LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига одил судловни амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳар бир фуқаро давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) билан ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, чет эллик фуқаролар ушбу Қонунда белгиланган тартибда судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Қонунга мувофиқ судга шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларнинг судга шикоят қилишга лойиқ коллегиал ёки якка тартибдаги хатти-ҳаракатлари (қарорлари) жумласига:
фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир мажбурият юклатилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонунга мувофиқ судлар фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки эркинликларини бузадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқадилар, бундан:
текширилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг мутлақ ваколатлари доирасига киритилган хатти-ҳаракатлар (қарорлар);
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддаси.
қонун ҳужжатларида устидан судга шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) мустаснодир.
Фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан шикоят билан бевосита судга ёки тобелик тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Тобелик тартибида юқори турувчи орган, мансабдор шахс шикоятни бир ойлик муддатда кўриб чиқишлари шарт. Агар фуқаронинг шикоятини қаноатлантириш рад қилинган бўлса ёки у шикоят берган кундан бошлаб бир ой мобайнида жавоб олмаган бўлса, судга шикоят билан мурожаат қилишга ҳақли.
Шикоятни ҳуқуқлари, эркинликлари бузилган фуқаро ёки унинг вакили, шунингдек фуқаронинг илтимосига кўра жамоат бирлашмасининг, меҳнат жамоасининг ваколат берилган вакили бериши мумкин.
Шикоят фуқаронинг хоҳишига қараб ё у яшайдиган жойдаги судга ёки орган жойлашган ердаги, ёхуд хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахснинг иш жойидаги судга берилади.
Ҳарбий хизматчи ўзининг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузаётган ҳарбий бошқарув органлари ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят билан ҳарбий судга, шунингдек юқори турувчи мансабдор шахсларга ушбу моддада кўзда тутилган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
фуқаронинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан шикоят қилинишига сабаб бўлган хатти-ҳаракат (қарор)нинг ижросини тўхтатиб туриш масаласини ҳал қилади.
LexUZ шарҳи
фуқаро юқори турувчи орган, мансабдор шахснинг шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ёзма билдиришини олган кундан бошлаб бир ой;
агар фуқаро ўз шикоятига ёзма жавоб олмаган бўлса, шикоят берганидан кейин бир ой муддат ўтган кундан бошлаб бир ой.
LexUZ шарҳи
Фуқаронинг давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикояти суд томонидан фуқаровий судлов ишларини юритиш қоидалари асосида кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Суд шикоятнинг асослилигини аниқлагач, устидан шикоят берилган хатти-ҳаракатни (қарорни) қонунсиз деб топади, фуқаронинг талабларини қаноатлантириш мажбуриятини юклайди ёки унинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини ўзгача йўл билан тиклайди.
Агар устидан шикоят берилган хатти-ҳаракатни (қарорни) суд фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузмайдиган қонуний хатти-ҳаракат (қарор) деб топса, у шикоятни қаноатлантиришни рад этади.
LexUZ шарҳи
LexUZ шарҳи
Суднинг қонуний кучга кирган қарори барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурий ва уни бажариш шарт.
Суднинг қарори хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилган орган ёки мансабдор шахсга, шунингдек фуқарога қарор қонуний кучга киргач кечи билан ўн кун ичида юборилади.
Қарор бажарилганлиги ҳақида судга ва фуқарога суд қарори олинган кундан бошлаб кечи билан бир ой ичида хабар қилиниши шарт. Қарор бажарилмаган тақдирда суд қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган чора-тадбирларни кўради.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг IV бўлими ва Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Шикоятни кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган суд харажатлари, суд шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қарор чиқарган тақдирда фуқаро зиммасига ёки суд орган ёхуд мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари)ни қонуний эмас деб топган тақдирда улар зиммасига юклатилиши мумкин.
LexUZ шарҳи