Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
 LexUZ шарҳи
Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган, ипотекага қўювчига мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки шартномавий асосда тегишли бўлган мол-мулкка ипотека белгиланиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 декабрдаги 335-сонли қарори билан тасдиқланган «Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати» ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 114-сонли тасдиқланган «Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхати».
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
дастлабки ипотекага олувчига гаров хати берилган сана. Қонун асосидаги ипотекада гаров хати берилган тақдирда, ушбу қисмнинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни гаров хатига киритиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан таъминланади.
«Гаров хати» деб номланиб, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва шартлардан бирон-бири бўлмаган ҳужжат гаров хати ҳисобланмайди ва дастлабки ипотекага олувчига берилмайди.
Гаров хатининг қонуний эгаси ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ўз эгалигидаги гаров хатини бекор қилиш ва шу билан бир вақтда янги гаров хати бериш орқали бартараф этилишини талаб қилишга, агар бу талаб гаров хатининг қонуний эгасига бундай номувофиқлик ҳақида маълум бўлганидан кейин дарҳол билдирилган бўлса, ҳақлидир.
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ва уни бартараф этиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келган зарарлар учун жавобгарлик гаров хатини берган рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади.
гаров хати бўйича ҳуқуқни ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ бошқа шахсга ўтказиш ҳамда гаров хатига белги қўйиш асосида, агар бундай ёзувни киритган шахс гаров хатининг қонуний эгаси ёки ипотекага олувчи бўлган бўлса, гаровга ўтказишга доир махсус ёзув унинг номига ёзилган, у гаров хатини ушбу Қонуннинг 35-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган тартибда сотган бўлса;
агар ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига киритилган маълумотлар бўйича йўқолган гаров хатига ёзиб қўйилган гаровга ўтказишга доир барча махсус ёзувларни аниқлаш мумкин бўлса, мазкур реестрда ипотекага олувчи сифатида кўрсатилган шахснинг улар номига ёзилган аризаси асосида;
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидалари, шунингдек мазкур мол-мулкни асраш мажбуриятлари ипотекага қўювчи томонидан қўпол равишда бузилган ҳамда бундай қоидабузарлик гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфини келтириб чиқарган тақдирда, шунингдек гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар бузилган ёхуд ипотекага олувчига гаровга қўйилган мол-мулкни текшириши асоссиз равишда рад этилган тақдирда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга ҳақли. Агар бундай талабни қаноатлантириш рад этилса, ипотекага олувчи ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра бир неча шахсга ўтган бўлса, дастлабки ипотекага қўювчи ҳуқуқий ворисларининг ҳар бири ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажармаганликнинг ипотека муносабатларидан келиб чиқадиган оқибатларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади. Агар ипотека нарсаси бўлинмас бўлса ёки бошқа асосларга кўра ипотекага қўювчи ҳуқуқий ворисларининг умумий мулки бўлиб қолса, ҳуқуқий ворислар солидар ипотекага қўювчиларга айланадилар.
ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ва кимга тегишлилигидан қатъи назар, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни талаб қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда, агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни олувчи уни олаётган пайтда мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисми талаблари бузилган ҳолда тасарруфдан чиқарилаётганлигини билганлиги ёки билиши лозим ҳам бўлганлиги исботланса, бундай олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилмаганлиги учун шу мажбурият бўйича мазкур мол-мулк қиймати доирасида қарздор билан солидар жавобгар бўлади. Агар гаровга қўйилган мол-мулк кўрсатилган талаблар ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлмаган ипотекага қўювчи томонидан бузилган ҳолда тасарруфдан чиқарилган бўлса, мол-мулкни олувчи ҳам, дастлабки ипотекага қўювчи ҳам бу қарздор билан солидар жавобгар бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гаров хатининг гарови билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, ипотекага олувчи гаров хатини гаровга олувчининг талабига биноан гаров хати бўйича ўз ҳуқуқларини ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган тартиб ва шартлар асосида унга ўтказиши шарт. Бу ҳуқуқларни ўтказиш рад этилган тақдирда, гаров хатини гаровга олувчи ана шу ҳуқуқлар ўзига ўтказилишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.
Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Ушбу Қонуннинг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, бу талаб бажарилмаган тақдирда эса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кимошди савдоси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлардан биронтаси содир бўлганидан кейинги кундан кечиктирмай амалга ошмаган деб эълон қилиниши керак.
Агар мол-мулкнинг ипотекага олувчи томонидан олиниши тўғрисидаги ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган келишувга эришилмаган бўлса, биринчи кимошди савдосидан кейин бир ойдан кечиктирмай такрорий кимошди савдоси ўтказилади. Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг бошланғич сотув нархи такрорий кимошди савдосида 20 фоизга пасайтирилади. Такрорий кимошди савдоси ушбу Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Такрорий кимошди савдоси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатларга кўра амалга ошмаган деб эълон қилинган тақдирда, ипотекага олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни унинг биринчи кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархидан кўпи билан 25 фоиз паст нархда олишга (ўзида қолдиришга) ва мол-мулк ипотекаси билан таъминланган ўз талабларини харид нархи ҳисобига ўтказишга ҳақлидир.
ипотекага олувчи томонидан ипотекага қўювчига ипотека билан таъминланган мажбуриятлар бажарилмаётганлиги тўғрисида ушбу Қонуннинг 45-моддасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган хабарнома топшириш. Мазкур хабарномани бевосита топшириш имкони бўлмаган тақдирда, у ипотекага қўювчининг ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатилган манзилига буюртма хат шаклида юборилади;
Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинишини ушбу Қонуннинг 53-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган шартларда кечиктириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлар кутилган натижаларни бермаган тақдирда, ипотекага олувчи ундирувни ипотекада турган корхонага ушбу Қонунда белгиланган тартибда қаратишга ҳақли.
 LexUZ шарҳи
Ушбу модданинг биринчи қисми асосида вужудга келадиган уй ёки квартира ипотекасига нисбатан тегишинча ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган кўчмас мулк ипотекаси ҳақидаги қоидалар қўлланилади.
Васийлик ва ҳомийлик органларининг ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар яшаётган турар жойни ипотекага қўйиш учун розилик бериш тўғрисидаги қарори ёки бундай розилик беришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори розилик бериш сўралган ариза топширилган санадан кейин кечи билан ўн беш кун ичида ёзма шаклда қабул қилиниши ҳамда ариза берувчига берилиши керак.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи

© Центр правовой информатизации при Министерстве юстиции Республики Узбекистан