Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Этил спиртининг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 31 июлдаги 159-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатни синовдан ўтказиш ва тайёр маҳсулотлар омборхонасига топшириш тартибини белгилайди.
Ишлаб чиқарилган этил спирт — ректификатни стандарт талаблари асосида синовдан ўтказиш учун корхонанинг моддий жавобгар шахси томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ икки нусхада тўлдирилган билдиришнома лаборатория мудирига тақдим этилади. Билдиришноманинг бир нусхаси корхонанинг моддий жавобгар шахсида сақланади.
5. Лаборатория мудири корхона моддий жавобгар шахси тақдим этган билдиришномани мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ иш дафтарига рўйхатга олиб боради. Иш дафтари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.
Намуналарнинг синовдан ортган қисмининг сақлаш муддати ўтгандан сўнг уларни ишлаб чиқариш жараёнига қайтарилиши лаборатория мудири томонидан амалга оширилади. Этил спирт — ректификатни корхонага қайта топшириш мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шакл бўйича этил спирт — ректификатни ишлаб чиқарувчи корхонага қайтариб топшириш дафтарида қайд этилади. Иш дафтари «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.
19. Тайёр маҳсулотлар омборхонасига қабул қилинган этил спирт — ректификат мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ омборхона мудири томонидан иш дафтарида қайд этилади ва уларнинг ҳисобини олиб боради. Иш дафтари корхона раҳбари ва ҳисобчиси томонидан белгиланган тартибда имзоланган, муҳрланган, рақамланган ҳамда тикилган бўлиши лозим.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси
«_________________________» очиқ акциядорлик жамияти томонидан 200__ йил «____» ______________ ишлаб чиқилган ректификатланган этил спиртидан №__________сонли намуналар танлаш
ДАЛОЛАТНОМАСИ


Мен (Биз), Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси лабораториясининг мутахассиси(лари) ________________________________
«____________________________________» очиқ акциядорлик жамиятининг 200__ йил _____________ «____» ______-сонли «Билдиришнома»сига асосан __________________________________________________________________ иштирокида, корхонанинг __________________________________ бўлимида спиртнинг тайёр маҳсулотлар омборхонасига топширилишидан олдин маҳсулотлар сифатини акс эттирувчи тўпларидан ________________________
___________________________________________ стандартлар талабларига мослигини лабораторияда текшириш мақсадида намуналар танлаб олдик:

Текшириладиган маҳсулот намуналари Стандарт белгиланиши Ўлчов бирлиги Тўпдаги сони Ишлаб чиқариш санаси Намуналар
ташқи кўрик синов учун

Қўшимча маълумотлар: ______________________________________________ ___________________________________________________________________
Корхона раҳбариятига: синов тугагунча ёки хулоса берилмагунча намуналар танланган маҳсулот тўпини омборхонага расмийлаштириш тақиқланади.

Лаборатория мутахассиси (лари)


________________________


Корхона вакили (лари):


________________________

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекция


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Давалкоголинспекциянинг лаборатория мудири
_________________________
(Муҳр) «_____»____________2007 й


Корхона номи: ______________________________________________________
___________________________________________________________________

(Корхона томонидан берилган «Билдиришнома»нинг тартиб сони ва санаси)

Ишлаб чиқилган этил спирт — ректификатнинг намунасини танлаш далолатномаси 200___ й «____» ______________ ____-сонли.
___________________________________________________________________

(маҳсулот тури)

___________________________________________________________________

(маҳсулот миқдори, далда)


Синов натижалари баённомаси №___

Маҳсулот учун стандарт ________________________________
Синов учун стандарт ___________________________________
Физик-кимёвий кўрсаткич номи Стандарт талаби Синов натижалари
Этил спиртининг ҳажмий улуши, %, кам эмас
Сульфат кислота билан тозалигини синаш
20оС ҳароратда оксидланишни синаш, кам эмас (дақиқа)
Сувсиз спиртдаги (сирка альдегидига қайта ҳисобланганда) альдегидларнинг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас
Сувсиз спиртдаги (изоамил ва изобутил спирт аралашмаларига (3:1) қайта ҳисобланганда) сивуш мойининг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас
Сувсиз спиртдаги (сирка — этил эфирига қайта ҳисобланганда) эфирларнинг массавий улуши, мг/дм3, кўп эмас
Сувсиз спиртга қайта ҳисобланганда метил спиртининг ҳажмий улуши, %, кўп эмас
Сувсиз спиртдаги (СО2-сиз) озод кислоталарнинг массавий улуши, кўп эмас, мг/дм3
Таркибида фурфурол

_____________ намуналар стандарт талабаларига жавоб беради (бермайди) синов ўтказган лаборатория мутахассиси ____________
(имзо)

____________________________________

(исми, фамилияси ва отасининг исми)

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан