13.03.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1662
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 13.03.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1662
Кучга кириш санаси
23.03.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2020
 LexUZ шарҳи
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ушбу Низом «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона услубий асосларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. ИФларда ва ХИФларда, ИФнинг ва ХИФнинг уставида назарда тутилган миқдорда ва қонун ҳужжатларига мувофиқ резерв фонди (капитали) тузилади. Резерв фонди (капитали) ИФнинг ва ХИФнинг уставида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан мажбурий ажратмалар ўтказиш орқали шакллантирилади. Ҳар йилги ажратмаларнинг миқдори ИФ ва ХИФ уставида белгиланади, аммо бу миқдор қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Соф фойдадан ташкил қилинадиган резерв фонди (капитали), ИФларининг ва ХИФларининг зарарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплаш учун мўлжалланган ва бухгалтерия ҳисобида резерв фондининг (капиталининг) ташкил қилиниши 8520 «Резерв капитали» счётининг кредитида 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
32. Узоқ муддатли инвестициялар (0600) ва қисқа муддатли инвестициялар (5800) счётларида ҳисобга олинган чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар қиймати, миллий валютага қайта ҳисобланади. Қимматли қоғозларнинг чет эл валютасида ифодаланган қийматини миллий валютага қайта ҳисоблаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22 — сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар ҳисоби»га (2004 йил 21 май, рўйхат рақами 1364 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 20-сон, 246 модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан мазкур қимматли қоғозлар билан операция амалга оширилган санадаги ана шу чет эл валютасининг миллий валютага (сўмга) нисбатан белгиланган курси бўйича амалга оширилади.
45. ИФлар ва ХИФлар қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолашда Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1411, 2004 йил 17 сентябрь) мувофиқ қайта баҳолашни амалга ошириш санасидаги ушбу чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курси бўйича чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини миллий валютага қайта ҳисоблайди.
54. ИФлар ва ХИФлар харажатлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аниқланади ва фонд томонидан амалга ошириладиган қуйидаги махсус хусусиятли харажатларни ўз ичига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сонли «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомнинг 51-бандига мувофиқ, ИФга ёки ХИФга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчини тақдирлаш ИФ ёки ХИФ томонидан асосий ва қўшимча (мукофотлаш) тақдирлаш шаклида тўланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчини асосий тақдирлаш чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда бир йил учун қатъий суммада белгиланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ИФ ёки ХИФнинг соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган суммага ИФни ёки ХИФни бошқариш тўғрисидаги шартнома (контракт)ни бажариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг барча харажатлари (уларни қоплаш) киритилади, бундан қонунчиликка мувофиқ ИФ ёки ХИФ ҳисобига олиб бориладиган харажатлар мустасно. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчисини қўшимча (мукофот пули) тақдирлаш шартнома (контракт)га биноан йил натижалари бўйича, бироқ ИФ ёки ХИФ акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда ИФ ёки ХИФ соф активлари йиллик ўсиши суммасидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси бўйича соф активларни депозитларда жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.
56. ИФлар ва ХИФлар фаолияти билан боғлиқ харажатлар қатъий белгилаб қўйилган ва белгиланмаган харажатларга бўлинади. ИФнинг ёки ХИФнинг белгилаб қўйилган харажатларига, ИФни ёки ХИФни инвестиция активларини ишончли бошқарувчини, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ва кузатув кенгашини мукофотлаш каби харажатлари киради ва уларнинг миқдори мазкур Низомнинг 54-бандига мувофиқ аниқланади. Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида давр харажатларини ҳисобга олувчи счётларга (9400) қўшимча очиладиган «Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг кўрсатган хизматларини мукофотлаш бўйича харажатлар», «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг фондга кўрсатган хизматини мукофотлаш бўйича харажатлар» ва «Кузатув кенгашини мукофотлаш бўйича харажатлар» счётларида ҳисобга олинади. Бунда ИФнинг ёки ХИФнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган қатъий белгиланмаган харажатлар бухгалтерия ҳисобида ИФнинг ёки ХИФнинг харажатларига олиб борилади ва давр харажатларини ҳисобга олувчи тегишли счётларда (9400) ҳисобга олинади.
57. ИФнинг ёки ХИФнинг даромадлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом»га, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли «Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.