LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномага 3-сон ўзгартиришни кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув қарор қилади:
1. Марказий банк Бошқарувининг 2001 йил 23 июндаги 14/13-сонли қарори билан тасдиқланган 492-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқномага (2001 йил 9 июль, рўйхат рақами 1047) 3-сон ўзгартириш иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банкларда электрон ахборотларни муҳофазалашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ҳамда «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банклараро электрон тўлов тизими орқали ўтадиган ахборотларни муҳофазалашни таъминлаш тартибини белгилайди.».
«Ахборотдан ахборот мулкдорининг рухсатисиз фойдаланишга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.».