида учиб келиш вақтидаги об-ҳаво пpогнози белгиланган талабларга жавоб берса. Бунда манзил аэропортига етиб келиш вақтида ҳаво кемаси бортидаги ёнилғи миқдори доира баландлиги бўйлаб камида бир соат парвоз қилишга етарли даражада бўлиши керак. Кетиш чегараси шундай аниқланадики, захира аэродромига учиб келиш учун ҳисобланган вақтда ҳаво кемаси бортидаги ёнилғи миқдорининг қолдиғи доира баландлиги бўйлаб камида 30 дақиқа парвоз қилишга етарли даражада бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
334. Ҳаво кемаси командири УПҚ бўйича захира аэродромисиз учиш учун қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга, агарда:
а) манзил аэродромида шу турдаги ҳаво кемалари қўниши учун яроқли иккита бир-бири билан кесишмайдиган учиш-қўниш йўлаги мавжуд бўлса;
б) манзил аэродромида амалдаги ва учиб бориш вақтига прогноз қилинадиган кўриш даражаси минимумдан (қўниш учун фойдаланиладиган иккала УҚЙ учун ҳам белгиланган система бўйича каттаси) 2000 метр ва булутларнинг пастки чегараси 150 метрдан баланд бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) манзил аэропортига етиб келган вақтда ҳаво кемаси бортидаги ёнилғи миқдори ҳисоб-китоб бўйича доира баландлиги бўйлаб камида бир соат парвоз қилишга етарли даражада бўлса.
335. ВПҚ бўйича парвозни бажариш учун ҳаво кемаси командири қуйидаги шароитларда учиш тўғрисида қарор қабул қилади:
а) парвознинг бошланиши, манзил ва захира аэродромларида амалдаги об-ҳаво ҲК командирининг минимумига мос келса ва ВПҚ бўйича парвозларда кўзда тутилган даражадан паст бўлмаса;
б) йўналиш бўйича (авиация ишлари ўтказиладиган ҳудудда), манзил ва захира аэродромларида прогноз қилинадиган кўриш даражаси ва булутларнинг пастки чегараси ҳаво кемаси командирининг ва ВПҚ бўйича парвозларда кўзда тутилган минимумдан паст бўлмаса; шамол прогнози унинг кучланишини ҳисобга олмаганда — белгиланган чекловлар доирасида;
в) йўналиш бўйича (авиация ишлари ўтказиладиган ҳудудда) айланиб ўтиш мумкин бўлмаган метеоҳодисалар прогноз қилинмаган бўлса.
336. Об-ҳавонинг метеокузатувларини амалга оширадиган Ўзгидромет тезкор органлари ва ФА ходимлари бўлмаган қўниш майдончаларида қўниб ўтиб бажариладиган махсус авиация ишларида ҳаво кемаси командири авиация ишлари ўтказиладиган ҳудуддаги (қўниш пунктидаги) метеошароитлар прогнозига асосланиб учиш тўғрисида қарор қабул қилади.
337. ВПҚ бўйича учиш учун қарор қабул қилинганда қуйидаги парвозлар учун жой рельефи ва ундаги сунъий тўсиқлар (ушбу Қоидаларнинг 294 ва 298-бандлари талабларини ҳисобга олган ҳолда) ҳисобга олинади:
а) биринчи тоифадаги МҲЙ бўйича парвозлар учун ва йўналиш ўқидан иккала томонга қараб 5 км кенгликдаги эшелонлардаги трассадан ташқари (МҲЙдан ташқари) парвозларда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) иккинчи тоифадаги МҲЙ бўйича парвозлар учун ва йўналиш ўқидан иккала томонга қараб 2 км кенгликдаги эшелонлардан пастдаги трассадан ташқари (МҲЙдан ташқари) парвозларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
338. Захира аэродроми бўлмаганда манзил аэропортга етиб келиш вақтида кўриш узоқлиги белгиланган минимумдан 500 метр ва булутларнинг пастки чегараси баландлиги 50 метр баланд бўлса ВПҚ бўйича учиш учун қарор қабул қилишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
339. ВПҚ бўйича учиш учун қарор қабул қилишда манзил ва захира аэропортига етиб келиш вақти учун прогноз қилинадиган кўриш узоқлиги ва (ёки) булутларнинг пастки чегараси баландлигининг ўзгариши ВЕСМG ва ТЕМРО индексларидан фойдаланган ҳолда уларнинг энг паст даражаси ҳисобга олинади.
340. ВПҚ бўйича учиш учун қарор қабул қилишда парвоз йўналиши, парвоз бошланадиган, манзил ва захира аэродромларида агар булутларнинг парвоз баландлигидан пастдаги амалдаги ва прогноз қилинадиган сони 1-2 октантдан ошмаса (FEW), уларнинг пастки чегараси баландлиги ҳисобга олинмайди.
341. Ўзбекистон Республикаси маҳаллий ҳаво линияларида парвозлар бажарилганда қуйидаги ҳолларда ҳаво кемаси командирига ҲК бортидан туриб радио орқали учиш учун қарор қабул қилишга, ҲҲБ органи диспетчерига эса радио орқали ҲК экипажига учиш учун диспетчерлик рухсати беришга рухсат этилади:
а) учиш учун қарор қабул қилиниб бўлингандан сўнг метеошароитлар ва бошқа сабаблар туфайли йўналишнинг жўнаши кечиктирилган бўлса ва уни қайтадан расмийлаштириш талаб этилса;
учиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун учиш, манзил ва захира аэродромларидаги белгиланган талабларга жавоб берадиган амалдаги ва (ёки) прогноз қилинаётган об-ҳаво ҳақида;
учиш, манзил ва захира аэродромларида, шунингдек об-ҳаво вазиятида парвозни бажариш учун тўсқинлик қиладиган ўзгаришлар йўқлиги тўғрисида.
в) ҲК командири ва ҲҲБ органи диспетчерининг мулоқоти автоматик магнитли товуш ёзиш аппаратурасида ёзиб олиниши керак.
Радио орқали учиш учун қарор қабул қилинганлиги учун жавобгарлик ҳаво кемаси командирининг зиммасида бўлади.
а) Москва аэроузелларидан бирига парвоз қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда захира аэродроми сифатида шу аэроузелнинг бошқа аэродромини танлашга рухсат этилади, бунда учиб келиш вақтида захира аэродромида булутлар пастки чегарасининг баландлиги 200 метрдан паст, кўриш узоқлиги эса 2000 метрдан кам бўлмаслиги керак;
б) белгиланган талабларга жавоб берадиган захира аэродроми бўлмаганда ҳаво кемаси командири Москва аэроузелларидан ташқари бошқа захира аэродроми (аэродромлари) танлаши керак.
в) агар Москва аэроузелидаги манзил аэродромида метеошароитлар туфайли (ёки бошқа сабабларга кўра) қўнишнинг имкони бўлмаса, ҳаво кемаси командирига ҲҲБ органи диспетчери билан келишган ҳолда Москва аэроузелидаги бошқа аэродромда амалдаги об-ҳаво минимумдан паст бўлмаганда ва иккинчи аэродромнинг қарор қабул қилиш баландлигидан Москва аэроузелидан ташқаридаги захира аэродромигача учиб бориш учун етарли аэронавигацион ёнилғи захираси мавжуд бўлганда шу аэродромга қўнишга рухсат этилади.
г) Москва аэроузелидан ташқаридаги аэродромларга парвозлар бажарилаётганда ушбу Қоидаларнинг 329-бандига мувофиқ Москва аэроузелидан захира аэродроми танлашга рухсат этилади. Агар мазкур Қоидаларнинг 15-иловасининг жадвалидаги вариант бўйича иккита захира аэродроми танлаш талаб этилса, улардан фақатгина биттасини Москва аэроузелидан танлаш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) аэродром ҳудудида аэродромлар парвозлар доираси чегарасида, ўтиш баландлигида ва пастда — аэродромда атмосфера баландлигининг қиймати бўйича;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) йўналиш бўйлаб пастки эшелондан қуйидаги баландликда — денгиз сатҳига келтирилган йўналишдаги (йўналиш участкасидаги) минимал атмосфера босими бўйича;
в) ўтиш эшелонида ва ундан баландда — 760 мм.см.уст. (1013,2 Мбаp) стандарт атмосфера босими бўйича.
344. Эшелондаги парвоз учун баландлик танлашда барометрик баландлик ўлчагичнинг шкаласини ўтиш баландлиги кесиб ўтилганда аэродромнинг атмосфера босимига мос келадиган ҳисобдан «760» га ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
345. Қўнишни бошлаш олдидан барометрик баландлик ўлчагичнинг шкаласини «760» ҳисобдан қўниш аэродромининг атмосфера босимига мос келадиган қийматига ўтказишни, ҲҲБ диспетчерининг янада пасайиш тўғрисидаги рухсатидан сўнг ўтиш эшелонида бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
346. Йўналиш бўйлаб парвозда қуйи эшелондан паст баландликда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини аэродром босими бўйича ҳисобдан йўналиш бўйича денгиз сатҳига келтирилган минимал атмосфера босимига ўтказишни фазога кўтарилиш ҳудудидан ва қўниш ҳудудидан чиққанда (парвозларнинг аэродром доираси) амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
347. Аэродромга яқинлашганда қуйи эшелондан паст баландликда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласини йўналиш бўйича денгиз сатҳига келтирилган минимал атмосфера босимидан аэродром босими бўйича ҳисобланган ўтказишни фазога кўтарилиш ҳудудига ва қўниш ҳудудига кирганда (парвозларнинг аэродром доирасида) амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
348. Авиацион метеорологик станцияси (фуқаролик) бўлмаган текислик ёки паст-баланд жойда жойлашган аэродромдан учишдан олдин экипаж стрелкаси аэродромнинг абсолют баландлигига тенг баландлик қийматида ўрнатилиши керак бўлган барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласи бўйича келтирилган босимни аниқлайди.
349. Тоғли аэродромларда УҚЙ сатҳидаги атмосфера босимида, ўрнатилиши мумкин бўлган қийматнинг охирги даражасидан кичик қийматларда барометрик баландлик ўлчагичнинг босим шкаласида:
а) фазога кўтарилишдан олдин денгиз сатҳига келтирилган аэродром босимининг қийматини ўрнатиш керак. Бундай ҳолда баландлик ўлчагичнинг кўрсаткичи унга нисбатан берилган баландликни танлаш учун «шартли ноль» сифатида қабул қилинади;
б) қўнишдан олдин диспетчер экипажга аэродромнинг абсолют баландлигини ва аэродромнинг денгиз сатҳига келтирилган атмосфера босимини хабар қилади, экипаж уни баландлик ўлчагичда ўрнатади ва баландлик ўлчагичлар парвознинг абсолют баландлигини, қўниш пайтида эса — аэродромнинг денгиз сатҳидан баландлигини кўрсатишини ҳисобга олиб қўнишни бошлайди.
350. УПҚ ва ВПҚ бўйича парвозларнинг аниқ хавфсиз баландлиги жойларнинг рельефи ва ундаги сунъий тўсиқлар баландлигига, ҳаво кемаси парвозининг тезлиги, қўлланиладиган қоидалар ва парвоз ҳудудига қараб, самолётни бошқариш аниқлиги ва навигациядаги қўйимлар, баландлик ўлчагичларнинг баландликларни ўлчашдаги хатоликлар, атмосфера турбелентлиги шароитида парвоз траекториясидан мумкин бўлган оғишлар ва орнитологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Парвознинг аниқ хавфсиз баландликлари мазкур Қоидаларнинг 16-иловасидаги жадвалда келтирилган. Парвознинг хавфсиз баландлиги ҳисоб-китоби мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган.
351. Аниқ хавфсиз баландликдан паст бўлмаган баландликда парвозни таъминлаш учун ускунали хавфсиз парвоз баландлиги ҳисоб-китоби амалга оширилади.
352. Аэродром доираси бўйлаб парвоз баландлиги (доира баландлиги) ушбу аэродромда парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномага биноан аниқланади.
353. Ҳар бир аэродром учун ускуналар бўйича минимал хавфсиз парвоз баландлиги белгиланади, у авария вазиятларида қўнишни бошлаш схемаси чегарасидан чиқишда пасайиш учун фойдаланилиши мумкин ва жой рельефи ва ундаги сунъий тўсиқларнинг энг юқори нуқтасидан 300 метр баландликда, аэродромнинг назорат нуқтасидан 50 км радиусда ҳақиқий парвоз баландлигининг минимал захирасини таъминлаши керак. Агар жой рельефидаги баландликлар фарқи ундаги сунъий тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда 100 метрдан ошмаса, бутун аэродром ҳудуди учун ягона минимал хавфсиз баландлик белгиланади. Баландликлар орасидаги фарқ катта бўлса, аэродром ҳудуди секторларга бўлинади ва ҳар бир сектор учун минимал хавфсиз баландлик белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
354. Яқинлашиш ҳудудида хавфсиз парвоз баландлиги ва қиймати ўтиш эшелонига тенг ёки баланд бўлган минимал хавфсиз баландлик денгиз сатҳига келтирилган атмосфера босими бўйича ҳисобланади.
355. Яқинлашиш ҳудудида хавфсиз баландликни, доира баландлигини ва МХБни ҳисоблашда кўп йиллик кузатишлар натижаси бўйича аэродромнинг ўртача йиллик ҳарорати ва атмосфера босимининг минимал қийматидан фойдаланилади. Ушбу баландликлар аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномада ва аэронавигация ахборотлари тўпламларида кўрсатилади.
356. Пастки хавфсиз эшелон баландлиги 760 мм.см.уст. (1013,2 мбар) бўйича парвознинг хавфсиз баландлигини ҳисоблаб, олинган қийматни яқинликдаги йўлдош эшелон баландлигига қадар ошириш орқали аниқланади.
357. Парвоз бажарилаётганда экипаж баландлик ўлчагичларга тузатишлар киритилишини ҳисобга олиши шарт.
358. Хавфсиз парвоз баландлигини ҳисоблашда жой рельефининг ва сунъий тўсиқларнинг ошишини ҳисобга олиш йўлаги:
а) учиш ва қўниш ҳудудида йўналиш ўқидан икки томонга қараб УПҚ бўйича — 10 км.дан, ВПҚ бўйича эса — 5 км.дан;
УПҚ бўйича парвозларда ва радиолокацион назорат бўлганда — йўналиш ўқидан икки томонга қараб — 10 км.дан, радиолокацион назорат бўлмаганда эса — 25 км.дан;
г) ВПҚ бўйича трассадан ташқари (биринчи ва иккинчи тоифадаги МҲЙ дан ташқари) парвозлар бажарилганда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
359. ҲКнинг ВПҚ бўйича пастки эшелондан қуйида соатига 300 км ва ундан паст тезликдаги парвозларида текислик ва паст-баланд жойлардаги сунъий тўсиқлар баландлиги ҳисобга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
360. Эксплуатантга ҳудудида парвоз бажариладиган давлат томонидан, ёки эксплуатантнинг давлати томонидан минимал абсолют парвоз баландлиги белгиланган йўналишларда минимал абсолют парвоз баландликларини белгилаш рухсат этилади, бунда улар бу давлат томонидан белгиланган қийматлардан кичик бўлмаслиги шарт.
361. ВПҚ бўйича хавфсиз баландликлардаги парвозлар, пастки эшелондан қуйидаги парвозлардан ташқари, фақатгина ҲҲБ органлари ва ҳаво кемаси ўртасида узлуксиз икки томонлама алоқа бўлгандагина ташкил этилади, бунда пастки хавфсиз эшелон албатта бошқа ҳаво кемаларидан бўшатилиши керак.
362. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида хавфсиз парвозларни таъминлаш учун ҳаво кемалари вертикал, бўйлама ва ёнлама эшелонлашнинг минимал йўл қўйиладиган интерваллари ўрнатилади.
363. Бошқа давлатларнинг самовий ҳудудида халқаро парвозларни бажарадиган ҳаво кемаларини эшелонлаш ушбу давлатларда амал қилувчи парвозларни бажариш қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
364. Эшелонлаш тизимларида фарқ бўлганда эшелонлар алмашинуви давлат чегараларини (очиқ денгиз устида ҲҲБ ҳудуд чегараларини) кесиб ўтишга 30 км қолганда амалга оширилади, бунда ҲҲБ диспетчерининг кўрсатмаси бўйича қарама-қарши келаётган ҳаво кемалари ўртасидаги вертикал эшелонлашнинг интерваллари таъминланиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) 12100 метрдан баланд эшелонда, шунингдек товушдан тез тезликда парвоз бажарадиган ҲК билан бошқа ҳаво кемаси ўртасида — 1000 метр.
Кейинги таҳрирга қаранг.
366. Қуйи эшелондан пастдаги парвозларда қуйи эшелонлар билан парвоз баландлиги ўртасидаги вертикал масофа 300 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Қуйи эшелондан пастдаги баландликларда ҳаво кемаларининг ВПҚ бўйича тезлиги соатига 300 км/сдан ортиқ бўлмаган парвозлари ҳар 150 метрда эшелонланади, тезлиги соатига 300 км/сдан ортиқ парвозларда ва барча бошқа ҳолатларда — ҳар 300 метрда эшелонланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
367. Доира бўйлаб парвоз баландлиги билан кутиш ҳудудидаги қуйи эшелон орасидаги вертикал масофа 300 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
368. Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида вертикал эшелонлаш ярим доира тизимида амалга оширилади:
а) ҳаво трассалари йўналиши бўйлаб, МҲЙ ва белгиланган йўналишларда аниқ йўл давомидаги бурчаклари 0 даражадан 179 даражагача бўлганда парвоз эшелонлари: 900, 1500, 2100, 2700, 3300, 3900, 4500, 5100, 5700, 6300, 6900, 7500, 8100, 9100, 10100, 11100, 12100, 14100 ва ҳ. к. этиб белгиланади.
б) ҳаво трассалари йўналиши бўйлаб, МҲЙ ва белгиланган йўналишларда аниқ йўл давомидаги бурчаклари 180 даражадан 359 даражагача бўлганда парвоз эшелонлари: 1200, 1800, 2400, 3000, 3600, 4200, 4800, 5400, 6000, 6600, 7200, 7800, 8600, 9600, 10600, 11600, 13100, 15100 ва ҳ. к. этиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
369. Парвознинг умумий йўналиши ўзгариши туфайли йўналишнинг бурилиш пунктида эшелон алмашганда, янги эшелонни эгаллаш диспетчернинг рухсати билан, ушбу Парвоз қилиш қоидаларида белгиланган интервалларга риоя этган ҳолда белгиланган пунктга 20 км етмасдан бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
370. Агар трассанинг (йўналишнинг) аксар участкаларида берилган йўл давомидаги аниқ бурчаклари битта ярим айлана доирасида, бошқа участкаларда эса бошқа доира чегарасида жойлашса, унда бутун ҳаво трассаси (йўналиши) учун парвозлар хавфсизлиги чораларига риоя этган ҳолда ягона эшелонлар белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
371. Аэродром ҳудудида (аэроузелда) ва кутиш ҳудудларида вертикал эшелонлаш йўл давомидаги берилган парвоз бурчакларидан қатъи назар, белгиланган интервалларга мувофиқ амалга оширилади.
372. ВПҚ бўйича парвозларда бўйлама эшелонлашнинг минимал интерваллари битта эшелонда (баландликда) бир йўналиш бўйлаб кетаётган ҳаво кемалари учун — 2 км.
Кейинги таҳрирга қаранг.
373. ВПҚ бўйича парвозларда бўйлама эшелонлашнинг минимал интерваллари бошқа ҳаво кемаси банд қилиб турган парвоз эшелонини (баландлигини) кесиб ўтиш чоғида, шунингдек битта эшелондаги бошқа ҳаво кемасининг парвоз йўналишини кесиб ўтишда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
374. УПҚ бўйича ва ВҚК қоидалари бўйича парвозларда, узлуксиз радиолокацион назорат мавжуд бўлганда, битта эшелонда (баландликда) битта йўналиш бўйлаб кетаётган ҳаво кемалари ўртасида бўйлама эшелонлашнинг минимал интерваллари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) учиш ва қўниш ҳудудида — 10 км, учиш массаси 136 Т ва ундан катта бўлган ҳаво кемаларининг ортидан кетаётган барча ҳаво кемалари учун. Бошқа барча ҳолларда — 5 км.
Кейинги таҳрирга қаранг.
375. УПҚ бўйича ва ВҚК қоидалари бўйича парвозларда, узлуксиз радиолокацион назорат мавжуд бўлганда бўйлама эшелонлашнинг минимал интерваллари:
а) бошқа ҳаво кемаси банд қилиб турган қарама-қарши эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида камида 30 км/ли интервалга риоя этилиши керак (10 километрли ёнлама интервалга риоя этган ҳолда);
б) бошқа ҳаво кемаси банд қилиб турган йўлдош эшелонни (баландликни) кесиб ўтиш чоғида камида 20 км.ли интервалга риоя этилиши керак, яқинлашиш ҳудудида эса ҲҲБ АТ дан фойдаланилганда — кесишиш чоғида камида 10 км;
в) битта эшелонда (баландликда) кесишадиган йўналишлар бўйлаб кетаётган ҳаво кемалари ўртасида (кесишиш бурчаклари камида 70 даража бўлганда) кесишиш чоғида камида 40 км/ли интервалга риоя этилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
376. УПҚ бўйича ва ВҚК қоидалари бўйича парвозларда, узлуксиз радиолокацион назорат йўқ бўлганда, битта эшелонда (баландликда) битта йўналиш бўйлаб кетаётган ҳаво кемалари ўртасида бўйлама эшелонлашнинг минимал вақт интерваллари:
а) ҳаво трассаларида, МҲЙ, белгиланган йўналишларда ва яқинлашиш ҳудудларида — 10 дақиқа бўлиши керак;
в) бошқа ҳаво кемаси билан банд йўлдош ёки қарама-қарши эшелонни (баландликни) кесиб ўтганда — кесиб ўтиш чоғида 20 дақиқа.
Кейинги таҳрирга қаранг.
377. Битта эшелонда (баландликда) кесишадиган йўналишлар бўйлаб кетаётган ҳаво кемалари ўртасида (кесишиш бурчаклари камида 70 даража бўлганда) кесишиш чоғида камида 15 дақиқали вақт интервалига риоя этилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
378. УПҚ бўйича парвозларда, аэродром ҳудудида узлуксиз радиолокацион назорат йўқ бўлганда, битта баландликда биттадан ортиқ ҳаво кемаси бўлмаслиги керак.
б) олдинда кетаётган ҳаво кемасини ўнг томондан қувиб ўтишда (аэродром доираси бўйлаб — ички тарафдан) — 500 метр.
Кейинги таҳрирга қаранг.
380. УПҚ бўйича парвозларда, узлуксиз радиолокацион назорат мавжуд бўлганда ёнлама эшелонлашнинг минимал интерваллари:
б) йўлдош ҳаво кемаси билан банд бўлган эшелонни (баландликни) кесиб ўтганда — кесиб ўтиш чоғида — 10 км;
в) қарама-қарши келаётган ҳаво кемаси билан банд бўлган эшелонни (баландликни) кесиб ўтганда — кесиб ўтиш чоғида — 10 км (30 километрли бўйлама интервалга риоя этган ҳолда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
381. Узлуксиз радиолокацион назорат мавжуд бўлмаганда УПҚ бўйича парвозларда ёнлама эшелонлашга йўл қўйилмайди (амалга оширилмайди).
382. ҲҲБ органи диспетчерининг рухсати билан хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда белгиланган эшелонни (баландликни) ўзгартиришга йўл қўйилади.
384. Берилган эшелонда (баландликда) парвозни амалга ошираётган ҳаво кемаси командири ушбу эшелонни эгаллашни сўраётган ҳаво кемаси олдида устунликка эга (бошқа барча тенг шароитларда). Битта эшелонда парвоз бажарилаётганда узоқроққа учаётган ҳаво кемаси эшелонни (баландликни) сақлашда устунликка эга (бошқа барча тенг шароитларда).
385. Ҳаво кемаси билан банд эшелон, агар эшелонлашнинг бошқа турини қўллашнинг иложи бўлмаса, биринчи ҳаво кемаси экипажининг баландликни пасайтирганлиги ёки баландликка кўтарилганлиги тўғрисида билдирганидан сўнг бошқа ҳаво кемасига берилиши мумкин.
386. Бошқа ҳаво кемасининг эшелонни ёки ҳаво трассасини (МҲЙ, белгиланган йўналишни) эгаллаши ёки кесиб ўтиши билан боғлиқ рухсат берган ҲҲБ органи диспетчери хавфсиз интервалларни таъминлаши шарт.
387. Берилган эшелонда парвоз хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлганда (хавфли метеошароитларга тўқнаш келинганда, авиатехника ишдан чиққанда ва б.) ҳаво кемаси экипажига эшелонни мустақил равишда ўзгартириш ҳуқуқи берилади, бунда ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқараётган ҲҲБ органига зудлик билан хабар берилиши шарт.
388. Янги эшелонни эгаллаган командир ҲҲБ органи билан келишган ҳолда ҳаво кемасини ҳаво трассасига ёки МҲЙга олиб чиқади.
389. Ҳаво трассаларига кириш, улардан чиқиш ва уларни кесиб ўтиш олдиндан келишилган эшелонларда (баландликларда) ва участкаларда горизонтал парвоз тартибида амалга оширилади.
390. Ҳаво трассасини (МҲЙ) кесиб ўтиш ёки унга кириш учун эшелоннинг (баландликнинг) бошқа ҳаво кемаси билан банд бўлган жойи унинг чегарасидан камида 10 км узоқликда бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
391. Ҳаво трассасига (МҲЙ) кириш учун ҳаво кемасининг командири унинг чегараларига яқинлашишдан камида 5 дақиқа олдин ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқаришни амалга оширадиган ҲҲБ органи диспетчеридан рухсат ва парвозни давом эттириш учун шартлар олиши керак.
392. Агар учиш аэродроми ҳаво трассаси (МҲЙ) яқинида жойлашган бўлса, уни кесиб ўтиш учун рухсат ва унинг шартлари ҲҲБ тегишли органлари билан келишилади ва ҳаво кемаси командирига бевосита парвоздан олдин берилади. Трассани кесиб ўтиш иккала ҲҲБ органлари назорати остида амалга оширилади ва ҳаво кемаси командири албатта улардан бирининг диспетчери билан радиоалоқада бўлади.
393. Ҳаво кемаси томонидан бир неча ҳаво трассалари ёки МҲЙ навбати билан кесиб ўтилганда, ҳаводаги ҳаракатни бевосита бошқаришни амалга оширадиган ҲҲБ органи кесиб ўтиш ҳудудида ҳаво кемаси командирига бир неча ҳаво трассасини кесиб ўтиш учун бирданига рухсат бериши мумкин.
394. Аэродром ҳудудида парвозлар мазкур аэродром учун белгиланган коридорлар ва схемалар бўйлаб АҲПАЙ (АНМ)га кўра ёки векторлаштиришда ҲҲБ органининг диспетчери белгилаб берган траекториялар бўйлаб амалга оширилади.
395. Аэродром ҳудудида парвозларнинг аэродром доираси белгиланади. Доира бўйлаб парвозларнинг баландлиги маҳаллий шароитлар, парвознинг хавфсиз баландлиги ва ҳаво кемаларининг турларидан келиб чиқиб белгиланади.
396. Ҳаво кемаларининг ҳавога кўтарилиши ва қўниши орасидаги минимал вақт интервали қуйидагича қилиб белгиланади:
а) битта УҚЙдан ёки ўқлари орасидаги масофа 1000 метрдан камроқ бўлган параллел УҚЙларидан бажарилаётган парвозларда — 45 сек.;
б) ўқлари орасидаги масофа 1000 метр ва ундан кўпроқ бўлган параллел УҚЙларидан бажарилаётган парвозларда — 30 сек.
397. Фазога кўтарилиш битта УҚЙдан ёки ўқлари орасидаги масофа 1000 метрдан камроқ бўлган параллел УҚЙларидан бажарилаётганда минимал вақт интервали қуйидагича қилиб белгиланади:
а) ўртача ва оғир ҳаво кемаларининг кетидан фазога кўтарилаётган енгил ҳаво кемалари учун — 3 дақиқа;
б) оғир ҳаво кемаларининг кетидан фазога кўтарилаётган ўртача ва оғир ҳаво кемалари учун — 2 дақиқа;
398. УҚЙ ўрта қисмидан ёки ўқлари орасидаги масофа 1000 метрдан кам бўлган параллел УҚЙ ўрта қисмидан фазога кўтарилганда, УҚЙ бошидан фазога кўтарилаётган ўртача ва оғир ҳаво кемаларининг кетидан учаётган енгил ҳаво кемалари ва оғир ҳаво кемаларининг кетидан учаётган ўртача ҳаво кемалари учун минимал вақт интервали 4 дақиқа этиб белгиланади.
399. Қўниш битта УҚЙга ёки ўқлари орасидаги масофа 1000 метрдан камроқ бўлган параллел УҚЙларига бажарилаётганда минимал вақт интервали қуйидагича қилиб белгиланади:
400. УПҚ бўйича энг қисқа масофа бўйлаб қўнишга киришиш узлуксиз радиолокацион назорат ёки бурчакни-узоқликни ўлчаш тизимлари қўлланилганда рухсат этилади. Бунда РТВни комплекс равишда қўллаш ва қўнишга киришиш схемасига (векторлаштираётганда траекториялар диспетчери томонидан берилган) риоя этиш шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
401. Ҳаво кемаларининг қўнишга киришиш учун навбатларини тартибга солиш учун махсус ажратилган РНН ёки ердаги хос мўлжаллар устида кутиш ҳудудлари белгиланади.
402. Кутиш ҳудудида парвозлар эшелонлар қоидаларига мувофиқ эшелонларнинг белгиланган схемалари бўйича амалга оширилади.
403. Аэродром РННсининг устида жойлашган кутиш ҳудудининг пастки эшелони, шунингдек аэродром ҳудудида ёки унинг чегараларида жойлашган кутиш ҳудудларининг пастки эшелонлари аэродром ҳудудидаги ўтиш эшелонидан ва пастки хавфсиз эшелондан паст қилиб белгиланмайди.
404. Кутиш ҳудудидаги парвозлар АНМ ҳужжатларида чоп этилган схемаларга мувофиқ ушбу Қоидаларнинг 4-иловасига кўра бажарилади. Кутиш ҳудудидан навбатдан ташқари чиқиш диспетчернинг кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.
405. Параллел ёки қарийб (15 даражагача) параллел УҚЙларидан ускуналар бўйича боғлиқ бўлмаган фазога кўтарилиш ва қўнишлар учун фойдаланилиши мумкин, агарда:
а) ҳар иккала УҚЙдан фақат фазога кўтарилиш учун фойдаланилаётган бўлса (боғлиқ бўлмаган фазога кўтарилиш);
б) битта УҚЙдан фақат фазога кўтарилиш учун, бошқасидан эса ҳам фазога кўтарилиш ҳам қўниш учун фойдаланилаётган бўлса (ярим аралаш операциялар);
406. Бир вақтда амалга оширилаётган боғлиқ бўлмаган параллел фазога кўтарилишлар параллел УҚЙларидан бажарилиши мумкин, агарда:
в) аниқлик даражаси ҳаво кемаларини УҚЙнинг бўсағасидан 2 км масофа ва ундан ҳам узоқроқдан бошлаб алоҳида-алоҳида таниб олиш имкониятини берадиган радиолокатор мавжуд бўлса ва ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш процедураси йўл чизиқлари керак бўлган даражада бир-биридан ажралиб кетишини таъминласа;
г) иккинчи доирага кетиш схемаси низоли вазиятлар келиб чиқишига йўл қўймайди (фазога кўтарилгандан сўнг баландликни оширишнинг белгиланган траекторияси ва иккинчи доирага кетишнинг белгиланган траекториялари орасидаги бурчак камида 15 даражани ташкил этса).
407. Бир вақтда амалга оширилаётган боғлиқ бўлмаган қўнишлар параллел УҚЙларида бажарилиши мумкин, агарда:
д) ҳаво кемаларининг бортига УҚЙнинг ажратиб олиш рақами ва курс радиомаёғининг частотаси хабар қилинади (хабар АТИС тизими бўйича узатилиши мумкин);
е) иккинчи доирага кетиш схемаси низоли вазиятлар келиб чиқишига йўл қўймайди ва ҳар бир УҚЙга қўнишни бошланишларини биттадан ҚДП диспетчерлари назорат қилиши таъминланади;
ж) қўниш курсига қўшимча буриш нуқталарининг (тўртинчи қайтариб буриш) узоқлиги бир-биридан камида 5 км.га фарқ қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) ҳаво кемаларининг бортига қўнишга киришиш ҳар иккала УҚЙда ҳам бажарилаётганлиги хабар қилинса (хабар АТИС тизими бўйича узатилиши мумкин);
е) иккинчи доирага кетиш схемаси низоли вазиятлар келиб чиқишига йўл қўймайди (фазога кўтарилгандан сўнг баландликни оширишнинг белгиланган траекторияси ва иккинчи доирага кетишнинг белгиланган траекториялари орасидаги бурчак камида 30 даражани ташкил этади);
ж) ГКН бўйича вертикал эшелонлаштириш таъминланади ва қўнишни бошлайдиган ҳаво кемаларининг орасидаги масофа камида 4 км.ни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
410. Истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдори ПФҚ талабларига мувофиқ аэронавигация, метеорологик вазиятлардан, парвознинг режалаштирилаётган шароитлари ва парвоз режаси ўзгартирилган ҳолларда ёнилғининг аэронавигацион захирасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
411. Эксплуатант истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдорини аниқлаш методикаси ва процедурасини ишлаб чиқади ва уларни авиакомпанияга киритади.
412. Истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдорини аниқлаш учун умумий талаблар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
413. Парвоз бажарилишидан олдин ҲК бортида қуйидагиларни ўз ичига оладиган ёнилғининг истеъмол миқдори бўлиши керак:
б) Q (йўналиш) — учиш бошланишидан манзил аэропорт қўнишга қадар парвозни таъминлайдиган ёнилғи миқдори;
в) Q (рез) — компенсацион ёнилғи захираси ва эксплуатант томонидан аниқланган қўшимча ёнилғидан иборат резерв ёнилғи.
Парвоз учун истеъмол қилинадиган ёнилғи миқдорини аниқлаш қоидалари мазкур Қоидаларнинг 9-иловасида келтирилган.
414. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлат (МДҲ давлатларидан ташқари) билан давлат чегарасига ёндош бўлган кенглиги 25 км.ни ташкил этган ҳудудининг устида жойлашган самовий ҳудуд чегарага туташган полоса ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
415. Чегарага туташ самовий ҳудудларда алоқа воситалари билан жиҳозланмаган ҳаво кемаларининг парвози рухсат этилмайди.
416. Чегарага туташ полосалардаги парвозларга ҳаво кемаларининг экипажлари улар мазкур ҳудудда парвозларнинг ўзига хосликларини ўрганиб чиққанликларидан, уларнинг бу ўзига хосликларни ва ташувни билишлари текшириб кўрилгандан сўнг рухсат этилади.
417. Ҳаво кемасининг экипажи чегарага туташ полосадаги парвозга тайёргарлик кўриш жараёнида қуйидагиларни ўрганиши ва яхши билиши шарт:
в) алоқа ва радионавигация воситаларининг жойлашиши ва иш тартибини, чеклов пеленгларининг қийматини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
419. Чегарага туташ полосада жойлашган аэродромлар, ҳаво трассалари ва МҲЙ алоқанинг радиотехник воситалари ва ҳаво кемаларининг ҳаракатини ва экипажлар томонидан парвозлар қоидаларига риоя этилишини самарали назорат қилиш ва бошқариш учун керак бўлган воситалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
420. Мазкур Қоидаларнинг 423—429-бандларида баён этилганларнинг ҳеч бири ҳаво кемаси командири томонидан асосли қарорлар қабул қилинишига ва ҳаво ҳаракатидаги можароли вазиятларни ҳал этиш ёки эҳтимолли тўқнашувнинг олдини олиш учун оптимал ҳаракатларни танлаш ва амалга ошириш бўйича ўз ваколатларини амалга оширишига тўсқинлик қила олмайди.
421. Мазкур Қоидалар ҳаво кемаси командирини тўқнашувнинг олдини олиш бўйича энг самарали ҳаракатларни қабул қилиниши учун, жумладан ТОБТ ускуналари томонидан бериладиган тавсияларига мувофиқ тўқнашувнинг олдини олиш бўйича маневрларни қабул қилиш бўйича жавобгарликдан озод этмайди.
422. Ҳаво кемаси бошқа ҳаво кемаси билан тўқнашув хавфи туғилиши мумкин бўлган масофага яқинлашмайди.
а) RAнинг кўрсатмаларига риоя этган ҳолда зудлик билан ҳаракат қилишади, агар бу самолёт парвозининг хавфсизлигига таҳдид туғдирмаса;
б) RAни, ҳатто у ҲҲБ органининг маълум бир маневрини бажариш бўйича кўрсатмасига зид бўлсада, бажаришади;
г) учув экипажига тушадиган ишчи нагрузкани инобатга олган ҳолда иложи борича тезроқ тегишли ҲҲБ органини RA ҳақида, жумладан диспетчерлик хизматининг сўнгги кўрсатмаси ёки рухсатидан исталган чекланишнинг йўналиши ҳақида хабардор қилишади;
е) парвоз траекториясининг ўзгарилишини тўқнашув хавфини ҳал қилиш бўйича тавсияларга (RA) риоя этиш учун керак бўлган минимум билан чеклашади;
ж) тўқнашув хавфи ҳал этиб бўлингач ҲҲБ органининг кўрсатмаси ёки рухсатида белгиланган шароитларни зудлик билан қайта тиклашади;
424. Ёнга қулаш, шамолнинг силжиши ва сигнализация тизимининг ернинг яқинлиги тўғрисида огоҳлантириши ТОБТ тавсияларига нисбатан устунликка эга.
425. Ҳаво кемаси тўқнашув хавфини ҳал қилиш бўйича тавсияларни (RA) бажариши муносабати билан диспетчернинг рухсатларига риоя этишни тўхтатган заҳотиёқ, мазкур ҳаво кемаси ва тўқнашув хавфини ҳал этиш бўйича тавсияларга мувофиқ бошланган маневрларни бажариш бевосита тааллуқли бўлган бошқа ҳаво кемалари орасида эшелонлаштиришни таъминлаш бўйича жавобгарлик диспетчер зиммасидан соқит қилинади.
426. Экипаждан ТОБТ тизими ишлаганлиги тўғрисида ва ҲК экипажи томонидан берилган тавсияларга (RA) мувофиқ қўлланилаётган чоралар ҳақида маълумот олгач ҲҲБ пунктининг диспетчери бу ҳақда ўзининг жавобгарлик ҳудудидаги бошқа ҲК экипажларини зудлик билан хабардор қилиши шарт.
427. Диспетчер барча алоқадор ҳаво кемаларининг эшелонлаштирилишини таъминлаш бўйича мажбуриятни қуйидаги ҳолларда яна ўз зиммасига олади:
а) диспетчер учувчилар экипажидан унинг ҳаво кемаси парвознинг яна жорий диспетчерлик рухсатига мувофиқ бажараётганлиги ҳақида хабар олганлигини тасдиқласа;
б) диспетчер учувчилар экипажидан унинг ҳаво кемаси парвознинг жорий диспетчерлик рухсатига мувофиқ бажаришни янгитдан бошлаганлиги ҳақида хабар олинганлигини тасдиқласа ва учув экипажи томонидан тасдиқланган альтернатив диспетчерлик рухсатини берса.
428. RAнинг берилиши ёки ТОБТ тизимининг бошқа бир сезиларли ишлашидан кейин учувчилар ва диспетчерлар ҳаво ҳаракати давомидаги нохуш ҳодиса тўғрисида ҳисобот тайёрлашлари керак.
429. Эксплуатация шартлари, RA ва ТА бўйича чекловлар, экипаж ичидаги ўзаро ҳаракатлар тартиби нохуш ҳодиса ҳақидаги ҳисобот ва бошқа процедуралар эксплуатант томонидан белгиланади ва авиакомпанияларга киритилади.
430. Парвозларни бажаришда экипаж аъзолари ушбу Қоидаларга, ПФҚ, экипаж иш технологияси ва ўзаро ҳамкорлик бўйича йўриқномасига, шунингдек парвозларнинг бажарилишини тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга амал қилишлари шарт.
431. Ҳаво кемасининг ҳар бир парвози белгиланган тартибда тасдиқланган парвоз режасига мувофиқ амалга оширилади.
433. Ҳаво кемасининг парвози тегишли ҲҲХ органининг парвозга рухсати бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
434. Ҳаво кемасининг учиши, фазога кўтарилиши ва қўниши қуйидаги белгиланган минимумларнинг энг юқориси бўйича қабул қилинади:
435. Ҳаво кемасининг командирига белгиланган минимумлардан пастроқ метеошароитларда қўнишни амалга ошириш ман этилади, иложсиз қўниш ҳолатлари (радиоалоқанинг йўқотилиши, ёнилғи етишмаслиги, авиация техникасининг ишдан чиқиши ва б. шу каби парвозни бошқа аэродромгача давом эттиришга имкон бермайдиган шароитлар) бундан мустасно.
436. Учув экипажининг аъзолари парвозни бажараётиб ўз иш ўринларида ўриндиқларининг камарларини тақиб олган бўлишлари шарт. Хизмат кўрсатувчи шахслар фазога кўтарилиш ва қўнишни амалга оширилаётганда камарларини тақиб олишлари шарт. Йўловчилар рулни бураб чиқишни бошлашдан парвоз эшелонига (баландлигига) кўтарилгунга қадар ва пасайишни бошлашдан тўхташ жойига рулни бураб киргунга қадар шунингдек ҳаво кемаси командирининг талабига биноан бошқа барча ҳолларда камарларини таққан бўлишлари шарт. Парвоз топшириғини бажариш билан боғлиқ бўлмаган шахсларнинг экипаж кабинасида бўлиши тақиқланади. Хизмат кўрсатувчи ходимларга экипаж кабинасига ҲК командирининг рухсатига биноан кириши мумкин.
437. Экипаж аъзоларини боғлаб қўйиш тизимида елка камарлари ҳам назарда тутилган ҲКда экипаж аъзолари (учувчилар таркиби ва хизмат кўрсатувчи ходимлар) ҲКнинг фазога кўтарилиши ва қўнишни бажараётганда мазкур камарларни ҳам тақиши шарт.
438. Ҳаво кемасининг командирига қулай парвоз шароитлари бўлган пайт иш жойини қисқа муддатга қолдириш рухсат этилади. Бундай ҳолда ҳаво кемасини иккинчи учувчи бошқаради. Экипажнинг бошқа аъзолари эса ўз иш ўринларида бўлишлари шарт. Экипаж кабинасидан чиқиш қисқа муддатда, лекин экипажнинг фақат бир аъзосига, алоҳида вазиятларда эса ҳаво кемасининг қарорига биноан рухсат этилади. Йўловчиларни ташиётганда экипаж кабинасининг эшиги бутун парвоз давомида (парвоздан олдин экипаж ўз ўринларини эгаллаган фурсатдан бошлаб парвоздан сўнг двигателлар ўчирилгунга қадар) қулфлаш мосламаси билан бекитилиши шарт. У ҳаво кемаси командирининг рухсати билангина очилиши мумкин.
439. Экипаж аъзолари ўз иш ўринларини фақат ҳаво кемаси командирининг рухсати билангина қолдиришлари мумкин. Парвоз давомида экипаж аъзолари овқатланиши вақти ва кетма-кетлигини ҳаво кемаси командири белгилайди. Иккала учувчи ҳам бир вақтда овқатланиши ман этилади.
440. Ҳаво кемаларининг ПФҚ белгиланган чегараларда экипаж аъзолари парвознинг навбатдаги босқичини бажаришга тайёргарликни назорат текширувлари картаси бўйича текшириб кўришлари шарт.
441. Парвоз бажарилаётганда учувчилардан бири ҳаво кемасининг фазодаги ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориши шарт.
442. Ҳаво кемаларининг экипажлари ва ҲҲБ органлари диспетчерлари орасида радиосўзлашув фуқаролик авиациясидаги парвозларни бажаришдаги ва ҲҲБдаги белгиланган радиосўзлашув фразеологиясига мувофиқ рус ёки инглиз тилларида олиб борилади.
443. Рулни бураш, баландликка кўтарилиш, пасайиш, қўнишга киришиш ва қўниш босқичларида экипаж аъзолари кабина ичидаги барча хизмат сўзлашувларини (докладларини) микрофонлар (ларингофонлар) орқали ССУ бўйича олиб боришади (агар уларнинг иш жойлари ССУ билан жиҳозланган бўлса). Парвозни бажариш билан боғлиқ бўлмаган ишлар ва сўзлашувларни олиб бориш ман этилади.
444. Парвоз давомида экипаж кабинаси деразаларининг пардаларини ёпиб қўйиш ман этилади, пардани ёпиш ўқув ва машқ парвозларида учувчилар креслоларидан бирида очиқ парда ёнида текширувчи (ўргатувчи учувчи) бўлиш ҳоллари бундан мустасно.
445. Бутун парвоз давомида, айниқса ҳаво трассаларининг кесишиш (туташиш) жойларида экипаж сергак бўлиши, узлуксиз ташқи радиосўзлашувни кузатиши ва ҳаво кемаси бўлган ҳудудидаги ҳаво шароитини таҳлил қилиб бориши шарт.
446. Кундузи ва кечаси парвоз давомида ҳаво кемасининг мавжудлигини белгилаш, шунингдек қушлар билан тўқнашишнинг олдини олиш мақсадида фаралар ёқилган бўлиши мумкин.
447. Экипаж ҲҲХ диспетчерига парвоз ёки рулни бураш шароитларининг мураккаблашуви, кузатилаётган хавфли метеорологик ҳодисалар, ҳаво кемалари ва бошқа моддий объектлар билан хавфли яқинлашувлар ҳақида зудлик билан хабар бериши шарт.
448. Ҳаво ҳаракатини бошқариш органи диспетчерининг сўровига биноан экипаж уни парвоз шароитлари ҳақида хабардор қилиши шарт.
449. Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий авиалинияларида ҳаво кемасининг саҳнида йўловчиларнинг чекиши ман этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
450. Бутун парвоз давомида ҲК саҳнида ҲК конструкциясида назарда тутилмаган ва самолёт ускуналарининг ишлашига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган антеннали радиоэлектрон ускуналардан фойдаланиш ман этилади (МАИларни бажарадиган ҲК бундан мустасно).
а) ҲК саҳнида ҲК конструкциясида назарда тутилмаган (хоҳ антеннали, хоҳ антеннасиз бўлсин) исталган электрон (электр) ускуналаридан фойдаланиш ман этилади;
б) йўловчилар салони ва ҳалокатдаги чиқиш жойлари жойлашган ҳудудлар орасидаги ўтиш жойларидаги эшиклар (пардалар) очилган ва қотирилган ҳолда бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
452. АТИС ахборот тизими билан жиҳозланган аэропортларда старт олди ва қўниш олди тайёргарлиги жараёнида экипаж ахборотларни тинглаб бориши ва учиб чиқаётганда бу ҳақда ерда юриш ва старт олиш диспетчерига доклад қилиши шарт.
453. Кабинада иш ўринларини эгаллаб бўлгач экипаж ҳаво кемаси командирининг раҳбарлиги остида экипаж аъзоларининг парвозга тайёрликлари ҳақидаги доклади билан якунланадиган стартолди тайёргарлигини ўтказади.
454. Ҳаво кемасининг аэродром бўйлаб ҳаракатланиши (шатакка олиб тортилиши, ерда юриши) ҲҲБ органи диспетчерининг рухсатига биноан амалга оширилади. Ҳаракат маркали разметка чизиқлари бўйлаб мазкур аэродромда белгиланган ҳаракат схемасига мувофиқ ва ҲҲБ органи диспетчери билан узлуксиз икки томонлама алоқа мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.
455. Ҳаво кемасини шатакка олиб тортилиши шатакка олиб тортиш учун белгиланган қоидаларга мувофиқ экипажнинг албатта МАХнинг шатакка олиб тортиш учун масъул шахси билан ССҚ ёки радио орқали икки томонлама алоқаси бўлган ҳолда амалга оширилади.
456. Шатакка олиб тортишнинг хавфсизлиги учун МАХнинг шатакка олиб тортишни бошқараётган ходими масъулдир.
457. Двигателларни юргизиб юбориш ҲҲБ органи диспетчерининг рухсатига кўра туриш жойларида, ЕЙ участкаларида ёки мазкур аэродромда парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномада белгиланган махсус жиҳозланган майдончаларда амалга оширилади.
458. Ҳаво кемасининг дастлабки старт томон ерда юриб боришини бошлашдан аввал экипаж, қоида тариқасида қуйидаги маълумотлардан иборат диспетчер рухсатини олиши шарт:
в) аэродром ҳудудидан чиқишнинг белгиланган схемасининг номи (SID), агар чиқиш схемасининг номи бўлмаса ёки у ўзгартирилган бўлса — трассага (белгиланган йўналишга) чиқиш манёврини бажариш бўйича маълумотни;
ж) парвознинг дастлабки босқичидаги ўзига хосликлар, жумладан чекловлар ва тақиқлар, билан боғлиқ бошқа муҳим тезкор маълумотларни.
а) тормозлаш тизимидаги босим белгиланган чегаралардан паст ёки тормозлар носозлигининг белгилари бўлса;
б) ҲҲБ органи диспетчерининг ва (ёки) ҲКни чиқаришни (кутиб олишни) таъминловчи МАХ масъул ходимининг рухсати олинмаган бўлса;
в) ерда юриб чиқишнинг хавфсизлиги тўсиқларнинг мавжудлиги, ҲКнинг туриш жойи ва (ёки) ерда юриш йўлакларининг қониқарсизлиги туфайли таъминланмаган бўлса.
460. Тўхтаб туриш жойидан ерда юриб чиқиш МАХ ҳаво кемасини чиқариб юборишга жавобгар масъул ходимининг сигналлари бўйича амалга оширилади.
461. Тўхтаб туриш жойига ердан юриб кириш кузатиб бориш (перрон) бўйича навбатчининг ёки МАХни кутиб олувчи ходимининг сигналлари бўйича амалга оширилади. ҲКларининг ердаги ҳаракатларини бошқарувчи сигналлар мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида кўрсатилган.
Кўрсатиб ўтилган шахслар экипаж томонидан ердан юриш қоидалари бажарилганда, ҳаво кемасининг хавфсиз ердан юриб чиқиши (кириши) учун жавобгардирлар.
462. Агар ҳаво кемаси тўхтаб туриш жойига маркировка белгиларига мувофиқ қўйилмаган бўлса ҳаво кемасининг командири бу ҳақда дарҳол ҲҲБ органининг диспетчерини хабардор қилиши керак.
463. Кўриш масофа 400 метрдан камроқ бўлса ёритиш сигналли қурилмалар ва радиостанция билан жиҳозланган кузатув автомашиналари ердан юриб боришда ҳаво кемаларига етакчилик қилади.
Бошқа ҳолатларда кузатув автомашиналари ҳаво кемаларига экипажнинг талабига биноан етакчилик қилади.
464. Кузатув автомашинаси етакчилик қилиб бораётганда (экипаж ердан юриб бориш қоидаларига риоя этган ҳолларда) ҳаво кемасини ердан юриб боришининг хавфсизлигига кузатиб бориш бўйича навбатчи жавобгардир.
465. Ҳаво кемасини аэродром бўйича ҳаракатланишини бошқарувчи диспетчер қуйидагилар учун жавобгардир:
б) шароитлар ҳақидаги кўрсатмаларга ва белгиланган схема бўйича ҳаракатланиш учун рухсат берилишига;
в) ҳаво кемаларининг ўзаро жойлашуви (жумладан кўриш узоқлиги чекланган шароитларда (400 метрдан камроқ) битта йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётганлари) ҳақидаги маълумотларга. ҲҲБ органининг диспетчери бўлмаган аэродром ва майдончаларда ердан юриш йўналишини танлаш ва ҳаракатланиш хавфсизлиги учун жавобгарлик ҳаво кемаси командирининг зиммасидадир.
466. Ердан юришнинг бошланишида ҳаво кемасининг командири тормозларнинг ишлашини текшириб кўриши керак.
468. Экипаж аъзолари ердан юриб бораётганда атрофдаги вазиятни кузатиб боришлари ва командирни тўсиқлар ҳақида огоҳлантиришлари керак.
469. Ердан юриш йўналишида тўсиқларни аниқлаганда ёки тўсиққача бўлган хавфсиз масофа тўғри аниқланганлигига шубҳа қилганда ҳаво кемасининг командири ердан юришни тўхтатиши ва ҲҲБ органининг диспетчерига хабар бериши керак.
470. Ердан юришнинг тезлиги ҳаво кемасининг командири томонидан ЕЙнинг (УҚЙнинг, грунтнинг) ҳолатига, тўсиқларнинг мавжудлигига ва кўриш шароитларига қараб танланади. Жойдан қўзғалаётганда ва ердан юриб боришда двигателнинг (двигателларнинг) иш тартибини танлаётиб ҲК командири газ оқимининг бошқа ҳаво кемаларига ва объектларга таъсирини уларга шикаст етмайдиган қилиб ҳисобга олиши керак.
471. Ҳаво кемасидаги аэронавигацион чироқлар (АНЧ) кечаси шатакка олиб тортишда, ердан юриб бораётганда ва парвозда, шунингдек кундузи шатакка олиб тортишда ва ердан юриб бораётганда кўриниш ёмон бўлган шароитларда (2000 метрдан камроқ) ёқилган бўлиши керак. Ердан юриш фаралари ердан юрганда кечаси ва кундузи ҳам, агар кўриш шароитлари ёмон бўлса (2000 метрдан кам), ёқилган бўлиши керак.
472. Липиллаб турувчи маёқлар кечаю кундуз ердан юришдан олдин двигателлар юргизилгандан бошлаб ҳаво кемаси парвоздан сўнг ердан юриб келгач улар тўхтатилганга қадар, ҲК ПФҚга мувофиқ, ёқилган бўлиши шарт.
473. ҲҲБ органи диспетчерининг рухсатисиз ердан юриб бораётганда (шатакка олиб тортилаётганда) УҚЙ ва ЕЙни кесиб ўтиш (эгаллаш) тақиқланади.
474. Ҳаво кемалари ердан бир-бирига қараб юриб келаётган уларнинг командирлари ҳаракатланиш тезлигини энг минималигача камайтиришлари ва ўнг томондан ҳаракатланиб чап бортлари билан бир-биридан узоқлашишлари керак.
475. Кесишувчи курсларда бир-бирига яқинлашаётганда бошқа ҳаво кемасини ўнг томондан кўраётган командир ердан ҳаракатланишни тўхтатиши керак.
476. Бирор-бир мансабдор шахс ҲК командирини ерда ҳаракатланишни тўхтатиш, шунингдек ерда ҳаракатланишнинг исталган босқичидан, жумладан ижро стартидан, қайтиш ҳақидаги қарорининг асосли эканлигига қарши чиқиш ҳуқуқига эга эмас.
477. Фазога кўтарилиш ҲҲБ органи диспетчерининг рухсатини олгандан сўнг амалга оширилади. ҲҲБ органи диспетчери бўлмаган аэродромда (қўниш майдончасида) фазога кўтарилиш ҳаво кемаси командирининг қарорига кўра амалга оширилади.
г) диспетчер парвозлар хавфсизлигига таҳдид туғдирувчи ҳодисалар тўғрисида хабар берди, экипаж қабул қилди;
д) УҚЙдаги кўриш узоқлиги ва (ёки) булутлар пастки чегарасининг баландлиги аэродромнинг ушбу тоифадаги ҲК учиши учун ўрнатилган минимумидан паст эмас;
е) рухсат олгандан сўнг диспетчердан бошқа кўрсатма тушмаган бўлса, экипажга диспетчерлик рухсатига мувофиқ баландликни эгаллашга рухсат этилган.
а) УҚЙдаги кўриш узоқлиги 2000 метр ва ундан паст ва (ёки) булутлар пастки чегарасининг баландлиги (вертикал кўриниш) 200 метр ва ундан паст қийматга ўзгарганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) кучли ёғин-сочин шароитида метеорологик кўриш 600 метр ва ундан паст бўлганда (ЮИО бўйича кўриш ҳисобга олинмайди);
е) УҚЙ охиридаги кўриш узоқлиги, агар у УҚЙ бошидаги ва охиридаги кўриш узоқлиги қийматидан кичик бўлса (унинг узунлиги 2000 метрдан ортиқ бўлганда).
480. Фазога кўтарилишни ҳаво кемаси командири ёки парвоз топшириғида назарда тутилган бўлса, иккинчи учувчи бажаради.
а) фазога кўтарилиш хавфсизлигига таҳдид туғдирадиган хавфли метеоҳодисалар ёки қушларнинг тўпланиши мавжуд бўлса;
б) кучли ёғин-сочин шароитида метеорологик кўриш 600 метр ва ундан паст бўлган шароитларда (ЮИО бўйича кўриш ҳисобга олинмайди), шамол силжиши тўғрисида огоҳлантирувчи тизим билан жиҳозланган ҲКдан ташқари;
в) УҚЙ даги кўриш узоқлиги ва (ёки) булутлар пастки чегарасининг баландлиги (вертикал кўриниш) белгиланган минимумдан паст бўлганда;
УҚЙ узунлиги 2000 метр ва ундан кам бўлганда УҚЙ боши ва охиридаги кўриш узоқлиги қийматларидан кичиги УҚЙ кўриш узоқлиги деб қабул қилинади. УҚЙ узунлиги 2000 метрдан узун бўлганда УҚЙ боши ва ўртасидаги кўриш узоқлиги қийматларидан кичиги УҚЙ кўриш узоқлиги деб қабул қилинади.
г) ердаги йўналиши ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда шамолнинг тезлиги, шунингдек УҚЙ юза қисмининг ҳолати ва УҚЙда ишқаланиш коэффициентининг қиймати ушбу турдаги ҲК учун ПФҚда белгиланган чекловларга мос келмайди;
е) учиш массаси ва (ёки) ҳаво кемаси центровкаси Ҳавога кўтарилишнинг ҳақиқий шароитлари учун йўл қўйиладиган чегарадан ошса;
482. Қоидага кўра ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши УҚЙ бошидан амалга оширилади. Қуйидаги шароитларда ҲКнинг ҳавога кўтарилиши УҚЙ бошидан амалга оширилмаслигига рухсат этилади:
б) парвоз бошланиши чоғида кучли юриш бошланиш жойидан учиш йўлагининг мавжуд характеристикаси ҲКнинг амалдаги фазога кўтарилиш массаси учун ва фазога кўтарилиш шароитлари учун талаб этилганларга мос келса.
483. ҲКнинг Ҳавога кўтарилиши йўлдош шамол бўлган вақтда ушбу аэродромдаги парвозларни бажариш ва мазкур турдаги ҲК ПФҚ учун йўриқномада кўзда тутилган бўлса рухсат этилади.
484. Агар ҳаво кемаси ҳавога кўтарилиш вақтида берилган йўналишдан четга чиқиб кетган бўлса ва кучли юришнинг давом эттирилиши хавфсизликни таъминламаси ҳавога кўтарилиш тўхталиши лозим. ҲКнинг ҳисобланганидан паст тезликда ердан узилиши ман этилади.
485. Двигатель ишламай қолганда ёки бошқа парвознинг хавфсизлигига таҳдид солувчи носозликлар пайдо бўлганда қарор қабул қилиш керак бўлган тезликкача етиб борилмаган бўлинса, ҳавога кўтарилиш дарҳол тўхтатилиши керак.
486. Бирор-бир мансабдор шахс ҲК командирининг қарор қабул қилиш тезлигига етгунига қадар ҳавога кўтарилишни тўхтатиш ҳақидаги қарорининг асосли эканлигига қарши чиқиш ҳуқуқига эга эмас.
487. ҲКнинг Ҳавога кўтарилиши тунгги пайтда қоида бўйича ёқилган фаралар билан амалга оширилади. Агар фаралар ёқилганида кўринишни ёмонлаштирадиган ёруғлик экрани пайдо бўлса, ҲКнинг командири қарорига кўра ҳавога кўтарилиш ўчирилган фаралар билан бажарилиши мумкин.
488. Ҳаво кемасининг кучли югура бошлаш пайтидан 200 метр юқорига кўтарилгунга қадар экипаж ва ҲҲБ органининг диспетчери радиоалоқага киришмаслиги керак. Парвозларнинг хавфсизлигига таҳдид туғилаётган ҳодисалар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
489. Ҳавога кўтарилгандан сўнг баландликка кўтарилиш тўғри чизиқ бўйлаб қуйидагидан кам бўлмагунга қадар амалга оширилади:
а) 50 метр — авиация ишларини бажаришда ҳаво кемаларида, агар бу турдаги ишлар учун ишчи баландлик 50 метр ва ундан пастроқ этиб белгиланган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
490. Агар бу парвозларни амалга ошириш йўриқномасида кўрсатиб ўтилган бўлса, аэродром ва ҲКда узоқликни ўлчаш ускуналари мавжуд бўлган тақдирда биринчи қайтариб буриб олишни ПФҚга мувофиқ белгиланган узоқликда ва рухсат этилган минимал баландликда бажариш мумкин.
491. Ҳавога кўтарилиш амалга ошириб бўлингач 200 метр ёки парвознинг белгиланган баландлигигача кўтарилиб бўлингандан кейин ҲК экипажи ҲҲБнинг тегишли органи билан радиотелефон алоқасини ўрнатади (агар унинг учиш баландлиги 200 метрдан паст бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
492. Ўтиш баландлигини кесиб ўтаётганда экипаж барометрик баландлик ўлчагичларнинг босим шкаласини симоб устуни бўйича 760 мм.ни (1013,2 мбаp) ҳисоблашга ўтказиши ва баландлик ўлчагич кўрсатмаларини таққослаб чиқиши шарт.
493. Парвознинг белгиланган эшелонига (баландлигига) кўтарилиш ҲҲБ органи диспетчерининг кўрсатмасига биноан белгиланган чиқиш схемасига, векторлаштиришдаги берилган парвоз траекториясига мувофиқ равишда парвоз йўналиши бўйлаб (ҲТ, МҲЙ) амалга оширилади.
494. Белгиланган ёки ҲҲБ органи диспетчери томонидан тайинланган чегарага қадар берилган эшелонни (баландликни) эгаллашнинг имкони бўлмаса, экипаж бу ҳақда ўз вақтида ҲҲБ диспетчерига хабар бериши керак.
495. Берилган эшелонгача кўтарилиб бўлгач экипаж ҲҲБ органи диспетчерига уни эгаллаганлиги ҳақида доклад қилиши ва баландлик ўлчагичларнинг кўрсаткичларини солиштириб чиқиши керак.
496. Экипаж ҳаво трассасининг (иш ўтказиладиган районнинг) белгиланган кенглиги доирасида парвозни бажариши, парвознинг берилган эшелонини (баландликни) тутиб туриши ва доимо ўз ҳаво кемасининг жойлашган ўрнини билиши керак.
497. Йўналишни, эшелонни (баландликни) контрол мўлжалларни учиб ўтиш вақтини ўзгартириш парвозни бевосита бошқараётган ҲҲБ органи диспетчерининг рухсати билан амалга оширилади.
498. Берилган йўналишдан четга чиқиш ва парвознинг эшелонини (баландликни) ўзгартириш фақатгина хавфли метео ҳодисаларни айланиб ўтиш ҳолларида, захира аэропортида қўнишда, авиация техникаси ишдан чиққанда ёки мажбурий қўнишда парвозни бевосита бошқараётган ҲҲБ органи диспетчерининг рухсати билан амалга оширилади.
499. Йўналиш бўйлаб парвозда хавфли метео ҳодисаларни айланиб ўтиш мумкин бўлмаган ҳолларида, ҲК командири ҲКни парвоз учун хавфли ҳудуддан зудлик билан олиб чиқиши, парвоз бошланган пунктга қайтиши ёки қўниш учун яроқли бўлган энг яқин аэродромда қўниши, қабул қилган қарори тўғрисида ҲҲБ диспетчерига хабар қилиши лозим.
500. Мўлжал аэродромгача парвозни давом эттиришга имкон бермайдиган сабабларга кўра ўз вақтида парвоз бошланган пунктга қайтиш ёки захира аэродромга қўниш ҲК командирининг тўғри қарори сифатида баҳоланиши керак.
501. Агар мўлжал аэродромга қўниш метеошароитлар ёмонлашганлиги ёки бошқа сабабларга кўра мумкин бўлмаса ҲК командирига амалдаги об-ҳаво минимумдан паст бўлмаган бошқа аэродромга йўл олишга ушбу аэродромга етиб бориш пайтида доира баландлиги бўйлаб камида 30 минут парвоз қилишга етарли даражада амалдаги ёнилғи миқдорининг қолдиғи бўлганда рухсат этилади.
502. Агар ҲК бортидаги ёқилғи миқдори ёки аэронавигация ёхуд метеорологик вазият манзил аэропортидан қарор қабул қилиш баландлигидан захира аэродромига учишни таъминлай олмаса, ҲК командирига:
б) манзил аэродромининг ҲКни қабул қилишга техник тайёрлиги тўғрисида тасдиқнома олинган бўлса, кетиш чегарасидан туриб манзил аэродромига қадар парвозни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
504. Экипаж ҲҲБ органи диспетчерини кетиш чегарасини учиб ўтишнинг ҳисоблаб кўрилган вақти, шунингдек манзил аэродромига қадар парвозни давом эттириш ёки захира аэродромига кетиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилиши керак.
505. Манзил аэродромида (захира аэродромида) метеошароитлар ёмонлашганлиги ёки ҳаво кемаларини қабул қилиш тўхтатилганлиги тўғрисида хабар олинганда ҳаво кемаси парвозини бевосита бошқараётган ҲҲБ органи диспетчери зудлик билан бу ҳақда экипажга ҳаво кемаси кетиш чегарасини босиб ўтгунга қадар хабар бериши керак.
506. Ҳаво кемаси командирига аэронавигацион ва метеорологик вазиятларни таҳлил қилиш асносида парвоз давомида захира аэродромларини танлаш ҳуқуқи берилади.
507. Қўниш аэродромида мураккаб метеорологик шароитлар бўлганда ҲҲБ органи диспетчери ҳаво кемаси экипажидан қўниш учун минимумни, захира аэродроми ва ҚҚБда ёнилғи қолдиғини сўраши мумкин.
508. ҲҲБ органи диспетчерининг сўровига жавобан ҳаво кемаси экипажи унга қўниш учун минимумни, захира аэродроми ва ҚҚБдаги соатда ва дақиқаларда ёнилғи қолдиғи тўғрисида билдириши шарт.
509. Парвоз эшелонидан (баландлигидан) пасайишдан олдин ёки ҳаво кемасининг қўниш аэродроми ҳудудига киришига қадар (қуйи эшелондан пастдаги парвозларда) экипаж ҳаво кемасининг командири раҳбарлиги остида қўнишдан олдинги тайёргарликни ўтказади, бу тайёргарликнинг ҳажми қўнилиши лозим бўлган муайян шароитлардан келиб чиққан ҳолда командир томонидан аниқланади.
510. УҚЙ (қўниш курси) ўзгарганда ёки олдин қабул қилинган қарорни ўзгартиришни (аниқлик киритишни) талаб этадиган шароитлар юзага келганда экипаж томонидан назорат текшируви картаси бўйича операцияларни бажариш юзасидан қўшимча тайёргарлик ва қайта текшириш ўтказилиши керак.
511. Ҳаво кемасининг парвознинг берилган эшелонидан (баландликдан) пасайиши экипажнинг сўрови бўйича ва ҲҲБ органи диспетчерининг рухсати билан экипажнинг пасайишни бошлагани тўғрисидаги доклади билан бажарилади.
512. Аэродром ҳудудига киришда ҳаво кемасининг экипажи ҲҲБ органи диспетчерига етиб келиш маршрути, парвоз баландлиги тўғрисида билдириши ҳамда ундан учиш ва қўниш ҳудудига кириш учун пасайиш шартларини олиши керак.
514. Бир хил турдаги иккита ҳаво кемасининг бир вақтнинг ўзида визуал қўниш учун киришида биринчи бўлиб қўниш учун устунлик олдинда, чапда ёки пастроқда бўлган ҳаво кемасига берилади. Енгилроқ ҳаво кемасининг экипажи ундан оғирроқ бўлган ҳаво кемасига биринчи бўлиб қўниш имкониятини бериши шарт.
а) қўниш аэродромидаги метеошароитни таҳлил қилиши ва ҲҲБ диспетчерига ўзининг қарори ва танланган кириш тизими тўғрисида хабар қилиши;
б) ўтиш эшелонида барометрик баландлик ўлчагич босимининг шкаласини аэродром босими даражасида ўрнатиши (тоғли аэродромларда ҲҲБ диспетчерига жорий баландликни билдириши);
Кейинги таҳрирга қаранг.
516. ҲҲБ органи бўлмаган қўниш майдончаларида парвоз қилганда қўниш учун кирган ҳаво кемасининг командири:
а) майдонни кўздан кечириш ва ҳаводан туриб унинг ҳолати ва яроқлилигини аниқлаш мақсадида назорат киришини бажариши;
б) ўзи жойлашган райондаги диспетчерлик пункти алоқа частотасида қўниш жойи ва магнит курсини билдириши шарт.
а) ердаги шамолнинг йўналиши ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда тезлиги шунингдек УҚЙ юза қисмининг ҳолати ва УҚЙда ишқаланиш коэффициентининг қиймати ушбу турдаги ҲК учун ПФҚда белгиланган талабларга жавоб берса;
в) булутларнинг қуйи чегараси баландлиги (вертикал кўриниш) минимумдан паст бўлмаса ҲК экипажига тоифаланмаган минимумлар билан аниқ тизимлар бўйича ва ноаниқ тизимлар бўйича ўтиш эшелонидан пасайиш ва қўниш учун киришга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) УҚЙ узунлиги 2000 метр ва ундан кам бўлганда ва (ёки) НГО баландлиги (вертикал кўриниш) 200 метр ва ундан кам бўлганда кўриш узоқлиги ўзгарганлиги тўғрисида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) кучли ёғин-сочин шароитларида 1000 метр ва ундан кам узоқликдаги метеорологик кўринишлар (ЮИО бўйича кўриниш ҳисобга олинмайди);
е) УҚЙ охиридаги кўриш узоқлиги, агар у УҚЙ бошидаги ва ўртасидаги кўриш узоқлиги қийматидан кичик бўлса (унинг узунлиги 2000 метрдан узун бўлганда).
УҚЙ нинг узунлиги 2000 метр ва ундан кам бўлганда УҚЙдаги кўриш узоқлиги этиб УҚЙнинг иккала учидаги кўриш узоқлигининг иккала қиймати ичидаги паст қиймат қабул қилинади. УҚЙнинг узунлиги 2000 метрдан узун бўлганда УҚЙнинг боши ва ўртасидаги кўриш узоқлигининг иккала қиймати ичидаги паст қиймат қабул қилинади.
520. ҲК экипажига аниқ тизимлар бўйича тоифаланган минимумлар билан ўтиш эшелонидан пасайиш ва қўниш учун қуйидагича киришга рухсат этилади:
а) 1-тоифа минимуми бўйича қарор қилиш баланлигига қадар, булутларнинг қуйи чегараси баландлиги (вертикал кўриниш) қарор қабул қилиш баландлигининг тўртдан уч қисмидан кам бўлмаса, ердаги шамолнинг йўналиши ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда тезлиги, шунингдек УҚЙ юза қисмининг ҳолати ва УҚЙда ишқаланиш коэффициентининг қиймати ушбу турдаги ҲК учун ПФҚда белгиланган талабларга жавоб берса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 2 ва 3-тоифа минимуми бўйича қарор қилиш баланлигига қадар, булутларнинг қуйи чегараси баландлигидан (вертикал кўриниш) қатъи назар, УҚЙда кўриш узоқлиги минимумдан паст бўлмаса, ердаги шамолнинг йўналиши ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда тезлиги, шунингдек УҚЙ юза қисмининг ҳолати ва УҚЙда ишқаланиш коэффициентининг қиймати ушбу турдаги ҲК учун ПФҚда белгиланган талабларга жавоб берса;
521. ПБП бўйича қўнишга киришда ҳаво кемаси экипажи қарор қилиш баландлигига қадар учиб ўтишда қўниш учун рухсат олиши керак. Визуал қўниш қоидалари ва визуал парвоз қоидалари бўйича қўниш учун киришда экипаж ҲҲБ органи диспетчерига УҚЙ билан қўниш учун визуал контакт ўрнатилганлиги тўғрисида билдириши ва қўнишга камида 1000 метр қолганда қўниш учун рухсат олиши керак.
522. Қўнишдан олдинги парвоз пайтида ҲК командири қуйидаги вазиятларда пасайишни тўхтатиши ва иккинчи доирага кетиши керак:
б) кучли ёғингарчилик шароитида метеорологик кўриш узоқлиги 1000 метрдан кам бўлганда (ОВИ бўйича қўриш узоқлигининг қиймати ҳисобга олинмайди), шамолнинг силжиши тўғрисида огоҳлантирувчи тизим билан жиҳозланган ҲК бундан мустасно;
в) қўниш учун киришнинг танланган тизимида бортдаги ва ердаги радиотехник воситаларнинг беқарор ишлаши кузатилганда, яқинлашиш машъаллари ёки ердаги мўлжаллар билан визуал контактлар ўрнатилмаганда;
г) пасайиш глиссадасини ушлаб туриш учун двигателлар (двигатель) иш тартибини номиналгача ошириш талаб этилса (ғарбда ишлаб чиқарилган ҲК учун шамолнинг силжиши тўғрисида огоҳлантирувчи тизим ишлаб кетганда);
д) экипаж қўнишнинг ушбу Қоидаларнинг 425-бандида келтирилган қийматларидан паст амалдаги шароитлари тўғрисида хабар олганда, ёхуд бир ёки бир неча метеорологик элементлар бўлмаганда, ҳаттоки ердаги мўлжаллар билан ишончли алоқа ўрнатилган бўлса ҳам;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) яқинлашиш машъалалари ёки бошқа мўлжаллар билан ишончли алоқа ўрнатилгунга қадар қўниш курси бўйича ерга хавфли яқинлашиш тўғрисида сигнализация ишлаб кетганда;
ж) узоқ приводли радиомаркерли радиостанциядан учиб ўтилгач курс бўйича (глиссада) четга чиқишлар ва (ёки) вертикал тезлик йўл қўйиладиган даражадан ошиб кетганда;
з) қарор қилиш баландлигига қадар яқинлашиш машъаллари ёки ердаги мўлжаллар билан зарур визуал контактлар ўрнатилмаганда;
к) қарор қилиш баландлигига (УҚЙ) етиб боргунга қадар ҲКнинг самодаги ҳолати ёки унинг ҳаракати параметрлари қўнишнинг хавфсизлиги таъминланмаса;
л) қарор қилиш баландлигидан ПФҚга мувофиқ кетиш баландлигининг минимал йўл қўйиш мумкин бўлган даражасигача пасайишда яқинлашиш машъаллари ёки ердаги мўлжаллар билан визуал контактлар йўқолганда;
523. Ҳеч бир мансабдор шахс ҲК командирининг иккинчи доирага кетиш ҳақидаги қарорини муҳокама қилишга, айниқса бунинг учун унга маъмурий таъсир чораларини кўришга ҳақли эмас.
524. Қуйидаги ҳолларда ҳаво кемаси командирига қўниш учун такрорий киришларни бажариш, диспетчерга эса такрорий кириш учун рухсат бериш ҳуқуқи берилади:
а) такрорий киришдан сўнг қолган аэронавигацион ёнилғи захираси ҚҚБдан захира аэродромига кетишни таъминласа;
б) ердаги шамолнинг йўналиши УҚЙ ва кучайишини ҳисобга олган ҳолда тезлиги, шунингдек УҚЙ юза қисмининг ҳолати ва УҚЙда ишқаланиш коэффициентининг қиймати белгиланган чеклашлардан ошмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
525. Аниқ тизимлар бўйича қўниш учун кириш бажарилганда УҚЙдан учиб ўтиш ҲК ПФҚда белгилаб берилган қийматдан паст бўлмаслиги ва экипаж аъзоларининг ўзаро хатти-ҳаракати ва иш технологияси бўйича йўриқномада белгиланган тартиб бажарилиши керак. Экипаж ҲКни қўндиришни қоидага кўра, ерга қўниш ҳудудида ПФҚга ва экипаж аъзоларининг ўзаро хатти-ҳаракати ва иш технологияси бўйича йўриқномага мувофиқ ҲК ҳисоблаб топилган қўниш оғирлиги билан белгиланган нормативлар доирасида амалга оширади.
526. Талаб қилинадиган қўниш дистанцияси ҲК қўниш массасини ҳисобга олган ҳолда амалдаги метеошароитлар ва УҚЙ ҳолатига қараб ҳисобланади. Бундай ҳисоб-китоб ҲКнинг УҚЙ ишчи узунлиги чегарасида тўхташини назарда тутади.
527. Ҳаво кемаларини тунда қўндириш қоидага кўра ёқилган фаралар билан бажарилади. Нур экрани ҳосил қилувчи туман ва бошқа метео ҳодисаларда фаралардан фойдаланиш тартибини ҳаво кемаси командири белгилайди.
528. Ҳаво кемаси экипажи тўхтаб туриш жойига қараб буришни ҲҲБ органи диспетчерининг буйруғи бўйича аэродромда бурилишнинг белгиланган схемасига мувофиқ амалга оширади.
529. Авиация ишларини бажариш Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси томонидан манфаатдор ташкилотлар ёки алоҳида фуқаролар билан тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрдаги 549-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низомга, ушбу қоидаларга, ҳаво кемаларининг ПФҚга мувофиқ амалга оширилади.
530. Шартномага буюртмачининг авиация ишларини бажариш тартиби ва қоидаларини белгилаб берадиган норматив ҳужжатлардаги қоидаларга зид талабларини киритишга йўл қўйилмайди.
531. Бошқа авиакорхоналарда (бўлинмаларда), шу жумладан бошқа давлатлар ҳудудида авиация ишларини бажаришда парвозлар шу корхоналардаги (бўлинмалардаги) Йўриқномалар бўйича, улар бўлмаганда эса экипаж бўйсунадиган бўлинма раҳбари (командири) томонидан ишлаб чиқилган ва ҳудудида парвозлар бажариладиган корхона (бўлинма) раҳбари билан келишилган Йўриқнома бўйича бажарилади.
532. Бошқа давлатлар ҳудудида авиация ишларини бажариш хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган парвоз қилиш учун тегишли рухсат асосида буюртмачи билан тузилган шартнома бўйича бажарилиши мумкин ва ҳудудида парвозлар бажариладиган хорижий давлатнинг Ҳаво қонунчилиги ва Парвоз қоидаларига мувофиқ бажарилиши керак.
533. Авиация ишларини бажариш учун парвозлар майдон ва йўналишли парвозларга бўлинади, уларнинг мақсади, бажарилиш қоидалари ва технологиясига қараб қуйидаги кўринишларга бўлинади:
б) йўл қўйилиши мумкин бўлган энг паст баландликларда қидириш-суратга олиш парвозлари, шу жумладан геофизик суратга олиш учун чиқиб турадиган, тросга осиб қўйиладиган аппаратура билан;
в) ерни асбоблар билан дистанцион зондлаш учун аэросуратга тушириш парвозлари ва кичик, ўрта ва юқори баландликларда барометрик баландлик ўлчагич бўйича доимий баландликни ушлаб турган ҳолда атроф муҳитнинг ҳолати устидан назорат;
г) аэровизуал парвозлар, ҳаво кемаси бортида буюртмачининг кузатувчиси билан биргаликда, объектларни визуал тадқиқ қилиш ва жойлардаги вазиятни кузатиш мақсадида (электр узатиш линияларини, алоқа линияси, газ қувурлари, нефть қувурлари, ариқлар, каналлар, йўлларни патруллаштириш, балиқ ва ҳайвонлар захирасини текшириш, ёввойи ҳайвонларни йўқламадан ўтказиш ва отиш, музли разведка ва б.)
535. Авиация ишларини бажариш қоидага кўра ВПҚга кўра бажарилади. Радиотехник навигация воситалари билан жиҳозланган белгиланган трассалар ва йўналишларда ПБП бажаришга йўл қўйилади.
536. Ишни бошлашдан олдин ҳаво кемаси командири об-ҳаво маълумотларини олиши, ҳақиқий об-ҳаво шароитини аниқлаши ва парвозни бажариш тўғрисида қарор қабул қилиши керак.
537. Ердаги каналлар бўйича об-ҳаво маълумотларини олиш имконияти бўлмаса, 1000 соатдан ортиқ мустақил учган ва трассадан ташқари парвозларга ҳаводан туриб майдон танлаш ҳуқуқи берилган ҳолда рухсат этилган ҳаво кемаси командирига унинг минимумидан паст бўлмаган об-ҳавода радио орқали об-ҳаво маълумотини олиш учун фазога кўтарилишга рухсат этилади.
538. Авиация ишларини бажаришда ҳаво кемаси командири у жойлашган ҳудудда ҳаводаги ҳаракатни бошқаришни амалга оширадиган ҲҲБ органи диспетчери билан камида икки соатда бир марта радиоалоқада бўлиб туриши керак.
539. Технологияда назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги авиация ишларида ҳаво кемаси экипажи таркибига буюртмачининг амалдаги учувчилик гувоҳномасига эга мутахассислари (учувчи-кузатувчилар, штурманлар, бортоператорлар ва б.) киритилиши мумкин.
540. Парвоз топшириғига киритилган мутахассислар парвоздан олдинги тайёргарлик ишларига белгиланган учиш вақтидан камида 1 соат олдин киришадилар.
541. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари бўлганда (ишни ташкил этиш, назоратни амалга ошириш, техник ёрдам кўрсатиш учун ва б.) учувчилар бўлинмаси командирининг рухсати билан ҳаво кемаси бортига фуқаро авиацияси мутахассислари уларни экипаж таркибига киритмасдан туриб олиниши мумкин. Кўрсатилган шахслар хизмат чипталарига эга бўлишлари ва ҲК командири томонидан парвоз топшириғининг орқа томонига ёзиб қўйилишлари керак.
542. Авиация ишлари парвозлари экипаж томонидан ҳаводан туриб доимий ва танланган аэродромларда (вақтинча ва доимий), қўниш майдончаларида бажарилади.
Қўниш майдончаларининг ҳолати, жиҳозлари ва ўлчамлари ушбу турдаги ҳаво кемаси учун қўйиладиган махсус талабларга жавоб бериши керак.
543. Доимий, шунингдек ҳаводан туриб танланган қўниш майдончаларида парвозлар фақатгина қўниш майдончаларини ҳаводан туриб танлаш ҳуқуқи берилган экипажлар томонидан амалга оширилиши мумкин.
544. Бир неча маротаба (кунига 2 мартадан кўп, 2 ва ундан ортиқ кун мобайнида) ҳаво кемасининг фазога кўтарилиши ва қўниши амалга ошириладиган жойлардаги авиация ишлари районида тегишли маркировка, шамол йўналишини кўрсаткичлар, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланадиган қўниш майдончалари жиҳозланади.
545. Қўниш майдончалари буюртмачининг вакиллари томонидан авиация ходимларининг назорати остида ер усти изланишлари йўли орқали ёки экипаж томонидан ҳаводан туриб танлаш йўли билан танланади, бунда авиакорхона ва буюртмачи ташкилотнинг аниқ бир мажбуриятлари намунавий низомлар асосида авиация ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгилаб қўйилади.
а) парвоз жараёнида ҳаво кемасининг олдиндан тайёрланмаган жойларга қўндирилиши, шунингдек вертолётда аэродромдан ташқарида осилиб туриш тартибида бажариладиган операциялар;
б) буюртмачи томонидан тайёрланган радиоалоқа воситалари мавжуд бўлмаган ва парвозлар устидан раҳбарлик амалга оширилмайдиган вақтинчалик аэродромларга ва қўниш майдончаларига қўниладиган парвозлар;
в) радиоалоқа воситалари мавжуд бўлмаган ва парвозлар устидан раҳбарлик амалга оширилмайдиган вақтинчалик вертодромларга ва қўниш майдончаларига қўниладиган, вертолётларда бажариладиган бирламчи (кун давомида) парвозлар.
547. Маркировка ва тегишли асбоб-ускуналарга эга қўниш майдончалари буюртмачининг ва эксплуатантнинг вакилларидан иборат комиссия томонидан қабул қилинади. Мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ комиссия томонидан қабул қилинган қўниш майдончаларига хомаки чизмалар ва парвозларни бажариш бўйича йўриқномалар тузилади.
548. Қўниш майдончаларини қабул қилиш ва ҳисобга олиш тартиби авиакомпания раҳбарияти томонидан ҳар бир турдаги ҳаво кемаси ва иш тури учун аэродромлар ва қўниш майдончалари учун тегишли нормалар, стандартлар ва талаблар асосида алоҳида белгиланади.
549. Қўниш майдончаларига қўниш фақатгина улар экипаж томонидан ҳаводан туриб мажбурий кўрикдан ўтказиш ва унинг ҳолати экипаж томонидан баҳоланганидан кейингина бажарилади. Қўниш майдончасини кўрикдан ўтказиш тартиби ҳаво кемасининг ҳар бир тури учун ПФҚ бўйича аниқланади.
550. Қўниш учун қўниш майдончасига киришда экипаж ҲҲБ органига қўниш тўғрисида хабар беради. Қўниш майдончасидан фазога кўтарилганда ҳам бу ҳақда тегишли хабар берилади.
551. Буюртмачининг буюртмасига кўра ҳаво кемасида ташиладиган йўловчилар ва юклар Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида белгиланган ташиш қоидаларига мувофиқ ҳужжатлар орқали расмийлаштирилган бўлиши керак.
552. Маълум турдаги ҳаво кемаси ПФҚда белгиланган юклама йўл қўйиладиган даражаси, учиш, қўниш массаси ва ҳаво кемаси центровкасига риоя этиш учун жавобгарлик ҲК командири зиммасида бўлади. Юкнинг ҳақиқий оғирлиги ва хусусиятлари юк хатида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги учун жавобгарлик буюртмачининг зиммасидадир.
553. Ҳаво кемасининг эксплуатанти ишлаб чиқариш эҳтиёжлари бўлганда (ишни ташкил этиш, назоратни амалга ошириш, техник ёрдам кўрсатиш учун ва б.) ва бўш жой мавжуд бўлиб, ҲК буюртмачининг юки билан тўлиқ юкланмаганда ташиш қоидаларига мувофиқ ҳужжатлар орқали расмийлаштирилган мутахассисларини ва юкини ташиши мумкин.
554. Қурилиш-монтаж, юклаш-тушириш ишларида ва юкларни ташқари томондан осиб қўйиб ташилганда, буюртмачи махсус тайёргарликдан ўтган, юкларни ташишга тайёрлаш технологиясига ва ишни бажариш технологиясига амал қилиниши учун жавоб бериши лозим бўлган ходимини иш раҳбари этиб тайинлаши шарт.
555. Авиация ишлари бўйича парвозлар парвоз топшириғига ва буюртмачи томонидан берилган буюртмага қатъий амал қилган ҳолда бажарилади. Ёввойи ҳайвонларни овлаш ва отиш билан боғлиқ ишларни бажариш учун буюртмалар фақатгина тегишли табиатни муҳофаза қилиш органларининг рухсатномаси мавжуд бўлгандагина қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
556. Аэродромдан ташқарида олдиндан мўлжаллаб қўниш бажарилганда ҳаво кемаси командири қўнишга киришдан олдин қўниш кўзда тутилаётган жойни унинг ўлчамларини, қиялигини ва сатҳининг ҳолатини баҳолаш мақсадида кўрикдан ўтказиши керак. Кўрикдан ўтказиш тўсиқлар устидан 100 метрдан кам бўлмаган баландликдан бошланиши ва қўнишнинг танланган йўналиши бўйлаб 10 метрдан кам бўлмаган баланликкача пасайиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
557. ҲҲБ органи диспетчери оралиқ аэропортларни ва ҳаво кемалари экипажларини авиация ишларини бажариш районидаги вазият ҳақида хабардор қилиб туриши шарт.
558. Авиация ишларини бажариш учун юбориладиган командир, йўриқчи, учувчи ва хизмат кўрсатувчи таркиб иш кўринишларига тасдиқланган дастурга асосан назарий ва амалий тайёргарликдан ўтишлари лозим Экипажларни парвозларга қўйиш учиш отряди командирининг буйруғи билан амалга оширилади.
559. База аэродромидан ташқарида парвозларни ташкил этувчи команда таркиби қуйидагиларни таъминлаши лозим:
а) ишларни ушбу қоидалар, ҲК ПФҚ, қўлланмалар, технологиялар ва иш кўринишлари бўйича йўриқномалар талабларига мувофиқ ташкил этишни;
560. Экипажларни тузишда ва парвозларни режалаштиришда бўлинмаларнинг учувчи-командир таркиби экипажнинг доимий таркибини таъминлаш ва экипаж аъзоларини уларнинг руҳий-ижтимоий мутаносиблиги асосида, шунингдек уларнинг ишдаги амалий тажрибаларини инобатга олиб, шахсий хусусиятлари мақсадга мувофиқ ҳолда мос келишини таъминлашга ҳаракат қилиши лозим.
562. Авиация ишларини бажариш учун экипаж тузишда экипаж таркибига киритиладиган мутахассислар фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:
в) бошқа мутахассислар бўйича — авиация ишларини бажаришда ушбу мутахассис иштирок этадиган бошқа хизматларнинг раҳбарлари томонидан;
г) буюртмачининг амалдаги учиш гувоҳномаларига эга бўлган ва экипаж таркибига киритилган мутахассислари бўйича — буюртмачи ташкилотлар раҳбарлари томонидан тайёрланади.
563. Бўлинма учувчи-командир таркиби буюртмачининг мутахассисларида ушбу авиация ишларини бажариш учун рухсати борлигини текшириши ва уларнинг парвозларга дастлабки тайёргарликда иштирок этишини ташкил этиши шарт.
564. ҲК экипажи таркиби, МТТ ва буюртмачи мутахассисларини инобатга олган ҳолда, учиш бўлинмаси командири томонидан бириктирилади.
565. Янгидан киритилаётган экипажни тузишда ҲК командири ҲК ушбу турида ва иш турида меҳнат тажрибасига эга, юзага келган вазиятда тўғри ва аниқ қарорлар қабул қилишда амалий ёрдам кўрсата оладиган экипаж аъзоларини танлаб олиши лозим.
566. База аэродромидан ташқарида авиация ишларини бажариш учун йиғма бўлинмаларни тузишда авиакомпания УУБ уларнинг тизимини, таркибини белгилайди ва кейинчалик авиакомпания бўйича буйруқ тайёрлаш ва чиқариш учун маълумотлар тақдим этиш билан учувчи-командир таркиби тайёргарлигига услубий раҳбарлик қилади. Авиакомпанияда йиғма бўлинмани таъминлаш авиация ишларини ташкил этиш ва бажарилишини таъминловчи хизматлар ўзаро алоқаси технологияси асосида амалга оширилади.
567. ФА авиакомпанияси (бўлинмаси) авиация ишларини бажарувчи экипаж иши юзасидан доимий бошқарувни ташкил этади, уларга тезкор ёрдам кўрсатади ва учиш-ишлаб чиқариш ва авиация техникасининг эксплуатациясини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини доимий назорат қилишни таъминлайди.
Шу мақсадда авиакорхона, бўлинма ва хизматларнинг парвозларни таъминловчи командир — раҳбарлик ва учувчи — командир таркиби иш жойига доимий чиқишлар ташкил этилади.
568. Учувчи — командир таркиб учиш фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар, кўрсатмалар, буйруқлар, парвоз хавфсизлиги бўйича маълумотларни экипажга ўз вақтида етказиши лозим Алоҳида эътибор ишларни ташкил этишга, экипажларга, айниқса авиация ишларини биринчи марта бажараётганларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратиш лозим
569. Учувчи-командир таркибга иш жойини тарк этишга фақат аниқланган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ва учишни ташкил этилиши ишларнинг ушбу кўринишини тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига тўлиқ мос келтирилганида рухсат этилади.
570. Авиация ишлари бажарилишидаги муҳокамалар ҲК командири томонидан учиш куни тугаши билан парвозларни бажариш сифатини, парвозларни таъминловчи хизматларнинг ўзаро муносабатини баҳолаш, шунингдек экипаж аъзоларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш ва авиация ҳодисаларини профилактика қилиш мақсадида ўтказилади.
571. Учувчи-командир таркиби экипажлар ва учувчи бўлинмаларда муҳокамалар ўтказилиши сифати устидан назоратни амалга ошириши лозим.
572. Авиация-кимёвий ишлар чанглантириш, сачратиш, сочилувчан ва суюқ материалларни сепиш, кимёлаш воситалари, шунингдек ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш энтомафаглари билан жиҳозланган ҲКдан фойдаланиш бўйича ишлар кўринишидан бири ҳисобланади ва белгиланган талаблар бўйича бажарилади.
а) кўзда тутилаётган иш ҳажмларини ўз вақтида бажарилишини таъминловчи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган самолёт ва вертолётларнинг керакли сонини тайёрлаш;
в) захира техниклар ва учувчиларни, шу жумладан сменали экипажлар иши учун, айниқса эрта баҳордаги оммавий АКИ ишлари даврида тайёрлаш;
е) АКИ учун авиация-техник ва аэродром мулкларини ва жиҳозларини, шунингдек тўлдириш инвентарлари, индивидуал воситалари ва бошқа махсус буюмларни тайёрлаш;
ж) диспетчерлик пунктларини (АКИ ДП), ишларни ташкил этиш бўйича таянч базаларини ташкил этиш, АКИ экипажига тезкор раҳбарлик қилиш, назорат ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича таянч базаларини ташкил этиш.
574. Қишлоқ хўжалиги аэродромларидан парвозларни бажариш усуллари ва шакллари бўйича экипажни жойлаштириш буюртмачи билан келишилган ҳолда қуйидагича бўлиши мумкин:
б) экипажлар бир аэродромда жойлаштириладиган, парвозларни эса уларнинг ҳар бири ўз ишчи аэродромидан амалга оширадиган гуруҳ бўлиб жойлашув;
в) аэродромда бир нечта ҲК иши учун парвозлар хавфсизлигига жавоб берса, бир нечта экипажлар бир ишчи аэродромидан парвозлар бажариладиган ҳамкорликдаги жойлашув.
575. Ҳар йили АКИ ишлар бошланишидан олдин, командир, учувчи ва муҳандис-техник таркиб махсус назарий ва амалий тайёргарликдан ўтади.
биринчи марта АКИ қўйилаётган командир ва учувчи таркиб махсус ташкил этилган курсларда, ЎМ (ЎММ) томонидан тасдиқланган дастур бўйича тўлиқ ҳажмда дастлабки тайёргарликдан ўтади.
577. Командир ва учувчи таркиб АКИ ишларни бажаришга тасдиқланган махсус дастурлар асосида учиш бўлинмаларида ердаги ва учиш тайёргарлиги ўтказилганидан сўнг рухсат этилади.
578. АКИ ишларини бажариш авиация техникасига хизмат кўрсатишга биринчи марта қўйилаётган авиатехниклар (авиамеханиклар) тажрибали авиатехника-бригадири (авиамеханик) раҳбарлигида ушбу ҲКга хизмат кўрсатиш бўйича икки ҳафталик стажировкадан ўтиши лозим.
а) қуйидагиларни назарда тутувчи экипажнинг бирламчи тайёргарлигини ўтказиш (белгиланган муддатларга мувофиқ):
4) АКИ бажариш барча босқичларида, конкрет шароитларга нисбатан, парвознинг ҳолатларида экипаж аъзоларининг ўзаро ҳаракати;
б) ҲК учиш-техник маълумотларини, қишлоқ хўжалиги аппаратуралари тўғри ўрнатилганлиги ва иш қобилиятини текшириш мақсадида ҲК экипажи томонидан тўлиқ учиш массаси билан назорат учиб ўтишни таъминлаш. Учиб ўтиш вақтида топилган камчиликларни бартараф этиш;
г) экипажларга АКИ ишларини бажариш ҳудудида парвозга топшириқ бериш, уларни керакли норматив ҳужжатлар ва маълумотнома адабиётлари билан, шунингдек ишлаб чиқариш ва учиш ҳужжатлари бланклари билан таъминлаш;
е) экипажларга мавжуд аэродромлар (қўниш майдончалари) ва уларнинг аҳволи ҳақида батафсил маълумотларни бериш, уларда парвозларни амалга ошириш бўйича чизмалар ва йўриқномаларни ўрганиш;
ж) экипажларни бажариладиган иш ҳудудидаги метеорологик шароитлар, радио ва ўтказгичли алоқа таъминоти тартиби, база аэродромидан иш жойига ва ортга, бир аэродромдан бошқасига учиш хусусиятлари билан таништириш;
581. АКИ бажаришда парвозларни бажариш рухсат этиладиган минимумлар ҳар бир ҲК учун учиш командири томонидан унинг тайёргарлиги, учиш иш тажрибаси, бажариладиган иш кўриниши ва ишлар ҳудудидаги жой рельефидан келиб чиқиб белгиланади.
582. Авиация ишларини бажариш бўйича парвозлар — текислик ва тепаликли жойларда кўриш 3000 метрдан кам бўлмаганда ва булутлар пастки чегараси 150 метрдан паст бўлмаганида, шунингдек тоғ олди, тоғли ва парвознинг энг чет нуқтаси тоғ чўққиларидан 5 км.дан кам бўлмаган узоқликда бўлган платоларда ВПҚ бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
583. Тоғ чўққиларидан беш километрлик ҳудудидаги участкаларга, шунингдек денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган тоғли платоларга ишлов беришга кўриш 5000 метр ва булутлар пастки чегарасининг баландлиги 300 метрдан кам бўлмаганида, булутлар пастки чегарасининг баландлиги парвоз баландлигидан 100 метрдан кам бўлмаган баландлигини таъминлаган ҳолда бажаришга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
584. 2-классдан паст бўлмаган малакага, 500 соатдан кам бўлмаган АКИ парвозларига ва ҳаводан қўниш майдончаларини танлашга рухсат этилган ҲК командирларига ҳақиқий БПЧБ ҲКК минимумидан 100 метр юқори ва кўриш 5 км.дан кам бўлмаганида, бунда об-ҳаво прогнозида шамол тезлиги мазкур ҲК тури учун рухсат этилганидан кучайиб кетмаса, парвоз қилиш учун мустақил қарор қабул қилишга рухсат этилади. Бундай топшириқ учувчи отряд командири томонидан парвоз топшириғига ёзиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
585. Ишлар ҳудудидаги учувчи-командир таркибга белгиланган минимумлардан паст бўлмаган ҳақиқий об-ҳавода, иккита захира аэродроми ёки прогноз қилинган об-ҳаво ҲК командири минимумидан булутлилиги 50 метр ва кўриш 500 метр юқори бўлган битта аэродром бўлганида ўзига бўйсунувчи экипажларга парвозларни бажаришга рухсат бериш ҳуқуқи берилади. Учувчи-командир таркибдаги учишга рухсат берган шахс бутун парвоз давомида об-ҳаво ўзгаришини кузатиб боришга ва у ёмонлашганида парвозларни тақиқлашга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
586. Участкага ишлов беришда парвоз баландлиги бажарилаётган иш турининг технологиясига мувофиқ белгиланади.
587. Қуёшнинг горизонт узра баландлик бурчаги 15 даражадан кам, бунда курс бурчаги эса 30 даражадан кам бўлса участкаларга ишлов бериш, шунингдек учиш ва қўнишларни бажариш тақиқланади. Қуёш ботганидан сўнг парвозлар тақиқланади.
588. Очиқ яқинлашув участкаларида парвознинг ишчи тартиби самолётлар учун ишлов берилаётган участка чегараларидан 200 метр, вертолётлар учун — 25 метр узоқликда ўрнатилади.
590. Вертолётда ишлов берилаётганда участка қояларининг бурчаклари 45 даражадан юқори бўлмаслиги, бунда кириш маршрутлари горизонталлар бўйлаб жойлашиши керак.
591. Самолётда ишлов берилаётганда қоялар бўйлаб пастга парвоз фақат алоҳида ҳолатларда, қоялар бурчаклари 5-6 даражадан ошмаганда ва пастликдан чиқишда тўсиқлар бўлмаганда рухсат этилади.
592. Участка чегараларида турган тўсиқлар узра 10 метрдан кам бўлмаган баландликда, юқори вольтли ЭУТ устидан эса 20 метрдан кам бўлмаган баландликда учиб ўтиш рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
593. Электр узатиш ва самовий алоқа тармоқлари кесишган участкалар устидан узатгичлар бўйлаб парвоз этишга:
а) шамол эсаётган томондан шамол тезлиги 8 м/с ошмаганда, узатгичлардан 50 метрдан кам бўлмаган масофада;
б) шамол эсаётган томондан шамол тезлиги 5 м/с.гача, улардан 50 метрдан кам бўлмаган масофада, шамол тезлиги 6 метрдан 8 м/с.гача 8 м/с бўлганда 100 метрдан кам бўлмаган масофада рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) сочилаётган материалнинг чиқишини кузатиш учун орқага қараш ва белгиланган орқани кўрсатувчи ойнасиз ишлаш;
б) горизонт устида қуёшнинг баландлиги 15 даражадан кам, қуёш курс бурчаги 30 даражадан кам бўлганида участкага ишлов бериш, учиш ва қўниш;
595. ҲК командири СҲБ органи диспетчерига парвозларни бошланиши, бажарилиши шароитлари (камида 2 соатда бир марта) ва ишлар якунланганлиги ҳақида маълум қилиб туришга мажбур.
596. Суратга олиш парвозлари дейилганда парвоз давомида ҲК бортига ўрнатилган махсус аппаратуралар ёрдамида «буюртмачи» мутахассислари фойдали қазилма конларини топиш учун, атроф муҳит назорати ва илмий-текшириш мақсадларида ерни масофадан туриб зондлаши тушунилади. Парвозлар белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
597. Барча тоифалардаги суратга олиш парвозлари махсус қарорлар асосида амалга оширилади. «Буюртмачи» ҳавода суратга олишни амалга ошириш учун Ўзбекистон Қуролли кучлари бирлашган штабининг тезкор-стратегик режалаштириш, мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлик бош бошқармасидан рухсат олади.
598. Ҳавода суратга олишга «буюртмачи» билан шартнома тузган ФА корхонаси ушбу иш турини бажариш учун Дававианазорат билан келишиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
599. Шаҳарларни ҳаводан суратга олиш учун рухсат олишни келишиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
600. Суратга олиш парвозлари уларни бажариш шароитларидан (ҳақиқий парвоз баландлиги, ҲК бошқариш хусусиятлари, двигателлар иш режимлари) келиб чиқиб қуйидагича бўлинади:
601. Қидирув-суратга олиш парвозлари бу — йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кичик баландликларда ўзгарувчан профил билан (берилган ҳақиқий баландликни доимий ушлаган ҳолда — жой рельефи ва тўсиқлар устидан сузиб), двигателларнинг белгиланмаган иш тартибида, вертикал тезлик ± 2 м/с дан ортиқ бўлган ҳолатдаги парвоздир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
602. Қидирув-суратга олиш парвозлари 3 ва 4-тоифа самолётларида ва барча тоифадаги вертолётларда бажарилади.
603. Қидирув суратга олиш парвозларини бажаришда йўл қўйиладиган минимал баландлик мазкур Қоидаларнинг 17-иловасида келтирилган жадвалда кўрсатилган.
604. Парвоз баландлигини ушлаб туриш радиобаландлик ўлчагич («кўтарилиш» ва «юмалатиш» услуби) ёки радиобаландлик ўлчагич ва барометрик баландлик ўлчагич (горизонтал бўйича парвозларда) кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
605. Текисликларда 100 метр ва тоғларда 200 метр ҳақиқий баландликда қуёшнинг курс бурчаги 30 даражадан кам бўлганда, агар қуёш баландлиги горизонт узра 15 даражадан кам бўлса, суратга олиш парвозларини амалга ошириш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
606. Суратга олиш йўналишлари амалга оширилиши давомида навбатдаги йўналишга кириш учун қайрилишлар тўсиқлар узра ҳақиқий баландлик 50 метрдан кам бўлмаганида бажарилиши керак. Агар йўналиш парвознинг пастроқ баландлигида ёйилган бўлса, қайрилишдан олдин 50 метр баландликка эришилиши керак, кейинги йўналишга ўтилганидан сўнгра керакли ҳақиқий парвоз баландлигигача пастлаш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
607. Қайрилишлар самолётлар учун креннинг 30 даража бурчаги вертолёт ва қўйиб юборувчи мосламага эга самолётлар учун эса 20 даражадан ортиқ бўлмаган бурчакда амалга оширилиши керак.
а) суратга олиш йўналишидаги парвозда берилган режимни қатъий ушлаб туриши (курс, баландлик, тезлик);
в) мураккаб парвозларни амалга оширишда, айниқса тоғларда, юзага келган ҳолатга ва ўз имкониятларига тўғри баҳо бериш, агар маневрни амалга ошириш муваффақиятли якунланишига ишончи бўлмаса уни амалга оширишни бошламаслиги.
609. Ер физик майдонини ўрганиш туридан келиб чиқиб қидирув-суратга олиш парвозлари қуйидаги турларга ажратилади:
а) аэромагнит (аэромагнит разведка) — геомагнит майдон ва уни ташкил қилувчиларни ўлчаш учун, шу жумладан, уларнинг тузилишини хариталаштириш ва фойдали қазилмалар конларини разведка қилиш учун;
б) аэрогаммаспектрометрик суратга олиш — тоғ жинслари таркибида уран, торий, калий таркибини ва уларнинг мутаносиблигини аниқлаш имконини берувчи кўп каналли гамма спектрлар ёрдамида табиий радиоактив элементларнинг гамма нурланишини спекторал ўрганиш учун амалга оширилади. Аэрогаммаспектрметрия парвозлари энг кичик баландликларда (75 метргача) самолёт ёки вертолётга белгиланган баландликни доимий ушлаб туриш билан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) аэроэлектр разведка суратга олиш — кўпроқ сульфид рудалар ва ер ости сувлари конларини қидиришда, шунингдек тизимли тектоник изланишларда қўлланилади. Аэроэлектр разведкани амалга оширишда парвозлар 60 метрдан 100 метргача бўлган ҳақиқий баландликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
610. Аэро суратга олиш парвозлари ерни геологик хариталаш, масофадан зондлаб бошқариш, шунингдек атроф муҳит ҳолатини назорат қилиш мақсадида амалга оширилади. Парвозлар барометрик баландлик ўлчагич бўйича баландликни доимий ушлаб туриш ёки баландликни аэро суратга олиш қўлланмаси асосида ўзгартириш орқали кичик, ўрта ва катта баландликларда амалга оширилади.
611. Аэро суратга олиш парвозлари белгиланган ҳудуддаги йўналишларда амалга оширилади. Суратга олиш йўналиши, парвоз баландлиги, йўналишлар ўртасидаги оралиқ масофанинг катталиги ва парвознинг бошқа ўлчамлари буюртмачи томонидан берилади.
612. Аэровизуал парвозлар буюртмачининг ҳаво кемасида кузатувчилари билан объектларни визуал текшириш ва жойдаги ҳолатни визуал кузатиш (алоқа линиялари, газ-нефть қувурлари, дарё, канал автомагистраллар, ёввойи ҳайвонларни қайта саноқ қилиш ва ҳоказолар) мақсадида амалга оширилиши мумкин. Парвозлар кичик ва ўрта баландликларда амалга оширилади.
613. Аэровизуал парвозлар ВПҚга биноан тўсиқлар узра 50 метрдан кам бўлмаган баландликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
614. Буюртмачи кузатувчиси объектни ҳар томонлама синчиклаб кўздан кечириши учун ҳаво кемасини тўсиқлар узра 10 метргача, юқори вольтли электр узатиш тармоқларини кўздан кечиришда эса суянчиқлар узра 20 метрдан кам бўлмаган баландликда парвозни амалга оширишига рухсат этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
615. Аэровизуал парвозлар ВПҚга асосан йўналиш бўйича белгиланган ҳудудда тўсиқлар узра 50 метрдан кам бўлмаган баландликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
616. Ҳаво кемаси буюртмачи кузатувчиси локал объектни, жой участкасини ҳар томонлама синчиклаб кўздан кечириши учун ҳаво кемасини тўсиқлар узра 10 метргача, юқори вольтли электр узатиш тармоқларини кўздан кечиришда эса суянчиқлар узра 20 метрдан кам бўлмаган баландликкача пастлашига рухсат этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
618. Ўрмонларни авиацион қўриқлаш ва текшириш парвозлари тегишли ҳудудда ВПҚ асосида амалга оширилади. Ёнғин аниқланган ҳолларда кузатувчи-учувчи топшириғига биноан, СҲБ органини хабардор қилган ҳолда, ҳаводан туриб танланган майдончага қўнишга рухсат этилади.
619. Қуйидаги ёнғинлар узра ёнғиннинг четида, дарахтларнинг тепасида, самолётларда 200 метрдан паст бўлмаган ва вертолётларда 10 метрдан паст бўлмаган баландликкача пастлашга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
620. Ёнғин ўчоғи устида, шунингдек ВПҚда белгилангандан кам бўлган кўришдаги тутунли ҳудудлардан учиш тақиқланади.
б) қаттиқ чайқалиш ҳолатларида нотекис тоғ ёнбағирларига 300 метрдан кам бўлган масофагача яқинлашиш;
г) эътиборни жалб этиш мақсадида маълумотларни қабул қилиш пункти устида хавфсиз баландликдан пастда эволюцияни амалга ошириш.
622. Ёнғинни фаол ўчириш бўйича тўкиш мосламаларидан фойдаланиш, сунъий ёғингарчилик чақириш, парашютларни қўллаш, тушириш мосламалари, шунингдек юкларни ташлаш ва портловчи моддаларни етказиш ўрмон авиация ишлари бўйича қўлланма асосида амалга оширилади.
624. Самовий суратга олишларни амалга ошириш учун минимумлар, топшириқни бажариш мақсади ва характеридан келиб чиқиб, суратга олиш парвозлари турлари бўйича қўлланма ва ушбу Қоидалар талабларига асосан белгиланади.
625. Суратга олиш парвозларини амалга ошириш учун об-ҳаво минимумлари мазкур Қоидаларнинг 18-иловаси жадвалида келтирилган.
626. Учувчи таркиб берилган ҳаво кемаси турида берилган парвозларга УТТД талабларига мувофиқ тегишли назарий ва учиш тайёргарликдан ўтгандан сўнг суратга олиш ишларига қўйилади. Экипаж трассадан ташқари парвозлар ва ҳаводан туриб қўниш майдончасини танлашга қўйилган бўлиши лозим.
627. Учиш таркиби суратга олиш ишлари (парвозлари)га қўйилиши учун лозим бўлган, УТТД билан белгиланган, учиш тайёргарлиги ҳажми учувчи отряд командири томонидан қуйидагиларга асосланиб оширилиши мумкин:
а) экипаж ҳар бир аъзосининг тайёргарлик даражаси (бундай парвозларни амалга оширишда тажрибага эгами ёки биринчи марта қўйилаяптими);
628. Аэрофото суратга олиш парвозлари аэрофото суратга олиш ускуналари билан жиҳозланган ҳаво кемасида жойни суратга олиш мақсадида амалга оширилади.
629. Аэрофото суратга олиш участкаси устидан парвоз белгиланган баландликда, стандарт атмосфера босимида 760 мм.см.уст. (1013,2 мбар) бажарилади.
630. Участкадан участкага учиш, шунингдек суратга олиш баландлигини ўзгартириш СҲБ органи диспетчерининг рухсати билан амалга оширилади.
631. Аэрофото суратга олишни автоучувчини ёққан ҳолда бажаришда ҳаво кемаси командири парвоз тартиби ушлаб турилиши устидан доимий назоратни таъминлаган ҳолда, автоучувчини бошқаришни аэрофото суратга олувчи-штурманга топшириши мумкин.
632. Қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишларида парвозларга қуйидагилар тааллуқлидир: қурилиш конструкциялари, труба ўтказгичларни монтаж ва қайта монтаж қилиш, юклаш-тушириш операцияларини ҳамда вертолёт осилиб туриши ва кўчиши билан боғлиқ бошқа ишларнинг бажарилиши.
633. Қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишларида парвозлар ушбу Қоидалар ҳамда ушбу ишларни бажаришга рухсат этилган командир-учувчи таркиб томонидан ишлаб чиқилган ва авиакорхона (авиакомпания) раҳбари томонидан тасдиқланган юқорида кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш йўриқномасига асосан амалга оширилади.
634. Қурилиш-монтаж ва юклаш-тушириш ишлари ВПҚга мувофиқ булутларнинг пастки чегараси 150 метрдан кам бўлмаганида ва кўриш имкониятлари 2000 метрдан кам бўлмаганида бажарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
635. Агар об-ҳаво прогнози қурилиш-монтаж ва юклаш-ортиш ишларини бажариш минимумларига мос бўлмаса, унда иш бажариш ҳудудидаги командир-учувчи таркибидаги шахсга экипажларга парвозларни бошлашга рухсат бериш ҳуқуқи берилади, 2-классга эга ҳаво кемаси командирларига эса, агар ҳақиқий кўриш ҳолати 3000 метрдан кам бўлмаса, булутлар пастки чегараси 200 метр ва ундан ортиқ бўлса, мустақил равишда парвозлар учун қарор қабул қилиш рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
636. Авиация ишларини бажаришда (қурилиш-монтаж ишлари ва юклаш-тушуриш операциялари қўниш майдончасидан 2 километр радиусда бажарилаётганда) вертолётларга КҲКда назарда тутилган аэронавигация захираси билан, лекин камида 30 дақиқага етадиган, ёнилғи билан парвозларни бажаришига рухсат этилади.
637. Транспорт-алоқа парвозлари ҳаво кемаларини алоқа учун, йўловчиларни, буюртмачининг юклари ва дастгоҳларини ташиш учун фойдаланадиган илмий ва хўжалик ташкилотларининг турли экспедицияларга хизмат кўрсатиши учун амалга оширилади.
638. Транспорт-алоқа парвозлари Парвоз қоидаларига мувофиқ кундузи ВПҚ ва УПҚ, кечаси УПҚ асосида МҲЙ ҳаво йўлаклари ва белгиланган йўналиш бўйича бажарилади.
639. Юкларни ташиш ҳаво кемаси фюзеляжида ва ташқи илгакларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Тушириш ҳаво кемаси парвози чоғида ёки қўнганида, шунингдек вертолётларда осилиб туриш тартибида, ташлаш усули билан амалга оширилиши мумкин.
640. Юкларни ташлаш парашютлар билан ёки уларсиз амалга оширилиши мумкин. Юкларни парашютларда ташлаш 150 метрдан кам бўлмаган баландликда амалга оширилади. Самолётлардан юкларни парашютсиз ташлашга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади:
Юкларни вертолётлардан ташлашда ҳар қандай географик шароитларда ҳам 25 метрдан кам бўлмаган баландликдан ташлашга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
641. Вертолётларда ташқи илгакларида юк билан парвоз этиш аҳоли пунктларини айланиб ўтиш орқали бажарилади.
642. 1-класс вертолётларида транспорт-алоқа парвозлари мазкур Қоидаларнинг 19-иловасидаги жадвалда келтирилган об-ҳаво минимумларида бажарилади. ВПҚ бўйича булутлар узра парвоз уларнинг сони парвоз баландлигидан 3-4 октан (SCT) паст бўлмаганида рухсат этилади. Бунда булутларнинг юқори чегарасидан ҳаво кемасигача бўлган оралиқ масофа 300 метрдан кам бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) осилиб турганда, агар двигател (двигателлар) қувватининг максималидан фойдаланилганда, вертолёт эса ўз-ўзидан пастлашади;
644. Денгиз кемаси ва денгиз пармалаш мосламасидан парвоз қилиш ушбу Қоидалар ва денгиз кемаси ва ДПМ парвоз қилиш йўриқномасига асосан фақат махсус тайёргарлик кўрган экипаж билан амалга оширилади.
645. Вертолёт денгиз кемаси бортидан жой олганидан кейин экипаж денгиз флоти кемасида хизмат низоми қоидаларини бажаради.
646. Денгиз кемаси бортидан жой олган вертолётда парвозларни амалга ошириш кема капитани топшириғи билан амалга оширилади. Вертолёт командири учиш учун қарор қабул қилади ва парвоз хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади.
647. Денгиз кемасидан парвозни бажаришда 2-классдан кам бўлмаган тоифага, вертолётларда мустақил учган вақти 2000 соатдан кам бўлмаган ҳаво кемаси командирлари ускуналар орқали берилган об-ҳаво ҳақида ҳақиқий маълумотлар бўлмаганида, маълум бир кўз билан аниқланган об-ҳавода қуйидаги ҳолларда парвозни бажариш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин:
а) кўриш имкониятлари 5000 метрдан кам бўлмаган, булутлар пастки чегараси баландлиги ушбу ишларни бажариш учун белгиланганидан 100 метр баланд бўлганида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) об-ҳаво прогнозида шамолнинг кучайиши ушбу ишларни бажариш учун белгиланган ва ушбу ҳаво кемаси тури учун ҲК ПФҚда белгиланган нормалардан ортиқ кучайиши назарда тутилмаса. Бунда вертолёт командири бутун парвоз давомида об-ҳавонинг ўзгаришини кузатиб бориши ва агар унинг ўзгариши кўрсатиб ўтилганидан ёмонлашадиган тақдирда парвозни тўхтатиши лозим.
648. Денгиз кемасидан парвоз икки томонлама барқарор радио алоқани ва йўналиш устидан денгиз кемасида ўрнатилган радио техник воситалардан (РТВ) фойдаланган ҳолда назорат қилишни таъминлайдиган узоқликкача рухсат этилади.
649. ДПМлардан парвоз белгиланган йўналиш бўйича икки двигателли вертолётларда амалга оширилади. Қирғоқдан 30 км узоқликдаги ва РТВ билан жиҳозланмаган ДПМдан парвоз қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
650. Радиуси 2 км ва ундан кам бўлган ҳудудда ДПМлардан парвозлар ушбу ҳудудда фақат битта вертолёт бўлиши лозим тарзида ташкил этилади.
651. Парвоз олди тайёргарлиги вақтида ҳаво кемаси экипажи ҳақиқий об-ҳаво ҳолати маълумотлари, денгиз кемаси чайқалиши параметрлари, йўналиш бўйича ва ДПМ ҳудудида денгиз юзасининг ҳолати ҳақидаги маълумотлар билан таъминланади. Шамол тезлиги ва чайқалиш параметрларининг чегара нормалари ДПМда парвоз қилиш йўриқномаси билан белгиланади.
652. ДПМ ва денгиз кемасида парвозлар ВПҚ бўйича кўз кўриши 2000 метрдан ва булутлар пастки чегараси баландлиги 150 метрдан кам бўлмаган об-ҳаво шароитларида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) режадаги маслаҳатлар учун тиббиёт ходимларини, тиббий юкларни етказиш ва бошқа санитария чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ парвозлар.
654. Аҳолига тиббий ёрдамини кўрсатиш ва санитария чора-тадбирлари ўтказиш бўйича парвозлар буюртмаларга биноан амалга оширилади ва ушбу Қоидалар асосида бажарилади.
655. Парвознинг иккала йўналишда ҳам шошилинч бажарилиши даражаси бўлим командири томонидан буюртмага асосан парвоз топшириғида кўрсатилади.
656. Инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш билан боғлиқ бўлган алоҳида ҳолатларда ФА авиакорхонаси, бўлими командири томонидан, экипажнинг бўйсунувида бўлишидан қатъи назар, тиббий ёрдамни кўрсатиш учун парвозларни, ҳужжатларни кейинчалик расмийлаштириш шарти билан, ёзма буюртмасиз амалга оширишга топшириқ беришга рухсат этилади. Бунда экипажнинг ушбу парвоз топшириғини бажариш учун тайёргарлиги назарда тутилиши шарт.
657. Соғлиқни сақлаш ташкилотларига хизмат кўрсатиш бўйича шошилинч парвозлар, об-ҳаво минимумларида мазкур Қоидаларнинг 20-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ, СҲБ органи билан келишган ҳолда ҳаво трассалари, МҲЙ ва белгиланган энг қисқа йўналишларда бажарилади.
658. Соғлиқни сақлаш ташкилотларига хизмат кўрсатиш бўйича парвозлар кундузи ВПҚ ва УПҚ, кечаси эса УПҚ бўйича бажарилади. Маълум қилиниши мумкин бўлмаган, алоҳида ҳолатларда, учиш бўлими командири, ҳаво кемасининг розилиги билан ўзининг шахсий жавобгарлигида, кейинчалик ўзи кўрган чоралари ҳақида ўзининг бевосита бошлиқлари ва Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратга маълумот тақдим этиш шарти билан парвозларни мазкур Қоидаларга, шунингдек учиш ва иш вақти нормаларига бўйсунмаган ҳолда ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
659. Тунги парвозлар учун жиҳозланмаган аэродромлар ва майдончалардан шошилинч учишлар, текисликда ва тепалик жойларда, тонг отиши билан бошлаш ва қоронғу тушгунига 30 дақиқа қолганида тугатишга, тоғли жойларда қуёш чиқиши билан бошлаш ва қуёш ботиши билан тугатишга рухсат этилади.
660. Шошилинч парвозларни амалга оширишда ҳаво кемаларига тунда фақат тунги парвозлар учун жиҳозларга эга аэродромларга ёки қўниш майдончаларига қўнишга рухсат этилади.
661. Агар ҳаво кемасининг қўниши кундузи ҳаводан туриб танланган майдончада амалга оширилган бўлса, кечаси ундан учишга фақатгина зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ўта зарур бўлган ҳолатларда рухсат этилади. Бундай ҳолатда ҳаво кемаси командири майдончани ёруғлик белгилари билан жиҳозлаш ва хавфсиз учишни амалга оширишга тайёрлаш чораларини кўриши лозим.
662. Кечаси ва кундузи шошилинч парвозларни амалга оширишга УПҚ бўйича парвозларга қўйилган, махсус тайёрланган экипажлар (учувчилар) қўйилади.
663. ФА барча аэропортлари (аэродромлари) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича шошилинч парвозларни амалга оширувчи ҳаво кемаларига хизмат биринчи навбатда кўрсатилади.
664. Шошилинч парвозларда ҳаво кемаларига йўналиш давомида ва қўниш нуқтасида об-ҳавонинг ҳақиқий ҳолати ҳақидаги маълумотларсиз, тахминий прогноз бўйича учишни бажаришга рухсат этилади.
665. Иложсиз қўниш ҳолатларида экипаж беморларни ва тиббий юкни яқин атрофдаги касалхонага етказиши, бошқа ҳаво кемаси қўниши учун жой тайёрлаш бўйича чоралар кўриши лозим.
666. Тажриба ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича парвозлар, агар парвозларни бажариш технологияси ва қоидалари ушбу Қоидалар, ҲК ПФҚ ва ФА учиш ишларини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга зид бўлмаганда эксплуатант томонидан бажарилади.
667. Тажриба ва илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун парвозлар дастури авиакорхона билан келишилган ва илмий (илмий ишлаб чиқариш) ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
668. Тажриба ва илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун парвозлар кундузи ВПҚ ва УПҚ, кечаси УПҚ бўйича амалга оширилади.
669. Ишларнинг ушбу турини бажаришга авиация ишларида керакли тажрибага эга бўлган, кўпроқ тайёрланган экипажларга рухсат этилади.
670. Тажриба ва илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун белгиланадиган об-ҳаво минимумлари ишнинг кўринишидан, ҳаво кемаси туридан, аэродромнинг РТВ воситалари билан жиҳозланганлиги ва учувчи таркибнинг тайёргарлик даражасига боғлиқ бўлади. Ушбу ҳолатда эксплуатация минимумлари ушбу аэродром учун белгиланган минимумдан кам бўлиши мумкин эмас.
671. Парашютчиларни ташлаш бўйича парвозлар об-ҳавонинг аниқ шароитларида қўлланиладиган парвозларни амалга ошириш бўйича технологиялар, йўриқномалар ва мазкур қоидаларга мувофиқ бажарилади. Бу парвозлар авиакорхона (авиакомпания) бошқарув-учувчи таркиби томонидан ишлаб чиқилади ва раҳбари томонидан тасдиқланади.
672. Учувчилар таркиби парашютчиларни ташлаш ишларига ҳаво кемасининг мазкур русуми бўйича Учувчилар таркибини тайёрлаш дастурининг талабларига мувофиқ тегишли назарий, ерда ва парвоз тайёргарлиги бўйича машғулотлардан кейин рухсат этилади.
673. Парашютчиларни ташлаш парвозлари кундузи фойдаланишга белгиланган тартибда қабул қилинган аэродромлар ва учиш-қўниш майдончаларидан кўз билан кўриб парвоз қилиш қоидаларига асосан бажарилади.
а) булутлар пастки чегарасининг баландлиги парашют билан сакрашни бажариш баландлигидан 100 метр баланд бўлиши керак;
б) сакрашларнинг минимал баландлиги — 700 метр. 700 метрдан паст бўлган баландликдан сакраш ҳар бир алоҳида ҳолларда фақат сакрашлар бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади. Рухсатлар «ҲКК маълумотлар журнали»да расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
675. Парашютчилар гуруҳининг барча аъзолари ҲК командирининг бошчилигида, буюртмачи вакилининг иштирокида техника хавфсизлиги бўйича йўриқдан ўтишлари зарур. Техника хавфсизлиги бўйича йўриқнинг ўтказилиши «ҲКК маълумотлар журнали»да қайд этилади. Техника хавфсизлиги бўйича йўриқдан ўтмаган ҳолларда парвозлар тақиқланади.
676. Авиация ишлари бўйича парвозларни ташкиллаштирувчи командир-раҳбар таркиб ва ФА авиакорхоналари (авиакомпаниялари) хизматлари, бўлимлари, қисмлари базадан учишда:
а) ишни ушбу қоида, ҳаво кемаси ҲК ПФҚ, иш турлари бўйича тегишли қўлланмалар асосида ташкиллаштиришни;
а) хавфсизлик мақсадларида парвоз қоидаларини бажарилиши ва тезкор маълумот, шунингдек парвозларни тартибга солувчи кўрсатмаларни барча ҳаво кемалари экипажларига ўз вақтида етказилиши;
г) аэродромлар (вертодромлар), қўниш майдончалари ва уларнинг ускуналари ҳолати ва парвозларга яроқлилиги;
678. Назорат қилишдан мақсад камчиликларни бартараф этиш ва авиация ишларининг барча кўринишлари бўйича ишларни ташкил этиш, таъминлаш ва бажаришни йўриқномалар ва технологиялар талабларига мувофиқлаштириш ҳисобланади.
679. Вертолётларда йўловчиларни ташиш мақсадида парвозлар аэродромларга (қўниш майдончаларига) қўниш билан бажарилади.
680. Почтани, юкларни ташишда, шунингдек авиация ишларини бажаришда (шу жумладан хизмат йўловчилари ва буюртмачи йўловчиларини ташиш) ҳаводан туриб танланган майдончага қўниш учун рухсат этилади.
681. Тоғ чўққиларида, оралиғида, ёнбағрида, бино томида, кўтарилган платформаларда, денгиз (дарё) кемаси палубасида, сузувчи пармалаш мосламаларида жиҳозланган вертодром ёки қўниш майдончаларидан парвозлар ушбу Қоидалар, ҲК ПФҚ ва вертодром ёки ҳар бир турдаги майдончада парвозни амалга ошириш йўриқномасига мувофиқ амалга оширилади.
682. Бир вақтнинг ўзида самолётлар ва вертолётлар фойдаланадиган аэродромларда вертолётларнинг алоҳида старти учун махсус жиҳозланган майдончалар бўлиши мумкин.
683. Самолётлар ва вертолётларнинг биргаликдаги парвозларини ташкил этиш мазкур аэродромда парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома билан тартибга солинади.
684. ВПҚ бўйича учишга қарор қабул қилинганида, ҳаводан қўниш майдончасини танлаш ҳуқуқи билан парвозларга қўйилган вертолёт командирига буюртмачининг парвозларни амалга ошириш йўриқномасига эга бўлган қўниш майдончаларини захира қўниш майдончалари сифатида фойдаланишга рухсат этилади.
685. Вертолёт двигатели (двигателлари) ишга туширишдан олдин, айланадиган паррагига қатор бўлиб тортилиб кетадиган буюмлар паррак четларидан камида бир паррак диаметри доирасида узоқликка олиб қўйилиши керак.
686. Двигателни (двигателларни) айланувчи тизим билан биргаликда қўшиш ва синаб кўриш фақат кема командирига экипаж таркиби тўлиқ бўлган ҳолда рухсат этилади. Боғлаб мустаҳкамлаб қўйишга махсус жиҳозланган майдончаларда, шунингдек денгиз (дарё) кемалари палубаларида ишончли боғлаб қўйиш таъминланганида, двигателни (двигателларни) айланувчи тизим билан бирга қўшиш ва синаб кўришга вертолёт командирига, шунингдек борт-механик ва махсус тайёргарликдан ўтган ва бунга рухсати бўлган МАХ шахсларига рухсат этилади.
687. Вертолёт ер устида бошқарилганда, айланувчи винтлар парракларининг учидан тўсиққача бўлган минимал масофа айланувчи винт диаметрининг ярмидан кам бўлмаслиги керак.
688. Денгиз (дарё) кемаси палубасида, кўтарилган платформа ва бошқа махсус майдончаларда жойлашган вертолётнинг айланувчи винтлар парраклари учидан тўсиққача бўлган минимал масофа ҳар бир русумдаги майдончадан парвозлар бажариш йўриқномалари билан тартибга солинади ва шу майдончалар конструкциялари билан таъминланиши керак.
689. Ҳар бир кўтарилишдан олдин вертолёт сардори тортиш захираси, оғирлик марказининг жойлашиши, бошқарув органларининг созлигини ва кўтарилиш услубини текшириш учун ҳавода назорат тартибида муаллақ туришини бажариши керак. Муаллақ туриш баландлигини кўтарилиш услуби ва бажариладиган ишлар турига қараб вертолёт сардори белгилайди.
690. АКИда парвоз қилганда, шунингдек ўқув-машқ парвозлар бажарилганда, назорат муаллақ туриш парвозлардан олдин ва ҳар сафар ёнилғи қуйилганидан кейин амалга оширилади. Назорат муаллақ туришдан кейин ерга қўниш шарт эмас.
691. Муаллақ турганда, 10 метргача баландликда кўчилганда, вертолёт кўтарилаётганда ва қўнаётганда айланувчи винтлар парракларининг учидан бўлган масофа камида қуйидагича бўлиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) денгиз (дарё) кемаси палубасида, кўтарилган платформа ва бошқа махсус майдончалар устида жойлашган тўсиқларгача — мазкур русумли вертолёт учун майдончалар маркировкасига мувофиқ.
692. Агар грунтнинг ҳолати ёки вертолёт конструкцияси қайрилишни бажаришга йўл бермаса, ҳаракатланиш 10 метр бўлган баландликда бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
693. Муаллақ туриш ва 10 метргача баландликда парвоз қилиш вертолёт сардорининг минимумига боғлиқ равишда кўриш масофаси 500 метрдан кам бўлмаганда ва булутлар баландлиги 50 метрдан паст бўлмаганда рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) айланувчи винтлар ердаги мўлжаллар билан визуал алоқани йўқотиб қўйилишига сабаб бўладиган чанг-тўзон кўтарилишига олиб келмаса.
695. Баландликка кўтарилаётганида ва қўнишга киришда тўсиқлар устидан 10 метрдан кам бўлмаган баландликда, ҲК устидан эса айланувчи винтнинг икки диаметридан кам бўлмаган баландликда учиб ўтишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
696. Ҳаводан туриб танланган, юзаси ҳали номаълум бўлган майдончага қўниш уни ерда кўздан кечирилгандан, унинг қўнишга яроқлилиги аниқлангандан кейин амалга оширилади. Майдончани кўздан кечириш ва баҳолаш экипаж аъзоларидан бири ёки махсус тайёрланган МАХ ходими томонидан бажарилади. Экипаж аъзоларидан бирини тушириш осилиб туриш тартибида амалга оширилади, вертолётни қўниши эса унинг рухсати ва ишорасига асосан амалга оширилади.
697. Қўниш имконияти бўлмаган тақдирда вертолётни юклаш ёки юкларни тушуриш мазкур вертолёт турининг ҲК ПФҚга экипаж аъзоларидан бирининг ёки махсус тайёргарлик кўрган МАХ ходимининг раҳбарлиги остида осилиб туриш тартибида бажарилади.
698. Ҳаво ёстиқчаси таъсиридан ташқари ҳудудда вертолётнинг осилиб туриш тартибини қўллашни талаб этадиган ишлар, шунингдек ҳавода туриб танланган, мураккаб рельефли ёки қор (чанг) тўзони кўтарилиши мумкин бўлган майдончаларга қўниш ёки улардан учиш, ҳаво ёстиқчаси таъсир этмайдиган ҳудудда осилиб туриш тартибида манёвр қилиш имконини берадиган парвоз массаси билан бажарилиши лозим.
699. Қўниш майдончасида қор (чанг) мавжуд бўлганида қор (чанг) тўзони юзага келишини камайтирадиган ёки юзага келишини истисно этадиган чоралар кўрилиши шарт.
700. Учишда осилиб туришдан олдин қор (чанг) тўзони ҳосил бўлган ҳолларда, экипаж ердаги мўлжалларнинг қатъий кўриниши пайдо бўлгунига қадар қор (чанг) тўзонини айланаётган винтдан ҳайдаши лозим.
701. Қор (чанг) қоплаган майдончага қўнишда осилиб туриш ҳаво ёстиқчаси таъсир этмайдиган ҳудудда амалга оширилади. Пастлашни давом эттиришга ва қўнишни амалга оширишга ердаги мўлжаллар билан доимий алоқа бўлган тақдирда рухсат этилади.
702. Осилиб турганда мўлжалларни кўриш йўқолган тақдирда экипаж вертолётни тўзондан юқорига олиб кетиши лозим. Қор (чанг) тўзонида ердаги мўлжалларни кўриш имконияти бўлмаганида осилиб туриш, учиш ва қўниш тақиқланади.
703. Вертолётнинг сув юзаси устида осилиб туриши камида айланадиган винтнинг бир диаметри баландлигида амалга оширилиши мумкин. Баландлик радиобаландлик ўлчагич билан ёки сув юзасида сузиб юрган буюмларга визуал чама билан аниқланади.
704. Сувдаги одамларга ёрдам кўрсатишда уларни айланаётган винт оқими билан урмаслик ва сузиш воситаларидан тушириб юбормаслик учун одамларни бортга олишда пастлаш ва осилиб туриш вертикал ҳолатда бажарилади.
705. Парвоз чоғида минимумдан паст об-ҳаво шароитлари ва хавфли метео ҳодиса туфайли вертолёт командирига ҳаводан туриб танланган майдончага қўнишга рухсат этилади. Ушбу майдончадан учишга вертолёт командирига ҳақиқий об-ҳаво шароити минимумларга мувофиқ бўлганида рухсат этилади. Вертолёт командири ўзининг ҳаракатлари тўғрисида СҲБ органини огоҳлантиради.
706. УҚЙ қисмида, кўришни минимум белгидан ҳам ёмонлаштирадиган, метеоҳодиса ёки ишлаб чиқариш тутуни мавжуд бўлганида, вертолёт командирига СҲБ органи диспетчери билан келишилган ҳолда УҚЙнинг метеошароит белгиланган минимумларга мос келадиган қисмида қўниш ва учиш учун рухсат этилади. Ушбу ҳолатларда парвоз хавфсизлиги учун жавобгарлик вертолёт командири зиммасида бўлади.
707. Тоғли жойда парвозлар йўналиши жарлик бўйлаб амалга оширилишига рухсат этилади, бунда жарликнинг парвоз баландлигидаги минимал кенглиги 500 метрдан кам бўлмаслиги ва лозим бўлган тақдирда 180 даражага қайрилиш имконини таъминлаши лозим. Қайрилишларни амалга оширишда айланувчи винт парраклари учидан тоғ қоясигача бўлган масофа 50 метрдан кам бўлмаслиги керак.
708. Экипаж аъзолари ва ердаги хизмат кўрсатувчи таркиб (авиатехниклар, заҳарли кимёвий воситаларни юкловчилар ва бошқалар) томонидан ўз функционал вазифаларини бажаришларида қуйидаги асосий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш факторлари ноқулай таъсир этиши мумкин:
в) авиадвигател (авиадвигателлар) ишлаб чиқарган газлар оқими ва уларга тушиб қолган буюмлар (тошлар, қум ва бошқалар);
г) юқори сирпанчиқ (самолёт, тўхташ жойи, борт трапи ва аэродром юзасининг юмшаб қолиши ва ёғланиб кетганлиги оқибатида);
д) ҳаво кемаси ва унинг ускуналарининг чиқиб турган қисмлари (ҳаво винти, антенналарнинг ўткир учлари, ёпилмай қолган люк ва люкчаларнинг четлари ва бошқалар);
з) ҳавонинг юқори даражада чанглашиши ва ифлосланиши (айниқса сочилиб кетадиган ва суюқ заҳарли химикатларни юклашда);
709. Авиация ходимларига хавфсизлик талаблари ХК эксплуатанти томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
710. Иш бошлашдан олдин жамоанинг барча аъзолари (ишчилар — юкловчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, сигналчилар, қоровуллар) улар томонидан ўз вазифаларини бажаришлари, химикатларни юклаш, ишлатилаётган участкада сигнализацияни қўллаш, ҳаво кемаларини қоровуллик қўриқланиши қоидалари, шунингдек техника хавфсизлиги қоидаларига ва самолёт (вертолёт) олдида ишлашда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши тўғрисида махсус журналга имзо чеккан ҳолда йўл-йўриқ оладилар.
711. Йўл-йўриқ КҲК ёки унинг кўрсатмасига асосан авиатехник томонидан буюртмачи иштирокида ўтказилади. Агар жамоа ишчиси қандайдир сабаб билан йўл-йўриқ олишга келолмаса, буюртмачи вакили уни алмаштириш чораларини кўради. Ишчилар йўл-йўриқ олмасдан туриб ҲК хизмат кўрсатишга қўйилмайди.
712. Химикатларни тайёрлаш ва уларни ҳаво кемасига ортиш бўйича ишларни ташкил этишга жавобгар (катта юкловчи) авиатехникнинг барча кўрсатмаларини бажаради.
713. Ҳар бир юкловчининг ҳаво кемаси олдидаги ишчи ўринлари ва аниқ вазифалари юклаш ишлари бўйича катта ишчи билан биргаликда авиатехник томонидан белгиланади.
714. Ҳаво кемасига заҳарли химикатларни юклашда ҳаво кемаси қопламаси ва кабинасига тушишини олдини олиш учун жуда эҳтиёткорлик билан, ходимлар заҳарли химикатлар таъсирида бўлиши вақтини қисқартириш ва ҳаво кемаси юкланган ҳолда туриши вақтини минимумларгача камайтириш мақсадида минимал қисқа муддатда амалга ошириш лозим бўлади.
715. Ан-2 самолётига суюқ химикатлар юклаш двигателнинг кичик айланмаларида бажарилишига рухсат этилади, сочилувчан химикатлар юкланишида двигател ўчирилган бўлиши шарт.
716. Ми-2 ва К-26 вертолётларига суюқ химикатлар юклашда айланувчи винтлари тўхтатилмаслиги мумкин, чангсимон химикатлар юклашда эса винтлар тўхтатилади.
717. Юкловчилар ҳар куни иш тамом бўлганидан сўнг ҳаво кемасини, махсус аппаратураларни ва юклаш механизацияси воситаларини химикатлар қолдиқларидан тозалайдилар ва лозим бўлган тақдирда сув билан ювадилар, аэродром ускуналари ва юклаш майдончасини тартибга келтирадилар, химикат қолдиқларини омборга олиб қўядилар.
а) ўзиюрар (ҳаракатланувчи) юкловчи (транспорт) воситасини бошқаришга рухсатномага (гувоҳномага) эга бўлишга;
б) ишини фақат қўлланилиши орқали ишчи жамоа ва ҳаво кемаси хавфсизлиги таъминланадиган, шунингдек химикатларни йўқотилишига йўл қўймайдиган йўналтирувчи қўлқоплар билан жиҳозланган соз ҳолдаги юкловчи (мосламалар) билан бажаришга;
в) ҳаво кемасига яқинлашиш ва аэродромда ҳаракатланиш фақат белгиланган тартибда авиатехник рухсати билан бажаришга;
г) ўзиюрар (ҳаракатланувчи) юкловчи (транспорт) воситаларини ишлаб турган двигатели билан қолдирмасликка мажбур.
719. Юкловчини (мосламани) ҳаво кемасига 50 см.дан кам бўлган масофагача яқинлаштириш, шунингдек юкловчининг юклаш бўйинчасини (транспортёрни) ҳаво кемаси баки узра 30 см.дан яқин бўлган жойга ўрнатиш тақиқланади.
а) КҲК ишланаётган участка устидан тўғри линияли парвозни амалга ошириши учун аниқ ва тўғри сигналлар берилишини таъминлашга;
в) самолёт унга 250—300 метр оралиғида, вертолёт эса 70—100 метр оралиғида яқинлашганда, агар ҳайдаш бутун узунлик бўйича ишланган бўлса, янги жойга ўтиши шарт.
б) очиқ майдонларга ишлов берилганида ишора қилиш учун тупроқ уюмига, баландликка, машина устига ва бошқа баланд жойларга чиқиб олиш;
722. Авиахимия ишлари бажарилиши давомида ҳаво кемалари, аэродром жиҳозлари ва ёнилғи мойлаш материалларини қўриқлаш учун узлуксиз қуролли қоровуллик жорий этилади.
б) ҳаво кемалари тўхташ жойида ўт ўчирувчи воситалар (қум, курак, ўт ўчиргич) мавжуд бўлишини назорат қилиши;
д) ҳаво кемаси командири ёки авиамеханик рухсатисиз бегона шахсларни самолёт (вертолёт), шунингдек аэродром, ЁММ омбори, химикатларни тайёрлаш амалга оширилувчи юклаш майдончаси яқинига келтирмаслиги;
е) чорва молларини аэродром (майдонча) ҳудудида боқиш ёки ҳайдаб ўтиш, шунингдек транспортни аэродром (майдонча) орқали ўтишига йўл қўймаслиги шарт.
724. Аэродромда белгиланган тартибга зид бирор-бир ҳолат аниқланган тақдирда ёки ёнғин юз берганида қоровул зудлик билан қўриқлаш учун қабул қилиб олган қимматликларни сақлаш чораларини кўриши ва ҳаво кемаси командири, авиатехник ва хўжалик раҳбарига хабар қилиши шарт.
725.Умумий мақсадлардаги авиацияга (УМА) беғараз асосларда парвозларни амалга оширувчи (тижорат ҳавода ташиш ва тижорат мақсадларида махсус авиаишларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган) фуқаро ҳаво кемалари киради. УМА ҳаво кемалари катта, унча катта бўлмаган (енгил), жуда енгил ва ўта енгил бўлиши мумкин.
727. Ҳаво кемаларидан беғараз мақсадларда эксплуатант аэроклублар, учиш ва техник марказлар, ташкилотлар, ҳаво кемаларининг индивидуал эгалари УМА эксплуатантлари ҳисобланади.
728. Халқаро стандартларга (Халқаро фуқаро авиацияси Конвенциясига 6-илова II-қисми (1944 й.) мувофиқ, умумий мақсадлардаги авиация фуқаро ҳаво кемалари парвозлари тижорат авиацияси фуқаро ҳаво кемалари парвозларига нисбатан қуйидагича амалга оширилиши мумкин:
г) учувчи экипаж, йўловчилар ва ердаги шахслар учун кўпроқ афзал бўлган хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда, кўпроқ эркин ҳаракатланиш билан.
729. Умумий мақсадлардаги авиация парвозларини амалга оширишда ҳаво кемаси эксплуатацияси учун жавобгарлик ҳаво кемаси командири зиммасига, тижорат ҳаво ташувларида — эксплуатант зиммасига юкланади.
730. Ўзбекистон Республикаси ФАда тижорат авиацияси учун ҳам умумий мақсадлардаги авиация учун ҳам парвозлар бажарилиши хавфсизлиги, жумладан ҳаво кемаларига нисбатан талаблар (уларнинг жиҳозлари ва ускуналари, учишга яроқлилигини сақлаш), ҲК командири ва экипажнинг бошқа аъзоларини парвозларга тайёрлаш ва қўйишга нисбатан, парвозларга тайёргарлик ва уларни бажаришга нисбатан, шунингдек парвозларни таъминлашнинг барча турларига нисбатан умумий парвоз қоидалари белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
731. Ўта енгил ҳаво кемалари (ЎЕҲК)га қуруқликда учиш вариантидаги оғирлиги 450 кг.дан оғир бўлмаган (қўшимча жиҳозлар ўрнатилган ҳолда ёки гидроварианти 495 кг.дан оғир бўлмаган) ўта енгил учиш аппаратлари (кичик самолётлар, парапланлар, дельтапланлар, мотодельтапланлар, мотопарапланлар, дельталётлар ва ҳ. к.) киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
732. ЎЕҲК тижорат мақсадларида ҳам беғараз асосларда ҳам фойдаланилиши мумкин. Давлат рўйхати таниш белгиларига эга, учиш эксплуатациясига яроқли ва СҲБ органлари билан алоқа воситаларига эга ЎЕҲК парвозига рухсат этилади.
733. ЎЕҲК бортида учиш эксплуатацияси бўйича қўлланма ёки бошқа бир эксплуатация чекловларига оид ҳужжат бўлиши лозим.
734. Ҳаво кемасининг бортида учувчининг парвозни бошқариш қўлланмаси ўрнига учишга тайёрлаш ёки аниқ бир ҳаво кемасида парвозни амалга ошириш тўғрисидаги йўриқнома ҳам бўлиши мумкин.
735. Учувчига фойдаланиш бўйича бериладиган қўлланма УҲКнинг умумий катталиклари, унинг тузилиши, оддий ва фавқулодда ҳолатлардаги учувчининг ҳаракат тартиби, парвоз-техник имкониятлари (оддий, ноқулай об-ҳаво шароитлари, жумладан ёмғир, қор, ёндан эсувчи шамол ва ҳ. к.) аниқ ва батафсил кўрсатилиши лозим Бу учувчининг ҳаво кемасини хатарсиз бошқаришини таъминлайди.
736. Учувчининг фойдаланиш қўлланмаси парвозларни назорат қилиш бошқармаси орқали тасдиқланмаган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан учувчига лозим бўлган ахборотлар билан таъминланиши талаб этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
737. Учувчининг фойдаланиш қўлланмасида УҲКни парвозни амалга ошириш усуллари, қоидалар, машинага техник хизмат кўрсатиш, ёнилғи ва мой қуйиш талаблари кўрсатилади.
738. УФҚда УҲКдан фойдаланишда қўлланадиган чегараловчи катталиклар, техник ускуна ва жиҳозлардан хатарсиз фойдаланиш тартиби, айнан шу ҳаво кемасида (оддий парвоз, авиация орқали бажариладиган ишлар, фигурали ва бошқа турдаги) парвозларни амалга ошириш имкониятлари кўрсатиб ўтилади.
739. Қўлланмада парвоз пайтида бажариладиган манёврларни амалга ошириш тезлиги, тезлик чегаралари, энг юқори тезлик, марказлаштириш, ёнилғи (тури, чўкинди, энг юқори ва камлик захираси, сарфлаш нормаси, ишлатилмайдиган қолдиқ) ҳаракатлантирувчи механизмнинг кучи, катталиклари, энг баландлик чегараси, аэродром (майдон)нинг ҳажми ва бошқа чегараланишлар кўрсатилади.
740. Ўта енгил ҳаво кемалари (ЎЕҲК)дан тижорат мақсадларида ҳамда пул тўламаслик асосида фойдаланувчи эксплуатантлар авиация маъмурияти билан келишилган Парвозларни амалга ошириш қўлланмасига (ёки МАИларни бажаришда авиация техникасини ишлатиш қўлланмасига) эга бўлиши зарур. Бу қўлланмаларда қуйидагилар бўлиши керак:
б) ҳар бир бажариладиган парвоз учун учувчилар экипажи таркиби, шу жумладан, ҳаво кемасини бошқариш ва парвоз вақти давомида унинг хавфсизлиги учун масъул бўлган экипаж командири;
в) учувчилар экипажи аъзолари учун бир ёки бир неча парвозларни бажариш вақтида юзага келувчи чарчаш ҳолатлари парвоз хавфсизлигига хавф туғдирмайдиган бўлиши учун етарли даражада дам олиш, учиш ва парвоз қилиш вақти нормалари;
г) парвозда ва авария ҳолатларида ҳаракат қилиш тартиби, шу жумладан экипажнинг ҳар бир аъзосининг парвоз вақтида ва авария ҳолатларидаги вазифаларининг баёни;
е) авиация маъмурияти томонидан тасдиқланадиган минимал абсолют парвоз баландлигини аниқлаш усуллари;
ж) ҳар бир аэродром (вертодром, учиш-қўниш майдончалари ва ҳ. к.) учун асосий ёки захира сифатида фойдаланиш мумкин бўлган эксплуатация минимумлари;
з) алоқани ва ҳаво ҳаракатини бошқариш органи диспетчерини доимий эшитиб туриш (агар имкони бўлса), икки томонлама ва шунингдек бошқа ҳаво кемалари билан алоқада бўлиш учун радиочастоталардан фойдаланиш;
к) парвознинг барча шароитлари, шу жумладан йўналишда двигател (двигателлар)нинг тўхтаб қолиши эҳтимолини инобатга олган ҳолда бакларда мавжуд бўлиши зарур бўлган ёнилғи ва мойларнинг ҳажмини ҳисобга олиш бўйича аниқ йўриқнома;
л) бирор ускуна, жиҳоз ёки тизимнинг ишдан чиқиш ҳолларида парвозни давом эттириш мумкинлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишга имкон берувчи маълумот;
м) ҳар бир парвозда эксплуатант зарур деб ҳисоблаган алоқа, навигация, аэродромлар (учиш-қўниш майдончалари) ва бошқа воситалар тўғрисида аниқ маълумотлар;
о) авиация ҳодисаларига гувоҳ бўлган ҳаво кемаси командирларининг ҳаракат қилиш тартиби, шунингдек тирик қолганлар томонидан ишлатилувчи «ер-ҳаво» кўз билан кўриш (визуал) сигналлари;
п) асирга олинган учиш аппаратлари учувчиларининг ҳаракат қилиш тартиби, шу жумладан уларнинг асирга олувчи ва асирга олинган ҳаво кемалари томонидан фойдаланилиши учун кўз билан кўриш (визуал) сигналларини билиши;
р) юклар (шу жумладан хавфли юклар)ни ташиш бўйича, шунингдек авария ҳолатларидаги ҳаракатларни ўз ичига олган маълумот ва йўриқномалар;
741. ЎЕҲК эксплуатанти Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан тасдиқланган Ерда ва парвозда иштирок этувчиларни тайёрлаш бўйича дастур ишлаб чиқади ва парвозда иштирок этувчи ҳар бир экипаж аъзосини тайёрлайди, уларнинг лозим даражада тайёр эканликларини кафолатлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
742. ЎЕҲК эксплуатанти учувчи мутахассисларнинг тайёргарликдан ўтиш сарф-харажатларини ўз зиммасига олади.
743. Тайёргарлик дастурида экипаж аъзоларининг ҳамкорликдаги, фалокатли ҳолатлар, фавқулодда вазият, ёнғин, ҳаракатлантирувчи қисм, тизимлар ишдан чиққан вақтлардаги ҳаракатлари ўқув жараёнига киритилади. Тайёргарлик дастурига, шунингдек хавфли юкларни ташиш қоидалари ҳам киритилади.
744. Парвозни ташкил этувчи ҳар бир авиация мутахассисини ўқитишда унинг турли хатарли вазиятлар шароитидаги ҳаракатлари учун жавобгарлиги ва бошқа мутахассислар билан ўзаро боғлиқлиги инобатга олинади.
745. Мутахассисларни тайёрлаш дастури Ўзбекистон Республикаси Дававианазорати томонидан белгиланади ва тайёргарлик даражаси имтиҳон билан баҳоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
747. Малакаларни текшириш эксплуатант тайинлаган йўриқчи-учувчи ёки Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат вакили томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
748. Учувчиларнинг малакаларини текшириш бир йилда икки маротаба, оралиқ олти ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилади.
749. Агар учувчи 12 ой мобайнида парвозга чиқмаган бўлса, унинг малакаси эксплуатант томонидан қуйидаги дастур асосида қайта аттестациядан ўтгандан сўнг мустақил вазифа берилади:
е) аҳоли зич жойлар устидан парвоз, мавжуд тўсиқлар, жойлар топографияси, хабар берувчи ёруғлик воситалари, учиб келиш ва парвоз қилиш тартиби;
750. Даврий тайёргарликлар мустақил тайёргарликлар ва ёзма имтиҳондан ўтказиш билан, шунингдек бошқа шаклларда ҳам Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
751. Эксплуатантга ЎЕҲК учун минимал абсолют баландликни белгилашга рухсат берилади, бироқ бу баландлик Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат белгилаган нормадан паст бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) жиҳозлар, ЎЕҲКдаги йўналиш бўйича парвозни назорат қилиб борувчи ёки қўниш олдидан учиш траекторияси ҳамда қўниш учун иккинчи маротаба айланиш лозимлигини кўрсатувчи навигация тизимини билиш;
г) қўнишга киришиш ёки иккинчи айланиш йўналишидаги табиий тўсиқлар, уларни ошиб ўтишда йўл қўйиладиган абсолют нисбий баландликни инобатга олиши;
з) ноқулай метереологик шароитларга тушиш эҳтимоли (кучли уюр-турбулентлик, пастликка йўналган ҳаво оқими ва ҳ. к.) инобатга олинади.
753. ЎЕҲК ҳаво ҳароратини белгилашда булутнинг энг пастидаги қатлам ердан 400 метр, кўриш масофа камида 5000 метр ва йўналишдаги парвозни тўсиқдан камида 50 метр баландликда белгилаш тавсия этилади. Парвозни амалга оширишда ёндан эсувчи шамолнинг таъсири, учиш, қўниш жойидаги максимал шароит (қуруқ, қаттиқ қатлам, қор қоплаши, намлик ва ҳ. к.) эътиборга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
754. ЎЕҲК бўйича тегишли тизимлар парвоз баландлигини аниқлаши учун йўналиш бўйича белгиланадиган абсолют баландлик захираси ҳақида аниқ ахборотга эга бўлишлари ва бу ахборотни парвозда бўлган УҲК бортига етказиб туриш имкониятига эга бўлишлари керак.
755. ЎЕҲК учувчиси, унинг эгаси ёки ёлланма шаклда эксплуатант сифатида Ўзбекистон Республикаси Дававианазоратнинг рухсати билан чегараланган ҳажмларда техник хизмат кўрсатиши мумкин. Учувчи машинага йиллик режали хизмат кўрсатиш, агрегатларни назоратдан ўтказиш каби ишлар махсус рухсатномага эга бўлган, айнан шу турдаги аппаратларга хизмат кўрсатувчи мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
756. Эксплуатант ҳар ойда учувчи мутахассисларга парвозларнинг бехатарлиги ва фойдаланиш хавфсизлиги бўйича ахборотларни етказиб туриши ҳамда унинг таркибига қуйидагилар киритилиши лозим:
а) метеошароит ва унинг (турбалентлик, шамол йўналиши, музлаш ва ҳ. к.) учиш аппаратларига таъсири тўғрисида маълумотлар;
б) ЎЕҲКдаги ёнилғи узатиш тизимининг ифлосланиши, асбоб-ускуналарнинг созлиги, айрим қисмларнинг ишламай қолиш эҳтимоли масалаларини;
в) ЎЕҲК тавсия этилган тезликлардаги парвози чоғида бошқариш, ён, тик оғишлар, айланишлардаги ҳолати тавсифномаси;
г) баланд тоғликлардаги аэродром, иссиқ ҳарорат, тупроқ ва шағалли учиш-қўниш йўлаги, табиий тўсиқдан ошиб ўтишда баландлик захираси, двигателллардан бири ишламай қолгандаги ҳаракат, ёнилғини иқтисод қилиш ва ҳ. к. тўғрисида тавсифнома;
д) учиш вақти нормалари, аэронавигация тўғрисидаги ахборотлар тўплами (ихтиёрий шаклда), авиация фалокатлари, мунозарали воқеликлар каби ЎЕҲКда хатарсиз фойдаланишга қаратилган маълумот.
757. Дельтаплан, параплан, мотодельтаплан, мотопараплан, дельталетларда учиш учун ҳаво бўшлиғидан фойдаланиш эксплуатант спорт ташкилотлари ва алоҳида шахсларнинг мурожаатларига кўра тегишли ваколатли органлар томонидан рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
758. Парвозлар ҳам тижорат (тижорат авиацияси) ҳам спорт мақсадларида беғараз тартибда амалга оширилади.
759. Дельтапланларда парвозларни амалга оширишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидагилар эътиборга олиниши лозим:
в) парвоз раҳбаридан ҳаво оқими тўғрисида аниқ ахборот олиш имконияти паст бўлганида учувчи спорт аппаратларининг ялтироқ, енгил қисмининг камлиги, радиоалоқа носозлиги туфайли йўналишда парвоз қилувчилар билан алоқа узилишига эътибор қаратиш.
а) йўналишлардаги парвоз қаторлари хавфсизлигини чегараловчи ҳудуд белгилаб қўйилади ва иложсиз қўниш майдони ҳосил қилинади;
761. Эксплуатант томонидан мотодельтапланларда парвозларни ташкил қилиш ва уларни бажариш қоидалари белгиланган дельтапланларда парвозларни ташкил қилиш тўғрисидаги қўлланма (дельтапланлардан фойдаланиш бўйича қўлланма) Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат билан келишилган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
762. Мотодельтапланлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш бўйича масъулият эксплуатантга, шахсий мақсадларда (беғараз) эса — мотодельтаплан учувчисининг зиммасига юклатилади.
763. Мотодельтапланни бошқариш учун махсус тайёргарликдан ўтган, мотодельтапланда учувчи-ҳаваскор гувоҳномасига эга шахсларга рухсат берилади.
б) учувчи-бошқарувчисиз, метереология, атмосфера, қуёш фаоллигини тадқиқ қилиш мақсадларида ва ҳ. к.
765. Бошқарилаётган ҳаво шар (аэростат)ларда давлат белгиси ва рўйхатдан ўтган таниб олиш белгиси, учишга яроқлилиги ва СҲБ органлари билан алоқа воситалари бўлиши талаб этилади.
766. Ҳаво шар (аэростат)лардан фойдаланиш учун у қайси давлат ҳудудидан учирилаётган бўлса, шу давлат авиация маъмуриятининг рухсати билан амалга оширилади. Учувчисиз ҳаво шар (аэростат)лари парвози парвоз амалга оширилган аэропортнинг амалдаги йўриқномаси асосида бажарилади.
767. Учувчиси бўлган ёки бўлмаган ҳаво шари (аэростат)нинг бошқа давлат ҳаво чегараси бўйлаб парвози шу давлатнинг рухсати олингандан кейингина амалга оширилади. Бундай рухсатнома ҳаво шари (аэростат) ҳавога кўтарилмасдан ҳаводаги парвоз эҳтимоли бошқа давлат ҳудудига кириб қолиши мумкинлиги аниқланган пайтдаёқ олиниши керак.
768. Ҳаво шари (аэростат)дан рўйхатдан ўтказган давлат (давлатлар) белгилаган шароитларда фойдаланилади ёки шу парвоз давом этаётган давлат талабларига риоя этилади. Ҳаво шари ёки аэростатнинг очиқ денгиз устидан парвози тегишли самовий ҳаракатга хизмат кўрсатиш органи (СҲҲКО) билан олдиндан келишилган ҳолда амалга оширилади.
769. Учувчи ҳаво шарлар (аэростатлар) парвози СҲҲКОга белгиланган тартибда берилган буюртма асосида қоидаларга қатъий амал қилиш орқали амалга оширилади.
771. Ҳаво шарлари (аэростатлар)да парвоз қилувчи эксплуатант парвоз режалаштирилган кундан камида 7 кун олдин СҲҲКОга бу ҳақда ариза билан мурожаат қилади.
д) парвоз тугаши мўлжалланган вақт ва тахминий қўниш жойи. Парвоз давомийлиги узоқ ва қўниш жойи ноаниқ бўлса, «узоқ давом этувчи» бирикмаси ёзилади;
773. Ишлар учун эксплуатант (корхона ёки ташкилот) буйруғи билан масъул қилиб белгиланган шахс парвоз олдидан парвозга рухсат берилганлигини аниқлайди. Парвозга рухсат берувчи органга ҳар қандай ўзгартиришлар тўғрисида парвоз бошланишидан камида 6 соат олдин, агар космик ёки қуёшдаги ўзгаришлар тадқиқ қилинаётган бўлса, камида 30 дақиқа олдин хабар қилинади.
774. Учувчи ҳаво шари (аэростат) парвози бошланган заҳотиёқ тегишли СҲҲКга қуйидаги маълумотларни етказиши лозим:
775. Парвоз жараёнида ҳаво шари (аэростат)нинг учувчиси парвоз баландлигини ўзгартирмоқчи бўлса ва мурожаатида тегишли парвоз ҳудудида барча баландликларда парвоз қилиш кўрсатилмаган бўлса, у СХБ органининг диспетчеридан ушбу манёвр ҳақида рухсат олиши лозим.
777. Учувчи режалаштирилган қўниш вақтидан бир соат олдин СХБ органига қуйидаги ахборотларни жўнатади:
778. Учувчи парвозни тугаллаб, бевосита пасайиш олдидан СХБ органига ўз хос номини, қўниш жойи (ҳудуд), қўниш вақти ҳақида ахборот беради.
779. Парвоз якунланиб ерга қўнгандан 5 дақиқадан кечикмай учувчи радиоалоқа орқали СХБ органига парвоз тугалланганлиги ҳақида ахборот беради.
780. Ҳаво шари (аэростат)ни бошқариш учун шу касб бўйича махсус тайёргарликдан ўтган ва ҳаво шари (аэростат)да учиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатга эга бўлган шахсларга рухсат берилади.
782. Ҳаво шари (аэростат)ни учиришдаги минимал метеорологик шароитлар тегишли органлар томонидан турли ҳудудларнинг иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган йўриқномаларда кўрсатилади.
783. Парвозни режалаштириш кўриш масофаси камида 5000 метр, булутларни энг қуйи қатлами 400 метрдан кам бўлмаслиги тўғрисидаги метеошароит маълумотлари асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
784. Парвозни амалга ошириш учун ер усти қисмида шамолнинг тезлиги 5 м/сек.дан паст, булутлар сони парвоз баландлигидан қуйида 3-4 октантдан (SET) кам бўлганда рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
785. Ҳаво шари (аэростат)да аҳолиси зич жойлашган йирик шаҳарлар ва қишлоқлар ҳудудлари, шунингдек ерда одамлар тўпланиб турган жойларда парвозлар 300 метрдан паст бўлмаган баландликда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
786. Ҳаво шари (аэростат)нинг учувчиси парвоз йўналишида ҳаво шари ва аэростат учун хатарли бўлган метереологик шароитлар (чақмоқ, дўл, уюр, кучли шамол тебраниши, музлаш, довул, чанг бўрони ва жала) ҳақида хабар олган заҳоти СХБ органини огоҳлантирган ҳолда зудлик билан яқинроқдаги яроқли жойга қўниши лозим.
787. Қидирув ва қидирув-қутқарув ишлари Ўзбекистон Республикаси ФА парвозларини қидириш ва авария-қутқариш таъминоти бўйича қўлланмага (1994 йил 28 сентябрь, рўйхат рақами № 102) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
788. Ҳаво шари (аэростат)нинг учувчиси «Режим», «Гилам» сигналдан бирини олганда бу сигнал қабул қилинганлигини тасдиқлайди ва ерга хабар етказиб, қўнишга киришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
790. Ўқув ва тайёргарлик парвозлари аэродром ҳудуди, парвоз йўналиши, шунингдек, мазкур Қоидалар, ўқув-парвоз дастурлари, учувчиларни тайёрлаш дастурлари ҳамда ФАнинг бошқа норматив ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
791. Ўқув ва тайёргарлик парвозлари вақтида ҳаво кемаси бортида икки нафардан ортиқ ўргатилаётган (ўқитилаётган) экипаж ёки тўрт нафардан ортиқ учувчи бўлмаслиги керак.
792. Парвоз пайтида двигатель (двигателлар)ни ўчириш ёки охирги режим машғулотларида ҳаво кемасида битта ўргатилаётган (ўқитилаётган) экипаж бўлиши лозим.
793. Ўқитилаётган курсантлар ва тингловчи-учувчиларнинг мустақил парвоз қилишлари учун ҳаво кемасида йўриқчилик ишига қўйилган экипаж аъзолари (штурман, радист ва борт механиги) бўлиши керак.
794. Курсант (тингловчи)лар мустақил парвоз қилишларида учувчи-йўриқчи ҲҲБ пунктида ёки иш жойни эгалламаган ҳолда ҲК бортида бўлиши керак.
795. Йўриқчи экипажининг таркиби ҲК ПФҚнинг талаблари ва парвоз топшириғи мақсадига кўра белгиланади. Ўргатувчи (ўрганувчи) бортда кимнинг ўрнини эгаллаган бўлса, ўша экипаж аъзосининг вазифасини бажаради.
796. Асосий базадан ёрдамчи базага парвоз билан кўчиш чоғидаги экипажлар сони командир томонидан белгиланади. Бортга парвозга ерда хизмат кўрсатувчи шахс ва хизматчиларни олишга рухсат берилади. Парвозларни расмийлаштириш белгиланган парвоз қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Бундай парвоз тоғликдан ҳоли, ҳаво трассаси, ҳаво коридори, учиб-қўниш масофасидан узоқ, парвоз хавфсизлигини таъминлайдиган бўлиши лозим. Парвозлар ҳудуди қоида тариқасида радиолокация (радиопеленгация) назорати остида бўлиши керак.
798. Ўқув парвозлари ўтказилаётган ҳудуддаги белгиланган баландликларда СХБ йўловчисининг рухсатисиз учиб ўтиш тақиқланади.
799. Ўрганиш (ўқитиш)ни бажариш мақсадида парвоз машғулотларини ўтказиш учун ҳаво кемасини аэродромга учиришда экипаж топшириқни бажариши ва радио орқали СХБ органи диспетчерининг рухсатини олиши лозим, бунда:
в) об-ҳаво маълумотидаги амал қилинувчи вақт тугамаган бўлиши (маълумот радио орқали олиниши мумкин);
800. Учувчи-йўриқчи СХБ органининг диспетчерига машғулот талаблари ва ҳажми, метеошароит мураккаблашган ҳолатлар мавжуд бўлганда захирадаги аэродромга жўнаш вақти ҳақида ахборот беради.
801. Ўқув ва тайёргарлик парвозларининг минимуми шу аэродром учун белгиланган йўриқнома асосида белгиланади.
802. Тайёргарлик минимумлари бўйича парвозларга учувчи-командир ва йўриқчилар таркибининг қўйилиши Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
803. Аэродром парвозларида учиш ва қўниш машқларини бажариш учун амалдаги метеошароитда машқлар минимумидан паст бўлмаган шароит, учувчи-йўриқчи ва мазкур Қоида талабларига жавоб берадиган захира аэродроми бўлиши талаб этилади.
804. Ўқув машғулотларига мўлжалланган метоешароит юзага келганида қўниш учун иккинчи маротаба аэродром устидан КҚҚБ талабларидан кам бўлмаган ҳолда айланиб учишга рухсат берилади.
805. Агар экипаж томонидан РУУРни бутунлай учиб ўтмаган ҳолатда об-ҳаво шароити машқлар учун мўлжалланган шароитга мослиги тўғрисида ахборот олинган бўлса, у ҳолда унга зудлик билан қўниш ҳуқуқи берилади.
806. Ўқув ва тайёрлов машғулотларини бажараётган ҳаво кемаларига йўналишлардаги йўналишлар билан бир хилда, аэродромдаги мураккаб метеошароитларда эса, ўзлаштириб олиши (тасдиқлаши) учун биринчи галда хизмат кўрсатилади.
807. Ҳаво кемаларини таъмирлаш учун ёки таъмирдан кейин бошқа базага кўчириш парвозлари мазкур Қоидалар талабларига биноан кундузи ёки кечаси амалга оширилади.
808. ҲКни кўчириш парвозлари учун энг тажрибали экипаж тайинланади. Экипаж парвоз олдидан тайёрланади.
809. Техник талабларга жавоб бермайдиган ҲК фақат кундузи, Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғининг рухсати билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
811. Бир гуруҳ ҲКларини таъмирлаш ва ортга — базага қайтариш учун парвозга чиқариш авиакомпания томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида амалга оширилади.
812. Гуруҳ бўлиб парвозга чиқилганда гуруҳ парвозларни ташкил этиш, учиш тўғрисида қарор қабул қилиш, парвоз чоғида метеошароит ёмонлашганда ҲКни учиб чиқилган аэродром ёки захира аэродромларига қайтариш тўғрисида қарор қабул қиладиган гуруҳ раҳбари тайинланади.
813. Зарур ҳолларда ҳар бир экипаж мустақил равишда парвозни йўналиш бўйича давом эттириши ёки захира аэродромга қараб йўналишни ўзгартириши мумкин.
814. Кўчиш вақтида ҳар бир гуруҳда ҲКлар сони 10 тадан ошмаслиги лозим. Парвоз вақтида улар орасида барқарор икки томонлама радиоалоқа сақлаб турилади. Улар орасида парвоз оралиқ масофа ва интервал камида 200 метр бўлиши лозим.
815. 4-классдаги самолётлар ва вертолётлар гуруҳини кўчириш ВПҚ бўйича қуйидаги ҳолларда бажарилади:
а) текислик ва тепаликли жойларда кўриш масофа камида 4 км ва булутларнинг пастки чегараси 250 метрдан кам бўлмаганда;
б) тоғли ҳудудда рельеф баландлиги 2000 метргача бўлган, кўриш масофа камида 5 км, булутларнинг пастки чегараси рельефнинг энг баланд нуқтасидан 500 метрдан паст бўлмаганида ёки рельефнинг баландлиги 2000 метрдан баланд бўлган, кўриш масофа 10 км.дан кам бўлмаган, булутларнинг пастки чегараси рельефнинг энг баланд нуқтасидан 700 метрдан паст бўлмаганида. Бунда ҲКдан булутларнинг пастки чегарасигача бўлган вертикал оралиқ масофа ҳамма ҳолатларда ҳам 100 метрдан кам бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
816. ҲКларни синов парвозларига жалб этиш, унинг двигатели, бошқа тизим (ускуналар) механизмларини синаш, шунингдек ФА заводларида тўла таъмирдан чиқарилгандан кейин синаб кўриш учун амалга оширилади.
817. Назорат парвозлари (айланиб учиш) таъмирдан сўнг, двигател алмаштирилгач ёки қисмлари ўзгартирилган ҳолатларда, шунингдек радио ёритиш техникаси воситалари, аэродромга пастлаш ва қўнишга кириш схемасининг ишлашини, ҲК созлигини текшириш ва яроқлилигини аниқлаш мақсадида ФА белгиланган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
819. ҲКнинг бошқа давлат чегараларини кесиб ўтиши билан ёки бошқа давлат ҳаво ҳудудида амалга ошириладиган парвозлар Халқаро парвозлар деб тан олинади.
820. Халқаро парвозларни белгиланган тартибда сертификатлаштирилган, эксплуатант гувоҳномасига эга ва бундай парвозларни амалга оширишга лицензияга эга авиакорхоналар, ташкилотлар (авиакомпаниялар) амалга ошириши мумкин.
822. Халқаро парвозлар чоғида самовий ҳудудда ваколатли давлат органи томонидан чиқарилган ва аэронавигация ахборотномаларида эълон қилинган умумий қоидалар амал қилади.
823. Фуқаро ҲК халқаро парвозлар белгиланган Халқаро трассалар бўйлаб амалга оширилади. Халқаро парвозларни амалга оширувчи ҳар бир ҲК Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси ва ушбу Қоидалар билан белгиланган кема ҳужжатларига эга бўлиши лозим.
824. Шартномалашган МДҲ давлатлари ҳаво ҳудудлари Фуқаро авиацияси ва ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги битимга (1991 й.) мувофиқ, парвозларни ташкил этиш, бажариш ва ҲК СҲБ мақсадларида МДҲ ягона ҳаво ҳудуди сифатида қаралади.
825. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Халқаро парвозлар ҲК томонидан шундай парвозлар учун очиқ бўлган, чегара қўшинларининг назорат-рухсатнома пунктлари, божхона муассасалари ва санитария-карантин хизматларига эга аэропортларда (аэродромларда) амалга оширилади.
826. Халқаро парвозлардан кейин ва олдин ҲК экипажи Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ҳудудидаги Халқаро аэропортда (аэродромда) ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тегишли тартиботлардан ўтадилар.
827. Ўзбекистон Республикасидан бошқа давлатларга ҳамда бошқа давлатлардан Ўзбекистон Республикасига келувчи ҲКларига, уларнинг экипажига ва йўловчиларига, шунингдек халқаро Ҳаво ташуви билан келтириладиган ва олиб кетиладиган мулкларга тегишли давлатнинг ҳудуди орқали ўтиш ёки ҳудудига кириш, ҳудудидан олиб ўтиш ёки олиб кириш ва уларнинг ҳудудлари орқали транзитда тегишли давлатларнинг белгиланган кириш ва чиқиш қоидалари қўлланилади.
828. Ҳар бир Халқаро парвозлар СҲҲК органлари орқали олинган рухсатнома (АТС CLEARENCE) асосида СҲҲК томонидан тақдим этилган парвоз режасига (флайт-план) кўра амалга оширилади.
829. Халқаро парвозларни бажарадиган ҲКлари давлат чегараларини давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳаво коридорлари бўйича амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
830. Ўзбекистон Республикаси ҲК экипажлари Халқаро парвозларни амалга оширишда қуйидагиларга амал қилишади:
Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан қабул қилинган (1994 йил 21 январь) МДҲ давлатлари ФА қоидаларига кўра;
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, мазкур Қоидалар, агар уларнинг қоидалари МДҲ давлатларида белгиланган қоидаларга зид бўлмаса;
МДҲ давлатлари ваколатли органлари томонидан тузилган тегишли шартномалар ва бажариладиган парвоз (авиация хизматлари)ларга рухсатномалар;
Фуқаро авиацияси тўғрисида халқаро Конвенция, халқаро стандартлар, тавсия ва ICAO тартиботларига мувофиқ (Чикаго конвенцияси 1944 й.);
хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари билан тузилган Халқаро шартномаларга кўра ҳаво алоқаси ўрнатилиши ва авиация ишларини бажариш тўғрисидаги ҳужжатларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 12 декабрдаги 549-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кенгликларидан фойдаланиш тўғрисидаги низом, мазкур Қоидаларга, агар уларнинг талаблари хорижий давлатлар томонидан белгиланган қоидаларга зид бўлмаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқаро трассалар бўйича аэронавигация ахборотлари тўплами, шунингдек 1 ва 2-класс НОТАМи, СНОУТАМи ва циркулярлари аэронавигация маълумотларига асосан.
831. Ўзбекистон Республикаси авиакомпаниялари чет эллардаги ўз фаолиятини халқаро шартномалар ёки хорижий давлатлар рухсатномасига мувофиқ таъсис этилган вакилликлари (агентликлари) орқали амалга оширади.
832. Авиакомпаниянинг ваколатланган вакили (агенти) ваколатхоналар мавжуд чет эл аэропортида ҲК қабул қилиш ва чиқаришни ташкил этади.
833. Хорижий аэропортда ҲК парвоз олди тайёргарлиги ва ҲК экипажининг иммиграция ва божхона назоратидан ўтиши шу давлатдаги компания вакили (агенти) (авиакомпания вакиллиги (агентлиги) бўлса) иштирокида ўтказилади.
834. ҲКга техник хизмат кўрсатиш чет эл аэропортларида рухсат этилган муҳандис-техник таркиб томонидан, қоида тариқасида, маҳаллий авиакорхона билан шартнома тузиб (АТБ) ёки эксплуатантнинг ҲК экипажига киритилган муҳандис-техниклар таркиби томонидан амалга оширилади.
835. ҲКга техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш эксплуатант — авиакорхона (ҲКнинг эгаси) ваколатига киради.
836. Чет эл аэропортидан халқаро парвозни амалга оширувчи ҲКларга авиаёнилғи қуйиш, тижорат юклаш ва ҲК марказлаштириш учун тўлов экипаж томонидан амалга оширилади.
837. Авиакомпания вакили (агенти) зиммасига транспортларни ҲКга яқинлаштириш, юк ортиш-тушуриш ишлари, ўз вақтида ЁММ етказиб бериш, ҲК двигателини ўт олдириш жойигача тиркаб бориш вазифалари юклатилади.
838. Чет эл аэропортидаги ҲК парвозини таъминлаш авиакомпания вакили (агенти) ёки у бўлмаганида экипаж томонидан амалга оширилади.
839. ҲК командири томонидан ёки унинг кўрсатмасига биноан экипажнинг бошқа аъзоси томонидан тузилган парвоз режаси (флайт-режа) ҲК командирнинг ўзи томонидан ёки авиакомпания агенти (вакили) томонидан учиш аэропорти диспетчерига учиш вақтидан 30 дақиқа олдин, агар давлатда ўзгача тартиб белгиланмаган бўлса, тақдим этилади.
840. Такрорланувчи парвоз режалари назарда тутилган доимий қатновдаги ҲКлар учун флайт-режа тузилмайди.
841. Белгиланган парвоз трассаси ёки ҳаво кемаси тури жадвалига бир марта ўзгартириш киритилса, флайт-режа тузилиши мажбурийдир.
842. Ўзбекистон Республикаси ФАни аэронавигация маълумотлари билан таъминлаш Халқаро парвозларни бажариш учун, штурманлик хизмати томонидан бевосида Ўзбекистон Республикаси аэропортидан учишда амалга оширилади.
843. МДҲ давлатлари ва улардан ташқарига халқаро парвозларни амалга ошириш учун Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича махсус тайёргарликдан ўтган таркибга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
844. Учувчилар, штурманлар, бортрадистлар, шунингдек экипажнинг бошқа аъзоларининг халқаро парвозларга дастлабки тайёргарлиги, ўзларига тааллуқли қисмлари бўйича, сертификатланган ЎМларда (ЎММ) махсус курсларда, қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
а) учувчи таркибни инглиз тилидаги стандарт авиация ибораларини, диспетчерлик рухсатларини тушунишга, ердан ва ҲК бортидан турли маълумотларни олишга, саволлар ва жавобларни тўғри тузишга, шунингдек картография ва матнли маълумотларни ўқиш ва тушунишга ўргатиш;
б) учувчи экипаж аъзоларини об-ҳаво ҳақида маълумотларни ўзида мужассамлаштирган Халқаро қўлланма ва бошқа материаллардан фойдаланишга ўқитиш;
в) экипаж аъзоларини халқаро йўналишлардаги парвозларда қўлланиладиган радиоалоқаларни олиб бориш хусусиятларига ўргатиш;
д) экипаж аъзолари учувчилик мутахассислигига мувофиқ халқаро авиайўналишлар бўйича парвозларга тайёргарлик кўриш ва хавфсиз парвозларни ўтказишда кўникмалар ҳосил қилиш.
845. Экипаж аъзоларини учув стажировкалари халқаро парвозларни амалга оширувчи учиш бўлинмаларида (МДҲ давлатларига парвоз қилувчилар бундан мустасно) ўтказилади.
846. Текширувчининг экипаж аъзоси халқаро парвозни бажаришга тайёрлиги тўғрисидаги хулосасига мувофиқ авиакорхонада (авиакомпанияда) мутахассисни халқаро парвозга қўйиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
847. Мутахассис Шимолий Атлантика орқали «треклар» бўйича парвозлар қилиш учун текширувдан ўтказилганида авиакорхонада (авиакомпанияда) тегишли буйруқ чиқарилади ҳамда бу ҳақда учиш дафтарчасига тегишли ёзув киритиб қўйилади.
848. Учиш, самолёт бошқариш техникаси ва йўналиш шароитларида кейинги 12 ой мобайнида МДҲ давлатлари ва МДҲ давлатларидан ташқарига, учувчи таркибнинг тайёргарлиги ва қўйилишидан келиб чиқиб, амалий ишларини текшириш натижалари халқаро парвозларни бажариш ҳуқуқини тасдиқлаш бўлиб ҳисобланади.
849. МДҲ давлатларидан ташқарига қилинган парвоз вақтидаги текшириш, МДҲ давлатларига парвоз қилишдаги текшириш деб ҳисобга олинади.
850. Халқаро парвозларни бажаришга тайёргарлик натижасида экипаж аъзолари қуйидагиларни билишлари шарт:
в) Аэронавигация ахбороти тўпламларида, хариталарда ва ICAOнинг бошқа ҳужжатларида қабул қилинган шартли белгиларни;
г) РФ АММ томонидан ва бошқа хорижий фирмалар томонидан (Джеппесен, Рос-Джепп ва бошқалар) чиқариладиган Аэронавигация ахборотлари тўплами, Саплиментлар, радионавигация ва аэронавигация хариталаридан фойдаланиш тартибини;
д) хорижий аэропортларда радио-ёруғлик техника воситаларининг (тизимининг) жойлашиши ва улардан фойдаланиш тартибини;
з) ҲК таниш сигналларидан фойдаланиш ва радио алоқа олиб бориш қоидаларини («Сквок», СРО), АТИС маълумотини олиш тартибини;
к) ҲК тўхташ жойида ва перронда бериладиган сигналларни («Маршалл» сигналлари, «АГНЕС» ёруғлик сигналлари);
с) Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексида ва Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан белгиланган халқаро ташиш қоидаларини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
851. Экипажни у учун янги бўлган халқаро ҳаво трассаси бўйича мустақил равишда парвоз қилиш учун тайёрлаш ушбу қоидалар ва РОЛР ГА асосида амалга оширилади.
852. Аниқ бир халқаро парвозни амалга ошириш учун тайёргарлик кўришда қўшимча равишда қуйидагиларни ўрганиш назарда тутилади:
а) ҳудудидан ҳаво трассаси ўтган давлатлар учун чиқарилган аэронавигация тўпламларида ва ААТда эълон қилинган хорижий давлатлар ҳаво ҳудудида парвоз қоидаларини;
853. Халқаро парвозларга (МДҲ давлатлари ташқарисига) рухсатга эга бўлган учувчи таркиб, ҳар йили гувоҳномаси амал қилиш муддатини чўздиришда, радио алмашувни инглиз тилида олиб бора олиши ва халқаро парвоз қоидалари бўйича билимини тасдиқлаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
854. «Треклар» бўйича парвоз этиш рухсатига эга экипажларнинг аъзолари, ҳар йили Шимолий Атлантика ҳаво ҳудудида парвоз ва амалий ишлар бўйича билимларини тасдиқлашлари шарт.
855. МДҲ давлатларидан ташқарига халқаро парвозларни амалга оширувчи учувчи таркиб малакасини ошириш курслари УМ (УТЦ)ларда Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича, ОЛР бўйича қўлланмада назарда тутилган муддатларда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
856. Хорижий давлатлар аэропортларида ҲК командири авиакомпания вакилига (агентига) махсус тартибда бўйсунади.
857. Халқаро парвозларни амалга оширишда ҲК командири шароитдан келиб чиқиб, йўналиш бўйича парвозни тўхтатиб учиш нуқтасига қайтиш тўғрисида ёки захира аэродромига парвоз этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
858. Парвозлар хавфсизлигига аниқ хавф мавжуд бўлганида, шунингдек ҲК бортидаги одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадларида бундай қарор тақдим этилган парвоз режасини (флайт-режа) ва СҲБ органи кўрсатмасини бузган ҳолда қабул қилиниши мумкин. ҲК командири қабул қилинган қарор ҳақида зудлик билан кема бевосита назоратида бўлган СҲБ органига маълум қилиши шарт.
859. Хорижий аэропортларда тўхтаб қолиш мумкин бўлган ҳолларда, халқаро парвозларни амалга оширувчи ҲК командирига Ўзбекистон Республикаси ФАда белгиланган умумий иш вақти нормаларини бузилмаслигини инобатга олган ҳолда, парвозни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
860. Хорижий аэропортларда авиакомпания вакили (агенти) ва ҲК командири ўша давлат қонунлари ва қоидаларига зид бўлмайдиган тарзда, ўзларига берилган ҳуқуқ доирасида парвозлар хавфсизлигига таҳдид қилувчи ҳаракатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича зарурий чораларни кўрадилар.
861. Агар халқаро парвозни амалга ошираётган ҲКга хавф туғилса ёки агар кема ҳалокатга учраётган ёхуд учраган бўлса командир одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини, шунингдек кема ва ундаги мулкларни сақлаб қолиш учун барча чораларни кўриши шарт.
862. ҲК бортидаги одамларни қутқаришда экипажнинг барча аъзолари, лозим бўлган ҳолларда йўловчилар ҳам қатнашишга мажбурдирлар.
863. Ҳалокат юзага келган пайтида экипаж аъзоларидан ҳеч ким командир рухсатисиз ҲКни тарк этиши мумкин эмас.
865. Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси ва ундаги мулклар бутлигини сақлаш мақсадида командир Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси талабларига мувофиқ ҲК, багаж, юк ва почтани сақлаш бўйича тегишли чоралар кўришга мажбур.
а) ҳаво ҳудудида парвоз амалга оширилаётган давлатдаги парвоз қоидаларини билиш ва уларни бажаришга;
б) ўзлари турган давлатда белгиланган иммиграция, карантин, божхона ва паспорт қоидаларини билиш ва уларни бажаришга;
д) ўз мажбуриятларини соғлиғи ёки бошқа ҳолатлар туфайли бажариш имкониятига эга бўлмаган ҳар қандай экипаж аъзосини хорижий аэропортдан учириб юборилишини таъминлашга.
867. Экипажнинг ҳар бир аъзоси чет давлатда бўлиш вақтида ўша давлатнинг юриш-туриш қоидалари, қонунлари ва қоидаларига риоя этилишига шахсий жавобгар ҳисобланади.
868. Халқаро парвозларни чартер (фрахтлаш) асосида бажаришда ҲК командири парвоз учун белгиланган вазифани билиши ва қатъиян Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси асосида чартер шартномаси шартлари бўйича бажариши шарт.
869. Шовқинлар бўйича чекловлар белгиланган аэропортларда ҲК командири шовқинни чеклаш бўйича талабларга ҲК ПФҚда йўл қўйилган даражагача амал қилиш бўйича чоралар кўриши шарт.
870. Хорижий аэропортда учиш тўғрисида қарор қабул қилишда қўниш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аэродромда об-ҳавонинг ҳақиқий ҳолати ва прогнози белгиланган минимумлардан паст бўлса, ҲК командири МДИЧХ билан келишилган ҳолда, ушбу Қоидалар талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги захира аэродромга парвоз қилишлари мумкин.
871. Ушбу Қоидалар талабларига жавоб берадиган захира аэродром мавжуд бўлган тақдирдагина, қўниш аэродромида айни вақтдаги ҳақиқий об-ҳаво шароитлари ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда ҳам ҲК командири хорижий аэродромдан учиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
872. МДИЧХ билан алоқа авиакомпания вакили (агенти) томонидан таъминланади. МДИЧХ билан алоқа бўлмаган ҳолларда учиш тўғрисида қарор командир томонидан қабул қилинади.
873. ҲК экипажига, агар ҲК командири ва иккинчи учувчи ВЗПга қўйилган бўлса, визуал кириш учун белгиланган минимумлардан кам бўлмаган об-ҳаво шароитларида қўниш учун визуал киришга рухсат этилади.
874. Халқаро парвозларни бажариш учун метеорология шароитлари ҲК учиши ва қўниши учун об-ҳавонинг белгиланган категория минимумлари ва ҳақиқий ёки прогноз қилинаётган об-ҳаво маълумотларидан келиб чиқиб аниқланади.
875. Хорижий давлат ҳаво ҳудудида парвоз чоғида ҲКларни эшелонлаштириш ўша давлатнинг қоидалари асосида амалга оширилади.
876. ICAO қоидаларига асосан халқаро ҳаво йўлларида эшелонлашнинг ярим айлана ва квадрат тизими қўлланади. У ёки бу давлатда қўлланадиган эшелонлашнинг тизими тўғрисида маълумотлар аэронавигация ахборотлари тўплами — «ДЖЕППСЕН»да эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
877. Эшелонлаш тизими Ўзбекистон Республикаси ва ўзга давлатда турлича бўлган ҳолларда, эшелонларни алмаштириш Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат билан давлат чегарасини кесиб ўтишга 30 км (СҲБ ҳудуди чегарасига, очиқ денгизда — ФИР чегараси) қолганида ёки диспетчернинг кўрсатмаси билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
878. Халқаро парвозларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаси экипажлари радио алоқани халқаро стандартларга мувофиқ инглиз тилида, СҲБ органи диспетчерлари ва экипаж ўртасида радио алмашувнинг белгиланган ибораларини қўллаган ҳолда олиб боради.
879. ҲК экипажи (ҲК командири ёки у томонидан тайинланган экипаж аъзоси) Ўзбекистон ҳаво ҳудудига учиб киришида Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтишидан камида 10 дақиқа олдин тегишли давлат орқали бевосита самовий ҳаракатни бошқаришга ваколатли Ўзбекистон Республикаси УИВП органидан Ўзбекистон Республикаси чегараларидан учиб ўтиш учун рухсат сўраши лозим. Бунда экипаж ўзининг позивнойини (йўналиш номери), жойлашган ўрнини, парвоз эшелони (баландлик) ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини кесиб ўтишнинг ҳисобланган вақтини маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
880. Ўзбекистон Республикаси ва чегарадош давлатнинг СҲБ органлари билан тўғридан-тўғри ерда алоқа каналлари мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси чегараларини босиб ўтишга ҲК экипажлари бевосита назорати остида бўлган УИВП органидан рухсат олишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
881. Чегарадош МДҲ давлатининг СҲБ диспетчерлик пунктининг Ўзбекистон Республикаси УИВП органи билан биргаликда ишлаш тўғрисидаги кўрсатмаси Ўзбекистон Республикаси давлат чегаралари устидан парвоз учун рухсат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
882. ҲК командири Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини кесиб ўтишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги маълумотни тўғри олганлигига шубҳаланса уни аниқлаштиришни сўрашга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
883. Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларини кесиб ўтишда ҲК экипажи СҲБ диспетчерига кесиб ўтишнинг ҳақиқий вақтини ва парвоз эшелони (баландлиги)ни маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
884. Ўзбекистон Республикаси чегараларини кесиб ўтишга рухсат бўлмаган тақдирда, ўзи бевосита бошқарувида бўлган СҲБ органидан тегишли кўрсатмалар олгунига қадар, ҲК командири белгиланган ҳаво коридорига 50 км қолганида, ҳаво ҳолати шароитига ва давлат чегарасининг жойлашувига қараб, ўнг ёки чап томонга оғиб учиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
885. Радиоалоқага эга бўлмаган ҲК томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат чегараларидан учиб ўтиш тақиқланади, агар ҲК икки томонлама радио алоқани йўқотган, санкцияланган транзит парвозни (давлат ҳудудида қўниб ўтишсиз парвоз) ёки охирги нуқтаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган парвозни амалга ошираётган бўлса бундан мустасно, уни идентификация қилиш шароитида, берилган ФПЛга мувофиқ аэродромгача парвознинг қулай шароитлари яратиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
886. Агар ҲК Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудини кесиб ўтиб парвозлар хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудига қайтишга мажбур бўлган ҳолларда экипаж «Мажбуран қайтяпман» деб маълум қилиши ва СҲБ органи диспетчерига давлат чегарасини кесиб ўтишнинг ҳисобланган вақтини ва парвоз эшелони (баландлиги)ни маълум қилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
887. Хорижий давлат ҳаво ҳудудида радио алоқани йўқотган Ўзбекистон Республикаси ҲК хорижий давлатда шундай ҳолларда амал қилиниши лозим бўлган парвоз қоидаларига амал қилади.
888. Ўзбекистон Республикаси ҳаво чегарасини ёки Ўзбекистон Республикасида самовий ҳудуддан фойдаланиш қоидаларини бузган ҲК қоидабузар ҲК деб топилади ва агар ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибига амал қилинишини назорат қилувчи орган талабларига бўйсунмаса мажбуран қўндирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
890. Қўндирилгандан ва қоидабузарлик сабаблари аниқлангандан кейин қоидабузар ҲКга кейинги парвозларига рухсат белгиланган тартибда СҲБ органлари томонидан берилади.
891. ҲК учишидан олдин барометрик баландлик ўлчагич шкалаларида метрларда, фунтларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичларда (фунт ўлчагич) фунтларда аэродромдаги денгиз сатҳи даражасига келтирилган атмосфера босими (QNH) белгиланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
892. Учгандан кейин то ўтиш баландлигига етиб олгунча баландлик метрларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичларда метрларда фунтларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичларда фунтларда бажарилиши лозим.
893. Ўтиш баландлиги босиб ўтилгандан кейин метрларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичларда атмосфера босими 760 мм.см.уст.га, фунтларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичларда атмосфера босими 1013,2 Мбрга (QNЕ) келтириб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
894. Берилган эшелонни эгаллаш ҳаво сигналлари борт тизими таркибига кирувчи асосий баландлик ўлчагич КҲК бўйича ICAO эшелонларида баландлик ўлчагич кўрсаткич жадвали асосида, бу йўқ бўлган ҲКларида самолёт жавоб берувчисига чиқа оладиган электромеханик баландлик ўлчагичларда бажарилади.
895. Эшелонни тўғри эгалланганлигини ва баландлик ўлчов канали иши тўғрилигини назорати бир бирини такрорловчи метр ёки фунтда ўлчовчи барометрик баландлик ўлчагичларда бажарилиши лозим бўлади.
897. ҲК пастлашида метрларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагич аэродром босими кўрсаткичига (QўЕ), фунтларда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичлар ўртача денгиз сатҳи даражасига (QNЕ) келтириш ўтиш эшелони босиб ўтилгандан кейин бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
898. Ўтиш эшелони босиб ўтилганда экипаж берилган баландликни фунтлардаги барометрик баландлик ўлчагичлар бўйича метрда ўлчайдиган барометрик баландлик ўлчагичлар билан мажбурий тартибда назорат қилган ҳолда сақлаб туриши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
899. Экипажни парвозларга дастлабки тайёргарлиги база аэродромида учиш бўлинмасининг учувчи-командир ва йўриқчилар таркиби томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.
900. Хорижий аэродромдан парвозлар амалга оширилганда дастлабки тайёргарлик қоида тариқасида парвоз тайёргарлиги билан биргаликда ўтказилади.
901. Брифинг тизимида бундай тайёргарлик асосий ҳисобланади. Бунда экипаж тайёргарлик кўришга парвоздан камида 2 соат олдин етиб келади.
903. Йўналишни ўрганишда экипаж аэронавигация ҳолати, белгиланган аэродром ва захира аэродром, шунингдек трасса бўйлаб жойлашган аэродромлар билан, иложсиз (авария) қўниш ҳолатига нисбатан, танишиб чиқиши шарт.
904. Қўниш учун киришда фақат маёқ VOR (NDB) назарда тутилган тоғли аэродромга парвоз тайёргалигида экипаж УҚЙ юзасига ҲК тўғри олиб чиқишини мақбул тарзда таъминловчи бошқа назорат ва мўлжал воситаларини аниқлаб олиши шарт.
905. Ҳавода яқинлашиш чекланган ва қўнишга кириш ноанъанавий схемали (баландликни эгаллаш) тоғли аэродромларга парвоз учун экипаж турлича конфигурацияларда, турлича парвоз массалари учун ускуналар бўйича минимал рухсат этилган учиш тезлиги ва крен бурчагини аниқлаб олиши ва маълумотларга эга бўлиши лозим.
906. Дастлабки тайёргарликда экипаж билан авиакомпания агенти (вакили) йўқ бўлган аэропорт хизматлари билан ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини аниқлаб олиш зарур.
907. Парвозолди тайёргарлик қоида тариқасида ҲК бортида ҲК командири раҳбарлигида ташкил этилади ва ўтказилади, агар ушбу аэродромда бошқача ҳолат белгиланган бўлмаса.
908. Парвоз олди тайёргарлигида экипаж аэропорт маъмуриятидан ёки авиакомпания вакили (агенти)дан ўзида қуйидагиларни мужассамлаштирган парвоз ахборотлари ҳужжатларини олишлари зарур:
909. ҲК командири экипаж аъзолари билан биргаликда олинган маълумотларни таҳлил қилади ва метеорологик ва аэронавигация вазият тўғрисидаги дастлабки ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб учиш тўғрисида қарор қабул қилади ва флайт-режа тақдим этади.
910. Технологик жадвал асосида йўловчи ва (ёки) юкларни ташишда ҲК бортида қуйидаги ҳужжатлар тузилиши лозим:
911. Учиш массасини ҳисоблаш ва ҲКни марказлаштириш ҲК командири назорати остида иккинчи учувчи томонидан бажарилади.
а) музлаб қолган ҳудудларда, момақалдироқли ва кучли жала ёмғирлар, кучли силкинишларда, атмосфера электр фаоллиги юқори, шамол суриши, чанг тўзони ҳудудларида парвозлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
913. Парвоз давомида хавфли метеорологик ҳодисалар ҳудудига яқинлашганлик аломатлари юзага келганида, ёки тегишли маълумот олинганида ҲК командири хавфли ҳудудни айланиб ўтиш чораларини кўришга мажбур.
914. Хавфли метеорологик ҳодисалар ҳудудини айланиб ўтиш учун йўналишни ёки парвоз эшелонни (баландлик) ўзгартиришга фақат парвоз бевосита бошқарувида амалга оширилаётган СҲБ органи билан келишилган ҳолда амалга оширилади, берилган эшелонда парвозлар хавфсизлигига хавф туғилганида, ҲК командирига мустақил равишда эшелонни ўзгартириш ҳуқуқи берилади ва бу ҳақда зудлик билан СҲБ органига маълум қилинади. Бундай ҳолатда ҲК командири парвоз эшелонини ўзгартирмаган ҳолда, қоида тариқасида ҲКни йўналиш ўқидан 30 даража ўнгга буриши, 20 км масофа босиб ўтилганидан кейин ҲКни яна дастлабки курсига олиб чиқиши ва бир вақтнинг ўзида баландликни олинган эшелонгача ўзгартириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
917. Парвозларни тоғли ва кам мўлжалли жойларда, чўл ва сув юзасида амалга оширишда ҲК бортида қуйидагилар бўлиши шарт:
918. Эҳтимолий музлаш ҳудудига киргунга қадар парвознинг барча босқичларида барча музлашга қарши тизим ёқилган бўлиши шарт, агар ҲК ПФҚсида ундан фойдаланишнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса.
919. Бундай шароитларда эксплуатация этишга рухсат этилмаган ҲКларида музлаш шароитларида парвозларни амалга ошириш тақиқланади.
920. Агар экипаж томонидан музлашга қарши кўрилган чоралар самарасиз бўлиб чиқса ва парвозни хавфсиз давом эттиришни таъминлай олмаса, бундай ҳолларда ҲК командири СҲБ органи билан келишган ҳолда парвозни хавфсиз давом эттириш мумкин бўлган жойга чиқиш учун парвоз баландлигини (йўналишини) ўзгартириши ёки захира аэродромига кетиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.
921. Парвозда кучли-қуюқлашган ва қуюқ-ёмғирли, момақалдироқ ўчоқларига туташувчи булутлар визуал топилган ҳолларда уларни 10 км.дан кам бўлмаган масофада айланиб ўтишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
922. Кўрсатилган булутларни берилган баландликда айланиб ўтиш имконияти бўлганида булутлар устидан ёки остидан визуал парвозга рухсат этилади.
923. Булутлар остидан парвоз фақат кундуз кунлари ВПҚ талабларида жала ёғинлари ҳудудидан ташқарида, агар:
а) ҲК парвози рельефли жойлар ва сунъий тўсиқлар устида ҳақиқий хавфсиз баландликдан кам бўлмаса, аммо барча ҳолларда ҳам текислик ва тепаликли жойларда 200 метрдан ва тоғли жойларда 600 метрдан кам бўлмаса;
б) ҲКдан булутларнинг пастки чегарасигача бўлган вертикал оралиқ масофа 200 метрдан кам бўлмаса рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
924. Кучли-қуюқлашган ва қуюқ-ёмғирли булутларнинг юқори чегараси устидан парвоз улар устидан камида 500 метрга баландлаган ҳолда бажарилишига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
925. Экипаж аъзоларига кучли-қуюқлашган, қуюқ-ёмғирли булутларга ва кучли жала ёғингарчилиги мавжуд ҳудудга атайлаб кириш тақиқланади.
926. Парвозда борт РЛС орқали кучли-қуюқ ва қуюқ-ёмғирли булутлар топилганида ушбу булутларни ёруғликнинг яқин чегарасидан 15 км.дан кам бўлмаган узоқликда айланиб ўтишга рухсат этилади. Алоҳида момақалдироқли ўчоқларга эга фронтал булутликни борт РЛСда ёруғлик чегарали орасидаги масофа 50 км.дан кам эмаслиги кўрсатилган жойдан кесиб ўтиш амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
927. Кучли силкиниш эҳтимолий ҳудудига киришда ва тўсатдан унга тушиб қолинганида йўловчилар (ҲК командирининг СБГМ бўйича буйруғига ёки «Камарларни тақиш» таблоси ёқилиши билан) боғлаш камарлари билан ўриндиқларга боғланган бўлишлари шарт.
928. Тоғли ҳудудда ВПҚ бўйича, 900 метрдан кам бўлган баландликдаги парвозларда ва ҲК кучли силкинишлар ҳудудига тушиб қолганида, ҲК командири СҲБ органи диспетчери рухсати билан ҲКни бу ҳудуддан баландликка олиш, учиш аэродромига қайтиш ёки захира аэродромига йўналиш орқали олиб чиқиб кетиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
929. Булутлар билан боғлиқ бўлмаган ва визуал аниқланган вертикал қуюнларни экипаж унинг кўриниб турган ён чегараларидан 10 км узоқликдан айланиб ўтишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
930. Қуюқ-ёмғирли булутлар билан боғлиқ бўлган ва визуал аниқланган вертикал шамоллар (қуюнлар)ни экипаж кўриниб турган ён чегараларидан камида 30 км узоқликда айланиб ўтишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
933. ҲК командири кучли электрланиш аломатлари пайдо бўлганида бу ҳақида СҲБ органига маълум қилади ва диспетчернинг хавфли ҳудуддан чиқиш тўғрисида тавсияларини бажаради, бунда албатта битта УКВ радиостанцияни ўчириш, кечаси эса экипаж кабинаси ёритгичларини ўчириш керак.
934. Электрланиш кучли ҳудудларда парвоз баландлигини ўзгартиришни парвоз вертикал тезлиги оширилган ва келиш тезлиги камайтирилган ҳолда ҲК ПФҚ тавсиялари асосида бажарилади. Булутлар қатламидан чиққандан кейин (бошқа қатламга киришгунича) давомийлиги 5 секунддан кам бўлмаган горизонтал майдонча ҳосил қилиш керак бўлади.
а) СҲБ органи диспетчерига урилиш факти, метео шароит, парвоз баландлиги ва жойи ҳақида маълум қилиши;
б) кириш ва вертикал тезликнинг ўзгариши юзасидан юқори назоратни амалга ошириш ва ҳисобланган параметрлар ва парвоз траекториясидан оғиш юзага келганидан зудлик билан чора кўриш;
в) қўнишга кирганида берилган пастлаш глиссадасини сақлаб туриш учун двигателлар ишлашини номиналгача ошириш ва (ёки) РУУР учиб ўтилгандан кейин пастлашнинг вертикал тезлиги ҳисобланганидан 3 м/с ва ундан ортиқ ошиб кетса, учиш тартибидан фойдаланган ҳолда зудлик билан иккинчи айланишга кетиш ва захира аэродромга қараб йўналиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
938. Йўналишда чанг-тўзонга дуч келинганида экипаж уни визуал айланиб ўтиши ёки унинг устидан ўтиши шарт.
а) йўналиш йўлаги иккала томонидан 50 км.дан кам бўлмаган кенгликда жой рельефини ўрганиши, харитага тегишли баландликларни, чекловчи пеленгларни белгилаши ва хавфли метео ҳодисаларга дуч келинганида айланиб ўтиладиган йўналишларни белгилаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) метео шароит ва эҳтимолий кучли кўтарилиш ва пасайиш ҳаво оқимлари, шунингдек учиш-қўниш ҳудудида кучли орографик силкинишларни таҳлил этиши;
д) тоғларда жойлашган аэродромларнинг баландлигини, уларда учиш-қўниш хусусиятларини, тоғли аэродромларда учиш ва қўнишда барометрик баландлик ўлчагичлардан фойдаланишни, шунингдек ҲКнинг ҳисобланган учиш-қўниш массасини билиши шарт.
941. Тоғли жойда эшелонни (баландлик) йиғиш-йўналиш йўналиши бўйича фақат белгиланган жойгача хавфсиз эшелонлаш таъминланиши шарти билан рухсат этилади. Бошқа ҳолларда баландликни ўтиш белгиланган схема бўйича амалга оширилади.
942. Тоғ камари босиб ўтилаётганда ҲК командири ВПҚ бўйича кўтарилувчи ва пастловчи ҳаво оқимлари мавжудлигини инобатга олиши лозим. Агар тоғ камарига яқинлашишда пастловчи ҳаво оқими кузатилса ва горизонтал парвозни сақлаб туриш учун двигателлар (двигател) ишлашини номиналигача ошириш талаб этилса, ҳақиқий баландлиги жой рельефидан 600 метр баланд бўлган тоғ камарларини учиб ўтиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
943. УПҚ бўйича парвозларда тоғли аэродромларда белгиланган схема бўйича пастки хавфсиз эшелондан пастлаш ва қўнишга киришишни бажаришга маркировка қилинган чегарада парвозларни амалга ошириш йўриқномасида белгиланган парвоз бажарилгандан кейин, узлуксиз радиолакация назоратида, борт навигация жиҳозлари қатъий ишлаб турганда, экипаж ва СҲБ органи диспетчери ҲК жойлашган жойни билганида рухсат этилади.
944. Узлуксиз радиолокация назорати бўлмаганида ёки борт навигация жиҳозлари яхши ишламаганида (экипаж маълумотига асосан) ҲК жойлашган ўрнини аниқлаш ва кейинчалик қўнишга киришга пастлаши учун ҲК хавфсиздан паст бўлмаган эшелонда аэродромнинг РУУР (АУР) олиб чиқилади. Узлуксиз радиолокация назорати бўлмаганида ёки борт навигация жиҳозлари яхши ишламаганида хавфсиз эшелондан пастлаш тақиқланади. Бу ҳолларда ҲК захира аэродромига қараб йўналиши лозим.
945. Тоғли жойларда СҲБ органи диспетчери томонидан берилган траектория бўйлаб парвоз қилиш тақиқланади.
а) харитада йўналиш бўйича мавжуд бўлган характерли мўлжалларни (карвон йўллари, дарё ўзанлари, кўллар, қудуқлар), шунингдек умумий мўлжал сифатида фойдаланиш мумкин бўлган узоқ мўлжалларни белгилаши;
б) мўлжалларни олиб бориш масалалари юзасидан мазкур йўналиш бўйича тажрибага эга бўлган бошқа экипажлар билан маслаҳатлашиши;
в) озиқ-овқат ва ичимлик суви, авария радиостанцияси ва сигнал воситалари мавжудлигини текшириши шарт.
б) битта двигателга эга қуруқлик ҲК қирғоқ чизиғидан ишламай қолган двигател билан пастлаш масофадан узоқ бўлмаган жойгача рухсат этилади.
949. Сув юзасидан парвозга қирғоққача бўлган масофа ишламай қолган двигател (двигателлар) билан қўниш режалаштирилган масофадан узоқ бўлганида, шунингдек парвоз ва қўнишга киришиш траекторияси сувда қўнишни истисно этмаса, экипажнинг барча аъзолари ва йўловчиларни қутқарув желети билан таъминлашга рухсат этилади. Парвознинг давомийлиги қирғоқдан 30 дақиқадан ошадиган барча ҳолатларда ҲКларда (туридан қатъи назар), индивидуал қутқарув воситаларидан ташқари ҲК ПФҚга мувофиқ бортда мавжуд бўлган барча одамларга ҳисобланган, яшашни таъминлайдиган воситалари билан, гуруҳ билан сузиш воситалари (шишириладиган қутқарув соли ва уларга авария захиралари), шунингдек ушбу Қоидаларнинг 917-бандида кўрсатиб ўтилган махсус буюмлар бўлиши шарт.
б) индивидуал ва гуруҳ қутқариш воситалари, озиқ-овқат ва ичимлик суви захиралари, авария радиостанцияси ва сигнал воситалари мавжудлиги ва тўғри жойлаштирилганлигини текшириши;
г) йўловчиларни индивидуал ва гуруҳ воситаларидан фойдаланиш ва авария қўнишда ўзини тутиш қоидалари билан таништириши шарт.
951. Қирғоқ чизиғи яқинида ВПҚ бўйича парвозлар жой рельефининг максимал баландлигини йўналиш ўқининг иккала тарафидан ҳам 5 км кенгликдаги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда бажарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
952. Денгиз ёки катта сув юзаси тарафга парвоздан олдин ҲК командири экипажнинг барча аъзолари билан, хизмат кўрсатувчи ходимлар билан бирга, ҲК сувга қўндирилган ҳоллардаги ҳаракатлар бўйича старт олди тайёргарлигини ўтказиши лозим.
953. Мураккаб орнитологик шароит кўплаб қушларнинг кундузги ёки мавсумий кўчиши ёки тўпланиши жараёнида юзага келиши мумкин. Бундай шароитлардаги парвоз бажарилишида қушлар билан ҲК хавфли тўқнашуви натижасида алоҳида вазиятлар юзага келиши мумкин.
954. Парвозга қарор қабул қилишдан олдин ҲК командири СҲБ органи диспетчерида (ёки АТИСдан) аэродром ҳудудидаги орнитологик вазият ҳақида маълумотни эътиборга олиши лозим.
955. Бажариш стартида командир СҲБ органи диспетчеридан маълумот олганида учишни бажариш имкониятларини ҳисобга олиши лозим. Бундай шароитларда парвоз ёқилган фаралар билан амалга оширилади.
956. Йўналиш бўйича парвозда қушлар аниқланган ҳолларда экипаж уларни айланиб ўтиши ёки улар устидан учиши керак.
957. Қўниш аэродромига яқинлашишда, СҲБ органидан мураккаб орнитологик ҳолат ҳақида маълумот олингач ёки визуал ҳолда қушлар аниқланган ҳолларда экипаж:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) ҲК тизимларининг парвоз режаси ёки профилини ўзгартиришга, шунингдек иложсиз қўнишга олиб келадиган тарзда ишдан чиқиши;
959. Парвозда алоҳида ҳолатлар юзага келгани тўғрисида ҲК командири СҲБ органини зудлик билан огоҳлантиради (ҳалокат ва шошилинч сигналлар рўйхати мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган). Асосий канал бўйича алоқани олиб бориш қийинлашган тақдирда 121,5 МГц. авария частотасига ўтилади. Агар ҲК ёки ундаги шахслар хавфсизлигига хавф туғдирувчи авария ҳолати маҳаллий кўрсатмалар ёки қоидаларни бузадиган ҳаракатларни амалга оширилишини талаб этса, ҲК командири бу ҳақида тегишли маҳаллий ваколатли органни (СҲБ) зудлик билан огоҳлантиради. Инциндент юз берган давлатнинг талаби билан ҲК командири ушбу давлатнинг тегишли ваколатли органига ҳар қандай қоидабузарлик ҳақида маълумот тақдим этади. Бу ҳолларда ҲК командири 10 кунлик муддат ичида шундай маълумотларнинг нусхасини ўзининг учув бўлими командирига ҳам тақдим этади.
961. Парвозда алоҳида ҳолатлар юз берганида ҲК тизимларини бошқариш ҲК ПФҚ талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
962. Экипаж аъзолари алоҳида ҳолатларда ҲК ПФҚ бўйича ҳаракатларни амалга оширганларида ўзларининг ҳаракатлари ҳақида ҲК командирига маълум қилишлари лозим.
963. Парвозни давом эттириш экипаж ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминламайдиган ҳолларда, ҲК командири аэродромдан бошқа жойда иложсиз қўнишга ёки экипаж аъзолари ва йўловчилар парашютлар билан таъминлаган бўлса, ҲКни тарк этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
а) учиш ва қўниш аэродромларида момақалдироқ, дўл, кучли силкиниш, шамолнинг кучли эсиши, музлаш, қаттиқ музлатиш, смерч, довул, кучли чанг тўзони, кучли жалали ёғинлар, вулқон кули;
965. Парвоз йўналиши бўйлаб хавфли метео ҳодисаларга дуч келинганида ҲК командири уларни айланиб ўтиш чораларини кўради. Агар уларни йўналишни ёки парвоз баландлигини ўзгартириш орқали айланиб ўтиш иложи бўлмаганида экипаж (учувчи) учиш аэродромига қайтади ёки яқинроқдаги захира аэродромида қўнади. Ушбу ҳолларда вертолёт командирига ҳаводан туриб танланган майдончага қўнишга рухсат этилади.
966. Бир двигателли ҲК двигатели 100 метргача бўлган баландликда (шунингдек, учиш вақтида) ишдан чиқса, ҲК командири тўсиқлар билан урилиб кетишдан сақланган ҳолда, рўпарасида иложсиз қўнади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
967. Агар двигател ишдан чиқиши 100 метрдан ортиқ бўлган баландликда юз берса ҲК командирига иложсиз қўниш учун энг яроқли бўлган майдончани танлашга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) парвоз шароитларини яхшилаш учун (агар имкони бўлса) ёнилғини бир қисмини тўкиб юбориш ёки юкларни ташлаб юбориш;
г) йўналишли парвозларда парвозни энг яқин аэродромгача (унинг идоравий мансублигидан қатъий назар) давом эттириш ва унда қўниш ҳуқуқига эга бўлади.
969. Уч ва ундан ортиқ двигателга эга ҲКларда двигателлардан бирининг ишдан чиқиш аломатлари билан (ёнғин бундан мустасно) ўчиб қолиши ҳолатида ҲК командири, агар парвозни хавфсиз якунлашга ишонса, белгиланган аэродромгача парвозни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
970. Агар ишлаб турган двигателда (двигателларда) парвозни давом эттириш имконияти бўлмаса ва парвоз хавфсизлигига реал хавф туғилса ҲК командири:
в) ҳар қандай аэродромда, шунингдек учиш аэродромига ёки агарда юзага келган аниқ бир вазиятда энг яқин аэродромгача учиб боришдан кўра аэродромдан ташқари жойга қўнишда хавф камроқ бўлса, ўша ерда қўнишга мажбур.
972. Электр қувватларнинг захира манбаларидан фойдаланиш имконияти бўлмаса ёки улар бўлмаганида ҲК командири:
в) булутлар устидан парвозда, визуал парвозга ўтиш хавфсизлигига ишонч бўлмаганида, бироқ парвозни давом эттиришга техник имкониятлар бўлганида, визуал парвозга ўтиш имкони мавжуд ҳудудга йўналади.
973. СҲБ органи диспетчери ҲК билан радио алоқа йўқолганини аниқлаб ва радиолокация воситалари орқали унинг йўналишини аниқлаб:
б) ушбу ҲК қўнишига киришида ёрдам кўрсатиш учун олдинда бўлишини ташкиллаштириш имкониятларидан фойдаланиш.
б) ҲК ПФҚ талабларига мувофиқ ҳаракатланган ҳолда, 4200 метргача ёки ундан кам бўлган баландликкача, бироқ ҳар қандай ҳолларда ҳам парвоз ҳудудидаги пастки хавфсиз эшелондан паст бўлмаган пастликкача шошилинч пастлашишни амалга оширишга киришади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) белгиланган аэродромга ёки қўниш учун яроқли бўлган яқин аэродромга йўналиш тўғрисида қарор қабул қилади.
а) шошилинч пастлашга ўтади ва бир вақтнинг ўзида ёнғинни бартараф этиш бўйича барча чораларни кўради;
в) юзага келадиган вазиятдан келиб чиқиб яқинроқ аэродромгача парвозни давом эттиради, ёхуд ҲК ПФҚ талаблари бўйича ҳаракатланиб, аэродромдан ташқарида қўнади.
976. ҲКда ёнғин учиш босқичида (учишдан кейин баландликни эгаллашда) юзага келса ва уни бартараф этиш имкони бўлмаса, ҲК командири:
а) минимумлардан паст бўлган об-ҳаво шароитида ҳам учиш аэродромига энг қисқа йўналиш бўйича қўнишга киришни бажариш;
б) аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш йўриқномасида назарда тутилган майдончага қўниш ҳуқуқига эга бўлади.
977. ҲКнинг қатъий туриши, бошқаруви йўқолиши, чидамлилиги бузилганда ҲК командири ҳалокат сигналини ёқади ва ҲК ПФҚ талабларига мувофиқ ҳаракатланади.
978. Агар 5 дақиқа давомида, радио алоқанинг мавжуд каналларидан фойдаланиб, уларнинг ҳар бири орқали бир неча маротаба чақириқларга қарамасдан экипаж (диспетчер) жавоб бермаса, радио алоқа йўқолган ҳисобланади.
979. Радио алоқа йўқолганида ҲК командири «Ҳалокат» сигналини ёқади ва мавжуд барча воситалардан фойдаланиб СҲБ органи билан бевосита ёки бошқа ҲКлар орқали алоқани тиклаш чораларини кўради. Бундай ҳолатларда лозим бўлганида 121,5 МГц авария частотасидан фойдаланилиши мумкин.
980. Агар алоқани тиклаш иложи бўлмаса, қоида тариқасида ҲК командири вазифани бажаришни тўхтатади ва учиш аэродромига ёки захира аэродромига қўнади. Бундай ҳолларда ҲК командири учиш аэродромига метео шароит минимумлардан паст бўлганида ҳам қўниш ҳуқуқига эга.
981. Учиш аэродромида ёки захира аэродромда қўниш имконияти бўлмаса (метео шароит, ҲК массаси қўниш массасидан ортиқ ва ёнилғини тўкиш имконияти йўқ ва ҳ. к.), ҲК командири АДП диспетчери томонидан берилган чиқиш баландлигини эгаллаш схемаси бўйича белгиланган аэродромга ёки пастки хавфсиз эшелонда ёки махсус, алоқасиз парвозлар учун белгиланган баландликда (4200, 4500 ёки 7200, 7500 метр) захира аэродромга (учиш тўғрисида қарор қабул қилиш вақтида танланган) йўналади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
982. ҲК командири томонидан белгиланган аэродромга парвоз қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, учишда берилган эшелон бўйлаб ҳаракатланиш лозим; қўнишга киришиш учун пастлашишни қўнишга киришнинг белгиланган схемаси бўйича, РУУРдан учиб ўтилганидан кейин, етиб келишнинг ҳисобланган вақтидан эрта бўлмаган ҳолда бошлаш керак бўлади. Бунда қўниш ҳисобланган етиб келиш вақтидан 30 дақиқадан кечиктирмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
983. Агар ҲК етиб келишнинг ҳисобланган вақтидан 30 дақиқа ўтгач қўнишни амалга оширмаган бўлса, алоқа тикланмаган бўлса ва радиолокатор экранида кўринмаса, СҲБ органи аэродром ҳудудидаги одатий самовий ҳаракатланишни тиклайди.
984. Иккиламчи радиолокация воситаси мавжуд бўлганида, алоқасиз ҳаракатланаётган ҲКнинг ҳақиқий парвоз эшелони аниқ белгиланганида, бутун ҳаво ҳудудини бўшатмаган ҳолда парвозларнинг хавфсиз интервалини таъминлашга йўл қўйилади.
985. ВПҚ бўйича парвозда алоқа йўқотилганида ҲК командири белгиланган аэродромга ВПҚ бўйича берилган эшелонда (баландликда) йўналади. Белгиланган аэродромга ВПҚ бўйича парвозни давом эттириш имконияти бўлмаса, об-ҳаво ВПҚ бўйича қўнишга йўл қўядиган захира аэродромга йўналиш лозим.
986. ҲК экипажи билан алоқа йўқолганида СҲБ органи барча мавжуд РТВларни ишга туширади, шунингдек қўшма диспетчерлик пунктлари, ПВО органлари, белгиланган аэродром ва захира аэродром СҲБ органларини ҲК билан алоқа йўқолганлиги ҳақида огоҳлантиради.
Бошқа ҲКлар ҳаракатини бошқариш алоқа йўқотилган ҲК билан уларнинг яқинлашувини олдини оладиган тарзда олиб борилади.
987. СҲБ органи диспетчери алоқа йўқолиши характерини ҲК экипажига курсни ўзгартириш ёки ҳалокат сигналини ёқиш (ўчириш) командаларини бериш орқали аниқлайди.
988. ҲК етиб келишининг ҳисобланган вақтига СҲБ органи аэродром ҳудуди ҳаво ҳудудини баландлик айланасидан берилган эшелонгача бўшатиб қўяди.
989. Радио алоқа йўқолганида СҲБни таъминлаш учун, шунингдек ҳалокатга учраган ҲК СҲБ, диспетчер ўзининг жавобгарлик ҳудудида радио сукут тартибини ўрнатиши мумкин. Бу ҳолларда СҲБ органи диспетчерининг командасига биноан ҲК экипажлари:
а) барча радио узатишларни тўхтатиши, парвозда алоҳида ҳолат юзага келиши бундан мустасно, ва буйруқ алоқаси бўйича фақат қабул бўйича ишлаши;
г) СҲБ органи диспетчерининг кейинги кўрсатмасига биноан баландликни эгаллагач вертикал манёврларни тўхтатиши.
990. Ердаги радио алоқа воситалари ишдан чиққанида СҲБ органи диспетчери иш технологияси бўйича захира воситалар ва каналлардан фойдаланган ҳолда алоқани тиклаш чораларини кўради ёки бошқарувни бошқа СҲБ органига топширади.
991. Агар экипаж ушбу сабаб билан белгиланган аэродромдан бошқа аэродромда иложсиз қўнса, мўлжал бутунлай йўқотилган ҳисобланади.
992. Агар ҲК экипажи томонидан мустақил равишда ёки ердаги РТВ ёрдамида берилган йўналишга кейинчалик белгиланган аэродромга қўниши билан чиқарилса, мўлжал вақтинча йўқотилган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) СҲБ органи рухсати билан ҲКни радиотехник воситалар билан топиш мумкин бўлган энг мақбул баландлик ёки эшелонни эгаллаши;
994. Мўлжални тиклаш иложи бўлмаган ҳолларда, ёнилғини бутунлай ёқилишига йўл қўймасдан, ва қоронғу тушгунига қадар, муддатидан олдинроқ ҳар қандай аэродромда ёки ҳаводан танланган майдончада қўниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
995. Экипажга (йўловчилар) ҳужум таҳдидида ёки ҳужум қилинганида, шунингдек ҲК портлатиш, ёқиб юбориш хавфида ҲК командири ва экипаж аъзолари иложи борича ҳалокат сигналини узатишлари, ҲК бортида юзага келган вазият ҳақида, ўзининг позивнойлари, жойлашган ўрни (координатлари), баландлиги, парвоз курси ҳақида маълум қилиши ва ғайриқонуний аралашувлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда ҲК экипажи учун йўриқномага мувофиқ ёки СҲБ органидан олинган тавсияларга мувофиқ ҳаракат қилишлари лозим.
996. Экипаж аъзолари (йўловчилар)нинг яраланиши ёки соғлиғи ҳолатининг тўсатдан ёмонлашган ҳолларда ҲК командири унга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиши ва шароитдан келиб чиқиб парвозни давом эттириш ёки тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
997. ҲК командири соғлиғи тўсатдан ёмонлашганида ёки у яраланганида, у парвозни давом эттира олмаса, вазифани бажариш тўхтатилади, парвоз тугаллангунича ҲК командири вазифасини иккинчи учувчи бажаради.
998. Экипаж аъзолари (йўловчилар) соғлиғи ҳолатининг олдиндан ёки тўсатдан ёмонлашиши (яраланганлиги) оқибатида парвоз тўхтатилганлиги ҳақида ахборот олганидан кейин СҲБ органи ҲК яқин аэродромга чиқишини ва навбатдан ташқари қўнишини ташкил этиши, экипажга парвозни муваффақиятли тамомлаши учун максимал ёрдам кўрсатиши лозим.
999. Парвозни давом эттириш экипаж ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминламайдиган ҳолларда ҲК командири аэродромдан ташқарида иложсиз қўниш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. ҲК командири бундай қарор қабул қилгач (иложи борича) СҲБ органи диспетчерини эҳтимолий қўниш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилиши ва ҳалокат сигналини ёқиши шарт. Қўниш ҲК ПФҚга асосан амалга оширилади.
1000. Мажбурий қўниш жойидан учишга Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғи (ёки уни ўрнини босувчи шахс) ҲКда носозлик бартараф этилганидан кейин рухсат беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1001. Кутиб туриш мумкин бўлмаган ҳолларда ва яқин аэропорт билан алоқа бўлмаганида, ҲК командири атрофни шахсан кўздан кечиргач ва уни хавфсиз учиш учун яроқли деб топгач мустақил равишда учиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Лозим бўлган ҳолларда тўсиқларни олиб ташлаш, юкларни ташлаб юбориш ёки ёнилғини тўкиб ташлаш чоралари кўрилади.
1002. СҲБ ҳудудида радиолокация тизимлари ишдан чиққанлиги тўғрисида диспетчер хабарини олган ушбу ҳудудда парвозни бажараётган ҲК командири максимал кузатувчанликка (радиокузатиш) амал қилиб, берилган эшелон ва тезликда парвозни давом эттиради.
1003. СҲБ органи бундай ҳолларда радио сукут тартибини киритади (лозим бўлганида); радиолокацион назорат бўлмаганидаги парвозлар учун назарда тутилган эшелонлаш интервалини қўллайди ва СҲБ ҳудудидаги ҲК экипажига самовий ҳолатни етказиб туради, шунингдек барча қўшма диспетчерлик пунктларига радиолокация тизимлари ишдан чиққанлиги тўғрисида маълум қилади.
1004. Белгиланган қўниш аэродромида РТУ ишдан чиққанида ва метеорологик шароитлар туфайли ушбу аэродромда визуал қўниши иложи бўлмаганида ҲК командири захира аэродромига йўналади.
1005. Захира аэродромига йўналиш иложи бўлмаса (ёнилғи етишмаслиги, техник носозлик ва бошқалар) ҲК командирига об-ҳаво шароити қўниш аэродромида минимумдан паст бўлса ҳам қўниш ҳуқуқи берилади.
1006. Парашютистларни десантлаш, юкларни парашютларда ташлаш парвозларини бажаришда, шунингдек тегишлича синов ва ўқув парвозлари учун йўриқномада назарда тутилган бўлса, экипажнинг барча аъзолари ва парвозда иштирок этувчи барча шахслар, белгиланган суғурталовчи ускуналарига эга парашютларга эга бўлишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1007. Парашютларнинг осилиб турувчи тизимлари бутун парвоз давомида кийиб турилган бўлиши шарт. Парвоз давомида парашютларни ечишга фақат парашют таққан ҳолда маълум бир ишни бажаришга имкон бўлмаган тақдирда рухсат этилади.
1008. Парвозда иложсиз ташлаб кетиш қоидалари ҳар бир ҲК тури учун тегишли йўриқнома билан белгиланади.
1009. Экипаж ҲКни парашютларда тарк этишидан олдин, иложи борича ўзи алоқада бўлган СҲБ органи диспетчерини огоҳлантиради, ўзининг жойлашган ўрнини маълум қилади ва ҳалокат сигналини ёқади.
1010. ҲКни тарк этишда (агар буни иложи бўлса) автоучувчини ёқиш, глиссада йўлаги бўйлаб пастлайдиган ҳолда курсни аҳолиси кам ҳудудга тўғрилаш, таниш аппаратураси кодланган мосламасини йўқ қилиш зарур.
1011. Экипаж аъзолари ва бортдаги бошқа шахслар ҲКни командирнинг буйруғи билан парашютларда тарк этади. Командир ҲКни энг охирги бўлиб тарк этади.
1012. Қидирув ва авария-қутқарув ишлари парвозларни қидирув ва авария-қутқарув таъминланишининг қисми ҳисобланади ва қуйидагиларни ўзида мужассамлаштирган:
б) қидирув-қутқарув кучлари ва воситаларини бошқариш, уларни ўзаро алоқаси ва кучайтирилишини ташкил этиш;
1013. Қидирув ва авария-қутқарув ишларига бошқа вазирлик ва идораларнинг кучлари ва воситалари ҳам жалб этилиши мумкин.
1014. Жойлардаги ўзаро ҳаракатланишни авиакорхона раҳбари ишлаб чиқилган режаларга мувофиқ ташкиллаштиради.
1015. Аэропорт жавобгарлиги ҳудудида ҳалокатга учраган ҲК экипажи ва йўловчиларини, идоравий бўйсунувидан қатъи назар, аэродромда жойлашган ташкилотлар ва бўлинмалар воситалари ва кучларини жалб этган ҳолда қидириш ва қутқаришни ташкил этиш ва ўтказишга умумий раҳбарлик аэродром раҳбарига юклатилади.
1016. Эксплуатантлар ҲК бортида ўзи учиб ўтадиган ҳудуддаги қидирув-қутқарув хизматларига тааллуқли барча керакли маълумотларга эга бўлишларини таъминлаш учун барча чораларни кўради.
б) агар ҲК ҳисобланган учиб келиш вақтидан кейин 10 дақиқа давомида етиб келмаса, у билан радио алоқа бўлмаса;
в) агар ҲК экипажи қўнишга рухсат олган ва лекин белгиланган вақтда уни амалга оширмаган, у билан радио алоқа бўлмаса;
д) агар экипаж маълумотлари ёки бошқа маълумотларга кўра ҲК аҳволи ёки ёнилғининг қолган қисми парвозни хавфсиз якунлашга кафолат бермаса;
е) агар ҳаво трассаси (трассадан ташқарида) бўйлаб парвозда алоқа йўқолган ва унинг жойлашган ўрнини 20 дақиқа давомида аниқлаш иложи бўлмаганда;
1019. Экипажларни, ҲКларни ва авария-қутқарув воситаларини навбатчиликка ажратилганлиги ҳақидаги маълумотлар суткалик парвозлар режасига киритилади ва МДИЧХ ва бошқа манфаатдор хизматлар ва идораларга етказилади.
1020. Навбатчиликка ажратилган қидирув ҲК қидирув воситалари билан жиҳозланган бўлиши ва бортида қутқарув жиҳозлари комплектларига ва мулкларига эга бўлиши керак.
Вертолётлар, булардан ташқари, қидирув фаралари ва қутқарилувчи ва қутқарувчини кўтариш учун юк кўтариш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
1021. Аэропортларда навбатчи ҲК ва уларнинг экипажлари учун учишга белгиланган тартибда тайёр туришни таъминловчи туриш жойи ажратилади.
1022. Навбатчиликка ажратилган қидирув ҲК учиш муддати ёз кунларида сигнал олинган вақтдан 30 дақиқадан, қишда эса 45 дақиқадан ошмаслиги керак.
1023. Қидирувга учишда ҲК бортида уч-тўрт одамдан ташкил топган қутқарувчилар (кузатувчилар) гуруҳи, шунингдек тиббиёт ходими бўлиши лозим.
1024. Қидирув-қутқарув ишларини ўтказиш учун, махсус ажратилганлардан ташқари, визуал қидирувни ва эвакуация ишларини бажариш учун қидирув-қутқарув жиҳозларига эга бўлмаган ҲКлар, шунингдек қидирув ҳудудига юбориш мумкин бўлган захира, санитар, патрул ва ҳаводаги ҲКлар ҳам жалб этилиши мумкин.
1025. ҲК командири ҳалокат ҳақида тегишли хабар олганда имкон доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
1026. Ҳалокат сигналини ёки ҲК ҳалокати тўғрисида бошқа маълумотни олган СҲБ органи диспетчери бу ҳақда зудлик билан парвозлар раҳбарига (катта диспетчерга) маълум қилиши, самовий ва ердаги қидирув-қутқарув ҳисобларига тревога эълон қилиши, ҳалокатга учраётган ҲК жойлашган ўрнини аниқлаши, ҲК экипажига юзага келган вазиятни бартараф этиш юзасидан ёрдам кўрсатиши шарт. Эҳтимолий ҳалокат ҳудудида учиб юрган барча ҲК экипажларига иккита УКВ радиостанцияларидан бирида 121,5 мГц авария частотасини эшитиш кўрсатмасини бериши шарт.
1027. Қидирув-қутқарув ишларини ўтказиш жараёнига учувчи-командир таркибдан қидирув-қутқарув ишларига раҳбар тайинланади.
1028. Агар парвоздаги ҲКга хавф таҳдид солса ёки ҲК ҳалокатга учраётган ёки учраган бўлса, ҲК командири одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини, шунингдек кемани ва ундаги мулкларни сақлаб қолишга қаратилган чоралар кўриши шарт.
1029. Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай авария ҳолатларида ҲК экипажи ҳалокат сигналини узатиши ва бир вақтнинг ўзида таниш жиҳозларини ёқиши лозим.
1030. Ҳалокат сигнали бутун авиация учун бир хилда белгиланади ва радио телеграфда «SOS» (ҳалокатга учраяпман) ҳарфлари билан, радиотелефонда очиқ матнда «Ҳалокатга учраяпман» (халқаро парвозларда «Мейдей») билан англатилади.
1031. Ҳалокат сигнали радиотелефон тартибида ҳалокат вақтида СҲБ органи диспетчери билан алоқада бўлган ишчи канал частотасида, шунингдек 121,5 мГц халқаро авария частоталарида, денгиз хизматларида ёрдам сўралганида радио телефон тартибида 2182 Кгц ёки 4125 кГц частоталарида узатилади.
1032. Аэродромдан ташқарида иложсиз қўниш тўғрисидаги қарор қабул қилинганида ҲК командири барча экипаж аъзоларини огоҳлантиради, уларнинг кейинги ҳаракатлари тартиби тўғрисида кўрсатмалар беради. Иложсиз қўнишда экипаж қўнгунга қадар ердаги (сувдаги) радиостанциялар билан радио алмашинувни сақлаб туради, танаффусларда эса узатгични ёқилган ҳолда (нуқтани босиб) ушлаб туради. Пеленглаш сигналини узатиш автоматик воситалари, агар улар бўлса, доимо ёқилган бўлиши лозим.
1033. Жабрланувчилар уларни қутқариш учун барча чоралар кўрилишини билишлари лозим, ҲК экипажи ўзининг ҳаракатлари билан ўзларини топилишига кўмаклашадилар.
а) йўловчиларни зудлик билан ҲКдан кўчириши ва 100 метрдан кам бўлмаган хавфсиз масофага олиб бориши;
г) яқинроқдаги аэродром, ердаги ёки самолёт радиостанцияси билан алоқа ўрнатиш бўйича чоралар кўриши;
д) ёнғин юз берган ҳолларда экипаж бортдаги ва қўл остидаги ёнғинни ўчириш воситалари билан уни бартараф этишга ҳаракат қилиши шарт.
1035. ҲК командири ҲК мажбурий қўниш жойидаги барча ишларга раҳбарлик қилади ва (иложи борича) суғурта ҳужжатлари расмийлаштирилишини ташкил этади.
а) экипаж томонидан ҳавода ёки қўниш амалга оширилганидан кейин ҳалокат тўғрисида ёки ҳодиса жойи тўғрисида маълумотлар узатилганида (хабар қабул қилинганлиги ёки қабул қилинмаганлиги ҳақида тасдиқ бўлган бўлмаганлигидан қатъи назар);
б) жойлашган ўрни аниқ белгиланмаган, жой нотаниш ва яқин аҳоли пунктига ўтиш қийин ва унинг узоқлиги номаълум (тоғлар, ўрмон, қалин қор, ботқоқлик ва бошқалар) бўлганида;
в) йўловчилар ва экипажнинг бир қисми улар олган жароҳатлари туфайли мустақил ҳаракатлана олмасалар ва уларни ташиш учун соғлом кишилар етарли бўлмаса;
в) ҲК ва ундаги одамларни қалин ўт-ўсимликлар туфайли топиш мумкин бўлмаса, сигнализация воситалари бўлмаса;
г) табиий офат (ёнғин, сув босиши) оқибатида йўловчилар ва экипаж аъзолари соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлса.
1039. Сув юзасида иложсиз қўниш амалга оширилганида ҲКни тарк этиш фақатгина у тўхтаганидан кейин ҲК командирининг рухсати билан амалга оширилади. ҲКни сувда тарк этишда:
а) экипаж аъзолари ва йўловчиларга қутқариш воситаларини кийдириш ва ҲКдан чиқиб кетишда уларнинг газга тўлдириш тизимини ёқиш;
е) алоҳида соллардаги экипаж аъзолари бир-бирига яқинроққа сузиб келиши ва солларни (иккита-учта солни) 8—10 метр узунликдаги арқонлар билан бир бирига боғлаш лозим.
1040. Экипаж аъзолари хушдан кетишда, лат ейишда, синишда, нафас тўхтаб қолганида, бўғилиб қолишда, куйишда, музлаб қолишда, қизиб кетишда, заҳарланишда ва бошқа ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр бўлиши керак. Агар ҲК йўловчилари орасида тиббиёт ходимлари бўлса, улардан жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатишда фойдаланиш лозим.
1042. Аэродром ҳудуди ва территориясида авария-қутқарув ишларини бажариш учун аэропортнинг ҳар бир сменасида ҳаракати махсус йўриқнома билан белгиланадиган авария-қутқарув командаси тузилади.
а) «тревога» — авиация ҳодисаси тўсатдан юз берганида ёки ҳалокатга учраётган ҲК ушбу аэродромда кутилаётган қўнишига камида 30 дақиқа қолганида;
б) «тайёр туриш» — ҳалокатга учраётган ҲК ушбу аэродромда кутилаётган қўнишига 30 дақиқа ва ундан ортиқ вақт қолганида;
1044. Авария-қутқарув ишларини ўтказиш учун бевосита раҳбарлик смена бошлиғи — авария-қутқарув ишлари раҳбарига юклатилади (аэропорт раҳбарининг смена бўйича ўринбосари ёки аэропорт раҳбарининг буйруғи билан тайинланган бошқа шахс).
1045. Аэропорт раҳбарининг смена бўйича ўринбосари йўқ бўлган аэропортларда, раҳбарият етиб келгунига қадар, авария-қутқарув ишларини парвозлар раҳбари (катта диспетчер) ташкиллаштиради.
1046. Авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш қоидалари» асосида амалга оширилади.
1047. Авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштиришдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисалари ва инцидентларини суриштириш қоидалари»га мувофиқ келажакда бўлиши мумкин бўлган авиация ҳодисалари ва инцидентларининг олдини олиш ҳисобланади. Суриштирув фактик маълумотларни йиғиш ва таҳлил этишни, зарурий текширишларни ўтказишни, ҳодиса сабабларини аниқлаш ва профилактика бўйича тавсиялар ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
1049. Кимнингдир айби ёки жавобгарлиги улушини аниқлашга қаратилган суд ёки маъмурий тартибда ишни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисалари ва инцидентларини текшириш қоидалари» асосида олиб борилган суриштирувдан алоҳида ўтказилиши лозим.
1050. Авиация ҳодисаси юз берган пайтидан бошлаб дастлабки ҳаракатларни ўтказиш учун жавобгарлик ҳудудида ёки территориясида авиаҳодиса содир бўлган ФА ташкилоти раҳбари зиммасига, у етиб келгунига қадар эса ҲК командири зиммасига юклатилади.
1051. Ҳар бир ФА ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат билан келишилган ҳолда, ушбу қоидаларни инобатга олиб, ҳаракатлар тартибини, авиация ҳодисаси юз берганида аниқ бир мансабдор шахсларнинг мажбурияти ва жавобгарлигини белгиловчи махсус йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-§. Авиация ҳодисалари ва низолар содир бўлгандан кейин мансабдор шахсларнинг дастлабки ҳаракатлари
1052. Авиация ҳодисаси юзага келган ҲКнинг экипажи, бошқа фуқаролар, юридик шахслар, ижро ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фалокатга учраган кемани, унинг қисм-парчалари, бортдаги ва ер билан боғлиқ назорат воситаларини борт ичида ёки зарб натижасида ташқарига чиқиб кетган ҳолатларда сақлаб қолиш чораларини кўришлари лозим.
1053. Авиация ҳодисаларидан кейин, аэродромдан ташқарига қўнишга мажбур бўлган ҳолатларда ҲКнинг командири экипаж аъзолари билан биргаликда ҲК ПФҚ талаблари асосида йўловчиларни қутқариб қолиш ва ёнғинни ўчириш чораларини кўради.
1054. ҲК ёнмаётганлигига ишонч ҳосил қилган ҳаво кемасининг командири ҳодиса содир бўлган ҳудуддаги мансабдор шахс етиб келгунга қадар қуйидагиларни бажаришга мажбур:
а) зудлик билан ҳаво кемасини электр манбаидан бутунлай узади (агарда бу ҳаракат эвакуация жараёнига тўсқинлик қилмаса) ва бортдаги ўзиёзар механизмнинг ўчирилганлигига ишонч ҳосил қилади;
б) экипаж кабинасидаги бошқарув пульти ва бортдаги ўзиёзар механизмларнинг дахлсизлигини таъминлайди;
в) тижорат юклари ва бошқа предметлар дахлсизлигини, ёнилғи, мой ва суюқликларнинг оқиб кетмаслигини таъминлайди;
е) юзага келган ҳодисадан яқинроқдаги авиация органи ёки маҳаллий ҳокимият органларини тезда хабардор қилиш чораларини кўради.
1055. Саломатлигининг оғирлиги туфайли ҲКнинг командири ўз вазифаларини бажара олмаса, у ҳолда бу вазифаларни иккинчи учувчи ёки бошқа экипаж аъзолари мазкур талаб ва юзага келган шароитга қараб амалга оширади.
1056. Ҳодиса содир бўлган жойга ФАнинг раҳбари ёки авариявий-қутқарув ишлари раҳбари етиб келгандан кейин, ҲК, ундаги ҳамда ҳодиса содир бўлган жойдаги ашёвий далилларнинг сақланиши учун бўлган жавобгарлик унинг зиммасига ўтади.
1057. Ҳудудида ёки территориясида авиация ҳодисаси юз берган ФА авиакорхонаси раҳбари содир бўлган ҳодиса ҳақида хабарни олиши билан текшириш бўйича комиссия келгунига қадар тегишли органлар билан ўзаро ҳамкорликда:
а) лозим бўлган ҳолларда ўзаро муносабатдаги идораларни жалб қилган ҳолда, белгиланган тартибда қидирув ва авария-қутқарув ишларини ўтказишни ташкил этади;
б) йўловчиларни ва экипажни қутқариш, ёнғинни ўчириш (ёки уни олдини олиш), ашёвий далилларни сақлаш бўйича қўшимча чоралар кўришни аниқлаш мақсадида ҳодиса жойига келади;
в) ички ишлар органлари билан ҳамкорликда, лозим бўлганида шу ҳудудда дислокация қилинган ҳарбий қисмлар билан ҲК ва унинг ичидаги таркибини (бўлаклар остидан жабрланувчиларни чиқариб олиш лозим бўлган ҳолатлар бундан мустасно) дахлсизлигини таъминлаган ҳолда, ҳодиса жойини қўриқлашни ташкил этади, авиация ҳодисаси жойига бегона шахсларнинг киришини олдини олиш чораларини кўради;
г) лозим бўлганида ҲК асосий қисмларини улар суратга олингандан ва улар жойлашган ўрни схемаси тузилгандан кейин қолдиқларни йиғиштириб олиш учун кўрсатма беради. Бунда иложи борича ҲК қолдиқларини сочиб юбориш ва уларга зарар етказишга йўл қўймаслик лозим;
д) махсус ҳужжатларда назарда тутилган ҳажмда экипаж ва лозим бўлганда СҲБ органлари диспетчерлари ва авиация ходимларининг бошқа шахслари соғлиғи ҳолати юзасидан тиббий назорат ўтказилишини ташкил этади;
е) парвозни тайёрлаш ва таъминлашга жавобгар бўлган мансабдор шахслар ва экипаж аъзоларидан тушунтириш хатлари олади;
ж) ҳодиса жойидаги борт ҳужжатлари ва борт ўзи ёзиш қурилмаларини сақлаб қолиш бўйича зарурий чоралар кўради. Агар борт ўзи ёзиш қурилмалари агрессив суюқлик ёки олов ўчоғи ичида бўлса, уларни зудлик билан у ердан олиш лозим, маълумотларни сақлаб қолиш учун чоралар кўрган ҳолда, уларнинг олиб қўйилгани ва ташқи ҳолати ҳақида далолатнома тузиш лозим. Бошқа ҳолатларда борт ўзи ёзиш қурилмаларини олиб қўйиш тақиқланади. Борт ўзи ёзиш қурилмаларини олиб қўйиш қоида тариқасида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда амалга оширилади;
з) лозим бўлган ҳолларда ҳодиса жойига туташ бўлган жойларда ҲК қолдиқларининг қидирувини ташкил этади ва уларни топилган жойида сақлаб қолинишини таъминлайди;
и) авиаҳодиса гувоҳларини, шунингдек авария-қутқарув ишларини бажарувчи шахсларни аниқлашни, текшириш бўйича комиссия ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун уларнинг рўйхати тузилишини таъминлайди;
л) ташқи муҳит таъсирида йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган (муз ётқизиқлари, ҲК ташқи юзасидаги капотлар, ҲК ердаги ҳаракатининг характерли излари, УҚЙ ва бошқалар) аломатларни ҳужжатлаштириб мустаҳкамлаб қўйишни (суратга олиш, видео ёзув ва схемалар тузиш йўли билан) ташкил этади;
н) об-ҳавони навбатдан ташқари назорат кузатувини ташкил этади, агар авиаҳодиса аэродромдан ташқарида содир бўлган бўлса, яқин АМСФ ва метеостанциялардан метео маълумотлар тўплашни таъминлайди;
о) лозим бўлганда авиаҳодиса юз берган жойда радиология, кимёвий ва бактериявий назорат ўтказилишини мувофиқлаштиради;
п) авиаҳодисага учраган ҲК ёнилғи қуйилиши амалга оширилган сиғимли идишларни муҳрлаш (ёнилғи қуювчилар) ва ёнилғи қуйишни тақиқлаш тўғрисида кўрсатма беради;
р) махфийлик ёзувига эга махсус қурилмалар ва ҲК бортида бўлган парвоз ҳужжатлари бутлигини таъминлайди;
с) диспетчерлик магнитофонлари ёзувлари (магнит ленталари), қўниш радиолокатори индикаторларидан фото рўйхатга олгичларидан фотоплёнкаларни, ҲК ҳаракатланиши графикларини, радио алмашув ва радиотехник воситалар иши вақтини ҳисобга олиш аппарати журналини; учиш китобчалари, экипаж барча аъзоларининг учиш иш жилдлари ва тиббий китобчалари; ҲК, двигателлар ва агрегатлар формулярлари, техник хизматга дефект ведомостлар ва карт-нарядларни; ҲКни парвозга тайёрлашда ёки парвоз олдидан носозликни бартараф этишда фойдаланилган ускуналар ва назорат аппаратураларини; қуйилган ЁММ миқдори ва сифатини, учиш майдони ҳолатини характерловчи ҳужжатларни; парвоз йўналиши бўйича, аэродромда ва ҳодиса ҳудудидаги метео шароитни характерловчи метео ҳужжатларни олиб қўйилиши ва муҳрланишини ташкил этади;
т) кейинчалик суриштирув жараёнида фойдаланиш учун авиаҳодиса бўлган ҳудудда авиаҳодиса вақтига яқин бўлган вақт давомида парвозларни амалга оширган ҲКнинг борт номерларини ёзиб олади, ушбу ҲКнинг назорат борт ўзи ёзиш қурилмалари маълумотларини сақлаб қолиш бўйича чоралар кўради;
у) лозим бўлганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан келишган ҳолда, зарарланган ҲКни кўчиради. ҲКни текшириш комиссияси келгунига қадар кўчиришга агарда ҲК темир йўл, шоссе, сув магистралига қулаган бўлса ва транспорт ҳаракатланиши ва парвозларга халақит берса, йўл қўйилади. Кўчириш вақтида ҲКни (унинг парчаларини) улар ҳодиса жойида қай ҳолда турган бўлса ўша ҳолича сақлаш бўйича чоралар кўрилади. Бундай ҳолларда ҲК ёки унинг парчалари кўчирилгунга қадар бўлган ҳолати ва туриши бир нечта томонидан ердан, лозим бўлган ҳолларда ҳаводан, йўналтирувчи ёки деталлаштирилган фото суратга олиш ёки видео ёзиб олиш усули билан ёзиб олинади, ҲК ёки унинг парчалари туриши ва умумий ҳолати, ер (ер усти тўсиқлари) билан тўқнашиш бурчаги акс эттирилувчи далолатнома тузилади, экипаж кабинасида ускуналарнинг кўрсаткичлари, қўшгичларнинг, ёққичларнинг, бошқариш ушлагичларининг туриши расмга олинади ёки видео ёзув орқали ёзиб олинади, кабинани кўздан кечириш далолатномаси тузилади;
ф) лозим бўлганида, ҲКларни бевосита парвозларга тайёрлаш, парвозларни таъминлаш ва самовий ҳаракатни бошқаришни амалга оширувчи ҲК экипажини, ердаги хизматлар ходимларини ўз вазифаларини бажаришидан четлаштириш бўйича чоралар кўради.
Кўрсатиб ўтилган шахслар ўз вазифаларини бажаришга тегишли раҳбарнинг комиссия раиси билан келишилган қарорига мувофиқ рухсат этилади;
х) авиация ҳодисасидан олдидан ҲК парвозини бажариш ва таъминлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар бутлигини таъминлаш мақсадида ҲКнинг охирги учган аэродроми СҲҲК хизматини, унинг парвози йўналиши бўйлаб жойлашган СҲҲК хизматлари ҲК эгасини (эксплуатантини) авиация ҳодисаси факти ҳақида хабардор қилади;
ц) Ўзбекистон Республикаси ижроя органлари билан ҳамкорликда зарар кўрганлар ва уларнинг қариндош-уруғларига кўмаклашиш ва ёрдам кўрсатиш гуруҳини ва авиация ҳодисасини текшириш комиссияси ишини ташкиллаштириш гуруҳини шакллантиради.
1058. Мансабдор шахсларнинг авиация ҳодисасидаги дастлабки ҳаракатлари натижасида олинган барча материаллар авиация ҳодисасини текшириш бўйича комиссияга тақдим этилиши лозим.
1059. Комиссия етиб келгунига қадар ердаги ва бортдаги магнитофонларни очиш ва эшитиш, борт ўзи ёзгичларни очиш ва ёзувларини расшифровка қилиш тақиқланади ва фақат комиссия раисининг қарори билан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1060. Ҳалокатга учраган ҲКни ишлаб чиқарган, тайёрлаган, мулкдори (эксплуатанти) бўлган ташкилотлар, шунингдек таъмирлаш, самовий ҳаракатни бошқариш, техник ва аэродром хизматини кўрсатиш ташкилотлари раҳбарлари авиация ҳодисаси тўғрисида маълумот олганида ушбу ҲК тегишлича ишлаб чиқилиши, синаб кўрилиши, тайёрланиши, таъмирланиши ва эксплуатацияси, унинг парвози таъминланишига тааллуқли бўлган ҳужжатларни бут сақланишини таъминлаш бўйича чоралар кўриши шарт.
1061. Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиациясида ушбу парвоз қоидалари қўлланилиши юзасидан жавобгарлик тижорат мақсадлари ёки беғараз асосларда бўлишидан қатъи назар, парвозларни таъминлаш ва бажаришда иштирок этувчи авиация ходимлари таркибининг мансабдор шахслари зиммасига юкланади.
1062. Ушбу парвоз Қоидаларига киритилган стандартлар талабларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида парвозлар хавфсизлигини таъминлайди.
1063. Ушбу Қоидаларнинг талабларидан ҳеч бири ҲК командири ваколатларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун берилган ваколатларидан фойдаланишига тўсқинлик қила олмайди.
1064. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўзгидромет, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан келишилган:
Аэродромда жойлашган авиация қисмлари ва бўлинмалари, уларнинг идоравий тегишлилиги, аэродромнинг катта авиация бошлиғи қайси авиация қисм ёки бўлинмадан тайинланганлиги.
Аэродромнинг яқинида бўлиши мумкин бўлган йирик аҳоли пунктига нисбатан жойлашуви. КТА геодезия координатлари, аэродромнинг абсолют баландлиги, соат камари рақами, магнит мойиллиги, ўлчамлари, грунт ва учиш майдонининг қопламаси, ёғингарчилик бўлганида унинг фойдаланишга яроқлилиги.
Қоплама тури, ўлчамлари (узунлиги, кенглиги, қалинлиги), нишаблик, шартли бир ғилдиракли таянчга келтирилган, мумкин бўлган максимал куч, ПЦН кўрсаткичи, тормозланишнинг якуний йўлкалар, учиш йўлкасининг ҳар бир УҚЙ учун режалаштирилган қисми.
Узунлиги 1800 метр ва ундан ортиқ кўп бўлган УҚЙ учун — УҚЙ ҳақиқий йўл бурчаги 1 дақиқагача бўлган аниқликда, учиш ва қўнишнинг магнит курслари ва уларга мос келадиган УҚЙ остонаси рақамлари.
РД, МС, техник майдончалар, аэродром-техник воситалари тўхташ жойларининг жойлашуви, ўлчамлари ва рақамлари.
Узунлиги 1800 метр ва ундан ортиқ бўлган УҚЙ учун — ИПУ магистрал РД 1 дақиқагача бўлган аниқликда, РД ва МС учун шартли бир ғилдиракли таянчга келтирилган, максимал рухсат этилган куч.
Вертолёт майдончаларининг жойлашуви, уларнинг ўлчамлари, бир ғилдиракли таянчга келтирилган,максимал рухсат этилган куч, вертолётлар турига қараб учиш ва қўниш учун яроқлилиги.
Чегара, жой рельефининг қисқа тавсифномаси, аэродромга яқинлашишда ва аэродром ҳудудидаги табиий ва сунъий тўсиқлар, чизмалардаги уларнинг маркировкаси ва уларнинг аэродромга нисбатан баландлиги ва КТАга (азимут, узоқлашиш) нисбатан уларнинг жойлашуви, шунингдек пастлаш ва қўнишга кириш схемаларида тегишли УҚЙ остоналарига нисбатан улар баландлиги.
а) аэродром ҳудудлари (учиш, ускуналар бўйича парвоз, кутиш, юкларни ташлаш, ҲК иложсиз тарк этиш, ёнилғини тўкиб юбориш ва ҳоказолар);
в) ҳаво трассалари қисмлари (МҲЙ) ва уларни тўғрилаш йўналишлари, ҳаво трассаларига (МҲЙ) чиқиш (кириш) йўналишлари, парвозларнинг доимий йўналишлари (томга, анча кичик ва кичик баландликларда самолётни тезлаштириш, об-ҳавони билиш ва бошқалар);
е) полигонлар, ўқув марказлари, гидрометеорология жараёнларига фаол таъсир этиш, портлатиш ишлари ҳудудлари ва аэродром ҳудудидаги ҳаво ҳудудининг бошқа тузилмавий элементлари.
Аэродром ҳудудида қўниш майдончалари, десантлаш (қўниш) майдончалари, аэростатлар, зонд-шарлар, бошқа учувчисиз ҲК учирилиш пунктларининг жойлашуви.
Захира аэродромлари ва қўниш майдончаларини магнитли йўл бурчаклари ва уларгача бўлган масофанинг жойлашуви, қўниш магнит курси ўлчамлари ва улар фойдаланилиши мумкин бўлган ҲК турлари.
Парвозларни пастлаш ва қўнишга кириш схемаси (айлана бўйлаб, 180 даражали иккита қайрилиш билан, четдан, ҳисобланган бурчакка орқаси билан айланиб ва бошқалар) ва айлана бўйлаб 300 км/с ва ундан кам бўлган парвоз тезлигига эга, шунингдек 4-класс ҲК ва вертолётлар учун учиб чиқишдан кейинги схемалар бўйича бажарилиш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аэродром ҳудудида парвознинг, ўтиш эшелонининг, айлана бўйлаб парвознинг, ўтишнинг минимал хавфсиз баландлиги.
Аэродром ҳудудига, аэродромли ҳудудларга, полигонларга, десантлаш (қўниш) майдончаларига, доимий йўналиш ва бошқаларга кириш (чиқиш) тартиби, чекловчи пеленгларни кўрсатган ҳолда, аэродром ҳудудига кириш (чиқиш) учун турли метеорология шароитларида ҳар бир УҚЙ учун минимал хавфсиз эшелон ва бошқа зарурий маълумотлар.
ҲК гуруҳларини йиғиш ва тарқатиш тартиби. Қўнишга навбатдан ташқари кириш, қўнишга бошқатдан кириш ёки захира аэродромга кетиш учун ҳаракатларни бажариш тартиби.
Кичик ва анча кичик баландликларда парвозлар тартиби. Овоздан юқори тезликда, шипга ва самолётни тезлаштиришга парвозлар тартиби.
Биргаликда жойлашиш, ҳамкорликда фойдаланиш аэродромларида, бошқа идоралар ҲК учун захира аэродром сифатида доимий ажратилувчи аэродромларда самовий ҳаракатларни бошқариш тартиби.
Хавфли метео шароитлар парвозларда ва парвозда алоҳида ҳолат юз берганида, шунингдек «Ковер», «Стрела», «Режим» сигнали олинганидаги ҳаракатлар.
Аэронавигация маълумотлари билан таъминлаш, метеорология ва орнитология таъминоти. Аэродром ҳудудининг йил фаслларида иқлим ва орнитологик ҳолати ҳақида қисқача тасниф. Об-ҳавони самовий ва радиолокацион кузатишни ташкил этиш. ҲК экипажларини ҳақиқий об-ҳаво ҳақида хабардор қилиш тартиби. Парвозларни метеорология ва орнитология таъминоти бўйича метеорология бўлинмаларининг оператив ўзаро ҳаракатини ташкил этиш.
Парвозлар РТО ва алоқа воситалари билан таъминланиши. Алоқа воситалари ва парвоз РТО аэродромда жойлашуви (СҲБ, навигация, алоқа, ёруғлик техник воситалар), улар ишлаши ҳақида маълумот. Парвозлар РТО ва алоқа воситаларидан фойдаланиш тартиби. Парвозлар РТО ва алоқа воситалари захиралари. Аэродром СҲБ органларининг ҲК билан радиоалоқасини ташкиллаштириш. РЛС кўриш ҳудудлари ва РСНБ ҳаракати ҳудудлари. Захира ва такрорланувчи воситалардан фойдаланиш тартиби.
Авиация техникасини тайёрлашни ташкил этиш тартиби, муҳандис-авиациявий таъминланиши. Аэродром-техник таъминланиши. УҚЙ кеча ва кундуз, шунингдек кўриш чекланган шароитларда кўздан кечириш тартиби. Аэродром деворлари ва уни парвозлар вақтида ўраб олиш тартиби. Аэродромда одамлар, ҲК, аэродром-техник ва транспорт воситалари ҳаракатланиши тартиби.
Мазкур аэродромда навбатчилик учун ажратилган кучлар ва воситалар, уларнинг ўрнашган жойи ва тайёрлиги даражаси. Ҳалокатга учраётган ёки учраган ҲК ҳақида ҳалокат сигнали ёки бошқа маълумот олинганида аэродромда ўрнашган авиация қисмлари (бўлинмалари) раҳбарларининг ҳаракати. Аэродромда йўқ бўлганида навбатчи қидирув кучлари ва воситаларини чақириш тартиби.
8.1. Баландликни эгаллаш ва ҲКнинг йўналишларга ва учишнинг барча йўналишлар учун ҳудудларга кетиши схемаси.
8.3. Аэродром СҲБ органлари учун белгиланган, бошқарувни топшириш чегаралари билан, самовий ҳудудни бошқариш ҳудудлари схемалари.
8.11. Аэродромнинг электромагнит майдонлари ва авиация шовқинлари параметрларининг рақамланган ҳудудлари (фуқаролик-турар жой, маданий-маиший ва саноат қурилиши чекланган ҳудудлар) схемаси.
Инструкцияга аэродромда жойлашган авиация ва СҲБ ташкилотларнинг хусусиятлари туфайли эҳтиёж туғилишига қараб бошқа бўлимлар ва схемалар киритилиши мумкин.
Аэроузелга кирадиган аэродромлар, уларнинг класслари, мўлжалланганлиги ва идоравий тегишлилиги, шунингдек қанақа авиация қисмлари ва бўлинмалари жойлашганлиги.
Аэроузел ҳудуди чегаралари ва аэроузелга кирувчи аэродромларнинг учиш ва қўниш ҳудудлари. Фойдаланилиши ўзаро мувофиқлаштирилишни ва келишувни талаб этадиган аэродром ва махсус ҳудудлар, парвозларнинг доимий йўналиши (шифтга, анча кичик баландликларда самолётларни тезлигини оширишга, об-ҳавони кузатишга ва бошқаларга), авиация полигонлари ҳудуди ва аэроузел ҳудуди ҳаво ҳудуди тизимининг бошқа элементлари.
Аэроузел аэродромларида жойлашган қисмлар (бўлинмалар) ҳудудлари, полигонлар, десантлаштириш (қўниш) майдончалари, ҳаво йўналишлари ва бошқаларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби.
Қаерда зарурат бўлса аэроузел ҳудудининг пастки эшелони (ўтиш эшелони), аэроузел аэродромлари учун ягона ўтиш баландлиги.
Аэроузел аэродромлари СҲБ органлари, аэроузел бош СҲБ органи ва унинг аэроузел бошқа СҲҲК органлари билан ўзаро фаолияти.
СҲБ ҳудудлари, самовий ҳаракатни бошқаришни топшириш ва қабул қилиб олиш чегараларини тақсимланиши. Режалаштириш, мувофиқлаштириш ва парвозларни (самовий ҳаракатни) бевосита бошқаришда аэроузел СҲБ органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик.
Ҳаво ҳудудидан фойдаланиш ва парвозлар тартибининг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилиш. ҲҚҲ қўшинлари органлари билан ўзаро ҳаракатланиш тартиби.
Аэроузелда алоқа воситалари ва парвозлар РТУ фойдаланиш тартиби. Аэроузел РЛС кўриш ҳудуди, ЯНРТ ишлаш ҳудуди ва улар иши маълумотлари.
1:500000 (1:200000) масштабдаги радиоузел ҳаво ҳудуди тузилиши харитаси. Унда қуйидагилар белгиланади:
б) аэродромлар, улар ҳудудларининг учувчи ҳудудлари билан чегаралари, кириш ва чиқиш коридорлари (йўналишлари);
д) ҳаво трассалари, МҲЙ, ҳаво трассаларининг тўғрилаш йўналишлари ва МҲЙ ҳамда аэроузел ҳудуди ҳаво ҳудуди тузилмасининг бошқа элементлари;
Учишга буюртма бериш схемаси, СҲБ органлари ва ҲҲҚ қўшинларини ҲК ҳақиқий учишлари ҳақида хабардор қилиш схемаси;
Аэроузел ҳудудида ҲК парвозининг турли баландлигида радиолокация воситалари ҳудудлари кўриниши ва СҲБ органлари радиотехника воситалари ишчи ҳудудлари схемалари.
Самовий ҳаракатни бошқариш ҳудудларини, бошқаришни топшириш чегаралари билан биргаликда, аэродромлар СҲБ органлари ўртасида тақсимланиши схемаси.
Аэроузел аэродромларининг ҲК турлари бўйича кечаси ва кундузги парвози ва қўниши учун минимумлари рўйхати.
Йўриқномага аэроузелдаги самовий ҳаракатни бошқариш ва ташкил этиш хусусиятлари туфайли эҳтиёж туғилишига қараб бошқа материаллар ҳам киритилиши мумкин.
760 мм.см.уст. (1013,2 мбар) атмосфера босими бўйича парвозлар хавфсиз баландлиги ҳисоби қуйидаги формулалар билан ишлаб чиқилади:
Нрел. — йўлканинг йўл қўйилган кенглиги доирасида, жой рельефининг, ундаги сунъий тўсиқлар баландлигини ҳисобга олингандаги, энг юқори нуқтасининг абсолют баландлиги, м;
Рмин. келт. — денгиз сатҳи даражасига келтирилган, парвоз йўналиши (участкаси) бўйича минимал атмосфера босими, мм.см. уст. (мбар);
Нt — қуйидаги формула билан аниқланадиган, баландлик ўлчагичнинг методик температура тузатгичи, метр
Аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома ва аэронавигация ахборотлари тўпламига киритиш учун яқинлашиш ҳудудида 760 мм.см.уст. (1013,2 мбар) атмосфера босимида парвознинг хавфсиз баландлиги қуйидаги формулалар билан ишлаб чиқилади:
ΔНt — кўп йиллик кузатишлар бўйича аэродромдаги ўртача йиллик температура бўйича аниқланадиган, баландлик ўлчагичнинг методик температура тузатгичи, м;
Раэр. келт. — кўп йиллик маълумотлар бўйича аэродромдаги денгиз сатҳи даражасига келтирилган минимал атмосфера босими, мм.см.уст. (мбар).
Раэр — кўп йиллик кузатувлар бўйича аэродром УҚЙ даражасидаги минимал атмосфера босими, мм.см.уст. (мбар).
Аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома ва аэронавигация ахборотлари тўпламига киритиш учун аэродром доираси (баландлик доираси) бўйича парвоз баландлиги қуйидаги формула бўйича ишланади:
Нрел — йўлканинг белгиланган кенглиги доирасида, жой рельефининг, ундаги сунъий тўсиқлар баландлигини ҳисобга олингандаги, аэродром даражасига нисбатан энг юқори нуқтасининг абсолют баландлиги, метр;
Нt — кўп йиллик кузатишлар орқали аниқланган аэродромдаги ўртача йиллик температура билан белгиланадиган, баландлик ўлчагичнинг қуйидаги формула билан аниқланадиган методик температура тузатгичи, метр:
Аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқнома ва аэронавигация ахборотлари тўпламига киритиш учун аэродром ҳудудида МБВ минимал хавфсиз баландлигини ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:
Δ Нрел — учишга яқинлашиш ва қўниш йўналишида УҚЙ остонаси даражасига нисбатан, сунъий тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда, жой рельефининг энг баланд нуқтаси, метр;
Δ Нt — кўп йиллик кузатишлар орқали аниқланган аэродромдаги ўртача йиллик температура билан белгиланадиган, баландлик ўлчагичнинг қуйидаги формула билан аниқланадиган методик температура тузатгичи, метр:
Аэродром ҳудуди минимал хавфсиз баландлиги, агар унинг кўрсаткичи ўтиш эшелонига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, қуйидаги формула бўйича чиқарилади:
Нрел — қўнишга яқинлашиш ва кириш йўналишида, жой рельефининг, ундаги сунъий тўсиқлар баландлигини ҳисобга олингандаги, энг юқори нуқтасининг абсолют баландлиги, метр;
Δ Нt — кўп йиллик кузатишлар орқали аниқланган аэродромдаги ўртача йиллик температура билан белгиланадиган, баландлик ўлчагичнинг қуйидаги формула билан аниқланадиган методик температура тузатгичи, метр:
Раэр. келт. — аэродромда кўп йиллик маълумотлар бўйича денгиз сатҳи даражасига келтирилган, минимал атмосфера босими қуйидаги формула бўйича чиқарилади:
Раэр — кўп йиллик кузатишлар бўйича аэродром УҚЙ даражасида минимал атмосфера босими, мметрсметруст (мбар).
Эслатма: агар МХБ ўтиш эшелонига тенг ва ундан ортиқ бўлса, унда денгиз сатҳи даражасидан кўрсатилади ва қавссиз ёзилади.
Пастки эшелондан пастроқда парвозда аэродром ҳудудида хавфсиз баландлик ҳисоби қуйидаги формула бўйича чиқарилади:
Нтўсиқ. — аэродром даражасига нисбатан жой рельефининг, сунъий тўсиқлар инобатга олинган ҳолда, энг баланд нуқтаси баландлиги. Парвоз тезлиги 300 км/с ортиқ бўлганида сунъий тўсиқлар баландлиги Нтўсиқ. ҳисобга олинади, тоғли жойларда эса, ҳамма ҳолатларда ҳам, парвоз тезлигидан қатъи назар, йўлканинг белгиланган кенглиги доирасида ҳисобга олинади, метр;
Йўналиш бўйича (авиация ишлари ҳудудида) пастки эшелондан пастда хавфсиз парвоз баландлиги қуйидаги формула бўйича чиқарилади:
Нтўсиқ — жой рельефининг, ундаги табиий тўсиқларни инобатга олган ҳолда, энг баланд нуқтасининг абсолют баландлиги. Парвоз тезлиги 300 км/с ортиқ бўлганида сунъий тўсиқлар баландлиги Нтўсиқ ҳисобга олинади, тоғли жойларда эса, ҳамма ҳолатларда ҳам, парвоз тезлигидан қатъий назар, йўлканинг белгиланган кенглиги доирасида ҳисобга олинади, метр;
Нўтиш. — аэродром ҳудудига ўтиш баландлиги, кўрсаткичи доира бўйлаб парвоз баландлигидан паст бўлмаслиги лозим (метр);
Аэродромнинг денгиз сатҳи даражасига келтирилган босими стандарт босимга тенглашган ҳолдаги шароитида ҳисобланади. Ҳисоблаш орқали олинган баландлик кўрсаткичи яқинроқ бўлган юқори эшелонгача яхлитланади.
Ҳисобланган ўтиш эшелони ушбу аэродром ҳудудида парвозларни амалга ошириш бўйича йўриқномада ва бошқа аэронавигация маълумотлари ҳужжатларида кўрсатилади.
Аэроузелга ўтишнинг пастки эшелони аэроузелга кирувчи аэродромларга ўтишнинг энг кўп эшелонидан паст бўлмаган қилиб белгиланади.
Навбатдаги ҲК аэродромга келишини ёки қўнишга киришини бошқаришни таъминлаш учун, қоида тариқасида аэродром аэронавигация нуқтаси ёки ҳаво коридори устида жойлашадиган кутиш ҳудудлари белгиланади.
1-расмда келтирилган кутиш схемаси кутиш ҳудудлари ўнг билан қайрилиш парвозлари (стандарт) схемаларига киради. Кутиш ҳудудларида чап қайрилишли (ностандарт) парвозларнинг тегишли схемалари яқинлашиши йўлига нисбатан симметрик жойлашади.
Йўл чизиғи ҳамма схемаларда кўрсатилган ва учувчилар курсни маълум шамолга тўғрилаган ҳолда, курс ва вақтга кутиш ҳудудига киришда ва унда парвози давомида тузатишлар киритиб, йўл чизиғида ушлаб туришлари лозим.
Парвозлар баландлиги | Одатий шароитлар | Турбулентлик шароитлари |
Қўшимча 4200 метргача | 425 км/с (230 уз) 315 км/с (170 уз)2 | 425 км/с (230 уз) 315 км/с (170 уз)2 |
4200 метрдан юқорилари қўшича 6100 метргача | 445 км/с (240 уз) | 520 км/с (280 уз) ёки нима камлигидан келиб чиқиб , 0,8 м |
6100 метрдан юқорилари 10100 метр қўшимча | 490 км/с (265 уз) | |
10 100 метрдан юқори | 0,83 м | 0,83 м |
а) юқорида кўрсатиб ўтилган парвоз баландликлари баландлик ўлчагични мослаштирилишига қараб нисбий баландлик ёки парвознинг тегишли эшелонлари орқали акс эттирилади;
Барча қайрилишлар 25 даража оғиш бурчаги ва 3 даража/секунд бурчак тезлиги билан бажарилиши керак, бунда оғишнинг кичик бурчаги олинади.
Кетиш йўли чизиғи бўйлаб парвоз вақти 4200 метр баландликкача бир дақиқани ташкил этади ва 4200 метр баланд баландликларда 1 метр 30 сек, агар кутиш схемасида ўзгача белгиланган бўлмаса.
Кетиш йўли чизиғи бўйлаб парвознинг ҳисобланиши назорат нуқта устидан ёки унинг ёнидан, ундан кечроқ нима бўлишига қараб, бошланади. Агар ённинг жойлашган ўрнини аниқлаш мумкин бўлмаса, унда ҳисоб кетиш йўли чизиғига қайрилган вақтдан бошланади.
Кутиш ҳудудларига кириш киришнинг ўша секторлари йўналишларидан (1, 2, 3) амалга оширилади, бунда сектор чегараларининг ҳар томонидан 5 даража оғишга рухсат этилади.
Кутиш ҳудуди назорат нуқтасини учиб ўтган ҲК кетиш йўли чизиғига параллел бўлган йўл чизиғига қайрилишни амалга оширади ва кетиш йўлида парвоз қилиш учун берилган вақтга тенг у бўйлаб давом этади. Сўнгра кутиш ҳудуди назорат нуқтаси томонга парвозга чиқиш учун кетиш йўли чизиғи томонга қайрилишни бажаради. Кутиш ҳудуди назорат нуқтаси устидан иккиламчи парвоз амалга оширилганидан кейин кетиш йўли чизиғига қайрилиш амалга оширилади ва кейинчалик схема бўйича:
Кутиш ҳудуди назорат нуқтаси учиб ўтилганидан кейин ҲК яқинлашиш чизиғига 30 даража бурчак остида ётган чизиққа қайрилишни бажаради ва кетиш йўли чизиғи учун кўрсатилган вақт ёки 1 мин 30 сек, нима қисқалигига қараб, давомида парвозни бажаради. Шундан кейин яқинлашиш чизиғига қайрилиш бажарилади ва қолгани схема бўйича.
Кутиш ҳудуди назорат нуқтасидан учиб ўтилгандан кейин ҲК кетиш йўли чизиғига қайрилишни амалга оширади ва кўрсатилган схема бўйлаб давом этади. Кутиш йўли чизиғи бўйлаб давом этиш вақти ҳисоби кутиш ҳудуди назорат нуқтаси ёнидан учиб ўтилган вақтдан бошланади. Сўнгра яқинлашиш йўли чизиғига чиқиш учун 180 даражада қўшалоқ қайрилиш бажарилади. Қайрилишнинг ўртача бурчаги 25 даражадан ошмаслиги лозим.
Яқинлашиш йўлидаги кутиш назорат нуқтасини учиб ўтгунга қадар яқинлашиш йўли чизиғига қайтиш мақсадида шамол таъсирини компенсацияси учун курсда ҳам ва вақт бўйича ҳам тузатишлар киритиш керак.
Бундай тузатишларни киритишда аэронавигация воситаларининг бор кўрсаткичларини ва назарда тутилган ёки маълум шамол ҳақидаги маълумотлардан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш лозим DMEдан чекланган даражадаги оралиқ масофа доим йўлнинг орқага қайтиш чизиғини чегаралайди. Чекланган радиал эълон қилинган ва самолёт дастлаб шу радиалга кирадиган тақдирда, у яқинлашиш йўли чизиғига қайрилгунча, ҳеч бўлмаганида DMEдан керакли оралиқ масофага узоқлашгунча шу бўйлаб давом этиши лозим.
Кутиш пунктини тарк этишга рухсат олган учувчи кўрсатилган вақтда кутиш ҳудуди доирасида белгиланган вақтга, кўрсатилган вақтда кутиш пунктини тарк этиш учун, вақтини тўғрилаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Биргаликда ёки алоҳида узатилаётган ҳалокат сигналлари ҲКга жиддий ва бевосита хавф солинганлигини ва у зудлик билан ёрдамга муҳтож эканлигини англатади.
а) радиотелефон орқали узатиладиган сигнал 3 марта такрорланадиган «SОS», 1 марта «ДЕ» ва ҳалокатга учраётган ҲК экипажи позивнойлари 3 марта такрорланиши;
б) радиотелефон орқали узатиладиган «Ҳалокатга учраяпман» сигнали (халқаро парвозларда «Мейдей») 3 марта, «Мен» 1 марта, ҳалокатга учраётган ҲК экипажи позивнойлари 3 марта узатилиши;
Ҳалокат сигналлари уларни қабул қилганлик ҳақида тасдиқ олинмагунича қисқа интерваллар билан такрорланиб туриши лозим.
д) ҲК командири томонидан қабул қилинган қарор ва қидирув ва қутқарувига кўмаклашувчи бошқа маълумотлар — 1 марта;
Шошилинч сигналлар ҲКни иложсиз қўнишга мажбур қиладиган, лекин зудлик билан ёрдам кўрсатилишини талаб этмайдиган қийинчиликни бошдан кечираётганини хабардор қилишини англатади:
ҲК ва ундаги йўловчилар ва экипаж учун эҳтимолий хавф мавжуд бўлганидаги узатиладиган халқаро шошилинч сигналлар узатилади:
Иложсиз қўнишни содир қилишгача, «КОСПАС-САРСАТ» спутник тизими билан пеленгацияни таъминлаш учун радиостанцияни тонли хабар узатиш тартиби («Маяк» тартибига) ёқиш лозим Бу режимда уч соат давомида илаш лозим, кейин алоқа тартибига ўтилади. Кейинчалик иложсиз қўнишнинг биринчи кунлари ҳар бир соат бошида уч марта ҳалокат тўғрисида хабар узатишни ва улардан ҳар бир хабардан кейин уч дақиқадан қабул тартибига ўтиш керак, сутканинг бошқа вақтида радиостанцияни қабул тартибида ушлаш зарур.
Охирги суткаларда ар бир соат бошида уч марта ҳалокат тўғрисида хабар узатишни ва улардан ҳар бир хабардан кейин уч дақиқадан қабул тартибига ўтиш керак, сутканинг бошқа вақтида радиостанцияни ўчириб қўйиш лозим.
Ҳалокатга учраган ҲК экипажига, ўзаро радио шовқинларга йўл қўймаслик мақсадида, радиостанцияларни бир вақтнинг ўзида бир нечта авария-қутқарув узатиш УКВ улаш ТАҚИҚЛАНАДИ.
«Ер — осмон» визуал сигналларининг кодлари. Ердан туриб қидирув-қутқарув ҲК экипажларига узатиладиган сигналлар.
№ | Сигналнинг мазмуни | Сигнал |
1. | Ёрдам керак | V |
2. | Тиббий ёрдам керак | Х |
3. | Йўқ ёки салбий | N |
4. | Ҳа ёки ижобий | λ |
5. | Шу йўналишда ҳаракатланяпмиз | ↑ |
Ерда қидирув гуруҳлари фойдаланиши учун «ер — ҳаво» визуал сигналлари коди | ||
1. | Ҳаракатлар (Операциялар) тугатилган | └└└ |
2. | Биз ҳамма одамларни топдик | └└ |
3. | Биз фақат бир нечта одамларни топдик | |
4. | Биз қидирувни давом эттира оладиган аҳволдамасмиз. Базага қайтамиз. | XX |
5. | Иккита гуруҳга бўлиндик. Ҳар бир гуруҳ кўрсатилган йўналиш бўйича ҳаракатланади | |
6. | Ҳаво кемаси мана шу йўналишда эканлиги тўғрисида маълумот олинди | |
7. | Ҳеч нарса тополмадик. Қидирувни давом эттирамиз. | Ν Ν |
Сигнал ўлчамлари иложи борича узунлиги 2,5 кам бўлмаслиги, ва уларни максимал даражада қорайтириб қилиш лозим.
Визуал сигналлар сифатида кўринарли жойда матодан, парашют материалидан, дарахт бўлакларидан, тошлардан, қопламалардан ва бошқа нарсалардан қўйиб чиқилган йўлакчалар бўлиши мумкин. Юқорида эслатиб ўтилган сигналларга радио, ёруғлик сигнал ракеталари, тутун ва бошқа нарсалар ёрдамида эътиборни жалб қилиш мумкин.
кечаси — қўниш фараларини икки марта учириб ёқиш, агар ҲК бу фонарлари бўлмаса икки марта АНО ёқиб учириш.
Қидирув ҲК экипажлари сув усти кемасини ҳалокатга учраган ҲК ёки денгиз (дарё) кемасига йўналтиришда қуйидаги маневрларни бажаради:
— қанотдан қанотга чайқалиб, сув усти кемаси юриши керак бўлган курсни паст баландликда кесиб ўтади;
Агар сигнал узатилган сув усти кемасининг ёрдами бошқа талаб этилмаса, қидирув ҲК сув усти кемасининг тумшуқ қисми яқинида қанотдан қанотга чайқалиб, паст баландликда унинг юраётган чизиғини кесиб ўтиб парвоз қилади.
Сув усти кемалари қидирув ҲК ушбу иловада кўрсатиб ўтилган сигналларини олганлиги ҳақида қуйидагича тасдиқлайди:
Узатилган кўрсатмалар бажарилиши иложи йўқлиги тўғрисида сув усти кемалари қуйидагича сигнал узатади:
б) уни агар режалаштирилган йўл чизиғига олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариб юбориш, таъқиқланган, парвоз қилиниши чекланган ёки хавфли ҳудудидан бошқа тарафга йўналтириш ёхуд ушбу ҲКга кўрсатилган аэродромда қўнишига зарурат бўлмаса тутиб олиш амалга оширилганида ҲКни таниб олиш билан чекланилади;
г) тутиб олинган фуқаро ҲК билан алоқа ўрнатиш иложи бўлганида парвоз йўналиши ва тегишли маълумотлар берилиши лозим;
д) тутиб олинган фуқаро ҲК учиб ўтаётган территориясида қўнишни амалга оширилиши талаб этилса, қўниш учун кўрсатилган аэродром ҲК хавфсиз қўнишини таъминлашга яроқли бўлиши лозим;
ж) учувчи билан ердаги тегишли орган ўртасида ҳаракатлар мувофиқлигини таъминлаш учун барча эҳтимолий кучларни қўллаш.
а) фуқаро ҲК барча учувчилари ҲК тутиб олинганида бажаришлари лозим бўлган ҳаракатлар ва қўлланиладиган сигналлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари;
б) фуқаро ҲК командири ҲК тутиб олинганида 121,5 мГц частотада алоқа ўрнатишга тааллуқли талабларни, визуал сигналлар узатиш қоидалари ва лозим бўлган ҳаракатларни бажаришлари;
в) СҲБ органларининг барча ходимлари фуқаро ҲК тутиб олинган ҳолларда ўзлари бажаришлари лозим бўлган ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари учун барча чораларни кўришлари лозим.
Тутиб олинган ҲК учиб ўтаётган территориясида қўниши талаб этиладиган алоҳида ҳолатларда ҲҲҚ ва СҲБ органлари қуйидагиларни назарда тутишлари лозим:
а) кўрсатилган аэродром ушбу ҲК тури хавфсиз қўнишига яроқли бўлишини, айниқса бу аэродром қоида тариқасида фуқаро ҳаво ташувлари учун фойдаланилмаса;
г) агар тутиб олинган ҲК фуқаро транспорти самолёти бўлса, аэродром ушбу ҲК қўниши учун етарли бўлган ўртача денгиз сатҳидаги узунлиги 2500м кам бўлмаган пишиқ қопламали УҚЙга эга бўлиши лозимлиги;
Тутиб олинган ҲК хавфсиз қўнишга кириши ва қўниши учун зарур бўлган барча маълумотлар унинг бортига радиотелефон орқали етказиб берилади.
а) тутиб олган ҲКга эргашиши ва визуал сигналларга тутиб олган ҲК талабларига мувофиқ жавоб қайтаришга;
в) тутиб олган ҲК билан ёки тутиб олишни бошқараётган тегишли орган билан 121,5 мГц авария частотасида тутиб олинган ҲКни, унинг парвози хусусиятини айтиб радиоалоқа ўрнатишга уриниб кўриши, агар алоқа ўрнатиш имкони бўлмаса, 243,0 мГц авария частотасида такрорий чақириқлар қилиб алоқа ўрнатишга уриниб кўришга.
Агар радио орқали ҳар қандай манбалардан олинган ҳар қандай кўрсатма тутиб олган ҲК томонидан визуал сигналлар ёрдамида узатилаётган кўрсатмаларига зид бўлса, тутиб олинган ҲК тутиб олувчи томонидан визуал юборилаётган кўрсатмаларини бажариб, ундан зудлик билан тушунтириш сўрайди.
Тутиб олинган ҲК қўлланаётган визуал сигналларга қатъий амал қилиши, уларни тўғри тушуниши, авария ҳолатида зудлик билан тутиб олувчига бунга ишора этувчи сигналлар юбориши лозим.
Серия сигналари | Тутиб олувчи гуруҳи сигналлари | Тутиб олинаётган ҳаво кемаси жавоб сигналлари | ||
сигналнинг мазмуни | тутиб олувчининг ҳаракатлари | сигнал мазмуни | тутиб олинаётган ҳаво кемасининг ҳаракатлари | |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
биринчи | Сиз тутиб олиндингиз. Ортимда эргашинг | Самолётлар ва вертолётлар Кундузи — тутиб олувчи, олдинда сал юқорида жойлашган ҳолда, қоида тариқасида тутиб олинаётган ҳаво кемасидан чап тарафда, қанотдан қанотга чайқалади (навбати билан чап ва ўнг крен ҳосил қилиб). Сигнал қабул қилинганлиги ҳақида тасдиқ олганидан кейин секин , қоида тариқасида чапга, горизонтал қайрилишни амалга ошириб, ҳаракатланиш курсини эгаллайди. Кечаси — худди кундузи бажарилган ҳаракатлар ҳамда қўшимча тарзда аэронавигация чироқлари ва қўниш фараларини нотекис ўчириб ёқиш | Сизни тушундим, бажараман | Самолётлар Кечаси ёки кундузи — ҳаво кемасини чайқалтириш, аэронавигация чироқларини нотекис ўчириб ёқиш ва тутиб олган ҳаво кемаси ортидан бориш Вертолётлар кечаси ёки кундузи — навбати билан ўнг ёки чап тарафга оғиб парвоз этади, аэронавигация чироқлари ва қўниш фаралари билан нотекис интерваллар оралиғида ўчириб ёқишни амалга оширади ва тутиб олувчига эргашади |
Иккинчи | Сизнинг йўлингиз очиқ, режа бўйича парвозни давом эттиришингиз мумкин | Самолёт ва вертолётлар кечаси ва кундузи — тутиб олинган ҲК бораётган курсни кесиб ўтмаган ҳолда, баландликни эгаллаб, 90 ва ундан ортиқ даражага қайрилишни ичига олувчи, иштиёқ билан тутиб олган ҲКдан узоқлашиш маневри | Сизни тушундим, бажараман | Самолётлар Кечаси ва кундузи — қанотидан қанотига чайқалиш Вертолётлар Кечаси ва кундузи — чап ва ўнг кренларни навбатма-навбат бажариш билан учиш |
Учинчи | Мана шу аэродромда қўнишни бажаринглар | Самолёт ва вертолётлар Кундузи — аэродром устида доира бўйлаб парвоз, шассини чиқариш ва қўниш йўналиши бўйича УҚЙ устидан парвоз,ёки, агарда тутиб олинган ҲК вертолёт бўлса, аэродром (вертолёт қўниш майдончаси) устидан учиб ўтиш Кечаси-кундузи қилинган ҳаракатлар ва қўшимча қўниш фараларини ёқиш ва узлуксиз ёниб туриши | Сизни тушундим, бажараман | Самолётлар Кундузи — шассини чиқариб тутиб олувчига эргашиш ва агар УҚЙ устидан учиб ўтилганда қўниш хавфсиз бўлса, қўнишга кириш ва қўнишни бажариш Вертолётлар Кундузи — тутиб олувчига эргашиш ва қўниш фараларини ёқиб уларнинг узлуксиз ёруғида қўнишни бажариш Кечаси — худди кундузи қилинган ҳаракатлар ва қўшимча қўниш фараларини ёқилиши ва узлуксиз ёниб туриши Вертолётлар Кечаси — тутиб олувчига эргашиш ва ёқилган қўниш фараларининг узлуксиз ёруғида қўнишни бажариш |
Сигналлар серияси | Тутиб олинган ҲК сигналлари | Тутиб олувчининг сигнал-буйруқлари | ||
сигналнинг мазмуни | тутиб олинган ҲК ҳаракатлари | сигнал мазмуни | тутиб олувчининг ҳаракатлари | |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
Тўртинчи | Сиз томонингиздан кўрсатилган аэродром ҲК турига мос эмас, қўнишга яроқсиз | Кундузи — УҚЙ устидан учиб ўтишда аэродром даражасидан 300 метрдан кам 600 метрдан кўп бўлмаган баландликда шассиларни йиғиб олиш ва аэродром устида доира бўйлаб давом этиш Кечаси — УҚЙ устидан учиб ўтишда аэродром даражасидан 300 метрдан кам 600 метрдан кўп бўлмаган баландликда шассиларни йиғиб олиш ва қўниш фараларини ўчириб ёқиш ва аэродром устида доира бўйлаб парвозда давом этиш. Агар қўниш фаралари билан ўчириб ёқишни иложи бўлмаса, мавжуд ҳар қандай чироқларни ўчириб ёқиш Вертолётлар кундузи — аэродром (Вертолёт қўниш майдончаси) устидан аэродром даражасидан (Вертолёт қўниш майдончаси) 50 метрдан кам 100 метрдан ортиқ бўлмаган баландликда учиб ўтиш ва доира бўйлаб учишни давом эттириши. Кечаси — аэродром (Вертолёт қўниш майдончаси) устидан аэродром даражасидан (Вертолёт қўниш майдончаси) 50 метрдан кам 100 метрдан ортиқ бўлмаган баландликда учиб ўтишда қўниш фаралари ва аэронавигация фараларини ўчириб ёқиш ва доира бўйлаб учишни давом эттириши. | Сизни тушундим, ортимдан боринг | Кечаси ва кундузи (агар тутиб олинган ҲК тутиб олувчи ортидан захира аэродромга бориши талаб этилса) — шассини йиғиштириб тутиб олувчи сигналларининг биринчи классини узатиш Вертолётлар Кечаси ва кундузи (агар тутиб олинган ҲК тутиб олувчи ортидан захира аэродромга ёки вертолёт қўниш майдончасига бориши талаб этилса) — тутиб олувчи биринчи серия сигналларни узатади Самолётлар ва вертолётлар кечаси ва кундузи (агар тутиб олинган ҲКни қўйиб юбориш қарори қабул қилинган бўлса) — тутиб олувчининг иккинчи серия сигналини юборади |
Бешинчи | Сизнинг буйруғингизни бажара олмайман | Самолётлар ва вертолётлар кечаси ва кундузи — барча борт чироқларини ялтировчи чироқлардан фарқлай олиши мумкин бўлган тарзда, доимий ўчириб ёқиш | Сизни тушунмадим | Самолётлар ва вертолётлар Кечаси ва кундузи — тутиб олувчининг иккинчи серия сигналларни узатади |
Олтинчи | Ҳалокат ҳолатидаман | Самолётлар ва вертолётлар кечаси ва кундузи — нотенг вақт оралиғида барча борт чироқларини ўчириб ёқиш | Сизни тушундим | Самолётлар ва вертолётлар Кечаси ва кундузи — тутиб олувчининг иккинчи серия сигналларни узатади |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар тутиб олувчи билан алоқа белгиланган бўлса, бироқ алоқани умумий бўлган тилда ўрнатиш иложи бўлмаса, асосий маълумотни ва кўрсатмаларни қабул қилганлик тасдиғини икки марта қайтарилувчи қуйидаги иборалар орқали етказишга уриниб кўрилади ( 3-жадвалга қаранг).
ТУТИБ ОЛУВЧИ томонидан қўлланадиган иборалар | ТУТИБ ОЛИНГАН ҲК томонидан қўлланадиган иборалар | ||||
Ибора | Талаффуз этилиши* | Маъноси | Ибора | Талаффуз этилиши* | Маъноси |
CALL SIGN | КОЛ САЙН | Позивнойингизни маълум қилишингизни сўрайман | CALL SIGN (call sign)** | КОЛ САЙН (позивной) | Менинг позивнойим |
FOLLOW | ФОЛ-ЛОУ | Ортимдан юринг | WILCO | ВИЛ-КО | Сизни тушундим, бажараман |
DESCEND | ДИ-СЕНД | Қўнишни амалга ошириш учун пастлашинг | CAN NOT | КАН НОТ | Бажара олмайман |
REРEAT | РИ-ПИТ | Кўрсатмангизни такрорланг | |||
YOU LAND | Ю ЛЭНД | Мана шу аэродромга қўнинг | AM LOST | ЭМ ЛОСТ | Мўлжални йўқотдим |
РROCEED | ПРО-СИД | Ўз курсингизда давом этинг | MAYDAY | МЭЙДЕЙ | Ҳалокатга учраяпман |
HIJACK*** | ХАЙ-ДЖЭК | Эгаллаб олинган | |||
LAND (рlace name) | ЛЭНД (жой номи) | (Жой номи)га қўнишни сўрайман | |||
DESCEND | ДИ-СЕНД | Пастлашиш лозим |
Чироқ | Аэродром диспетчерлик хизмати | |
ҲК парвозда | ҲК ерда | |
Яшил доимий ёниб туриш учун | Қўнишга рухсат этилган | Учишга рухсат этилган |
Қизил доимий ёниб туриши | Бошқа кемаларга йўл беринг ва айлана бўйлаб учишни давом эттиринг | Стоп |
Яшил чақнашлар серияси | Қўнишни амалга ошириш учун ортга қайтинг | Қайрилишларга рухсат берилди |
Қизил чақнашлар серияси | Аэродром яроқсиз. Қўниш тақиқланади | Қайрилиш қўниш майдончасидан ташқарида амалга оширилади |
Оқ чақнашлар серияси | Мана шу аэродромда қўнишни амалга оширинг ва перронга келинг | Аэродромдаги бошланғич жойга қайтинг |
Тегишли ҲК тарафига йўналтирилган қизил ракета, бундан олдинги ҳар қандай сигнал-буйруқдан қатъи назар, ҳозирги вақтда қўнишга рухсат этилмаслигини билдиради.
1) кундузи — қанотларни чайқалтириш (бу сигнални учинчи ва тўртинчи қайрилиш орасида ва якуний тўғрида бериш керак эмас);
2) кечаси — қўниш фараларини икки марта ўчириб ёқиш ёки агар, улар ўрнатилмаган бўлса аэронавигация чироқларини икки марта ўчириб ёқиш;
2) кечаси — қўниш фараларини икки марта ўчириб ёқиш ёки агар, улар ўрнатилмаган бўлса аэронавигация чироқларини икки марта ўчириб ёқиш.
Парвозлар чекланган, таъқиқланган ёки хавфли ҳудудида, шундай ҳудудлардан бирига борувчи йўлда парвозларни бажараётган ҲКни огоҳлантириш учун фойдаланиладиган визуал сигналлар:
кечаси ва кундузи ушбу ҲК кейинги парвозлари бундай ҳудудлардан ташқарида ўтиши учун зарур чоралар кўриши лозимлигини англатувчи, портлаганида қизил ва сариқ ёруғлик ёки чўғлар берадиган ракеталарни 10 с интервал билан учириш.
Бу сигналлар қўл билан кўрсатишга мўлжалланган, учувчи тушунишини енгиллаштириш учун агар лозим бўлса қўлда ёруғлик тарқатувчи восита бўлиши мумкин. Бунда сигналчи ҲК томонга юзи билан қараган ва:
Куракчалар, ёруғлик таратувчи жезл ёки электр фонарлардан фойдаланилганда ҳам мазкур сигналларнинг мазмуни ўзгармайди.
Сигналчи юзи билан ҲК қараб турганида ҲК двигателлари ўнгдан чапга қараб рақамларга эга бўлади (яъни, 1-двигател — борт бўйича чапдан энг охиргиси).
«Жезл» тушунчасига «ёруғда нур тарқатувчи бўёқ билан бўялган куракча ва қўлқоплар» (фақат кундуз куни фойдаланиш учун) ҳам киритилади.
1. Қуйидаги сигналларни ишлатишдан олдин сигналчи ҲК ҳаракатланиши лозим бўлган майдон шатакка олиш, бошқаришни бошлаш вақтида у тўқнашиб кетиши мумкин бўлган объектлардан ҳоли эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим.
Эслатма: кўпчилик ҲК конструкцияси шундайки, ҲК ерда ҳаракатланаётган вақтида қанотлар, двигателлар орқа томондаги чет қисмлари ва бошқа чет қисмлари ҳаракатланиш траекториясини экипаж кабинасидан визуал назорат қилишнинг имкони йўқ.
Ўнг қўлни жезл билан бош узра вертикал кўтариш, чап қўлни жезл билан тана йўналишида ҳаракатни бажариш.
Қанот охирининг чет қисмида юз тараф билан туриб берилган бу сигнал думи билан олдинга қараб шатакка олиш учувчисига/перрон диспетчерига/ раҳбарига ҲК туриш жойига/туриш жойидан тўсиқларсиз ҳаракатланиши мумкинлигига ишора қилади.
Иккала қўллар билан тепага йўналишни кўрсатиш, чўзилган қўлларни танага нисбатан ён томонга чалиштириш ва жезллар билан кейинги сигналчи ёки бошқарув ҳудуди жойлашган томонни кўрсатиш.
Ёнга чўзилган қўлларни тирсакка букиш ва жезллар билан кўкрак ва калла даражасида тепа-паст йўналишида ҳаракатлантириш.
Ўнг қўл жезл билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида ёнга чўзилган ҳолда чап қўл олдинга ҳаракатланиш сигналини беради. Сигнал бераётган қўл ҳаракатининг тезлиги учувчига ҲК қайрилиши тезлигига ишора қилади.
Чап қўл жезл билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида ёнга чўзилган ҳолда ўнг қўл олдинга ҳаракатланиш сигналини беради. Сигнал бераётган қўл ҳаракатининг тезлиги учувчига ҲК қайрилиши тезлигига ишора қилади.
Қўлларни жезллар билан танага нисбатан 90 даража остида ён тарафларга чўзиш ва уларни жезллар кесиб ўтгунига қадар бош узра кўтариш.
Очилган кафтни елка даражасидан сал тепароққа кўтариш. Учувчи экипаж билан визуал контактга ишонч ҳосил қилгач бармоқларни мушт қилиб сиқиш. Экипаж томонидан қўлларининг катта бармоқларини кўтариш орқали тасдиқ олмагунча жойидан қимирламаслик.
Бармоқлари мушт қилиб сиқилган қўл панжасини елка даражасидан сал юқорироққа кўтариш. Учувчи экипаж билан визуал контактга ишонч ҳосил қилгач муштини очиб юбориш. Экипаж томонидан қўлларининг катта бармоқларини кўтариш орқали тасдиқ олмагунча жойидан қимирламаслик.
Ичкарига йўналтирилган, чўзилган қўлларни жезл билан бош узра кўтариб, жезлларни улар теккунича кескин суриш. Учиш экипажидан тасдиқ олишга ишонч ҳосил қилинг.
Ташқарига йўналтирилган, чўзилган қўлларни жезл билан бош узра кўтариб, жезлларни кескин очиш. Учувчи экипаж рухсат олинмагунича колодкаларни олиб ташламанг.
Юқорига йўналтирилган жезл билан ўнг қўлни бош даражасигача кўтариб шу қўл билан айлантирувчи ҳаракатни бажаради, бунда бош узра кўтарилган чап қўл ёқилиши керак бўлган двигателга ишора қилади.
Жезл билан ўнг қўлни елка даражасида олдинга чўзиш, жезл билан панжани чап елкагача, кейин томоқ олдидан ўнг елкагача ҳаракатни бажариш.
Белидан тиззасига тепадан пастга ҳаракатларни амалга ошириб, чўзилган қўлларини «Қарсак чалиш» жести билан пастга туширилади.
Қўллар кафти ерга қаратилган ҳолда пастга туширилган; кейин ёки ўнг ёки чап қўли билан двигател (двигателлар) оборотини чап ёки ўнг тарафда пасайтиришни ишора қилиб тепага-пастга кўтариб туширилади.
Қўлларни тананинг олди томонида, бели баландлигида ушлаб олдинга қараб айлантириш. Орқага қараб ҳаракатланишни тўхтатиш учун 8 ва 9 сигналлардан фойдаланилади.
Дум билан ўнгга: чап қўл бурчак остида пастга қаратилган; бош узра кўтарилган ўнг қўл билан олдинга горизонтал ҳолатда ва вертикал ҳолатда орқага такрорий ҳаракатларни бажаради.
Дум билан чапга: чўнг қўл бурчак остида пастга қаратилган; бош узра кўтарилган чап қўл билан олдинга горизонтал ҳолатда ва вертикал ҳолатда орқага такрорий ҳаракатларни бажаради.
Ўнг қўл юқорига йўналтирилган жезл билан боши даражасигача кўтарилади ёки қўл панжасини бош бармоғи юқорига қилган ҳолда тутиш, бунда чап қўл пастга туширилган ва тиззага қўйилган ҳолда бўлади.
Қўлларни жезллар билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида кафтларни юқорига қилган ҳолда чўзиш ва улар билан юқорига ҳаракат қилиш (қўлларни юқорига пастга чайқалтириш). Қўллар ҳаракатининг тезлиги баландликни олиш тезлигига ишора қилади.
Қўлларни жезллар билан танага нисбатан 90 даража бурчак остида кафтларни пастга қилган ҳолда чўзиш ва улар билан юқорига ҳаракат қилиш (қўлларни юқорига пастга чайқалтириш). Қўллар ҳаракатининг тезлиги баландликни олиш тезлигига ишора қилади.
Ўнг қўлни танага нисбатан 90 градус бурчак остида чўзиш. Бошқа қўл билан ўша йўналишда такрорий ҳаракатлар билан ҳаракатни амалга ошириш.
Чап қўлни танага нисбатан 90 градус бурчак остида чўзиш. Бошқа қўл билан ўша йўналишда такрорий ҳаракатлар билан ҳаракатни амалга ошириш.
Ўнг қўлда жезл билан елкадан тиззагача елпиғичсимон ҳаракатни амалга ошириб, бир вақтнинг ўзида чап қўлдаги жезл билан ёнғин жойини кўрсатиш.
Қўлларни жезл билан танага нисбатан 45 даража бурчак остида чўзиш. Бу ҳолатни ҲК бошқа ҳаракатни амалга ошириш учун рухсат олгунича сақлаб туриш.
Ўнг қўл ва/ёки ҲКни жўнатиш жезли билан стандарт кутиб олишни бажаради.ҲКни буриш бошлангунича экипаж билан кўриш орқали алоқани сақлаб туриш.
1. Фақат техник-эксплуатация коммуникация сигналлари нутқ орқали узатиш мумкин бўлмаган ҳолларда қўл ҳаракатлари билан узатиладиган сигналлар.
2. Сигналчи учиш экипажидан техник-эксплуатация коммуникация сигналларига нисбатан тасдиқ олганида ишонч ҳосил қилади.
ҲК ҳаракатланиши жараёнида учувчи экипаж билан алоқа қилиш учун фойдаланиладиган техник-эксплуатация коммуникация сигналлар 7-иловага эксплуатация ёки техник характердаги қўл ҳаракати орқали узатиладиган сигналларни стандартлаштириш мақсадида киритилган.
Ўнг қўл бош узра, бармоқларини йиғиб, мушт қилган ҳолда ёки жезлни горизонтал ҳолда ушлаб, кўтарилади, бунда чап қўл пастга туширилиб, тиззага қўйилган бўлади.
Чўзилган қўлларни бош узра кўтариб, чан қўл кафтини горизонтал ҳолда ушлаб ва ўнг қўл панжаси бармоқлари билан чап қўлнинг очиқ кафтига теккунигача ҳаракатни («Т» ҳарфини ҳосил қилиб) бажариш. Тунги вақтда ёниб турган жезллар бош узра «Т» ҳарфини ҳосил қилиш учун ишлатилиши мумкин.
Чўзилган қўлларни бош узра кўтариб, чап қўл кафтини горизонтал ҳолда ушлаб ва ўнг қўл панжаси бармоқлари билан чап қўлнинг очиқ кафтига теккунигача ҳаракатни («Т» ҳарфини ҳосил қилиб) бажариш ва ўнг қўл панжаси билан чап қўл панжасидан пастга ҳаракатлантириш. Тунги вақтда ёниб турган жезллар бош узра «Т» ҳарфини ҳосил қилиш учун ишлатилиши мумкин.
Ўнг қўлни елка даражасида, ёнга чўзган ҳолда танага нисбатан 90 даража бурчакда жезл билан ёки панжанинг бош бармоғи билан йўналишни кўрсатган ҳолда ушлаб, бунда чап қўл пастга туширилиб тиззага қўйиб турилади.
Иккала қўлни танага нисбатан 90 даража бурчак остида ёнларга чўзиб ва кафтларни қулоқларга қисилади.
Ўнг қўл пастга туширилган, чап қўл бош узра танага нисбатан 45 даража бурчак остида кўтарилган ҳолатда, ўнг қўл билан чап елка йўналишида ҳаракатларни бажариш.
Эслатма: бу сигнал биринчи навбатда олд қисмидан ҳар томонлама траплар билан жиҳозланган ҲКлар учун мўлжалланган.
Эслатма: бу сигналлар учувчи кабинадан қўли билан сигналчига узатиш учун мўлжалланган, сигналлар сигналчига яхши кўриниши ва агар лозим бўлса, сигналларни тушунишни енгиллаштириш учун ёритилган бўлиши мумкин.
Эслатма: қўл панжаларини мушт қилиб тугиш ёки уларни очиш моменти ўз ўрнида тормозни босиш ёки қўйиб юбориш моментини англатади.
а) тормозлар ёқилган: қўл бармоқлари чўзилган ҳолда юзнинг даражасигача горизонтал ҳолатда кўтарилади кейинги бармоқлар мушт ҳолатига қисилади.
б) тормозлар қўйиб юборилган: қўл бармоқлари муштга йиғилган ҳолда юзнинг даражасигача горизонтал ҳолатда кўтарилади ва кейинги бармоқлар ёйиб юборилади.
б) колодкаларни олиб ташлаш: юзи олдида кафти ташқарига очилган ҳолда чалиштирилган қўлларни ён томонларга қараб очиш.
Ўзбекистон Республикаси ФА ҳаво кемаси бортида парвозларни бажаришда ушбу қоидаларнинг 22-бандида кўрсатилган кема ҳужжатларига қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
— аэронавигация маълумотлари ҳужжатлари (қўнишга кириш хариталари ва экипаж аъзолари томонидан фойдаланиш учун аэронавигация хариталари, штурманларнинг борт журнали, парвоз режаси ва бошқалар);
— парвоздаги алоҳида ҳолларда ҲК экипажи ҳаракатлари бўйича тавсиялар тўплами (ЕFР) (агар қўлланилса);
— ҲКдаги хавфли юклар билан боғлиқ инциндентлар ҳолатидаги авария шароитида ҳаракатлар тартиби тўғрисида йўриқнома (фақат хавфли юкларни ташишда);
— ҲК борт номерига мос келадиган фидер схемалари комплекти («шарқий» ишлаб чиқариш самолётлари учун) ёки бошқа маълумот ташувчилар («ғарбий» ишлаб чиқариш самолётлари учун);
— ҲК ва двигателлар формулярлари, бутловчи буюмларга паспортлар ва этикеткалар (фақат ҲКни тузатишга олиб борганда ёки тузатишдан олиб чиқилганда, ёки ҲК бошқа мулкдорга топширилганида);
— ғайриқонуний аралашув актлари билан боғлиқ фавқулодда ҳолатларда ҲК экипажи ҳаракатлари бўйича йўриқнома.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси ФАнинг маҳаллий йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширувчи ҲКларига (*) белгили ҳужжатлар шарт эмас.
Эксплуатант ўзининг эксплуатациясида бўлган ҲКлар ҳар бир тури ва модификацияси учун парвозга етарли бўлган ёнилғини аниқлаш методикасини ишлаб чиқади ва ПАҚга қўшиб қўяди.
Парвоз учун ёнилғи миқдорини аниқлаш услубиёти ҲК УҚЙ мувофиқ эксплуатация шароитлари учун ишлаб чиқилади.
Парвоз учун ёнилғи миқдорини аниқлаш услубиётини ўз ичига олувчи, эксплуатант ПАҚ яна қуйидагиларни ўз ичига олади:
д) автоматлаштирилган ҳисоблаш натижасида олинган парвоз ишчи режаси намунаси, унинг шу каби ёнилғи бўйича таркиби баёни.
Бортида 2-бандга мувофиқ аниқланадиган, ёнилғининг талаб этиладиган миқдоридан кам ёнилғи билан учиш тақиқланади.
Парвоз йўналиши бўйлаб, белгиланган аэродромда ва захира аэродромида шунингдек, белгиланган аэродром ва захира аэродромгача бўлган масофадаги аэронавигация, метеорология ҳолатидан келиб чиқиб, лозим ҳолларда ҲК командири қарорига мувофиқ талаб этиладиган ёнилғи миқдори кўпайтирилиши мумкин.
Умумий ҳолатларда ҲК двигателларини ёқишдан олдин ҲК бортидаги ёнилғи ёнилғининг талаб этиладиган миқдорини (Q тал.эт) шунингдек, ҲК командири томонидан парвозга ёнилғини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда (Q ҲКК) командир захирасини ўз ичига олади.
Экипаж, агар ҲК бортида қуйидагиларни ўз ичига олувчи, талаб этиладиган (Q тал.эт) ёнилғи миқдори бўлса, парвозни бошлаши мумкин:
а) ижро старти бошлангунга қадар, аэродромнинг жой шароитларини инобатга олиб ёқиш ва бошқарувни (Q бошқ);
Йўналиш ёнилғиси (Q йўналиш) учишдан белгиланган аэродромда (пункт) қўнгунига қадар бўлган парвозни таъминлаши шарт. Йўналиш ёнилғиси двигателларнинг ўртача ишлаш коэффициентини инобатга олиб ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) ҲК тезлик олиши бошланишидан то денгиз сатҳидан 450 метр баландликка учиб чиққунигача аниқланадиган учиш ёнилғиси (Q учиш);
б) аэродром даражасидан 450 метр баландликдан берилган эшелон/парвоз баландлигигача аниқланадиган баландликни эгаллаш ёнилғиси (Q бэг);
в) берилган эшелонни/баландликни эгаллашдан то пастлашгунгача аниқланадиган горизонтал парвоз ёнилғиси (Q гп). Парвоз баландлиги зинапоясимон ўзгартириладиган йўналишларда баландликни ўзгартириш қисмларида сарфланган ёнилғи Q гп.га қўшилади;
г) пастлашни бошлаш пайтидан белгиланган аэродромда қўнишга киришнинг бошлағич босқичи назорат нуқтаси (IAF) учун белгиланган баландликни эгаллашгача аниқланадиган пастлаш учун ёнилғи (Qпш);
д) белгиланган аэродромда қўнишга киришнинг бошлағич босқичи назорат нуқтасига (IAF) киришдан УҚЙга қўнишгача аниқланадиган қўнишга кириш ёнилғиси (Qқш).
Захира ёнилғиси (Q зё) ўз ичига аэронавигация (Q АЁЗ), ёнилғининг компенсация захираси (Q НҚЗ) ва қўшимча ёнилғи (Q қё) олади ва қуйидагича аниқланади:
Эслатма: қўшимча ёнилғи миқдори (Q қё) ўз ичига (Q ҲКК) ва/ёки (Q алҳ) олади ва эксплуатант томонидан белгиланган йўналишлар бўйича парвоз учун захира ёнилғи таркибига киради. (Q ҲКК) ва (Q алҳ) ёнилғи миқдори ҲК конкрет тури ва модификацияси, йўналиш ва парвоз шароитлари учун эксплуатант ПАҚда белгиланади.
Аэронавигация ёнилғи захираси парвоз ҳар қандай эҳтимолий режасидан четлашиш ҳолатлари (момақалдироқларни айланиб ўтиш, берилган йўлдаги чизиқни ушлаб туришдаги хатоликлар, парвоз эшелони ўзгариши, кутиш ҳудудидаги парвоз, захира аэродромига кетиш ва бошқалар учун). Учгунга қадар ҳисобланган парвоз траекториясидан четга чиқишнинг барча эҳтимолий ҳолатларини кўра билиш иложи бўлмаганлиги туфайли, Q АЁЗ қуйидаги вариантлардан бирида учиш тўғрисида қарор қабул қилинганда энг ёмон ҳолат учун аниқланади:
ҚҚҚБ захира аэродромга/белгиланган аэродром МБП кетиш билан учиш тўғрисида қарор қабул қилинганида аэронавигация ёнилғи захираси ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) белгиланган аэродром ҚҚҚБ/МБПдан захира аэродромга парвознинг белгиланган баландлиги/эшелонигача ёнилғи (Q бер.за);
б) берилган эшелон/баландлик эгалланган пайтидан пастлаш бошлангунга қадар горизонтал парвоз учун ёнилғи (Q гп.за);
в) пастлаш пайти бошланишидан захира аэродромдаги қўнишга киришнинг бошлағич босқичи назорат нуқтасига (IAF) белгиланган баландликни эгаллагунча ёнилғи (Q пш.за);
г) аэродром устида кутиш ҳудуди айлана баландлигида ёки кутиш айланаси баландлиги белгиланмаганида 450метр баландликда, парвоз тезлигида 30 мин парвоз этиш учун етарли бўлган ёнилғи (Q 130).
ҚҚҚБ захира аэродромига/МБП белгиланган аэродромга кетишда аэронавигация захира ёнилғиси қуйидагича аниқланади:
1. Ёнилғи миқдори (Q t30) ҲК конкрет тури ва модификацияси учун доимий миқдор ҳисобланади ва эксплуатант ПАҚда кўрсатилади. Бу ёнилғи нафақат захира аэродромида ҳаракатланиш учун, балки белгиланган аэродромгача мўлжалланган парвоз траекториясидан оғиш ҳолатида ва захира аэродромига парвоз чоғида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Захира аэродромга кетиш чегарасини ҳисобга олиб ёки захира аэродромисиз учиш тўғрисида қарор қабул қилинганида аэронавигация ёнилғи захираси ҲК белгиланган аэродромга учиб келганидан кейин стандарт атмосфера шароитларида, айланиш баландлигида кутиш тезлигида 60 дақиқа давомида парвоз этишни таъминлаши шарт, яъни, Q АЁЗ = 2 x Q t30. Бунда кетиш чегараси шундай аниқланиши керакки, захира аэродромига учиб келганда кутиш ҳудудида айланиш баландлигида ёки агар айлана баландлиги белгиланмаган бўлса аэродром устида 450 метр баландликда 30 дақиқа давомида парвоз тезлигида парвоз этиш учун етарлича миқдорда ёнилғи мавжуд бўлсин.
Эслатма: белгиланган аэродром ҚҚҚБ/МБПдан парвоз, чегарадан захира аэродромга кетиш (қайтиш) учун талаб этиладиган ёнилғи миқдори қарама-қарши эсадиган шамол тезлигини инобатга олиб, йўл-йўлакай эсадиган шамолда эса штиль бўйича ҳисобланади.
Аэронавигация ёнилғи захираси ҲК ПФҚ инобатга олган ҳолда ҳисобланади ва ҳамма ҳолатларда ҳам қуйидагидан кам қилиб ўрнатилмайди:
АЁЗ миқдори тўғрисида қарор ҲК командири томонидан парвоз йўналишида, белгиланган аэродромда ва захира аэродромлардаги аэронавигация, метеорология ҳолати ва белгиланган аэродром ва захира аэродромгача масофани инобатга олиб чиқарилади.
Ёнилғининг компенсация захираси эксплуатант томонидан ҲК ПФҚ талаблари ва ҳақиқий ёнилғи сарфи ҳисобланганидан оғишини инобатга олиб белгиланади, аммо ҳамма ҳолатларда ҳам йўналиш ёнилғиси миқдорининг 3 фоизидан кам бўлмаслиги лозим
ETOPS бўйича, Арктика ва Антарктидада парвозлар бажарилаётганида, шунингдек бошқа ҳолатларда қўшимча ёнилғи тегишли қўлланмалар талабларига мувофиқ эксплуатант ПАҚсида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Парвоз ёнилғиси миқдорининг автоматлаштирилган ҳисоби двигателларнинг тавсия этилган ишлаш режимлари учун ҲК ПФҚ асосида амалга оширилади ва қуйидагиларни инобатга олиши зарур:
г) учиш амалга ошириладиган, белгиланган ва захира аэродромларида рухсат этилган максимал учиш ва қўниш массалари бўйича чекловлар.
а) агар конкрет парвоз учун талаб этилса ва автоматлаштирилган ҳисобда инобатга олинмаса, қўшимча ёнилғи қўшиш;
б) ҳисобланганидан фарқ қилувчи парвоз тартибини ушлаб туриш тахмин қилинса, ёнилғи миқдорини аниқлаштириш;
г) яқинлашишнинг тахминий йўналишини ва қўнишга кириш тартиботини ҳисобга олиб, белгиланган аэродромда қўнишга кириш учун (Q қш) ёнилғи миқдорини аниқлаштириш лозим
Авиация ишларини бажаришга мўлжалланган авиация техникасининг вақтинчалик аэродромда қўриқлаш тартиби аниқланганлиги.
Ёғингарчилик ёғганида учиш майдони шакли, ўлчамлари, грунт ва қопламаси, унинг эксплуатацияга яроқлилиги, учиш йўлкалари юзасининг ҳолати.
Берилган магнит йўл бурчаклари (БМЙБ) ва аэродромдан (қўниш майдончаси) энг яқин захира аэродромигача масофа.
Ҳақиқий кўришни аниқлаш учун танланган мўлжалларнинг жойлашуви, шамол параметрларини аниқлаш учун флюгер ёки конуст.
Шартли текислик қиялигининг максимал бурчаги ( вақтинчалик аэродром, қўниш майдончаси чегарасидан 50м узоқликда 1:50дан ошмаслиги, ундан нарида 1:30).
УҚЙ ҳар бир йўналиш учун турли турдаги ҲК учиб қўниши учун вақтинчалик аэродром, қўниш майдончаси минимумлари.
Жой рельефининг қисқача таърифи, қўшимча аэродром, қўниш майдончаси ҳудудида ва унга яқинлашишдаги табиий ва сунъий тўсиқлар, уларнинг маркировкаси қўшимча аэродром, қўниш майдончасига нисбатан баландлиги, шунингдек схемада — чизмаларда жойлашуви (азимут, узоқлашув).
Қайта ишлашга ажратилган майдонларнинг жойлашган ўрни, рельефи, конфигурацияси. Уларда тўсиқлар мавжудлиги ва тўсиқларнинг тавсифи, уларнинг ер участкаси режасида жойлашган ўрни.
АКИга авиация электр алоқасини ташкил этиш, электр алоқа сетлари ва йўналишлари рўйхати, уларнинг мақсади; радиоалоқа ҳар бир сети (йўналиш) учун частоталар, корреспондентлар позивнойлари; радио алоқа сетлари ва йўналишлари иш вақти; радио алоқа сети орқали метео маълумот узатиш вақти; МВ ва ДКМВ диапазонларида КДП АКИ эга ҲК билан (ишлаш баландлиги ва ундан юқорида), шунингдек АКИ таянч базалари билан парвозда ва ишчи аэродромда бўлган вақтда, радио алоқа ўрнатиш хусусиятлари.
Аэродром, қўниш майдончаси бўйлаб одамлар, ҲК, аэродром-техник ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тартиби.
Синф | Максимал учиш массаси, т. | |
самолётлар | вертолётлар | |
1. | 75 ва ундан юқори | 10 ва юқори |
2. | 30 дан 75 гача | 5 дан 10 гача |
3. | 10 дан 30 гача | 2 дан 5 гача |
4. | 10 гача | 2 гача |
ҲК тоифа | Таснифлаш тезлиги (км/соат) | ҲК турлари |
А | 169 дан кам | Ан-2, Ан-28, Л-410, веpтолётлар |
В | 169—223 | Як-40, Як-42, Ан-24, Ан-26, Ан-30, Ан-72, Ан-74, Ил-114, Rj-85 |
С | 224—260 | Ил-76, А-310, Б-757, Ан-32 |
D | 261—306 | Ил-18, Ил-62, Ил-86, Ил-96, Ту-134, Ту-154, Ту-204, Ан-12, Ан-124, Б-767 |
Е | 307—390 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жой | Парвоз тезлиги (ускуналар бўйича км/с) | ВПҚ бўйича парвозларнинг минимал шартлари | ||
Рельефнинг энг баланд нуқтасидан булутлар пастки чегарасининг баландлиги, метр | Кўриш имконияти, метр | ҲКдан булутларнинг пастки чегарасигача бўлган оралиқ масофа, метр | ||
Учиш ва қўниш ҳудудида | ||||
Текислик ва тепаликли | 300 ва ундан кам | 150 | 2000 | 50 |
300дан юқори | 300 | 5000 | 100 | |
тоғли | 550 ва ундан кам | 300 | 5000 | 100 |
Ҳаво трассалари ва белгиланган йўналиш бўйича яқинлашиш ҳудудида | ||||
Текисликли, тепаликли ва сувли ҳудуди | 300 ва ундан кам | 150 | 2000 | 50 |
300 дан юқори | 300 | 5000 | 100 | |
Рельефининг абсолют баландлиги 2000 м ва ундан кам бўлган тоғли | Парвоз тезлигидан қатъи назар | 400 | 5000 | 100 |
– 2000 м ошиқ | 700 | 10000 | 100 | |
Соғлиқни сақлаш, қидирув-қутқарув, авария-қутқарув ишларини бажарувчи ташкилотларни хизмат қилиш ва тайёргарлик парвозлари | ||||
Текис, тепалик ва сувли ҳудуди | 300 ва ундан кам | 100 | 1000 | 50 |
тоғли | 400 | 2000 | 100 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҲК тоифа | УҚЙ остонасидан минимал радиус (R), км | ВЗПда максимал тезлик, км/с |
А | 3,12 | 185 |
B | 4,90 | 250 |
C | 7,85 | 335 |
D | 9,79 | 380 |
E | 12,82 | 445 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вариантлар | Белгиланган аэродромда | Белгиланган аэродромгача ҳисоб-китоблар бўйича парвоз вақти | Учиб борилиши белгиланган аэродром ҚҚҚБ билан таъминланадиган захира аэродромлари миқдори | |
Ҳақиқий об-ҳаво (БҚЧБ, УҚЙ кўриш имконияти, шамол) | Прогноз билан белгиланган минимумнинг ўзаро мутаносиблиги (учиб келиш вақтига) | |||
1. | Белгиланган минимумдан паст | Прогноз қилинаётган об-ҳаво минимумдан паст | 2 соатгача 2 дан 5 соатгача | 1 2 ёки 1* |
2. | Ҳақиқий об-ҳаводан қатъи назар | Прогноз қилинаётган об-ҳаво минимумдан паст эмас | 1 соат ва ундан ортиқ | 1 |
3. | Ҳақиқий об-ҳаводан қатъи назар | Прогноз қилинаётган об-ҳаво минимумдан паст | 5 соатдан ортиқ | 2 ёки 1* |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Парвоз тезлиги (ускуналар бўйича), км/ соат | Хавфсиз парвоз баландлиги (ҳақиқий), метр | |
УПҚ бўйича | ВПҚ бўйича | |
Учиш ва қўниш ҳудудида* | ||
300 ва ундан кам | 300 | 100 |
300 дан ортиқ | 200 | |
Яқинлашиш ҳудудида, ҳаво трассалари, МҲЙ ва белгиланган йўналишлар бўйича: а) сув ҳудуди, текислик ва тепаликли жойлар устидан | ||
300 ва ундан кам | 300 | 100 |
300 дан ортиқ | 200 | |
б) рельефининг абсолют баландлиги 2000 м ва ундан кам бўлган тоғли жойларда | ||
Парвоз тезлигидан қатъи назар | 600 | 300 |
в) рельефининг абсолют баландлиги 2000 м ва ундан ортиқ бўлган тоғли жойларда | ||
Парвоз тезлигидан қатъи назар | 600 | 600 |
Соғлиқни сақлаш ташкилотлари, қидирув-қутқарув, авария-қутқарув ишлари ва уларга тайёргарлик парвозларига хизмат кўрсатиш бўйича шошилинч парвозлар | ||
300 ва ундан кам | 600 | 50 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жой рельефи характери | Парвознинг йўл қўйиладиган минимал баландлиги (хавфсиз), метр | Бериладиган парвоз баландликлари диапазони, метр |
Текислик, тепаликли, ўрмонли ва 25 км радиусда рельеф баландлиги 200 метргача ўзгариб турувчи (алоҳида тепаликларни ҳисобга олмаганда) тоғ текислиги | 25 | 25—50 |
Тепаликли ва 25 км радиусда рельеф баландлиги 500 метргача ўзгариб турувчи тоғ текисликлари | 50 | 50—75 |
25 км радиусда рельеф баландликлари 500 метрдан юқорига ўзгариб турадиган кесишган тоғли жой | 75 | 75—100 |
Абсолют баландлиги 2000 метрдан баланд бўлган жой | 100 | 100—130 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жойларнинг шароитлари Суратга олиш парвозларининг турлари | Булутнинг ҳақиқий баландлиги, метр | Горизонтал кўриниш, км | Шамол тезлиги, м/с |
Текислик ва тепаликли жойлар: Қидирув-суратга олиш парвозлари | 200 | 5 | 10 |
Аэро суратга олиш парвозлари | 200 | 5 | 10 |
Аэро кўриниш парвозлари | 150 | 3 | 10 |
Тоғли жойлар: Суратга олиш парвозларининг барча тоифалари учун | 400 | 6 | 10 |
Баланд тоғли жойлар (2000 м дан юқори): Суратга олиш парвозларининг барча тоифалари учун | 700 | 10 | 10 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жой | ВПҚ бўйича парвозларнинг минимал шароитлари | |||
Хавфсиз парвоз баландлиги (ҳақиқий), м | Рельефнинг энг баланд нуқтасидан булутлар пастки чегарасининг баландлиги, м | Кўриниш, м | ҲКдан булутларнинг пастки чегарасигача бўлган вертикал оралиқ масофа | |
Текислик ва тепаликли | 100 | 150 | 2000 | 50 |
300 | 400 | 5000 | 100 | |
Ташқи илгичларда юк билан парвозни бажариш | ||||
Текислик ва тепаликли | 150 | 200 | 2000 | 50 |
Рельефининг абсолют баландлиги 2000 м ва ундан паст тоғли | 300 | 400 | 5000 | 100 |
Рельефининг абсолют баландлиги 2000м ва ундан баланд | 600 | 700 | 10000 | 100 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жой | Парвозларнинг хавфсиз баландлиги (ҳақиқий), метр | Рельефнинг энг баланд нуқтасидан булутлар пастки чегарасининг баландлиги, метр | Кўриниш, метр | |||
Кундузи | Кечаси | Кундузи | Кечаси | Кундузи | Кечаси | |
Текислик ва тепаликли | 50 | 400 | 100 | 450 | 1000 | 4000 |
Тоғли | 300 | - | 400 | - | 2000 | - |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.