06.05.2005 йилдаги 29-I-сон
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти қабул қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) ялпи мажлисларини ўтказиш, қонунчилик тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибини белгилайди ҳамда Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни тартибга солади.
Сенат мажлислари, агар уларнинг ишида сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни маъқуллаш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт.
Сенат қарорлари, агар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сенаторлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунни, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни маъқуллаш учун сенаторлар умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози талаб қилинади.