16.10.2000 йилдаги 400-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
 LexUZ шарҳи
«Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарори бажарилишини таъминлаш, мазмунан янги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини замон талаблари асосидаги давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўқув жараёни
РЕЖАСИ


Ўқув фанлар

Жами
соатлар

Соатларнинг курслар
бўйича тақсимоти

1

2

3

I.

Умумтаълим фанлари

1.

Нутқ маданияти ва давлат тилида иш
юритиш

40

40

2.

Она тили ва адабиёт

120

120

3.

Хорижий тиллар

250

100

70

80

4.

Рус (ўзбек) тили

120

80

40

5.

Тарих

160

80

60

20

6.

Математика

190

120

50

20

7.

Информатика ва ахборот технологиялари

130

80

50

8.

Физика. Астрономия

190

140

50

9.

Кимё

80

80

10.

Биология

80

80

11.

Амалий география

40

40

12.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

140

60

80

13.

Жисмоний тарбия

160

80

40

40

14.

Маънавият асослари

40

40

15.

Фалсафий фанлар:

80

— Шахс ва жамият

30

— Диншунослик

20

— Эстетика

30

16.

Оила психологияси

30

30

17.

Ҳуқуқшунослик

40

40

18.

Ўзбекистон Конституцияси

40

40

19.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар

40

40

20

Иқтисодиёт асослари

40

40

Жами:

2010

1190

480

340

II.

Чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар (Таълим йўналишлари бўйича)

Жами:

1680

220

840

620

III

Қўшимча чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар
(рус (ўзбек), хорижий тиллар, информатика ва ахборот технологиялари ва махсус фанлар)

Жами:

628

50

150

428

Давлат аттестацияси

72

72

Ҳафталик юклама

36 — 3836 — 3836 — 38

Таълим муассасаси ихтиёридаги соат

80302030

ҲАММАСИ:

4470

1490

1490

1490

Ўқув жараёни
РЕЖАСИ

Бўлимлар номи

Соатлар
миқдори

Соатларнинг курслар
бўйича тақсимоти

1

2

3

I.

Умумтаълим фанлари

1.

Нутқ маданияти ва давлат тилида иш
юритиш

40

40

2.

Она тили ва адабиёт

120

120

3.

Хорижий тиллар

250

100

70

80

4.

Рус(ўзбек) тили

120

80

40

5.

Тарих

160

80

60

20

6.

Математика

190

120

50

20

7.

Информатика ва ахборот технологиялари

130

80

50

8.

Физика. Астрономия

190

140

50

9.

Кимё

80

80

10.

Биология

80

80

11.

Амалий география

40

40

12.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик

140

60

80

13.

Жисмоний тарбия

160

80

40

40

14.

Маънавият асослари

40

40

-

15.

Фалсафий фанлар:

80

— Шахс ва жамият

30

— Диншунослик

20

— Эстетика

30

16.

Оила психологияси

30

30

17.

Ҳуқуқшунослик

40

40

18.

Ўзбекистон Конституцияси

40

40

19.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар

40

40

20

Иқтисодиёт асослари

40

40

Жами:

2010

1190

480

340

II.

Касбий таълим фанлари (умумкасбий ва махсус фанлар)

1000

150

350

500

III.

Ўқув амалиёти

660120280260
IV.

Ишлаб чиқариш амалиёти

648360288
Давлат аттестацияси

72

72

Жами:

4390146014701460
Ҳафталик юклама

36 — 38

36 — 38

36 — 38

Таълим муассасаси ихтиёридаги соат

80

30

20

30

Ҳаммаси:

4470149014901490
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2.6.1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/821/3833-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фаннинг номи Ўзлаштирилиши зарур бўлган билим, малака ва кўникмалар
1.1. Она тили ва адабиёти Она тили:




















она тилининг ижтимоий-маданий ҳаётдаги мавқеини, ўзбек адабий тилининг тарихий тараққиётини билиш;
ўзбек адабий тилининг талаффуз меъёрлари, асосий имло қоидаларини билиш ва нутқий фаолиятда қўллаш;
она тилидан эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва бойитиш;
она тилининг лисоний бойлиги ва хусусиятига оид билимларни чуқур ўзлаштириш, ўзбек адабий тилида сўзлаш ва ёзиш малакаларини эгаллаш;
она тили ифода воситаларининг имкониятларини билиш ва амалда улардан тўғри фойдаланиш;
нутқ услубларининг хусусиятларини фарқлаш ва нутқий вазият талабига кўра тил воситаларини ўринли қўллай олиш;
сўз таркиби, маъноси, ясалиши ва морфологик қурилишини таҳлил қилиш кўникмаси ҳамда малакасига эга бўлиш;
мустақил фикрлаш асосида турли тузилиш ва мазмундаги гапларни туза олиш ва уларни синтактик таҳлил қилиш;
она тилида ўз фикрларини лўнда ва равон ифодалай билиш, нутқ мавзусининг мазмуни ва мақсадини асосли далиллар билан баён эта олиш;
турли нутқ мавзуларида мустақил равишда матн ярата олиш, матнни кенгайтириш, қисқартириш ва ижодий ўзгартириш йўлларини билиш;
ёзма ишлар ва иш қоғозларини ёзишда она тилининг имло ва пунктуацион меъёрларига амал қилиш.
Адабиёт:
миллий ва умумбашарий қадриятларни улуғлашда бадиий адабиётнинг ижтимоий вазифасини англаш;
ўзбек адабий-бадиий меросининг жаҳон адабиёти тараққиётига қўшган ҳиссасини билиш;
бадиий асарни ғоявий-бадиий жиҳатдан баҳолай билиш, ёзувчининг ҳаётга муносабатини, уни ифодалашда тилнинг бадиий тасвирий воситаларидан фойдаланиш маҳоратини фарқлай олиш;
ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини ифодали ўқиш, шарҳлаш, жанр хусусиятларини билиш;
ХХ аср ўзбек адабиётининг шаклланиши ва ривожланиш тамойилларини билиш;
ўрганилаётган асарнинг бадиий-эстетик аҳамиятини тушуниш ва таҳлил қила олиш;
асар қаҳрамонлари ҳақида мустақил ва ижодий фикрлай олиш, уларга тавсиф бера билиш, бадиий асарнинг моҳияти ва бадииятини ёритувчи реферат, иншо ёза олиш;
асар қаҳрамонларини умуминсоний ва миллий қадриятлар нуқтаи назаридан мустақил баҳолай олиш;
ўзбек адабиётининг жаҳон адабиётлари билан ўзаро алоқасини билиш.
1.2. Рус тили
ва адабиёти:
Рус адабиёти:
















знать и различать художественные произведения и их место в общем развитии мировой литературы;
знать общественную роль художественной литературы, ее значение, связь с характерными особенностями эпохи;
знать критерии идейно-художественной оценки литературных произведений, своеобразие использования писателем разнообразных художественно-изобразительных средств языка;
знать особенности композиции и системы образов изучаемых произведений;
знать тематическое, конкретно-историческое и общечеловеческое значение характеров главных действующих лиц произведений;
знать признаки понятий: художественного образа, литературный характер, тип, народность литературы, литературные направления;
знать взаимодействие русской и узбекской литератур, русской литературы с другими видами искусств, род, жанр, основные системы стихосложения.
Рус тили:
знать теоретические основы школьного курса русского языка;
знать и активно владеть лексико-грамматическим материалом, соотнесенным с основными темами;
различать и использовать в речи языковые средства, отражающие специфику каждого функционального стиля, владеть разговорным литературным языком;
уметь использовать выразительные средства русского языка;
владеть умениями и навыками морфологического разбора частей речи и синтаксического разбора предложений различного уровня;
владеть всеми уровнями речевой деятельности, отбирать наиболее существенные факты и сведения для раскрытия темы и основной идеи высказывания;
строить высказывания в определенном стиле;
уметь правильно сформулировать свою мысль, приводить необходимые доказательства, делать выводы, обобщения;
уметь оформлять письменные работы с соблюдением орфографических и пунктуационных норм.
2. Рус (ўзбек)
тили
Рус тили:















иметь коммуникативно-речевые знания и навыки по основным видам речевой деятельности (аудирование, говорение, чтение, письмо) и навыки деятельности с языковым материалом (фонетика, орфоэпия, лексика, грамматика, орфография, синтаксис);
владеть базовыми коммуникативно-речевыми знаниями, умениями и навыками в соответствии с основными сферами общения (обиходно-бытовая, учебная, общественно-политическая, социально-культурная профессионально-ориентированная), типовыми жизненными ситуациями;
владеть диалогической и монологической формами общения;
знать особенности официально-делового, научного, публицистического и художественного стилей речи;
знать и владеть языковыми средствами выражения обобщенных типов семантики высказывания, а также формулами речевого общения;
усвоить и уметь правильно использовать дополнительный (потенциальный) словарь, довести лексический багаж до 1200 единиц.
Ўзбек тили Давлат тили:
турли нутқий вазиятларда давлат тилида эркин мулоқотга кириша олиш;
ўз оиласи, ўқиши, турар жойи, қизиқишлари тўғрисида мустақил фикрлаш асосида суҳбатлаша олиш;
нутқий фаолиятга киришиш учун зарур бўлган фонетик, лексик, грамматик билимларни мустаҳкамлаш ва улардан ўринли фойдаланиш;
Ўзбекистон, унинг бойликлари, табиати, миллий қадриятлари тўғрисида савол-жавоб қила олиш;
нутқ мавзуларига оид матнларни рус тилидан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан рус тилига эркин таржима қилиш;
ўқилган ва тингланган матн, кўрилган расм, тасвир асосида кичик ҳикоя тузиш ва баён ёза олиш;
Давлат тилини мукаммал билиш ва унда ҳужжат юритиш малакаларига эга бўлиш;
Ўзбекистон тарихи, миллий адабиёт намуналаридан парчаларни ўқиш, мазмунини сўзлаб бериш, ёдлаш;
кундалик турмуш ва ўқиш фаолиятида қўлланадиган иш қоғозларини ёза олиш;
3. Хорижий тиллар Лингвистик компетенция
а) нутқий компетенция (В1 ва В1+)
Тинглаб тушуниш:
(В1) оммабоп таниш мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади;
касб-ҳунарга оид мавзулардаги аниқ норматив нутқнинг асосий маъноларини тушуна олади;
шахсий қизиқиш ёки касбга оид кундалик воқеалар ва дастурлар ҳақидаги телерадио янгиликлар секин, равон гапирилганда уларнинг асосий мазмуни ва ғоясини тушуна олади;
батафсил ёзилган йўриқномалар ёки кўрсатмаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;
таниш мавзудаги муҳокамага кириша олади.
(В1+) ўз мутахассислиги доирасидаги яхши тузилган маъруза ёки суҳбатни тушуна олади;
ўз қизиқишлари доирасидаги теле ёки радио дастурлар Интернет манбаларни тинглаб, асосий маълумотларни тушуна олади;
шахсий, ўқиш ёки касбга оид соҳалардаги оғзаки манбаларни тинглаб, ҳам асосий мазмуни, ҳам махсус маълумотларни англай олади;
тил эгаси билан таниш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда унинг аксарият жиҳатларини тушуна олади.
Гапириш:
Диалог:
(В1) саёҳат мобайнида ёки иш жойида вужудга келиши мумкин бўлган аксарият вазиятларда мулоқот қила олади;
таниш, шахсий қизиқишларига оид ёки кундалик мавзуларда суҳбатга тайёргарликсиз кириша олади;
ҳам оммабоп, ҳам касб-ҳунарга оид масалалар бўйича маълумот олади ва беради ҳамда фикр алмаша олади;
кенг миқёсдаги ҳис-туйғулар ва ҳиссиётлар, масалан ғамгинлик, бахтиёрлик, дилхиралик, мамнуният, ҳайратланишни ифода қила олади ва уларга жавоб қайтара олади;
етарли даражада тушунарли тарзда суҳбат ёки муҳокамада қатнаша олади;
саёҳат, харид, банк ва бошқа умумий кундалик ёки меҳнат фаолиятига оид вазиятлардаги юмушларни самарали уддалай олади;
батафсил йўриқлар ёки кўрсатмалар олади ва уларга амал қила олади;
расмий интервьюда, масалан ишга жойлашиш ёки степендия олиш учун бўладиган интервьюда олдиндан кутса бўладиган саволларга жавоб бера олади;
юзма-юз мулоқотда ёки телефон орқали учрашув ёки тадбир вақти ва жойини режалаштира олади;
касб-ҳунарга оид вазиятларда савол-жавоб қила олади.
(В1+) Таниш кундалик ва бошқа умумий мавзуларда маълум даражада ўзида ишонч билан маълумот алмашина олади, маълумотни текшира олади ва тасдиқлай олади;
муаммони тушунтириб бера олади ва уни ҳал қилиш йўлларини таклиф қила олади;
кутилмаган мулоқот вазиятларида иштирок эта олади;
тайёргарликсиз суҳбат ва муҳокамаларни олиб бора олади;
таниш мавзуларда дебатлар ва муҳокамаларда иштирок эта олади;
муҳокамалар жараёнида мавҳум мавзулар ва масалаларда ўз фикрини ифода қила олади;
муҳокама ёки суҳбат мобайнида ўзгалар фикрини шарҳлай олади;
батафсил кўрсатмаларга оид саволларга жавоб бера олади;
саволлар бериб, тегишли шарҳлар келтириб, интервью олиб бора олади;
интервью ёки маслаҳат бериш мобайнида керакли маълумотларни бера олади.
Монолог:
(В1) ихтисосликка оид ёки бошқа таниш мавзуларда қисқа, фикрларни мантиқий боғланган ҳолда тақдимот қила олади;
таниш вазиятлар ва мавзуларни содда тасвирлай олади ва улар ҳақида бевосита ахборот бера олади;
воқеа-ҳодисалар ва тадбирлар тафсилотларини боғлай олади;
орзу-умидлар, хоҳиш-истак ва режаларни тасвирлай олади;
оммага эълон ёки тақдим қилиш жараёнида режалар ёки чора-тадбирларни тасвирлай олади;
содда иборалар ёрдамида масала ёки далил ва сабабларини келтира олади.
(В1+) Оммабоп ёки ихтисосликка оид мавзуда яхши тузилган тақдимот қила олади;
қисқа ҳикоя, мақола ёки муҳокаманинг мазмунини қисқача баён қила олади;
ўз қарашларини тушунарли ва аниқ ифодалай олади.
Ўқиш:
(В1) ихтисослик соҳаларида фактларга асосланган мураккаб бўлмаган матнларни тўлиқ тушуна олади;
кундалик ва асосий касб-ҳунарга оид ҳужжатлардаги, масалан хабарлар, қисқа расмий ҳужжатлардаги тегишли маълумотларни топа олади ва тушуна олади;
газета ва Интернет матнлари ва манбаларнинг тегишли фикрларини тушуна олади;
асбоб-ускуналар ва қурилмаларни ишлатиш ва эксплуатация қилиш бўйича ёзма йўриқномаларни тушуна олади ва уларга амал қила олади;
оммавий матнларнинг муҳокама қилишни назарда тутган ҳолда асосий фикрларини тушуна олади.
(В1+) Каттароқ матнларни ўқий олади, матннинг турли қисмларидан тегишли маълумот йиға олади;
мунозарали матннинг хулосаларини аниқлай олади;
матн мазмунининг асосий ғоясини ажрата олади;
махсус маълумот олиш учун нисбатан катта ҳажмдаги матнларни ўқий олади;
махсус маълумот олиш, тўлиқ тушуниш учун қисқа газета мақолаларини ва интернет матнлари ва бошқаларни ўқий олади.
Ёзиш:
(В1) шахсий ва касб-ҳунарга оид контекстларда қайдлар ва хабарлар ёзиб, уларнинг шошилинчлиги, муҳимлиги ёки зарурлигини ифодалай олади;
норматив форматга асосланган қисқа касб-ҳунарга оид ҳисоботлар ёза олади;
ўз тажрибасига асосланган меҳнат амалиётини ўтаган ҳолда оддий ҳисоботлар ёза олади;
иш жойи билан боғлиқ масалалар ва вужудга келадиган вазиятлар бўйича оддий ҳисоботлар ёза олади;
резюме ва тавсия хатларини ёза олади.
(В1+) Маъруза пайтида ўзи фойдаланиши учун етарли даражада аниқ бўлган қайдлар қила олади;
ўз қизиқишларига тааллуқли мавзуда қисқа, содда эссе ёза олади;
расмий хат, иш юритиш қоғозларини (ариза, розилик хатлари, резюме) ёза олади;
тажриба, фаолият ва тадбирлар ҳақида талабга жавоб бера оладиган ҳисоботларни ёза олади;
лойиҳа иши ҳақида қисқача ҳисобот ёза олади;
ҳикоя ёза олади.
б) Тил компетенцияси (В1 ва В1+)
Фонетик компетенция:
(В1) тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкидлаш мақсадида урғу ва интонациядан тўғри фойдалана олади.
(В1+) Дарак, сўроқ, бўлишсиз, буйруқ гапларда ритм ва интонациядан фойдалана олади;
гапни маъно бўлакларига ажрата олади;
тақдимотлар ва муҳокамаларда таъкид мақсадида урғу ва интонациядан фойдалана олади;
чет тилининг асосий вариантларини ажрата олади.
Лексик компетенция:
(В1) Касб-ҳунарга оид луғат бойлигидан фаол фойдалана олади;
ўз соҳаларида кенг тарқалган халқаро ва турдош сўзларни таний олади ва ишлата олади
ўз ихтисослиги доираси ва ундан ташқарида сўз тузилиши элементларини (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги) таний олади ва тушуна олади.
(В1+) ўз мутахассисли���ига оид лексикани ажрата олади ва қўллай олади;
ўз ихтисослиги доираси ва бошқа соҳаларда сўз тузилиши унсурларини (қўшма сўзлар, префикслар, суффикслар, сўз ўзаги) таний олади ва тушуна олади.
Грамматик компетенция:
(В1) коммуникатив мақсадларда зарур бўладиган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини таний олади ва улардан тўғри фойдалана олади.
(В1+) Коммуникатив мақсадларда керак бўладиган чет тили грамматикасининг барча асосий элементларини ажрата олади ва улардан тўғри фойдалана олади.
4. ТарихЖаҳон тарихи (1914—2000 йй.):















































ХХ аср тарихини даврлаштириш, қисмларга ажратиш ва улар ўртасидаги боғланишларни билиш;
биринчи жаҳон уруши ва давлат тўнтаришлари ҳақида билимларга эга бўлиш;
иккинчи жаҳон уруши ҳақида билимга эга бўлиш, унинг моҳиятини англаш;
1918—1939 йиллардаги Ғарб ва Шарқнинг асосий давлатлари тараққиётини билиш;
1945—2000 йиллардаги дунё тарихини билиш ва олдинги давр билан солиштириб, ўзгаришлар ҳақида хулосалар чиқариш;
икки сиёсий система ўртасида кечган кураш, «совуқ уруш»нинг моҳиятини англаш;
мустабид, тоталитар тузум ҳалокатининг қонуниятли эканлиги ҳақида тушунчага эга бўлиш;
демократик, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг шаклланиш қонуниятлари ва турли мафкуралар курашини билиш;
жаҳон тарихида Ўзбекистоннинг ўзига хос, ўзига мос ўрни ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиш;
Ғарб ва Шарқдаги озодлик ҳаракатлари ҳақида билимларга эга бўлиш ва улардан тегишли хулосалар чиқариш;
мамлакатлар тарихини даврларга бўлиб ўрганишни билиш ҳамда уларни таққослаш;
ғарб мамлакатлари тарихининг ўзига хос хусусиятларини тушунтириб бера олиш;
тарих фанига тегишли ҳар қандай харита, кўргазмали қуроллар, кинофильм ва диафильмлар мазмунини таҳлил қила олиш;
мавзуларни мустақил ўрганиш ва уларни ёзиб олиш малакасига эга бўлиш;
илмий-оммабоп адабиётларни мустақил ўқиш ва хулосалар чиқара олиш;
ижтимоий воқеаларнинг ривожланиш жараёнларини таҳлил қила олиш ва эркин фикр юритиш;
турли илмий-оммабоп мақолаларга, ўз қарашларини ёзма равишда эркин баён қилиш;
ривожланган мамлакатлар тараққиётини ўрганиб, уларнинг тажрибасини маҳаллий шароитга таққослай олиш;
Шарқ давлатлари тарихини даврлаштириш, воқеаларни бир-бирига боғлаб тушунтира олиш;
турли хил ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтира олиш;
мавзуни ўрганишда турли хил қўшимча архив материалларидан фойдаланишни билиш;
хариталарни, схемаларни шарҳлаш, мавзулар бўйича рефератлар тайёрлашни билиш;
мавзулар бўйича мунозаралар ўтказиш малакасига эга бўлиш;
мавзуларни ўрганишда, муаммоли масалаларни ҳал қилишда тўғри йўналишлар топа олиш;
воқеа ва ҳодисаларни баён қилишда диалектик боғлиқликни ва тарихий жараённинг бир бутунлигини ажрата олиш;
инсоният олдидаги умумбашарий муаммолар ҳақида билимларга эга бўлиш.
Ўзбекистон тарихи (1917—2000 йй.):
Туркистонда шўролар истибдодининг ўрнатилиши, Туркистон мухторияти ҳақида билимларга эга бўлиш;
истиқлолчилик, миллий озодлик ҳаракатлари, уларнинг намояндалари ҳақидаги билимларга эга бўлиш;
шўро ҳокимиятининг 20—30-йилларда Ўзбекистонда юритган сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий сиёсатини қиёсий таҳлил қила олиш ва унинг мустамлакачилик моҳиятини англаш;
шўро ҳокимиятининг Ўзбекистонда юритган сиёсий қатағонлик сиёсати ва унинг оқибатларини билиш;
Ўзбекистоннинг иккинчи жаҳон урушидаги иштироки, халқимизнинг фашизмга қарши жангларда ва меҳнат соҳасидаги жасорати ҳақида маълумотларга эга бўлиш;
Ўзбекистон халқларининг шўролар мустамлакачилиги давридаги ижтимоий-сиёсий аҳволи ҳақида билимларга эга бўлиш;
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги учун кураш, мустақиллик Декларацияси ва унинг моҳияти ҳақидаги билимларни эгаллаш;
Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамиятини билиш;
Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлини билиш;
Ўзбекистоннинг байроғи, герби, мадҳияси, Президенти, ташқи алоқаларига доир маълумотларни тўла эгаллаш;
тарихий воқеа ва ҳодисаларни миллий ғоя, миллий истиқлол мафкураси мезонларида таҳлил эта олиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт, сиёсат, мафкурага оид асарларида илгари сурилган ғоялар асосида мушоҳада юрита олиш;
бозор иқтисодиётининг умумий қонуниятларини, бозор иқтисодиёти шароитида мустақил Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг умумий хусусиятлари тўғрисидаги билимларга эга бўлиш;
дунё халқлари олдида турган жаҳоншумул муаммолар, уларни бартараф этиш вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг бу муаммоларни ҳал этиш йўлида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш;
ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг маданий-маънавий тараққиёти ҳақида билимларга эга бўлиш;
Ўзбекистонда демократик давлат қуриш, демократик ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, маънавий қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш тамойилларини билиш;
хариталар устида ишлаш, тарихий воқеалар юзасидан мустақил мулоҳаза юритиш, мунозара ва баҳсларда фикр билдира олиш;
дарслик, қўлланма, тарихий ҳужжат, матн устида ҳамда кўргазмали қуроллар билан мустақил ишлай олиш;
ўз мактаби, кўчаси, қишлоғи, тумани, шаҳрининг ўтмиши, бугунги ҳаёти тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш;
эгаллаган билимларини эркин баён этиш, ўз курсдошларининг фикрларига муносабат билдира олиш;
тарихий билим, кўникма ва эгалланган малакалардан ўз ҳаётида ва жамият муаммоларини ҳал қилишда фойдалана олиш.
5. МатематикаАлгебра ва анализ асослари:
























тўпламлар ҳақида дастлабки тушунчаларга эга бўлиш;
тўпламларнинг берилиш усулларини, бўш тўплам, қисм тўплам, тўпламлар бирлашмаси, кесишмаси, айирмаси, чекли, чексиз тўпламларни билиш;
ихтиёрий ва мавжудлик кванторларини билиш ва уларни математи� фикрларни ёзишда қўллай олиш;
чекли ўнли, чексиз ўнли, даврий, даврсиз касрлар, рационал, иррационал, ҳақиқий сонлар ҳақида билимларга эга бўлиш;
асосий сонли тўпламлар (натурал, бутун, рационал, иррационал, ҳақиқий сонлар)ни билиш;
сонли кесмалар, очиқ, ёпиқ интерваллар ҳақида тушунчаларга эга бўлиш, ҳақиқий сонлар устида амаллар бажаришни, ҳақиқий соннинг модули, унинг асосий хоссаларини билиш;
комплекс соннинг таърифи, мавҳум бирлик, комплекс сонларнинг тенглиги, комплекс сонлар устида амаллар бажаришни, комплекс соннинг геометрик маъносини, комплекс сондан квадрат илдиз чиқаришни билиш;
бутун рационал ифодаларнинг каноник кўринишини, Безу теоремаси, кўпҳадни икки ҳадга бўлишни (Горнер схемаси), рационал алгебраик ифодаларни айнан алмаштиришни бир ўзгарувчили рационал тенглама ва тенгсизликларни ечишни, тенглама ва тенгсизликларни ечишнинг асосий усулларини билиш;
Ал Хоразмийнинг «Ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида»ги китобининг қисқача мазмунини билиш;
икки ўзгарувчили тенгламанинг геометрик маъносини билиш, тенгламалар системасига оид мисолларни еча олиш;
математик индукция ҳақида тушунчага эга бўлиш, математик индукция усулидан фойдаланиб, баъзи айният ва тенгсизликларни исботлай олиш;
функцияга оид терминлардан тўғри фойдаланиш ва тушуниш, функциянинг аниқланиш, ўзгариш (ўсиш ва камайиш) соҳаларини топа олиш;
функциянинг берилиш усулларини билиш, функциялар графиклари ҳақида маълумотга эга бўлиш, функциянинг жуфт-тоқлиги, даврийлигини, функциянинг энг кичик мусбат даврини аниқлаш, функциянинг нолларини топа олиш, элементар функциялар, уларнинг асосий хоссаларини билиш, ўзаро тескари функциялар ҳақида маълумотларга эга бўлиш;
логарифмик ва кўрсаткичли функцияларнинг асосий хоссаларини билиш;
функциялар графикларини схематик тасвирлай олиш;
бири иккинчисига, у = х га нисбатан симметрик эканлигини тасвирда кўрсатиш, функция графикларини алмаштира олиш малакаларига эга бўлиш;
модул билан боғлиқ бўлган функцияларнинг графикларини текисликда тасвирлай олиш;
мураккаб бўлмаган логарифмик, кўрсаткичли, даражали тенглама ва тенгсизликларни ечиш усулларини билиш;
сонли кетма-кетликлар, уларнинг лимити ҳақида маълумотларга эга бўлиш, баъзи содда кетма-кетликлар лимитини ҳисоблашни, нуқтанинг атрофини, функция лимитини, бир томонлама лимитлар, чексиз лимитлар, функциянинг узлуксизлиги, узлуксиз функциянинг асосий хоссаларини, элементар функциялар узлуксизлигини билиш;
функция орттирмаси, ҳосиласи, ҳосиланинг геометрик ва механик маъносини билиш;
баъзи функциялар ҳосиласи, ҳосилаларни ҳисоблаш, иккинчи тартибли ҳосила, функциянинг ўсиш, камайиш оралиғини, функция экстремумлари, кесмада функциянинг энг катта ва энг кичик қийматларини топиш, функцияни тўла текшириш, графигини чизиш, ҳосиланинг баъзи татбиқларини билиш;
асосий тригонометрик функциялар ва уларнинг асосий хоссалари, гармоник тебраниш ҳақида тушунчага эга бўлиш, асосий тригонометрик функциялар йиғиндисини ва айирмасини кўпайтмага айлантиришни, бу функциялар кўпайтмасини йиғиндига алмаштиришни, тригонометрик тенглама ва тенгсизликларни ечишни, тригонометрик функциялар ҳосиласини билиш;
бошланғич функция ва унинг хоссалари, бошланғич функцияни топиш қоидаларини билиш, аниқмас интеграл, эгри чизиқли трапеция юзини ҳисоблаш, аниқ интеграл, Ньютон-Лейбниц формуласи, аниқ интеграл ёрдамида геометрик фигуралар юзини, ҳажмини ҳисоблашни билиш;
бирлашмалар, ўринлаштириш, ўрин алмаштириш ва группалашлар сонини ҳисоблашни, Ньютон формуласига оид мисолларни ечиш, комбинаторик масалаларни ечишни билиш;
тасодифий, муқаррар ва рўй бериши мумкин бўлмаган ҳодисаларни, ҳодисалар бирлашмаси ва кесишмасини топа олиш, ҳодисаларнинг эҳтимолликларини ҳисоблашни билиш, частота, полигон, гистограмма тушунчаларини билиш ва уларга оид масалаларни еча олиш.









Геометрия:
планиметриянинг бошланғич тушунчаларини, кесмаларни таққослаш, айлана ёйининг градус ўлчовини аниқлаш, бурчакларни ўлчашни билиш;
синиқ чизиқ узунлигини ҳисоблаш, учбурчакнинг асосий элементларини ҳисоблашга оид масалаларни ечиш, учбурчакларнинг тенглик аломатлари ва уларга оид масалалар ечиш, энг содда геометрик ясашларни бажара олиш;
учбурчак, тўртбурчак, доира юзини ҳисоблашга оид масалаларни, Пифагор теоремаси ва унга доир масалаларни, перпендикуляр ва оғмага оид масалаларни, синуслар ва косинуслар теоремаларига доир масалаларни ечишни билиш;
текислик ва тўғри чизиқнинг ўзаро жойлашувига оид масалалар ечишни билиш;
уч перпендикулярлик ҳақидаги теоремани масалалар ечишда қўллаш, кўпёқларга оид масалалар, кўпёқ элементларини, кўпёқларнинг ён ва тўла сиртларини ҳисоблашни билиш;
айланма жисмларнинг ён ва тўла сиртларига, призма, пирамида ва кесик пирамидаларнинг ҳажмларини ҳисоблашга, айланиш жисмларининг ҳажмларини ҳисоблашга доир масалаларни ечишни билиш;
алмаштиришларга таъриф бера олиш, параллел кўчиришнинг таърифини ва унинг хоссаларини билиш, ҳаракатнинг таърифини, нуқтага, тўғри чизиққа, текисликка нисбатан симметрик нуқталарни билиш, ўхшаш алмаштиришнинг таърифи ва унинг хоссалари, алмаштиришлар ёрдамида геометрик масалалар ечишни билиш;
параллел проекциялашнинг таърифи ва унинг хоссаларини, призма ва пирамиданинг текисликдаги тасвирини ясашни, айланиш жисмларининг турларини ва уларни текисликда тасвирлашни, кўпбурчак ортогонал проекциясининг юзи ҳақидаги теоремани билиш;
векторнинг таърифи, модули, қарама-қарши векторлар, нол вектор тушунчаларини, векторларни қўшиш ва сонга кўпайтириш амалларини, векторнинг координаталари таърифини ва компланарлик шартини, базис векторлар тушунчасини, векторнинг учта базис векторлар бўйича ёйилмасини, векторларнинг скаляр кўпайтмаси ва унинг хоссаларини билиш.
6. Информатикаинформация, ўлчов бирликлари, хусусиятлари, ватанимизда информатика фанининг тараққиёти, алгоритм тушунчаси, дастур, унинг турлари, ЭҲМ умумий тузилишини билиш;






MS DOS операцион тизими, Norton Commander (NC) операцион қобиғи ва Norton Utilities (NU) дастурлари ҳақида тушунча, файл тушунчаси, файлларнинг турлари ва номланиши, NСда файллар устида бажариладиган амаллар, функционал тугмачалар ва улардан фойдаланиш, амалий дастурлар ва уларнинг асосий турларини билиш;
Windows нима, Windows дастурининг афзалликлари ва ўзига хос хусусиятларини билиш;
компьютер графикаси тушунчаси, график муҳаррирлари ва уларда тасвир ҳосил қилиш, график муҳаррирларнинг матнлар муҳаррирларидан фарқи ва ўхшашликларини билиш;
матн муҳаррирлари, уларнинг турлари, матнларни киритиш ва хотирада сақлаш, хотирадан ўқиш, уларни таҳрир қилиш усуллари, матнларни шакллантириш, босмага чиқариш усулларини билиш;
электрон жадвал тушунчаси, уларнинг турлари, электрон жадвалларни ишга тушириш ва улардан чиқиш тартиби, электрон жадвал ячейкалари устида амаллар бажариш қоидаларини билиш;
маълумотлар базаси, уларнинг турлари ва ҳосил қилиш усуллари, маълумотлар базасини ишга тушириш ва ундан фойдаланиш тартиби, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари ҳақида тушунчага эга бўлиш;
ахборот жамияти тушунчаси, мамлакатимиздаги ахборотга оид қонунлар мазмуни, локал ва халқаро тармоқларни билиш.
7. Физикафизиканинг ривожланиш тарихини, унга Шарқнинг буюк алломалари қ�шган ҳиссаларини, жамият ривожланишида физика ва техниканинг аҳамиятини, Ўзбекистонда физика ва техника соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида умумий маълумотларни билиш;










физик катталикларнинг Халқаро бирликлар системаси(СИ)ни тушунтира олиш;
механика: кинематика, динамика, Ньютон ва механикада сақланиш қонунлари, статика элементлари, суюқликлар ва газлар механикасига оид қонуниятларни билиш ва мисоллар ёрдамида тушунтира олиш;
молекуляр физика ва термодинамика асослари: молекуляр-кинетик назария асослари, газ ва термодинамика қонунлари, суюқлик ва газларнинг ўзаро айланиши, қаттиқ жисмлар физикасига оид қонуниятларни билиш;
электродинамика: электростатика, ўзгармас ток, турли муҳитларда электр токи, магнит майдон, моддаларнинг магнит хоссалари, электромагнит индукция қонуниятларини билиш;
тебраниш ва тўлқинлар. Оптика. Атом ва ядро физикаси: механик ва электромагнит тебранишлар ва тўлқинлар, товуш, геометрик оптика, нисбийлик назарияси элементлари, квант, атом ва элементар зарралар физикаларига оид қонунларини билиш ҳамда оламнинг физик манзараси тўғрисидаги билимларга эга бўлиш;
табиат ҳодисаларини физик қонуниятлар асосида тушунтира олиш малакасига эга бўлиш;
физик формулалар ёрдамида масалалар еча олиш;
физик қонуниятларни амалда қўллай олиш;
ўлчов асбобларидан фойдалана билиш, ўлчаш хатолигини баҳолай олиш;
тажрибаларни ўтказа олиш, натижаларни жадвал, график, диаграмма кўринишида тасвирлаш ва таҳлил қила олиш;
физик асбоблар билан ишлашда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
8. АстрономияЎрта аср Шарқ (жумладан Ўрта Осиё) олимларининг астрономия тарихида тутган ўринлари, асосий илмий мерослари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;









оламнинг астрономик манзараси ҳақида илмий тасаввурга эга бўлиш;
асосий астрономик ҳодисаларни илмий асосда таҳлил қила олиш;
оламнинг моддий бирлигини англаш;
осмон сферасининг асосий нуқта, чизиқ ва айланалари, асосий юлдуз туркумлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
астрономик ҳодисаларнинг кечиши, табиатнинг универсал қонунлари (биринчи навбатда физик қонунлари) асосида рўй беришини англаш;
осмон жисмлари ва бу тизимларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси (космогония) ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
ўқув-астрономик кузатиш асбобларининг ишлаш тамойилларини билиш;
астрономияда ишлатиладиган асосий узунлик ўлчов бирликларини билиш;
ўқув-астрономик кузатиш асбобларини ишлата олиш малакасини эгаллаш;
астрономиядан масалалар ечиш малакасига эга бўлиш.
9. Шахс ва
жамият
шахс ва жамият тушунчаси ва моҳиятини билиш;




















Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини мустаҳкамлашда ватанпарвар, фидойи ва билимдон шахсларга эҳтиёжнинг кучайиши ва унинг моҳиятини билиш;
дунёнинг пайдо бўлиши, инсоннинг дунёга келиши ва жамиятнинг қарор топиши тўғрисидаги турли концепцияларнинг мазмунини англай билиш;
жамият ва шахс тўғрисидаги қадимги дунёдан ҳозирги кунгача бўлган қарашлар, шу жумладан, Ўрта Осиё мутафаккирларининг мерослари ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;
цивилизациялар, уларнинг мазмуни, турлари ва ўзаро алоқасини билиш;
жамиятнинг таркибий тузилишини билиш;
жамият иқтисодий ҳаёти, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос модели ва унинг хусусиятларини билиш;
юксак ривожланган саноат ва қудратли технология ишлаб чиқаришнинг асоси эканлиги, Ўзбекистонда мулкчиликнинг турли шакллари ва хусусий мулкчиликка алоҳида эътибор ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;
ижтимоий гуруҳлар ва уларнинг таснифини билиш;
инсоний муносабатларнинг ранг-баранглигини тушуниш, уларнинг ижобий ва салбий оқибатларини олдиндан кўра билиш;
ўзаро тушунмовчиликлар ва можароларнинг олдини олиш усулларини билиш;
жамиятнинг сиёсий ва ҳуқуқий тизимини, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик жамият қурилишининг асосий йўналишларини билиш;
бошқарувнинг ҳуқуқий давлатчилик ва ўзини ўзи бошқарув шакллари ҳақидаги тушунчаларга эга бўлиш;
маънавият жамият ва шахс ҳаётининг муҳим жиҳати эканлигини англай билиш;
қадриятлар тизимини, уларнинг жамият ва шахс ҳаётидаги ўрнини билиш;
мафкура, миллий истиқлол мафкураси ҳақида мустаҳкам тушунчага эга бўлиш;
халқаро муносабатлар ҳақида билимларга эга бўлиш;
Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг бир бўлаги эканлиги, халқаро ҳуқуқ ва шартномалар ҳақида маълумотларга эга бўлиш;
Халқаро инсонпарварлик ҳуқуқининг вужудга келиши, мазмуни, таркибий қисмлари ва тараққиётини билиш;
Халқаро ташкилот ва ҳаракатлар, шу жумладан, «Халқаро Қизил Хоч» ва «Қизил Ярим ой» ҳаракати, БМТ, уларнинг инсонпарварлик тамойиллари ва вазифаларини билиш;
ҳозирги замоннинг умумбашарий муаммоларини билиш, уларнинг асосий белгилари, турлари ва ҳал қилиш йўллари ҳақида тушунчаларга эга бўлиш;
инсонпарварликка асосланган жаҳон цивилизациясининг қарор топиши ҳақидаги асосий билимларга эга бўлиш.
10. Кимёкимёнинг асосий қонунларини, атом молекуляр таълимот моҳиятини билиш;























нисбий атом ва молекуляр масса тушунчаларини билган ҳолда кимёвий белгилар ва формулалар ёрдамида тенгламалар туза олишни билиш;
массанинг сақланиш қонунини, газ қонунларини ва Менделеев даврий қонунини билиш;
атом тузилишининг ядро модели, кимёвий боғланиш турлари, тузилиш формулалари ва валентликни билиш;
кимёвий реакцияларнинг тезлиги, тезликка таъсир этувчи омиллар, активланиш энергияси, қайтар ва қайтмас жараёнлар, катализ, кимёвий мувозанат, Ле-Шателье тамойили тушунчаларини билиш;
эритмалар, эриш жараёнининг моҳияти, диссоциация, эритма концентрацияларининг турлари, сувли эритмаларда водород кўрсаткичи ва унинг аҳамияти, сувнинг ион кўпайтмасини билиш;
анорганик моддаларнинг энг муҳим синфлари ва улар ўртасидаги боғланишлар ҳақидаги маълумотларни билиш;
оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, уларнинг тенгламаларини тузишни билиш, электролиз, электролизнинг амалий аҳамияти, қўлланишини билиш;
металлмаслар, азот ва кислород группачаси элементларини, галогенлар, инерт газлар ва уларнинг умумий хоссаларини билиш;
металлар, уларнинг умумий хоссалари, бош ва ён гуруҳчалардаги айрим металларнинг бирикмалари, лантаноидлар ва актиноидлар ҳақидаги муҳим маълумотлар, металлар коррозияси, сувнинг қаттиқлиги, чўян, пўлат, шиша ва цемент олиш жараёнлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш;
кимёвий технологияда реакция мувозанати ва унга таъсир этувчи омилларни билиш;
органик моддалар кимёвий тузилиши назариясининг моҳияти, моддалар хоссаларининг тузилишига боғлиқлигини аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатиб бера олиш;
кимёвий изомерия турлари, органик моддаларнинг асосий синфлари ҳақидаги маълумотлар, органик моддалар номенклатураси, органик реакцияларнинг турларини билиш;
тўйинган углеводородлар, уларнинг умумий хоссалари, метан ва унинг гомологлари, ёпиқ ҳалқалар, углеводородлар, тўйинмаган углеводородлар, уларнинг вакиллари, этилен олиниши ва ишлатилиши, этиленнинг полимерланиш реакциясига киришиши, полиэтелен олиш жараёни, ацетилен, унинг хоссалари, олиниши, ишлатилишини билиш;
диен углеводородлар, уларнинг кимёвий хоссалари, табиий ва синтетик каучуклар олиниши. Ароматик углеводородлар, бензол, уларнинг хоссалари, гомологлар. Нефть ва нефтдан маҳсулотлар олиш кимёвий жараёни. Табиий газлар, уларни қайта ишлаш кимёвий жараёнлари маҳсулотлари ва улардан фойдаланишни билиш;
кислородли органик бирикмалар, тўйинган спиртлар, уларнинг тузилиши, изомерияси, хоссалари. Метанол, этанол, уларнинг олиниши ва ишлатилиши, глицерин хоссаларини билиш;
феноллар, уларнинг тузилиши ва кимёвий хоссаларини билиш;
альдегидлар, формальдегид, уларнинг олиниши, хоссалари, ацефальдегид, поликонденсатлаш реакцияларини билиш;
кетонлар, органик кислоталар, уларнинг энг муҳим вакиллари, хоссалари, олиниши ва ишлатилишини билиш;
эфирлар, мураккаб эфирлар, этерификация ва совунланиш реакцияларини билиш;
ёғлар, совунлар, синтетик ювиш воситалари ва уларнинг олинишига хос жараёнларини билиш;
углеводородлар, уларнинг хоссалари, моно ва дисахаридлар, полисахаридлар ва уларнинг хоссаларини билиш;
азотли органик бирикмаларнинг вакиллари ва уларнинг хоссаларини билиш;
аминокислоталар, уларнинг тузилиши, умумий хоссаларини билиш;
табиий ва сунъий каучуклар, кимёвий толалар тўғрисида умумий тушунчаларга эга бўлиш.
11. БиологияМарказий Осиё табиётшуносларининг табиат ва унинг пайдо бўлиши ҳамда ривожланиши тўғрисидаги фикрларини билиш;


















органик олам эволюцияси, ҳаётнинг биологик эволюцияси, одам фаолиятининг органик олам ривожланишига кўрсатган ижобий ва салбий таъсири тўғрисида билимларга эга бўлиш;
организмлардаги ирсий ўзгарувчанлик, сунъий танлаш, яшаш учун кураш, табиий танланиш, ўсимлик ва ҳайвонларнинг муҳитга мослашуви ва унинг шарт-шароитларини билиш;
тур мезонлари, тур популяцияси таърифи, турларнинг табиатда пайдо бўлиш йўлларини билиш;
микро ва макроэволюция тўғрисида тушунчага эга бўлиш;
эволюциянинг бошланғич материали, бирлиги ва омилларини билиш;
эволюциянинг солиштирма анатомия, палеонтология, эмбриология, биогеография, биокимёвий далилларни билиш;
биологик прогресс, унинг шакллари (ароморфоз, идиоадаптация, умумий дегенерация) ни билиш;
одам ва юксак ҳайвонлар гавда тузилишидаги ўхшашлик ва фарқларни билиш;
одам палеонтологик аждодларининг антропогенезини ҳаракатлантирувчи омилларни билиш;
экология, асосий экологик тушунчалар, абиотик ва биотик омиллар, фотопериодизм ҳодисаси, биоритмларни билиш;
популяция ва турнинг экологик таърифини билиш;
биогеоценозлар, агроценозлар, биосфера, сайёрамизда биомассанинг тарқалиши ва унинг сабабларини билиш;
биосфера эволюциясининг асосий босқичларини билиш;
ген ва ҳужайра инженерияси ҳақида тушунчага эга бўлиш ва унинг асосий объектлари, тадқиқот услубларини билиш;
трансформация, трансдукция ҳодисалари ва уларнинг аҳамиятини тушуниш;
кўчиб юрувчи генетик элементлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
генетик инженерия услублари ёрдамида организмлар ирсиятини ўзгартириш мумкинлигини билиш;
биотехнология ва унинг ёрдамида олинадиган дорилар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тушунчага эга бўлиш;
биологик билимлардан қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик, балиқчилик, саноатнинг турли соҳаларида, шунингдек, тиббиётда, табиатни муҳофаза қилиш ишларида фойдаланиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш ва унда фаол қатнашиш кераклигини тушуниш.
12. Иқтисодий
география
иқтисодий географиянинг илмий-амалий аҳамиятини билиш;






иқтисодий географиянинг тармоқлари ва иқтисодий-ижтимоий географияга айланиш жараёнларини билиш;
географик, рационал, ҳудудий ва акваториал меҳнат тақсимоти тушунчаларини билиш;
ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш шаклларини, ишлаб чиқариш тармоқларини жойлаштиришнинг асосий омилларини билиш;
табиий ресурслардан фойдаланишни ва экология муаммоларини, иқтисодий ҳудудларга ажратиш, унинг назарий ва амалий аҳамиятини билиш;
аҳолининг ўсиши ва ривожланишини, демографик муаммоларни билиш;
урбанизация жараёнини ва унинг асосий муаммоларини, сиёсий-географик тушунчаларни билиш;
жаҳон мамлакатлари, улар ўртасидаги халқаро муносабатларнинг асосий йўналишларини билиш.
13. Ёшларни
чақириққа
тайёрлаш
жисмоний баркамоллик, чидамлилик, чаққонлик, тез ҳаракат қилиш сифатларини мунтазам ўзлаштириб бориш;


















мардлик, ҳаққонийлик, ғалабага интилиш, юқори интизомлилик ва бошқа сифатларга эга бўлиш;
тўсиқлардан ўтиш, қуроллардан отиш ва қўл жанги усулларини билиш;
танани чиниқтириш, соғломлаштириш ва ташқи муҳит қаршиликларига чидамлиликни ошириш кўникмаларига эга бўлиш;
бирон бир хавф туғилганда аҳолини огоҳлантириш тартиби, фавқулодда вазиятлар шароитида ўзини тутиш қоидалари ва ҳимояланиш усулларини билиш;
автомат, парчаланувчи қўл ва танкка қарши гранаталарнинг жанговар хусусиятлари, тузилиши, ишлаш тамойилларини билиш;
қўзғалмас ва пайдо бўлувчи нишонларга отиш қоидаларини билиш;
автоматни отишга тайёрлаш, ундан нишонларга отиш усулларини билиш;
кичик калибрли ва пневматик милтиқлардан ўқ отишни билиш;
гранаталарни ҳар хил ҳолатда узоқликка аниқ улоқтириш техникасини билиш (700 граммлик гранатани энг камида 30 метрга улоқтириш);
хлқ хўжалигида қўлланиладиган кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар, радиоактив ва заҳарловчи моддалар, воситаларнинг шикастловчи таъсирини билиш;
шахсий ва оммавий ҳимоя воситаларидан фойдалана билиш;
умумқўшин жанги асослари, аскарнинг жангдаги бурчлари, ўт очиш ва манёвр турлари ва разведка ўтказиш асосларини билиш;
чет эл армияларининг асосий танклари, зирҳли машиналари, жанговар самолётлари ва вертолётларининг тавсифномаларини билиш;
аскарнинг жангдаги ҳаракат усуллари ва амалларини тўғри, тез, аниқ бажара олиш;
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунининг, ҳарбий хизматдан бош тортиш ва ҳарбий жиноятлар учун назарда тутилган маъмурий ва жиноий жавобгарлик тўғрисидаги асосий моддаларини билиш;
ҳарбий хизматчи мажбуриятларининг моҳиятини тушунтира олиш, катталарга мурожаат қилишни, буйруқ олганда ҳаракат қилишни, рота бўйича посбон вазифасини бажаришни ва сафда командаларни (буйруқларни) бажаришни билиш;
ҳарбий интизом асосларини ва унинг Қуролли кучлар учун аҳамиятини, ҳарбий Низомнинг асосий талабларини, ҳарбий хушмуомалалик қоидаларини, ўзини тутиш ва ҳарбийча саломлашишни, аскарнинг сафга туришдан олдинги, сафдаги мажбуриятларини билиш;
фуқаролик ҳимояси, тиббий хизматни ташкил этиш асослари ва унинг вазифаларини, зарарланиш ўчоғида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий муолажаларни бажариш қоидаларини билиш;
тиббий муассасаларда ишлаётган кичик тиббий ходимларнинг вазифаларини амалда бажара олиш.
14. Жисмоний
тарбия
асосий туркум ҳаракатлар кўникмаларига эга бўлиш;












турникка тортилиш (ўсмирлар учун 11 та) қўлларни гимнастик ўтирғичга қўйган ҳолда букиш ва ёзиш (қизлар учун 10 та), ва бошқа гимнастика машқларини бажара олиш;
сафланиш, югуриш, узунликка (ўсмирлар учун 4,2 м қизлар учун 3,4 м), баландликка (ўсмирлар учун 1,25 м қизлар учун 1,1 м) сакраш, мувозанат сақлаш, осилиш ва таяниш машқларини бажариш малакаларига эга бўлиш;
ҳаракатли ўйинлар ва спорт ўйинларидан бирор турини билиш;
миллий кураш қоидаларини билиш;
100 м масофага (ўсмирлар учун 14,5 секунд, қизлар учун 17,1 секунд) югуриш, 60 м (ўсмирлар учун 8,6 секунд, қизлар учун 10,3 секунд) 100 м (ўсмирлар учун 14,8 секунд, қизлар учун 17,3 секунд) масофага босқич билан эстафетали югуриш;
3-2 км масофага нотекис жойлар бўйлаб бир меъёрда секин югуриш машқларини бажара олиш;
50 метрга сузиш (ўсмирлар учун 1,2 мин., қизлар учун 1,3 мин.)
гимнастикага оид умумривожлантирувчи машқлар ва содда акробатика машқларини бажара олиш;
жисмоний тарбия бўйича мустақил машғулотлар ўтказиш учун зарурий билимга эга бўлиш;
спорт ва бошқа машғулотлар жараёнида жароҳатланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсата олиш;
жисмоний тарбия воситаларидан мустақил фойдалана олишни билиш;
кун тартибини тўғри ташкил эта олиш, ўзини ўзи назорат қилишда объектив ва субъектив маълумотлардан фойдаланишни билиш;
танлаб олинган мутахассисликка боғлиқ ҳолда ишлаб чиқариш гимнастикаси воситасида чарчашнинг олдини олишни билиш.
15. Давлат ва
ҳуқуқ
асослари
давлат ва ҳуқуққа оид асосий тушунча, қонуният ва ғояларни билиш;




















давлат шакллари ҳақида билимларга эга бўлиш;
ҳуқуқ ва ахлоқнинг ўзаро боғлиқлиги ва тафовутларини билиш;
ҳуқуқ меъёрларини билиш, ҳамда ҳаётда ўзларининг хатти-ҳаракатларини ана шу меъёрларга монанд равишда бошқара олиш малакасига эга бўлиш;
ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи функцияларини билиш ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш малакасига эга бўлиш;
ҳуқуқий давлатнинг тушунчаси, тамойилларини, мақсад ва афзалликларини билиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларидаги давлат ва ҳуқуққа оид ғояларни билиш ва улар асосида мушоҳада юрита олиш малакасига эга бўлиш;
ўзбек миллий давлатчилиги ва унинг тарихий тараққиёти ҳақида билимларга эга бўлиш;
Конституциявий ҳуқуқ мазмунини, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши, унинг тузилиши ва мазмунини тавсифлай олиш;
инсон ва фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари тизимларини ва улардан фойдаланиш кафолатларини билиш;
Конституция ва қонунларга қатъий риоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ва уларнинг ҳуқуқий асосларини билиш;
Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти тизими: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд ҳокимиятига бўлинишини, уларнинг тузилиши ва вазифаларини билиш;
иқтисодий, сиёсий, маънавий, маърифий соҳаларга оид қонунларнинг асосларини билиш ва улардан ҳаётда фойдалана олиш;
ҳуқуқбузарлик ва жавобгарлик тушунчаси, турларини ва уларни қўллаш тартибларини билиш;
меҳнат ҳуқуқи мазмуни, унинг шахсни тарбиялашдаги ўрни, меҳнат ҳуқуқи манбаларини, меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш асосларини, ишга қабул қилиш тартибини, меҳнатни ҳуқуқий муҳофаза қилиш асосларини, меҳнат интизоми тушунчасини ва уни мустаҳкамлаш чораларини билиш;
оила ҳуқуқи мазмуни, никоҳдан ўтиш шартларини, ота-она ва фарзандларнинг мулкий, шахсий ҳуқуқ ва бурчлари, фарзандликка олиш шартномалари ҳақида тушунчага эга бўлиш;
васийлик ва ҳомийлик ҳақидаги билимларга эга бўлиш;
экология ҳуқуқи мазмуни ва табиат қандай қонунлар асосида муҳофаза қилинишини билиш;
ердан, сувдан, атмосфера ҳавосидан қонунга мувофиқ фойдаланиш, экологик қонунларни бузганликлари учун жавобгарлик турларини билиш;
жиноят ҳуқуқи мазмунини, жиноят тушунчасини, жиноятни келтириб чиқарувчи омилларни, жиноятда иштирокчиликни, уларнинг турларини, вояга етмаганлар жиноятини, уларнинг жавобгарлигини, жиноятнинг олдини олиш йўлларини билиш;
жазо тушунчаси, жазо турлари, жазодан озод қилиш, жазони енгиллаштириш, оғирлаштириш сабабларини, айб ва унинг шаклларини, қасддан жиноят қилиш сабабларини, ҳар хил турдаги жиноятлар ва улар учун қўлланиладиган жазо чораларини билиш.
16. Маънавият
асослари
Маънавият тушунчасини, унинг таркибий қисмларини, инсон ҳаётида маънавиятнинг ўрни ва аҳамиятини билиш;











«Маънавият асослари» фанининг ижтимоий, илмий-назарий, бадиий-эстетик, амалий манбаларини билиш;
Марказий Осиё халқлари маънавиятининг ёзма ёдгорликлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш;
маънавий мерос, миллий ва умуминсоний қадриятлар, уларнинг шаклланиш ва мавжудлик тамойилларини билиш;
баркамол шахс маънавиятида миллий маросимлар, урф-одат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ўрни ва ролини билиш;
маънавий баркамолликда миллийлик ва умуминс�нийлик бирлигини тушуниш;
инсонга, ватанга муҳаббат, фидоийлик, бунёдкорлик, адолатлилик, ҳуқуққа ҳурмат маънавий шахснинг фазилатлари эканлигини билиш;
инсонпарварлик, ватанпарварлик, камтарлик, меҳнатсеварлик, меҳр-оқибат, биродарлик юксак ахлоқлилик баркамол шахс маънавиятининг муҳим жиҳатлари эканлигини билиш;
касб-ҳунарли бўлиш, илм-фанни иштиёқ билан ўрганиш ватанга фидоийлик намунаси эканлигини билиш;
маҳалла муҳити ва оила маънавияти миллий тараққиётимиз кафолатлари эканлигини билиш;
миллий маънавиятимиз бойликларини жаҳонга танитишда фидоий бўлиш;
миллий истиқлол мафкурасига ёт ғоялар ва оқимлар таъсиридан ҳимояланиш кўникма ва малакаларига эга бўлиш;
экологик маданият ва маънавиятни такомиллаштиришда фидоий бўлишни англаш.
17. Ахборот технологиялари ахборот технологиялари (АТ) воситаларидан ўқиш давомида ва ўзининг касбий фаолиятида фойдаланишни билиш;














ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш, ажратиб олинган ахборотни тизимлаштириш, таркиблаштириш, умумлаштириш ва тушунарли шаклга келтиришни билиш;
замонавий АТ ёрдамида ахборот ва билимларни айирбошлай олиш;
компьютерларга хизмат қилишнинг асосий қоидаларини билиш;
компьютер вирусларидан сақланиш усуллари ва дастур воситаларини билиш;
архив файллар яратиш усуллари ва архиватор дастурлар билан ишлашни билиш;
умумтаълим фанларидаги содда масалаларнинг математик моделларини яратишни билиш;
мультимедиа технологияси ва телекоммуникациядан фойдалана олиш;
ахборотнинг матн, график, рангли тасвир, товуш, одам овози, мусиқа, анимация, видеоклип каби турларини билиш;
ахборот жараёнларининг замонавий жамиятдаги аҳамияти, ялпи (глобал) ахборотлаштириш жараёнининг жамият ва инсоннинг ривожланишига таъсирини билиш;
ахборот манбалари, инфратузилма, ахборот муҳити, жамиятнинг ахборот салоҳияти, ахборот хавфсизлигини билиш;
компьютерларга хизмат қилувчи дастурлар ва улардан фойдаланишни билиш;
талаб қилинган ахборотни топиш ва унинг ишончлилигини аниқлаш йўлларини билиш;
компьютерлашган ахборот манбаларига кириш йўллари ва усулларини билиш;
янги ахборот технологиялари, интернет ва локал компьютер тармоқлари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш;
антивирус дастурлари имкониятларини билиш.
18. Оила
психологияси
оила психологияси фани предмети, мақсад ва вазифаларини билиш;










инсоният тараққиётининг никоҳ-оила муносабатларига ҳамда оиланинг жамиятга таъсири ҳақида илмий тасаввурларга эга бўлиш;
оила турлари ва вазифаларини билиш;
шахс маънавиятининг шаклланишида оиланинг ўрни ва вазифаларини билиш;
ўсмир ёшдаги ўғил-қизларнинг ёш-психологик хусусиятлари, улар орасидаги мулоқот малакаларига эга бўлиш;
муҳаббат психологияси, никоҳ олди омиллари, хусусиятлари ва уларнинг никоҳ мустаҳкамлигига таъсирини билиш;
эрта оила қуришнинг салбий асоратларини (наслий, психологик, иқтисодий, ижтимоий) билиш;
оилада шахслараро муносабатлар ва мулоқот психологияси, оилавий низолар психологияси;
жинсий ҳаётнинг психофизиологик хусусиятларини ва оила мустаҳкамлигига таъсирини билиш;
ОИТС (СПИД) ва жинсий йўл билан юқадиган бошқа касалликларнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва уларнинг ечимлари, оила психодиагностикасини билиш;
оиланинг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятларини билиш;
ажралишнинг сабаб ва оқибатларини ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини билиш.
19. Эстетикаэстетика фанининг мазмуни, мақсад ва вазифаларини билиш;













Шарқ халқлари эстетикаси ва Ўрта Осиёда эстетик тарбия тарихи ва ўзига хослигини фарқлай билиш;
мустақиллик маънавиятини, эстетик маданият моҳиятини билиш;
эстетик онг, эстетик фаолиятни таркиб топтириш ҳақидаги билимларга эга бўлиш;
эстетик дид ва уни шакллантириш омиллари ва меъёрларини билиш;
эстетиканинг асосий моҳияти бўлган гўзалликни идрок этиш;
нафосатнинг инсон ижтимоий фаолиятидаги ўрнини, шахсни шакллантиришда маънавий маданиятнинг эстетик асосларини билиш;
миллий анъаналарда нафосат тарбияси ҳақидаги тасаввурларга эга бўлиш;
оилада нафосат тарбияси ва унинг аҳамиятини билиш;
инсонларнинг эстетик онгини шакллантириш маънавий тарбиянинг асоси эканлигини билиш;
асосий эстетик категорияларни билиш;
бадиий асар ва унинг образларида ифодаланган ҳаётий воқеаларни бадиий-эстетик жиҳатдан баҳолай олиш;
бадиий асарлар, саҳна асарлари, телекўрсатув, кинофильм, ашула, мусиқа ва болалар мусиқавий томошаларини эстетик нуқтаи назардан таҳлил қила билиш;
санъатнинг эстетик моҳиятини англаб етиш;
борлиққа, адабиёт ва санъатга нисбатан эстетик муносабатда бўлиш ҳамда теварак-атрофдаги табиат гўзаллигини ҳис эта олиш.
20. Нутқ
маданияти
ва Давлат
тилида иш
юритиш
Нутқ маданияти:
































ўзбек тили бўйича мукаммал билимга эга бўлиш, унинг ифода воситалари ҳамда нутқдаги вазифасини чуқур билиш;
ёзма ва оғзаки нутқни тўғри туза олиш;
намунали нутқ туза олиш ва ҳужжатлар матнларини тузата олиш;
ўз она тилига муҳаббатни ҳис этиш, ўзбек тилининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда тўғри ва намунали, яхши нутқ (ёзма ва оғзаки) туза олиш;
сўзлар, аффиксларнинг маъно хусусиятлари, услубий жиҳатлари, сўзлар билан бирикиш имкониятларини, кўмакчи феълларни кучайтирувчи шаклларини билиш;
ўз фикрларини эркин, қисқа, мантиқли, таъсирчан, тўғри шаклда баён эта олиш;
нутқ маданияти бўйича олган билимларни амалиётда қўллай билиш;
ўз она тилининг тарғиботчиси бўла олиш.
Давлат тилида иш юритиш:
тилнинг ижтимоий ҳодиса сифатида жамият тараққиётига таъсирини тушунтириб бера олиш;
тил билан нутқ тушунчалари ўртасидаги фарқни билиш;
нутқ одоби тушунчасини билиш;
нутқ маданияти билан адабий тил меъёрлари ўртасидаги боғланишларни билиш;
нутқий фаолиятнинг шакл ва кўринишларини билиш;
монологик нутқнинг асосий белгиларини, матннинг шаклларини билиш;
нутқ услубларининг фарқини, расмий-идоравий услубнинг лексик хусусиятларини билиш;
матн мазмунининг тузилишини, матн тузилишида нималарга асосланиш кераклигини билиш;
атамаларнинг луғавий фарқини билиш;
сўз танлаш тамойиллари ва сўз қўллаш меъёрларини билиш;
ўзбек ҳужжатчилик тарихини билиш;
расмий хатнинг шахсий хатдан фарқини билиш;
телефон орқали сўзлашувда нималарга риоя қилиш кераклигини билиш;
телеграмма ва факсограмма матнининг зарурий қисмларини билиш;
шахсий ҳужжатларнинг лексик-грамматик белгиларини билиш;
шахсий ҳужжатлар таркибини билиш;
тавсифий матннинг лексик-услубий белгиларини ва қисмларини билиш;
фармойиш ва буйруқ тарзидаги ҳужжатларни билиш;
маълумот ва ахборот тарзидаги матнларни билиш;
мажлис баённомаси қисмларини ва ундан олинган кўчирма ўртасидаги фарқларни билиш;
таъриф, мулоҳаза, ҳужжат турларини билиш;
тақриз, аннотация тарзидаги матнларнинг асосий хусусиятларини билиш;
иқтибослар (цитаталар)дан матнларда ўринли фойдаланишни билиш;
компьютерда ҳужжат матнини тайёрлаш, таҳрир қилиш, ўзгартириш ва янгилашни билиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.