Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорига мувофиқ буюраман:
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси, 2004 й., 1-5 сон, 10-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги 256-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 355-модда) мувофиқ ахборот ресурслари қимматини экспертизасини ўтказиш ва архив нусхаларини яратиш, шунингдек уларни республика давлат архивларига сақлаш учун топшириш тартибини белгилайди.
2. Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низом»га мувофиқ МЭК ёки ЭКнинг хулосаси асосида ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига киритилган корхоналар, ташкилотлар, муассасаларга (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) мўлжалланган.
ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низом»га мувофиқ ҳужжатларни (кадастрлар, регистрлар, шунингдек норматив, маълумот-услубий ва бибилиографик маълумотлар базалари) доимий сақлаш ҳуқуқи берилган расмий маълумотлар базалари ва банклари;

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан